Иқтисодий ислoҳoтларни чуқурлаштириш шароитида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА   ЎРТА МАХСУС  
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ  
 
“ИҚТИСОДИЁТ ВА МЕНЕЖМЕНТ”  факультети  
 
«ИҚТИСОДИЁТ»   кафедраси  
 
“Корхона иқтисодиёти”   фанидан 
 
 Иқтисодий ислoҳoтларни чуқурлаштириш шароитида 
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари 
 
мавзусидаги 
  
КУРС ИШИ  
   
 
   
 
 
 
  
 
 
 
 
  Иқтисодий ислoҳoтларни чуқурлаштириш
шароитида хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш имкониятлари
 
Режа: 
 
  Кириш
1. Тадбиркорликни моҳияти ва аҳамияти 
2. Тадбиркорликнинг умумий қоидалари, субъектлари, шакллари ва 
турлари 
3. Тадбиркорликнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари 
4. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳолати
5. Иқтисодий ислoҳoтларни чуқурлаштириш шароитида хусусий 
тадбиркорликни қўллаб қувватлаш йўналишлари 
    Хулоса 
 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш
 
Мавзунинг   долзарблиги.   Бугунги   кунда   республикамизда   кичик
бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   фаолиятини   ривожлантиришга   алоҳида
эътибор   берилмоқда.   Чунки,   кичик   бизнес   капитал   тақчиллиги   шароитида
кўп   маблағ   талаб   этмайдиган   хўжалик   фаолияти   сифатида   ресурслар
айланмасининг   юқори   сурьатларини   таъминлайди,   иқтисодиётни   қайта
қуриш,   иқтисодий   нобарқарорлик   ва   ресурслар   чекланганлиги   шароитида
истеъмол   бозорини   шакллантириш   ва   уни   тўлдириш   муаммосини   тез   ҳамда
тежамли   тарзда   ҳал   этади.   Кичик   корхоналар   истеъмол   талабининг
ўзгаришига дарҳол мослашади ва шу йўл билан истеъмол бозоридаги зарурий
мувозанатни таъминлайди. 
Жаҳонда   ривожланган   давлатлар   иқтисодиётининг   ўсиш   суръатлари
секинлашаётган   бугунги   кунда   бир   қатор   мамлакатларнинг   иқтисодиётда
эришган ютуқларининг асоси бўлиб, бозор иқтисодиёти, мулк шаклларининг
такомиллашуви, иқтисодиётда кескин тузилмавий ўзгаришлар,  кичик бизнес
ва   хусусий   тадбиркорликнинг   ялпи   ички   маҳсулотдаги   улушининг   ортиб
бориши кабилар билан баҳоланмоқда. 
Президентимиз   томонидан   пухта   ўйланган,   барча   соҳаларда   бирдек
олиб   борилаётган   туб   ислоҳатлар,   иқтисодиётни   эркинлаштириш,
модернизациялаш   ва   диверсификациялаш   натижасида   ялпи   ички   маҳсулот
таркибида   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликнинг   улушини   ортиб
боришини таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. 
Мамлакатимизда   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектларига   яратилган   имкониятлар   самараси   ўлароқ,   ушбу   соҳанинг ЯИМдаги улуши 2014 йилда 56,0 фоиз 1
га етди. Холбуки, ушбу кўрсаткич ўн
йил (2004) илгари 35,6 фоизгина бўлган.  
Ҳозирги пайтда ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг  ўсиш суръатларини
жадаллаштиришда,   балки   мамлакатимиз   учун   ниҳоятда   муҳим   бўлган
бандлик   ва   аҳоли   даромадларини   ошириш   масалаларини   ҳал   этишда   ҳам
етакчи   ўрин   тутмоқда.   Шу   сабабли,   кичик   бизнес   субъектлари   фаолиятини
ўрганиш   ва   соҳада   мавжуд   муаммоларни   ечиш   йўлларини   тадқиқ   қилиш   ва
уларнинг   самарадорлигини   ошириш   курс   иши   мавзусининг   долзарблигини
белгилайди. 
  Курс   ишининг   мақсади   ─   Иқтисодий   ислoҳoтларни   чуқурлаштириш
шароитида   хусусий   тадбиркорликни   ривожлантириш   имкониятлари   бўйича
амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Курс   ишининг   вазифалари.   Курс   ишининг   мақсадига   эришиши   учун
қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: 
- тадбиркорлик  тушунчасининг  моҳияти  ва  мазмунини
очиб бериш; 
- иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида   хусусий
тадбиркорликнинг   иқтисодиётдаги   ўрни   ва   аҳамияти
асослаш; 
- Ўзбекистонда   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорликнинг кўрсаткичларини таҳлил қилиш; 
- Республикада хусусий  тадбиркорлик ривожлантириш
йўлларини аниқлаш. 
  Курс   ишининг   тузилиши   ва   ҳажми.   Иш   кириш,   режадаги   5   та   савол,
хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 
 
1   Ўзбекистон   Президенти   Ислом   Каримовнинг   мамлакатимизни   2014   йилда   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш
якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи”, 2015 йил 17 январь. 
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1. Тадбиркорликни моҳияти ва аҳамияти 
 
Иқтисодиёт   ҳар   хил   фаолиятлар   мажмуаси   бўлиб,   унинг   натижасида
моддий бойликлар яратилиб истеъмолчига етказилади. 
Иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи воситалар «ер – капитал - меҳнат
ва тадбиркорлик». 
Тадбиркорлик нима? 
Ўзбек   тилининг   изоҳли   луғатида   «Тадбиркорлик»   бу   «   Тадбиркор»
деб, «Тадбиркор» эса «Тадбирли» деб, «Тадбир» эса 1. Бирон ишни, мақсадни
амалга   ошириш,   рўйёбга   чиқариш   воситаси:   шунинг   учун   пухта   ўйлаб
тузилган,   ишлаб   чиқилган   амалий   чоралар   мажмуи.   2.   Чора,   илож   деб
тушунтирилган. 
«Ишбилармон» сўзи ишни, ишнинг кўзини яхши биладиган; уста деб
таърифланган. 2
 
Тадбирли   киши   тадбиркор   ҳисобланади.   Тадбиркор   инсон   келажакни
ўйлаб   иш   бошлайди.   Тадбир   билан   иш   бошлайдиган   кишилар   –   тадбирли,
тадбиркор кишилар ҳисобланади. 
 Тадбиркорлар - бунёдкор, яратувчи, ишбилармон деб юритилади. 
2  Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – М.: «Рус тили» нашриёти, 1981. – 343 б.  Тадбиркорлик   ўз   ичига   ижтимоий   муносабатларни   қамраб   олган
ижтимоий-иқтисодий ходисадир. Унда хуқуқий, руҳий, ташкилий, иқтисодий
ва тарихий томонлар мавжуд. Мазмуни ва моҳияти бўйича унумли фаолиятни
англатади. 
Исломнинг асосий манбаи – “Қуръони Карим” дир. Унинг ҳар бир ояти
бандлари   покликка,   иймонга   чорлайди.   Унинг   293   ояти   бевосита   иқтисодий
тафаккурга   бағишланган.   “Қуръони   Карим”   инсонларни   ҳалол   меҳнат
қилишга,   тежамли   бўлишга,   меҳру   шавқатга,   ҳалолликка   ундайди.
Шунингдек, у инсонларни барча моддий неъматлардан, ресурслардан унумли
фойдаланишга   чорлаган.   “Қуръони   Карим”   да   мулкчиликка   ҳам   алоҳида
эътибор   берилган.   Исломда   мулк   тушунчаси,   унинг   моҳияти   одамлар
қўлидаги   бойлик   –   бу   Оллоҳнинг   бойлиги,   одамлар   эса   фақат   унинг   ердаги
бошқарувчилари эканлигини тан олишдан иборат. 
Олдинги асрларда яшаб ўтган буюк алломаларимиздан Имом Малик бин
Анаса, Имом Исмоил ал Бухорий, Имом Муслим бин-Ал Хажжож, Имом Абу
Давуд-Абу Исо ат-Термизийларнинг қолдирган буюк илмий меросларда ҳам
тадбиркорликни   ривожлантириш   борасида   қимматбаҳо   ғоялар   илгари
сурилган. 
Буюк   бобокалонимиз   Амир   Темурнинг   “Темур   тузуклари”да   давлатни
идора   қилишда   кимларга   таяниш,   тожу   тахт   эгаларининг   хуқуқи   ва
вазифаоари, вазир ва қўшин бошлиқларини сақлаш, сипоҳийларнинг маоши,
мамлакатларини   бошқариш   тартиби,   давлат   арбоблари,   қўшин
бошлиқларининг   бурч   ҳамда   вазифалари,   амирлар,   вазирлар   ва   бошқалар
хусусида гап боради. 
Аслида   эса   «Тадбиркор»   ва   «Ишбилармон»   терминлари   бир   бирига
яқин   тушунчалар   бўлиб,   улар   ташаббускор,   эпчил,   уддабурон,   серҳаракат
инсонларни номлайдиган терменлардир.  Ушбу терминлар ҳақида сўз кетганда Амир Темур бундай инсонларга
берган баҳосини келтириб ўтиш ўринли бўлади. Амир Темур ўзининг «Темур
тузиклари»   номли   китобида   шундай   дейди:   «Тажрибали,   ишбилармон
вазирлар   салтанат   устунларидир.   Улар   мамлакат   ободонлиги.   Хазина
бойлигини   доимо   кўзда   тутадилар.   Давлат,   салтанатга   фойда   келтирадиган
ишларни бажаришга тиришиб ҳаракат қилади» 3
 
Яна бир мисол: Мирза Абдулқодир Бедил (1644-1721). Инсон ва хаёт
масалалари   Бедил   ижодий   фаолиятининг   белгиловчи   хусусияти   бўлган.   У
«Ишбилармонликка   ёки   олдиндан   кўра   олишга   ишон,   аммо   буларнинг
ҳаммасидан   имкониятинг   доирасида   белгила»   деб   тадбиркорларга   маслахат
берган (Бедил, Куллиёт, Гар унсир, 43-бет). 
Тадбиркорлик   тушунчаси   XVI   асрдан   бошлаб   иқтисодчилар,
ҳуқуқшунослар,   сиёсатшунослар   фикрини   ўзига   жалб   жалб   эта   бошлади.
Ж.Б.Сей,   А.Маршалл,   В.Зомбрамб,   Й.Шумпетер,   Ф.Нойтлар   тадбиркорлик
илмининг асосчилари ҳисобланади. 
XVIII  асрнинг  бошида  иқтисодий  назарияга  биринчи  бўлиб 
тадбиркорлик   тушунчасини   инглиз   иқтисодчиси   Р.Катильон   киритган.   У
тадбиркорликни   фойда   олиши   чегараланмаган   ва   баҳоси   аниқ   товарларни
сотиб   оладию,   лекин   сотиш   баҳоси   ноаниқ   бўлади,   утаваккалчи,   таклифни
талабга   мословчи,   деб   баҳолайди.   Жан   Батист   Сей   тадбиркорни   воситачи,
ишлаб   чиқариш   омилларининг   координатори,   тажриба   ва   билим   эгаси   деб
таърифлайди.   Зомбарт   эса   тадбиркорликдаги   таваккалчилик   фақат   сиёсатда,
савдодагини   бўлмай,   бошқа   соҳаларга   ҳам   хос   деб,   уларни   қароқчи   ва
босқинчилар билан тенглаштиради. Шумпетерни олсак, у тадбиркорликнинг
5   муҳим   томонини:   истеъмолчиларга   номаълум   янги   товарлар   ишлаб
чиқариш;   янги   ишлаб   чиқариш   воситаларини   қўллаши   ва   мавжуд
товарларнинг   тижорийлигини   таъминлаши;   янги   товарларни   ўзлаштириши;
3  Амир Темур «Темур тузиклари». – Т.: «Шарқ», 2005. – 76 б.  янги   хом-ашёларни   ишлатиши;   тармоқни   такомиллаштиришини   кўрсатиб
беради.   Тадбиркор   мулкдор   бўлиши   шарт   эмас,   у   ёлланувчи   бўлиши   ҳам
мумкин.   Тадбиркор   янги   комбинацияларни   амалга   оширувчи   шахсдир,   деб
таъкидлайди. 
Дастлабки босқичларда тадбиркорликнинг энг муҳим аломати бирон бир
шахс   –   тадбиркор   фаолиятининг   фойдали   ёки   зарарлилигини   белгиловчи
ноаниқлик   омили   ҳисобланган.   Тадбиркорнинг   ижтимоий-иқтисодий
вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга
доир таваккалчилик фаолиятидан иборат, деб тан олинган. 
Кейиняалик   “сармоя   эгаси”   ва   “тадбиркор”   тушунчалари   бир-биридан
фарқлана   бошланди.   Тадбиркор   сармоянинг   муомалада   юришни   кўпайиб
боришини   таъминлайди   ва   бу   борада   у   венчур   сармоядори,   яъни   жалб
қилинган   молиявий   маблағларни   усталик   билан   тасарруф   этувчи   шахс
сифатида   ишни   юритиб   боришга   ўз   ғоялари,   билими   ва   кўникмаларини
тадбиқ   қилиб,   кўп   фойда   олиш   мақсадида   ўша   маблағларни   таваккалли
ишларга сарфлайди. 
Р.Контильондан кейин неоклассик мактаб номоёндалари асарларида ўзига
хос таваккалчилик асосида рақобатлашиб, савдо фаолияти билан
шуғулланувчи корхона эгасини тадбиркор деб ҳисоблай бошлайдилар.
Бундай талқинда тадбиркорнинг даромадига таваккалчилик учун тўлов деб
қаралди, бу даромаднинг бўнак (аванс) қўйилган сармоядан келадиган
даромад ва иш хақидан тафовути ҳам ана шундай деб тушунишди.
Олинадиган даромаднинг тарзи хусусий сармоядор ва менежернинг
тадбиркорликка доир вазифаларини бир-биридан фарқлаб туради, лекин бу
вазифаларни битта жисмоний шахснинг ўзи ҳам бажариши мумкин. 
Тадбиркорликнинг   таваккалчилик   ва   инновация   фаолиятига   доир
вазифаларни бирлаштириш мумкинлигига И.Фон Тюнен эътиборини қаратди.
Унинг   тасаввурига   кўра,   тадбиркорнинг   даромади   таваккалчилик фаолиятидан келадиган даромаддан ва янгиликни қўллаш туфайли иқтисодий
самарага эришиш натижасида олинадиган даромаддан ташкил топади. 
Инновация   фаолиятининг   тадбиркорликка   доир   асосий   функционал
тавсиф   эканлигини   Й.Шумпетер   асослаб   берган:   унинг   нуқтаи   назарига
мувофиқ,   тадбиркор   катта   хусусий   хўжалик   фаолияти   бошидаги   иқтисодий
хаётни   ўзгартиришга   қодир   ишлаб   чиқарувчи   кучлар   тараққиётида   ҳал
қилувчи шахс сифатида намоён бўлади. Й.Шумпетер тадбиркорни иқтисодий
ўсишининг   табиий   омили   сифатида   ижтимоий-иқтисодий   тараққиётида
доимо   марказий   ролни   ўйнайдиган   шахс,   деб   таърифлайди.   Агар
тадбиркорлик   вазифасининг   моҳияти   ишлаб   чиқаришни   ислоҳ   қилишдан
иборат   бўлса,   тадбиркорлик   фаолиятининг   мазмуни   маҳсулотни   тайёрлаш
имкониятининг   очилиши   ва   ундан   амалда   фойдаланилиши,   технологиянинг
қўлланилиши,   янги   хом   ашё   манбаларининг   ишлатилиши   ва   янги
бозорларнинг   топилиши,   ишлаб   чиқаришнинг   қайта   ташкил   қилиниши   ва
ҳоказо   туфайли   ишлаб   чиқариш   ва   муомала   омилларининг   янги
уйғунликларини   амалга   оширишдан   иборат   бўлади.   Й.Шумпетер   тадбиркор
учун   мулк   эгалиги   мақомининг   шарт   бўлиши   эканлигини   инкор   қилиб,
тадбиркорлик   вазифаси   ходимларнинг   турли   тоифаларига   хослигин   ва   уни
ҳар   қандай   ижтимоий   формациянинг   иқтисодий   вазифаси   деб   ҳисоблаш
тўғри эканлигини таъкидлаган эди. Бунда ижтимоий формация тадбиркорлик
фаолиятининг   бозордаги   рақобат   тизими   ва   маъмурий-буйруқбозлик
хўжалик-сиёсий   тизими   учун   фарқланадиган   усуллар,   шакллар   ва
мавзуларини белгилайди. 
Янги   Австрия   мактабининг   бошқа   атоқли   вакили   Ф.Фон   Хайекнинг
қарашлари Й.Шумпетер тасаввурларига яқин туради. У тадбиркорликка янги
иқтисодий   имкониятларни   излаб   топиш   ва   тадқиқ   қилиш   деб   қарайди,   шу
билан бирга, фаолияти излаш тарзида кечадиган ҳар қандай шахсни бўлғуси
тадбиркор деб ҳисоблаш мумкинлигига ишонади.  Тадбиркорлик   фаолиятини   акциядорлик   мулки   шаклида   ҳам,   хусусий
мулк шаклида ҳам амалга ошириш мумкин. 
Бироқ акциядорлик мулки шакли ва жамоа мулки шакли доирасида уни
ташаббус кўрсатиш, қарорлар қабул қилиш ва ўз фаолияти учун жавобгарлик
масалаларида   ходимлар   ва   менежерларга   хусусий   мулк   эгаси   имкониятлари
қанчалик даражада берилишига боғлиқ равишда амалга ошириш мумкин. 
Тадбиркорликнинг   ўзи   фақат   якка   шахс   даражасида   эмас,   балки   йирик
ташкилотлар даражасида  ҳам  амалга  ошади ҳамда қарорлар қабул  қилиш ва
таваккалчилик қилиш, ишлаб чиқариш омилларининг янги уйғунликлари ёки
янгиликларни   тадбиқ   қилиш,   ресурсларни   самарали   йўналишларга
тақсимлаш,   бошқариш,   ташкил   қилиш   ва   қабул   қилинган   қарорларни
бажариш каби кўринишларда очиқ ойдин ва пинхона тарзда намоён бўлади. 
Демак,   тадбиркорлик   иқтисодий   тузумнинг   мувозанатлашмаган
ҳолати   шароитида   тўловга   лаёқатли   талаб   салоҳиятини   қондиришнинг   янги
имкониятларини   кашф   этишга   доир   яратувчанлик   фаолияти   билан
шуғулланади.                 
Тадбиркорликни қандай шароитлар вужудга келтирган? 
Ушбу шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
 ҳар   бир   айрибошлаш   қатнашувчисини   ўз
манфаатига   (бирламчи   иқтисодий   манфаатини)   эришишга
интилиши, иккинчи томон манфаатидан қатъий назар; 
 айрибошлашда шахсий ёки жамоа ташаббусини
олға суриш; 
 фойдали  алмашувга  эришиш  учун  
шахсий  ёки  жамоа 
таваккалчилигига тайёрлигини ҳаракатга солиш;   ҳар бир қатнашувчи фойдали натижага эришиш
учун   конкрет   чора   тадбирларни   ишлаб   чиқариш
қобилиятини ишга солиши; 
 эҳтимол  ёки  ҳақиқий    натижаларни
табақалаштириш қобилиятини ишлатиши. Ушбу аломатлар
(белгилар) ҳозирги замон бизнесида ҳам намоён бўлмоқда. 
Адабиётларда,   оддий   ҳаётда   ҳар   хил   терминлар   учрайди.   Булар
бизнесмен,   ишбилармон,   тадбиркор,   бизнес,   тадбиркорлик   кабилар.
Бизнесмен,   ишбилармон,   тадбиркор   деганда,   биз   қандайдир   фаолият   билан
шуғулланаётган шахсни тушунишимиз керак. 
Ҳар   қандай   бизнесмен   ўз   қобилияти   нуқтаи   назардан   тадбиркор
(ишбилармон) бўла олмайди. 
Тадбиркор ва ишбилармон терминлари (сўз) синонимдир. Бизнес – бу
сўзма – сўз иш ёки фаолиятни билдиради. Хўжалик юритиш нуқтаи назардан
«Бизнес» - иқтисодий фаолият, иш олиб бориш тизими ёки фаолият юритиш
тизими   бўлиб,   унда   товар   ёки   хизмат   ишлаб   чиқаришни   ташкил   қилиш,
уларни сотиш, ишлаб чиқариш омиллари эгаси томонидан амалга оширилади.
(адабиётларда бошқа таърифлар жуда кўп) 
Тадбиркорлик – бу иқтисодий феномен, бизнесни категорияси. Бизнес
билан тадбиркорлик синоним эмас, лекин яқин тушунчалардир. 
Бизнес кенгроқ. 
Тадбиркорлик   –   бизнесни   динамик   ёки   актив   (фаол)   элементи,
хўжалик   ютириш   шакли.   Тадбиркорлик   –   фуқарони   ёки   фуқароларнинг
мустақил,   ташаббусли   фаолияти   бўлиб,   ушбу   фаолиятни   улар   фойда   олиш
мақсадида   ўзининг   таваккалчилиги   ва   моддий   жавобгарлиги   асосида   амалга
оширади.  Бошқа   сўз   билан   айтганда,   тадбиркорлик   –   иқтисодиётни   инсон
омили,   унинг   интеллектуал   фаолияти   орқали   фўқаро   ёки   фуқароларни   ўз
мақсадларига эришиш учун хўжалик юритиш ёки бошқа фаолиятдир. 
Тадбиркорликни   мазмуни   биз   юқорида   келтирган   тушунчалардан
келиб чиқади. 
Ўзбекистон   Республикасининг   «Тадбиркорлик   фаолияти
эркинлигининг   кафолатлари   тўғрисида»ги   қонунида   (2012   йил   2   май)
«Тадбиркорлик   фаолияти   (тадбиркорлик)   –   тадбиркорлик   фаолияти
субъектлари   қонун   хўжжатларига   мувофиқ   амалга   ошириладиган,   таваккал
қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган
ташабускор фаолияти» деб таъриф берилган. 
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик: 
 тадбиркорнинг шахсий мол – мулки асосида; 
 тадбиркорнинг   бошқа   фуқаролар   ва   юридик
шахслар,   шу   жумладан   ажнабий   фуқаролар   ҳамда   юридик
шахсларнинг мол  –   мулкларини   турли   шаклларда   жалб
этиш асосида; 
 тадбиркорнинг  давлат  ва  жамоат  
ташкилотлари  мол  –   мулкларидан   фойдаланиши
асосида; 
 юқорида   қайд   этилган   шаклларни   қўшиб   олиб
бориш асосида амалга оширилади. 
Тадбиркорлик   –   бу   даромад   олиш   мақсадида   ишлаб   чиқаришни
ташкил қилиш ва тайёрланган маҳсулотни сотиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш
ҳамда   олди   –   сотди   билан   шуғулланадиган   кишилар   фаолияти,   яъни   фойда
олиш борасидаги ҳаракат (фаолият) тушунилади. 
Тадбиркорлик   фаолияти   тушунчаси,   унинг   субъктлари,   ҳуқуқлари,
мажбуриятлари,   бирлашмалари,   ҳуқуқларинг   кафолатлари,   уларни   ҳимоя қилиш   ва   давлат   йўли   билан   қўллаб-қувватлаш   масалалари   Ўзбекистон
Республикасининг   «Тадбиркорлик   фаолияти   эркинлигининг   кафолатлари
тўғрисида»ги қонунида (2012 йил 2 май) белгилаб қўйилган. 
Тадбиркорлик   фаолияти   субъектлари   (тадбиркорлик   субъектлари)
белгиланган   тартибда   рўйхатдан   ўтган   ҳамда   тадбиркорлик   фаолиятини
амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир. 
Давлат   ҳокимияти   ва   бошқарув   органлари   (қонун   ҳужжатларида
назарда   тутилган   ҳоллар   бундан   мустасно),   уларнинг   мансабдор   шахслари,
шунингдек   тадбиркорлик   фаолияти   билан   шуғулланиши   қонун
ҳужжатларида   ман   этилган   бошқа   шахслар   тадбиркорлик   фаолиятининг
субъектлари бўлиши мумкин эмас. 
Кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидагилардир: 
якка тартибдаги тадбиркорлар; 
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача 
йиллик   сони   кўпи   билан   20   киши,   хизмат   кўрсатиш   соҳасидаги   ва   бошқа
ноишлаб   чиқариш   тармоқларидаги,   банд   бўлган   ходимларининг   ўртача
йиллик   сони   кўпи   билан   10   киши,   улгуржи   ва   чакана   савдо   ҳамда   умумий
овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони
кўпи билан 5 киши бўлган микрофирмалар; қуйидаги тармоқлардаги: 
енгил   ва   озиқ-овқат   саноатидаги,   металлга   ишлов   бери   шва
асбобсозлик,   ёғочсозлик,   мебель   саноати   ҳамда   қурилиш   материаллари
саноатидаги, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 
100 киши; машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган
ходимларнинг   ўртача   йиллик   сони  кўпи  билан   50  киши;   фан,   илмий   хизмат
кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш  соҳалари   (суғурта   коипанияларидан   ташқари),   савдо   ва   умумий   овқатланиш
ҳамда   бошқа   ноишлаб   чиқариш   соҳаларидаги,   банд   бўлган   ходимларнинг
ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши бўлган кичик корхоналар. 
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони
қонун   ҳужжатларида   белгиланган   тартибда   аниқланади.   Бунда   унитар
(шўъба)   корхоналарда,   филиалларда   ва   ваколатхоналарда   ишловчиларнинг
сони ҳам ҳисобга олинади. 
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва
жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият
тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 
жисмоний  шахс  (якка  тартибдаги  тадбиркор)  томонидан тадбиркорлик 
фаолиятининг амалга оширилиши. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан
ходимларни   ёллаш   ҳуқуқисиз,   мулк   ҳуқуқи   асосида   ўзига   тегишли   бўлган
мол-мулк   негизида,   шунингдек   мол-мулкка   эгалик   қилиш   ва   (ёки)   ундан
фойдаланишга   йўл   қўядиган   ўзга   ашёвий   ҳуқуқ   туфайли   ўзига   тегишли
бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади. 
Ўзбекистон   Республикасида   «Оилавий   тадбиркорлик   тўғрисида»ги
2012 йил 26 апрелда қонун қабул қилинди. Ушбу қонунда келтиришича: 
Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз
мулкий   жавобгарлиги   остида   даромад   (фойда)   олиш   мақсадида   амалга
ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир. 
Оилавий   тадбиркорлик   ўз   иштирокчиларининг   ихтиёрийлигига
асосланади. 
Оилавий   тадбиркорлик   юридик   шахс   ташкил   этган   ёки   ташкил
этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.  Юридик   шахс   ташкил   этган   ҳолда   амалга   ошириладиган   оилавий
тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир. 
Юридик   шахс   ташкил   этмаган   ҳолда   оилавий   тадбиркорлик   қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Оилавий   корхона   унинг   иштирокчилари   томонидан   товарлар   ишлаб
чиқариш   (Ишлар   бажариш,   хизматлар   кўрсатиш)   ва   реализация   қилишни
амалга ошириш учун ихтиёрий асосда, оилавий корхона иштирокчиларининг
улушли   ёки   биргаликдаги   мулкида   бўлган   умумий   мол-мулк,   шунингдек
оилавий   корхона   иштирокчиларида   ҳар   бирининг   мол-мулки   негизида
ташкил   этиладиган   кичик   тадбиркорлик   субъектидир.   Оилавий   корхона
фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланада. Оилавий
корхона   тадбиркорлик   субъектларининг   ташкилийҳуқуқий   шаклларидан
биридир. 
Оилавий корхона фаолиятини фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда
амалга   ошириши   мумкин.   Оилавий   корхона   ўз   мулкида   алоҳида   молмулкка
эга   бўлиши,   ўз   номидан   мулкий   ва   шахсий   номулкий   ҳуқуқларни   олиши
ҳамда   амалга   ошириши,   зиммасига   мажбуриятлар   олиши,   суда   даъвогар   ва
жавобгар бўлиши мумкин. 
Оилавий корхона ўз мажбуриятлари бўйича қонунга мувофиқ ундирув 
қаратилиши мумкин бўлган ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради. 
Олилавий корхона иштирокчилари корхона мол-мулки етарли бўлмаганда
оилавий корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан 
қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади. 
Оилавий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ёллашни
амалга ошириши мумкин. 
Оилавий   корхона   иштирокчиларининг   ва   унинг   ёлланма
ходимларининг   умумий   сони   кичик   тадбиркорлик   субъектлари
ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши   мумкин   эмас.   Бунда   оилавий   корхона   иштирокчиларининг   энг   кам
сони икки кишидан оз бўлмаслиги керак. 
Оилавий   корхона   тўлиқ   фирма   номига   эга   бўлиши   лозим   ва
қисқартирилган   фирма   номига   эга   бўлишга   ҳақли.   Оилавий   корхонанинг
тўлиқ фирма номи унинг тўлиқ номини ва «oilaviy korxona» деган сўзларни ўз
ичига олиши керак. Оилавий корхонанинг қисқартирилган фирма номи унинг
қисқартирилган   номини   ва   «oilaviy   korxona»   деган   сўзларни   ёки   «ОК»
аббревиатурасини ўз ичига олиши керак. 
Қонунда   уларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари,   фаолияти,   фаолияти
эркенлигининг кафолатлари кабилар белгилаб қўйилган. 
Тадбиркорликнинг «Хуфёна» ва «Маданий» шакллари мавжуд. 
«Хуфёна»си   давлатдан   яширин   фаолият   олиб   борувчи,   чайқовчилик,
юлғунчилик, харидорлар хақига хиёнат ва ва ҳ.к.о. 
«Маданий»си   –   умуминсоний   фазилатлардан   ташқари   қуйидаги
хусусиятларга эга бўлиши керак: 
- ташаббускорлик ва имкониятларни излаш; 
- таваккалчилик; 
- бозорни (конюктурасини) ўрганиш;  - ўз кучига ишониш. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётда тутган ўрни
ва аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади: 
• кичик бизнес (КБ) ва хусусий тадбиркорлик (ХТ) кўп маблағ ва юқори
ҳажмдаги   инвестицияларни   талаб   этмайдиган   хўжалик   фаолияти   сифатида
ресурслар айланмасининг тезлигини таъминлайди; 
• Кб   ва   ХТ   чекланган   ресурслардан   оқилона   ва   тежамли   фойдаланиш
имкониятларга   эга   ва   шулар   сабабли   истеъмол   бозорини   шакллантириш   ва
уни товарлар ва хизматлар билан тўлдириш муаммосини тез ҳамда тежамли
ҳал этиш имкониятини яратади;  • улар   истеъмолчилар   талабининг   ўзгаришига   тез   мослаша   олади   ва
шулар   орқали   истеъмол   бозоридаги   зарурий   мувозанатни   таъминлайди;   
иқтисодиётни   барқарор   ва   динамик   ривожлантиришнинг   муҳим   омили
сифатида   аҳамияти   ниҳоятда   юқорилиги   сабабли   аҳолининг   бандлиги   ва
даромадларини оширишни таъминлайди; 
• КБ   ва   ХТ   жамиятимизда   ўрта   синфни   шаклланишига   катта   таъсир
кўрсатади ва ушбу жараённи тезлаштиради; 
• юқорида   келтирилганлар   билан   бир   қаторда   Кб   ва   ХТ   соҳасининг
иқтисодиётдаги   аҳамияти   уларнинг   иқтисодиётда   рақобат   муҳитини
таъминлаш,   йирик   корхоналар   учун   маҳсулот   ва   хизматлар   етказиб   бериш,
янги   иш   ўринларини   яратиш   ва   иккиламчи   бандликни   таъминлаш,   бозор
тизимининг   мослашувчанлигини   ошириш,   илмий-техникавий   инқилобни
жадаллаштириш,   чегараланган   ресурсларни   ишлаб   чиқаришга   сафарбар
этиш, солиқ тушумлари ҳажмининг ўсишини таъминлаш, аҳоли даромадлари
даражасини барқарорлаштириш омиллари билан белгиланади. 
 
2.   Тадбиркорликнинг   умумий   қоидалари,   субъектлари,
шакллари ва турлари 
 
  Қонун   билан   таъқиқланмайдиган   ҳар   қандай   тадбиркорлик   фаолиятини
амалга   оширишда   тадбиркорнинг   ўзига   тегишли   бўлган   мол   –   мулкдан
фойдаланиш эркинлиги; 
- тадбиркорликнинг   барча   турдаги   ишлаб   чиқариш   хўжалик
фаолиятини юритишда, мулк шаклларидан қатъий назар, қонун олдида
тенг хуқуқлилиги; 
- тадбиркорликни   амалга   ошириш   ва   ходимлар   ёллашнинг
ихтиёрийлиги; 
 Даромад олишнинг манбалари ва усуллари қандай бўлишидан қатъий назар,
солиқ   идоралари   ҳузурида   ҳисоб   беришнинг   асослов   (декларатив)   шакли, тадбиркорликнинг   даромадларини   яшириб   қолганлиги   (пасайтириб
кўрсатганлиги)   учун   Ўзбекистон   Республикаси   қонунларига   асосан   мулкий
жавобгарлиги. 
Тадбиркорликнинг субъектлари 
  Қуйидагилар тадбиркорликнинг субъекти бўлиши мумкин: 
- қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқати чекланмаган Ўзбекистон
Республикасининг фуқароси; 
- фуқаролар   гурухи   (шериклар),   шу   жумладан   давлат,   кооператив   ва   бошқа
корхоналарнинг меҳнат жамоаси – жамоа тадбиркорлиги; 
- Ўзбекистон   Республикаси   қонунларида   кўзда   тутилган   ваколатлар
доирасида   бошқа   ажнабий   давлатларнинг   фуқаролари   ёки   юридик
шахслари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар; 
- аралаш мулк субъектлари. 
 
Тадбиркорлик шакллари. 
  Тадбиркорлик   иштирокчилари   нуқтаи   назарда   қуйидаги   шаклларда   амалга
оширилади: 
 якка тартибдаги меҳнат фаолияти асосида (якка тартибда); 
 ёлланма   меҳнатни   жалб   этиш   асосида   амалга   ошириладиган
хусусий тадбиркорлик (хусусий); 
 бир   гурух   фуқаролар   ва   юридик   шахслар   томонидан   амалга
ошириладиган   жамоа   ёки   ҳамкорликдаги   тадбиркорлик(ширкат
ёка гуруҳий). 
Тадбиркорликнинг турлари: 
1. Ишлаб чиқариш 
2. Хизмат 
3. Инновацион 
4. Тижорат  5. Молиявий 
Тадбиркорликнинг функциялари: 
1. Ишлаб чиқариш 
2. Маркетинг 
3. Моддий-техника таъминот 
4. Кадрлар билан шуғулланиш 
5. Молия ва ҳисобот 
Тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий-иқтисодий муҳитни
яратиш бир-бирига зид қарорларга йўл қўймайдиган ягона концептуал (мустақил
фирлар тизими) асосидаги қонунчилик ва меъёрий базани доимо 
такомиллаштириш тизимининг мавжудлигини тақозо қилади. Бундай тизим 
қуйидагиларни кўзда тутади: 
• қонунчиликда   хусусий   бизнеснинг   эркинлиги   ҳимоясини   ва
қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган аниқ, ҳуқуқий кафолатларни
белгилаш; 
• мавжуд  меърий-ҳуқуқий  базани  янги  қонунларга 
мувофиқлаштириш; 
• хусусий   мулкнинг   ҳеч   ким   олиб   қўя   олмайдиган   ҳуқуқини
конституция   орқали   мустаҳкамлаш.   Бу   фуқаролар   ва   хусусий
корхоналарнинг   мустақил   равишда   хўжалик   фаолияти
юритишини,   хусусий   мулк   ҳимояси   ва   даҳлсизлигини
кафолатлайди; 
• қонун   ҳужжатларини   қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд
органлари,   шунингдек,   тадбиркорларнинг   манфаатларини
ифодалайдиган ноҳукумат  ташкилотлар  орқали  амалга
ошириш  механизмини 
шакллантириш;  • ҳудудий   тармоқ   бошқарув   ва   ҳукумат   органларининг,   жамоат
ташкилотларининг ўзаро келишиб фаолият кўрсатиши. 
Ташкилий   нуқтаи   назардан   меъёрий-ҳуқуқий   базанинг   яратилишни
қуйидагилар таъминлайди: 
• қонун   чиқарувчи   органлар   –   Олий   Мажлис   комиссиялари   ва
қўмиталари; 
• ҳукумат органлари, давлат қўмиталари ва муассасалари; 
• қонун   ҳужжатларининг   айрим   қоидаларини   аниқлаштирадиган
давлат бошқарув органлари (ҳокимликлар); 
• давлат   тадбиркорликни   қўллаб-қувватлаш   марказий   ва   маҳаллий
органлари; 
• тадбиркорлик   доиралари   манфааталарини   ифодаловчи   ноҳукумат
ташкилотлари,   шу   жумладантадбиркорлар   уюшмалари   ва
бирлашмалари; 
• қонун   ҳужжатларини   қўлланиш   объектлари   ҳисобланган   ва
тескари   алоқа   механизмини   таъминлайдиган   тадбиркорлар
тузилмалари; 
• республика   қонун   ҳужжатларига   риоя   қилинишини   ва   уларнинг
бир хил талқин этилишини назорат қиладиган органлар; 
• қонун   ҳужжатларини   такомиллаштиришнинг   асосий
йўналишларини   аниқловчи,   қонун   ҳужжатлари   лойиҳаларини
эксперт   баҳоловчи,   уларни   амалда   қўллаш   самарадрлигини
олдиндан   айтиш   ва   мониторинги   билан   шуғулланувчи   илмий
муассасалар (хорижий экспертлар ҳам шунга киради); 
• макроиқтисодиётнинг   сратегик   ва   инновация   йўналишларини
белгиловчи ижтимоий-институцион ташкилотлар ва гуруҳлар. 
Инсон фаолиятининг алоҳида соҳаси сифатида тадбиркорлик ҳар
хил   ижтимоий   меъёрлар   таъсирида   бўлади.   Уларнинг   ичида   ҳуқуқий нормалар,   ишдаги   саранжомлик,   ишбилармонлик   удумлари,   одоб   ва
аҳлоқ қоидалари етакчи ўринни эгаллайди. 
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари ҳар хил қонун
ҳужжатлари   ва   бошқа   меъёрий   ҳужжатларда,   яъни   Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси,  Фуқаролик ва Хўжалик процессуал
кодекслар,   амалдаги   қонунлар,   Мажлис   қарорлари,   Президаент
фармонлари,   Вазирлар   Маҳкамасининг   қарорларидан   тортиб,   токи
вазирликлар   ва   идораларнинг   ҳуқуқий   ҳужжатларигача   –   барчасида
белгилаб берилади. 
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий асосини Ўзбекистон Республикасида қабул
қилинган   қонунлар   ва   бошқа   қонуний   ҳужжатлар   белгилайди.   Булар
жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:   
1. Ўзбекистон   Республикаси   Мулкчилик   тўғрисидаги   Қонун.   1990   йил   31   октябр   Ўзбекистон
Олий Советининг Ведомостлари, 1990 йил №31-33. 
2. Ўзбекистон   Республикасида   Мулкчилик   тўғрисидаги   Қонунга   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритиш   ҳақида   Ўзбекистон   Республикасининг   1993   йил   7   май   Қонуни.   Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. 1993 йил, 5-сон. 
3. Давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва   хусусийлаштириш   тўғрисида   ўзбекистон
Республикасининг 1991 йил 19 ноябр Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
ахбортномаси. 1992 йил, 1-сон. 
4. Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил, 2 июл
Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси.1992 йил, 10-сон. 
5. «Хусусий   корхоналар   тўғрисида»   Қонуни.   2003   й.Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Кенгаш
ахборотномаси 2004 йил 3-сон. 
6. Ўзбекистон   Республикасида   тадбиркорлик   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Қонуни.
1991 йил 15 феврал (7 – май 1993 йил ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган). Ўзбекистон
Республикаси   тадбиркорлик   тўғрисида   Қонун   ҳужжатлари.   Тошкент   «Иқтисодиёт   ва   ҳуқуқ
дунёси», 1999 йил. 
7. Ўзбекистон   Республикаси   «Кичик   ва   хусусий   тадбиркорликни   ривожлантиришни
рағбатлантириш тўғрисида» Қонун. 1991 йил 21 декабр. 1998 йил 29 августда ўзгартиришлар
киритилган. 
8. Банкротлик тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрел Қонуни. Халқ сўзи
2004 йил 2-июл. 
9. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 
1996 йил 26 апрел Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг ахборотномаси 1996 йил
5-6 сон. 
10. Товар   бозорларида   монополистик   рақобатни   чеклаш   тўғрисида   Ўзбекистон
Республикасининг   1996   йил   27   декабр   Қонуни.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлисининг ахборотномаси. 1997 йил 2-сон.  11. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида» ги
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил, 24 декабр Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг ахборотномаси 1999 йил, 1-сон. 
12. Тадбиркорлик   фаолияти   эркинлигининг   кафолатлари   тўғрисида   Ўзбекистон
Республикасининг   Қонуни.   2000   йил,   25   май.   Ўзбекистон   Республикаси   молиявий
Қонунлари. 8сон 2000. 
13. «Масъулияти   чекланган   ҳамда   қўшимча   масъулиятли   жамиятлар   тўғрисида   »   Ўзбекистон
республикаси Қонуни 2001 йил, 6 декабр. 
14. Ахборот   эркинлиги   принциплари   ва   кафолатлари   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикасининг
2002 йил, 12 декабр Қонуни. Халқ сўзи 2003 йил 13 декабр. 
15. Ўзбекистон   республикаси   «Оилавий   тадбиркорлик   тўғрисида»   ги   Қонуни.   Халқ   сўзи,   2012
йил, 27 апрель. 
16. Ўзбекистон республикаси «Рақобат тўғрисида» ги Қонуни. Халқ сўзи, 2012 йил, 7 январь. 
17. Ўзбекистон   республикаси   «Хусусий   мулкни   ҳимоя   қилиш   ва   мулкдорлар   ҳуқуқларини
кафолатлари тўғрисида» ги Қонуни. Халқ сўзи, 2012 йил, 25 сентябрь. 
18. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   –   бозор   муносабатларига   ўтишнинг   ўзига   хос   йўли.   Тошкент.,
Ўзбекистон, 1995. 
19. Каримов   И.А   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон   шароитида   уни   бартараф
этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон». 2009. 
20. Ўзбекистон   савдо-саноат   палатасини   ташкил   қилиш   тўғрисида.   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг 7.07.2004 йил фармони. 
21. Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун  қулай шарт
шароит   яратиш   чора   тадбирлари   тўғрисидаги   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
2006 йил 23 февралдаги фармони. 
22. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2012   йил   10   майдаги   “2012-2016   йилларда
Ўзбекистон   Республикасида   хизмат   кўрсатиш   соҳасини   ривожлантириш   бдастури
тўғрисида”ги ПҚ-1754-сонли қарори. 
23. «Ўзулгуржисавдоинвест   уюшмаси   тузилмасини   ислоҳ   қилиш   ва   фаолият   самарадорлигини
ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-
1514 – сонли қарори. 
24. Чакана   савдо   ва   хизмат   кўрсатиш   соҳасида   ҳисоб-китоблар   механизмини   янада   тартибга
солиш   тўғрисидаги   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2013   йил   24   январдаги   ПҚ-
1910 – сонли қарори. 
25. Бозорлар   ва   савдо   комплекслари   фаолиятини   тартибга   солишга   доир   қўшимча
чоратадбирлар   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2012   йил   28
августдаги 253 – сонли қарори. 
26. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисида Низом (Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрь 274 – сонли қарори) 
 
Тадбиркорнинг ҳуқуқлари 
 
Ҳар   бир   фуқаро   (бир   гуруҳ   фуқаролар)   хўжалик   юритувчи   бошқа
субъектлар билан тенг асосларда: 
 Ўзбекистон   Республикаси   қонунларида   белгиланган   шартларга
риоя   қилган   ҳолда   корхоналар   ва   ташкилотларни   вужудга келтириш, таъсис этиш, сотиб олиш ва қайта тўзиш йўли билан
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириш; 
 тадбиркор   турли   даражада   мулкий   жавобгар   бўладиган   ўз
тадбиркорлик ташкилотини таъсис этиш. Бу фаолиятни бажариш
учун   бошқа   юридик   шахслар   ва   жисмоний   шахсларнинг   мол–
мулкини   ҳамда   пул   маблағларини   ихтиёрий   асосларда   жалб
этиш; 
 ходимларни мустақил ёллаш ва ишдан бўшатиш; 
 тадбиркорликдан   солиқ   солинадиган   чекланмаган   миқдорда
даромад орттириш; 
 ижтимоий  таъминланиш  ва  ижтимоий  суғурта  
қилиниш хуқуқларига эга. 
Тадбиркорликнинг   иқтисодий   асосларини   бозор   иқтисодиётининг
хусусиятларидан излаш керак. 
Биринчидан, хусусий мулкни вужудга келиши. Мулкдорни ҳуқуқлари: 
1. Ўзлаштириш  
2. Эгалик қилиш 
3. Бошқариш   4.   Фойдаланиш 
Хусусий   мулкчилик   иқтисодий   фикрлашда   эркинликни   вужудга
келтиради, тадбиркорлик руҳини ривожлантиради, рақобатга олиб келади. 
Иккинчидан,   бозор   иқтисодиёти   принциплари   (қоидалари)ни   ҳаётга
тадбиқ этилиши. Ушбу қоидалар қуйидагилардан иборат: 
1. Бизнес, тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий, хўжалик эркинлиги. 
2. Давлат томонидан тартибга солиш.   
3. Истеъмол примати. 
4. Баҳони бозорда шаклланиши 
5. Муаммоларни шартнома (контракт) асосида бўлиши 
6. Иқтисодиётни очиқлиги. 
7. Рақобат.  8. Молия ва пул муомаласи таъсири остида ишлаш. 
9. Бозорни умумийлиги. 
Учунчидан,   объектив   иқтисодий   қонунларни   жамиятдаги   ҳаракати
(қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни ва бошқалар). 
Бу   қонунларнинг   талаблари   тадбиркорликни   ривожланишига
иқтисодий шарт – шароитлар яратади. 
Тўртинчидан, тадбиркорликни тартибга солиш механизми. 
Тадбиркорлик давлат томонидан қуйидаги йўналишлар орқали тартибга
солинади: 
 солиқ, молия – кредит тизими (солиқ ҳажми, кредит %), 
 солиқ имтиёзи; 
 баҳони шакллантириш қоидаси; 
 мақсадли дотация; 
 иқтисодий санкциялар миқдори; 
 давлат нарсалари (имущества) сотиш предметлари; 
 давлат резервлари; 
 лицензия; 
 ижтимоий, экалогик нормалар, нормативлар; 
 илмий   –   техник,   иқтисодий,   ижтимоий,   республикавий   ва
худудий дастурлар, (тадбиркорликни ривожлантириш бўйича); 
 давлат эҳтиёжларини қондириш учун шартномалар тўзиш. 
   
 
 
 
3.  Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳолати 
 
Республикамизда   амалга   оширилаётган   ислоҳотларнинг   ҳозирги
босқичида   иқтисодиётни   эркинлаштириш,   мамлакатни   модернизациялаш, макроиқтисодий   барқарорликни   таъминлаш   эвазига   узлуксиз   иқтисодий
ўсишга   эришишдек   долзарб   вазифа   қўйилган.   Бу   эса   ўз   навбатида,
иқтисодиётда   эришган   ютуқларнинг   асоси   –   бозор   иқтисодиёти,   мулк
шаклларининг   такомиллашуви,   иқтисодиётдаги   кескин   тузилмавий
ўзгаришлар,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликнинг   ялпи   ички
маҳсулотдаги   улушининг   ортиб   бориши   билан   баҳоланмоқда.   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   таъкидлаганидек,   “...кичик   бизнес   шаклан   кичик
бўлишига қарамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини
иш   билан   таъминлаш   муаммосини   ҳал   этиш   ва   халқимиз   фаровонлигини
юксалтиришда тобора катта роль ўйнамоқда” 4
.  
Бугунги кунда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг 56,0 фоизи ва иш
билан банд бўлган аҳолининг 76,5% кичик бизнес улушига тўғри келмоқда 5
. 
Бугунги   кунда   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   соҳаси   нафақат
миллий   иқтисодиётнинг   ўсиш   суръатларини   жадаллаштиришда,   балки
бугунги кунда долзарб ҳисобланган аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш
даражасини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда. 
Кичик   бизнеснинг   ихчам   ва   ҳаракатчанлиги,   бозор   конъюнктураси
ўзгаришлари   ва   истеъмолчилар   эҳтиёжларига   тез   мослаша   олиши   уни
ҳозирги   кунда   давом   этаётган   жаҳон   молиявий   иқтисодий   инқирозининг
салбий   оқибатларини   бартараф   этиш   ва   инқироздан   кейин   иқтисодиёт
тармоқларини   барқарор   ривожлантириш   шароитида   янги   иш   ўринларини
яратиш   ва   аҳоли   даромадларини   ошириш   борасида   энг   қулай   ва   мақбул
воситага айлантирмоқда. 
4   Каримов   И.А.   2014   йил   юқори   ўсиш   суръатлари   билан   ривожланиш,   барча   мавжуд   имкониятларни
сафарбар этиш, ўзини оқлаган  ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади.     “Халқ сўзи”,
2014 йил, 19 январь.  
5   Ўзбекистон   Президенти   Ислом   Каримовнинг   мамлакатимизни   2014   йилда
ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ва   2015   йилга   мўлжалланган
иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи”, 2015 йил 17 январь.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   таъкидлаганидек:
“Бугунги   кунда   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   ўзининг
иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда
қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта
аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди” 6
 
Дарҳақиқат,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
ривожлантирмасдан   туриб,   бозор   муносабатларига   асосланган   эркин
иқтисодиётни   ривожлантириб   бўлмайди.   Шу   боисдан   ушбу   соҳани
риволантириш   мамлакатимизни   келажагини   белгилайдиган   асосий
соҳалардан   бирига   айланмоқда.   Чунки   бу   соҳа   янги   иш   ўринларини   очиш
билан   бирга,   истеъмол   бозорини   товар   ва   маҳсулотлар   билан   тўлдиради,
турли   хизматлар   тизимини   яратади,   мамлакатнинг   ялпи   ички   маҳсулотда
тегишли улушга эга бўлади. 
Ўзбекистонда   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   бугунги   кунда
ижтимоий-сиёсий   барқарорликнинг   кафолати   ва   таянчи,   мамлакатимизни
тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда. 
“Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   йили”   Давлат   дастури
доирасида   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни   ривожлантириш   учун
энг   қулай   ишбилармонлик   муҳитини   шакллантиришга   доир   кенг   кўламли
ишлар олиб борилиши натижасида, айтиш жоизки, бугунги кунга келиб ялпи
ички маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши
кўпайиб, унинг юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли сезиларли
даражада   ошмоқда.   Мисол   тариқасида,   агар   2000   йилда   ялпи   ички
маҳсулотнинг   31   фоизи   иқтисодиётни   фаол   ривожлантириб   бораётган   ушбу
соҳа улушига тўғри келган бўлса, 2014 йилда эса 56 фоизни ташкил этди. 
6   И.А.Каримов.   “Мамлакатимизни   модернизация   қилиш   йўлини   изчил   давом   эттириш-тараққиётимизнинг
муҳим   омилидир”.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   қабул   қилинган   куннинг   18   йиллигига
бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасидан. “Халқ сўзи”, 2010 йил 8 декабр.  Президентимиз   асарларида   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
фаолиятини   инсон   омили   шаклланишига   таъсири   ҳақидаги   ғоялари   янада
чуқурлаштирилади   ва   бу   фаолиятни   иқтисодий   ўсишда,   давом   этаётган
инқирознинг   салбий   иқтисодий   таъсирларини,   айниқса   ижтимоий
оқибатларини   тугатишда,   аҳоли   бандлигини   таъминлаш   ва   ҳаёт   даражасини
оширишда   энг   муҳим   омил   эканлигига   алоҳида   таъриф   берилади.
Дарҳақиқат, кичик бизнеснинг иш ўринларини ташкил этишдаги, жамиятдаги
мулкдорлар   ижтимоий   табақасини   шаклланишидаги   иштироки   ошиб
бормоқда.     Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   янги   иш   ўринларини
очиш,   барқарор   даромад   манбаларини   яратишнинг   энг   муҳим   омилига
айланиб бормоқда. 
“Кичик  бизнес  ва  хусусий  тадбиркорликни  ривожлантиришни
рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йили,
фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 20 мингдан зиёд янги
кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сони эса 195
мингдан зиёдни ташкил этди. Бу 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпдир. Ялпи
ички маҳсулотни шакллантиришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
соҳасининг улуши 2000 йилдан буён 31 фоиздан 56 фоизга, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 12,9 фоиздан 31,1 фоизга ўсди. 
2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида 480 мингдан ортиқ
янги   иш   ўрни   ташкил   этилди.   Бу   яратилган   жами   иш   ўринларининг   ярми
демакдир. Бугунги кунда иқтисодиётнинг ушбу соҳасида иш билан банд бўлган
аҳолининг   76,5   фоиздан   зиёди  меҳнат   қилмоқда.   2000   йилда   бу   кўрсаткич   49,7
фоизга   тенг   эди.   Иқтисодиёт   соҳасида   изчил   амалга   ошираётган   ана   шундай
чора-тадбирларимиз   ўзининг   юксак   самарасини   бермоқда.   Жаҳон   банки
томонидан эълон қилинган, харид қобилияти бўйича ҳисобланадиган ялпи ички
маҳсулот   ҳажмига   қараб   аниқланадиган   иқтисодий   ривожланиш   борасидаги
янгиланган   рейтингда   Ўзбекистон   дунёнинг   190   та   давлати   орасида   2010
йилдаги   72-ўриндан   66-ўринга   кўтарилди.   Мамлакатимиз   2014   йилда   бизнесни юритиш шароити бўйича рейтингда 8 поғонага, солиққа тортиш борасида эса 61
поғона   юқорига   кўтарилди.   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилоти   Тараққиёт
дастурининг   баҳосига   кўра,   Ўзбекистон   сўнгги   йилда   бизнес   юритишни
енгиллаштириш   соҳасида   амалга   оширилган   ислоҳотлар   бўйича   етакчи   ўнта
мамлакат қаторидан жой олди. 
Ўтган   2014   йилда   500   дан   зиёд   янги   корхона,   биринчи   навбатда,   кичик
бизнес субъектлари экспорт фаолиятига жалб этилди. Ташқи савдо балансидаги
ижобий   сальдо   180   миллион   долларни   ташкил   қилди,   мамлакатимизнинг
олтинвалюта   захиралари   1   миллиард   600   миллион   долларга   кўпайди.   Ташқи
иқтисодий   фаолият   миллий   банки   ҳузурида   махсус   ташкил   этилган   Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллабқувватлаш
жамғармасининг   роли   бу   борада   тобора   ошиб   бормоқда.   2014   йилда   мазкур
Жамғарма   томонидан   2   минг   400   та   тадбиркорлик   субъектига   ўз   товар   ва
хизматларини   ташқи   бозорларга   чиқариш   бўйича   ҳуқуқий,   молиявий   ва
ташкилий   хизматлар   кўрсатилди.   Жамғарма   кўмагида   тадбиркорлик
субъектлари   томонидан   1   миллиард   250   миллион   доллар   миқдоридаги   экспорт
шартномалари   тузилди.   Мазкур   шартномалар   асосида   ўтган   йили   қиймати   840
миллион   доллардан   зиёд   товарлар   экспорт   қилинди.   Жамғарма   томонидан
тадбиркорларга   ташқи   бозорларни   ўрганиш   ва   чет   эллик   шерикларни   топиш,
халқаро   тендер   савдоларида   иштирок   этиш,   шунингдек,   экспорт
шартномаларини   тузиш,   халқаро   сертификатлар,   рухсат   беришга   оид
ҳужжатларни   олиш   ва   божхона   расмийлаштируви   бўйича   фаол   ёрдам
берилмоқда” 7
. 
Мамлакатимизда   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни   қўллаб
қувватлаш   учун   ажратилган   кредитлар   2001   йилда   171,5   миллиард   сўмни
ташкил   этган   бўлса,   бу   кўрсаткич   2010   йилда   2590,0   миллиард   сўмга   етди.
(4расм). 
7   Ўзбекистон   Президенти   Ислом   Каримовнинг   мамлакатимизни   2014   йилда   ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ва   2015   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг
муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги
маърузаси. “Халқ сўзи”, 2015 йил 17 январь.   2014   йилда   тижорат   банклари   томонидан   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик субъектларига 9 триллион сўмдан ортиқ ёки 2013 йилга нисбатан
1,3   баробар   кўп,   шу   жумладан,   2   триллион   сўмга   яқин   миқдордаги
микрокредитлар   ажратилди.   Бу   ўтган   йилга   қараганда   39   фоиз   кўпдир.   Сўнгги
беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди 8
. 
Бинобарин,   бозор   иқтисодиётига   ўтишда   “ўзбек   модели”   нинг
тамойиллари   асосида   мамлакатимизни   ислоҳ   этиш   ҳамда   модернизация
қилиш   бўйича   ҳар   томонлама   ва   чуқур   ўйланган   тараққиёт   дастурининг
ҳаётга   изчил   татбиқ   қилиниши   мазкур   соҳа   ривожида   долзарб   аҳамият   касб
этаётганлиги, шубҳасиз. 
Дарҳақиқат   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликнинг   изчил
ривожланиб боришини таъминлаш орқали мамлакатимизда жамиятимизнинг
ижтимоий–сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига
ва унинг тобора мустаҳкам бўлиб боришига эришилмоқда. 
Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   нафақат   мамлакат
иқтисодиётини   ривожлантиришда,   балки   ички   бозорни   озиқ-овқат
маҳсулотлари,   кундалик   эҳтиёж   товарлари   билан   тўлдирида,   янги   иш
жойларини   яратади,   фан-техника   ютуқларини   тез   ўзлаштиради   ҳамда   юз
бериши мумкин бўлган турли инқирозлардан чиқиб кетишда катта аҳамиятга
эга   ва   энг   асосийси,   барқарор,   шу   билан   бирга,   тез   мослашувчан   соҳа
ҳисобланади.   Шу   сабабли   ҳам   юртбошимиз   ташаббуслари   билан
мустақиллигимизнинг   дастлабки   йиллариданоқ   ушбу   масалага   давлат
сиёсати даражасига кўтарилиш бежиз эмас. 
Юқорилардан   кўриниб   турибдики,   жаҳон   молиявий-иқтисодий
инқирози   таъсири   давом   этаётган   ҳозирги   шароитда   мамлакатимизда   кичик
бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   фаолиятини   жадал   ривожлантириш,
8   Ўзбекистон   Президенти   Ислом   Каримовнинг   мамлакатимизни   2014   йилда   ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ва   2015   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг
муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги
маърузаси. “Халқ сўзи”, 2015 йил 17 январь.   иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳолининг
даромадлари   ва   фаровонлигини   оширишнинг   муҳим   омили   сифатида   амал
қилмоқда. 
 
5.   Иқтисодий   ислoҳoтларни   чуқурлаштириш   шароитида   хусусий
тадбиркорликни қўллаб қувватлаш йўналишлари 
 
Тадбиркорликни   кафолатлари   ва   давлат   томонидан   қўллаб   қувватлаш
йўналишлари   Ўзбекистон   Республикаси   қонунлари   ва   бошқа   қонун
ҳужжатларида белгилаб қўйилган. 
Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни   кафолатлари   ва   давлат
томонидан қўллаб қувватлаш йўналишларини қуйида келтирамиз. 
I. Ўзбекистон   Республикасида   кичик   ва   хусусий
тадбиркорлик   субъектлари   ҳуқуқлари   ва   манфатларининг
қуйидаги кафолатлари мавжуд. 
Давлат   кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектларининг   ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди, эркин рақобат
учун   шарт   –   шароит   яратади,   моддий,   молиявий,   меҳнатга   оид   ва   бошқа
ресурслардан фойдаланишда тенг имкониятларни таъминлайди. 
Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектлари   хўжалик   ва   бошқа
фаолиятни   амалга   оширишда   ўз   ташаббуси   билан   қонун   ҳужжатларига   зид
бўлмаган ҳар қандай қарор қабул қилиш мумкин. 
Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектлари   фаолиятининг   хизмат
ёки тижорат сири бўлмаган ахборотларнинг ҳимоя қилиниши кафолатланади.
Давлат   органлари   ва   бошқа   органларнинг   улардаги   мансабдор   шахслар   ва
ходимларнинг   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган   ҳолларни   истисно
этганда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашуви
ман этилади.  II. Кичик   ва   хусусий   тадбиркорликни
ривожлантиришни   давлат   томонидан   рағбатлантиришнинг
асосий йўналишларига: 
2.1.   Кичик   ва   хусусий   тадбиркорликни   шакллантириш,
ривожлантириш   жараёнларини   тартибга   солиш   ва   рағбатлантириш   давлат
томонидан   норматив   –   ҳуқуқий   асосини   такомиллаштириш,
инфраструктурани   шакллантириш   ҳамда   кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектлари фаолияти учун шарт – шароит яратиш асосида иқтисодий таъсир
кўрсатиш йўли билан амалга оширилади. 
2.2. Махаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари 
доирасида: 
2.2.1.   Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектлари   учун   махаллий
солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилайдилар; 
2.2.2.   Кичик   ва   хусусий   тадбиркорликни   ривожлантиришнинг
худудий дастурларини ишлаб чиқадилар. 
2.2.3. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг устувор
йўналишларини аниқлайдилар. 
2.3 Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорликни 
қўллаб – қувватлаш фондлари уларга қуйидаги хизматларни кўрсатади: 
 кредитлар,   шу   жумладан   имтиёзли   кредитлар   бериш   асосида
инвестиция лойиҳаларни молиявий таъминлаш; 
 устав сармоясида иштирок этиш; 
 маслаҳат   ва   ахборот   хизматлари   кўрсатиш   шаклида   техник
жиҳатдан кўмаклашиш; 
 инфраструктурани ривожлантиришга кўмаклашиш; 
 олинаётган   кредитлар   учун   кафолатлар,   мажбуриятлар   ва
кафилликлар бериш йўли ҳамда қўллаб – қувватлашнинг бошқа
шакллари билан кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришни   рағбатлантириш   учун   шарт   шароит   ҳосил
қилади. 
2.4. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ахборот соҳасида қуйидаги 
йўналишлар бўйича қўллаб – қувватланади. 
Давлат   бошқарув   органлари   кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектларини   иқтисодий,   ҳуқуқий,   статистика,   ишлаб   чиқариш
технологияга   оид   ва   самарали   фаолият   юритиш   учун   керакли   бошқа
ахборотлар   билан   таъминлаш   чора   –   тадбирларини   ишлаб   чиқарадилар   ва
амалга оширадилар. 
  Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектларига   ахборот   хизмати   кўрсатиш
қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилган   имтиёзли   шартларда   амалга
оширилади. 
2.5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ишлаб 
чиқариш – технология жиҳатидан қўллаб – қувватлаш 
  Давлат   бошқарув   органлари   кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектлари
замонавий   ускуна   технологиялар   олишига,   технопарклар,   лизинг
корхоналари,   бизнес   –   инкубаторлар,   ишлаб   чиқариш   -   технология
марказлари   ва   инфраструктуранинг   бошқа   объектлари   тармоғини   барпо
этишга   ёрдам   бериш   юзасидан   тадбирлар   ишлаб   чиқилиши   ва   амалга
оширилишини   таъминлайдилар,   ихтисослашган   улгуржи   бозорлар,
ярмаркалар барпо этиш ва ташкил этишда ёрдамлашадилар. 
2.6. Қишлоқдаги кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 
энергия таъминоти манбаини ишлатишга бериладиган имтиёзлар. 
Энергия таъминоти манбаидан фойдаланишда қишлоқ хўжалик 
ишлаб   чиқарувчилари   учун   белгиланган   имтиёзли   таърифлар   қишлоқдаги
кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳам таалуқлидир. 
2.7. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини имтиёзли 
кредитлаш.  Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектларини   кредитлаш   қонун
ҳужжатларида   белгиланган   тартибда,   қарз   олувчининг   қарзни   тўлашга
қодирлигини   ва   таваккал   қилиш   даражасини   ҳисобга   олган   ҳолда   амалга
оширилади. 
Кичик  ва  хусусий  тадбиркорлик  субъектларини  имтиёзли 
кредитлашни махсус фондлар, ихтисослаштирилган агентликларнинг суғурта 
полиси асосида амалга оширадилар. 
2.8. Кичик ва хусусий тадбиркорликни суғурта йўли билан ҳимоя 
қилиш. 
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини суғурталашни суғурта
ташкилотлари амалга оширадилар. 
Тадбиркорлик   таваккалчиларидан   ҳамда   кредитлар   қопланмаганлиги
учун   қарздорни   жавобгарликдан   имтиёзли   шартларда   суғурта   йўли   билан
ҳимоя   қилиш   ихтисослаштирилган   суғурта   агентликлари   ва   бошқа   суғурта
ташкилотлари томонидан таъминланади. 
Кичик   ва   хусусий   тадбиркорлик   субъектларини   суғурта   қилишни
амалга   ошираётган   суғурта   ташкилотлари   қонун   ҳужжатларида   белгиланган
тартибда имтиёзлардан фойдаланадилар.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
 
Курс   ишида   хусусий   тадбиркорликнинг   аҳамияти   назарий   ва   амалий
жихатдан тадқиқ қилиб қуйидаги хулосаларга келинди. 
1. Иқтисодиётни   модернизациялаш   шароитида
ахоли   бандлиги   ва   фаровонлигини   юксалтиришда   кичик
бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликнинг   иқтисодиётдаги
ахамиятини   янада   ошириш   йўли   билан   бандлик   ва
фаровонлик   масалаларини   хал   килиш   мумкин   эканлиги
асослаб   берилди.   Бунда   хусусий   сектор   хусусан,   кичик
бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни   ва   уй   мехнатини   давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш, солиқ ва божхона имтиёзлари
бериш, қулай кредит фоизлари хамда турли хил имтиёзларни
яратиб бериш назарда тутилади. 
2. Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари мазмунан
бир-бирига   яқин.   У   ишбилармонликдан   келиб   чиққан
муносабат   бўлиб,   бирор   бир   унумли   иш,   фаолият   билан
боғлиқликни англатади. 
3. Мустақиллик   йилларида   республикамизда
кичик   бизнес   сезиларли   ривожланди.   Аммо   кичик
корхоналарни   ташкил   қилиш   суръати,   уларнинг   барқарор
ривожланиши   ва   умумий   иқтисодий   тизимдаги   ўрни   ҳали
бозор иқтисодиёти талабларига тўла жавоб бермайди. 
4. Бизнинг   фикримизча,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорликнинг кафолатлари ва давлат тамонидан қўллаб-
қувватлаш қуйдаги йўналишларда олиб борилиши лозим:  - Ўзбекистон   Республикасида   тадбиркорлик
субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан
кафолатлаш; 
- кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
ривожлантиришни   давлат   томонидан   моддий   ва   маънавий
рағбатлантириш; 
- кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш фондларини ташкил этиш; 
- Давлат   бошқарув   органлари   кичик   бизнес   ва
хусусий тадбиркорлик субъектларини  иқтисодий,  
ҳуқуқий,  статистика,  ишлаб  чиқариш
технологияга   оид   ва   самарали   фаолият   юритиши   учун
керакли бошқа ахборотлар билан таъминлаш; 
- кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
ривожлантиришни   ишлаб   чиқариш   технология   жиҳатдан
қўллаб-қувватлаш; 
- қишлоқдаги   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик субъектларига турли хил имтиёзлар бериш; 
- кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъектларини имтиёзли кредитлашни кенгайтириш; 
- кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
суғурталаш тизимини такомиллаштириш ва бошқ. 
 
 
 
 
 
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. 
1.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси.   -   Т.:   “Ўзбекистон”,   2010   й.   2.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”. 2000 йил 25 май.
3. “Хусусий корхоналар тўғрисида” 2009 йил 11 декабрь. 
4. “Тадбиркорлик   субъектларини   ихтиёрий   тугатиш   тартибини
такомиллаштириш   мақсадида   Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”. 2007 йил 14
декабрь. 
5. “Тадбиркорлик   фаолиятини   янада   қўллаб-қувватлаш   ва   ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 15 май. 
6. “Тадбиркорлик   субъектларини   юридик   ҳимоя   қилиш   тизимини   янада
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   Фармони.   2005   йил   14
июн. 
7. “Тадбиркорлик   субъектлари   томонидан   тақдим   этиладиган   ҳисобот
тизимини   такомиллаштириш   ва   уни   ноқонуний   талаб   этганлик   учун
жавобгарликни кучайтириш тўғрисида”ги Қарори. 2005 йил 15 июн. 
8. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай
ишбилармонлик   муҳитини   шакллантиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони. 2011 йил 24 августь. 
9. И.А.Каримов.   “Мамлакатимизни   модернизация   қилиш   йўлини   изчил   давом
эттириш-тараққиётимизнинг   муҳим   омилидир”.   Ўзбекистон   Республикаси
Конституцияси   қабул   қилинган   куннинг   18   йиллигига   бағишланган
тантанали йиғилишдаги маърузасидан. “Халқ сўзи”, 2010 йил 8 декабр.  10. И.Каримов.   2013   йилда   Республикани   ижтимоий   –   иқтисодий
ривожлантириш   якунлари   ва   2014   йилги   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим
устивор вазифалари тўғрисидаги маърузаси. Халқ сўзи. 2014 йил 20 январ. 
11. Ўзбекистон   Президенти   Ислом   Каримовнинг   мамлакатимизни   2014   йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган
иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи”, 2015 йил 17
январь. 
12. Абдуллаев   Ё.А.,   Каримов   Ф.   Кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   асослари:   100
савол ва жавоб. (1-қисм) – “Меҳнат”, 2000. – 352 б. 
13. Абдуллаев   А.,   Сотволдиев   А.,   Ўринбоев   И,   Абдуллаев   С.   ва   бошқалар.
Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик:   ташкил   этиш,   режалаштириш,
бошқариш. – Т: “Фан ва технология”, 2005. - 243 б. 
14. Қосимова   М.С.,   Ходиев   Б.Ю.,   Самадов   А.Н.,   Мухитдинова   У.С.   Кичик
бизнесни бошқариш. “Ўқитувчи”, 2003.- 139 б. 
15. Мирзаев Қ.Ж., Мусаев Б. Кичик бизнесни бошқариш. Самарқанд. 2010. – 137
б. 
16. Султонов   Ш.А.   Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик:   худудий
муаммолари ва ечимлари. Монография. –Т.: “Наврўз”, 2013, 130 б.  
 
 
 
 
 
 
 
  “Иқтисодиёт”  кафедраси  мудири 
Ш.А.Султоновга                     
“Иқтисодиёт” таълим йўналиши 
3-курс,  ИК-112  гуруҳ  
талабаси А.Усмоновдан 
                        
АРИЗА 
 
Менга   “Иқтисодий   ислoҳoтларни   чуқурлаштириш   шароитида
хусусий   тадбиркорликни   ривожлантириш   имкониятлари”   мавзуси
бўйича курс иши ёзишга рухсат беришингизни сўрайман.  Курс   иши   Ўзбекистон   Республикаси   статистик   маълумотлари   асосида
бажарилади. 
         
    Сана                          Талабанинг имзоси 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
«ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ 
 
    «ТАСДИҚЛАЙМАН» 
 
  Кафедра мудири  _______________      “__” ___________ 20__ йил  
   
«Иқтисодиёт ва менежмент» факультетининг «Иқтисодиёт» таълим йўналиши Ик-112 гуруҳ 
талабаси А .Усмонов  га  
 
КУРС ИШИ БЎЙИЧА ТОПШИРИҚ 
1.Курс иши мавзуси : “Иқтисодий ислoҳoтларни чуқурлаштириш шароитида 
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари” 
2. Курс иши буйича бирламчи маълумотлар:  Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Фармойишлари, 
мавзуга оид дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, интернет сайтлари ҳамда 
статистик маълумотлар. 
3. Курс иши режаси ва бажарилиш муддатлари: 
№  Курс иши   бўлимлари номи  Бажарилиш муддатлари
(намуна) 
Кириш  01.11-05.11.2014 
1 
Тадбиркорликни моҳияти ва аҳамияти  06.11-15.11.2014  
2  Тадбиркорликнинг   умумий   қоидалари,   субъектлари,
шакллари ва турлари  16.11-25.11.2014  
3 
Тадбиркорликнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари  26.11-30.11.2014 
4  Ўзбекистонда  кичик  бизнес  ва  хусусий
тадбиркорликнинг ҳолати  01.12.-10.12.2014 
5  Иқтисодий   ислoҳoтларни   чуқурлаштириш   шароитида
хусусий   тадбиркорликни   қўллаб   қувватлаш
йўналишлари  11.12.-20.12.2014 
Хулоса ва таклифлар  21.12-25.12.2014 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати  21.12-25.12.2014 
Иловалар  21.12-25.12.2014 
 
Топшириқ берилган сана:  “__” _________ 20__ йил 
Тугаган курс ишини топшириш муддати:  “__” _________ 20__ йил 
Курс иши рахбари:  _______________  _____________________ 
       имзо          Ф.И.Ш. 
     
Топшириқни олдим:  ________________  _____________________ 
       имзо          Ф.И.Ш.