Хусусий корхоналарнинг иқтисодий ташкилий асослари

Хусусий   корхоналарнинг иқтисодий
ташкилий асослари 
Мундарижа
Kirish… …………………………………………………………………………….2
1. Корхона тушунчаси, белгилари, вазифалари ва функсиялари  …………5
2. Корхона   (фирма)ни   ташкил   қилиш
тамойиллари………………………..9
3. Корхона   (фирма)   хавфсизлигини   таъминлашнинг   мақсади,   вазифалари
ва тамойиллари …………………………………………………………………..12
4. Мамлакат   иқтисодиётини   ривожлантиришда   хусусий   корхоналарнинг
аъсосий фаъолият турлари………………………………………………………19
5. Ўзбекистонда   хусусий   корхоналарнинг   ижтимоий   иқтисодий
ривожланиш тахлили……………………………………………………………26
Xulosa …………………………………………………………………………….36
Foydalanilgan   adabiyotlar   ro ’ yxati ……………………………………………….38
1 Кириш
Бугунги   кунда   бошқарувчилар   инновацион   тараққиётнинг   глобал
ўзгаришларига   жумладан,   ижтимоий,   технологик   ва   иқтисодий   таркибий   ўз
гаришларига   тўқнаш   келмоқдалар.   Бу   ўз   навбатида   корхонани
ривожлантиришда   бошқарувчилик   соҳасидаги   ҳали   кўплаб   ўрганилмаган
стратегияларни   ва   жаҳон   тараққиётидаги   тараққиётга   элтувчи   жараёнларни
чуқур   ўрганишни   тақозо   этмоқда.   Глобал   ўзгаришларга   жавобан   иқтисодчи
олимлар,   йирик   мутахассислар   ва   амалиётчи   менежерлар   бундай   таркибий
ўзгаришларга   таъсир   этувчи   корхонани  ривожлантириш  бўйича   инновацион
стратегияларни топишга уринишлар юз бермоқда.   Муҳтарам Президентимиз
Ш.М.   Мирзиёев   раҳбарлигида   ишлаб   чиқилган   Ўзбекистон   Республикасини
2017-2021   йилларда   ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича
Ҳаракатлар   стратегияси   ўтган   йиллар   давомида   мамлакатимиз   эришган
ютуқлар, тарихий тажрибаларни   умумлаштириб, ҳозирги кунда даврнинг ўзи
олдимизга қўяётган долзарб   масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш йилга ва
ундан кейинги даврга   мўлжалланган тарихий тараққиётнинг янги уфқларини
очиб   бермоқда.   Ўз   моҳиятига   кўра   “Ҳаракатлар   стратегияси”   Ўзбекистонни
ривожланишнинг   янги   босқичига   кўтаришни   таъминлайди.   Халқимиз
ўртасида   “Ҳаракатларстратегияси”   деган   ном   билан   тобора   машҳур   бўлиб,
унинг  ҳаётига   чуқур   кириб  бораётган   мазкур   дастурнинг   ҳар   бир  йўналиши
ва   банди,   унинг   ажралмас   қисми   бўлган   “Фаол   тадбиркорлик,   инновацион
ғоялар   ва   технологияларни   қўллаб-қувватлаш   йили”   давлат   дастурининг
самарали   амалга   оширилиши   ҳар   биримизнинг   мазкур   жараёнда   онгли   ва
ватанпарвар   фуқаро, шу юртнинг фидойи фарзанди сифатида фаол иштирок
этишимизга   бевосита   боғлиқдир.   Бунинг   учун   эса   энг   аввало,   Ҳаракатлар
стратегиясининг   маъно-мазмунини,   унинг   ҳар   бир   йўналиш   бўйича
қўйилаётган   амалий   ва   долзарб   вазифаларини   чуқур   тушуниб   олишимиз
керак.   Маълумки,   корхонани   ривожлантиришнинг   турли   йўналишлари   ва
стратегик   моделлари   мавжуд.   Бизнинг   мамлакатимизда   фаолият
ривожланишнинг  илм   сиғимдорлиги  юқори  бўлган,  кашфиётлар,  ихтиролар,
2 юқори технологиялар, инновацион ғояларга қурилган интенсив йўлни танлаб
олган. Шундай экан, бўлажак тадқиқотчилар, магистрларга бугунги кунда энг
долзарб   бўлган   корхоналарни   ривожлантиришнинг   турли   моделлари   ва
стратегияларини   мукаммал   ўргатиш   ҳамда   унинг   жаҳон   тан   олган
назарияларини   улар   онгига   сингдириш   фикримизча   анча   долзарб   масалалар
сирасига   киради   ҳеч   бир   муболаға   бўлмайди.   аъкидлаш   жоизки,   олий
мақсади ҳам  бугунги кунда истеъмолчи кадрлар учун жаҳон дурдоналарини
мукаммал   тушунадиган   ҳамда   корхоналарни   инновацион   ривожлантириш
стратегияси   сари   илдам   қадам   ташлашга   етаклайдиган   кадрларга   бўлган
эҳтиёжи   тобора   ортиб   бормоқда.   Бу   ўз   навбатида   ана   шу   мақсадни   амалга
оширишга   собитқадамлик   билан   бел   боғлайдиган   ҳамда   камарбаста
бўладиган   адабиётларнинг   етишмаслиги   ва   талабга   жавоб   бермаслиги
ачинарлидир.   у   борада   Муҳтарам   Президентимиз   Ш.Мирзиёев   таъкидлаб
ўтганларидек,   “китобларни   чоп   этиш   ва   тарқатишдаги   муаммоларни   ҳал
қилишдир.   Бу   ўринда   гап,   энг   аввало,   ёшлар   ва   аҳоли   ўртасида
мамлакатимизнинг   бой   тарихини,   унинг   бетакрор   маданияти   ва   миллий
қадриятларини кенг тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини
етказиш   учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда” 1
.
Жамиятда   рўй   берадиган   иқтисодий   қонунларни   билиш   ва
уларнингамал   қилишига   онгли   муносабатда   бўлишда,   мамлакатни
демократлаштириш   ва   иқтисодиётда   фаолият   юритаётган   корхоналарни
замонавий,   инновацион   бозор   тамойиллари   асосидаги   стратегияларини
мазмун   моҳиятини   тушуниш     чун   зарур   бўлган   билимларни   беришда
«Корхоналарни   ривожлантириш   стратегияси»   фанининг   роли   беқиёсдир.
Бугунги кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, уларнинг
илмий   дунёқарашини   кенгайтириш,   иқтисодий   маданиятини   ошириш   ҳамда
жаҳондаги   етук   компанияларни   ривожлантириш   моделларини  ўргатиш   каби
1
    Мирзиёев   Ш.М.   Танқидий   тахлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий   жавобгарлик   –   ҳар   бир
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизнинг 2016 йилда ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантиришнинг   асосий   якунлари   ва   2017   йилга   мўлжалланган   иқтисодий
дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2017 йил 14 январь. – Тошкент “Ўзбекистон”, 2017.
3 муҳим вазифаларни   бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб
бормоқда.   Ушбу   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларни   тезроқ   ҳал   қилиш,
уларнинг   ечимини излаб топиш, миллий истиқлол мафкурасининг мазмунини
ва   хусусиятларини   тушуниш   кўп   жиҳатдан   риволжлантириш   моделлари
сирларини,   айниқса,   корхоналарни   ривожлантириш   стратегияси   мазмунини,
унинг   жаҳон   талаблари   ва   хусусиятларини,   қонун-қоидаларини,   амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни
эркинлаштириш,   таркибий   ўзгартириш,   модернизациялаш   ва
диверсификациялашдаги   мақсади   ва   моҳиятини   чуқурроқ   билишларига
боғлиқдир
Корхоналарнинг   давлат   томонидан   рўйхатга   олиниши   Юқорида
айтиб   ўтилганидек,   корхона   жойлашган   манзилгоҳи   бўйича   давлат
идораларида   рўйхатга   олинган   кундан   бошлаб   ташкил   қилинган
ҳисобланади.   Бу   вазифани   асосан   ҳокимиятлар   бажариб,   улар   корхонани
рўйхатга   олиш   тўғрисидаги   маълумотларни   ўн   кун   мобайнида   Молия
вазирлигига ягона давлат реестрига киритиш учун тақдим этишлари шарт
.Давлат   рўйхатидан   ўтиш   учун   корхонани   ташкил   қилиш
тўғрисидаги   қарор,   корхона   низоми   (таъсис   шартномаси)   ва   Вазирлар
Маҳкамаси   томонидан   белгилаб   берилувчи   рўйхатдаги   бошқа   ҳужжатлар
тақдим   этилади.   Корхонани   давлат   томонидан   рўйхатга   олиш   зарур
ҳужжатлар илова қилинган ариза берилган кундан бошлаб, 30 кун муддатда
амалга оширилиши лозим. Корхоналарни рўйхатга олишдан, уларни ташкил
қилиш   мақсадга   мувофиқ   эмас,   деган   сабаб   билан   бош   тортишга   йўл
қўйилмайди. 
Агар   корхонани   рўйхатга   олиш   ўз   вақтида   амалга   оширилмаса   ёки
таъсисчи   рўйхатга   олинмаслик   сабабларини   асоссиз   деб   ҳисоблаган
тақдирда,   таъсисчи   судга   мурожаат   қилиши   мумкин.   Корхонани   рўйхатга
олишдан   асоссиз   равишда   бош   тортиш   маҳаллий   ҳокимият   идораларининг
моддий   жавобгарликка   тортилишига   олиб   келиши   мумкин.   Корхонани
рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади
4 1) корхонани рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза; 
2)   таъсис   шартномаси   ёки   корхонани   ташкил   қилиш   тўғрисидаги
қарор; 
3) корхона низоми; 
4)   таъсис   шартномаси   ёки   корхонани   ташкил   қилиш   тўғрисидаги
қарорда   кўрсатилган   низом   жамғармасининг   камида   50   фоиз   миқдоридаги
қисми тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; 
5) давлат божини тўлаганлик ҳақида гувоҳнома; 
6)   монополияга   қарши   муассасанинг   корхонани   ташкил   қилишга
розилигини тасдиқловчи ҳужжат; 
7)   Давлат   мулкини   бошқариш   қўмитаси   ёки   унинг   қуйи   идоралари
розилиги   ҳақидаги   ҳужжат.   Рўйхатга   олиш   корхонага   келиб   тушувчи
ҳужжатларни   қайд   қилиш   китобида   тартиб   рақами   бериш   орқали   амалга
оширилади.   Юқоридаги   жараёнлар   амалга   оширилгач,   корхона   жойлашган
манзилгоҳи бўйича солиқ идораларида ҳисобда туриши ва буни тасдиқловчи
ҳужжат олиши ҳамда банкда ҳисоб рақами очиши мумкин.
1.Корхона тушунчаси, белгилари, вазифалари ва функсиялари
Корхона   –   иқтисодий   фаолиятни   ташкил   қилишнинг   асосий   ижтимоий-
иқтисодий шакли ҳисобланиб, миллий иқтисодиётнинг бирламчи бўғинидир.
Корхона   товарлар   ишлаб   чиқаради   ва   хизматлар   кўрсатади.   Агар   унинг
низомида   корхонанинг   ташкилийҳуқуқий   вазифалари   белгиланган   бўлса,
унинг   ишлаб   чиқариш   ва   иқтисодий   фаолияти   таркибига   эса   асосий   ва
айланма   фондлар,   пул   маблағлари   ва   бошқа   активлар   кирувчи   низом
жамғармаси   мавжуд   бўлиб,   унга   таянади.   Корхона   ўз   паспорт   ва   низомига
эга. Низом  жамғармаси қонунга асосан корхонани ташкил қилиш жараёнида
таъсисчилар:   давлат,   ҳуқуқий   ва   жисмоний   шахслар   томонидан
шакллантирилади.   Корхона   ривожланиши   ва   ишлаб   чиқаришнинг   кенгайиб
бориши,   даромад   ҳажми   ва   бошқа   молиявий   тушумларнинг   ортиши
натижасида   низом   жамғармаси   кўпайтирилиши   мумкин.   Умуман   олганда,
5 низом   жамғармаси   корхонанинг   иқтисодий   барқарорлиги   ва   молиявий
жиҳатдан  бақувватлигини  акс эттиради.  Ўзбекистон  Республикасининг 1991
йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар тўғрисида»ги қонунига асосан,
корхона   ҳуқуқий   шахс   мақомига   эга,   мустақил   равишда   хўжалик   фаолияти
юритувчи субъект бўлиб, ўзига тегишли мол-мулкидан фойдаланиш асосида
истеъмолчилар   (харидорлар)   талабини   қондириш   ва   даромад   (фойда)   олиш
мақсадида   маҳсулот   (иш,   хизмат)   ишлаб   чиқаради   ва   сотади   ёки
айирбошлайди.   Корхонани   турли   жиҳатларига   кўра   тавсифлаш   мумкин:
ишлаб   чиқариш   ва   техника   муносабатларида   корхона   ишлаб   чиқарилаётган
маҳсулотлар ҳажми ва турлари, уларни тайёрлаш  технологиясига  миқдор ва
сифат   жиҳатидан   мос   келувчи   машиналар   тизими;     ижтимоий
муносабатларда   корхона   турли   категориядаги   ходимлар   ўртасида   уларнинг
ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари   асосида   юзага   келувчи   муносабатлар;   ташкилий
ҳуқуқий муносабатларда корхона ҳуқуқий шахс сифатида фаолият юритади;
– молиявий-иқтисодий муносабатларда корхона тармоқнинг мустақил бўғини
бўлиб,   ўз-ўзини   молия   билан   таъминлаш,   ўз-ўзини   бошқариш,   яъни   бозор
муносабатлари   тамойилларида   фаолият   юритади.   Амалдаги   қонунчиликка
асосан   корхона   давлат   рўйхатидан   ўтгач,   юридик   шахс   сифатида   тан
олинади.   Давлат   рўйхатидан   ўтиш   учун   қуйидаги   ҳужжатлар   аҳамиятга   эга
бўлади:   таъсисчининг   аризаси;   корхонанинг   низоми;   корхонани   ташкил
қилиш ҳақида қарор ёки таъсисчилар шартномаси; давлат божини тўлаганлик
ҳақида   квитанция   ва   ҳоказо.   Корхона   қуйидаги   хусусиятларга   эга:
биринчидан,   корхона   ўзига   тегишли   ва   хўжалик   бошқарувидаги   мулкка   эга
бўлиб,   ушбу   мулк   унинг   фаолиятини,   моддий-техникавий   имкониятларини,
иқтисодий мустақиллигини ва ишончлилигини таъминлайди; 
Иккинчидан,   корхона   кредиторлар,   жумладан,   давлат   билан   ўзаро
муносабатлардаги   мажбуриятлар   юзасидан   ўз   мулки   билан   жавоб   бериш
хусусиятига   эга   бўлади;   учинчидан,   корхона   ўз   номидан   ҳаракат   қилади
ҳамда   амалдаги   қонунларга   асосан   хўжалик   фаолияти   юритувчи   ҳамкорлар,
маҳсулот   (иш,   хизмат)   истеъмолчилари,   хом   ашё   ва   асбоб-ускуна   етказиб
6 берувчилар,   шунингдек,   бошқа   ҳуқуқий   ва   жисмоний   шахслар   билан
шартнома   тузиш   ҳуқуқига   эга;   тўртинчидан,   корхона   қонунчиликка   асосан
судда   даъвогар   ва   жавобгар   сифатида   қатнашиш   ҳуқуқига   эга;   бешинчидан,
корхона мустақил баланс ёки сметага эга бўлиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулот
савдоси   харажатларини   ҳисобга   олиб   боради   ҳамда   давлат   идоралари
томонидан   белгиланган   тартибда   ўз   вақтида   ҳисоботларни   тақдим   этади;
олтинчидан,   корхона   ўз   номига   эга   бўлиб,   унда   корхонанинг   ташкилий-
ҳуқуқий   шакли   ўз   аксини   топади.   Ҳар   бир   корхонанинг   фаолияти   ишлаб
чиқариш,   қайта   ишлаб   чиқариш   ва   муомала   жараёнларидан   иборат   бўлади.
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   соҳасидаги   фаолияти   янги   маҳсулотни   ишлаб
чиқаришга   тайёрлаш   ва   ишлаб   чиқаришни   ташкиллаштиришда   намоён
бўлади.   Қайта   ишлаб   чиқариш   соҳасидаги   фаолият   ишчи   кучини   ёллаш,
кадрлар   тайёрлаш   ва   уларнинг   малакасини   ошириш,   ишлаб   чиқариш
воситаларини   янгилаш   ва   кенгайтириш   жараёнларида   акс   этади.   Муомала
соҳасидаги   фаолият   эса   ишлаб   чиқаришнинг   моддий-техника   таъминотини
ташкил этишда, маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотиш ва фойдаланилган ишлаб
чиқариш воситаларининг даромад шаклида қайтиб келишида кўзга кўринади.
Корхоналарни   ижтимоий-иқтисодий   тизим   сифатида   уни   ташкил   қилувчи
иккита   таркибий   қисм   тизимнинг   ўзи   (корхона)   ва   ушбу   тизим   фаолият
юритувчи   ташқи   муҳитни   кўриб   чиқиш   лозим.   Корхонанинг   ички   муҳити
ишлаб   чиқариш   воситалари,   пул   маблағлари,   ахборотлар   ва   инсон
ресурсларидан ташкил топади. Ишлаб чиқариш ўзаро алоқалари натижасида
тайёр   маҳсулот   пайдо   бўлади,   ишлар   бажарилади   ва   хизмат   кўрсатилади,
яъни тўғри йўлга қўйилган ишлаб чиқариш ва меҳнатга ҳақ тўлаш фаолияти
юзага   келади.   Корхоналарнинг   алоқаси   уларнинг   ташқи   тизимга   чиқишида
рўй бериб (ресурсларни жалб қилиш, уларнинг қийматини аниқлаш, хом ашё,
материал   ва   ёқилғининг   ўз   вақтида   етказиб   турилиши   ва   ҳоказо),   ташқи
муҳитга   ишлаб   чиқарилган   товар   ва   хизматлар   оқими   ёрдамида   таъсир
кўрсатиш   жараёнида   намоён   бўлади.   Иқтисодиётимиз   олдида   турган   асосий
вазифалардан   бири   саноат   ишлаб   чиқаришини   жаҳон   иқтисодиётида   ўз
7 ўрнига   эга   бўлган   рақобатбардош   корхоналар   ташкил   қилиш   мақсадидаги
тузилмавий   қайта   қуришдан   иборат.   Бунинг   учун   интеграция   ҳамда   турли
ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхоналарни вақтинчалик ёкидоимий равишда
кооперация   ёки   концентрация   асосида   бирлаштириш   амалга   оширилади.
Кооперация   жараёнида   концерн,   консорциум,   хўжалик   ассоциацияси   каби
ташкилий   шакллар   вақтинчалик   ёки   доимий   равишда   тузилиши   мумкин.
Ушбу тузилмавий бирликларнинг моҳиятига қисқача тўхталамиз. 
Концерн уму мий манфаатларга эга ҳамда шартномалар,капитал ва қўшм а
фаолиятда   иштирок   этиш   билан   боғлиқ   бўлган   корхоналарнинг   йирик
бирлашувини   акс   эттиради.   Консорциум   –   компания   ва   банкларнинг
вақтинчалик   бирлашуви   натижасида   йирик   капитал   талаб   қилувчи
лойиҳаларни   амалга   ошириш   ёки   маблағни   биргаликда   жойлаштириш
мақсадлари   учун   умумий   келишувлар   асосида   юзага   келади.   Консорциум
буюртмачилар   олдидаги   мажбуриятлар   учун   жавобгар   ҳисобланади.
Хўжалик   ассоциацияси   –   жисмоний   ёки   ҳуқуқий   шахсларнинг   ўзаро
ҳамкорлик   юритиш   мақсадида   кўнгилли   бирлашувини   англатади   ва   унда
бирлашган субъектлар ўз мустақиллигини сақлаб қоладилар. 
Корпорациялар   –   умумий   мақсадларга   эришиш,   ҳамкорликда   фаолият
юритиш   мақсадида   бирлашиб,   мустақил   ҳуқуқий   субъект   –ҳуқуқий   шахсни
ташкил   қилувчи   шахслар   йиғиндисини   тавсифлайди.   Улар   акциядорлик
(ҳиссадорлик)   жамиятлари   шаклида   ташкил   қилинади.   Корхоналарнинг
концентрация асосида бирлашуви картел синдикат, холдинг ва молия-саноат
гуруҳлари   кўринишида   амалга   оширилади.   Ишлаб   чиқариш   соҳасидаги
картеллар   ишлаб   чиқариш   масалалари,   нархлар,   товарларни   сотиш,   ишчи
кучини ёллаш ва шу каби масалалар борасида келишувга асосланиб фаолият
юритади.   Интеграциянинг   бу   шаклида   корхоналар   мустақилликни   сақлаб
қолган   ҳолда   кооперация   асосида   бирлашадилар.   Синдикат   тижорат
фаолиятини (таъминот, сотиш, нархнинг пайдо бўлиши) ҳамкорликда ташкил
қилишга асосланган бирлашмадир.   Синдикат таркибида корхоналар ҳуқуқий
ва   хўжалик   юритишни   сақлаб   қоладилар.   Трестлар   юқори   даражада
8 марказлашгани билан ажралиб   туради. Унинг таркибига кирувчи корхоналар
ишлаб   чиқариш,   тижорат   ва   мустақиллигини   йўқотиб,   ягона   режа   асосида
фаолият юритади.
Холдинглар  иштирокчиларнинг молиявий имкониятларини бирлаштириш
ва   мувофиқлаштириш   ҳамда   ишлаб   чиқариш   билан   боғлиқ   вазифаларни
тезкор   равишда   амалга   ошириш   имконини   берувчи   бошқарувнинг   самарали
шаклини   ифодалайди.   Интеграция   жараёнларини   амалга   оширувчи
корхоналар   қуйидаги   мақсадларни   кўзлайди:   ресурслардан   янада
самаралироқ   фойдаланишга   эришиш;     кооперация   асосидаги   алоқаларини
янгилаш   ва   мустаҳкамлаш;   мамлакатдаги   корхоналарнинг   ташқи   бозорга
чиқиши;   ишлаб   чиқаришга   инвестицияларнинг   янги   турларини   жалб   этиш;
•чки ва ташқи бозордаги рақобатда муваффақият қозониш мақсадида нарх ва
сотиш бўйича ягона сиёсат юритиш
2. Корхона (фирма)ни ташкил қилиш тамойиллари
Иқтисодиётнинг   жадал   ривожланиши   ва   ишлаб   чиқариш   кучларининг
ўсиши   фаолият   юритаётган   корхоналардан   ташқари,   янги   корхоналарни
ташкил   қилиш   ва   ишга   туширишга   таянади.   Бундай   қадам   иқтисодий
жиҳатдан   мақбулликка,   ресурслар   имконияти   ва   корхона   маҳсулотларига
бўлган талабга асосланади. Бирон-бир маҳсулотнинг тақчиллиги ёки умуман
йўқ бўлиши ҳам янги корхона ёки ишлаб чиқаришни ташкил қилишга сабаб
бўлиши мумкин. 
Янги корхонани ташкил қилиш қуйидаги ташкилий тамойиллар сосида
амалга оширилади: 
– корхона ташкил қилиш фикрининг пайдо бўлиши; 
–   корхона   таъсисчиларини   танлаш;   –   таклиф   қилинаётган   маҳсулотга
бозордаги талабни ўрганиш; 
–   корхона   Низом   жамғармасини   тузиш   учун   молия   манбаларини
аниқлаш; – корхонанинг таъсис ҳужжатлари ва бизнес-режасини тайёрлаш;
 – давлат рўйхатидан ўтиш; 
9 – муҳр, штамп ва бошқа реквизитларни тайёрлаш; 
– солиқ идораларида рўйхатдан ўтиш. 
  Ўзбекистон   Республикасининг”   «Корхоналар   тўғрисида"ги   қонунига
асосан,   корхоналар   мулк   эгаси   (эгалари)   ёки   у   (улар)   тайинлаган   вакиллик
идораси,   меҳнат   жамоаси   ёки   таъсисчилар   227   гуруҳининг   қарори   бўйича
белгиланган   қонун-қоидаларга   асосан   ташкил   қилиниши   мумкин.
Шунингдек,   корхоналар,   агар   корхона   мулки   эгаси   ёки   у   тайинлаган
вакиллик   идорасининг   розилиги   бўлса,   фаолият   юритаётган   корхона
таркибидан бир ёки бир неча таркибий бўлинмаларни, ушбу бўлинмаларнинг
меҳнат   жамоалари   ташаббусига   кўра,   ажратиб   чиқариш   натижасида   ҳам
ташкил топиши  мумкин. 
Корхона   жорий   ва   ҳисоб-китоб   рақамлари   очиш   ва   улар   тўғрисидаги
ҳолатларни   тасдиқлаш   ҳуқуқига   эга   бўлган,   мустақил   ҳуқуқий   шахс
мақомидаги   шўъба   корхоналари,   филиаллар,   ваколатхоналар,   бўлим   ва
бошқа   ташкилий   бўлинмаларни   ташкил   қилиши   мумкин.   Корхона   мулкини
шакллантириш   ва   ундан   фойдаланиш   Низом   ва   Таъсис   шартномасининг
муҳим   қисми   ҳисобланади.   «Корхоналар   тўғрисида"ги   қонунга   асосан
қуйидагилар корхона мулкини шакллантиришнинг манбалари ҳисобланади: 
• таъсисчиларнинг пул ва моддий кўринишдаги бадаллари; 
•   маҳсулот   (иш,   хизмат)   сотишдан   ва   бошқа   турдаги   фаолиятдан
олинган даромадлар; • қимматбаҳо қоғозлардан олинган даромадлар; 
• банклар ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар; 
• бюджетдан олинувчи маблағлар (дотация), капитал қўйилмалар; 
•   корхона,   ташкилот   ва   фуқароларнинг   беғараз   ва   хайрия   бадаллари,
шунингдек, алмашиш, мерос ва совға тариқасида олинувчи мулк; 
• қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар. Давлат корхоналарнинг
мулкий ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлатнинг корхоналар мулкини (асосий
фондлар,   айланма   маблағлар   ва   ҳоказо)   тортиб   олишига   йўл   қўйилмайди,
қонунчиликда   кўзда   тутилган   ҳоллар   бундан   мустасно.   Корхона
10 (фирма)ларнинг   давлат   томонидан   рўйхатга   олиниши   ва   корхона   (фирма)ни
тугатиш ва қайта ташкил қилиш масаласига тўхталамиз.
3.   Корхона (фирма) хавфсизлигини таъминлашнинг мақсади,
вазифалари ва тамойиллари  
Барчамизга   маълумки   давлатнинг   куч   қудрати   –   аввало,   демократик
институтларнинг   мустақил   фаолият   кўрсатиши   учун   шарт-шароит   яратиш,
фуқаролар   ва   жамиятнинг   барча   сиёсий,   ижтимоий   салоҳиятини   рўёбга
чиқариш,   тадбиркорлик   ва   иқтисодий   ташаббуслар   эркинлиги   учун   зарур
имкониятларни   ташкил   этиб   бериш   қобилияти   билан   ўлчанади.
Ишбилармонлик   муҳитини   тубдан   яхшилаш,   тадбиркорлик   фаолиятини
амалга   ошириш   учун   энг   қулай   шарт-шароитларни   яратиш,   тадбиркорлик
субъектлари фаолияти билан боғлиқ тартибтаомилларнинг турлари ва сонини
қисқартириш,   соддалаштириш   ва   очиқ-ойдинлик   даражасини   ошириш,
бизнесни   юритиш   шартшароитларини   баҳолаш   мезонларининг   жаҳон
амалиётида   мавжуд   қабул   қилинган   тизимини   жорий   этиш   ва   шу   асосда
мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро
рейтингини   янада   ошириш   мақсадида   изчил   ислоҳотлар   амалга
оширилмоқда.   Бугунги   кунда   мамлакатимизда   олиб   борилаётган   иқтисодий
ислоҳотлар   самараси   тадбиркорлар   фаолиятини   эркинлаштиришда,   уларга
кенг   йўл   очиб   берган   ҳолда   назорат   қилувчи   органларнинг   ваколатларини
аниқ-равшан   белгилаб   олишда   ва   албатта,   тадбиркорлик   субъектлари
ҳуқуқларининг ҳимоясини амалда таъминлашда кўринмоқда.  2
Хавфсизлик   –   бу   мураккаб   ва   серқирра   категориядир.   У   асосан   ва
қўшимча   ишлаб   чиқаришда   фойдаланилаётган   воситаларнинг   хавфсизлиги
нуқтаи назаридан баҳоланади ва кўриб чиқилади. Шу сабабли ҳозиргача биз
«техника   хавфсизлиги»,   «пиёда   хавфсизлиги»   «озиқ-овқат   хавфсизлиги»,
«йўл   ҳаракати   хавфсизлиги»   каби   тушунчаларни   учратсак-да,   «корхона
2
  Қобилов Ш. Р.   Иқтисодиёт назарияси:  Дарслик. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 775 б.
11 хавфсизлиги» ҳақидаги   тушунча   XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида оммалаша
бошлади.
Маҳсулотларнинг   замонавий   намуналари,   ишлаб   чиқариш
технологияси,   инвестиция   режалари   ва   бошқалар   саноат   айғоқчилигининг
диққат   марказида   туриб,   корхона   ва   мамлакат   учун   маълум   бир   хавф
туғдиради. Шу сабабли хавфсизлик ва тижорат сирлари муаммолари ҳозирги
бозор   ва   рақобатчилик   шароитларида   иқтисодиёт   фанининг,   жумладан,
замонавий   корхоналар   иқтисодиётининг   муҳим   бўлимларидан   бири
ҳисобланади.   Корхона   хавфсизлигини   таъминлашнинг   асосий   мақсадлари
қуйидагилардан иборат:
корхона   ва   унинг   барча   бўлинмалари,   меҳнат   жамоасининг   давлат
тузилмаси,   хорижий   ҳамкорлар   ва   рақиблар   билан   ўзаро   муносабатларда
қонуний ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

корхона мулкини сақлаш, ундан оқилона ва унумли фойдаланиш;

ишлаб   чиқарилаётган   маҳсулотнинг   ички   ва   ташқи   бозордаги
рақобатбардошлигини ошириш;

ташкилий   ва   ишлаб   чиқариш   барқарорлигига   эришиш,   бутловчи
қисмлар етказиб берувчиларга ёрдамчи ва ҳамкорларга бир томонлама қарам
бўлишга йўл қўймаслик;

барча тузилмавий бўғинлардаги ходимлар орасида меҳнат интизомини
мустаҳкамлаш;

меҳнат   унумдорлигини   ошириш   учун   моддий   ва   маънавий
манфаатдорлигини таъминлаш;

ишлаб   чиқаришда   фан-техника   ютуқларидан   фойдаланиш,   самарали
ахборот базасини ривожлантириш;
Кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда корхона хавфсизлигини
таъминлаш   вазифалари   белгиланиб,   улар   корхонанинг   ички   тартиб-
қоидалари ва иш тартибида ҳамда махсус ишлаб чиқилган чора-тадбирларда
ўз аксини топиши мумкин. Булар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1)   корхона   ичида   ҳамда   ташқи   ташкилотлар   ҳукумат   идоралари,
12 бошқарув   тузилмасидаги   қоидабузарлик   омиллари,   ваколатни   ошириш
ҳолатларини аниқлаш; 
2)   корхонанинг   барқарор   ишлашига   таъсир   қилиши   мумкин   бўлган
хавф-хатар ҳамда бозор конъюнктурасидаги ноқулай ўзгаришларни аниқлаш
ва зарур чораларни қўллаш; 
3) бўлажак ҳамкорларни ўрганиш, уларнинг молиявий аҳволини таҳлил
қилиш ва баҳолаш; 
4) иқтисодий айғоқчиликка қарши чора-тадбирларни тайёрлаш; 
5)   корхона   сирларидан   хабардор   бўлган   малакали   ходимларни   бошқа
корхоналарга жалб қилишнинг олдини олиш;
 6) носоғлом рақобатчиликни енгиш; 
7) корхона ҳудуди ва моддий ресурсларини ҳимоя қилиш;
 8) тижорат сирларини муҳофаза қилишни ташкил қилиш; 
9) меҳнат жамоаси аъзоларидаги салбий фикрларни аниқлаш; 
10) фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсизликнинг бошқа
чоралари.   Маълумки,   қўйилган   мақсад   ва   вазифалар   ўз-ўзидан   ҳал
қилинмайди. Бунинг учун, аввало, ўз ишини яхши билишдан ташқари, моҳир
ва   юқори   малакага   эга   бўлган   ҳамда   ўзлари   ишлаётган   корхона   учун   жон
куйдирувчи   кадрлар   зарур.   Уларсиз   муваффақиятга   эришиб   бўлмайди.
Хавфсизлик   тамойиллари   –   хавфсизликни   таъминлаш   тактика   ва
стратегиясига   бўлган   асосий   талаблар,   хавфсизликнинг   мақсад   ва
вазифаларини   ҳал   қилишнинг   тўғри   йўлларини   танлашдир.   Уларга
қуйидагиларни киритиш мумкин: • қонунийлик тамойиллари; • мустақиллик
ва   масъулият;     иқтисодий   мақсадга   мувофиқлик   ва   фойдалилик;   •   мақсадли
дастурий режалаштириш; • ўзаро алоқалар ва мувофиқлаштириш; • меҳнатни
илмий ташкил қилиш;  • ошкоралик ва зарурий махфийликнинг уйғунлиги;  •
ихтисослашув ва юқори касбий малака.
Корхона   (фирма)   хавфсизлигини   таъминлашни   ташкил   қилиш   ва
бошқариш     Хавфсизлик   ҳодисаларнинг   олдини   олиш   ва   огоҳлантириш
чораси   сифатида   ҳар   бир   алоҳида   ҳолатдаги   аниқ   ҳаракат   бўлиб   корхона
13 характери,   унинг   жойлашуви,   аҳамияти   кабиларга   боғлиқ   бўлади.   Мазкур
жараёнда хавфсизлик тизимининг ўзини белгилаш муҳим аҳамият касб этади.
Унинг   раҳбари   хавфсизлик   концепциясини   ишлаб   чиқаришнинг   муайян
шароитларига   нисбатан   ишлаб   чиқишда   шахсан   иштирок   этиши   зарур.
Хавфсизлик   концепцияси,   биринчидан ,   корхонанинг   мақсад   ва
вазифаларига   зид   келмаслиги,   иккинчидан ,   корхона   хавфсизлигига
бевосита   ва   билвосита   таъсир   кўрсатиши   мумкин   бўлган   ташқи   муҳит
таъсирини   инобатга   олиши   зарур.   Бу   таъсирни   қуйидаги   кўринишида   акс
эттириш мумкин
1-жадвал
Корхона хавфсизлигига ташқи муҳитнинг таъсири
Шу   билан   бир   вақтда   корхона   ўз   фаолиятининг   муҳим   йўналишлари
хавфсизлигини   таъминлаш   учун   муайян   чора-тадбирларни   амалга   ошириши
керак   ва   бунинг   учун   аввало,   мос   келувчи   қўриқлаш   тартибини   яратиш
лозим. Мамлакатимиз ва хориж амалиёти тажрибаси бунда қуйидаги фаолият
турларини ажратиб кўрсатади:
  1.   Бино   ва   иншоотлар,   алоқа   тармоғи   қурилма   ва   ускуналарини
қўриқлаш тартибини таъминлаш
14 2.   Тезкор   хавфсизлик,   махфий   ахборотларга   бўлган   ваколатни
бошқариш,   келиб   кетувчилар,   транспорт   ва   юк   ташишни   назорат   қилиш,
қоидабузарлик ҳолатларини текшириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш..
3.Хавфсизликни   таъминлаш   бўйича   маъмурий   фаолият   персонали
(ходимлари)ни   тайёрлаш   ва   ўқитиш,   инспекция,   тафтиш   ва   назорат,
муаммоли вазиятларнинг олдини олиш, истиқболли чоратадбирларни ишлаб
чиқиш.
  4.   Моддий   бойликларни   ҳимоя   қилиш   ва   табиий   офатларга   қарши
кураш,   ёнғинларнинг   олдини   олиш,   ёнғин   хавфсизлиги   ва   огоҳлантириш
қурилмалари   ҳолатини   кузатиб   бориш   ва   ҳоказо.   Корхоналар   раҳбарлари
меҳнат жамоаларини доимий равишда хавфсизликни таъминлаш натижалари
тўғрисида хабардор этишлари лозим. Фақат зарур ҳолларда хавфсизлик чора-
тадбирлари   махфий   бўлиши   мумкин.   Хавфсизлик   чора-тадбирларининг
махфийлиги   корхона   бўлимларининг   зарурий   қоидаларни   қўллаш   ва   уларга
амал   қилишини,   назорат   қилишни   махсус   ташкил   этишни   кўзда   тутади.
Ҳозирги   жамиятни   ахборотлаштириш   ва   электронлаштириш   шароитларида
корхоналарнинг   хавфсизлигини   таъминлаш   учун   доимий   равишда   фаолият
кўрсатувчи,   тижорат   фаолиятининг   хавфсизлигини   таъминлашнинг   барча
шакл   ва   усулларини   қамраб   олувчи   тизим   амал   қилиши   лозим.   Шу   сабабли
хавфсизлик   хизмати   маркетинг   ва   менежмент   хизмати,   валюта,   кредит   ва
ҳуқуқий бўлимлар каби иқтисодий бўлинмалар билан чамбарчас боғлиқликда
ишлаб,   иқтисодий   хавфсизликка   кучлироқ   ёндашган   ҳолда,   уларнинг
фаолиятини тўлдириши зарур
Хавфсизлик   хизмати   корхонанинг   тузилмавий   бирлиги   бўлиб,
хавфсизлик   тартибини   ишлаб   чиқиш,   ўрнатиш   ва   қўллаб-қувватлаш,
шунингдек,   унга   риоя   қилинишини   назорат   қилишни   амалга   оширади.   У   ўз
фаолиятида қуйидагиларга асосланиши лозим: 
• қўриқлаш тартибини ташкил этиш бўйича қоидалар; 
15 •   раҳбар,   мутахассис   ва   техник   ходимлар   учун   махфий   маълумотлар
билан   ишлаш   бўйича   лавозим   йўриқномаси;   •   техник   муҳандислик
жиҳатидан ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича лавозим йўриқномаси; 240 
•   хорижий   ваколатхоналар   ва   вакиллар   билан   ишлаш   бўйича   лавозим
йўриқномаси.   Корхона   хавфсизлик   хизмати   таркибида   ахборот-таҳлил
бўлинмалари,   хавфсизликни   таъминлаш   йўналишлари   бўйича   ташкилий
бўғинлар ҳамда муайян вазифаларни бажариш учун вақтинчалик тузилмалар
яратилиши   мумкин.   Корхона   раҳбарияти   ёки   акциядорлик   жамияти
бошқаруви қарорига  кўра, муайян  мақсадлар ва юзага  келувчи  шароитларда
хавфсизликни   таъминлашнинг   мураккаб   вазифаларини   ҳал   қилиш   учун
корхонанинг   етакчи   мутахассисларини   жалб   қилган   ҳолда   вақтинчалик
тузилмалар   яратилиши   мумкин.   Белгиланган   вазифаларни   бажариш   учун
корхонанинг хавфсизлик хизмати қуйидагиларни амалга оширади: 
•   маъмурий   тақсимлаш   вазифаси,   хавфсизлик   тартибини   ўрнатиш   ва
таъминлаш,   масъул   шахсларнинг   корхона   хавфсизлигини   аъминлаш
масалалари   бўйича   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   белгилаш,   шунингдек,
корхонанинг ваколат вазифаларини бажаришга оид қарорлар тайёрлаш йўли
билан амалга оширилади; 
•   хўжалик-тақсимлаш   вазифаси,   хавфсизлик   хизматининг   корхона
хавфсизлигини таъминлашда зарур бўлган ресурсларни белгилаши. Корхона
мулки   ва   бойликларини   сақлаш   ҳамда   улардан   оқилона   фойдаланишни
таъминлаш   чора-тадбирларини   тайёрлаш   ва   амалга   ошириш   йўли   билан
амалга оширилади; 
•   ҳисоб-назорат   вазифаси,   тижорат-молиявий   фаолиятнинг   энг   муҳим
йўналишларини ажратиб кўрсатиш ва корхонанинг молиявий барқарорлигига
таҳдид   солувчи   хавф-хатарнинг   олдини   ўз   вақтида   олиш,   уларнинг
манбаларини   баҳолаш,   хавфли   ҳолатларни   назорат   қилишни   йўлга   қўйиш,
корхона хавфсизлигига  таъсир кўрсатувчи  салбий омилларни ҳисобга  олиш,
шунингдек,   корхонанинг   ҳаётий   эҳтиёжларига   таҳдид   солувчи   ғирром
16 рақиблар,   ишончсиз   ҳамкорлар,   шахслар   ва   ташкилотлар   ҳақидаги
маълумотлар ёрдамида амалга оширилади; 
•   ижтимоий-кадрлар   вазифаси,   хавфсизлик   хизматининг   кадрларни
жойлаштириш,   меҳнат   жамоаларидаги   салбий   фикрлар,   жанжалларнинг
олдини олиш, ходимларга йўриқнома бериш, уларда белгиланган хавфсизлик
меъёрларига   риоя   қилиш   учун   жавобгарлик   туйғусини   шакллантиришда
иштироки орқали амалга оширилади;
•   ташкилий-бошқарув   вазифаси,   корхона   хавфсизлигини   таъминлаш
жараёнини   бошқаришнинг   доимий   ташкилий   тузилмасини   яратиш,   қўллаб-
қувватлаш   ва   ўз   вақтида   қайта   ташкил   этишга   241   бошқарув   таъсирини
кўрсатиш,   фаолиятнинг   алоҳида   йўналишлари   бўйича   мослашувчан
вақтинчалик   тузилмалар,   алоҳида   бўғинлар   ўртасида   белгиланган   дастурий
мақсадларга   эришиш   учун   ўзаро   алоқалар   ва   мувофиқлаштиришни   ташкил
этиш ёрдамида амалга оширилади; 
• режали ишлаб чиқариш вазифаси, корхона хавфсизлигини таъминлаш
бўйича   алоҳида   мақсадли   режалар   ва   дастурлар   мажмуини   ишлаб   чиқиш,
уларни   амалга   ошириш,   хавфсизлик   тартибини   ўрнатиш   ва   қўллаб-
қувватлашга   оид   чора-тадбирларни   тайёрлаш   ва   бажариш   ёрдамида   амалга
оширилади; 
•   ташкилий-техник   вазифа,   корхонада   хавфсизлик   тартибини   моддий-
техник   жиҳатдан   таъминлаш,   махсус   техникалар   ҳамда   янги,   илғор
технологиялар,   махфий   тартиб   ва   бошқа   махсус   фаолиятларни   ўзлаштириш
ёрдамида амалга оширилади; 
•   умумий   услубий   вазифа,   корхона   хавфсизлигини   таъминлашнинг
илғор тажрибаларини тўплаш ва ёйиш, ходимларни ўқитишни ташкил этиш,
корхона хавфсизлигини таъминлашга оид муаммоларни ҳал қилишни илмий
жиҳатдан   ишлаб   чиқиш   ва   унинг   бу   соҳадаги   фаолиятини   услубий
кўрсатмалар билан таъминлаш ёрдамида амалга оширилади; 
• ахборот-таҳлил вазифаси, хавфсизликка оид маълумотларни мақсадли
равишда   йиғиш,   тўплаш   ва   улар   устида   ишлаш,   бунинг   учун   зарур   бўлган
17 маълумотларни аналитик таҳлил қилишнинг техник ва услубий воситаларини
яратиш   ва   улардан   фойдаланиш,   корхонанинг   манфаатдор   бўлинмалари   ва
алоҳида   шахсларни   хавфсизлик   хизматида   мавжуд   бўлган   маълумотлар
билан   аъминлаш   ёрдамида   амалга   оширилади.   орхона   хавфсизлик   хизмати
Низомида   унинг   мақсад   ва   азифалари,   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари,   назорат-
тафтиш   фаолият   белгилаб   берилади.   Хавфсизлик   хизмати   ўз   фаолиятини
корхона   хавфсизлигини   юқори   даражада   таъминлаш   ва   қўллаб-қувватлаш
асосида олиб бориб, қуйидагиларни қамраб олади: 
• махфий тартибдаги фаолиятни ташкил этиш; 
• ахборот хавфсизлигини таъминлаш; 
•муҳандислик-техник   муҳофаза;   меҳнат   жамоаларидаги   салбий
йўналишларнинг   олдини   олишга   оид   фаолият     242   Корхона   хавфсизлигини
таъминлаш   унинг   иқтисодий   кўрсаткичларини   яхшилашга   олиб   келади.   Бу
эса   корхонанинг   нуфузини   оширади.   Жамоа   ва   жамият   фаровонлигига
хизмат қилади
4. Мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий
корхоналарнинг аъсосий фаъолият турлари
Аввалги маъмурий буйруқбозлик тизими шароитларида собиқ Иттифоқ
иқтисодиёти   ягона   халқ   хўжалиги   мажмуи   сифатида   тавсифланган.   Унда
барча   иттифоқдош   республикаларнинг   бутун   Иттифоқ   иқтисодиётини
ривожлантиришдаги   мажбурий   иштироки   ва   «Марказ»   томонидан
белгилаб   берилган   йўналишлар   асосида   миллий   иқтисодиётини   ҳам
ривожлантириши акс эттирилган. 
Бироқ   давлат   бошқарув   ҳолатидан   ва   биринчи   ўринда
республикаларнинг   имкониятлари   ва   манфаатлари   нуқтаи   назаридан
қараганда,   бундай   «бирлик»   республикаларга   ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг   муҳим   масалаларини   мустақил   ҳал   қилиш   имконини
бермасди.   Республикаларнинг   миллий   иқтисодиётларига   киритилувчи
инвестициялар   асосан   умумиттифоқ   «қозони»дан   олинарди   ва   кўпинча
қолдиқ   тамойили   асосида   амалга   ошириларди.   Бир   қанча   тармоқлар   ва
18 йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари бир вақтнинг ўзида ҳам республика,
ҳам бутун иттифоқ вазирликларига ва маҳкамаларига бўйсунар эди.
  Иттифоқдош   республикалар   СССРнинг   ягона   халқ   хўжалиги   мажмуи
таркибида сўнгги бор қатнашган 1990 йил бўйича статистик маълумотлар
Ўзбекистон   иқтисодиётининг   аҳволи   ва   тузилмавий   тузилиши   тўғрисида
маълум   бир   тушунча   беради:   жами   ишлаб   чиқарилган   саноат
маҳсулотларида   марказга   бўйсунувчи   корхоналарда   ишлаб   чиқарилган
маҳсулотлар салмоғи 33 фоиз, саноат ва ишлаб чиқаришда машғул бўлган
ходимлар миқдорида 5 фоиз, саноат ва ишлаб чиқариш асосий фондларида
65   фоизни   ташкил   қилган   бўлса,   республика   ҳукуматига   бўйсунувчи
корхоналар эса мос равишда 67 фоиз, 65 фоиз ва 35 фоизни ташкил этган 3
.
Режали   иқтисодиётда   маъмурий-буйруқбозлик   бошқарувнинг   негизи   ва
асосий усули, воситаси ҳисобланади. Корхонада ишни ташкил қилиш, иш
ҳақи тўлаш, технологик асбоб-ускуналарни янгилаш, корхона фаолиятини
кенгайтириш   ёки   қисқартириб   оптималлаштириш,   янги   маҳсулотлар
ишлаб   чиқаришни   йўлга   қўйиш,   маънавий   эскирган   маҳсулотлар   ишлаб
чиқаришни   тўхтатиш   каби   масалаларнинг   бирортасида   объектив
иқтисодий   зарурат   ҳисобга   олинмайди.   Бу   масалаларда   корхона
мустақилликка мутлақо эга эмас. Уларни ҳал қилиш учун юқоридан рухсат
олиниши   зарур.   Технологик   қайта   жиҳозлаш   тадбирларини   ўтказиш   ва
янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни эса беш йиллик режаларига киритиш
талаб   қилинарди.   Хўжалик   юритувчи   субъектлар   ўртасида   ўзаро
мустақиллик   алоқалар   ўрнатилишига,   хом   ашё   ва   бутловчи   қисмларни,
ишлаб   чиқилган   маҳсулотни   мустақил,   шартномалар   асосида   етказиб
берилишига   деярли   рухсат   берилмасди.   Корхона   ўзидан   4–5   минг
километр   узоқликда   жойлашган   бошқа   корхонага   ёки   савдо   ташкилотига
қанча   маҳсулот   жўнатиш   тўғрисида   юқоридан   топшириқ,   наряд   оларди.
Совет   тузумининг   турғунлик   йиллари   деб   аталган   даврида   корхоналар
фаолиятига   хўжалик   ҳисоби   ва   баъзи   бир   эркинликларни   жорий   қилишга
3
:  Маҳмудов Э. Х.  Корхона иқтисодиёти: Ўқув қўлланма. – Т., 2004. – Б. 208
19 бўлган  уринишлар  ҳеч  қандай  натижа  бермайди. Чунки  иқтисодий тизим,
ўз табиатига кўра, бундай ўзгаришларни қабул қила олмас эди. Ўзбекистон
Республикасининг   мустақилликка   эришиши   миллий   иқтисодиётимизда
миқдор ва сифат ўзгаришларига сабаб бўлди. Бугунги кунда мамлакатимиз
иқтисодиёти   жамиятни   демократлаштириш,   иқтисодиёт   салоҳиятларини
мустаҳкамлаш ва мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига киритишга
йўналтирилган,   бозор   муносабатларига   ўтишнинг   мамлакатимиз   учун
махсус   ишлаб   чиқилган   модели   асосида   изчил   ривожланиб   бормоқда.   Бу
модел   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   томонидан   илгари   сурилган
иқтисодиётни   ислоҳ   қилишнинг   бешта   муҳим   тамойилига   асосланган
ҳамда   хўжалик   фаолияти   юритувчи   субъектларнинг   эркинлиги,   хусусий
мулкчилик ва тадбиркорликни ҳимоя қилувчи зарурий қонун ҳужжатлари
билан белгилаб берилган. 
Иқтисодиётнинг   ривожланиши   учун   талаб   қилинувчи   вазифаларнинг
амалга   оширилишида   корхоналарга   катта   роль   ажратилиб,   улар
иқтисодиётнинг   асосий   ишлаб   чиқариш   бўғини   бўлиш   билан   бирга
маҳсулот   ишлаб   чиқариш,   аҳолига   хизмат   кўрсатиш   туфайли
истеъмочиларнинг талабларини ҳам қондирадилар. Ҳар бир мамлакатнинг
саноат қуввати фан-техника тараққиёти ва иқтисодиётни модернизациялаш
кўрсаткичларини   биринчи   ўринда   йирик   корхоналар   белгилаб   беради.
Корхоналар   фаолияти   миллий   иқтисодиёт   ва   унинг   тармоқларига
тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Корхоналар қанчалик яхши, самарали ва
рентабелли   ишласа,   бугунги   иқтисодиётнинг,   жумладан,   уларнинг
тизимларининг   ҳам   кўрсаткичлари   юқори   бўлади.   Бозор   иқтисодиёти
корхоналар   фаолиятини   эркинлаштиради,   уларнинг   мустақиллигини
мустаҳкамлайди   ҳамда   ишлаб   чиқаришни   ташкил   этиш   ва
рентабелликнинг   юқори   кўрсаткичларига   эришишга   кенг   имкониятлар
яратади,   деб   ҳисобланади.   Бироқ   корхона,   айниқса,   давлатга   тегишли
бўлган   корхона   қандай   ишлаши,   унинг   жамиятга   келтирувчи   фойдаси,
рентабеллик   даражаси,   ходимларнинг   бандлиги   қандай   бўлиши   фақат
20 корхоналарнинг   эмас,   давлатнинг   ҳам   назоратида   бўлиши   зарур.   Худди
шунинг   учун   ҳам   давлат   орхоналарга   катта   имкониятлар   яратиб   бериш
билан   бирга,   уларни   белгиланган   тартибда   назорат   қилиб   ҳам   боради.
Давлат корхоналар «тақдирига», уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти яхши
натижаларига бефарқ  қараб тура  олмайди. Банкротга  учраган  корхоналар,
зарар келтирувчи ишлаб чиқариш, иқтисодий ночорлик буларнинг барчаси
корхона жамоаси учун ҳам, давлат учун ҳам  оғир юк ҳисобланади Жаҳон
тажрибаси   шуни   кўрсатадики,   бозор   иқтисодиёти   шароитларида   барча
корхоналар   ҳам   рақобатчиликни   енгиб,   самарали   ишлаб   кета   олмайди
ҳамда   даромад   ёки   фойда   ололмайди.   Натижада   минглаб   корхоналар
ташкил   қилиниб,   хўжалик   фаолияти   доирасига   қўшилади   ва   деярли
шунчаси   турли   сабабларга   кўра   тугатилади.   Шу   сабабли   банкротлик,
корхоналарнинг   тугатилиши   озор   иқтисодиёт   шароитларида   одатий   ҳол
бўлиб,   бу   аҳволга   тушиб   қолишдан   эҳтиёт   бўлиш   керак   бўлса-да,   лекин
бундан   фожиа   сифатида   қараш   керак  эмас.   угунги   кунда   мамлакатимизда
корхонани   банкрот   бўлишга   олиб   келмаслик,   унинг   иқтисодий
мустақиллиги,   фаолият   қобилияти   ва   даромадлигини   таъминлаш   учун
барча   зарур   чораларни   қўллаш   йўлга   қўйилган.   Корхонанинг   меҳнат
қобилияти   ва   даромадлилиги   миллий   иқтисодиётга   қўшиладиган   ҳисса
бўлишдан ташқари 23 республикамизда тобора кўпайиб бораётган аҳолини
иш   билан   таъминлашда   ҳам   аҳамият   касб   этишини   унутмаслик   муҳим.
Кўриниб турибдики, исталган корхонанинг миллий иқтисодиётдаги рни ва
аҳамияти   ишлаб   чиқарилаёттан   маҳсулотлар,   олинадиган   фойда   ёки
даромад   миқдоридан   ташқари   бу   корхонанинг   аҳолини   иш   билан
таъминлашдаги   иштирокига   ҳам   боғлиқ   бўлади.   Аҳолини   иш   билан
таъминлар   экан,   корхоналар   ўзларининг   бевосита   ишлаб   чиқариш
вазифаларини   бажаришдан   ташқари   ишсизликнинг   камайишига,   демак,
меҳнат фаоллигининг ортиши ва ижтимоий аҳволнинг яхшиланишига ҳам
сабабчи   бўлади     Бу   ерда   ҳамма   нарса   фақат   корхонанинг   ўзига   боғлиқ
эмаслиги кўриниб турибди, албатта. Чунки корхона ўз фаолиятини амалга
21 ошириш   жараёнида   хом   ашё,   материал,   асбоб-ускуна   ва   бошқа   ишлаб
чиқариш   воситалари   етказиб   берувчи   ёки   маҳсулот   истеъмолчилари
сифатида   ҳаракат   қилувчи   бошқа   корхоналар   билан   ўзаро   алоқага
киришади. Бу муносабатларда ҳар бир камчилик ва нуқсонлар, жумладан,
хом   ашё,   материал   ва   асбоб-ускуналарни   вақтида   етказиб   бермаслик,
вақтида   ҳақ   тўламаслик,   қарзларни   тўлаш   муддатларининг   ўтказиб
юборилиши ва бошқа хўжалик юритиш қоидалари ва мажбуриятларининг
бузилиши   корхона   иқтисодий   аҳволининг   ёмонлашувига,   унинг
ночорликка   учрашига   олиб   келади.   Шу   сабабли   корхоналар   фаолиятини
самарали ва юқори рентабелли даражада амалга ошириш зарурияти, барча
корхоналар   ишлаб   чиқаришни   керакли   тарзда   ташкил   қилиш   ҳамда   ўз
ҳамкорлари   ва   давлат   олдидаги   мажбуриятларни   қатъий   тарзда   бажариш
интизоми   билан   узвий   боғлиқдир.   Ўзбекистонда   кўплаб   кичик,   ўрта   ва
йирик   ишлаб   чиқариш   корхоналари   фаолияти   кўрсатаётган   бўлиб,   улар
иқтисодиётнинг   деярли   барча   тармоқларини   оғир   саноатдан   енгил
саноатгача,   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларини   қайта   ишлашдан   илмий
ишлаб   чиқаришгача   қамраб   олган.   Улар   ўз   фаолиятида   ишлаб
чиқаришнинг барча омилларидан ер, табиий ва меҳнат ресурслари, техника
ва   технологиялар,   инвестициялар,   ҳозирги   замон   фани   томонидан   ишлаб
чиқаришнинг   асоси   ёки   мамлакатнинг   миллий   бойлиги   деб   аталувчи
замонавий   ахборот   тизимидан   фойдаланади.   Маълумки,   бойлик   ёки
салоҳият   бир   нечта   авлод   ва   бутун   жамиятнинг   хаттиҳаракатлари   эвазига
яратилади.   Корхоналарнинг   вазифаси   ушбу   бойликни   асраб-авайлаш   ва
ундан   самарали   фойдаланишда   ифодаланади.   Хўжалик   юритишнинг
мазкур   тамойилларидан   бир   оз   бўлсада   четга   чиқиш   жамоатчилик   ишлаб
чиқариши   самарадорлигининг   234   пасайишига,   хўжасизлик   ва
исрофгарчиликка   олиб   келади.   Корхоналар   ҳам   бундан   мустасно   эмас.
Мустақиллик   йилларида   Ўзбекистонда   саноат   корхоналарининг   ўсиш
суръатлари   ва   тармоқ   таркибига   эътиборингизни   қаратамиз.   Собиқ   совет
хўжалик юритиш тизимининг барҳам топиш давридаги бир оз пасайишдан
22 сўнг,   юртимизда   1996   йилдан   бошлаб   саноат   ишлаб   чиқариши   ҳажми
изчил   ўсиб   бормоқда.   Саноат   маҳсулотлари   ишлаб   чиқаришнинг   йиллик
ҳажми 2009 йилда 1990 йилдагига нисбатан 2,7 баробар, 2010 йилда эса 3
баробар   ўсди.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирозининг   давом
этаётганига   қарамасдан   2011   йилда   саноат   ишлаб   чиқариши   6,3   фоизга
ўсди.   Иқтисодиётимизда   юз   бераётган   жиддий   таркибий   ва   сифат
ўзгаришларини   биргина   мисолда,   яъни   2000   йилда   мамлакатимиз   ялпи
ички   маҳсулотини   шакллантиришда   саноат   ишлаб   чиқаришининг   улуши
бор-йўғи   14,2   фоизни   ташкил   этган   бўлса,   2011   йилда   бу   кўрсаткич   24,1
фоизга   етганида   яққол   кўриш   мумкин.   Саноат   маҳсулоти   умумий
ўсишининг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр
маҳсулот  ишлаб   чиқаришга   йўналтирилган   соҳалар  ташкил  этди.  Бугунги
кунда   иқтисодиётимизнинг   локомотивига   айланган   машинасозлик   ва
автомобилсозлик (12,2 фоиз), кимё ва нефт-кимё саноати (9,4 фоиз), озиқ-
овқат   саноати   (13,1   фоиз),   қурилиш   материаллари   саноати   (11,9   фоиз),
фармацевтика ва мебелсозлик (18 фоиз) 2011 йилда жадал суръатлар билан
ривожланди.   Мустақиллик   йилларида   юртимизда   автомобилсозлик,
нефтгазкимё   саноати,   нефтгаз   машинасозлиги,   замонавий   қурилиш
материаллари   саноати,   темир   йўл   машинасозлиги,   маиший
электротехника,   фармацевтика,   замонавий   озиқ-овқат   саноати   ва   енгил
саноат   каби   бир   қатор   мутлақо   янги   саноат   тармоқлари   яратилди.
Мамлакатимиз   иқтисодиётида   автомобилсозлик   саноати   алоҳида   ўрин
эгалламоқда.   Бу   тармоқ   Асака   шаҳрида   АҚШнинг   «Женерал   Моторс»
компанияси   билан   ҳамкорликда   енгил   автомобиллар   ишлаб   чиқарадиган,
Тошкент   шаҳрида   Германиянинг   дунёга   машҳур   «Даймлер   Бенц»   ва
Самарқанд   шаҳрида   Япониянинг   «Исузу»   компаниялари   билан
ҳамкорликда   автобуслар   ишлаб   чиқарадиган   ҳамда   Самарқанд   шаҳрида
Германиянинг   «MAN»   компанияси   билан   ташкил   этилган   юк
автомобиллари   ишлаб   чиқарадиган   янги   заводларни   ўз   ичига   олади.   Ана
шундай   ўзгаришлар   натижасида   машинасозлик   ва   металлни   қайта   ишлаш
23 саноатида   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ҳажми   1990–2010   235   йилларда   11,6
баробар ўсди. Фақат охирги ўн йилнинг ўзида енгил автомобиллар ишлаб
чиқариш   7,1   баробар,   автобуслар   2,6   баробар   ва   юк   автомобиллари
тайёрлаш   12,9   баробар     ошди.ефть   қазиб   чиқариш   ва   уни   қайта   ишлаш
саноатининг   яратилиши   мамлакатимизнинг   энергетик   хавфсизлигини
таъминлади.   Нефть ва газ конденсати қазиб олиш 1990 йилга нисбатан 1,4
баробар   ўсди.   Табиий   газ   ишлаб   чиқариш   суръати   1990–2010   йиллар
давомида   1,6   баробар,   суюлтирилган   газ   ишлаб   чиқариш   ҳажми   эса   15,2
баробар  кўпайди. Энергетика  мустақиллигини таъминлаш, нефть ва газни
қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш дастури доирасида, истиқлол
йилларида энг замонавий технологияларга эга бўлган чет эл компаниялари
билан   ҳамкорликда   Бухоро   нефтни   қайта   ишлаш   заводи   («Текнип»,
Франция)   ва   Шўртан   газкимё   мажмуаси   («АББ»)   барпо   этилди,   Фарғона
нефтни   қайта   ишлаш   заводи   тўлиқ   реконструкция   қилинди.   Газ-кимё
тармоғининг   ташкил   этилиши   табиий   газни   қайта   ишлашни
чуқурлаштириш   ва   турдош   тармоқларда   янги   ишлаб   чиқариш
қувватларини   ривожлантириш   имконини   яратди.   Қўнғирот   сода   заводида
2006   йилдан   бошлаб   кальцийли   сода,   Самарқанд   кимё   заводида
нитрокальций   фосфат   ўғити   ишлаб   чиқариш   йўлга   қўйилди,   2010   йилда
минтақамизда   ягона   бўлган   Деҳқонобод   калийли   ўғитлар   заводи   ишга
туширилди.   1990–2010   йиллар   давомида   ёғочни   қайта   ишлаш   ва
целлюлозақоғоз саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 13,4 баробар, озиқ-овқат
саноатида   5,7   баробар,   енгил   саноатда   3,8   баробар   ўсди.   1990   йилга
нисбатан  ип-калава  ишлаб  чиқариш   2,2  баробар  кўпайди.   Гилам   ва  гилам
маҳсулотлари   ишлаб   чиқариш   ҳажми   2010   йилда   21   миллион   квадрат
метрдан   зиёд   бўлди,   бу   эса   2000   йилда   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот
ҳажмига   нисбатан   13,6   баробар   кўпдир.   Ўтиш   даврининг   мураккаб
шароитида   макроиқтисодий   барқарорликни   мустаҳкамлаш   мақсадида
иқтисодиётнинг   базавий   тармоқлари,   хусусан,   нефть,   газ,   олтин   қазиб
олиш,   рангли   металлургия,   кимё   ва   нефт-кимё   саноатини   жадал
24 ривожлантириш   учун   давлат   барча   шарт-шароитларни   яратиб   берди.
Натижада чуқур сифат ўзгаришлари рўй берди ва Ўзбекистон саноатининг
тармоқ   таркиби   анча   диверсификация   қилинди   ва   мутаносиблашди.
Мамлакатимиз   иқтисодиётининг   реал   сектори   қўллаб-қувватланаётгани
ҳамда   ҳар   хил   текширувчи   ва   назорат   қилувчи   органларнинг   корхоналар
фаолиятига   асоссиз   аралашувига   йўл   қўйилмагани   боис,   корхоналар
иқтисоди самарали йўлга қўйилди. Уларнинг иқтисодий хатти-ҳаракатлари
учун жавобгарлиги кучайтирилди.
5.Ўзбекистонда хусусий корхоналарнинг ижтимоий иқтисодий
ривожланиш тахлили
  Бугунги   кунда   бошқарувчилар   инновацион   тараққиётнинг   глобал
ўзгаришларига   жумладан,   ижтимоий,   технологик   ва   иқтисодий   таркибий
ўзшгаришларига   тўқнаш   келмоқдалар.   Бу   ўз   навбатида   корхонани
ривожлантиришда   бошқарувчилик   соҳасидаги   ҳали   кўплаб   ўрганилмаган
стратегияларни ва жаҳон тараққиётидаги тараққиётга элтувчи жараёнларни
чуқур   ўрганишни   тақозо   этмоқда.   Глобал   ўзгаришларга   жавобан
иқтисодчи   олимлар,   йирик   мутахассислар   ва   амалиётчи   менежерлар
бундай   таркибий   ўзгаришларга   таъсир   этувчи   корхонани   ривожлантириш
бўйича инновацион стратегияларни топишга уринишлар юз бермоқда.
  Муҳтарам   Президентимиз   Ш.М.   Мирзиёев   раҳбарлигида   ишлаб
чиқилган   Ўзбекистон   Республикасини   2017-2021   йилларда
ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси   ўтган   йиллар   давомида   мамлакатимиз   эришган   ютуқлар,
тарихий   тажрибаларни   умумлаштириб,   ҳозирги   кунда   даврнинг   ўзи
олдимизга қўяётган долзарб масалаларни ҳисобга олиб, кейинги беш йилга
ва   ундан   кейинги   даврга   мўлжалланган   тарихий   тараққиётнинг   янги
уфқларини   очиб   бермоқда.   Ўз   моҳиятига   кўра   “Ҳаракатлар   стратегияси”
Ўзбекистонни   ривожланишнинг   янги   босқичига   кўтаришни   таъминлайди.
Халқимиз   ўртасида   “Ҳаракатлар   стратегияси”   деган   ном   билан   тобора
25 машҳур   бўлиб,   унинг   ҳаётига   чуқур   кириб   бораётган   мазкур   дастурнинг
ҳар   бир   йўналиши   ва   банди,   унинг   ажралмас   қисми   бўлган   “Фаол
тадбиркорлик,   инновацион   ғоялар   ва   технологияларни   қўллаб-қувватлаш
йили”   давлат   дастурининг   самарали   амалга   оширилиши   ҳар   биримизнинг
мазкур   жараёнда   онгли   ва   ватанпарвар   фуқаро,   шу   юртнинг   фидойи
фарзанди сифатида фаол иштирок этишимизга бевосита боғлиқдир. Бунинг
учун эса энг аввало, Ҳаракатлар стратегиясининг маъно-мазмунини, унинг
ҳар   бир   йўналиш   бўйича   қўйилаётган   амалий   ва   долзарб   вазифаларини
чуқур   тушуниб   олишимиз   керак.   Маълумки,   корхонани
ривожлантиришнинг турли йўналишлари ва стратегик моделлари мавжуд.
Бизнинг   мамлакатимизда   фаолият   ривожланишнинг   илм   сиғимдорлиги
юқори бўлган, кашфиётлар, ихтиролар, юқори технологиялар, инновацион
ғояларга   қурилган   интенсив   йўлни   танлаб   олган.   Шундай   экан,   бўлажак
тадқиқотчилар,   магистрларга   бугунги   кунда   энг   долзарб   бўлган
корхоналарни   ривожлантиришнинг   турли   моделлари   ва   стратегияларини
мукаммал   ўргатиш   ҳамда   унинг   жаҳон   тан   олган   назарияларини   улар
онгига   сингдириш   фикримизча   анча   долзарб   масалалар   сирасига   киради
ҳеч бир муболаға бўлмайди.
Таъкидлаш   жоизки,   олий   таълим   тизимидаги   туб   ислоҳотларнинг   асл
мақсади   ҳам   бугунги   кунда   истеъмолчи   кадрлар   учун   жаҳон
дурдоналарини   мукаммал   тушунадиган   ҳамда   корхоналарни   инновацион
ривожлантириш   стратегияси   сари   илдам   қадам   ташлашга   етаклайдиган
кадрларга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида ана шу
мақсадни   амалга   оширишга   собитқадамлик   билан   бел   боғлайдиган   ҳамда
камарбаста   бўладиган   адабиётларнинг   етишмаслиги   ва   талабга   жавоб
бермаслиги ачинарлидир. Бу борада 
Муҳтарам   Президентимиз   Ш.Мирзиёев   таъкидлаб   ўтганларидек,
“китобларни   чоп   этиш   ва   тарқатишдаги   муаммоларни   ҳал   қилишдир.   Бу
ўринда   гап,   энг   аввало,   ёшлар   ва   аҳоли   ўртасида   мамлакатимизнинг   бой
тарихини,   унинг   бетакрор   маданияти   ва   миллий   қадриятларини   кенг
26 тарғиб   қилиш,   жаҳон   илм-фани   ва   адабиёти   ютуқларини   етказиш   учун
зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда 4
Корхоналарнинг   иқтисодий   барқарорлигини   таьминлашда
Ислоҳотлар   ва   иқтисодий   ўсиш   сифатини   ошириш   муҳим   рол   ўйнади.
Иқтисодий   фанда-иқтисодий   ўсишнинг   самарадорлиги   ва-иқтисодий
ўсишнинг   сифати   тушунчалари   фарқланади.   Иқтисодий   ўсишнинг
самарадорлиги   деганда-«ижтимоий   ишлаб   чиқариш   самарадорлиги»
тушунчасининг   ҳамма   таркибий   қисмларини   шу   жумладан   товар   ва
хизматларнинг   сифатини   яхшиланиши,   уларнинг   рақобатбардоршигини
ортиши, янги тугалланган юқори технологияни ўзида мужассамлаштирган
тайёр   товарларни   ишлаб   чиқаришни   ўзлаштириш,   фойдаланиладиган
ресурсларни қайтимини ўсиши, ишлаб чиқариш харажатларини камайиши
тушунилади.
  «Иқтисодий   ўсишнинг   сифати»   тушунчаси   эса   мамлакатнинг
иқтисодий   ривожланишини   ижтимоий   йўналтирилганини   кучайишини
ифодалайди.   Иқтисодий   ўсиш   сифатини   таркибий   қисмлари
қуйидагилардан иборат: 
- аҳолининг моддий фаровонлигини яхшиланиши; 
-   шахснинг   ҳар   томонлама   ривожланишини   асоси   ҳисобланган   бўш
вақтини кўпайиши; 
-   ижтимоий   инфратузилма   тармоқлари   ривожланиш   даражасини
ўсиши; 
- инсон капиталига сарфланадиган инвестицияни кўпайиши; 
- кишиларнинг турмуш ва меҳнат шароити хавфсизлигини таъминлаш;
  -   ишсизларнинг   ва   меҳнат   қобилиятига   эга   бўлмаган   аҳолини
ижтимоий ҳимоя қилиш; 
4
  Мирзиёев   Ш.М.   Танқидий   тахлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий   жавобгарлик   –   ҳар   бир
раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизнинг 2016 йилда ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантиришнинг   асосий   якунлари   ва   2017   йилга   мўлжалланган   иқтисодий
дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2017   йил 14 январь. – Тошкент “Ўзбекистон”, 2017
27 -  меҳнат бозоридаги  таклиф  ўсиб  бораётган  шароитда  тўла  бандликни
қўллаб-қувватлаш.
Корхона   хўжалик   тизимининг   самарадорлиги   корхонада
самарадорликни   аниқлаш   муҳим   ахамиятга   эга.   Бугунги   кунда
самарадорликни   аниқлашда   барча   кўрсаткичларни   шартли   равишда   икки
гуруҳга бўлиб ўрганиш қабул қилинган. 
Биринчи гуруҳга натурал кўрсаткичлар киради. 
Иккинчи   гуруҳга   иқтисодий   кўрсаткичлар   киради.   Ҳар   икки   гуруҳ
кўрсаткичлардан фойдаланиш самарадорликни аниқроқ кўрсатади. 
Корхоналарнинг   молиявий-иқтисодий   аҳволи   мониторинги   ва
таҳлилини   ўтказиш   мезонларини   аниқлаш   тартиби   тўғрисида»ги   Низомга
кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
- иқтисодий барқарор корхона; 
- иқтисодий хатарли корхона; 
- иқтисодий ночор корхона: ўз тўлов қобилиятини тиклаш имконятига
эга;   ўз   тўлов   қобилиятини   тиклаш   имконятига   эга   бўлмаган   корхоналар.
Юқорида   келтирилган   хўжалик   самарадорлигини   баҳолаш   усуллари   ва
кўрсаткичларидан ташқари бугунги кунда амалиётда Иқтисодий ночорлик
қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган корхоналарнинг иқтисодий ночорлик
белгиларини   аниқлаш   учун   мезонлар   тизими   ҳам   қўлланилади.   Уларнинг
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:  5
- Тўлов қобилияти коэффициенти (К тқ ); 
-   Хусусий   айланма   маблағлар   билан   таъминланганлик   коэффициенти
(К хм ); 
- Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (Р их );  24 
- Активлар рентабеллиги (Р а ); 
- Хусусий ва қарзга олинган маблағлар нисбати коэффициенти (К хқ ); 
5
  Xodiyev   B.Y.,   Maxmudov   N.M.,   Fayzullayev   Y.Sh.,   Yusupov   M.S.,   Xomidov   S.O.   Milliy
iqtisodiyotning   yetakchi   tarmoqlarini   barqaror   rivojlantirish   omillari   va   tendensiyalari   (sanoat   va
agrar tarmoq misolida).  Monografiya. ― T.: «IQTISODIYOT», 2018. 112-b.
28 - Ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш коэффициенти; 
- Эскириш коэффиценти (К эск ); 
-   молиявий   мустақиллик   коэффициенти   (Кфн).Бу   кўрсаткичлар   бир
қарашда   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   соҳасига,   демак,   ишлаб   чиқариш
самарадорлигига   алоқаси   йўқдай   туюлади.   Аслида   эса   айнан   улар   орқали
корхонанинг   самарали   фаолиятини   англатувчи   иқтисодий   ва   молиявий
барқарорлик   акс   эттирилади.   Бундан   ташқари,   маҳсулотнинг   материал
сиғими,   фонд   қайтими,   меҳнат   унумдорлиги   ва   рентабеллик
кўрсаткичлари,   ишлаб   чиқаришни   режалаштириш   ва   таҳлил   қилишда
қўлланса,   мезонлар   тизими   ёрдамида   эса   корхоналар   ўзларининг   фаолият
юритиш   қобилиятини   кўрсатади   ҳамда   турли   хил   муаммоли   вазиятларда
хўжалик судларида ўз манфаатларини ҳимоя қилади.
  1.   Тўлов   қобилияти   коэффициенти   (К тқ )   корхонанинг   дебиторлар
билан   ўз   вақтида   ҳисоб-китоб   қилиш   ҳамда   тайёр   маҳсулот   ва   бошқа
моддий   воситаларини   сотишнинг   қулай   шароитларда   сотиш   орқали
баҳоланадиган   тўлиқ   имкониятларини   кўрсатади.   У   қуйидаги   формула
асосида ҳисобланади
Бу ерда:
             А 2   – айланма активлар (ишлаб чиқариш заҳиралари, тайёр маҳсулот, пул
аблағлари, дебиторлик қарзлари ва ҳоказолар);
           П 2   – мажбуриятлар  (қисқа муддатли  қарзлар,  қисқа  муддатли  кредитлар,
бюджет   олдидаги   қарзлар,   кредиторлик   қарзлари   ва   ҳоказо),   бухгалтерия
балансининг 770 сатри;
29                  Д О – узоқ муддатли қарз ва кредитлар,бухгалтерия балансининг 490 сатри
Агар  тўлов  қобилияти  коэффициенти ҳисобот  йилининг  охирида 1.25  дан
кичик бўлса корхона тўлов қобилиятини йўқотган ҳисобланади.
Корхоналарнинг   молиявий-иқтисодий   аҳволи   мониторинги   ва
таҳлилини   ўтказиш   мезонларини   аниқлаш   тартиби   тўғрисида»ги   Низомга
кўра   корхоналарнинг   тўловга   қобилиятлиги   ёки   ночорлигини   аниқловчи
параметрлар   белгилаб   берилган.   Иқтисодий   хатарли   корхона   учун   тўлов
қобилияти   коэффициенти   ҳамда   хусусий   ва   қарзга   олинган   маблағлар
нисбати коэффициенти меъёрдан дан кичик бўлса, молиявий мустақиллик
коэффициенти   0,5   дан   кичик   бўлса,   хусусий   айланма   маблағлар   билан
аъминланганлик коэффициенти 0,2 дан кичик бўлса корхоналар иқтисодий
хатарли   корхона   деб   топилади.   Иқтисодий   ночор   корхона   учун   пул
мажбуриятлари   ва   мажбурий   тўловлар   бўйича   3   ойдан   ортиқ   қарзи   бор
бўлиши лозим.
  Пул   мажбуриятлари   ва   мажбурий   тўловлар   бўйича   3   ойдан   ортиқ
қарзи бор бўлиб, шу билан бирга Тўлов қобилияти тиклаш имконияти бор
бўлса,   яъни   тўлов   қобилияти   коэффициенти   (К тқ )меъёрда,   рентабелли   ва
хусусий   айланма   маблағлар   билан   таъминланганлик   коэффициенти   (Кхм)
юқори   бўлса   ―Тўлов   қобилияти   тиклаш   имконияти   бор   деб   қабул
қилинади. 
Пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича 3 ойдан ортиқ қарзи
бор   бўлиб,   унинг   қиймати   энг   кам   иш   хақининг   500   бараваридан   юқори
бўлса ва Активлар рентабеллиги. (Р а ) паст, тўлов қобилияти коэффициенти
(Ктқ)   кичик,   хусусий   айланма   маблағлар   билан   таъминланганлик
коэффициенти   (К хм )   паст   бўлса   корхона   тўлов   қобилияти   тиклаш
имконияти йўқ деб қабул қилинади. 
Корхона   ночорлиги,   демак,   хўжалик   фаолиятининг   самарасизлиги
тўғрисидаги   якуний   қарор,   ночорлик   параметрларининг   умумий   суммаси
юқоридаги   меъёрлардан   кичик   бўлган   ҳолда   қабул   қилинади.   Хўжалик
фаолияти   самарадорлигини   ошириш   жуда   ҳам   мураккаб   жараён   бўлиб,   8
30 бунинг   ҳамма   учун   тўғри   келувчи   ягона   йўли   мавжуд   эмас.   Ҳар   бир
корхона бу масалани ечишда ўз имкониятлари ва юзага келган иқтисодий
шартшароитларидан   келиб   чиққан   ҳолда   ҳаракат   қилади.   Бироқ   барча
ҳолларда ҳам самарадорликнинг асосида фойдани максималлаштириш ёки
харажатларни минималлаштириш ётади.
Корхона фаолият юритишида қўлланиладиган замонавий стратегиялар,
уларнинг   турлари   Корхона   фаолият   юритишида   қўлланиладиган
замонавий   стратегиялар,   уларнинг   турлари   Корхона   стратегиясига
тузатишлар   киритиш   меъёрдаги   оддий   холат   ҳисобланади.   Баъзан
стратегияга   ўзгартириш   киритиш   зарур   бўлиб   қолади.   Камдан-кам
холлардагина   корхона   стратегияси   вақт   синовидан   ўта   олади.   Корхона
стратегиясининг асосий масаласи қуйидагича: 
«Корхонамизни   биз   қандай   тасаввур   қиламиз,   нима   қилмоқчимиз   ва
нимага   эришмоқчимиз?»,   «Биз   киммиз,   нима   қиляпмиз   ва   қаёққа
кетяпмиз?»-   деган   саволнинг   жавоби   фирманинг   йўналишини   белгилаб,
кучли   ўзига   30   хосликни   ишлаб   чиқиш   имконини   беради.   Корхона   нима
қилаётгани   ва   нима   қилмоқчи   эканлиги   корхонанинг   миссиясини
англатади. 
Корхона   менежерларининг   «ташкилот   фаолиятнинг   қандай   турлари
билан   шуғулланмоқчи   ва   келажакда   қандай   бўлмоқчи?»   -   деган   масалага
қарашлари стратегик кўриш дейилади.
  Олимлар   стратегия   тўғрисида   ўз   фикрларини   қуйидагича
билдиришган: 
  Шерон   М.Остер:   стратегия   бу   қандайдир   бошқа   тарзда   эмас,   айнан
белгиланган тарзда ҳаракат қилиш мажбуриятидир.
  Питер Лоренжу :   сратегик режалаштириш нинг   вазифаси ишни ташкил
этишда янгиликларни қўллаш. 
Питер   Лоренжу   фикрига   кўра,   стратегик   режалаштириш   корхонани
бошқариш учун ёрдам берадиган восита ҳисобланади. 
31 Фирманинг   узоқ   муддатли   режалари   аниқ   ўлчанадиган   конкрет
вазифаларга   айлантирилмагунча   миссия   ва   фирманинг   келажак   ниятлари
чиройли   сўзлар   бўлиб   қолаверади.   Мақсадни   аниқлаш   стратегик
бошқаришнинг хал қилувчи дақиқасидир. 
Корхоналар фаолиятини ривожлантиришда замонавий стратегиялардан
фойдаланиш   миллий   иқтисодиётнинг   самарали   фаолият   кўрсатишини
таъминлаш режимининг таркибий қисмидир. Корхонани модернизациялаш
жараёнини   режалаштириш   асосида   фондларни   кенгайтирилган   такрор
ишлаб   чиқариш,   амалдаги   корхоналарни   техник   қайта   жиҳозлаш,   қайта
таъмирлаш   ва   кенгайтириш   иқтисодий   боғлиқ   асосий   вазифалар   ҳал
қилинади.   Одатда   у   амалдаги   қонуний   ҳужжатлар   ва   иқтисодий
бошқарувнинг   меъёрий   қоидалари   асосида,   шунингдек,   хўжалик
юритишнинг   у   ёки   бу   босқичида   қабул   қилинадиган   ҳукумат   қарорлари
асосида амалга оширилади. 
Замонавий   стратегияларни   режалаштиришда   фойдаланиладиган
моделлар   Иқтисодчи   олимлар   ва   амалиётчилар   маркетинг   фаолиятида
стратегик қарорлар қабул қилиш учун ёрдами тегиши мумкин бўлган бир
қатор моделлар ишлаб чиққанлар. Кўпгина базис стратегиялар бу моделлар
билан  боғлиқ.  Модел  аниқ  бир  вазиятдан   келиб  чиқиб  танланади.   Ўсувчи
бозор шароитида стратегияларни яратиш учун модел таклиф этилади.
  Бошланғич   нуқта   корхонанинг   ҳақиқий   ва   режадаги   ривожланиши
ўртасидаги   фарқ   ёки   маржаси   ҳисобланади.   Бу   корхона   мақсадлари
аввалги   34   стратегиялар   ёрдамида   амалга   оширилганини   билдиради.   Бу
вазиятга ёки мақсадга ўзгартириш киритиш ёки бошқа стратегик йўлларни
қидириш лозим. Ўсувчи бозор шароитида Ансофф «маҳсулот – бозор» деб
аталадиган матрица ёрдамида тузган. 
32 2-жадвал
И.Ансофф матрицаси ёрдамида олинадиган асосий стратегик тавсиялар
қуйидагидан иборат:
1.   Бозорни   такомиллаштириш:   мавжуд   маҳсулотниннг   мавжуд
бозорларда   бозор   улушини   барқарорлаштириш   ёки   ошириш   ёҳуд   бозор
ҳажмини кенгайтириш мақсадида кучайтириш. 
Мумкин   бўлган   эришиш   йўллари   истеъмолини   ошириш   (нархни
тушириш,   қадоқлаш   ҳажмини   ошириш,   сифат   ёқолишини   камайтириш),
харидорларни   рақобатбордош   маҳсулотларга   қизиқтириш,   истеъмолни
фаоллаштириш   (реклама,   синаб   кўришни   таклиф   этиш,   нархларни
тушириш). 
2.   Бозор   чегараларини   кенгайтириш:   янги   бозорга   эски   маҳсулотлар
билан   чиқиш.   Мумкин   бўлган   вариантлар:   янги   минтақавий,   миллий   ёки
халқаро   бозорга   чиқиш   (байналминаллаштириш   ва   глобаллаштириш);
маҳсулот   вазифаларини   ошириш;   эски   маҳсулотга   янги   ҳудудлар   очиш;
маҳсулотни   истеъмолчининг   белгиланган   сегмент   талабларига   жавоб
бериши учун мослаштириш (бозорни сегментлаш). 
3.   Маҳсулотни   ривожлантириш   (инновация):   янги   бозорга   эски
бозорларда   янги   маҳсулотларнинг   сотилиши.   «Инновация»   тушунчаси
қуйдаги   имкониятлар:   асл   инновация   (бозорда   янги);   жуда   янги
33 маҳсулотлар (эскилари билан боғлиқ); Ме-too маҳсулотлар (фақат корхона
учун янги маҳсулотлар) ни ўз ичига олади. 
4.Диверсификация:   корхона   ортиқча   фаолият   доирасидан   ажраб,
янгиларига   ўтади.   Сабаблари:   бозорларнинг   стагнацияга   учраши,   хавф   –
хатарнинг   камайиши,   молиявий   натижалар,   жамғарма   ва   истеъмол
базаларини   суғурталашдан   иборат.   Ишлаб   чиқариш   дастури   корхонанинг
олдинги   маҳсулотлар   билан   хеч   қандай   алоқаси   бўлмаган   маҳсулотларни
ўз ичига олади.
Потер стратегиясининг афзалликлари 
  корхонанинг   бошқа   рақобатчилари   кучли   кураш   натижасида   зарар
кўра бошласа, унча кам бўлмаган харажатлар билан ҳам корхона даромад
олади; 

  харажатдаги   афзаллик   самарадорлиги   бўйича   иккинчи   сотувчининг
қилган   харажатларига   нисбатан   баҳони   ортиқ   тушира   олмайдиган   кучли
харидорлардан ҳимоя қилади; 

  кам   ҳаражатлар   мол   етказиб   берувчиларга   афзаллик   яратади,
баҳоларнинг кўтарилиши эса етакчига камроқ таъсир қилади;
3-жадвал
Рақобатни юзага келтирувчи кучлари
Ра
қобатни юзага келтирувчи кучлари
34 «Бозор   улуши   –   бозор   ўсиши»   матрицаси   (портфолио   –   таҳлил).
Портфолио   –   таҳлил   ёки   «бозор   улуши   –   бозор   ўсиши»   матрицаси   XX
асрнинг   60   –   йиллари   сўнгида   Американинг   «Бостон   консалтинг   групп»
консалтинг   фирмаси   томонидан   ишлаб   чиқилган.   Бу   модел,   асосан
маҳсулот нинг   ҳаёт   циклига   ва   тажриба   эгри   чизиғи   концепциясига
асосанган 
Корхона   (молия   муҳитида   капитални   жойлаштириш   таҳлили   бўйича)
Портфолио   ёрдамида,   яъни   стратегик   ишлаб   чиқариш   бирликлари
йиғиндиси сифатида таърифланади. Стратегик ишлаб чиқариш бирликлари
(СИЧБ)   асосан   бир–бирига   боғлиқ   бўлмаган   бошқа   СИЧБ   маҳсулотлари
ёки   Портфолио   таҳлили   бугунги   кунда   замонавий   стратегияларни
режалаштиришнинг энг кўп қўлланиладиган усулларидан биридир
35 Хулоса
  Хулоса   сифатида   шуларни   келтириб   ўтишимиз   мумкинки
Тадбиркорлик фаолияти корхона (фирма) доирасида ва индивидуал тарзда
юз   беради.   Фирма   товар   ишлаб   чиқарувчи   ҳисобланади,   у   муайян   мулк
шаклига таянади, ишлаб чиқарувчилар жамоаси бўлади, унинг корпоратив
гуруҳий   манфаати   мавжуд,   ниҳоят   у   ихтисослашган   бўлади.
Фирмаларнинг   учта   асосий   тури   бўлиб,   булар   хусусий,   ширкат   ва   давлат
фирмаларидир.  
1.   Корхона   (фирма)лар   ўз   мақсадига   эришиш   учун   иқтисодий
бирлашмалар   ташкил   этади.   Булардан   асосийлари   холдинг,   конгломерат,
248   картел   ва   трансмиллий   корпорациялардир.   Фирмаларнинг
жамоатчилик   уюшмалари   бўлиб,   булар   тадбиркорлар   иттифоқи,   савдо-
саноат палаталари ва турли бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаларидан
ташкил топади. 
2.   Фойда   олиш   мақсадида   тадбиркорликка   қўйилган   маблағ   капитал
бўлиб, бу индивидуал ёки корпоратив мулк ҳисобланади, таркибан асосий
ва айланма капиталдан иборат. Асосий ва айланма капитал моддий шакли,
ўз   қийматини   ўтказиши,   қайтадан   тикланиш   муҳлати   жиҳатидан
фарқланади, уларнинг нисбати ишлаб чиқаришнинг техникавий даражаси,
уни серкапитал, сермеҳнат ёки серашёвий бўлишига боғлиқдир. . 
3. Корхона (фирма)нинг ўз бизнесига сарфлаган капитали унинг жорий
харажатларига   айланадики,   бу   унинг   товар   ва   хизматларни   яратиш   ва
уларни   сотиш   учун   қилган   сарфларидан   иборат,   харажат   қилиш   фойда
топишнинг   шартидир.   Харажатлар   табиати   жиҳатидан   ҳар   хил   бўлади,
миқдори   ишлаб   чиқариш   миқёсига   боғлиқ   бўлмаган   харажатлар   доимий
бўлса,   миқдори   бунга   боғлиқ   харажатлар   ўзгарувчандир.   Фирма   учун   у
яратган   товарлар   ва   хизматлар   қанчага   тушишини   уларнинг   бирлигини
яратишга   кетган   харажатлар,   яъни   ўртача   харажатлар   белгилайди.
Қўшимча   ишлаб   чиқариш   учун   кетган   қўшимча   харажатлар   маргинал
харажатлар бўлади. 
36 4. Корхона (фирма) харажатлари ўзгариб туради, бу эса ресурсларнинг
бозор   нархига,   уларнинг   нақадар   тежалишига,   харажатлар   турларининг
нисбатига,   ниҳоят   ишлаб   чиқариш   кўламига   боғлиқдир.   Ўртача
харажатлар   миқдори   меҳнат   унумдорлигига   тескари   мутаносибликда
бўлади. 
5.   Бозор   иқтисодиётига   ўтиш   даврида   эркинлик   даражасига   қараб   уч
тоифа корхона (фирма) пайдо бўлади:
 давлат буюртмаси сақланган корхона;
 фақат бозорга ишловчи корхона; 
ҳам буюртма, ҳам бозор учун ишловчи корхона.
37 FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI
1. O ‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasini yana 
rivojlantirish bo‘yicha Harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi farmoni,  PF-4947. 
http    ://    lex    .   uz    /   docs    /-3107036     
2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat  Mirziyoyevning   2019-yil uchun 
mo‘ljallangan eng muhim ustuvor vazifalar haqidagi Oliy Majlisga 
Murojaatnomasi.// Xalq so’zi, 2018 yil 28 dekabr.  http://xs.uz/uz/post/ozbekiston-
respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyoevning-olij-mazhlisga-murozhaatnomasi  
3. Salimov B.T., Muhitdinova U.S., Mustafaqulov Sh.I., Salimov B.B. 
Mikroiqtisodiyot: Darslik – T.:O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot 
jamgarmasi nashriyoti, 2005. 58-b.
4. Xodiyev B.Y., Maxmudov N.M., Fayzullayev Y.Sh., Yusupov M.S., Xomidov S.O. 
Milliy iqtisodiyotning yetakchi tarmoqlarini barqaror rivojlantirish omillari va 
tendensiyalari (sanoat va agrar tarmoq misolida). Monografiya. ― T.: 
«IQTISODIYOT», 2018. 112-b.
5. Махмудов Э.Х. Промышленность Узбекистана: экономика, размещение, 
приоритеты развития (вопросы теории и практики) - Т.: Иқтисодиёт, 
2013. - 39 с.
6. Industrial Development Report 2018. Demand for Manufacturing: Driving 
Inclusive and Sustainable Industrial Development.  Vienna,  Austria.  20 17 .  
http : //www.  UNIDO. org.  219 р.
7. Industrial Development Report 2018. Demand for Manufacturing: Driving 
Inclusive and Sustainable Industrial Development.  Vienna,  Austria.  20 17 .  
http : // www .  UNIDO. org .  221 р.
8. Тенденции социально - экономического развития Узбекистана (2005 - 2014
гг.) / под общей редакцией д.э.н. А.М.Садыкова / Ташкент: IFMR, 2015. - С. 
32-38., 87-88.
9. Солиев А. Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари. Ўқув қўлланма. Т.: 
М.Улуғбек номидаги ЎзМУ, 2006. - 39 б.  
38