Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Август 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Идентификация ва аутентификация

Купить
МавзуМавзу : : Индентификация ва аутентификация Режа: 1 . Индентификация ва аутентификация тушунчаси 2. Аутентификация жараёнларида хавфсизликга бўладиган асосий хужумлар 3 . Пароллар, сертификатлар, қ атъий ва биометрик аутентификациялаш усуллари • Калит с ўзлар ( uz ): Идентификация , аутентификация, маъмурлаш , авторизация , м аскарад , такрорий , мажбурий кечикиш . • Key words(en): Identification, authentication, a ccounting , a uthorization , i mpersonation , r eplay , f orсed delay. Индентификация ва аутентификация тушунчаси Компьютер тизимида рўйхатга олинган ҳар бир субъект (фойдаланувчи ёки фойдаланувчи номидан ҳаракатланувчи жараён) билан уни бир маънода индентификацияловчи ахборот боғлиқ. Бу ушбу субъектга ном берувчи сон ёки символлар сатри бўлиши мумкин. Бу ахборот субъект индентификатори деб юритилади. Агар фойдаланувчи тармоқда рўйхатга олинган индентификаторга эга бўлса у легал (қонуний), акс ҳолда легал бўлмаган (ноқонуний) фойдаланувчиҳисобланади. Компьютер ресурсларидан фойдаланишдан аввал фойдаланувчи компьютер тизимининг идентификация ва аутентификация жараёнидан ўтиши лозим. Идентификация (Identification) - фойдаланувчини унинг идентификатори (номи) бўйича аниқлаш жараёни. Бу фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида биринчи галда бажариладиган функциядир. Фойдаланувчи тизимга унинг сўрови бўйича ўзининг идентификаторини билдиради, тизим эса ўзининг маълумотлар базасида унинг борлигини текширади. Аутентификация (Authentication) — маълум қилинган фойдаланувчи, жараён ёки қурилманинг ҳақиқий эканлигини текшириш муолажаси. Бу текшириш фойдаланувчи (жараён ёки қурилма)ҳақиқатан айнан ўзи эканлигига ишонч хосил қилишига имкон беради. Аутентификация ўтқазишда текширувчи тараф текширилувчи тарафнинг хақиқий эканлигига ишонч хосил қилиши билан бир қаторда текширилувчи тараф ҳам ахборот алмашинув жараёнида фаол қатнашади. Одатда фойдаланувчи тизимга ўз хусусидаги Авторизация (Authorization) — субектга тизимда маълум ваколат ва ресурсларни бериш муолажаси, яъни авторизация субъект ҳаракати доирасини ва у фойдаланадиган ресурсларни белгилайди. Агар тизим авторизацияланган шахсни авторизацияланмаган шахсдан ишончли ажрата олмаса бу тизимда ахборотнинг конфиденциаллиги ва яхлитлиги бузилиши мумкин. Аутентификация ва авторизация муолажалари билан фойдаланувчи ҳаракатини маъмурлаш муолажаси узвий боғланган. Маъмурлаш (Accounting) — фойдаланувчининг тармоқдаги ҳаракатини, шу жумладан, унинг ресурслардан фойдаланишга уринишини қайд этиш. Ушбу ҳисобот ахборот хавфсизлик нуқтаи назаридан тармоқдаги хавфсизлик ходисаларини ошкор қилиш, тахлиллаш ва уларга мос реакция кўрсатиш учун жуда муҳимдир. Ўзининг хақиқийлигининг тасдиқлаш учун субъект тизимга турли асосларни кўрсатиши мумкин. Субъект кўрсатадиган асосларга боғлиқ ҳолда аутентификация жараёнлари қуйидаги категорияларга бўлиниши мумкин: - бирор нарсани билиш асосида. Мисол сифатида парол, шахсий идентификация коди PIN (Personal Identification Number) ҳамда “сўровжавоб” хилидаги протоколларда намойиш этилувчи махфий ва очиқ калитларни кўрсатиш мумкин; -бирор нарсага эгалиги асосида. Одатда булар магнит карталар, смарт-карталар, сертификатлар ва touch memory қурилмалари; -қандайдир дахлсиз характеристикалар асосида. Ушбу категория ўз таркибига фойдаланувчининг биометрик характеристикаларига (овозлар, кўзининг рангдор пардаси ва тўр пардаси, бармоқ излари, кафт геометрияси ва х.) асосланган усулларни олади. Бу категорияда крипт Парол — фойдаланувчи ҳамда унинг ахборот алмашину- видаги шериги биладиган нарса. Ўзаро аутентификация учун фойдаланувчи ва унинг шериги ўртасида парол алмашиниши мумкин. Пластик карта ва смарт-карта эгасини аутентификаци- ясида шахсий идентификация номери PIN синалган усул ҳисобланади. PIN — коднинг маҳфий қиймати фақат карта эгасига маълум бўлиши шарт. Динамик — (бир марталик) парол - бир марта ишлатилга- нидан сўнг бошқа умуман ишлатилмайдиган парол. Амалда одатда доимий паролга ёки таянч иборога асосланувчи мунтазам ўзгариб турувчи қиймат ишлатилади. “ Сўров-жавоб” тизими - тарафларнинг бири ноёб ва олдиндан билиб бўлмайдиган “сўров” қийматини иккинчи тарафга жўнатиш орқали аутентификацияни бошлаб беради, иккинчи тараф эса сўров ва сир ёрдамида ҳисобланган жавобни жўнатади. Иккала тара Аутентификация жарёнларини таъминланувчи хавфсизлик даражаси бўйича ҳам туркумлаш мумкин. Ушбу ёндашишга биноан аутентификация жараёнлари қуйидаги турларга бўлинади: - пароллар ва рақамли сертификатлардан фойдаланувчи аутентификация; - криптографик усуллар ва воситалар асосидаги қатьий аутентификация; - нуллик билим билан исботлаш хусусиятига эга бўлган аутентификация жараёнлари (протоколлари); - фойдаланувчиларни биометрик аутентификацияси. Аутентификация жараёнларида хавфсизликга бўладиган асосий хужумлар Аутентификация протоколларига бўладиган асосий хужумлар қуйидагилар: - аутентификация алмашинуви тарафини алмаштириб қўйиш (interleaving attack). Нияти бузуқ одам ушбу хужум мобайнида икки тараф орасидаги аутенфикацион алмашиниш жараёнида трафикни модификациялаш ниятида қатнашади. Алмаштириб қўйишнинг қуйидаги хили мавжуд:иккита фойдаланувчи ўртасидаги аутентификация муваффақиятли ўтиб, уланиш ўрнатилганидан сўнг буз унчи фойдаланувчилардан бирини чиқариб ташлаб, унинг номидан ишни давом эттиради; - такрорий узатиш (replay attack). Фойдаланувчиларнинг бири томонидан аутентификация маълумотлари такроран узатилади; - узатишни қайтариш (reflection attak). Олдинги хужум вариантларидан бири бўлиб, хужум мобайнида нияти бузуқ одам протоколнинг ушбу сессия доирасида ушлаб қолинган ахборотни орқага қайтаради. -мажбурий кечикиш (forсed delay). Нияти бузуқ одам қандайдир маълумотни ушлаб қолиб, бирор вақтдан сўнг узатади. - матн танлашли хужум ( chosen text attack). Нияти бузуқ одам аутентификация трафигини ушлаб қолиб, узоқ муддатли криптографик калитлар хусусидаги ахборотни олишга уринади. Пароллар асосида аутентификациялаш Аутентификациянинг кенг тарқалган схемаларидан бири оддий аутентификациялаш бўлиб, у анъанавий кўп мартали Паролларни ишлатишига асосланган. Тармоқдаги фойдаланув- чини оддий аутентификациялаш муолажасини қуйидагича тасаввур этиш мумкин. Тармоқдан фойдаланишга уринган фойдаланувчи компьютер клавиатурасида ўзининг идентифика- тори ва паролини теради. Бу маълумотлар аутентификация серверига ишланиш учун тушади. Аутентификация серверида сақланаётган фойдаланувчи идентификатори бўйича маълумот- лар базасидан мос ёзув топилади, ундан паролни топиб фойдаланувчи киритган парол билан таққосланади. Агар улар мос келса, аутентификация муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва фойдаланувчи легал (қонуний) мақомини ва авторизация тизими орқали унинг мақоми учун аниқланган х Паролдан фойдаланган ҳолда оддий аутентификациялаш Сертификатлар асосида аутентификациялаш Тармоқдан фойдаланувчилар сони миллионлаб ўлчанганида фойдаланувчилар Паролларининг тайинланиши ва сақланиши билан боғлиқ фойдаланувчиларни дастлабки руйхатга олиш муолажаси жуда катта ва амалга оширилиши қийин бўлади. Бундай шароитда рақамли сертификатлар асосидаги аутентификациялаш пароллар қўлланишига рационал альтернатива ҳисобланади. Рақамли сертификатлар ишлатилганида компьютер тармоғи фойдаланувчилари хусусидагиҳеч қандай ахборотни сақламайди. Бундай ахборотни фойдаланувчиларнинг ўзи сўров сертифи-катларида тақдим этадилар. Бунда махфий ахборотни, хусусан махфий калитларни сақлаш вазифаси фойдаланувчи- ларнинг ўзига юкланади. Фойдаланувчи шахсини тасдиқловчи рақамли сертификатлар фойдаланувчилар сўрови бўйича махсус ваколатли ташкилот-сертификация маркази CA (Certificate Authority) томонидан, маълум шартлар бажарилганида берилади. Таъкидлаш лозимки, сертификат олиш муолажасининг ўзихам фойдаланувчининг ҳақиқийлигини текшириш (яъни, аутентификациялаш) босқичини ўз ичига олади. Бунда текширувчи тараф сертификацияловчи ташкилот (сертификация маркази СА) бўлади. Сертификат олиш учун мижоз сертификация марказига шахсини тасдиқловчи маълумотни ва очиқ калитини тақдим этиши лозим. Зарурий маълумотлар руйхати олинадиган сертификат турига боғлиқ. Сертификацияловчи ташкилот фойдаланувчининг ҳақиқийлиги тасдигини текширганидан сўнг ўзининг рақамли имзосини очиқ калит ва фойдаланувчи хусусидаги маълумот бўлган файлга жойла Сертификат электрон шакл бўлиб, таркибида қўйидаги ахборот бўлади: - ушбу сертификат эгасининг очиқ калити; - сертификат эгаси хусусидаги маълумот, масалан, исми, электрон почта адреси, ишлайдиган ташкилот номи ва; - ушбу сертификатни берган ташкилот номи; - сертификацияловчи ташкилотнинг электрон имзоси — ушбу ташкилотнинг махфий калити ёрдамида шифрланган сертификац- иядаги маълумотлар. Сертификат фойдаланувчини тармоқ ресурсларига мурожаат этганида аутентификацияловчи восита ҳисобланади. Бунда текширувчи тараф вазифасини корпоратив тармоқнинг аутентификация сервери бажаради. Сертификатлар нафақат аутентификациялашда, балки фойдаланишнинг маълум хуқуқларини тақдим этишда ишлатилиши мумкин. Бунинг учун сертификатга қўшимча ҳошиялар киритилиб уларда сертификация эгасининг фойдаланувчиларни Қатъий аутентификациялаш Криптографик протоколларида амалга оширилувчи қатъий аутен-тификациялаш ғояси қуйидагича. Текширилувчи (исботловчи) тараф қандайдир сирни билишини намойиш этган ҳолда текширувчига ўзининг ҳақиқий эканлигини исботлайди. Масалан, бу сир аутентификацион алмашиш тарафлари ўртасида олдиндан хавфсиз усул билан тақсимланган бўлишимумкин. Сирни билишлик исботи криптографик усул ва восита- лардан фойдаланилган ҳолда сўров ва жавоб кетма-кетлиги ёрдамида амалга оширилади. Энг муҳими, исботловчи тараф фақат сирни билишлигини намойиш этади, сирни ўзи эса аутентификацион алмашиш мобайнида очилмайди. Бу текширувчи тарафнинг турли сўровларига исботловчи тарафнинг жавоблари ёрдами билан таъминланади. Бунда якуний сўров фақат фойдаланувчи сирига ва протокол бошланишида ихтиёрий т Аксарият ҳолларда қатъий аутентификациялашга биноан ҳар бир фойдаланувчи ўзининг махфий калитига эгалиги аломати бўйича аутентифи- кацияланади. Бошқача айтганда фойдаланувчи унинг алоқа бўйича шеригининг тегишли махфий калитга эгалигини ва у бу калитни ахборот алмашинуви бўйича ҳақиқий шерик эканлигини исботлашга ишлата олиши мумкинлигини аниқлаш имкониятига эга. X.509 стандарти тавсияларига биноан қатъий аутентификациялашнинг қуйидаги муолажалари фарқланади: - бир томонлама аутентификация; - икки томонлама аутентификация; - уч томонлама аутентификация. • Бир томонлама аутентификациялаш бир томонга йўналтирилган ахборот алмашинувини кўзда тутади. Аутентификациянинг бу тури қуйидагиларга имкон яратади: • - ахборот алмашинувчининг фақат бир тарафини ҳақиқийлигини тасдиқлаш; • - узатилаётган ахборот яхлитлигининг бузилишини аниқлаш; • - "узатишнинг такрори" типидаги хужумни аниқлаш; • - узатилаётган аутентификацион маълумотлардан фақат текширувчи тараф фойдаланишини кафолатлаш. • Икки томонлама аутентификацилаш да бир томонлилигига нисбатан исботловчи тарафга текширувчи тарафнинг қўшимча жавоби бўлади. Бу жавоб текширувчи томонни алоқанинг айнан аутентификация маълумотлари мўлжалланган тараф билан ўрнатилаётганига ишонтириш лозим. • Уч томонлама аутентификациялаш таркибида исботловчи тарафдан текширувчи тарафга қўшимча маълумотлар узатиш мавжуд. Бундай ёндашиш аутентификация ўтказишда вақт белгиларидан фойдаланишдан возкечишга имкон беради. Фойдаланувчиларни биометрик идентификациялаш ва аутентификациялаш Охирги вақтда инсоннинг физиологик параметрлари ва характеристи каларини, хулқининг хусусиятларини ўлчаш орқали фойдаланувчини ишончли аутентификациялашга имкон берувчи биометрик аутентификациялаш кенг тарқалмоқда. Биометрик аутентификациялаш усуллари анъанавий усулларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга: - биометрик аломатларнинг ноёблиги туфайли аутентификациялашнинг ишончлилик даражаси юқори; - биометрик аломатларнинг со лом шахсдан ажратиб бўлмаслиги; - биометрик аломатларни сохталаштиришнинг қийинлиги. Фойдаланувчини аутентификациялашда фаол ишлатиладиган биометрик алгоритмлар қуйидагилар: 1-бармоқ излари; 2-қўл панжасининг геометрик шакли; 3-юзнинг шакли ва ўлчамлари; 4-овоз хусусиятлари; 5-кўз ёйи ва тўр пардасини • Бармоқ изларининг сканерлари. Бармоқ изларини сканерловчи анъанавий қурилмаларда асосий элемент сифатида бармоқнинг характерли расмини ёзувчи кичкина оптик камера ишлатилади. Аммо, дактилоскопик қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги интеграл схема асосидаги сенсорли қурилмаларга эътибор бермоқдалар. Бундай тенденция бармоқ изларига асосланган аутентификациялашни қўллашнинг янги соҳаларини очади. Бундай технологияларни ишлаб чиқувчи компаниялар бармоқ изларини олишда турли, хусусан электрик, электромагнит ва бошқа усулларни амалга оширувчи воситалардан фойдаланадилар. Сканерлардан бири бармоқ изи тасвирини шакллантириш мақсадида тери қисмларининг си ғ им қаршилигини ўлчайди. Сенсор сиртида жойлашган иккинчи пластина конденсаторнинг 90000 сезгир пластинкали кремний микросхемасидан иборат. Сезгир си им датчиклари бармоқ сирти дўнгликлари ва пастликлари орасидаги электрик майдон кучининг ўзгаришини ўлчайди. Натижада дўнгликлар ва пастликларгача бўлган масофа аниқланиб, бармоқ изи тасвири олинади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ ALOQACHI” – 2008. 2. В асильков А. В. В асильков А. А. В асильков И. А. Информационные системы и их безопасность. Москва-2011. 3. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009 4. В асильков А. В. В асильков И. А Безопасность и управление доступен в информационных системах. Москва-2010. 5. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha