Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 943.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий педагогика асослари

Купить
Ижтимоий педагогика асослариwww.arxiv.uz Режа: 1.Ижтимоий педагогика, унинг предмети ва вазифалари. 2. Ижтимоий педагогиканинг назария ва амалиёт сифатидаги моҳияти ва мазмуни. 3. Ижтимоий педагогиканинг асосий категориялари, функциялари ва вазифалари.www.arxiv.uz Ижтимоий педагогика, унинг предмети ва вазифалари. Жамиятда юзага келган ҳозирги вазият ёш авлодни ижтимоий тарбиялашнинг янгича моделини топишни талаб этади. Ҳаёт шахсни очиқ ижтимоий муҳитда, жамиятнинг барча тарбиявий тузилмалари – мактаб, оила, меҳнат жамоалари, жамоатчилик бир-бири билан яқин алоқа қилаётган шароитларда тарбиялаш вазифасини қўйди. Мазкур коллектив ҳамкорлик жараёнида педагогика фанининг истиқболи порлоқ янги йўналиши – ижтимоий педагогика вужудга келди. “ Педагогика” атамаси икки юнонча сўз: pais, paidos — бола, гўдак ва ago — етаклаяпман сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлган ва “бола етакловчи” ёки “болага йўл кўрсатувчи” деган маънони англатади. Ривоятларга қараганда, Қадимги Юнонистонда қулдорлар уларнинг болаларини мактабга олиб борувчи ва мактабдан олиб келувчи ма Ижтимоий педагогика – умумий педагогиканинг атроф муҳит ва дунё билан ўзаро алоқалар тизимида шахснинг ижтимоийлашув жараёнини ўрганувчи қисми. Бу инсон, унинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, тарбиячи, тарбияланувчи ва ижтимоий муҳит ўртасида юзага келувчи алоҳида муносабатлар ҳақидаги янги илмий билим.www.arxiv.uz Педагогика фанининг тармоғи саналган ижтимоий педагогика атроф муҳитни ўзгартиришга, социумда инсоний тарбияловчи муносабатларни яратишга, ижтимоий фаолиятнинг турли хил вазиятларига педагогик жиҳатдан оқилона аралашув механизмларини топишга қараб мўлжал олади. Ижтимоий педагогика ижтимоий ҳаётнинг барча ҳодисаларини ўз педагогик нуқтаи назаридан ўрганади ва таҳлил қилади, жамият ҳаётининг ишлаб чиқариш, иқтисодий, сиёсий, маданий шароитлари ва бошқа хил ҳодисалари инсонни қандай қилиб ўзгартириши ва камол топтиришини тадқиқ этади. Бу ижтимоий-педагогик вазифаларни самарали ҳал қилиш мақсадида жамиятнинг барча тарбиявий имкониятларини сафарбар этиш йўллари ва шартлари ҳақидаги фан. моҳият эътибори билан у инсонга ўз ҳаётининг яқин ва узоқ келажакка мўлжалланган режаларини белгилаш ва амалг “ Ижтимоий педагогика” атамасини илк бор А.Дистервег 1850 йилда ўзининг “Немис ўқитувчилари учун қўлланма” асарида ишлатган, лекин бу ерда унинг мазмуни очиб берилмаган. Одатда ижтимоий педагогиканинг яратилишини шу номли биринчи китоб муаллифи бўлган немис файласуфи ва педагоги Пауль Наторп исми билан боғлайдилар. У педагогиканинг бош вазифаси инсонни тарбиялаш учун айниқса қулай бўлган ижтимоий шароитларни аниқлашдан иборат, деб ҳисоблаган. Ҳозирги замон ижтимоий педагогикаси халқни, шу жумладан ёш авлодни тарбиялаш вазифасини ўз олдига қўяди. У айрим шахсгагина эмас, балки мазкур шахс ўсиб-улғаяётган жамиятга ҳам таъсир кўрсатади. Шу туфайли ҳам ижтимоий педагогиканинг мақсади инсонни қуршаган муҳитни педагогикалаштириш, инсон фаолиятини ўзгартириш, унга тарбияловчи тус бериш, инсоний м шахснинг ижтимоийлашуви ва уни ижтимоий тарбиялаш шахснинг индивидуал камол топиш даражасига боғлиқ эканлигини илмий асослаш илмий тадқиқотлар ташкил этиш уларнинг натижаларини ижтимоий- педагогик фаолият амалиётига жорий этиш шахснинг ижтимоийлашуви ва уни ижтимоий тарбиялашнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ижтимоий ва ижтимоий- педагогик ишнинг мазмуни, шакллари, усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш ижтимоий-педагогик иш тажрибасини ўрганиш ва умумлаштиришИжтимоий педагогика олдида турган назарий вазифаларwww.arxiv.uz Ижтимоий педагогиканинг амалий вазифалари алоҳида аҳамият касб этади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. Инсон онгида эзгулик ва адолат, ўз яқинларига муҳаббат, ижодкорлик, ўзаро тил топиш ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш. 2. Ўз атрофидагилар билан мулоқот қилишни, ҳаёт мақсади ва мазмунини белгилашни ўргатиш. 3. Атроф борлиқни, инсоннинг жисмоний ва маънавий хусусиятларини, жамиятдаги ҳуқуқлар ва бурчларни билишга интилишни ривожлантириш. 4. Ўз қадр-қимматини англаш, мустақиллик, ўзига ишонч ҳиссини ривожлантириш. Умумий педагогика фанининг бир қисми саналган ижтимоий педагогика унинг воситалари, асосий принциплари ва методларидан тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида фойдаланади. Шу билан бир вақтда, амалий фаолият ва ижтимоий-педагогик тадқиқотларнинг ўз методларини белги Иижтимоий педагогиканинг асосий категориялари . Ижтимоий педагогика ўз тушунчалари ва категориялар мажмуига эга. Ижтимоий педагогиканинг асосий тушунчаларига қуйидагилар киради: ижтимоий муҳит, ижтимоий тарбия, ижтимоий таълим, ижтимоийлашув, ижтимоий мослашув, қайта тарбиялаш, коррекция ва ҳ.к. Ижтимоий педагогика атамаларининг моҳиятига батафсилроқ тўхталамиз. Энг аввало, ижтимоий муҳит нима, деган саволга жавоб топиш лозим.www.arxiv.uz Ижтимоий педагогикада социум, ижтимоий муҳит инсоннинг камол топиш жараёни юз берувчи реал борлиқ сифатида қаралади. Ижтимоийлашув – маданий қадриятлар ва ижтимоий меъёрларни ўзлаштириш, шахснинг ўзини ўзи камол топтириш ва ўз имкониятларини жамиятда рўёбга чиқариш жараёни. Ижтимоий тарбия – барча ижтимоий таъсирларни эътиборга олган ҳолда шахснинг ижтимоий камол топиши учун шароитлар яратишга қаратилган жараён.www.arxiv.uz Ижтимоий иш – ижтимоий ҳолатини яхшилаш учун инсонга, гуруҳга ёрдам кўрсатиш борасидаги касбий фаолият. Ижтимоий-педагогик муҳофаза – айрим шахснинг жисмоний, руҳий ва ахлоқий-психологик хавфсизлигини таъминловчи омиллар ва воситалар тизими, унинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, у эркин камол топиши учун моддий ва маънавий шароитлар яратиш. Ижтимоий муаммолар – инсон мақсад ва натижа ўртасидаги ўзи учун муҳим бўлган номувофиқлик сифатида тушунувчи ижтимоий зиддият. Мақсадга эришиш учун маблағлар йўқлиги ёки тақчиллиги туфайли юзага келувчи бу номувофиқлик ижтимоий эҳтиёжлар қондирилмаслигига сабаб бўлади.www.arxiv.uz Ижтимоий педагогика ишининг асосий йўналишлари Ижтимоий педагогика ишининг асосий йўналишлари Кўнгилсиз вазиятга тушиб қолган болага ёрдам кўрсатиш Болани қуршаган муҳитнинг турли соҳаларида ижтимоий тарбия ҳолатини таҳлил қилиш Ижтимоий педагог бола муаммоларини ечувчи турли мутахассислар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш билан шуғулланади Ижтимоий педагогика илғор тажрибани таҳлил қилиши, умумлаштириши ва тарқатиши лозимwww.arxiv.uz Ижтимоий педагогика Тарбиявий функция Ижтимоий - ҳуқуқий функция Ижтимоий - реабилитацион функцияwww.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Етиборингиз учун рахматwww.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha