Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида корхонанинг молиявий - хўжалик фаолияти самарадорлигини комплекс

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА   ЎРТА МАХСУС  
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ  
 
“ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ”  факультети  
 
«ИҚТИСОДИЁТ»   кафедраси  
 
“Корхона иқтисодиёти”   фанидан 
 
  Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида корхонанинг 
молиявий - хўжалик фаолияти самарадорлигини комплекс 
баҳолаш 
мавзусидаги 
  
КУРС ИШИ  
   
 
 
 
  
 
   Мавзу:  Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида
корхонанинг молиявий - хўжалик фаолияти самарадорлигини
комплекс баҳолаш 
 
РЕЖА: 
 
  Кириш    
     
1  Корхонанинг   молиявий - хўжалик   фаолияти   комплекс
таҳлили тўғрисида тушунча ва унинг моҳияти   
     
2  Молиявий - хўжалик   фаолияти   комплекс   таҳлилининг
мақсади, вазифалари ва ахборот манбалари   
     
3  “Bahmal Golden Apple” қўшма корхонасининг молиявий 
хўжалик фаолияти таҳлили    
     
4  Корхонада молиявий барқарорликни таъминлаш йўллари    
     
5   Корхона  молиявий - хўжалик  фаолияти  комплекс 
таҳлилини такомиллаштиришнинг  асосий йўллари   
     
  Хулоса   
     
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати   
     
     
 
 
 
 
 
 
 
 
  2   Кириш
 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримов
мамлакатимизни   2014   йилда   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш   якунлари
ва   2015   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида “ ... ишлаб
чиқаришни   диверсификация   қилмасдан   туриб,   ташқи   бозорларга   чиқиш   ва
маҳсулотларимизни   сотиш   борасидаги   экспорт   дастурини   амалга   ошириш,
валюта   даромадлари   тушумини   таъминлаш,   юқори   технологияларга
асосланган янги ишлаб чиқаришни ва иш ўринларини ташкил этиш, пировард
натижада   ўз   олдимизга   қўйган   юксак   мақсадларимизга   эришиш   ҳақида   сўз
юритиш мумкин эмас. 
Биринчи навбатда, жаҳон бозорида тенг рақобатлаша оладиган ва 
кейинги босқичда иқтисодий ўсишнинг, иқтисодиётни янада модернизация ва
диверсификация қилишнинг локомотивига айланиши мумкин бўлган тармоқ ва
корхоналарни жадал ривожлантириш ҳамда аниқ йўналтирилган ҳолда қўллаб-
қувватлашни таъминлаш зарур” 1
, деб таъкидлаб ўтдилар. 
              Мамлакатнинг   иқтисодий   жиҳатдан   ривожланиши   иқтисодиётнинг   энг
кичик   бўғини   ҳисобланмиш   корхоналарнинг   ривожланиш   даражаси   билан
чамбарчас   боғлиқ.   Иқтисодиётнинг   у   ёки   бу   соҳасига   мансуб   бўлган
корхоналарнинг кўпайиши улар фаолиятини кенгайиши ва молиявий ҳолатини
яхшиланиб   бориши   мамлакат   миқёсида   ишлаб   чиқариш   ҳажмини   ошириш,
рақобатчилик   муҳитини   шаклнтириш,   давлат   бюджетига   тўланадиган   солиқ
ҳажмини   кўпайтириш   орқали   мамлакат   иқтисодий   қудратининг   юксалишига
олиб келади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ўзларининг иқтисодий 
салоҳиятларидан келиб чиқиб фаолият юритар экан бундай шароитда корхона 
1  Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва 
диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка 
кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи. 2015 йил 17 январь.  
 
  3   раҳбариятидан иқтисодий қонунлар, корхона хўжалик фаолиятини ташкил этиш 
ва бошқариш ҳакидаги замонавий бўлимлар талаб қилинади. Улар 
корхоналарнинг хўжалик фаолияти молиявий ҳолатини доимий равишда кузатиб 
боришлари ва шу асосда келгуси фаолиятларини режалаштиришлари лозим. 
Буларнинг барчаси корхоналар хўжалик фаолияти таҳлили соҳасида тадқиқотлар 
олиб боришни фаоллаштиришни талаб қилади. 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги пайтда республикамизда ҳақиқий 
мулкдорлар  синфини  шакллантириш,  тадбиркорликни 
ривожлантириш,  аҳолини  иқтисодий  онгини  ошириш  шароитида 
корхоналар хўжалик фаолияти таҳлилига қаратилган назарий – услубий ва 
концептуал изланишлар олиб бориш ўзининг бошланғич палласида турибди. 
Шунга мувофиқ ушбу тадқиқот мавзуси танланди.   
Ишнинг максади ва вазифалари     .    Ишнинг мақсади бозор 
муносабатлари шароитида бозор қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда саноат 
корхоналари  хўжалик  фаолиятини  таҳлил  тадқиқ  этиш 
ҳисобланади. 
  Қўйилган   мақсаддан   келиб   чикқан   холда   курс   ишининг   олдига
қуйидаги вазифалар қуйилган: 
• саноат   корхоналари   хўжалик   фаолияти   тушунчасининг   моҳияти   ва
хўжалик   фаолиятини   таҳлил   қилишнинг   аҳамиятини   назарий
жиҳатдан очиб бериш;  
• саноат   корхоналари   хўжалик   фаолиятини   амалий   маълумотларни
қўллаган ҳолда таҳлил қилиш методологиясини ишлаб чиқиш;  
• саноат   корхоналари   хўжалик   фаолияти   таҳлилини
такомиллаштириш   бўйича   аниқ   амалий   таклифлар   ва   тавсиялар
ишлаб чиқиш. 
  4   Курс   иши   кириш,   бешта   савол,   хулоса   ва   тавсиялар,   фойдаланилган
адабиётлар рўйхати хамда иловалардан иборат. 
 
 
1.   Корхонанинг молиявий - хўжалик фаолияти комплекс таҳлили 
тўғрисида тушунча ва унинг моҳияти 
Бозор   иқтисодиётига   ўтиш   давридаги   хўжаликни   юритиш   ва   аналитик
ишлар   корхона   молиявий   ҳолатини   таҳлил   этиш,   унинг   тўловга   қодирлиги,
молиявий   барқарорлик,   рентабеллик   кўрсаткичларини   баҳолаш   билан
чегараланиб   қолинган   эди.   Корхона   фаолиятини   ифодаловчи   бошқа
кўрсаткичлар юзаки ёки умуман ёритилмас эди. 
Бугунги кунда аниқ бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш асосан ишлаб
чиқариш,   инвестиция   ва   молиявий   фаолиятларга   тегишли   ахборот
манбаларини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга ишлав бериш орқали амалга
оширилади. Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик фаолиятини таҳлил этиш
учун   фойдаланиладиган   ахборот   манбалари   2   қисмга   бўлинади:   –
корхонанинг   ички   бошқарув   манбалари;   –   ташқи   фойдаланувчилар
манбалари. 
Корхона   фаолиятининг   йўналиши   бугунги   кунда   тобора   кенгайиб,
операцион таҳлил, инвестиция таҳлили, инновация таҳлили, молиявий таҳлил
каби турларни ўз ичига олади.  
Демак,   хўжалик   фаолиятининг   кенг   қамровли   иқтисодий   таҳлили   –
комплекс иқтисодий таҳлилдир. У корхона фаолиятининг барча томонлари ва
бўлинмаларининг   бир-бири   билан   узвий   боғлиқликда   бўлган   яъни   ишлаб
чиқаришнинг   барча   босқичлари   –   тайёрлов,   ишлаб   чиқариш   ва   маҳсулот
муомалаларини ўз ичига олади. 
Хўжалик   фаолияти   комплекс   таҳлили   бўйича   маълумотга   эга   бўлиш
учун   таҳлилни   ўтказишнинг   концепцияси   ва   ташкилий-услубий   асослари
  5   хусусида   назарий   услубни;   унинг   моҳияти   ва   мазмуни;   таҳлил   ўтказиш
босқичлари   ва   йўналишлари   бўйича   аниқ   изланишлар   олиб   боришни   талаб
этилади.  
“Хўжалик   фаолиятини   комплекс   иқтисодий   таҳлили”   (ХФКИТ)
корхона   фаолиятида   ва   унинг   таркибий   бўлин-маларида   содир   этиладиган
иқтисодий   жараёнларни   бир   бутунлик   ва   ўзаро   боғлиқликда   тадқиқ   этишни
англатади. 
Хўжалик фаолияти  комплекс  иқтисодий  таҳлилининг  объекти   корхона
ва унинг бўлинмаларининг айрим фаолият турлари ҳисобланади. 
Хўжалик   субъектларини   реал   бозор   муносабатлари   шароитида
самарали   фаолият   юритиши   учун   комплекс   иқтисодий   таҳлил   ўтказишнинг
бугунги   кундаги   назарий-услубий   ва   ташкилий-методик   жиҳатлари
муаммоларни   асосли   равишда   очиб   бериш   ва   уларни   амалиётда   қўллаш
муҳим аҳамиятга эга.  
– Бугунги   кунда   комплекс   иқтисодий   таҳлилнинг   моҳияти,   унинг
мазмуни   ва   қандай   мақсадларда   ундан   фойдаланиш   хусусида   аниқ   ва
барқарор   тушунча;   уни   ўтказиш   шакли   ва   усули;   резервларни   жамлаш
тартиби тўғрисидаги мулоҳазаларда аниқлик етишмайди. 
– Хорижий   олимлар   комплекс   иқтисодий   таҳлилнинг   мазмуни
тўғрисида   аниқ   бир   позицияга   эга   эмаслар,   кўпинча   ички   хўжалик   ва
бошқарув   таҳлили;   тадқиқот   ўтказишнинг   предмети   –   корхона   ишлаб
чиқариш фаолияти таҳлил мазмунини ташкил этади, деб таърифланади.  
Шуни   таъкидлаш   лозимки,   барча   хўжалик   субъектларини   фаолияти
серқирра бўлиб, улар ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари ташқи иқтисодий
фаолият,   савдо,   молиявий,   инвестиция,   инновация,   маркетинг   фаолиятлари
билан ҳам шуғулланадилар. 
Корхонанинг барча турдаги иш фаолияти ва уларнинг натижалари, шу
жумладан,   ҳар   бир   фаолияти,   фикримизча,   комплекс   иқтисодий   таҳлил
ўтказиш тадқиқотининг предметини ташкил этади.   
  6   – Комплекс иқтисодий таҳлил тематик таҳлилдан бир неча ўзига хос
хусусиятлари   билан   фарқланади.   У   ҳар   томонлама   (серқирра)   ва   тизимли
(органик   жиҳатдан   бир-бири   билан   узвий   боғлиқ),   яъни   унинг   ҳар   бир
бўлими   (блоки)   мантиқан   ва   математик   жиҳатдан   тўғридан-тўғри   ёки   унинг
акси бўлган томондан ХФКИТ блоклари билан боғлиқликка эга. 
– Корхонанинг ҳар хил турдаги фаолиятини комплекс таҳлил этишда
унинг   сифат   кўрсаткичлари   тизими   (масалан,   корхона   активининг
рентабеллик ва даромадлилик даражаси; оборот маблағлар айланиши ва фонд
қайтими;   молиявий   барқарорлик   коэффициентлари,   ликвидлик   ва   тўловга
қодирлик   ва   бошқа   кўрсаткичлар)   ни   бир-бири   билан   узвий   боғлиқликда
ўрганиш тақозо этилади. 
 
2. Молиявий - хўжалик фаолияти комплекс таҳлилининг мақсади,
вазифалари ва ахборот манбалари 
 
Молия-хўжалик   фаолиятининг   таҳлили   ишлаб   чиқаришни   бошқариш
элементи, фаолиятни бошқариш босқичидир. У бошқарув тизимида бир қанча
функцияларни бажаради. Иқтисодий таҳлил орқали хўжалик жараёнларининг
моҳияти   англанади   ва   унга   баҳо   берилади,   ишлаб   чиқаришнинг   резервлари
аниқланади   ва   режалаштириш   ҳамда   бошқарувнинг   илмий   жиҳатдан
асосланган   қарорлари   тайёрланади.   Бошқарув   тизимидаги   комплекс
иқтисодий таҳлилнинг кўп қиррали функцияси унинг мақсад ва вазифаларида
намоён   бўлади.   Бошқарув   мақсадидаги   хўжалик   фаолиятини   комплекс
иқтисодий   таҳлил   этишнинг   методик   жиҳатдан   ташкилий   босқичлари
қуйидагилардан иборат; 
– комплекс иқтисодий таҳлилнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш;
– қўйилган   мақсадларга   эришиш   учун   кўрсаткичлар   йиғиндисининг
асосланганлигини ҳар томонлама таҳлил этиш; 
– комплекс иқтисодий таҳлил ўтказиш босқичларини белгилаш; 
  7   – комплекс иқтисодий таҳлил ўтказиш муддатларини белгилаш; 
– таҳлилни   ташкил   этиш   босқичларини   ишлаб   чиқиш   ва   хизмат
бўлимлари бўйича вазифаларнинг тақсимланиши; 
– таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва уларни баҳолаш; 
– аналитик ишнинг меҳнат сиғимини баҳолаш, таҳлилнинг самарали
натижаларини жамлаш.  
ХФКИТ   нинг   мақсад   ва   вазифаси   аввало   корхонани   ички   хўжалик
муаммоларини ечишга, яъни фаолият натижавийлиги ҳамда унинг иқтисодий
потенциалини   ташкил   этувчи   ресурслар,   капиталдан   фойдаланиш   даромади
ва   акционерларнинг   акциядан   оладиган   даромадларини   оширишга
қаратилган. 
Бошқарув   таҳлилининг   асосий   мақсади   ресурслар,   баланс   активи,
компаниянинг   рентабеллик   билан   ишлаши   ва   корхона   молиявий   ҳолати
барқарорлигини   таъминлашдан   иборат.   ХФКИТ   нинг   ўзига   хос   айрим
хусусиятлари: 
– таҳлил   натижалари   корхонанинг   ўз   мақсадлари   ва   манфаатларига
хизмат қилади; 
– таҳлил   ўтказишда   барча   турдаги   манбалардан,   шу   жумладан,
ишлаб чиқариш ҳисоби маълумотларидан ҳам кенг фойдаланилади; 
– таҳлил   ўтказиш   давлат   бошқарув   органлари   томонидан
чекланмаган; 
– таҳлил   комплекс   тарзда,   корхона   фаолиятидаги   барча   жиҳатлар
бирбири   билан   узвий   боғланган   ҳолда   амалга   оширилади;   –   таҳлил
натижалари сир сақланади. 
Хўжалик   фаолиятининг   комплекс   иқтисодий   таҳлилининг   асосий
вазифалари:  
1) кўрсаткичларни   базис   давридан   фарқланишига   ижобий   ва   салбий
таъсир этувчи омилларни ўрганиш; 
2) хўжалик фаолияти самарадорлигини объектив равишда баҳолаш; 
  8   3) бизнес-режанинг   илмий   жиҳатдан   асосланганлиги,   унинг
бажарилишини назорат қилиш; 
4) маҳсулот   ҳажмини   ошириш,   унинг   таннархининг   пасайтириш
бўйича   фойдаланилмаган   ички   хўжалик   резервларини   аниқлаш,   ўтказилган
синов натижаларини атрофлича ўрганиш ва уларни умумлаштириш. 
Хўжалик   фаолиятининг   комплекс   иқтисодий   таҳлилининг   асосий
йўналишлари: 
1) операцион фаолиятнинг комплекс иқтисодий таҳлили (ОФКИТ); 
2) молиявий фаолиятнинг комплекс иқтисодий таҳлили (МФКИТ); 
3) инвестиция фаолиятининг комплекс иқтисодий таҳлили (ИФКИТ); 
4) инновация фаолиятининг комплекс иқтисодий таҳлили (ИНФКИТ) 
ОФКИТ   корхонанинг   ишлаб   чиқариш   фаолияти,   яъни   жорий   ишлаб
чиқариш фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга: ресурсларни харид
этиш   ва   маҳсулот   (иш,   хизмат)ларни   сотишга   қаратилган.         МФКИТ   –
молиялаштириш   масалалари,   корхонанинг   молиявий   (жорий   ва   истиқболли)
ҳолати ва унинг барча молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолашга   қаратилган.   ИФКИТ   –   қисқа   муддатли   ва   узоқ   муддатли
инвестицияларга   бўлган   эҳтиёж,   уларнинг   мақсадли   сарфланиши,   даромад
келтириши ва хавфсизлигини объектив равишда баҳолашга қаратилган. 
ИНФКИТ   –   инновация   лойиҳаларининг   мақсадли,   амалий   фаолиятда
самарали фойдаланишига баҳо беришдан иборат. 
КХФКИТ   нинг   махсус   усуллари   орқали   хўжалик   фаолияти
натижаларини   комплекс   баҳолаш   мақсадида   эксперт-аналитик   томонидан
танланган   (Кj)   дастлабки   базис   даври   кўрсаткичларини   ўсиш   суръатлари
коэффициенти   баҳоланади,   тадқиқот   ўтказилаётган   хў-жалик   жараёнлари
сифат жиҳатдан моҳияти тўлиқ очиб берилади. Комплекс баҳолаш қуйидаги
формулалар асосида аниқланади: 
 
  9    
Бунда:   К
j   –   корхонанинг   ҳар   бир   бўлими,   жами   кўрсаткич-ларини
комплекс   баҳолаш;   i   –   бўлим   фаолиятини   комплекс   баҳолашда   эксперт
томонидан олинган 
ҳар бир кўрсаткич номи;  
w
ii  –  комплекс    баҳолашдаги  ўсиш  (пасайиш)  суръатлари 
коэффициенти; 
КЗ   –   комплекс   баҳолашдаги   тўртта   кўрсаткичнинг   ҳар
коэффициентининг   натижаси;   w
j   max   –   бўлинманинг   i-кўрсаткичининг
максимал   ифодаси;   П
рw   –   кўрсаткичларнинг   ўсиш   коэффициентларининг
кўпайт-маси;   n   –   комплекс   баҳолаш   коэффициентини   ҳисоблашдаги   кўрсат-
кичлар сони. 
 
3.  “Bahmal Golden Apple” қўшма корхонасининг молиявий 
хўжалик фаолияти таҳлили  
 
Ишлаб   чиқариш   самарадорлигини   баҳолаш   учун   молиявий
натижаларни   ифодаловчи   сотилган   маҳсулот   ҳажми,   даромадлар   ва   фойда
кўрсаткичларидан фойдаланилади. Ҳар қандай жараённинг самарадорлигини
аниқлашда   натижавий   кўрсаткичлар   сифатида   асосан   юқоридаги   учта
кўрсаткич   ишлатилади   ва   улар   ҳамиша   суръатида   ифодаланади.   Шу
  10  ;                                (1)  
     ;                       ( 2)    
К j  =   w
1*   w
2 ....  w
n = 
П р w               (3)  
    ;                            (4)  
  
К j  
масофа усули) = ( ;)(
1 2
max

 n
j iii ww
КЗ
           (5)   жиҳатдан   ушбу   кўрсаткичларни   самарадорликни   шакллантирувчи
кўрсаткичлар   сифатида   ҳам   қараш   мумкин.   Улар   бир-бири   билан   боғлиқ
кўрсаткичлардир.   Булар   тўғрисидаги   маълумот   молиявий   ҳисоботнинг
“Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” 2-сон шаклида ифодаланади. 
Корхоналар   молиявий   натижаларини   таҳлил   қилганда,   энг   аввало,
ушбу кўрсаткичларнинг таҳлил давридаги ўзгаришларини аниқлаш лозим. 
Бунинг учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қилиш мумкин (1-жадвал).  1-
жадвал.   “Bahmal Golden Apple” қўшма корхонасининг даромадлари ва 
фойда кўрсаткичларининг асосий турлари бўйича 2013-2014 йиллардаги 
ҳисобкитоби (м инг сўм) 
 
Кўрсаткичлар   2013
йилда   2014
йилида  Фарқи
(+,-)   Ўсиш 
суръати, 
%  
1.   Маҳсулот   (товар,   иш,
хизмат)ларни   сотишдан   соф
тушум (Ст)    
84583,7    
95694,8    
+11111,1    
113,1  
2.Сотилган   маҳсулот   (товар,иш,
хизмат)ларнинг таннархи (Тн)    
73951,5    
82841,8    
+8890,3    
120,0  
3.   Маҳсулот   (товар,   иш,
хизмат)ларни   сотишнинг   ялпи
фойдаси (Яф) (1қ – 2қ)    
10632,1    
12853,0    
+2220,9    
119,0  
4. Давр харажатлари (Дх)   1827,7   2088,9   +261,2   114,3  
5.   Асосий   фаолиятнинг   бошқа
даромадлари (Афбд)  85,6   121,9   +36,3   142,4 
6.   Асосий   фаолиятининг
фойдаси   (зарари)   (Афф)   (3қ-
4қ+5қ)    
8890,0    
10886,0    
+1996,0    
122,2  
7.Молиявий  фаолиятнинг 
даромадлари (Мфд)  722,8   807,9   +85,1   111,8  
8.Молиявий   фаолият   бўйича
харажатлар (Мфх)   128,0   147,8   +19,8   115,5  
9.  Умумхўжалик  фаолияти 
фойдаси (Ухф) (6қ+7қ-8қ)   9484,8  
  11546,1   +2061,3   121,5  
10.Фавқулотда  (тосаддифий) 
фойда (Тф)   41,4   28,3   -13,1   68,9 
11.   Даромад   (фойда)   солиғини        
  11   тўлангунга   қадар   фойда   (Фстк)
(9қ+10қ)   9526,2   11574,4   +2048,2   121,3  
12.   Даромад   (фойда)   солиғи   ва
бошқа   солиқлар   ва   йиғимлар
(Дсй)   212,1   279,2   +67,1   131,6 
13. Соф фойда (Сф) (11қ-12қ)   9314,1   11295,2   +1981,1   121,1  
 
Ушбу   жадвал   маълумотларидан   кўриниб   турибдики,   маҳсулот   (иш,
хизмат)ни   сотишдан   тушган   тушум,   яъни   молиявий   натижаларни
шаклантирувчи   асосий   кўрсаткич   шу   таҳлил   қилинаётган   йилда   113,1   %га
ёки   11111,1   миг   сўмга   ошган.   Бироқ,   сотилган   маҳсулот   (товар,   иш,
хизмат)ларнинг  таннархининг  ўсиш  суръати  ундан  кўпроқ, яъни  119,0  %  ни
ташкил қилади.  Бу ҳолат кўрсатадики,  корхонанинг харажатлари  эришилган
натижанинг   ўсиш   суръатига   нисбатан   анча   юқори   бўлган.   Шу   даврда   унинг
жадаллик   коэффициенти   1,052   га   (119,0   /   113,1)   тенг.   Бу   ҳолат
харажатларнинг   маҳсулотларни   сотиш   билан   боғлиқ   самарадорликнинг
пасайганлигидан далолат беради.  
Шуни   алоҳида   таъкидлаш   жоизки,   давр   харажатларининг   ўсиш
суръати сотилган маҳсулот таннархига нисбатан бироз кам бўлган (114,3 %),
аммо сотилган маҳсулот ҳажмига нисбатан (113,1) ушбу кўрсаткичнинг ўсиш
суръати   бир   мунча   кўпроқ   эканлигини   кўриш   мумкин.   Мазкур   корхонада
асосий   фаолиятнинг   бошқа   даромадлари   ошганлиги   эвазига   асосий
фаолятнинг   фойдаси   ҳам   бироз   жадалликда   ўсган   ва   унинг   миқдори   шу
даврда 122,2 %га тенг бўлган. 
Корхоналарда   молиявий   фаолиятнинг   фойдаси   ва   зарари   алоҳида
ҳисобга   олиб   борилиши   ва   ҳисоботларда   ҳам   алоҳида   кўрсатилишини
инобатга   олиб,   ушбу   кўрсаткичларни   ҳам   таҳлил   қилиш   мумкин,   деган
фикрдамиз.   Агар   ҳисобот   даврида   ўтган   йилга   нисбатан   молиявий
фаолиятнинг   даромадлари   111,8   %га   ошган   бир   паллада   молиявий   фаолият
бўйича   харажатлар   115,5   %га   ошган.   Бу   ерда   ҳам   харажатларнинг
даромалоарга   нисбатан   ўсиш   суръати   жадалроқ.   Жадаллик   коэффициенти
  12   1,033   ни   ташкил   қилади   (115,5/111,8).   Буларнинг   натижасида   умумхўжалик
фаолиятларининг   фойдаси   юқори   суръатлар   билан   ўсган   ва   ва   шу   таҳлил
даврида   унинг   жадаллик   коэффициенти   маҳсулотни   сотишдан   соф   тушумга
нисбатан   1,074ни   ташкил   қилади   (121,5/113,1).   Ҳисобот   даврида   мазкур
корхона фавқулотда фойда олига эришган, аммо унинг миқдори ўтган йилга
нисбатан бир  мунча  (68,9 %) кам  бўлган.  Натижада даромад  (фойда)  солиғи
тўлангугга қадарги фойданинг ўсиш суръати 121,3 %га тенг бўлган. 
Ҳисобот   даврида   корхона   томонидан   тўланган   даромад   (фойда)
солиғи   ва   бошқа   йиғимларининг   ўсиш   суръати   131,6   %га   тенг   бўлган.
Буларнинг   ҳаммаси   пировардилда   соф   фойданинг   ўзгаришига   олиб   келган.
Унинг   ўсиш   суръати   маҳсулотнинг   (иш,   хизматнинг)   таннархининг   ўсиш
суръатига   нисбатан   бироз   юқори   бўлган.   Натижада   соф   фойданинг   ўсиш
суръати   121,1   %   ни   ташкил   қилган.   Ушбу   кўрсаткичнинг   ўсиш   суръати
маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдан соф тушумнинг ўсиш суръатига
нисбатан   юқори   бўлганлиги   туфайли,   унинг   жадаллик   коэффициенти   шу
даврда 1,071 га тенглигини кўрамиз (121,1/113,1). 
Молиявий  натижаларни  ифодаловчи  кўрсаткичларнинг 
ўсиш суръатларининг бир-бирига нисбатан ошиб боришини ижобий ҳолат 
сифатида баҳолаш мумкин. 
Асосий   фаолият   фойдасининг   шу   ҳисобот   даврида   ўсганлиги,   ушбу
кўрсаткичнинг   миқдори   олдинги   кўрсаткичларга   нисбатан   юқорилигиги,
унинг шаклланишда иштирок этадиган сотиш ва маъмурий харажатлар, яъни
давр   харажатларининг   анча   тежалганлигидан   далолат   беради.   Ҳақиқатда
ушбу   харажатларнинг   ўсиш   суръати   мазкур   таҳлил   даврида   114,3   %   ни
ташкил   қилади.   Корхонанинг   молиявий   натижаларини   ифодаловчи
кўрсаткичлардан   умумхўжалик   фаолиятининг   фойдаси   асосий   фаолият
фойдасига   нисбатан   бироз   камайган.   Асосий   фаолият   фойдасининг   122,2   %
ўсган   бир   пайтда,   таъкидланганидек,   ушбу   кўрсаткичнинг   ўсиш   суръати
121,5 %ни ташкил қилади. Бу ўзгариш мазкур кўрсаткични  шакллантирувчи
  13   омиллар   эвазига   амалга   ошган.   Хусусан,   корхона   оладиган   дивидендлар,
берилган   қарзлар   учун   олинадиган   фоизлари,   валюта   курсидан   олинадиган
фарқ,   молиявий   фаолият   бўйича   бошқа   даромадлар   (харажатлар)   ўсишига
қарамасдан   уларнинг   ўзгариш   суръати   бироз   паст   бўлган.   Жумладан,
молиявий фаолиятнинг даромадлари ўсиш суръати 111,8 %ни ташкил қилган
бир   паллада,   юқорида   таъкидланганидек,   шу   фаолият   бўйича   харажатлар
ўтган йилга нисбатан 115,5 %ни ташкил қилган.  
Ҳисобот даврида корхона томонидан олинган тасоддифий фойда ўтган
йилга   нисбатан   кам   бўлганлиги   натижасида   солиқ   тўланганга   қадарги
умумий фойданинг ҳам ўсиш суръати 121,3 %ни ташкил қилган. Шу ҳисобот
йилида корхонанинг фойдадан (даромаддан) тўланадиган солиқ ставкасининг
ўзгарганлиги   соф   фойда   ўзгариш   суръатининг   бироз   камайишига   таъсир
қилган. 
Кўриниб   турибдики,   корхонанинг   молиявий   натижаларини
ифодаловчи   кўрсаткичлар   ҳам   бир-бири   билан   узвий   ва   чамбарчас   боғлиқ
экан.   Бу   боғлиқлик   уларнинг   фойдаси   ва   рентабеллик   кўрсаткичларини
аниқлаш   жараёнида   ҳамда   омилли   таҳлилини   ўтказишда   ҳам   яққол   номоён
бўлади.  
Корхоналар   молиявий   натижаларини   ифодаловчи   кўрсаткичларнинг
асосийси   ва   самарадорликни   баҳолашда   қўлланиладиган   натижа   кўрсаткичи
сифатида   қўлланиладиган   кўрсаткичлардан   бири   соф   фойда   бўлиб
ҳисобланади.   Юқорида   кўрганимиздек,   унинг   шаклланиши   барча   молиявий
натижаларни   ифодаловчи   кўрсаткичлар   эвазига   шаклланади.   Таҳлил
жараёнида уларнинг ҳар бирининг таъсирини аниқлаш лозим бўлади.  
Омилли   таҳлилни   амалга   ошириш   учун   иқтисодий   таҳлилнинг
мувозанат   усулидан   фойдаланиш   мумкин.   Бунда   соф   фойдага   (Сф)   таъсир
этувчи   омлиларни   аниқлаш   учун   қуйидаги   формуладан   фойдаланишни
тавсия қиламиз:  
  14   Сф = Ст – Тн –Дх + Афбд + Мфд – Мфх + Тф – Дсй ;   Ушбу
формуладан кўриниб турибдики,  соф  фойда  ўзгаришига  олтита омил таъсир
қилади. Шулардан, тўрттасининг кўпайиши ижобий (сотилган маҳсулот – Ст,
асосий   фаолиятнинг   бошқа   даромадлари   –   Афбд,   молиявий   фаолият
даромадлари   –   Мфд   ва   тасоддифий   фойда   -   Тф)   ва   тўрттасининг   кўпайиши
(сотилган маҳсулот таннархи – Тн, давр харажатлари – Дх, молиявий фаолият
харажатлари   –   Мфх   ва   даромад   (фойда)   солиғи   ва   бошқа   йиғимлар   -   Дсй)
салбий таъсир қилар экан.  
Буни юқорида келтирилган мисолимиздан ҳам кўришимиз мумкин. 
Бунинг учун қуйидаги жадвални тузишни тавсия қилинади (2-жадвал).   2-жадвал.
“Bahmal Golden Apple” қўшма корхонасининг 2013-2014 йилларда эришган 
соф фойдаси ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг ҳисобкитоби (минг 
сўм) 
Кўрсаткичлар   2013
йилда   2014
йилда  Фарқи
(+,-)   Соф
фойданинг
ўзгаришига
омиллар
таъсири  
1.   Маҳсулот   (товар,   иш,
хизмат)ларни   сотишдан   соф
тушум (Ст)    
84583,7    
95694,8    
+11111,1    
+11111,1  
2.Сотилган   маҳсулот   (товар,иш,
хизмат)ларнинг таннархи (Тн)    
73951,5    
82841,8    
+8890,3    
-8890,3  
3. Давр харажатлари (Дх)   1827,7   2088,9   +261,2   -261,2  
4.   Асосий   фаолиятнинг   бошқа
даромадлари (Афбд)   85,6   121,9   +36,3   +36,3  
5.Молиявий  фаолиятнинг 
даромадлари (Мфд)   722,8   807,9   +85,1   +85,1  
6.Молиявий   фаолият   бўйича
харажатлар (Мфх)   128,0   147,8   +19,8   -19,8  
7.Фавқулотда  (тосаддифий) 
фойда (Тф)   41,4   28,3   -13,1   -13,1  
8.   Даромад   (фойда)   солиғи   ва
бошқа   солиқлар   ва   йиғимлар
(Дсй)   212,1   279,2   +67,1   -67,1  
9. Соф фойда (Сф) (1қ-2қ-3қ+ 
4қ+5қ-6қ+7қ-8қ)   9314,1   11295,2   +1981,1   х  
  15    
Ушбу   жадвал   маълумотларидан   кўриниб   турибдики,   ҳисобот   йилида
соф фойда 1961,1 минг сўмга ошган. Бунга 8 та омил таъсир қилган:  
1. Маҳсулот   (товар,   иш,   хизмат)ларни   сотишдан   соф   тушумнинг   (Ст)
ҳисобот йилида 11111,1 минг сўмга кўпайиши айнан соф фойдани ҳам шу
миқдорга кўпайтирган (95694,8 – 84583,7). 
2. Сотилган маҳсулот (товар,иш, хизмат)ларнинг таннархи (Тн) 8890,3 минг
сўмга   ошган.   Ушбу   омил   эвазига   соф   фойда   8890,3  минг  сўмга   камайган
(82841,8 -73951,5). 
3. Мазкур   корхонада   давр   харажатлари   (Дх)   261,2   минг   сўмга   кўпайган.
Ушбу   харажатларнинг   кўпайиши   соф   фойдани   айнан   шу   суммага
камайтирган (2088,9 – 1827,7). 
4. Асосий   фаолиятнинг   бошқа   даромадлари   (Афбд)   ҳисобот   йилида   36,3
минг   сўмга   ошган.   Ушбу   омил   эвазига   соф   фойда   36,3   минг   сўмга
кўпайган (121,9 – 85,6). 
5. Корхонада   молиявий   фаолиятнинг   даромадлари   (Мфд)   85,1   минг   сўмга
кўпайганлиги ҳам таҳлил қилинаётган кўрсаткични шу миқдорга оширган
(807,9 – 722,8). 
6. Натижа   ўзгаришига   таъсир   қилувчи   навбатдаги   омил   молиявий   фао-лият
бўйича   харажатлар   (Мфх)   бўлиб,   ушбу   кўрсаткичнинг   миқдори   ҳисобот
даврида   19,8   минг   сўмга   кўпайган.   Ушбу   омил   эвазига   корхонанинг   соф
фойдаси 19,8 минг сўмга камайган (147,8 - 128,0). 
7. Корхона   ҳисобот   йилида   фавқулотда   (тосаддифий)   фойда   (Тф)   олишга
эришган. Аммо у ўтган йилга нисбатан 13,1 минг сўмга кам бўлган. 
Натижада соф фойда ҳам 13,1 минг сўмга камайган (28,3 – 41,4).  
8. Соф   фойдага   таъсир   этувчи   навбатдаги   омил   даромад   (фойда)   солиғи   ва
бошқа   солиқлар   ва   йиғимлардир   (Дсй).   Ушбу   кўрсаткич   таҳлил   даврида
  16   67,1 миг сўмга  кўпайган.  Бунинг натижасида соф фойда суммаси ҳам шу
суммага камайган (279,2 – 212,1).  
Барча   омиллар   таъсири   одатдагидек,   натижа   ўзгаришининг   умумий
фарқига   тенг   бўлиши   керак.   Буни   мазкур   мисолда   ҳам   кўриш   мумкин.
11111,1-8890,3-261,2+36,3+85,1-19,8-13,1-67,1=+1981,1 минг сўм.  
Ушбу   ҳисоб-китоб   натижасида   корхонанинг   молиявий   натижаларини
кўпайтириш бўйича ички имкониятларни аниқлаш мумкин. 
 
 
4. Корхонада молиявий барқарорликни таъминлаш йўллари  
 
Корхонанинг   молиявий   барқарорлиги   деганда   унинг   фаолиятини
молиявий   жиҳатидан   узлуксиз   бир   маромда   таъминлаб   тўришни   тушунмоқ
лозим.   Молиявий   жиҳатдан   таъминланиш   фақатгина   молиявий   ресурслар
билан   таъминланиш   эмас,   балки   унинг   жуда   кўп   қирралари,   томонлари
мавжуд.   Чунки   хўжалик   фаолиятининг   узлуксиз   содир   бўлиб   туриши   учун
биргина   молиявий   ресурслар   етарли   эмас.   Бу   ресурсларнинг   таъминланиши
учун   бошқа   моддий,   меҳнат   каби   бир   қанча   ресурсларнинг   ҳам   етарли
миқдорда   бўлиши   лозим.   Шу   туфайли   молиявий   барқарорликни   баҳолаш
учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланганлиги бежиз эмас. 
Корхона   молиявий   барқарорлигини   таъминлаш   жуда   кўп   омилларга
боғлиқ.   Бунга   энг   авволо   корхонада   ўз   маблағларининг   кўпайиши,   ундан
самарали   фойдаланишни   киритиш   мумкин.   Корхона   хусусий   капиталининг
кўпайишини   биринчи   марта   таъсисчиларнинг   ҳисобидан   ташкил   топган
Низом (устав) жамғармаси орқали таъминласа, кейинчалик корхона фаолияти
давомида   олинган   фойдадан   акциядорларнинг   қарори   асосида   ажратмалар
эвазига кўпайтириб бориш мумкин. 
Корхонанинг   молиявий   барқарорлигини   таъминлашдаги   муҳим
омиллардан   бири   меҳнат   унумдорлигидир.   Иқтисодиётни   ривожлантириш,
  17   халқ   фаровонлигини   ошириш,   корхонанинг   аҳволини   яхшилаш   мақсади
билан   фаолият   кўрсатаётган   бирорта   субъект   меҳнат   унумдорлигини
оширмасдан   туриб   бу   мақсадларга   эришиб   бўлмайди.   Шу   туфайли   ушбу
масала узоқ йиллардан буён бизнинг тадқиқотларимиз объекти бўлиб келган. 
Биз   меҳнат   унумдорлигининг   турли   жиҳатларини,   тадқиқ   қилганмиз.
Хусусан,   уни   иқтисодий   категория   сифатида   қараш   билан   бирга   корхона
хўжалик   фаолияти   самарадорлигини   ифодаловчи   муҳим   кўрсаткич   тарзида
ҳам   тадқиқ   қилиб   унинг   аниқланиш   ва   таҳлил   қилиш   усуллари   бўйича   ҳам
кўпгина   назарий   ва   амалий   тавсиялар   ишлаб   чиққанмиз.   Олдинги
тадқиқотларимизда   меҳнат   унумдорлиги   бевосита   унумли   меҳнат   натижаси
сифатида   қаралиб   келинган.   Лекин   бозор   муносабатлари   шароитида   ушбу
категориянинг   мазмуни   ўзгарди.   У   фақат   унумли   меҳнат   натижаси   бўлиб
қолмасдан, балки даромад олишга қаратилган меҳнат натижасига айланди. 
Меҳнат унумдорлигининг қанчалик муҳимлигига қарамасдан ҳозирги
ўтиш даврида  бу масалага, айниқса, амалиётда, кам эътибор  берилмоқда. Бу
ҳолат, бизнинг фикримизча, вақтинчалик жараёндир. Келажакда жамиятнинг,
хусусан,   ҳар   бир   хўжалик   юритувчи   субъектнинг,   яъни   корхонанинг   ҳам
иқтисодий   ўсишини   таъминлайдиган   муҳим,   ортиқча   маблағ   талаб
қилмайдиган   омиллардан   бири   шу   -   меҳнат   унумдорлигидир.   Меҳнат
унумдорлигини   оширмасдан   туриб,   жамиятнинг   интенсив   ривожланишини
таъминлаб бўлмайди. 
Корхонада   меҳнат   унумдорлиги   кўрсаткичи   муҳим
ижтимоийиқтисодий   аҳамиятга   эга.   Бу   кам   харажат   билан   кўп   натижага
эришишни,   пировардида   корхона   хўжалик   фаолияти   самарадорлигининг
ошишига   олиб   келади.   Шу   жиҳатдан,   меҳнат   унумдорлиги,   биринчидан,
самарадорликни   ифодаловчи   кўрсаткичлардан   бири   бўлса,   иккинчидан
самарадорликка   таъсир   этувчи   муҳим   омил   ҳамдир.   Шунинг   учун   меҳнат
унумдорлигининг таҳлилини икки йўналишда олиб боришни тавсия қиламиз.
  18   Биринчидан,   ушбу   кўрсаткични   натижа   кўрсаткичи   сифатида   қараб,
унга таъсир  қилувчи омиллар  ҳисобланади, иккинчидан,  уни омил сифатида
қараб, бир қанча натижавий кўрсаткичларга унинг таъсири аниқланади. 
Шу туфайли ўз маблағларини (хусусий капитални) кўпайтириш учун,
энг   аввало,   меҳнат   унумдорлигини   ошириш,   тежамкорликка   риоя   қилиш
эвазига,   корхона   фойдасини   кўпайтириш   чора-тадбирларини   ишлаб   чиқиш
лозим.   Корхонанинг   фойдаси   ҳар   қандай   хўжалик   фаолиятининг   натижаси
бўлиб   қолмасдан,   балки   самарали   фаолият   натижасидир.   Масалан,   савдо
корхонасининг   фаолияти   товарни   олиб   келиб   унинг   устига   бирор   устама
қўйиб   сотиш   билан   корхонага   ҳамиша   фойда   келтирмайди,   балки   унинг
миқдори   барча   харажатларини   қоплайдиган   бўлиши   лозим.   Аммо   савдо
устамасининг   ҳам   чегараси   бор.   Биринчидан,   бу   қонунлар   билан
чегараланган   бўлса,   иккинчидан   нархга   таъсири   орқали   истеъмолчилар
талаби   билан   ҳам   чегаралангандир.   Шу   туфайли   фақат   устамани   ошириш
эвазига   эмас,   балки   тегишли   муомала   харажатларини   камайтириш   ва   ва
меҳнат   унумдорлигини   ошириш   орқали   товар   айланмасини   кўпайтириш
эвазига ҳам фойда сўммасини оширишга эришмоқ лозим. 
Ҳозирги   шароитда   корхоналарнинг   жуда   кўп   харажати   банклардан
олинган   қарз   учун   тўланадиган   фоизга   ва   транспорт   харажатига   кетмоқда.
Шу туфайли корхона имкони борича оборотдаги маблағларда ўз маблағининг
улушини   кўпайтириши   ва   ниҳоят   барча   оборот   маблағларини   ўзининг
ҳисобидан қоплаши лозим. Бунда банкга тўланадиган фоиздан холос бўлади. 
Ҳозирги   шароитда,   таъкидлаганимиздек,   корхонанинг   жуда   кўп
харажатлари   бошқа   ташкилотлар   транспортидан   фойдаланганлик   эвазига
сарф   қилинмоқда.   Шу   туфайли   асосий   воситаларни   шакллантиришда   унинг
ҳиссасида   фаол   қисмини   кўпайтириш   ва   жисмоний   меҳнатни
енгиллаштирувчи   ускуналарни   сотиб   олиш   мақсадга   мувофиқдир.   Агар
корхонанинг   транспорт   воситаси   бўлса,   у   фақат   корхона   зарарини
камайтирибгина   қолмасдан,   балки   фойда   олишни   ҳам   таъминлаши   мумкин.
  19   Шу   туфайли   корхона   молиявий   барқарорлигини   баҳолаганда   асосий
воситалар   билан   боғлиқ   бўлган   кўрсаткичларни   алоҳида   гуруҳга   ажратилиб
уларнинг   умумий   ҳажми   ва   таркибий   ўзгаришларига   ҳам   етарли   аҳамият
берилди. 
Ишлаб   чиқариш   технологияси   тез   ўзгараётган,   фан-техника
тараққиёти жадаллашаётган пайтда  асосий воситаларни жуда тез янгилашни
тоқозо қилади. Бу эса эскириш сўммасини ҳисоблашнинг тезкор усулларини
қўллашни   талаб   қилади.   Шундай   экан   асосий   воситаларнинг   ҳам
янгиланиши,   илғор   технологияни   узлуксиз   равишда   жорий   қилишни
таъминлаш чора-тадбирларини ҳам ишлаб чиқиш лозим. 
Молиявий   барқарорликни   таъминлашнинг   асосий   йўлларидан   бири
корхонада дебитор  қарзларининг  кўпаймаслик чорасини  кўришдир. Ҳозирги
пайтда жуда кўп фирмалар ва корхоналар молиявий жиҳатдан барқарор эмас. 
Бундай   ишончсиз   субъектлар   билан   иқтисодий   муносабатда   бўлиш   ўта
эҳтиёткорликни   талаб   қилади.   Бундай   корхоналарга   товар   бериш,   пул
ўтказиш ҳаракатдаги маблағни ўлик маблағга айлантириш билан баробар. Шу
туфайли   бундай   хўжалик   операцияларини   содир   қилишдан   олдин   ҳамкор
субъектлар   молиявий-хўжалик   фаолиятини   ҳам   чуқур   ўрганишни   талаб
қилади. 
Молиявий   барқарорликни   таъминлашда   четдан   жалб   қилинган
маблағлар, хусусан банк кредитининг ҳам роли катта. Корхонанинг молиявий
потенциали   таркибида   четдан   жалб   қилинган   маблағлар   ҳиссаси   камайиб
бориши   лозим.   Банк   кредитининг   фоиз   юқори   бўлиб   турган   ҳозирги
шароитда ҳар бир корхона имкони борича ундан кам фойдаланиши мақсадга
мувофиқдир.   Иш   барқарорлашиб,   ишлаб   чиқариш   ёки   савдо   фаолияти   бир
меъёрга   тушиб   олган   пайтдагина   банк   кредитидан   фойдаланиш   маълум
даражада   яхши   натижа   бериши   мумкин.   Шу   туфайли   молиявий
барқарорликни   таъминлаш   учун   банк   кредитидан   фойдаланиш   вақтини,
унинг ҳажмини ҳам чуқур билишни талаб қилади. 
  20   Бозор   иқтисодиёти   шароитида,   айниқса   ҳозирги   ўтиш   даврида
корхонанинг   молиявий   қарам   бўлиб   қолишига   йўл   қўймаслик   лозим.   Бу
ҳолат   эркин   рақобат   шароитида   янада   муҳимдир.   Шу   туфайли   корхона
раҳбарлари   корхонани   молиявий   қарамликдан   сақлаш   орқали   унинг
барқарорлигини   таъминлаш   чора-тадбирларини   кўриши   мақсадга
мувофиқдир. 
Хулоса   қилиб   шуни   таъкидлаш   лозимки,   корхонанинг   молиявий
барқарорлигини   таъминлаш   бу   бир   ёқлама   ёки   мавсумий   иш   эмас.   У   доим
амалга   оширилиши   лозим   бўлган   кенг   қамровли,   кўп   қиррали   иқтисодий
ишдир. Шу туфайли молиявий барқарорликни баҳолаш ва уни таҳлил қилиш
ҳозирги бозор муносабатлари шароитида катта аҳамиятга эга. 
 
 
 
5. Корхона молиявий - хўжалик фаолияти комплекс таҳлилини
такомиллаштиришнинг  асосий йўллари 
 
Иқтисодиётни   эркинлаштириш   жараёни,   бозор   муносабатларининг
такомиллашиши,   ислоҳотларнинг   тобора   чуқурлашиб   бориши   ҳар   бир
иқтисодий   кўрсаткични   чуқур   таҳлил   қилишни   тақозо   қилмоқда.   Чунки
мулкдор иқтисодий жараёнда асосий субъект сифатида иштирок этади. У ўз
мулкининг   кўпайишидан,   кўпроқ   даромад   ва   фойда   олишидан   манфаатдор.
Бунга   ўз-ўзидан   эришиб   қолмайди.   Бунинг   учун   тадбиркор   изчиллик,
зийраклик   ва   ақл   билан   иш   кўриши   лозим.   Бу   эса   ўз   навбатида   мулкининг
ҳолатини,   ишлатилиши   ва   сақланишини   ҳамда   ундан   самарали
фойдаланишни доимий равишда таҳлил қилиб боришни тақозо қилади. 
Бугунги   кунда   корхоналар   учун   фаолият   турлари   ва   кўлами
чегараланмаган.   Тадбиркорлар   ўз   маблағларини   бир   вақтнинг   ўзида   фойда
келтирадиган   бир   нечта   соҳаларга   сарфламоқдалар.   Бундай   кенг   кўламли  ва
серқирра  фаолиятлар  билан   шуғулланиш  улар  хўжалик  фаолияти  таҳлилини
  21   ҳам   мараккаблаштиради.   Бундай   шароитда   барча   тадбиркорлар   ҳам   ўз
фаолиятларини   тўлиқ   баҳолаш   қобилиятига   эга   бўлмайдилар.   Ўз   навбатида
бундай мураккаб вазифани таҳлилчилар ўз зиммаларига оладилар. 
Иқтисодий таҳлил корхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг зарурий
шартига   айланиб   бормоқда.   Шу   муносабат   билан   сўнгги   йилларда
республикамиз олимлари томонидан корхоналар, хусусан савдо корхоналари
хўжалик   фаолиятининг   натижаларини   ифодаловчи   кўрсаткичларини   таҳлил
қилиш борасида катта изланишлар олиб борилди. 
Корхоналарнинг хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тахлилини ўтказишда
молиявий хисоботлар муҳим маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Корхоналарда   ҳисоб   жараёнининг   охирги   босқичи   бўлган   молиявий
ҳисоботни   тузиш   мамлакатимизда   Ўзбекистон   Республикаси   Молия
Вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган
ва   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   Вазирлиги   томонидан   2003   йил   24
январда   1209-тартиб   рақам   билан   рўйхатга   олинган   «Молиявий   ҳисобот
шакллари   ва   уларни   тўлдириш   бўйича   Қоидалар»   га   мувофиқ   амалга
оширилади. 
Юқорида   таъкидлаганимиздек,   хўжалик   фаолиятини   ифодаловчи   барча
кўрсаткичлар   корхонанинг   молиявий   ҳисоботларидан   олинади.   Аммо,
молиявий   ҳисоботларни   тузишда   хатоликларга   йўл   қўйилган   бўлиши   ҳам
мумкин. Хато тузилган молиявий ҳисобот маълумотлари асосида ўтказилган
таҳлил   ҳам   хато   хулосаларга   олиб   келади.   Шу   сабабли,   ялпи   даромад   ва
фойда   кўрсаткичлари   таҳлилини   ўтказишдан   олдин   молиявий
ҳисоботларнинг тўғрилигини текшириб чиқиш лозим. Бунинг учун қуйидаги
тадбирларни амалга оширишни тавсия қиламиз: 
1. Бухгалтерия   баланси   кўрсаткичларини   бош   китоб
кўрсаткичларидаги   рақамлар   билан   солиштириш.   Улар   бир-бирига   мос
равишда тўғри келиши лозим. 
  22   2. Бухгалтерия   балансидаги   ҳар   бир   бўлимнинг   моддаларидаги
суммаси   шу   бўлим   жами   суммасига   ва   актив   қисмининг   пассив   қисмига
тўғри келиши аниқланади. 
3. Бухгалтерия   балансининг   молиявий   ҳисобот   таркибига   кирувчи
бошқа ҳисобот шакллари маълумотлари билан тўғри келиши текширилади. 
4. Бухгалтерия   баланси   ва   молиявий   ҳисоботнинг   Ўзбекистон
Республикаси   Молия   Вазирлиги   томонидан   ишлаб   чиқилган   «Молиявий
ҳисобот   шаклларини   тузиш   ва   тақдим   этиш   Қоидалари»га   тўғри   келиши
кўриб чиқилади. 
5. Молиявий   натижалар   тўғрисида   ҳисоботда   акс   эттирилган   фойда
кўрсаткичларининг тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигини арифметик жиҳатдан
текшириш; 
6. Молиявий   натижалар   тўғрисидаги   ҳисоботда   акс   эттирилган
даромад ва фойда кўрсаткичларининг бош китобдан тўғри ўтказилганлигини
текшириш. 
Раҳбар   молиявий   ҳисоботни   тасдиқлашда   шу   қўйилган   талабларнинг
ҳаммасини ёки муайян қисмини текшириб кўриши ва ишонч ҳосил қилгандан
сўнг,   унга   имзо   чекиши   лозим.Ялпи   даромад   ва   фойда   таҳлили
натижаларининг   сифати   таҳлилчининг   малакаси   ва   маҳоратига   ҳам   боғлиқ
бўлади.   Корхонада   хўжалик   фаолияти   таҳлилини   такомиллаштириш   ва
иқтисодий   ишнинг   самарадорлигини   ошириш   учун   қуйидаги   тадбирларни
ошириш мақсадга мувофиқдир: 
- корхонада   ахборотлар   билан   ишлашни   тўғри   йўлга   қўйиш.
Ахборотларни   бирламчи   ва   иккиламчи   ахборотларга   ажратган   ҳолда
тўлиқ таҳлил қилиш. 
- таҳлил   учун   ажратилган   маълумотларни   бир   неча   йиллигини   таҳлил
қилиш. 
- хўжалик   фаолияти   таҳлили   барча   кўрсаткичларни   таҳлили   қилиш
жараёнини қамраб олишини таҳлил этиш. 
  23   - Таҳлил   бир   ёки   икки   йиллик   маълумотлар   эмас   балки   бир   неча
йиллик беш йиллик маълумотларни олган ҳолда амалга оширилади. 
- Хўжалик фаолиятининг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни чуқур
ўрганиш ва таҳлил қилиш. 
- Иқтисодий   таҳлилнинг   қайта   ҳисоблаш,   занжирли   алмаштириш,
интеграл,   иқтисодий   математик,   корреляция   ва   регрессия
усулларидан кенг фойдаланиш. 
Бизнингча   ушбу   тадбирларни   амалга   ошириш   хўжалик   фаолиятини
таҳлил   қилишни   такомиллаштиришга   хизмат   қилади   ва   пировард   натижада
корхона хўжалик фаолияти ривожланишига олиб келади.  
 
 
 
 
 
  
  24   Хулоса ва таклифлар 
  Бозор   иқтисодиёти   барча   хўжалик   юритувчи   субъектлардан   ўзларининг
молиявий   барқарорлигини   доимо   мустахкамлаб   боришни   талаб   қилади.
Чунки,   корхонанинг   кучли   рақобатчилик   шароитига   бардошли   бўлиши   кўп
жихатдан уларнинг молиявий холатига боғлиқ. 
  Корхонанинг   молиявий   барқарорлиги   деганда   уларнинг   фаолиятини
молиявий   жихатидан   узлуксиз   бир   маромда   таъминлаб   туришни   тушунмоқ
лозим.   Молиявий   жихатдан   таъминланиш   фақатгина   молиявий   ресурслар
билан   таъминланиш   эмас,   балки   унинг   жуда   кўп   қирралари,   томонлари
мавжуд.   Чунки   хўжалик   фаолиятининг   узлуксиз   содир   бўлиб   туриши   учун
биргина молиявий ресурслар етарли эмас. 
    Ишлаб   чиқариш   технологияси   тез   ўзгараётган,   фан   –   техника   тараққиёти
жадаллашаётган   пайтда   асосий   воситаларни   жуда   тез   янгилашни   тақозо
қилади. Бу  эса  унинг  амортизацияси  меъёрини  кўпайтиришни  талаб  қилади.
Шундай   экан,   асосий   воситаларнинг   хам   янгиланиши,   илғор   технологияни
узлуксиз   равишда   жорий   қилишни   таъминлаш   чора   –   тадбирларини   хам
ишлаб чиқиш лозим. 
   Бозор иқтисодиёти шароитида, айниқса хозирги ўтиш даврида корхонанинг
молиявий   қарам   бўлиб   қолишига   йўл   қўймаслик   лозим.   Бу   холат   эркин
рақобат   шароитида   янада   мухимдир.   Шу   туфайли   корхона   рахбарлари
корхонани   молиявий   қарамликдан   сақлаш   орқали   унинг   барқарорлигини
таъминлаш чора – тадбирларини кўриш мақсадга мувофиқдир. 
  Умуман   олганда,   фикримизча,   қуйидаги   чора   –   тадбирларни   корхона
молиявий холатининг яхшиланишига олиб келади: 
- мавжуд маблағларни корхона активлари ўртасида тўғри жойлаштириш; -
асосий   воситалар   бўш   турган   қисмини   ижарага   бериш,   сотиш   орқали
хисобдан чиқариш; 
- пул   маблағларини   мукаммал   даражада   сақлаган   холда   қолганларини
хўжалик фаолиятига жалб қилиш; 
  25   - дебиторлик қарзлари хажмини максимум даражада қисқартириш; 
- ишончли   мижозлар   билан   доимий   шартномалар   асосида   ишлашга
эришиш. 
Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бу бир ёқлама ёки
мавсумий иш эмас. У доим амалга оширилиши лозим бўлган кенг қамровли,
кўп қиррали иқтисодий ишдир. 
  Хўжалик   фаолиятини   ифодаловчи   барча   кўрсаткичлар   корхонанинг
молиявий   ҳисоботларидан   олинади.   Аммо,   молиявий   ҳисоботларни   тузишда
хатоликларга   йўл   қўйилган   бўлиши   ҳам   мумкин.   Хато   тузилган   молиявий
ҳисобот маълумотлари асосида ўтказилган таҳлил ҳам хато хулосаларга олиб
келади.   Шу   сабабли,   ялпи   даромад   ва   фойда   кўрсаткичлари   таҳлилини
ўтказишдан   олдин   молиявий   ҳисоботларнинг   тўғрилигини   текшириб   чиқиш
лозим. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишни тавсия қиламиз:
1. Бухгалтерия   баланси   кўрсаткичларини   бош   китоб   кўрсаткичларидаги
рақамлар   билан   солиштириш.   Улар   бир-бирига   мос   равишда   тўғри
келиши лозим. 
2. Бухгалтерия   балансидаги   ҳар   бир   бўлимнинг   моддаларидаги   суммаси
шу   бўлим   жами   суммасига   ва   актив   қисмининг   пассив   қисмига   тўғри
келиши аниқланади. 
3. Бухгалтерия балансининг молиявий ҳисобот таркибига кирувчи бошқа
ҳисобот шакллари маълумотлари билан тўғри келиши текширилади. 
4. Бухгалтерия  баланси  ва  молиявий  ҳисоботнинг  
Ўзбекистон 
Республикаси   Молия   Вазирлиги   томонидан   ишлаб   чиқилган
«Молиявий  ҳисобот   шаклларини  тузиш   ва  тақдим  этиш  Қоидалари»га
тўғри келиши кўриб чиқилади. 
5. Молиявий   натижалар   тўғрисида   ҳисоботда   акс   эттирилган   фойда
кўрсаткичларининг   тўғри   ҳисоб-китоб   қилинганлигини   арифметик
жиҳатдан текшириш; 
  26   6. Молиявий   натижалар   тўғрисидаги   ҳисоботда   акс   эттирилган   даромад
ва   фойда   кўрсаткичларининг   бош   китобдан   тўғри   ўтказилганлигини
текшириш. 
7. Раҳбар   молиявий   ҳисоботни   тасдиқлашда   шу   қўйилган   талабларнинг
ҳаммасини   ёки   муайян   қисмини   текшириб   кўриши   ва   ишонч   ҳосил
қилгандан сўнг, унга имзо чекиши лозим. 
8. корхонада ахборотлар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш. 
9. Ахборотларни   бирламчи   ва   иккиламчи   ахборотларга   ажратган   ҳолда
тўлиқ таҳлил қилиш. 
10. таҳлил   учун   ажратилган   маълумотларни   бир   неча   йиллигини   таҳлил
қилиш. 
11. хўжалик   фаолияти   таҳлили   барча   кўрсаткичларни   таҳлили   қилиш
жараёнини қамраб олишини таҳлил этиш. 
12. Таҳлил бир ёки икки йиллик маълумотлар эмас балки бир неча йиллик
беш йиллик маълумотларни олган ҳолда амалга оширилади. 
13. Хўжалик   фаолиятининг   ўзгаришига   таъсир   қилувчи   омилларни   чуқур
ўрганиш ва таҳлил қилиш. 
Бизнингча   ушбу   тадбирларни   амалга   ошириш   хўжалик   фаолиятини
таҳлил   қилишни   такомиллаштиришга   хизмат   қилади   ва   пировард   натижада
корхона хўжалик фаолияти ривожланишига олиб келади.   
   
 
 
 
 
 
 
 
 
  27    
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
 
1. Ўзбекистон Республикасида Мулкчилик тўғрисидаги Қонунга ўзгартириш 
ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон 
Республикасининг 1993 йил 7 май Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг ахборотномаси. 1993 йил, 5-сон. 
2. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат 
қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил, 24 декабр Қонуни. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси 1999 йил, 1-сон.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (ишлар, 
хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомни 
тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 5 феврал 54-сон қарори. 
4. Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни 
амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом 
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб 
бериш – устувор вазифамиздир. Халқ сўзи. 2015 йил 17 январь. 
5. Абдукаримов И.Т., Пардаев М.Қ., Исроилов Б.И. Корхонанинг иқтисодий 
салохияти таҳлили. Тошкент. «Иқтисодиёт ва хуқуқ дунёси», 2003. 
6. Абдукаримов Б.А., Э.Шавқиев ва бошқалар «Корхона иқтисодиёти», 
Дарслик.-Т.: «Фан ва технология», 2013. 
7. Пардаев М.Қ., Исроилов Б.И. Иқтисодий таҳлил. Ўқув қўлланма. I-II қисм. -
Т.: «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» нашриёт уйи, 2001. 
8. “Самарқанд  Парранда”  ОАЖ  қўшма  корхонасининг  статистик 
ҳисоботлари
  28