Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигининг асосий воситалари (фондлари) ва улардан самарали фойдаланиш йўллари

 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК – ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ 
 
   
 
 
5230100- “Иқтисодиёт” (қишлоқ хўжалиги) таълим йўналиши 
 3-курс 361-гуруҳ талабаси  Қобилов 
Бахтиёр Пардаевичнинг 
 
 
 
“ Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қишлоқ
хўжалигининг асосий воситалари (фондлари) ва улардан
самарали фойдаланиш йўллари ” мавзусидаги 
КУРС ИШИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  1   Мундарижа
Кириш.............................................................................................................................................. 
 
1 -боб. Мамлакатни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида асосий 
воситалардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ва зарурияти................................... 
 
1.1. Қишлоқ хўжалигининг асосий воситалари (фондлари) ҳақида тушунча ва мамлакатни
модернизациялаш шароитида фондлардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти..................
1.2.Асосий   ишлаб   чиқариш   воситалари   ва   улардан   фойдаланиш   даражасини,
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг аниқланиши....................................... 
 
 
2-боб.   Косон   тумани   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигининг   ташкилий
иқтисодий   тавсифи   ва   асосий   воситалардан   фойдаланишнинг   ҳозирги   ҳолати
таҳлили .......................................................................................................................................... 
2.1. Косон тумани “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалигининг табиий- иқтисодий тавсифи,
жойлашуви,   ер   фонди   ва   ихтисослашуви   ..................................................................................
2.2. Фермер хўжалигида асосий воситалардан фойдаланиш даражаси................................ 
2.3.   Фермер   хўжалигида   асосий   воситаларнинг   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   динамикасига
таъсири..............................................................................................................................................
 
3-боб. Мамлакатни модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларида асосий 
воситалардан фойдаланишни яхшилаш ва самарадорлигини ошириш йўллари............ 
 
3. 1.Мамлакатни   модернизациялаш   шароитида   фермер   хўжаликларида   асосий
воситалардан   фойдаланишни   яхшилашда   чет   эл   тажрибаларидан   фойдаланишнинг
аҳамияти...........................................................................................................................................
3.2. Қишлоқ хўжалигида асосий воситаларни шакллантириш ва барпо этилишини 
такомиллаштиришнинг самарадорликка таъсири........................................................................
3.3. Асосий   воситалардан   фойдаланишда   талаблар   даражасида   техник   қаров   ўтказиш   ва
амортизация   ажратмаларини   ҳисоблашнинг   самарадорликда   тутган
ўрни................................................................................................................................. 
 
Хулоса ва таклифлар.......................................................................................................................
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..............................................................................................
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  2    
Кириш 
  Мавзунинг долзарблиги.   Мамлакатимизда  амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида
қишлoқ   аҳолисининг   турмуш   дaрaжaсини   юксaлтиришгa,   қишлoқлaримиз   қиёфaсини
ўзгaртиришгa,  жаҳон андозаларига  мос келувчи  замонавий архитектура  ва дизайн  асосда
барпо этиладиган, барча қулайликлар ва коммуникация тизимларига эга бўлган шинам уй-
жойлар   барпо   этишга,   ижтимoий   сoҳa   вa   ишлaб   чиқaриш   инфрaтузилмaсини
ривoжлaнтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
  Мамлакатимиз   Президенти   И.А.Каримов   таъкидлаганларидек,   “Хозирги   вақтда   фермер
хўжаликлари   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотлари   ишлаб   чиқаришини   ташкил   этишнинг   энг
самарали   шакли   эканини   ҳаётнинг   ўзи   тасдиқлаб   бермоқда.   Юртимизда   фермер
хўжаликларини   моддий-   техник   таъминлаш   ва   молиялаш   бўйича   бозор   иқтисодиёти
тамойилларига  тўла жавоб берадиаган  ишончли  тизим ва механизмлар  шакллантирилади
ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда” 1
 
 Ўзбекистонда Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг олдини олиш ва оқибатларини 
бартараф этиш юзасидан “2009-2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши  чоралар” 
дастури  доирасида  кўрилаётган  чора-тадбирларнинг  амалга 
оширилишини таъминлаш натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга асосан мамлакат 
бўйича амалдаги баҳоларда 12 трлн 642,6 млрд. сўмлик ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти 
ишлаб чиқарилгани ҳолда қиёслама баҳоларда 2008 йилга нисбатан ўсиш даражаси 5,7 
фоизни ташкил этди Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасини техникалар билан 
таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 
 Жумладан, 2004-2009 йиллар давомида жами 10 минг 877 та, шундан, 2004 йилда 900 та,
2005 йилда 1 минг 876 та, 2006 йилда 2 минг 211 та, 2007 йилда 652 та, 2008 йилда 2 минг
231   та,   2009   йилда   3   минг   7   та   янги   турли   русумдаги   қишлоқ   хўжалик   техникалари
фермер хўжаликлари, ДАЖ МТП ва Муқобил МТПларга етказиб берилди. Сотиб олинган
қишлоқ   хўжалик   техникаларининг   2   минг   170   таси   ҳайдов,   5   минг   883   таса   чопиқ   ва   2
минг 606 таси транспорт тракторларини ташкил этади. Шу билан биргаликда бошоқли дон
экинларини ўриб-йиғиб олиш учун 2004-2009 йилларда давомида жами 748 та, ундан 329
та юқори унумли бўлган ғалла ўриш комбайнлари сотиб олинди. 
 Кейинги  йилларда  республикамизда  ишлаб  чикарилган  техникаларни
истеъмолчиларга етказиб бериш миқдорлари ҳам йилдан йилга кўпайиб борди. 
2009   йилда   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2008   йил   14   ноябрдаги
“2009   йилда   ишлаб   чиқарилган   ва   етказиб   бериладиган   қишлоқ   хўжалиги
техникаларининг   асосий   кўрсатгичлари   тўғрисида”ги   247-сонли   қарори   билан
белгиланган режага нисбатан 263 та транспорт тракторлари, 580 та культиваторлар, 173 та
трактор тиркамалари истеъмолчиларга кўпроқ етказиб берилиб, 2004 йилда янгидан сотиб
олинган техникалар сонига нисбатан чопиқ тракторлари 3 марта, транспорт тракторлари 6
марта, культиваторлар 2,5 марта кўп миқдорни ташкил этди. 
Жорий   йилнинг   1   январь   холатига   Республикамиздаги   умумий   қишлоқ   хўжалик
техникалари сони 152 минг 974 тани ташкил этмоқда 2
. 
1  И.А.Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг 
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009.  21-22 б 
2   И.А.Каримов   “Асосий   вазифамиз   –   Ватанимиз   тараққиеLти   ва   халқимиз   фаровонлигини   янада
юксалтиришдир”  Халқ сўзи, 2010 йил 30 январ 
 
  3   Республика   Президенти   ва   хукуматининг   бир   катор   қарорларига   кўра,   тегишли
вазирлик,   компания,   тижорат   банклари   ва   маҳаллий   ҳокимият   органлари   томонидан
қишлоқда  ҳудудларнинг  табиий-иқтисодий  шарт-шароити,  қишлоқ  хўжалиги экинларини
ихтисослаштириш   ва   жойлаштириш,   аҳолининг   ўсиш   суръатлари,   аҳоли   бандлиги   ва
бошқа   омилларини   ҳисобга   олган   ҳолда   куплаб   инфратузилма   субъектлари   ташкил
этилди. 
  Уларни   зарур   техника   ва   жиҳозлар   ҳамда   малакали   кадрлар   билан   таъминлаш
белгилаб   берилган   ҳолда   ушбу   шохобчаларга   турли   имтиёзлар   (солиқ   имтиёзлари,
имтиёзли   кредитлар   олиш   ва   бошқалар)   ҳам   берилди.   Ушбу   имтиёзлар   натижасида
қишлоқдаги хўжалик юритиш субъектларнинг бошланғич фаолиятларини самарали йўлга
қўйилишига амалий ёрдам кўрсатилди. 
Президентимиз таъкидлаганидек: “Бугунги фермер хўжаликлари самарали фаолият
юритиш   учун   ўз   ихтиёрида   ижара   асосидаги   етарлича   экин   майдонларига   эга   бўлган,
юксак   самарали   замонавий   техника   билан   таъминланган,   илғор   технологияларни   пухта
эгаллаган   йирик   хўжаликлардир.   Мухтасар   айтганда,   улар   қишлоқларимизнинг   таянч
устунидир. 
Кўп   тармоқли   фермер   хўжаликлари   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотлари   етиштириш
билан   бирга,  уларни  чуқур   қайта  ишлаш,  қурилиш   ишларини  амалга  ошириш  ва  қишлоқ
аҳолисига   хизмат   кўрсатиш   каби   йўналишларда   самарали   фаолият   кўрсатмоқда   ва   ўз
истиқболини топмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда  бундай фермер хўжаликларининг
сони 18 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.” 3  
  Юқоридаги   қайд   этиб   ўтилган   ҳолатлар   билан   биргаликда,   фермер   хўжпликларини
ривожлантиришда юзага келаётган энг муҳим муаммолардан бири – уларни моддийтехник
жиҳатдан   таъминлашда   намоён   бўлмоқда.   Ушбу   муаммолар   мавжудлиги   боис,   қишлоқ
хўжалиги   моддий-техника   ресурсларидан   самарали   фойдаланишни   такомиллаштириш
курс иши мавзусининг долзарблигини белгилайди 
  Мавзунинг   аҳамияти   шундаки,   иқтисодиётни   эркинлаштириш   шароитида   қишлоқ
хўжалигида   асосий   воситалардан   самарали   фойдаланиш   муҳим   аҳамият   касб   этади.
“ Иқтисодиётимизнинг   2014-йилга   мўлжалланган   асосий   вазифа   ва   устувор   йўналишлари
аввало   бу   соҳанинг   юқори   суръатлар   билан   ўсиб   боришини   таъминлаш,   бунинг   учун
мавжуд   барча   резерв   ва   имкониятларни   сафарбар   этиш   борасида   қабул   қилинган
стратегияни давом эттиришга қаратилган. 
Ялпи ички маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноатни 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалигини
6   фоизга,   чакана   савдо   айланмасини   13,9   фоизга   кўпайтириш,   бозор   хизматларини   16,2
фоизга оширган ҳолда, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга етказиш кўзда
тутилмоқда.” 4
  Шунингдек,   ишлаб   чиқилган   таклиф   ва   тавсиялар   вилоят   фермерлар
фаолиятида ҳамда Косон тумани “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалиги фаолиятида жорий
этиш мумкин. 
 
 
 
 
 
 
3   -4  
И.А.Каримов  “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар
этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар  стратегиясини изчил давом  эттириш йили бўлади”   номли маърузаси. Халқ сўзи
газетаси, 18.01.2014  
 
  4    
1 -боб . Мамлакатни модернизациялаш шароитида қишлоқ хўжалигида асосий
воситалардан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ва зарурияти 
 
1.1. Қишлоқ хўжалигининг асосий воситалари (фондлари) ҳақида тушунча ва
мамлакатни модернизациялаш шароитида фондлардан самарали фойдаланишнинг
аҳамияти 
 
Қишлоқ   хўжалигининг   моддий-техника   ресурслари   ҳисобланган   ер,
машинатрактор,  комбайнлар,  кимёвий  воситалар,  ёқилғилар,  ем-хашаклар,  уруғликлар  ва
бошқа воситаларнинг қиймат ҳолидаги кўриниши тармоқ фондларини ташкил этади. Улар
иқтисодий   моҳияти,   шаклланиши,   ишлаб   чиқариш   жараёнида   қатнашишига   кўра,   ишлаб
чиқариш   ҳамда   ноишлаб   чиқариш   фондларига   бўлинади.   Уларни   айрим   ҳолларда   ишлаб
чиқариш жараёнида бевосита ва билвосита қатнашадиганларга ҳам бўлинади. Масалан, ер,
сув,   ўғит,   уруғлик,   ем-хашак,   ер   ҳайдайдиган,   ишлов   берадиган   тракторлар   қишлоқ
хўжалик   маҳсулотларини   етиштиришда   бевосита   қатнашади.   Чунки   улар   маҳсулот
етиштириш   ҳажмига,   сифатига   бевосита   таъсир   этади.   Хўжаликларнинг   маъмурий,
маданий   ва   бошқа   бинолари,   дала   шийпонлари,   омборхоналар,   хизмат   кўрсатувчи
техникалар,   компьютерлар   ва   бошқа   воситалар   ишлаб   чиқарилаётган   маҳсулот   ҳажмига,
уларнинг   сифатига   билвосита   таъсир   этади.   Лекин   уларнинг   маҳсулотларни   ишлаб
чиқаришдаги   умумий   аҳамиятини   инкор   этиш   мақсадга   мувофиқ   эмас.   Улар   иқтисодий
моҳиятига,   яъни   шакллантирилиши,   маҳсулот   ишлаб   чиқариш,   иш   бажариш   жараёнида
қатнашишига   кўра,   асосий   ҳамда   айланма   фондларга   бўлинади.   Улар   натурал   ҳолида
кўриниши ва қатнашиши бўйича асосий ва айланма воситалар ҳам деб аталади (1-чизма). 
1-чизма 
Қишлоқ хўжалик фондларини туркумлаштирилиши 
 
 
Улар   ишлаб   чиқариш   жараёнидаги   функционал   фаолиятига   кўра,   меҳнат
предметлари   ҳамда   меҳнат   воситаларига   бўлинади.   Халқ   хўжалигининг   турли
тармоқларида   яратилиб,   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотлари   етиштиришда   инсон   меҳнати
ёрдамида   ишлаб   чиқариш   жараёнида   бир   марта   қатнашиб,   ўз   шаклларини   тўлиқ
ўзгартирадиган предметлар тармоқнинг меҳнат предметларини ташкил этади. 
  5  Қ ишло қ  
хўжалиги фондла ри  
Ишлаб чи қ ариш  
фондлари   Ноишлаб чи қ ариш  
фондлари  
Асосий  
фондлар   Айланма  
фондлар   Уларга   саноат   тармоқларида   ишлаб   чиқарилган   ёқилғи,   ёғловчи   материаллар,
кимёвий   ўғит,   ем   ва   бошқалар   киради.   Улар   тармоқнинг   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ва
хизмат   кўрсатиш   жараёнларида   бир   марта   қатнашиб,   ўз   шаклларини   тўлиқ   ўзгартириб,
қийматини   ҳам   уларга   ўтказадиган   предметлардир.   Тармоқда   банд   бўлган   инсонларнинг
онгли   меҳнати   қаратилган   меҳнат   предметлари   ёрдамида   қишлоқ   хўжалик
маҳсулотларини етиштириш, хизматларни бажариш мақсадида бир неча йиллар давомида
фойдаланиладиган   нарсалар   меҳнат   воситалари   ҳисобланади.   Улар   табиат   томонидан
ҳамда   саноат,   қишлоқ   хўжалик   тармоқларида   яратилган   бўлиб,   турли   хилдаги
маҳсулотларни   етиштиришда,   хизматларни,   ишларни   бажаришда   бир   неча   йиллар
давомида   фойдаланилиб,   ўз   кўринишини,   шаклларини   ўзгартирмасдан,   лекин
қийматининг   маълум   бир   қисмини   маҳсулотларга,   ишларга,   хизматларга   ўтказиб
борадиган   воситалардир.   Уларга   қишлоқ   хўжалик   техникалари   ҳисобланган
машинатракторлар,   комбайнлар,   сеялкалар,   культиваторлар   суғориш   иншоотлари,
бинолар,   станоклар   ва   бошқалар   киради.   Ерлар,   табиий   ўрмонлар   –   табиат   маҳсулидир.
Ишчи   ва   маҳсулдор   чорва   ҳайвонлари,   боғзорлар,   токзорлардан   қишлоқ   хўжалик
маҳсулотлари   етиштириш   учун   бир   неча   йиллар   мобайнида   фойдаланилади.   Асосий
воситалар йиллар давомида жисмоний ҳамда маънавий эскиради. Фан-техника тараққиёти
натижасида   янги,   замонавий   техникаларнинг   яратилиши   туфайли   улар   маънавий
жиҳатдан ҳам эскиради. 
Асосий   воситаларнинг   эскиришини   уларнинг   амалдаги   эскириш   меъёрлари
(нормативлари)   ёрдамида   аниқлаш   мумкин.   Уларнинг   эскириш   қиймати   амортизация
суммалари,   деб   аталади.   Асосий   воситаларнинг   эскириш   меъёрини   белгилаб   берувчи
амортизация   меъёри   асосида   уларнинг   эскириш   қиймати   (суммаси)   қуйидаги   формула
ёрдамида аниқланади: 
 
 
Бунда: Ас - асосий воситанинг амортизация суммаси (сўм); 
Абк - асосий воситанинг баланс қиймати (сўм); 
Ан - асосий воситанинг эскириш меъёри (коэффициентда, йилда). 
Асосий   воситаларнинг   эскириш   меъёри   (нормативи)   берилмаганда   асосий
воситанинг   баланс   қийматини   унинг   хизмат   муддатига   тақсимлаш   натижасида   эскириш
меъёри аниқланади. Хўжаликда бир неча йиллар давомида ишлатилган воситалар капитал
таъмирланган бўлса, улар баланс қийматига қўшилади. 
Бозор   иқтисоди   шароитида   корхоналар   фан-техника   тараққиёти   натижасида
яратилган  янги, серунум  техника  воситаларини  сотиб  олишга  интилади.  Хўжаликда  узоқ
йиллар   давомида   ишлатилаётган,   маънавий   жиҳатдан   эскирган   воситалар   эса   ишлаб
чиқаришдан   чиқарилади.   Бунда   асосий   воситаларнинг   эскириш   суммасини   аниқлашда
тезкор амортизация усулидан ҳам фойдаланилади. Уни аниқлашнинг белгиланган меъёри
йўқ.   Шунинг   учун   хўжаликлар   эскириш   суммасини   ўз   имкониятларини,   фан-техника
тараққиёти   таъсирини   эътиборга   олган   ҳолда   ҳисоблайдилар.   Агарда   ишлатилаётган
машиналар,   тракторлар,   комбайнлар   маъанавий   жиҳатдан   эскирган   бўлса,   уларни
норматив   бўйича   эмас,   қисқароқ   даврда   эскиришини   ҳисоблаб,   ишлаб   чиқаришдан
чиқариш   мумкин.   Лекин   бу   жараён   улар   ёрдамида   етиштириладиган   маҳсулотларнинг
таннархларига   бевосита   таъсир   этади.   Чунки   бунда   маҳсулот   танннархига   олиб
  6   бориладиган   амортизация   суммаси   кўпаяди.   Шунинг   учун   бу   усулни   қўллашдан   аввал
уларнинг   ўриндошлигини   ҳамда   сарф-харажатларини,   даромадларини   ва   бошқа
жиҳатларини эътиборга олиш лозим. 
Эскириш   қийматлари   етиштириладиган   маҳсулотларга,   хизматларга   белгиланган
тартибда ўтказилади. 
Меҳнат   қилиш   қобилиятига   эга   бўлган   фуқаролар   меҳнат   предметларидан   ҳамда
меҳнат   воситаларидан   оқилона   фойдаланиш   натижасида   турли   хилдаги   сифатли   қишлоқ
хўжалик   маҳсулотлари   етиштириб,   фойдали   хизматларни   бажарадилар.   Уларнинг
йиғиндисини қишлоқ хўжалиги воситалари ёки фондлари ташкил этади. Қишлоқ хўжалик
фондлари тармоқдаги ишлаб чиқариш жараёнларида қатнашишига ёки фойдаланилишига
кўра,   ишлаб   чиқариш   фондлари   ҳамда   ноишлаб   чиқариш   фондларидан   ташкил   топади.
Улар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қатнашишининг зарурийлиги ҳамда муддатига
кўра,   юқорида   кўрсатилганидек,   асосий   ва   айланма   фондларга   бўлинади.   Уларни   натура
ҳолдаги   кўринишига   кўра,   асосий   ва   айланма   воситалар,   умумий   ҳолда   эса   ишлаб
чиқариш воситалари, деб аталади. 
Асосий   воситалар   иқтисодий   моҳиятига   кўра,   қишлоқ   хўжалик   ишлаб   чиқариш
жараёнида   бир   неча   йиллар   давомида   қатнашиб,   қийматини   ишлаб   чиқарилаётган
маҳсулотларга,   бажарилаётган   хизматларга   йилма-йил   қисман   ўтказиб   боради   (яъни
эскириш   қийматини).   Бундай   воситалар   ҳозирги   даврда   республикада   15   (Россия
Федерациясида   50)   минимал   ойликдан   юқори   қийматга   эга   бўлган   ва   1   йилдан   кўпроқ
хизмат   қиладиган   ишлаб   чиқариш   воситаларидир.   Уларга   қишлоқ   хўжалик   ерлари,
машиналар,   тракторлар,   бинолар,   иншоотлар,   транспорт   воситалари,   қурилмалар,
станоклар,   ишчи,   маҳсулдор   ҳайвонлар,   кўп   йиллик   мевали   дарахтлар   ва   бошқалар
киради. 
Айланма   фондлар   ёки   воситаларга,   маблағларга   эса   маҳсулот   ишлаб   чиқариш,
хизматларни   бажариш   жараёнларида   бир   марта   қатнашиб,   қийматларини   шу
маҳсулотларга   тўлиқ   ўтказиб,   ўз   шаклларини   ҳам   ўзгартирадиган   арзон,   тез   тўзувчи
воситалар   киради.   Уларга   уруғликлар,   ёқилғи,   ёнилги,   ёғловчи   материаллар,   кимёвий
воситалар,   ем-хашаклар,   кам   қийматли,   тез   ўзгарувчи   материаллар,   жорий,   валюта
счётларидаги, кассадаги маблағлар, берилган иш ҳақлари ва бошқалар киради. 
Асосий   ва   айланма   воситалар   маҳсулот   ишлаб   чиқариб,   қишлоқ   хўжалигини
ривожлантиришда   бениҳоят   катта   аҳамият   касб   этади.   Чунки   уларсиз   талабни
қондирадиган   миқдорда,   сифатли   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   мумкин   эмас.   Улардан
оқилона фойдаланиш натижасида меҳнат ва маблағ харажатлари тежалади. 
Демак, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва самарали фойдаланиш туфайли
қишлоқ   хўжалиги   иқтисодиёти   ривожланади.   Натижада   аҳолининг   ижтимоий-иқтисодий
аҳволи яхшиланади. Шунинг учун бундай воситаларни яратишга, қуришга, таъмирлашга,
улардан яхши фойдаланишга ҳукуматимиз алоҳида эътибор бериб келмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  7    
 
1.2. Асосий ишлаб чиқариш воситалари ва улардан фойдаланиш даражасини,
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларнинг аниқланиши 
 
 
Қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқариш   фондлари   (воситалари)нинг   катта   қисмини
асосий   фондлар   ташкил   этади.   Уларга   қишлоқ   хўжалигида   қатнашадиган   барча   меҳнат
воситалари   киради.   Улар   қишлоқ   хўжалик   корхоналарининг   доимий   капиталини   ташкил
этади.   Функционал   вазифасига   қараб,   асосий   фондлар   (воситалар)   ишлаб   чиқариш   ва
ноишлаб чиқариш воситаларига бўлинади. (6-чизма). 
Ишлаб   чиқариш   воситаларига   бевосита   моддий   ишлаб   чиқариш   соҳасида
қатнашадиган   фондлар   (воситалар),   ноишлаб   чиқариш   воситаларига   эса,   хўжаликнинг
клублари,   маданият   саройлари,   мактаблар,   соғликни   сақлаш   идоралари,   ясли,   ҳаммом,
омбор   ва   ҳоказолар   киради.   Улар   меҳнат   ресурсларини   такрор   ишлаб   чиқаришда   катта
роль ўйнайди. 
Асосий   фондларнинг   алоҳида   турлари   қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришида   бир
хилда   иштирок   этишмайди.   Улардан   баъзилари   асосий   ишлаб   чиқариш   билан
тўғридантўғри   боғланган   ва   чорвачилик,   ўсимликчилик   маҳсулотларини   кўпайтиришда
асосий   омил   ҳисобланади.   Уларга   тракторлар,   комбайнлар,   юк   машиналари,   қишлоқ
хўжалиги   машиналари,   техникалари   ва   ҳоказолар   киради.   Бошқа   асосий   фондлар
қурилиш,   савдо   ва   қишлоқ   хўжалик   корхоналаридаги   умумий   овқатланишга   ва
бошқаларга   йўналтирилган.   Шунинг   учун   асосий   фондлар   (воситалар)   қишлоқ
хўжалигида бевосита қатнашувчи ва қишлоқ хўжалигида қатнашмайдиганларга бўлинади.
Тармоқда маҳсулот ишлаб чиқаришда асосий роль қишлоқ хўжалигида қатнашувчи
фондларга тегишлидир, чунки улар асосий ишлаб чиқариш фондининг 80 фоизини ташкил
қилади. Бу фондларга қуйидагилар киради: 
• ер ресурслари; 
• бинолар; 
• иншоотлар; 
• машина ва техникалар; 
• транспорт воситалари; 
• ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари; 
• сут берувчи қорамоллар; 
• гўшт берувчи қорамоллар; 
• кўп йиллик экинлар; 
• ерни яхшилаш учун қилинган сарфлар (иншоотлардан ташқари). 
• асбоблар ва ҳоказаолар. 
Қишлоқ   хўжалигининг   асосий   фондлари   тармоқ   хусусияти   бўйича   ўсимликчилик,
чорвачилик  ва умумий фондларга  бўлинади.  Кўп укладли  иқтисодиёт  шаклланишида  эса
асосий   фондлар   хусусий,   ижарага   олинган   ва   ижарага   берилган   фондлардан   ташкил
топади. 
Бундан   ташқари   қишлоқ   хўжалигида   тор   доирада   фаолият   кўрсатадиган   асосий
фондлар   борки,   улардан   фақатгина   бир   маҳсулотни   ишлаб   чиқаришда   фойдаланилади.
Масалан, дон комбайнлари, пахта терувчи машиналар, соғиш аппаратлари ва ҳоказо. 
  8     Асосий   фондлар   ишлаб   чиқаришнинг   сўнгги   натижаларига   бир   хилда   таъсир
этмайдилар. Шунинг учун улар актив ва пассив фондларга ажратилади. Актив фондларга
ишлаб   чиқариш   жараёнида   фаол   қатнашадиган   тракторлар,   комбайнлар,   автомобиллар,
қишлоқ   хўжалиги   техникалари,   транспорт   воситалари,   маҳсулотларни   реализация
қилишда иштирок этадиган воситалар ва бошқалар киради. 
  Пассив   фондларга   эса   қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришида   бевосита
қатнашмайдиган   бинолар,   иншоотлар,   мелиорация   объектлари   киради.   Барча   асосий
воситалардан тўлиқ фойдаланишга ҳаракат қилиш керак. 
  Асосий   фондлар   (воситалар)дан   фойдаланиш   даражаси   ҳамда   самарадорлигини
аниқлашда   бир   қанча   кўрсаткичлардан,   жумладан,   асосий   воситалардан   фойдаланиш
даражасини   исботловчи   натурал   кўрсаткичлардан   фойдаланилади.   Чунончи,   битта
машинанинг   бир   йил   мобайнида   бажарган   иши,   битта   комбайннинг   бир   йилда   ишлаган
куни,   ҳосилини   йиққан   майдони   ҳамда   йиғиштирган   ҳосили.   Уларни   қуйидаги
формулалардан фойдаланган ҳолда тиклаш мумкин: 
Бунда:  ХМ,  ХТ,  ХК  -  ишлаган  машиналарнинг,  тракторларнинг, 
комбайнларнинг ўртача сони (дона); 
МИ,   ТИ,   Ки   -   машиналар,   тракторлар,   комбайнлар   билан   жами   бажарилган   иш
ҳажми ( т/км; этга; га, тонна …). 
Асосий фондларнинг  иқтисодий  самарадорлиги  эса бир қанча  кўрсаткичлар  билан
ифодаланади.   Қишлоқ   хўжалигида   асосий   фондлар   натура   ва   қиймат   ҳолида   иштирок
этадилар. 
 
  9   2 -чизма  Қишлоқ хўжалиги асосий фондлари (воситалари) нинг
туркумлаштирилиши 
 
 
 
  10   Со ғ ли қ ни са қ лаш ва 
спорт ташкилот -
ларининг фондлари 
( )воситалари  Қ ишло қ  
хўжалик ишлаб 
чи қ аришига тааллу қ ли  
Қ ишло қ  
хўжалик  
ерлари  
Бинолар  
 
Иншоотлар  
 
Машина -
трактор лар  
 
Ишчи ва ма ҳ сулдор 
щайвонлар  
Кўп йиллик дарахтлар  
 
Қ ишло қ  
хўжалик  
механизмлари  
Ишлаб чи қ ариш 
инвентарлари  
 
Ернинг сифатини 
яхшилашга  қ илинган 
сарфлар  
Транспорт воситалари  
Асбоблар ва бош қ алар   Қ ишло қ  
хўжалик  
ишлаб чи қ аришига 
тааллу қ ли бўлмага н  
Саноат 
корхоналарининг  
 
фондлари 
Қ урилиш 
ташкилотларининг 
фондлари (воситалари)  
Савдо 
ташкилотларининг   
фондлари (воситалари )  
Ов қ атланиш 
корхоналарининг 
фондлари (воситалари)  Асосий фондлар 
)воситалар(  
Ишлаб чи қ ариш воситалари  
Ноишла б чи қ ариш 
воситалари  
Коммунал 
хўжалигининг 
фондлари 
Маданий, маиший 
хизмат кўрсатувчи 
ташкилотларнинг 
фондлари 
воситалари )(  
Таълим, тарбия 
муассасаларининг 
фондлари 
)воситалари(  
Ижтимоий, 
иктисодий 
инфратузилма 
ташкилотларининг 
фондлари  Асосий фондлардан  фойдаланиш  самарадорлигининг  қиймат  кўрсаткичлари:  фонд
қайтими ва фонд сиғимидир. 
Фонд   қайтими ни   қишлоқ   хўжалигида   ишлатилган   асосий   фондларнинг   ўртача
йиллик   суммасига   қишлоқ   хўжалигида   бир   йилда   ишлаб   чиқарилган   ялпи   маҳсулот
қайтимини тақсимлаш натижасида аниқлаш мумкин. 
 
Бунда:  X  Афк - фонд қайтими (сўм); 
Ямк - ялпи маҳсулот қиймати (сўм); 
ХАФк - асосий фондларнинг йиллик ўртача қиймати (сўм). 
Фондлар   қайтимини   бир   сўмлик   асосий   фонд   эвазига   маълум   муддатда   олинган
ялпи   даромад   ва   соф   фойда   кўрсаткичлари   ёрдамида   ҳам   аниқлаш   мумкин.   Улар   ялпи
даромад, соф фойда суммасини асосий фондларнинг йиллик ўртача қийматига тақсимлаш
натижасида аниқланади. Бунда қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин: 
Бунда:  ЯДФк-ялпи даромад бўйича фонд қайтими (сўм); 
   ∑ ЯДқ йиллик ялпи даромад суммаси (сўм); 
СФФк   –   соф   фойда   бўйича   фонд   қайтими   (сўм);
∑ СФ  - йиллик соф фойда суммаси (сўм). 
Бу   кўрсаткичлар   ёрдамида   1   сўмлик   асосий   фондлар   эвазига   неча   сўмлик   ялпи
маҳсулот, ялпи даромад ва соф фойда олинганлиги аниқланади. Бу кўрсаткичлар миқдори
юқори бўлгани яхши. 
Фондлар   сиғими .   Уни   аниқлаш   учун   асосий   фондларнинг   йиллик   ўртача
суммасини   етиштирилган   ялпи   маҳсулот   қийматига   тақсимлаш   зарур.   Бунинг   учун
қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: 
Бунда: Фс-фонд сиғими (сўм). 
Фонд сиғими эса, бир сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш учун қанча
асосий фонд қиймати тўғри келишини кўрсатади. 
Ишлаб   чиқариш   фондларининг   (асосий   ва   айланма)   иқтисодий   самарадорлиги
рентабеллик  кўрсаткичи билан ҳам характерланади.  Иқтисодиётда  бу кўрсаткични  фойда
нормаси (меъёри) дейилади. У қуйидаги формула билан аниқланади: 
Бу ерда:  Фн-фойда нормаси, фоиз; 
  11   Фс-реализациядан тушган фойда, сўмда. 
Фойда   нормаси   бир   бирлик   ишлаб   чиқариш   фондлари   қийматига   қанча   фойда
олинганлигини   кўрсатади.   Бу   кўрсаткичнинг   даражаси   юқорига   интилиши   мақсадга
мувофиқдир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
2-боб. Косон тумани “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалигининг ташкилий иқтисодий
тавсифи ва асосий воситалардан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати таҳлили 
 
2.1. Косон тумани “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалигининг табиий- иқтисодий
тавсифи, жойлашуви, ер фонди ва ихтисослашуви 
 
  Косон   туманидаги   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалиги   Косон   туманида   жойлашган
бўлиб,   Косон   туман   ҳокимлигининг   2003   йил   10   апрелдаги   №   1076/4   қарорига   асосан,
Гувалак   қишлоғидан   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигига   -29,8   гектар   ер   ижарага
олинган   ва  2008  йилга   қадар   ушбу  фермер  хўжалигининг  шартномавий   режалари   ошиғи
билан бажариб келинган. 
  Фермер   хўжалиги   бошлиғининг   туман   ҳокимлигига   заҳира   ер   ҳисобидан   туманда
фаолият   кўрсатиб   келаётган   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалиги   қўшимча   ер   майдони
ажратиш   тўғрисидаги   аризасига   ҳамда   туман   ҳокимлиги   ҳузуридаги   Ер   участкалари
бериш   комиссиясининг   2008   йил   5   ноябрдаги   хулосасига,   Ўзбекистон   Республикаси
“Фермер   хўжалиги   тўғрисида”ги   Қонунининг   31-моддасига,   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг   104-моддасига,   Ўзбекистон   Республикаси   “Маҳаллий   давлат
ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига ва Косон тумани ҳокимининг 2008 йил
10   ноябрдаги   №   3108/11-сонли   қарорига   (фермер   хўжаликларини   йириклаштириш
тўғрисидаги)   асосан   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигига   ер   майдонлари   қўшиб
берилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2009   йил   22   октябрдаги   “Фермер
хўжаликлари   ихтиёридаги   ер   майдонларини   мақбуллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида”ги   Ф-3287-сонли   фармойиши   ҳамда   2009   йил   6   ноябрдаги   Х-405/11-сонли
Қашқадарё вилоят ҳокими қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги
ҳузуридаги   комиссиясининг   2009   йил   12   декабрдаги   №33-сонли   хулосасига   кўра,
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   104-моддасига,   Ўзбекистон   Республикаси
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан менинг туман
ҳокимлигига   ер   майдонларини   мақбуллаштириш   тўғрисидаги   аризамга   ҳамда   Косон
тумани   ҳокимининг   2009   йил   17   декабрдаги   №   5032/12-сонли   қарорига   (фермер
хўжаликлари ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги) асосан “Қўйлиев Нурилло”
пахтачилик-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалигига 
888,890,895,893,886,885,854,856-   контурлардан   жами   70,0   гектар   ер   майдони   ажратилди.
Шундан 53,9 гектар суғориб экин экиладиган ер, 7,2 гектар яйлов, 6,7 гектар мелиоратив
ҳолати   ёмон   ер,   1,2   гектар   ер   сув   ости   ерлари,   1,0   гектар   йўллар   билан   банд   ерлардир.
  12   Ушбу   қарорда   туман   ҳокимининг   2008   йил   10   ноябрдаги   №   3108/11-сонли   қарори   ўз
кучини йўқотган деб ҳисобланган. 
Мазкур   қарорга   мувофиқ,   Косон   туманидаги   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер
хўжалигига жами ажратилган ер майдони 70,0 гектарни ташкил этмоқда. 
  “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалиги   асосан   пахтачилик-ғаллачиликка
ихтисослашган.   Қуйидаги   жадвалларда   фермер   хўжалигининг   2012-2014   йиллардаги
маълумотлари келтирилган ва таҳлил қилинган. 
 
 
 
  2.2. Фермер хўжалигида асосий воситалардан (фондлардан) фойдаланиш 
даражаси 
 
Қишлоқ   хўжалиги   учун   зарур   бўлган   асосий   ва   айланма   воситалар   бозор
иқтисодиётига ўтиш шароитида турлича йўллар билан шакллантирилиб, барпо этилмоқда.
Қишлоқ хўжалигидаги корхоналар айрим асосий воситаларни (бино, иншоотларни) ўзлари
қурмоқдалар,   қишлоқ   хўжалик   техникаларини   таъмирламоқдалар,   чорва   ҳайвонларини
парвариш   қилиб,   етиштирмоқдалар.   Масалан,   боғзорлар,   токзорларни   барпо   этмоқдалар.
Айримларини,   яъни   техникаларни   сотиб   олмоқдалар,   баъзи   бирларини   ижарага
олмоқдалар.   Бунда   ўз   маблағларидан   ҳамда   четдан   жалб   этилган   маблағлардан,   асосий
воситаларни   барпо   этишда   соф   даромадларидан   ажратилаётган   маблағ,   амортизация
фонди,   асосий   воситаларни   сотишдан,   тугатишдан   тушаётган   маблағлардан
фойдаланмоқдалар.   Улар   етмаган   ҳолларда   акциялар   чиқариб,   сотиш   натижасида   ҳам
маблағларни   барпо   этиш   мумкин.   Лекин   бу   муносабат   қишлоқ   хўжалиги   корхоналарида
айрим сабабларга кўра ривожланаётгани йўқ. 
Қишлоқ   хўжалик   ишлаб   чиқаришини   ривожлантириш   мақсадида   давлат   маблағлар
билан   ёрдам   бермоқда.   Даставвал   давлат   бюджетидан   қишлоқ   хўжалигида   янги   ерларни
ўзлаштириш,   фойдаланилаётган   зах   ва   шўрланган   ерларнинг   мелиоратив   ҳолатини
яхшилаш, сув билан таъминлаш ишлари ҳамда экологияни соғломлаштириш учун маблағ
ажратилади.   Бунинг   учун   Республика   Молия   Вазирлиги   қошида   давлат   буюртмалари
бўйича   белгиланган   миқдордаги   маҳсулотларни   сотиб   олиш   учун   махсус   фонд   ташкил
этилган.   Шу  фонддан  қишлоқ   хўжалигига   маблағлар   транш  шаклида   берилмоқда.   Унинг
асосий   қисми   йилнинг   бошида   хўжаликларга   ажратилмоқда.   Хўжаликлар   бу
маблағларнинг   93   фоизидан   кўпроқ   қисмини   ўғитлар,   ёқилғи,   ёнилғи,   ёғловчи
материаллар   ҳамда   эҳтиёт   қисмлар   сотиб   олганликлари   учун   мақсадга   мувофиқ
сарфлайдилар.   Бозор   иқтисодиёти   шароитида   асосий   ва   айланма   воситаларни
таъсисчиларнинг,   ҳомийларнинг   маблағларидан   фойдаланган   ҳолда   ҳам   қуриш,   сотиб
олиш   мумкин.   Ҳозирги   даврда   қишлоқ   хўжалик   корхоналари   ерларнинг   унумдорлигини
ошириш   мақсадида   суғориш,   коллектор-дренаж   тизимларини   ҳамда   хўжалик   учун   зарур
бўлган   бино   ва   иншоатларни   қуришда,   капитал   таъмирлашда   ихтисослашган   қурилиш
ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланмоқдалар. 
Бу   каби   ишларни   бажаришга   хўжаликларнинг   ўз   маблағлари   етишмаган   ҳолларда
улар   ўзгаларнинг   вақтинча   бўш   бўлган   маблағларидан   кредитлар   шаклида   ҳамда   лизинг
кредитларидан ҳам фойдаланишлари мақсадга  мувофиқдир. Бунда республикада фаолият
кўрсатаётган   «Агромашлизинг»   компаниясининг   хизматларидан   фойдаланиш   мумкин.
Четдан   жалб   этилаётган   маблағларга   давлат   бюджетидан   ажратилаётган   маблағлар,
тижорат   банкларидан,   ҳамкорлардан,   чет   эллардан   олинаётган   узоқ,   қисқа   муддатли
  13   қарзлар киради. Улар ҳисобидан асосий ва айланма воситалар барпо этилмоқда. Асосий ва
айланма   воситалар   барпо   этишнинг   бир   қанча   йўллари   мавжуд.   Энг   аввало,   қишлоқ
хўжалик   корхоналари   ўз   ишлаб   чиқариши   учун   зарур   бўлган   воситаларни   ишлаб
чиқарувчиларнинг   ўзидан   олгани   маъқул.   Бундай   муносабатда   ўртада   воситачилар
бўлмаслиги сабабли тегишли воситалар арзонроққа тушади. Шунинг учун хўжаликлар бу
алоқанинг доимийлигини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. 
Лекин   ҳозирги   даврда   қишлоқ   хўжалиги   корхоналари   аксарият   асосий   ва   айланма
воситаларни   хизмат   кўрсатувчи   тармоқларнинг   ташкилотларидан,   базалардан   (ёқилғи,
кимёвий   воситалар),   биржалардан,   аукционлардан   ҳамда   кўргазмалардан   сотиб
олмоқдалар.   Улардан   сотиб   олинаётган   ишлаб   чиқариш   воситаларининг   баҳоси
воситачилик устамаси эвазига анча юқори бўлганлиги сабабли кўплаб маблағлар ортиқча
сарфланмоқда. 
Келажакда қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш воситаларини барпо этиш
манбалари   ҳамда   шакллантириш   йўлларини   ривожлантиришга   алоҳида   эътибор
беришлари,   яъни   тўғридан-тўғри   алоқаларни   ривожлантиришга   эришишлари   мақсадга
мувофиқдир.   Бунда   улар   ҳамкорлар   билан   имконият   доирасида   узоқроқ   муддатга
шартномалар   тузишга   интилишлари,   шартномаларнинг   сифатли   тузилишини,   тўлиқ
бажарилишини таъминлаб, ўзаро ишонч муҳитини яратишлари керак. 
Шу   билан   бирга   ички   ва   ташқи   инвестицияларни   олиб   киришга   ва   уларнинг
кўламини кенгайтиришга катта эътибор бериш лозим. Бунинг учун катта, кичик ҳажмдаги
ҳамкорликни   ривожлантириш   зарур.   Шу   йўллар   билан   тармоқ   ва   хўжалик   раҳбарлари
асосий   ва   айланма   воситаларга   бўлган   талабини   қондиришга   эришишлари   мумкин.
Маълумки,   ҳозирги   кунда   фермер   хўжаликларининг   иқтисодий   жиҳатдан   салоҳиятини
кўтариш мақсадида уларнинг ер майдонлари йириклаштирилмоқда. Косон тумани 
“Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигининг   экин   майдонлари   2013   йилда   70,0   гектарни
ташкил қилган. 
 
  14   - жадвал 
2.2.1 
Косон тумани “Қўйлиев Нурилло”   фермер хужалигида 2012-2014 йиллар мобайнида асосий воситаларнинг мавжудлиги ва улардан 
  фойдаланилиши тўғрисида маълумот 
Т/р  Кўрсаткичлар  Ў.б.  2012 йил  2013 йил  2014 йил  Ўзгариши 
Бошлан 
ғич 
кийматн  Аморти 
зация  Колдиқ 
киймат  Бошла 
н ғич 
киймат
н  Аморт
и зация  Колдик 
киймат  Бошла
н   гич
Кий
мат и  Аморт
и зация  Қолдик 
қиймат  Бошлан 
ғич 
қиймати Аморт
и зация  Колдик 
қиймат 
1  Машина ва     50418  4033  46385  46385  3710  42675  42675  3414  39261  84,7  84,7  84,7 
2  Ишчи машиналари   50418  4033  46385  46385  3710  42675  42675  3414  39261  84,7  84,7  84,7 
3  Транспорт 
маши    5179  155,4  5023,6  5023,6  150,7  4872,9  4872,9  146,2  4726,7  94,0  99,0  94,0 
4 
  Ишлаб чикариш   679,1  -  679,1  679,1  -  679,1  679,1  -  679,1  100,0  100,0  100,0 
5  Жами:    56276,1  5188,4  52087,7  52087,7  3860,7  48227,0 48277,0  3560,2  44666,8 85,8  68,6  85,8 
6  Шулардан 
ишлаб    56276,1  5188,4  52087,7  52087,7  3860,7  48227,0 48277,0  3560,2  44666,8 85,8  68,6  85,8 
   
  15   - жадвал 
2.2.2 
 
Косон тумани “Қўйлиев Нурилло”   фермер хўжалигининг экин
майдонлари структураси 
т\р 
 
  Кўрсаткичлар 
 
  2012 йил  2013 йил  2014 йил  2014   йилда   2012   йилга
нисбат узгариши 
Экин 
майдони 
(га)  Улуши %  Экин 
майдони 
(га)  Улуши
%  Экин 
майдони 
(га)  Улуши
%  +;--  % 
1  Буғдой  16  37,2  17  37,0  30  32,2  +14  187,5 
2  Пахта  12  27,8  16  34,8  50  53,8  +38  416,7 
3  Пиёз  7  16,3  -  -  -  -  -7  - 
4  Картошка  3  7,0  2  4,3  2  2,2  -1  66,7 
5  Сабзавот  3  7,0  4  8,7  8  8,6  + 5  266,7 
6  Ур. Пиёз  2  4,7  -  -  -  -  -2  - 
7  Памидор  -    4  8,7  -  -  -  - 
8  Боғ  -    3  6,5  3  6,5  + 3  100,0 
  Жами экин майдони  43  100,0  46  100,0  93  100,0  + 50  116,3 
 
 
2.2.3 
 
  16   - жадвал 
Косон тумани “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалигининг экин майдони ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосили таҳлили. 
т\р 
 
  Кўрсаткичлар 
 
  2012 йил   2013 йил  2014 йил  2014   йилда   2012   йилга
нисбат узгариши 
% хисобида 
Экин 
майдон 
и (га)  Ҳосил
дорлик 
(ц/га)  Ялпи 
хосил 
(ц)  Экин
майдони 
(га)  Ҳосил
дорлик 
(ц/га)  Я ЛПИ 
хосил 
(ц)  Экин 
майдон
и (га)  Ҳосил 
дорЛИК
(ц/га)  Ялпи
ҳосил 
(ц)  Экин 
майдони 
(га)  Хосил
дорлик 
(ц/га)  Ялпи 
ҳосил 
(ц) 
1  Пахта  12  34,9  418,8  16  22,1  353,6  50  32,1  160,5  416,7  92  153,3 
2  Бугдой  16  37,1  594,0  17  39,3  668,1  30  43,3  1299  187,5  116,7  218,7 
3  Картошка  3  128,9  386,7  2  76,5  153,0  2  100  200  66,7  77,6  51,7 
4  Сабзавот  3  80,7  242,1  4  275,2 
5  1029,0 8  100  800  266,7  123,9  330,4 
5  Бог  -      3  10  30,0  3  10  30,0  -  -  - 
6  Памидор  -      4  501,7  2007,8 -    -  -  -  - 
7  Пиёз  9  119,2  1073, 0 -      -    -  -  -   
8  Пилла 
■ 
:      -      9,0      6,8  -  -  - 
  17   2.3. Фермер хўжалигида асосий воситаларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш 
динамикасига таъсири. 
 
Қишлоқ   хўжалигининг   мустаҳкам   моддий-техника   базасини   барпо   этишда,   жонли
меҳнат   сарфлари   тежалишида,   экинлар   ҳосилдорлиги,   чорва   ҳайвонлари   маҳсулдорлиги
ошишида, маҳсулотлар сифати яхшиланишида асосий ва айланма воситаларнинг аҳамияти
улкан. 
Уларнинг   ишлаб   чиқаришда   қатнашишини   эътиборга   олиб,   илмий   ва   амалий
жиҳатдан туркумлаштириш мақсадга мувофиқдир. 
Асосий ва айланма  воситалардан  фойдаланиш  даражасини  ва уларнинг  иқтисодий
самарадорлиги ҳолатини аниқлашда тегишли кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш керак.
Ҳозирги   даврда   асосий   ва   айланма   воситалардан   фойдаланиш   даражаси,   самарадорлиги
талабга   тўлиқ   жавоб   бермайди.   Чунки   аоссий   воситаларнинг   ишга   яроқлилик   даражаси
паст   бўлган   хўжаликлар   улар   билан   тўлиқ   таъминланмаган,   улардан   фойдаланишнинг
рағбатлантирилиши суст. Улардан фойдаланиш даражасини ва самарадорлигини ошириш
учун   хўжаликларни   бундай   воситалар   билан   тўлиқ   ва   мутаносиб   равишда   таъминлаш,
асосий   воситаларнинг   ишга   яроқлилигини   ошириш,   улардан   йил   давомида   оқилона
фойдаланишга   эришиш,   шунга   кўра,   моддий   рағбатлантиришни   такомиллаштириш,
уларнинг бозорини ривожлантиришга эришиш зарур. 
Маҳсулотнинг   моддий   сиғими   пасайиши   моддий   айланма   маблағлардан   оқилона
фойдаланганлик ишлаб чиқариш самарадорлиги ошганига гувоҳлик беради. 
Асосий   ишлаб   чиқариш   ва   айланма   маблағлардан   фойдаланиш   самарадорлигини
умумлаштирувчи   кўрсаткич   –   даромад   нормаси.   2.2.1-жадвал   маълумотларидан
фойдаланиб,   хўжаликда   айланма   маблағларнинг   айланиши   ва   улардан   фойдаланишнинг
самарадорлигини ҳисоблаймиз. 
2.3.1-jadval 
 
Хўжаликда айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 
 
Ko’rsatkichlar  Bаzis yili  Hisоbоt yili 
Mahsulot (ish xizmat) r еа liz а tsiyasidan tushum  7866  12673 
Asosiy p о dadan chiq а rilgan ch о rva m о lining qiym а ti  558  564 
Asosiy pоdaga o`tkazilgan yosh chоrva mоlining qiymаti  530  1163 
Aylanma so`mmаsi  7838  13272 
Nоrmаlаshtirilаdigan  aylanma  mаblаg`ning  o`rtachа 
yillik qiymаti  8808  10640 
S о tuvdan ko`rilgan daromad yoki z а r а r  -817  1943 
 
А
аy  bаzis yilida = 7838 : 8808 = 0,89; 
А
аy  hisоbоt yilida = 13272 : 10640 = 1,25; 
А k  bаzis yilida = 8808 : 7838 = 1,12; 
А k  hisоbоt yilida = 10640 : 13272 = 0,80; 
А d   bаzis yilida = 365 : 0,89 = 410 kun; А d
hisоbоt yilida = 365 : 1,25 = 292 kun; 
А
y   his о b о t   yilida   =   13272   :   365   .  
(10640/13272   –   8808/7838)   =   36,4   (0,80   –   1,12)   =   11,6
ming so`m. 
  18   R
d  b а zis yilida = (-817) : 8808  .
 100 = 9,3 %; 
R
d  his о b о t yilida = 1943: 10640  .
 10 = 18,3 %. 
Tahlil uchun olingan ko’rsatkichlarni 8.2-jadvalga kirit а miz. 
2.3.2.-jadval 
Aylanma m а bl а g`larning  а yl а nishi va ulardan faydalanishning samaradorlik 
ko`rsatkichlari 
Ko’rsatkichlar  Bаzis yili  Hisоbоt yili 
Aylanma m а bl а g`larning  а yl а nish k о effitsi е nti  0,89  1,25 
Aylanmadagi mаblаg`lar yuklаmаsi kоeffitsiеnti  1,12  0,80 
Bir aylanmaning davоmiyligi, kun  410  292 
Aylanma   m а bl а g`larning   iqtisodi   (bo`sh а tilishi)
ming so`m.  -  - 11,6 
Aylanma  m а bl а g`lardan 
faydalanishning r е nt а b е lligi, %  - 93  18,3 
 
2.3.2   –   jadval   ma`lumotlari   aylanma   mаblаg`larning   аylаnishi   va   ulardan   foydalanish
samaradorligi hisоbоt yilida аnchаginа ko`pаygan. 
Rеjаlаshtirish   darajasiga   ko`rа   aylanma   mаblаg`larni   rеjаlаshtirish   nоrmа   asosida   va
nоrmаsiz   guruhlarga   bo`linаdi.   Nоrmаga   sоlinаdiganga   ishlab   chiqarishning   aylanma   fondlari
(ishlab   chiqarish   zахirаlari,   tug`allanmаgan   ishlab   chiqarish   va   kеlgusi   davr   xarajatlari)   va
moddiy   aylanma   mаblаg`ni   bildiruvchi   tаyyor   mahsulotlar   kirаdi.   Pul   mаblаg`lari,   hisоb
rаqаmlardagi mаblаg`lar, оrtilgan tovarlar – bular nоrmаsiz aylanma mаblаg`lardir. 
Aylanma   mаblаg`larning   еtishmаsligi   ishlab   chiqarishning   qisqаrishiga   hamda   uning
dasturi   bаjаrilmаsligiga   olib   kеlishi   mumkin.   Nоrmаtiv   (mе`yor)   dan   оrtiq   zахirаlar   pul
mаblаg`larini аylаnishdan chаlg`itаdi. Bularning hammаsi resurslardan sаmаrаsiz foydalanishga
olib kеlаdi. 
Qishloq xo`jalik  korxonalarining  moddiy aylanma  mаblаg` bilan ta`minlanganligi  moddiy
aylanma   mаblаg`larning   mavjudligi   А mm   va   ularga   bo`lgan   nоrmаtiv   ehtiyoj   (А me )   оrаsidagi
o`zаrо 
nisbаt   аks   etadigan   moddiy   ta`minlanganlik   kоeffitsiеnti   bilan   аniqlаnаdi:
 
Ushbu kоeffitsiеnt yordamida qishloq xo`jaligi kоrхоаlarining moddiy resurslar va ularning
аlоhida turlari (masalan, urug`lar, еm-хаshаk, o`g`it) bilan ta`minlanganligini aniqlash mumkin. 
Korxonalar   ishlab   chiqarish   moliyaviy   rеjа   ishlаshlarida   ularning   aylanma   mаblаg`larga
talablari   аniqlаnаdi.   Ularning   miqdori   dоimiy   emаs.   U   ishlab   chiqarish   hаjmi   tа`minlаnish   va
sоtilish   shаrtlari,   mahsulotlar   аssоrtimеnti,   qo`llaniladigan   hisоb-kitоb   shakllariga   bog`liq.
Qishloq xo`jaligi korxonada yil davоmida aylanma mаblаg`lardan davriy foydalanish kuzаtilаdi.
Aylanma mаblаg`larni shakllantirish va ko`zda tutilgan qishloq xo`jalik ishlarini muvaffаqiyatli
bаjаrish uchun resurslar zахirаsini yaratishda buni hisоbga olish kerak. Ishlab chiqarishning eng
kuchаygan davrlaridagi minimаl talabni aniqlash tavsiya etilаdi. 
  19   Aylanma   mаblаg`larni   nоrmаlаshtirishda   ularning   talabi   nаturаl   holda   qаnday   bo`lsа,   pul
shaklida ham shunday аniqlаnаdi. Хususiy aylanma mаblаg` (urug`lik еm-хаshаk va boshqalar)
ushbu xo`jalikda uni ishlab chiqarish tannarxi bo`yicha baholаnаdi; sоtib оlinаdiganlar (o`g`itlar
хimikаtlar,  ehtiyot  qismlari   va  boshqalar)   – sоtib  оlinish  va  talab   etilgan   jоyga  yetkazib   berish
bahosi   bo`yicha.   Aylanma   mаblаg`larni   nоrmа   asosida   nаfаqаt   qishloq   xo`jalik   ishlab
chiqarishiga shuningdek, sanoat yordamchi ishlab chiqarishga ham bo`lgan talabni hisоbga olish
zаrur. 
 
 
 
 
 
 
3-боб. Мамлакатни модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларида асосий
воситалардан фойдаланишни яхшилаш ва самарадорлигини ошириш йўллари 
 
3.1. Мамлакатни модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларида асосий
воситалардан фойдаланишни яхшилашда чет эл тажрибаларидан фойдаланишнинг
аҳамияти 
 
Мустақиллик   йилларида   мамлакатни   модернизациялаш   шароитида   фермер
хўжаликларида   асосий   воситалардан   фойдаланишни   яхшилашда   чет   эл   тажрибаларидан
фойдаланишга   ва   замонавий   техника   ва   технологиялар   билан   таъминланишга   алоҳида
эътибор   қаратилмоқда.   Қишлоқ   хўжалиги   корхонада   айланма   маблағларнинг   алоҳида
элементларидан файдаланишнинг самарадорлигини характерловчи қўшимча кўрсаткичлар
сифатида   1   га   экин   ерига   йиғилган   ҳосил   бирлигини   маҳсулот   бирлигини   ишлаб   чиқиш
(етиштириш)   га   ем-хашак   харажатлари   ишлатиб   юборилган   эҳтиёт   қисмлар   сўммаси,
механизацияланган   иш   бирлигига   сарфланган   ёқилғи   ва   мойлаш   материаллари   1   шартли
эт.га.га ёқилғи сарфи ва бошқалар киради. 
Асосий   воситалардан   фойдаланишнинг   иқтисодий   самарадорлигининг   ошиши
маҳсулот таннархининг пасайиши ва қишлоқ хўжалигининг ўсишига олиб келади. Асосий
воситалардан   фойдаланиш   самарадорлиги   кўпгина   омилларга   боғлиқ.   Буларга   қишлоқ
хўжалик   корхона   манфаатлари   ва   фаолиятларига   боғлиқ   бўлмаган   ташқи   ва   корхонага
фаол   таъсир   кўрсатиши   мумкин   ва   зарур   бўлган   ички   омиллар   ҳам   киради.   Ташқи
омилларга қуйидагилар  киради:  умумий иқтисодий вазият, солиқ қонунчилигининг  ўзига
хослиги,   кредит   олиш   ва   улар   бўйича   фоиз   ставкалари   шартлари,   мақсадли
молиялаштириш   имкониятлари,   бюджетдан   молиялаштириладиган   дастурларда   иштирок
этиш. Юқоридагиларни  ва бошқа  ташқи  омилларни ҳисобга  олиб, корхоналар иқтисодий
самарадорликларини оширувчи бошқа омиллардан ҳам фойдаланишлари мумкин. 
Юзага   келган   шароитларда   асосий   воситалардан   фойдаланиш   самарадорлигини
оширишнинг   муҳим   йўналиши-қишлоқ   хўжалик   товар   ишлаб   чиқарувчиларини   зарур   ва
техникалар,   куч   тракторлари,   эҳтиёт   қисмлар   ва   бошқалар   билан   таъминлашдир.
Белгиланган   ишларни   бажарилишини   таъминлашнинг   аниқ   шартнома   шартлари   йўли
билан   таъминотни   яхшилаш,   оптимал   таъминотчиларни   танлаш,   транспорт   ишларини
йўлга   қўйишга   имкон   беради.Натижада   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ҳажмининг   ошишига
олиб келади. 
  20   Асосий   маблағлар   айланишининг   тезлашувига   меҳнатни   ташкил   қилишни
мукаммаллаштириш,   вегитацияси   қисқа   муддатли   бўлган   қишлоқ   хўжалик   экинлари
навлари   ва   гибридларини   қўллаш,   чорва   моллари   ва   паррандаларнинг   тез   етиладиган
зотларини   ўстириш   ва   бўрдоқига   боқиш,   ишлатиладиган   техникаларни   яхшилаш,   ишлаб
чиқаришнинг ҳамма босқичларида маблағларни тежаш ёъли билан эришилади. 
Айланма   маблағлар   муомалада   бўлганда   янги   маҳсулот   яратишда   қатнашмайди,
балки   уни   истеъмолчига   етказиб   берилишини   таъминлайди   ҳолос.   Маблағларни
муомалада бўлиш доирасига ортиқча жалб этиш хўжалик фаолияти натижаларига салбий
таъсир этади. 
Айланма   маблағлардан   самарали   файдаланишнинг   муҳим   нуқтаи   назари   –   қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг бозор конюктурасини ўрганиш асосида оқилона тайёрлашни
ташкиллаштириш,   маркетинг   хизматини   ташкил   этиш,   шартнома   ва   тўлов   интизомига
риоя этишдир. 
Айланма   маблағлардан   фойдаланишни   яхшилаш   йўлларидан   бири-ишлаб   чиқариш,
сақлаш,   юклаш   ва   реализация   жараёнида   маҳсулотларни   ёъқотишни   қисқартиришдир.
Маҳсулотларнинг айрим турлари бўйича (мева, сабзавот ва бошқалар) бу ёъқотишлар 3040
%   га   етади.   Шунингдек,   айланма   маблағларда   фойдаланиш   самарадорлигини   оширишда
материал   (моддий)   ресурсларни   (уруғлик   озуқа   ва   бошқалар)   сақлашни   тўғри   ташкил
этишдир. 
Айланма   маблағлар   етишмаслик   шароитида   қишлоқ   хўжалик   экинларини
етиштиришда   ресурсларни   тежовчи   технологияларни   қўллаш   ҳисобига   моддий
ресурслардан   оқилона   фойдаланиш   алоҳида   аҳамиятга   эга.   Бу   маҳсулотнинг   моддий
сиғимини сезиларли пасайтириш имконини беради. 
Барча   ишлаб   чиқариш   фондларидан   самарали   файдаланишнинг   асосий   шарти   –
асосий ва айланма маблағларнинг оптимал нисбати. Айланма маблағларнинг етишмаслиги
(озуқа   ёқилғи,   эҳтиёт   қисмлар   ва   бошқалар)   асосий   фондлардан   (маҳсулдор   қорамоллар
техникалар, иншоотлар ва бошқалар) самарасиз фойдаланишга олиб келади ва бу қишлоқ
хўжалик   маҳсулотларини   ишлаб   чиқиш   ва   реализация   қилиш   ҳажмига   салбий   таъсир
этади. 
1. Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар 
2. Ташқи: 
- нарх (баҳо) нинг шаклланиши; 
- солиққа тортилиш; 
- кредитлаш, кредитлар бўйича фоиз; 
- бюджетдан молиялаштириш 
- инқироз, инфляция жараёнлари; 
- давлати бошқаруви; 
- табиий-иқлим шароитлари; 
3.   Ички 
А. - хўжалик ичидаги иқтисодий муносабатлар; 
- моддий рағбатлантириш; 
- айланма маблағларни нормага солиш; 
- ишлаб чиқариш технологияси; 
- маҳсулот сифати; 
- қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги. 
Б. - ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш; 
  21   - ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва концентрациялаш; 
- айланма маблағлар тузилмаси; 
- маҳсулот сотиш (ўтказиш); 
- меҳнат предметларининг таннархи; 
- чорва молларининг маҳсулдорлиги; 
- кредитор ва дебиторлар билан ўзаро муносабат. 
 
 
 
 
3.2. Қишлоқ хўжалигида асосий воситаларни шакллантириш ва барпо этилишини 
такомиллаштиришнинг самарадорликка таъсири  
 
Қишлоқ   хўжалиги   учун   зарур   бўлган   асосий   ва   айланма   воситалар   бозор
иқтисодиётига ўтиш шароитида турлича йўллар билан шакллантирилиб, барпо этилмоқда.
Қишлоқ хўжалигидаги корхоналар айрим асосий воситаларни (бино, иншоотларни) ўзлари
қурмоқдалар,   қишлоқ   хўжалик   техникаларини   таъмирламоқдалар,   чорва   ҳайвонларини
парвариш   қилиб,   етиштирмоқдалар.   Масалан,   боғзорлар,   токзорларни   барпо   этмоқдалар.
Айримларини,   яъни   техникаларни   сотиб   олмоқдалар,   баъзи   бирларини   ижарага
олмоқдалар.   Бунда   ўз   маблағларидан   ҳамда   четдан   жалб   этилган   маблағлардан,   асосий
воситаларни   барпо   этишда   соф   даромадларидан   ажратилаётган   маблағ,   амортизация
фонди,   асосий   воситаларни   сотишдан,   тугатишдан   тушаётган   маблағлардан
фойдаланмоқдалар.   Улар   етмаган   ҳолларда   акциялар   чиқариб,   сотиш   натижасида   ҳам
маблағларни   барпо   этиш   мумкин.   Лекин   бу   муносабат   қишлоқ   хўжалиги   корхоналарида
айрим сабабларга кўра ривожланаётгани йўқ. 
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ривожлантириш мақсадида давлат маблағлар
билан   ёрдам   бермоқда.   Даставвал   давлат   бюджетидан   қишлоқ   хўжалигида   янги   ерларни
ўзлаштириш,   фойдаланилаётган   зах   ва   шўрланган   ерларнинг   мелиоратив   ҳолатини
яхшилаш, сув билан таъминлаш ишлари ҳамда экологияни соғломлаштириш учун маблағ
ажратилади.   Бунинг   учун   Республика   Молия   Вазирлиги   қошида   давлат   буюртмалари
бўйича   белгиланган   миқдордаги   маҳсулотларни   сотиб   олиш   учун   махсус   фонд   ташкил
этилган.   Шу   фонддан   қишлоқ   хўжалигига   маблағлар   транш   шаклида   берилмоқда.   Унинг
асосий   қисми   йилнинг   бошида   хўжаликларга   ажратилмоқда.   Хўжаликлар   бу
маблағларнинг   93   фоизидан   кўпроқ   қисмини   ўғитлар,   ёқилғи,   ёнилғи,   ёғловчи
материаллар   ҳамда   эҳтиёт   қисмлар   сотиб   олганликлари   учун   мақсадга   мувофиқ
сарфлайдилар.   Бозор   иқтисодиёти   шароитида   асосий   ва   айланма   воситаларни
таъсисчиларнинг,   ҳомийларнинг   маблағларидан   фойдаланган   ҳолда   ҳам   қуриш,   сотиб
олиш   мумкин.   Ҳозирги   даврда   қишлоқ   хўжалик   корхоналари   ерларнинг   унумдорлигини
ошириш   мақсадида   суғориш,   коллектор-дренаж   тизимларини   ҳамда   хўжалик   учун   зарур
бўлган   бино   ва   иншоатларни   қуришда,   капитал   таъмирлашда   ихтисослашган   қурилиш
ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланмоқдалар. 
Бу   каби   ишларни   бажаришга   хўжаликларнинг   ўз   маблағлари   етишмаган   ҳолларда
улар   ўзгаларнинг   вақтинча   бўш   бўлган   маблағларидан   кредитлар   шаклида   ҳамда   лизинг
кредитларидан ҳам фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Бунда республикада фаолият
кўрсатаётган   «Агромашлизинг»   компаниясининг   хизматларидан   фойдаланиш   мумкин.
  22   Четдан   жалб   этилаётган   маблағларга   давлат   бюджетидан   ажратилаётган   маблағлар,
тижорат   банкларидан,   ҳамкорлардан,   чет   эллардан   олинаётган   узоқ,   қисқа   муддатли
қарзлар киради. Улар ҳисобидан асосий ва айланма воситалар барпо этилмоқда. Асосий ва
айланма   воситалар   барпо   этишнинг   бир   қанча   йўллари   мавжуд.   Энг   аввало,   қишлоқ
хўжалик   корхоналари   ўз   ишлаб   чиқариши   учун   зарур   бўлган   воситаларни   ишлаб
чиқарувчиларнинг   ўзидан   олгани   маъқул.   Бундай   муносабатда   ўртада   воситачилар
бўлмаслиги сабабли тегишли воситалар арзонроққа тушади. Шунинг учун хўжаликлар бу
алоқанинг доимийлигини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. 
Лекин  ҳозирги  даврда   қишлоқ  хўжалиги   корхоналари  аксарият  асосий  ва  айланма
воситаларни   хизмат   кўрсатувчи   тармоқларнинг   ташкилотларидан,   базалардан   (ёқилғи,
кимёвий   воситалар),   биржалардан,   аукционлардан   ҳамда   кўргазмалардан   сотиб
олмоқдалар.   Улардан   сотиб   олинаётган   ишлаб   чиқариш   воситаларининг   баҳоси
воситачилик устамаси эвазига анча юқори бўлганлиги сабабли кўплаб маблағлар ортиқча
сарфланмоқда. 
Келажакда қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш воситаларини барпо этиш
манбалари   ҳамда   шакллантириш   йўлларини   ривожлантиришга   алоҳида   эътибор
беришлари,   яъни   тўғридан-тўғри   алоқаларни   ривожлантиришга   эришишлари   мақсадга
мувофиқдир.   Бунда   улар   ҳамкорлар   билан   имконият   доирасида   узоқроқ   муддатга
шартномалар   тузишга   интилишлари,   шартномаларнинг   сифатли   тузилишини,   тўлиқ
бажарилишини таъминлаб, ўзаро ишонч муҳитини яратишлари керак. 
Шу   билан   бирга   ички   ва   ташқи   инвестицияларни   олиб   киришга   ва   уларнинг
кўламини кенгайтиришга катта эътибор бериш лозим. Бунинг учун катта, кичик ҳажмдаги
ҳамкорликни   ривожлантириш   зарур.   Шу   йўллар   билан   тармоқ   ва   хўжалик   раҳбарлари
асосий ва айланма воситаларга бўлган талабини қондиришга эришишлари мумкин. 
 
Қишлоқ   хўжалигида   бозор   иқтисодиёти   шакллантирилаётган   йилларда   тармоқда
мавжуд   бўлган   асосий   воситалар   ҳамда   фойдаланилаётган   айланма   воситаларнинг
миқдори камайганлиги, тармоқ шу воситалар билан етарли даражада таъминланмаганлиги
бизга олдинги бобдан маълум. Лекин, эслатиб ўтиш керакки, шундай вазиятда тармоқдаги
мавжуд асосий ва айланма воситаларнинг қиймати йилдан-йилга ошиб бормоқда. 
Қишлоқ   хўжалиги   асосий   ва   айланма   фондлари   қийматининг   ортиши   тармоқ
хўжаликларининг   фондлар   билан   таъминланиши   ошишига   олиб   келди.   Шу   билан   бирга
асосий   воситалар   таркибида   ҳам   сифат   ўзгаришлари   юз   берди.   Хўжаликлар
механизаторлар   учун   қулай   имкониятларга   эга   бўлган   бақувват,   серунум   тракторлар,
комбайнларни турли йўллар билан ола бошладилар. Жумладан, “Магнум” тракторларини,
“Кейс”   комбайнларини   ва   бошқа   техникаларни.   Улар   қишлоқ   хўжалигида   қўл   меҳнати
машина   ва механизмлар   ёрдамида   бажарилишини  таъминламоқда.   Лекин   ҳозирги  даврда
асосий   ва   айланма   фондлардан   фойдаланишнинг   иқтисодий   самарадорлиги   талаб
даражасида   эмас.   Мамлакат   бозор   иқтисодиётига   ўтиш   даврининг   дастлабки   йилларида
тармоқдаги   ҳар   бир   сўмлик   фойдаланилган   ишлаб   чиқариш   фондлари   эвазига   фойда
олинмаган бўлса, 2002-2008 йилларда жуда кам миқдорда бўлса ҳам фойда олиган. Бундай
ўзгариш   республика   қишлоқ   хўжалигида   фойдаланилаётган   асосий   ва   айланма
фондларнинг иқтисодий самарадорлиги аста-секин юксалаётганлигидан далолат беради. 
Келажакда   бу   ўсиш   суръатини   янада   оширишга   эришиш   лозим.   Бунинг   учун
тармоқда  мавжуд бўлган  барча  асосий  ва айланма  воситалардан  йил  мобайнида  тўлиқ  ва
мақсадга   мувофиқ   самарали   фойдаланиш   зарур.   Янги,   серунум   техникалардан,   самарали
  23   технологиялардан   оқилона   фойдаланиш   натижасида   даставвал   меҳнат   ҳамда   маблағ
сарфлари   тежалишини   таъминлаб,   етиштириладиган   маҳсулотларнинг   бир   бирлиги
таннархини   пасайтириб,   экинлар   ҳосилдорлигини,   чорва   ҳайвонлари   маҳсулдорлигини
ошириш эвазига олинадиган пул даромадлари ҳамда соф фойда миқдорини кўпайтиришга
эришиш лозим. 
Аввало, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида банд бўлган барча раҳбар, мутахассис
ва   ишчи-хизматчиларнинг   асосий   ва   айланма   воситалардан   самарали   фойдаланиш
жараёнидаги   муносабатлари   тўғри   шакллантирилиши,   малакалари,   маъсулиятлари
оширилиши   тақазо   этилади.   Шунингдек,   уларда   мулкка   эгалик   қилиш   ҳиссини   реал
шакллантириш   ва   мулкдан   самарали   фойдаланиш   манфаатдорлик   юксалишини
таъминлашига  амалда ишонч  уйғотиш  керак. Бу уларнинг  меҳнатлари  онгли ва мақсадга
мувофиқ изга тушишига олиб келади. 
Айни   пайтда   корхоналар   ихтиёридаги   барча   асосий   ва   айланма   воситалардан   йил
давомида,   оқилона   ҳамда   самарали   фойдаланишини   таъминлашга   қаратилган
чоратадбирларни   вақтида,   сифатли   амалга   ошириш   лозим.   Шундагина   корхоналарнинг
жойлашиши,   ихтисослашиши   ва   ишлаб   чиқариш   воситалари   билан   таъминланганлигига,
улар   ўртасидаги   мутаносибликка   алоҳида   эътибор   берилади.   Агарда   хўжаликлар   барча
воситалар   билан   талаб   даражасида   яхши   таъминланмаган   бўлса,   бу   масалани   ҳал   этиш
имконини берувчи тадбирларни, йўлларни аниқлаш зарур. Жумладан, асосий фондлардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қуйидаги масалалар вақтида, сифатли амалга
оширилишини таъминлашга доимо эътибор бериш мақсадга мувофиқдир: 
• корхоналарнинг   асосий   воситалар   билан   таъминланганлигини   меъёрига
етказишга,   улар   ўртасидаги   мутаносибликни,   яъни   бир   дона   қишлоқ   хўжалик
машинасига бир нечта механизмлар бўлишини таъминлашга; 
• меҳнат   воситаларнинг   ҳолатини,   яъни   ишга   яроқлилигини   яхшилашга,   уларнинг
мустаҳкамлигини таъминлашга; 
• МТП   нинг   техник   хизмат   кўрсатишини   яхшилаш,   тез   ва   арзонроқ   қуриш,
режадаги мавжуд қурилиш материалларидан оқилона фойдаланишга; 
• саноат   корхоналари   етказиб   берадиган   қишлоқ   хўжалик   машиналари   ва
техникаларини арзонроқ баҳоларда, қулайроқ усулларда сотиб олишга; 
• қишлоқ хўжалигига янги, самарали технологияларни жорий қилиш ва ҳоказолар;   
механизатор   кадрларнинг   малакасини   ошириш,   уларни   рағбатлантиришни
ривожлантиришга. 
  Айланма фондлар (воситалар)дан самарали фойдаланишда қуйидагиларга эътибор
берилиши   зарур:   қишлоқ   хўжалик   экинлари   ҳосилдорлигининг   ўсишига,   ҳайвонлар
маҳсулдорлигининг   ошишига,   маҳсулот   сифатининг   юксалишига,   минерал   ўғитлар,
озуқалар, уруғлар, ёқилғи маҳсулотларининг тежамли сарфланишига. 
Айланма фондлар  (воситалар)  дан самарали  фойдаланишда  қуйидаги  йўналишларга
эътибор бериш керак: 
• қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришида   фойдаланиладиган   меҳнат   предметларини
тадбиркорлик   билан   арзонроқ   баҳоларда   сотиб   олиш,   ўзларида   ишлаб
чиқариладиганлари таннархини тушириш ва сифатини яхшилашга; 
• меҳнат   ва   маблағ   сарфларини   тежаш,   бунинг   учун   янги   техникалар,   илғор
технологиялар кенгроқ ва тезроқ жорий этилишини таъминлашга; 
• айланма воситаларнинг оптимал (мақбул) таркибини таъминлашга; 
  24   • айланма фондларнинг айланиш даврини қисқартиришга; 
• илмий-техник   тараққиёт   натижаларини   қишлоқ   хўжалигига   жорий   қилишга;   
меҳнатни   ташкил   қилишни   такомиллаштириш   ва   уни   рағбатлантиришни
ривожлантиришга. 
Бу   кабиларнинг   ҳал   этилиши   келажакда   қишлоқ   хўжалигидаги   асосий   айланма
воситалардан,   фондлардан,   маблағлардан   йил   давомида   самарали   фойдаланилишини
таъминлайди. 
 
 
 
3.3. Асосий воситалардан фойдаланишда талаблар даражасида техник қаров
ўтказиш ва амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг самарадорликда тутган
ўрни 
 
Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника ресурслари тармоқда фойдаланиладиган ва
фойдаланилмайдиганларга  бўлинади. Тармоқда у ёки бу мақсадда фойдаланилаётганлари
–  фойдаланилаётган   ресурсларни,   тармоқда   мавжуд  бўлиб,   айрим   объектив   ва  субъектив
сабабларга   кўра,   вақтинча   фойдаланилмаётганлари   эса   фойдаланилмаётган   заҳира
ресурсларни ташкил этади. Фойдаланилаётган заҳира ресурсларга заҳирадаги мелиоратив
ерлар, айрим сув ҳавзаларидаги сувлар, ўрмонзорлар киради. 
Тармоқ   корхоналарида   фойдаланилаётган   моддий-техника   ресурслари   барча
ресурсларнинг   энг   муҳим   қисми   ҳисобланади.   Улар   ишлаб   чиқариш   жараёнида
қатнашишига кўра, қуйидагича гуруҳларга бўлинади: 
- ишлаб   чиқариш   жараёнида   бевосита   ишлатиладиган,   яъни   қатнашадиган
ресурслар; 
- ишлаб чиқаришда билвосита қатнашадиган ресурслар. 
Ишлаб   чиқаришда   бевосита   ишлатиладиган   ресурслар   ёрдамида   турли   хилдаги
маҳсулотлар   ишлаб   чиқарилади,   ишлар   ва   хизматлар   бажарилади.   Уларга   экин   экилган
ерлар, яйлов ва пичанзорлар, экинларни суғориш учун сарфланаётган сувлар, машина, ер
ҳайдаётган,   экинларга   ишлов   бераётган   тракторлар,   комбайн,   маҳсулотни   кўпайтириш
учун   сарфланаётган   кимёвий   воситалар,   ўғитлар,   ҳайвонларга   берилаётган   ем-хашаклар,
чорва   ҳайвонлари,   мевали   дарахтлар   ва   бошқалар   киради.   Шулар   ёрдамида   кўпроқ,
яхшироқ   маҳсулот   етиштириш   таъминланади.   Корхоналарнинг   омбор,   идора   бинолари,
айрим   иншоатлари,   техникалари,   алоқа   воситалари,   компьютерлари   ишлаб   чиқариш
жараёнида билвосита қатнашадилар. Уларни маҳсулот етиштиришга алоқаси чекланган. 
Моддий-техника   ресурсларининг   маҳсулот   етиштиришда,   қишлоқ   хўжалигини
ривожлантиришда   аҳамияти   улкан.   Шунинг   учун   уларни   яратиш,   барпо   этиш,   такрор
ишлаб   чиқариш   зарур.   Шу   билан   бирга   улар   меҳнатнинг   характерини   ўзгартириб,
унумдорлиги   юксалишини   таъминлайди.   Масалан,   хўжаликнинг   моддий-техника   базаси
қанчалик  мустаҳкам  ( у замонавий  машиналар,  тракторлар,  комбайнлар,  станоклар  билан
таъминланган   бўлса),   барча   ишлар   шу   техника   воситалари   ёрдамида   бажарилиши
таъминланади. Меҳнатнинг индустрлашганлигини кўрсатувчи бундай шароит натижасида
қўл   кучи   билан   бажариладиган   ишлар   камаяди.   Бу   меҳнатнинг   характери
ўзгараётганлигидан   далолат   беради,   айни   пайтда   ишчи-хизматчиларнинг   билими,
малакаси оширилиши талаб этади. 
  25   Қишлоқ   хўжалигининг   моддий-техника   ресурслари   ўзига   хос   бир   қанча
хусусиятларга  эга. Айрим моддий ресурслар табиат маҳсули ҳисобланади. Жумладан, ер,
сув, ҳарорат, ёғингарчилик  (улар ҳақида  ер ва сув ресурслари масалаларига  бағишланган
бобда   батафсил   тўхталиб   ўтилган).   Уларнинг   барпо   этилиши   ҳамда   такрор   ишлаб
чиқарилиши   кўпроқ   табиатга   боғлиқ.   Лекин   қишлоқ   хўжалигида   банд   бўлган   фуқаролар
ўзларининг   билимларини,   тажрибаларини   ҳамда   тадбиркорлигини   ишга   солган,
фантехника   ютуқларидан,   илғор   технологиялардан   фойдаланган   ҳолда   бу   табиий
омиллардан самарали, ўринли фойдаланишга ҳаракат қиладилар, аксарият ҳолларда яхши
натижаларга эришадилар. Шунинг учун ҳам тармоқ ишлаб чиқариши табиатга ҳам боғлиқ.
Қишлоқ   хўжалиги   моддий-техника   ресурслари   таркибига   чорва   ҳайвонлари,
ўсимликлар,   мевали   дарахтлар   қатнашиши   тармоқнинг   муҳим   хусусияти   эканлигига
алоҳида   эътибор   бериш,   шунингдек,   саноат   тармоқларида   ишлаб   чиқарилган
моддийтехника   воситалари,   тракторлар,   машиналар,   механизмлар,   дастгоҳлар,   кимёвий
воситалар,  ёқилғи,  ёнилғи  ҳамда ёғловчи материаллар  ва бошқаларнинг  иштирокини  ҳам
эътиборга   олиш   лозим.   Саноат   тармоқларида   ишлаб   чиқарилган   моддий-техника
воситалари,   маълумки,   инсон   меҳнати   натижасида   яратилади.   Улардан   фойдаланиш
самарадорлиги тармоқ ишлаб чиқаришининг мавсумийлигига ҳам боғлиқ. 
  Қишлоқ   хўжалигининг   мустаҳкам   моддий-техника   базасини   яратишда   юқорида
таъкидланган   хусусиятларни   эътиборга   олиш,   шунингдек,   ишлаб   чиқаришнинг
жойлашганлиги   ҳамда   ихтисослашганлигига   алоҳида   аҳамият   бериш   мақсадга
мувофиқдир.   Шу   билан   бирга   илғор   технологияларнинг   жорий   этилишини   ҳамда
технологик   жараёнларда   бажариладиган   барча   ишларни   механизациялаштириш,
автоматлаштириш имконини яратиш лозим. 
Юқоридаги   талабларга   жавоб   берадиган   моддий-техника   ресурслари   асосан
қуйидаги манбалар ҳисобига барпо этилади: 
– корхонанинг маблағлари; 
– четдан жалб этиладиган маблағлар. 
Биринчисига   корхоналарнинг   маҳсулот   сотиш,   иш   ва   хизматлар   бажариш
натижасида  олаётган   пул даромадлари,   тақсимланмаган   фойдадан  ажратилаётган   маблағ,
амортизация   фондидан   ажратилаётган   маблағ,   амортизация   фонди   ҳисобланган   маблағ,
фойдаланилмаётган айрим ишлаб чиқариш воситаларини сотишдан,  ижарага  берилаётган
воситалардан фойдаланиш натижасида ва бошқа манбалардан олинган маблағлар киради.
Бунда хўжаликларнинг акциялар чиқариб сотишдан олаётган пул даромадлари ҳам муҳим
манба   ҳисобланади.   Лекин   бу   масала   республика   қишлоқ   хўжалигида   ҳозирча   ҳал
этилгани йўқ. Жуда муҳим бўлган бу масалани келажакда, албатта, ҳал этиш зарур. 
Иккинчисига   ирригация-мелиорацияга,   экологияга   ҳамда   ижтимоий   соҳаларга
давлат   бюджетидан   ажратилаётган   маблағлар,   давлат   эҳтиёжлари   учун   сотиб   олинаётган
маҳсулотларга   давлат   ҳисобидан   ажратиладиган   транш   маблағлари,   тижорат
институтларининг кредит маблағлари, турли манбалардан жалб этилаётган инвестициялар,
ҳомийларнинг,   ҳамкорларнинг   маблағлари   ва   бошқа   манбалардан   жалб   этиладиган
маблағлар киради.  Бу маблағлар  ҳисобига қишлоқ  хўжалик корхоналари  моддий-техника
воситаларини   уларни   ишлаб   чиқарувчиларнинг   бевосита   ўзларидан   ёки   биржалардан,
кўргазмалардан,   аукционлардан   шартномалар   асосида   сотиб   олиб,   моддийтехника
базаларини   мустаҳкамлашлари,   айрим   ҳолларда   фойдаланиш   учун   ижарага   олишлари
мумкин.   Шундай   тартибда   шакллантирилган   моддий-техника   ресурсларидан   хўжаликлар
  26   йил   мобайнида   тўлиқ   ва   самарали   фойдаланишса,   барча   турдаги   тадбирларни   вақтида,
сифатли амалга оширишлари аниқ. 
 
Хулоса ва таклифлар 
 
  Қишлоқ хўжалигининг мустаҳкам моддий-техника базасини барпо этишда, жонли
меҳнат   сарфлари   тежалишида,   экинлар   ҳосилдорлиги,   чорва   ҳайвонлари   маҳсулдорлиги
ошишида, маҳсулотлар сифати яхшиланишида асосий ва айланма воситаларнинг аҳамияти
жуда   каттадир.Уларнинг   ишлаб   чиқаришда   қатнашишини   эътиборга   олиб,   илмий   ва
амалий жиҳатдан туркумлаштириш мақсадга мувофиқдир. 
  Мен   ушбу   курс   ишимни   ўзим   танлаган   “Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида
қишлоқ   хўжалигининг   асосий   воситалари   ва   улардан   самарали   фойдаланиш   йўллари“
мавзуси  бўйича   ёритдим.  Курс  ишимни   ёритишда  танлаган   объектнинг,  яъни   Қашқадарё
вилояти   Косон   туманидаги   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигининг   2012-2014
йиллардаги   маълумотларини   таҳлил   қилдим.   Бугунги   кунда   ушбу   мавзу   энг   долзарб
ҳисобланади,   чунки   ҳозирги   жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози   рўй   берган   шароитда
ва   аҳолининг   табиий   ўсиши   кўпайиб   бориши   натижасида   барча   ресурслардан   самарали
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
  Асосий ва айланма воситалардан фойдаланиш даражасини ва уларнинг иқтисодий
самарадорлиги ҳолатини аниқлашда тегишли кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш керак.
Ҳозирги   даврда   кўпгина   хўжаликларда   асосий   ва   айланма   воситалардан   фойдаланиш
даражаси,   самарадорлиги   талабга   тўлиқ   жавоб   бермайди.   Чунки,   аоссий   воситаларнинг
ишга   яроқлилик   даражаси   паст   бўлган   хўжаликлар   улар   билан   тўлиқ   таъминланмаган,
улардан   фойдаланишнинг   рағбатлантирилиши   паст   даражада.   Улардан   фойдаланиш
даражасини   ва   самарадорлигини   ошириш   учун   хўжаликларни   бундай   асосий   воситалар
билан тўлиқ ва мутаносиб равишда таъминлаш, асосий воситаларнинг ишга яроқлилигини
ошириш,   улардан   йил   давомида   оқилона   фойдаланишга   эришиш,   шунга   кўра,   моддий
рағбатлантиришни   такомиллаштириш,   уларнинг   бозорини   ривожлантиришга   эришиш
зарур. 
  Фермер   хўжалигида   асосий   воситалардан   самарали   фойдаланиш   меҳнат   унумдорлигини
ошириш   асосий   мақсад   ҳисобланади.   Мавзуни   ёритишда   фермер   хўжалигининг   тўлиқ   3
йиллик фаолиятини таҳлил қилиш, ютуқ ва камчиликларни аниқлаш, асосий воситалардан
ва   мавжуд   ишлаб   чиқариш   ресурсларидан   самарали   фойдаланиш   бўйича   таклиф   ва
тавсиялар   ишлаб   чиқиш   вазифалари   бажарилди.   Фермер   хўжалигининг   раҳбари   олинган
фойда   ҳисобидан   асосий   воситалар   билан   таъминланишни   яхшилаш   масаласига   алоҳида
эътибор  қаратаётганлиги  келгусидаги  имкониятларнинг  янада юқори бўлишидан  далолат
беради. Фермер хўжалигига бириктирилган жами 92,8 гектар ер майдонидан илмий асосда
оптималлаштирган ҳолда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
  “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигида   таҳлиллар   натижасида   эътиборга   лойиқ
ишларнинг   амалга   оширилаётганлиги,   жумладан   мавжуд   имкониятлардан   келиб   чиққан
ҳолда   фермер   хўжалиги   ҳудудида   сабзавот   ва   полиз   экинлари   экилиб,   улардан   фермер
хўжалиги   аъзолари   фойдаланаётганлиги   ҳамда   ўз   оиласи   эҳтиёжлари   учун   паррандалар
парвариш қилинаётганлиги мақсадга мувофиқдир. Эришилган ютуқлар билан биргаликда
баъзи   кам   чиликлар   мавжудлиги,   жумладан,   алмашлаб   экишни   тўлиқ   амалга   ошириш
зарурлиги,   ернинг   ҳолатига   қараб   экинларни   жойлаштириш,   ердан   фойдаланиш
коэффицентининг   пастлиги   кўзга   ташланди.   Шунингдек,   ер   майдонларидан   йил   бўйи
  27   ҳосил олиш йўлга қўйилмаганлиги, мавжуд моддий ва хом-ашё ресурсларини тежабтергаб
фойдаланиш зарурлиги аниқланди. 
Қашқадарё   вилояти   Косон   туманидаги   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигида
асосий   воситалардан   фойдаланиш   самарадорлигини   ошириш   ва   истиқболда   фермер
хўжалигининг иқтисодий мустаҳкамлигига эришиш мақсадида қуйидаги чоратадбирларни
бажаришни таклиф қиламан. 
 
1. Ернинг   мелиоратив   ҳолатини   яхшилаш   ва  фермер   хўжалигини   ихтисослаштириш,
алмашлаб экишни йўлга қўйиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга эришиш; 
2. Ерга   ўз   вақтида   ва  белгиланган   миқдорда   органик   ва  химиявий   ўғитларни   бериш,
ерларнинг   агротехник   тадбирларини   ўз   вақтида   бажариш   ва   замонавий   моддий-техника
базасидан фойдаланиш; 
3. Ер   ва   сув   ресурсларидан   ўз   вақтида   фойдаланиш,   янги   технологияларни   жорий
қилиш   ҳамда   селекция   ва   уруғчилик   ишларини   яхшилаш   ва   келажакда   қишлоқ
хўжалигидаги   айланма   воситалардан,   фондлардан,   маблағлардан   йил   давомида   самарали
фойдаланиш;   4.   Фермер   хўжалиги   раҳбарларини   малакасини   ва   иқтисодий-ҳуқуқий
билимларини   ошириш,   жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирозини   бартараф   этиш   бўйича
ишлаб   чиқилган   чора-тадбирларда   кўзда   тутилган   маҳсулот   таннархини   пасайтириш
бўйича   ердан   йил   бўйи   узлуксиз   фойдаланиб,   икки-уч   марта   ҳосил   олишни   амалга
ошириш; 
5. Фермер   хўжалигида   истиқболли   режалар   асосида   иш   юритишни   йўлга   қуйиш
ҳамда   молиявий   имкониятни   яхшилашнинг   бошқа   йўлларидан   ҳам   самарали
фойдаланишни амалга ошириш; 
6. Иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш   шароитида   меҳнатни   илмий   асосда
ташкил   этиш,   фан-техника   ютуқларидан   ишлаб   чиқаришда   кенг   фойдаланиш,   мавжуд
маблағлардан   самарали   фойдаланиш,   иш   ҳақи   тизимини   такомиллаштириш   ва   меҳнат
унумдорлигини доимий равишда ошириб боришга эришиш; 
7. Мавжуд маблағлардан ва ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга эришиш учун
жамоада   соғлом   муҳитни   доимий   равишда   таъминланишига   ҳамда   айланма
воситаларнинг   оптимал   таркибини   таъминлашга,   айланма   фондларнинг   айланиш
даврини   қисқартиришга   ва   илмий-техник   тараққиёт   натижаларини   қишлоқ   хўжалигига
жорий қилишга эришиш; 
8. Фермер   хўжалиги   ҳудудида   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотларини   қайта   ишлаш
корхоналарини, кичик цехларни ташкил этиш ва унинг истиқболли режаларини тузиш; 
9. Қишлоқда   ишсизлик   муаммосини   ҳал   этиш   ва   аҳолининг   турмуш   даражасини
яхшилаш   мақсадида   фермер   хўжалигининг   фойдаси   ҳисобидан   озиқ-овқат
маҳсулотларини   қайта   ишлаш   учун   ва   замоновий   мини   технологиялар   олиб   киришни,
маркетинг тизимини яхшилашни ва инвестициялар жалб этишни такомиллаштириш; 
10. Фермер хўжалигида ва фермерлар уюшмасида замонавий техника ва технологиялар
билан   жиҳозланган   саноат   ишлаб   чиқаришини   вужудга   келтириш,   фермер   хўжалигида
қатъий   тежамкорлик   тизимини   жорий   этиш,ишлаб   чиқариш   харажатларини   тежаш   ва
маҳсулот таннархини пасайтириш; 
11. Касаначилик   асосида   янги   иш   ўринларини   ташкил   этиш,   ёшларни   иш   билан
таъминлаш   масалаларини   ҳал   этиш,   инфратузилма   шахобчаларини   ташкил   этишни
оптимал жойлаштириш, жойларда ташкил  этилган ЁММ ва минерал ўғитларни  етказиб
бериш   шахобчаларини   юридик   шахс   мақоми   даражасига   етказиш   масаласини   кўриб
  28   чиқиш. Бунда ушбу корхоналарни Низомлари асосида фаолият юритишини таъминлаш,
мониторинг   ўтказишнинг   ижобий   натижа   беришини   исботлашга   ва   самарадорликни
оширишга эришилади. 
12. Муҳим чора-тадбирларни ўз вақтида бажариш ҳамда фермер хўжалигининг йиллик
ҳисобот якунларига кўра молиявий натижаларнинг салбий томонларини бартараф  этиш
чораларини   кўриш.   Бунда   сарф   харажатлар   юзасидан   мониторинг   олиб   бориш   ва   уни
таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. 
  Юқоридаги   келтирилган   барча   тадбирларни   амалга   ошириш   ҳамда   мамлакатимиз
томонидан   бериладиган   имкониятлардан   тўлиқ   фойдаланиш,   Ўзбекистон
Республикасининг   тегишли   қонунларидан,   Вазирлар   Маҳкамасининг   қарорлари,
Президент   Фармонлари   ва   вилоятимизда   амалга   оширилаётган   чора-   тадбирларни   ўз
вақтида   қўллаш,   моддий-техника   базасидан   самарали   фойдаланиш,   глобаллашув
жараёнининг ижобий томонларини ўзлаштириш натижасида истиқболдаги вазифаларнинг
бажарилишига   имкон   яратиш,   ҳуқуқий-меъёрий   ҳужжатлардан   ўз   ўрнида,   ўз   вақтида
фойдаланиш,   истиқболдаги   ютуқларга   имкон   яратиш,   жаҳон   молиявий-   иқтисодий
инқирозининг   салбий   оқибатларини   бартараф   этишга,   мамлакатни   модернизациялаш
шароитида   иқтисодий   ислоҳотларнинг   ижобий   натижасига   эришишга   ҳамда   мамлакат
қишлоқ   хўжалигида   ва   “Қўйлиев   Нурилло”   фермер   хўжалигида   қишлоқ   хўжалигида
асосий   воситалардан   самарали   фойдаланиш   йўлларини   таҳлил   қилиш   орқали   ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мумкин деб ўйлайман. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  29    
 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
 
I. Расмий материаллар 
1.1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2003 йил. 
2. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Мулкчилик тўғрисида” 2003 йил 7 май. 
3. Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   “Давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва
хусусийлаштириш тўғрисида” 1993 йил 7 май. 
4. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Фермер хўжалиги тўғрисида”. (Янги таҳрирда).
2004 йил 26 август. 
5. Ўзбекистон Республикасининг  Қонуни “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини  ҳимоя қилиш
тўғрисида” 1996 йил 24 апрел. 
6. Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   “Хусусий   оилавий   тадбиркорлик   тўғрисида”.
2012 йил 16 май. 
7. Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   “Хусусий   корхоналар   тўғрисида”   2003   йил   11
декабр. 
8. Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   “Инвестиция   фаолияти   тўғрисида”   1998   йил   24
декабр. 
 
1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари ҳамда 
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари  
9. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   2008   йил   28   ноябрдаги   “Иқтисодиётнинг   реал
сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва
экспорт   салоҳиятини   ошириш   чора-тадбирлари   Дастури   тўғрисида”   ги   ПФ-4058
фармони. 
10. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   2007   йил   31   октябрдаги   “2008-2012   йилларда
суғориладиган   ерларнинг   мелиоратив   холатини   яхшилаш   давлат   дастурини   амалга
ошириш тўғрисида” ги 718-сонли қарори. 
11. Ўзбeкистoн   Рeспубликaси   Вaзирлaр   Мaҳкaмaси   мaжлисининг   Қaрoри.   «2008   йилдa
Рeспубликaни   ижтимoий-иқтисoдий   ривoжлaнтириш   якунлaри   вa   2009   йилдa
иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa».
2009 йил 13 фeврaл. 
12. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   2008   йил   6   октябрдаги   “Фермер   хўжаликлари
тасарруфидаги   ер   участкаларини   маҳбуллаштириш   чора-тадбирлари   бўйича   таклифлар
ишлаб   чиқиш   мақсадида   махсус   комиссияни   ташкил   қилиш   тўғрисида”   ги   3077-сонли
фармойиши. 
13. “Хусусий   тадбиркорлик   субъектлари,   кичик   ва   ўрта   бизнесни   ривожлантиришни   янада
рағбатлантириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”.   2003   йил   30   август   №   ПФ-3305-сон
фармони. 
14. “Қишлоқ   хўжалигида   ислоҳотларни   чуқурлаштиришнинг   энг   муҳим   йўналишлари
тўғрисида”. 2003 йил 24 март. ПФ-3226-сон қарори. 
  30   15. “2004-2006   йилларда   фермер   хўжаликларини   ривожлантириш   концепцияси   тўғрисида”
2003 йил 27 октябр. ПФ-3342-сон қарори. 
16. “Тадбиркорлик субъектларини хуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”. 2005 йил 14 июндаги қарори 
17. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   2008   йил   28   ноябрдаги   “Иқтисодиётнинг   реал
сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва
экспорт   салоҳиятини   ошириш   чора-тадбирлари   Дастури   тўғрисида”   ги   ПФ-4058
фармони. 
18. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   2008   йил   6   октябрдаги   “Фермер   хўжаликлари
тасарруфидаги   ер   участкаларини   маҳбуллаштириш   чора-тадбирлари   бўйича   таклифлар
ишлаб   чиқиш   мақсадида   махсус   комиссияни   ташкил   қилиш   тўғрисида”   ги   3077-сонли
фармойиши. 
1.3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари  
19. Каримов   И.А.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон   шароитида   уни
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б. 
20. Каримов   И.А.   Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз   фаровонлигини
янада юксалтиришдир.// Т.: Ўзбекистон, 2010. – 47 б. 
21. Каримов   И.А.   Барча   режа   ва   дастурларимиз   ватанимиз   тараққиётини   юксалтириш,
халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.// Т.: Ўзбекистон, 2011. – .... б. 
22. Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” 2010 йил
13-ноябр. 
23. Каримов   И.А   “   2012   -   йил   ватанимиз   тараққиётини   янги   босқичга   кўтарадиган   йил
бўлади” // 
“Халқ сўзи” 2012 йил 20 январ 
24. Каримов   И.А.   “Ўзбекистон   мустақилликка   эришиш   остонасида”.   Тошкент   Ўзбекистон,
2011 йил 
25. Каримов   И.А.   “Бош   мақсадимиз-   кенг   кўламли   ислоҳотлар   ва   модернизация   йўлини
қатъият билан давом эттириш”. /“Халқ сўзи газтеси” // 2013 йил 18 январ 
26. Каримов   И.А.   “2014   йил   юқори   ўсиш   суръатлари   билан   ривожланиш,   барча   мавжуд
имкониятларни   сафарбар   этиш,   ўзини   оқлаган   ислоҳотлар   стратегиясини   изчил   давом
эттириш йили бўлади” Халқ сўзи газетаси, 18.01.2014 
27. Каримов   И.А.   “2015-йилда   иқтисодиётимизда   туб   таркибий   ўзгаришларни   амалга
ошириш,   модернизация   ва   диверсификация   жараёнларини   изчил   давом   эттириш
ҳисобидан   хусусий   мулк   ва   хусусий   тадбиркорликка   кенг   йўл   очиб   бериш   –   устувор
вазифамиздир”. // “Халқ сўзи” 17.01.2015  
 
 
II.   Монографиялар, китоблар, рисолалар, илмий 
мақолалар ва матбуот нашрлари  
28. Абдуғаниев   А.   “Қишлоқ   хўжалик   иқтисодиёти”   Ўзбекистон   ёзувчилар   уюшмаси
Адабиёт жамғармаси нашриёти Тошкент, 2004 й, 304 бет. 
29   Айбенов   Х.,   Рахмонов   М.,   “Деҳқон   ва   фермер   хўжаликларини   молиялаштириш”-Т.:   57
бет. Ўзбекистон Иқтисодий Ахборотномаси -2004 йил 9-10 сони. 
  31   30. Айбенов Х. Мамадалиев А. Айбенова А. “Қишлоқ хўжалик иқтисодий ислоҳотлар талаб
даражасида бўлиши” – Ўзбекистон Иқтисодий Ахбоотномаси -2004 йил 4-5-6 сони 
18-бет. 
31.Бакаева Ш. “Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш аҳоли бандлигини 
таъминлашнинг муҳим омили”. “Ўзбекистон овози” газетаси // 2012 йил 24 март, № 40 
(31.472) 
32. Кудратов   Ғ.Х.   “Бозор   иқтисодиёти   шароитида   Ўзбекистон   ғаллачилигидаги
иқтисодий муносабатлар”, Монография, Т.: “Иқтисод-молия”, 2006, 250 бет. 
33. Қодиров   А,   Гаибназарова   З.Т.   ”Инновацион   инвестиция   ва   унга   таъсир   этувчи
омиллар”   “Иқтисодиётни   модернизация   қилиш   шароитида   ишлаб   чиқариш   соҳаларини
инновацион   ривожлантириш   муаммолари”   мавзусидаги   республика   илмий-амалий
конференцияси тўплами. Қарши 2012 йил, 276-279 бетлар. 
46. Салимов   Б.,   Ҳамдамов   Қ.,   Турсунхўжаев   Т.,   “Ўзбекистон   Жаҳон   қишоқ   хўжалиги”
Тошкент -2004 й, 206 бет, ўқув қўлланма. 
47. Тўрахўжаев   Т.   “Қишлоқ   хўжалик   ишлаб   чиқариш   технологияси”   Тошкент,   2004   й,
Ўқув қўлланма 153 б. 
48. Умирзоқов   У.П.   ва   бошқалар   “Қишлоқ   хўжалиги   иқтисодиёти   ва   менежменти”
Дарслик, Тошкент, “Иқтисод-молия”, 2008 й, 268 бет. 
49. Умирзоқов У.П. ва бошқалар “Фермер хўжалиги иқтисодиёти”, Т.: “Иқтисод-молия”,
2008 й, 276 бет. 
50. Умаров   С.,   Умурзоқов   Ў.   “Агросаноат   мажмуасига   инвестициялар   жалб   қилиш”,
Ўзбекистон Иқтисодий Ахборотномаси таҳлилий журнали, 2005 йил, 7-8 сони. 
51. Файзиева   Ш.Ш.,   Тоштемиров   Э.Т.   “Қишлоқ   хўжалигини   ривожлантиришда
иқтисодий   ислоҳотларнинг   аҳамияти”.   “Биржа   эксперт”   журнали,   №   2,   2009   йил   11-12
бетлар. 
52. Хакимов   Р.,   Отақулов   М.,   Юсупов   Э.,   Юсупов   М.   “АСМ   иқтисодиёти”   Тошкент,
2004 й, 45-51 бет., ўқув қўлланма. 
53. Ҳамдамов   Қ.   “Қишлоқ   хўжалик   фаолиятини   бошқариш”   Ўзбекитсон   ёзувчилар
уюшмаси   Адабиёт   жамғармаси   нашриёти   Тошкент   -2004   й,   206   бет,   ўқув   қўлланма.   54.
Эргашев   Р.Х   “Қишлоқ   хўжалиги   иқтисодиёти”,   Дарслик,   Тошкент   2011,   412   бет.   55.
Эргашев Р.Х., Шохўжаева З.С., Хамроева С.Н. “Деҳқон ва фермер хўжалиги иқтисодиёти”,
1-2 қисм, Қарши, Услубий қўлланма, 2009, 98 бет. 
III. Интернет маълумотлари 
56.   www. tdiu-makro. narod.ru, 
62. www.agrobusiness.ru     
IV.Ҳисобот ва маълумотлар  
63. Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт бош бошқармасининг маълумотлари. 2012-2014 йй. 
  65.   Қашқадарё   вилояти   Статистика   бошқармасининг   маълумотлари.   2012-2014   йил.   66.
Қашқадарё вилоят Косон туманидаги “Қўйлиев Нурилло” фермер хўжалигининг 
2012-2014 йиллардаги иқтисодий кўрсаткичлари ва йиллик ҳисоботлари. 
 
 
  32