Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 348.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳуқуқий ахборот тизимларининг асосий вазифалари

Купить
Ҳуқуқий ахборот тизимларининг асосий вазифалари :  Ҳуқуқий ахбортларни йиғиш улар асосида хуқуқий ахборот базалари ва банкларини шакиллантириш;  Ахборотларни сақлаш ва уларга керак бўлганда қўшимчалар ва ўзгаришлар киритиш;  Ахборотларга ишлов бериш ва берилган сўроқнома бўйича зарурий ахборотларни қидириш ҳамда улар асосида турли ҳил ҳисоботлар тайёрлаш, қарорлар қабул қилиш;  Ахборот базалари ва банкларидан компьютер телекоммуникациялар орқали масофадан туриб фойдаланиш в.ҳ.к. Ҳуқуқий ахборот тизимлари  Ҳозирги вақтда ҳуқуқий ахборот тизимларини шакиллантириш ва улардан фойдаланишга ривожланган мамлактларда жуда катта эътибор берилаяпти. Бунга мисол, Америка қўшма штатларидаги мавжуд ҳуқуқий ахборот тизими 100 Гигабайт ҳажмидаги ахборот базасига эга бўлиб, 60 мамлакатга хизмат кўрса Ҳуқуқий ахборот тизимлари  АҚШ Конгресси томонидан бутунжаҳон ҳуқуқий ахборот тизимининг лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу лойиҳада барча мамлакатларнинг норматив актларини ягона базага бирлаштириш ва улардан фойдаланиш таъминоти кўзда тутилган. Ҳуқуқий ахборотларнинг таснифи  Ҳуқуқий ахборот иккита катта гуруҳга бўлиниши мумкин: норматив ва норматив бўлмаган ҳуқуқий ахборот . Бундай таснифлаш ҳуқуқий ахборот базаларини яратишда катта рол ўйнайди. Норматив ҳуқуқий ахборот Бундай кўринишдаги ахборотларга ҳуқуқ нормалари, ҳуқуқий институтлар, санкциялар, юридик жавобгарлик формалари кабилар ҳақидаги маълумотлар киради. Норматив ҳуқуқий ахборотлар тўрт хил даражада (миқёсда) бўлиши мумкин. Норматив ҳуқуқий ахборот  Ҳалқаро ҳуқуқий ахборот . Буларга халқлар орасидаги муносабатларни ифода этувчи халқаро битимлар, конвенцияларни ўз ичига олувчи маълумотлар киради. Шунингдек буларга инсон эркинлиги ва ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар ҳам киради.  Республика миқёсдаги ҳуқуқий ахборот Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Республика Қонунлари, Қорақалпоғистон Республика конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг норматив қарорлари, фармонлари, фармоишлари Вазирлар Маҳкамасининг фармоишлари ва ташқи норматив актлардан шакилланади. Норматив ҳуқуқий ахборот  Ўзбекистон Республикаси субъекти миқёсидаги ҳуқуқий ахборотлар Маҳаллий давлат Ҳокимияти вакиллик органлари ва маҳаллий ижроия ва суд ҳокимияти норматив актларидан шакилланади.  Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш Ҳуқуқий ахборотлар шаҳарчалар қишлоқ ва маҳаллалар фуқаролари йиғинлари норматив актларидан ташкил топади.  Норматив бўлмаган ҳуқуқий ахборот Бу кўринишдаги маълумотлар жиноий ва фуқаролик ишлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, арбитраж ишларини асосли ҳал қилиш масалаларига хизмат қилади. Бу маълумотлар фуқаролар ва барча жамоат тузилмаларига ҳуқуқий соҳадаги актуал ҳодисалар, фактлар ва муаммолар ҳақидадоимий равишда ахборот бериб туришда ишлатилади Норматив бўлмаган ҳуқуқий ахборот  Тартибот ва қонунни муҳофаза қилиш холатлари ҳақидаги ахборот  Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари эркинлиги холати ҳақида ахборотлар .  Оммавий ахборот воситаларида ёритиладиган жамиятни ҳуқуқий ҳаёти тўғрисидаги ахборотлар.  Маъмурий қонунбузарлик, унинг динамикаси ва олдини олиш ҳақидаги ахборотлар.  Фуқароларнинг шикоят ва аризалари  Имтиёзлар ҳақидаги ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида яратилди.  LexUz нинг мақсади аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир LexUz тизимидан фойдаланувчилар куйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топиши мумкин:  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслари ва қонунлари.  Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонлари.  Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган идоравий норматив-ҳужжатлар.  Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумлари қарорлари.  Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, техник ва бошқа турдаги ҳужжатлар мавжуд. LexUz нинг бошқа тизимлардан қандай афзалликлари бор?  Мобиллик . LexUz тизимидан дунёнинг исталган жойидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун фақат компьютер (ёки бошқа ускуналар) ва Интернет тизими керак бўлади. Қўшимча ҳеч қандай дастур ўрнатиш зарур эмас.  Қулайлик . Бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. LexUz тизимидан фойдаланувчи бу ҳақда бош қотиришига ҳожат йўқ.  Ишончлилик . LexUz тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишлидир ва бу тизимга маълумотлар фақат расмий манбалардан киритилиши ишончлилигини таъминлайди.  Бепуллик . 2010 йил 1 январдан бошлаб барча фойдаланувчиларнинг Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан текин фойдаланиши бергиланган. Тизимда ҳужжатлар қуйидаги классификатор бўйича туркумланган:  Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификатори;  қонунчиликнинг мавзули маълумотномаси;  алфавит-предметли кўрсаткичи. Портал тушунча ва терминлар маълумотномаси асосидаги кенг қамровли ахборот излаш тизимига эга Иш столда «ҳужжатни излаш» дарчаси жойлаштирилган. Унинг ичида қуйидаги излаш реквизитлари мавжуд:  ҳужжатнинг номи;  матндаги сўз ёки жумла;  ҳужжатнинг шакли (Конституция, қонун, қарор, фармон ва ҳ. к.);  Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган рақами ва санаси; «Право» ҳуқуқий ахборот тизими Унга қуйидаги ҳуқуқий ахборот базалари киритилган:  Иқтисодий қонунчилик.  Халқаро хуқуқ.  Жиноий ва маъмурий ҳуқуқ.  Иқтисодий – адлия маълумотномаси.  Ҳуқуқий ҳужжатларнинг намуналари.  Архив. Бу базаларга киритилган ҳужжатларнинг умумий сони 50 мингдан ортиқ бўлиб, Олий мажлис, Президент девони, Вазирлар маҳкамаси, Прокуратура, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Олий суд, Олий хўжалик суди ва бошқа бошқарув органлари манбалардан олинган. Ахборот излаш имкониятлари  Калитли сузлар ёрдамида излаш  Мураккаб излаш (хужжат тури, хужжатчикаган орган, сони, санаси в.х.к.)  Базани хронологик мундарижаси  Базанинг тематик мундарижаси  Янги хужжатлар  Кучини йукотган хужжатлар в.х.к. Тизимнинг афзалликлари  Маълумотлар базаси гипертекстли ишоратларга асосланган  Базанинг АРХИВ и мавжуд  Куп тиллик интерфейс мавжудлиги (Узбек, рус, инглиз)
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha