Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 531.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Илк ёш (2-3 ёшли) болалар учун

Купить
Илк ёш (2-3 ёшли) болалар учун • Сўзга тақлид қилувчи товушлардан фойдаланиб, унли ( e,i,а,о,u,o‘ ) ва ундош ( m, n, b, p, t, d, k, g, f, v ) товушларни тўғри талаффуз этишни машқ қилдириш. Болаларга берилган саволларга жавоб беришни ўргатиш. Тўғри жумла тузишларига эътибор бериш. Болаларда эрмак, овутмачоқ ва шеърларни қайтариш кўникмасини таркиб топтириш, уларда чиройли, тўғри гапириш иштиёқини тарбиялаш. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Луғат иши • Товушга тақлид қилишдан одатдаги сўзларни талаффуз қилишга ўтказишни давом эттириш: товушга тақлид қилувчи (“вов-вов”, “чиқ-чиқ”) кабиларни осонлаштирилган тўғри сўзлар (кучук, соат) билан алмаштириш, тақлид қилишни ўстириш, яъни “айт”, “қайтар” каби топшириқларни бажартириш, бу билан сўзларни тушуниш болага турли товуш, бўғин ва сўзларни талаффуз этиб машқ қилдириш орқали сўз бойлигини орттириш. www.arxiv.uz • Болаларнинг сўз бойликларини буюмлар номини англатадиган отлар (кийим, идиш-товок, мебель, ўйинчоқлар), ўсимликлар (дарахт, ўт, гул ва б.), сабзавот (сабзи, помидор, бодринг ва б.), мевалар (олма, олча ва б.), уй ҳайвонлари (хўроз, товуқ, сигир, ит, мушук ва б.), уларнинг болалари (жўжа, бузоқча, кучукча ва б.) билан айрим ҳаракатларни ифодаловчи феъллар (югурмоқ, артмоқ, кир ювмоқ, дазмолламоқ, экмоқ ва б.), сифатлар (катта, кичик, қизил, сариқ, кўк, оқ, қора, иссиқ, совуқ, ширин, аччиқ, думалоқ), равишлар билан (узоқ, яқин, паст, баланд) бойитиш. www.arxiv.uz • Катта-кичик, баланд-паст, кўп-кам каби сўз бирикмаларини болалар луғатига киритиш. • Луғатни фаоллаштириш. Расмларни, уй- рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда уларнинг номларини, вазифаларини ва баъзи сифат хусусиятларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатишга ўргатиш. • Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларини сўз ўйинлари орқали мустаҳкамлаб бориш. www.arxiv.uz Кичик гуруҳ (3-4 ёш) • Болаларнинг аник, шошилмай, етарлича баланд овозда гапиришларини кузатиш. Сўзга тақлид қилувчи товушлардан фойдаланиб, бу сўзларни ҳар хил баландликда ва тезликда, унли (e ,i,а,о,u,o‘ ) ва ундошлар ( m, n, b, p, t, d, k, g, f, v )ни тўғри талаффуз этишни машқ қилдириш. Ҳавони оғиздан бир текисда ва чўзиб чиқаришни ўргатиш. Болаларга берилган саволларга жавоб беришни ўргатиш, бирор воқеани (расмда кўрган ёки эшитган) сўзлаб беришга ундаш. Тўғри жумла тузишларига эътибор бериш. Болаларда эрмак ва шеърларни айтиш кўникмасини таркиб топтириш, уларда чиройли, тўғри гапириш иштиёқини тарбиялаш. www.arxiv.uz Луғат иши • Болаларнинг сўз бойликларини буюмларнинг номини англатадиган отлар (кийим, идиш-товоқ, мебель, ўйинчоқлар), ўсимликлар (дарахт, ўт, гул ва б.), сабзавот (сабзи, карам, шолғом, помидор, бодринг ва б.), мевалар (олма, нок, олча, лимон ва б.), уй ҳайвонлари (хўроз, товуқ, от, сигир, ит, мушук ва б.), уларнинг болалари (жўжа, тойча, бузоқ, кучукча ва б.) билан айрим ҳаракатларни ифодаловчи феъллар (югурмоқ, артмоқ, пиширмоқ, тайёрламоқ, кир ювмоқ, дазмолламоқ, экмоқ ва б.) сифатлар (катта, кичик, қизил, сариқ, кўк, зангори, оқ, қора, иссиқ, совуқ, ширин, аччиқ, думалоқ) билан вақтни белгилайдиган равишлар билан (кеча, бугун, эртага, узоқ, яқин, паст, баланд) бойитиш. www.arxiv.uz • Болаларнинг теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, сўзларнинг маъноларини аста-секин чуқурлаштириб бориш асосида сўз бойлигини орттириш (буюмларнинг сифати ва хусусиятларини, ранги, катта-кичиклиги). • Катта-кичик, баланд-паст, кўп-кам, кўп-битта каби сўз бирикмаларини болалар луғатига киритиш. • Луғатни фаоллаштириш. Расмларни, уй-рўзғор буюмларини кўздан кечираётганда уларнинг номларини вазифаларини ва баъзи сифат хусусиятларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатишга ўргатиш. Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларини сўз ўйинлари, топишмоқлар орқали мустаҳкамлаб бориш. www.arxiv.uz Ўрта гуруҳ (4-5 ёш) • Болаларнинг h, k, o‘, e, r, l, s каби товушларни аниқ, тўғри талаффуз этишларини мустаҳкамлаш. Она тилидаги барча товушларни аниқ, тўғри талаффуз этиш. Сўзларни ўртача баландликда, дона-дона талаффуз этиш, жумла охирида тўхтаб, бир меъёрда гапириш малакаларини ўстиришни давом эттириш. Фонетик идрокни, эшитиб, товуш ва сўзларни фарқлашни шакллантириш. Сўзларни адабий талаффуз қоидаларига риоя этган ҳолда айтишларини такомиллаштириб бориш. Болаларга турли суҳбатларда иштирок этиш, суҳбат мавзуи бўйича берилган саволларга тўғри жавоб қайтариш ва саволларни тўғри бера билиш кабиларни ўргатишни давом эттириш. www.arxiv.uz Луғат иши • Теварак-атрофдаги нарса-ҳодисалар ҳақидаги билим ва тасаввурларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш асосида болалар луғатига буюмлар, улар қандай маҳсулотлар (ёғоч, темир, чинни, пластмасса)дан тайёрланганлиги, сифати ва уларнинг вазифасини билдирувчи сўзларни киритиш. Шу билан бирга турли касбларни билдирувчи номлар: ошпаз, энага, сотувчи, қурувчи, ҳайдовчи. Уларнинг бажарадиган ишлари: пиширади, боқади, соғади, қуради, ҳайдайди. Буюмларнинг жойлашиш ўрни: ўнгда, чапда, ўртасида, орқасида, яқинида, ёнида. Вақт жиҳатдан ҳар бир кун турли қисмларга бўлиниши: эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси ва б. Инсонларнинг ҳолат ва кайфиятларини (хафа, хурсанд), қарама-қарши маънони билдирувчи сўзлар (антонимлар): катта-кичик, узун-қисқа, қоронғи-ёруғ каби сўзлардан фойдаланишга ўргатиш. Туркум • Луғатини фаоллаштириш. Болаларнинг ўз нутқларида ўрганган сўзларидан, айниқса, буюмларнинг номи, қисмларини билдирувчи отлардан, уларнинг ранги, туси ва хоссаларини англатувчи сифатлардан: силлиқ, ғадир-будур, оғир, енгил, синади, синмайди каби кўп фойдаланиладиган феъл ва равишлардан мустақил, эркин, тўғри фойдаланиш малакаларини ўстириш. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Катта гуруҳ (5-6 ёш ) • Она тилидаги барча товушларни тўғри талаффуз этиш малакаларини мустаҳкамлаш Фонетик идрокни ўстиришда давом этиш. Болаларга s-z, p- f, t-d, p-b, l-r, u-o’, х-h, k-g товушларини тўғри талаффуз этиш ва уларни фарқлашни; овоз сифатларини (баланд, ўртача, паст, йўғон, ингичка, жуда ингичка),нутқ суръатини (тез, ўртача, секин) тарбиялаш, сўзда товуш ўрнини белгилашга ўргатиш (m-m-m-mu-shuk, m-u-u-u- shuk, mu-sh-sh-sh-uk; "товуш" иборалари билан таништириш ва уларни фарқ қилишга, машқларда, ўйинларда уларни қўллашга ўргатиш. Адабий нутқни тарбиялашни давом эттириш. www.arxiv.uz • Товушларни тўғри талаффуз этишни, айрим унли ва ундош товушларини ўзлаштиришни мустаҳкамлаш. Болалар эшитганда ва талаффуз этганда товушларни (узун-қиска, жарангли - жарангсиз) ажрата олишни машқ қилдириш товуш талаффузидаги нуқсонларни йўқотиш. Сўзлаётганда тўғри нафас олишни ривожлантириш. www.arxiv.uz • Болаларнинг сўзларни адабий тил нормалари асосида орфоэпик жиҳатдан тўғри, аниқ, дона- дона қилиб талаффуз этишларини такомиллаштириш.Овоз кучининг паст- баландлигини нутқ суръатига нутқ муносабати шароитга қараб ўзгартира билишни шакллантириш, оҳанг воситаларидан тўғри фойдаланишга ўргатиш. • Болаларга қаттиқ ва юмшоқ ундош “ h ” ва “ х ” товушларини ажратиш ва тўғри талаффуз этиш машқларини бажартириш (бу товушлар устида ишлаш кейинчалик ҳам давом эттирилади). www.arxiv.uz • Болаларнинг сўзларни аниқ ва бурро талаффуз этишларини машқ қилдиришни давом эттириш. Бунда адабий тил нормаларига асосланиб сўзларни тўғри талаффуз этиш, сўзлашув мавзуси бўйича тасвирий воситалардан, овознинг паст- баландлиги, нутқ суръатидан тўғри фойдаланиш малакасини таркиб топтириш. www.arxiv.uz • Болаларнинг теварак–атрофдаги ҳодисалар ҳақидаги билимларини аниқлаш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш асосида уларнинг нутқини бойитиш ва фаоллигини ошириш. Болалар луғатига республика, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, шаҳар, қишлоқ ва кўчалар, касб- ҳунарга оид (ғишт терувчи, бўёқчи, дурадгор, пахтакор, ғаллакор, чорвадор, ўқитувчи, тарбиячи), қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган машиналар (экскаватор, кўтарма кран, трактор, комбайн...), нарсаларнинг ўзига хос муҳим белгилари ва ранги (ёрқин, очиқ, одми, пишиқ, пухта ва шу кабилар, одамларнинг ўз меҳнатига нисбатан муносабатини ифодаловчи (бетартиб, эҳтиёткор, тадбирли, синчков, сарамжом-саришта ва шу каби) ном ва сўзларни киритиш мумкин. www.arxiv.uz Тайёрлов гуруҳ (6-7 ёш ) • Она тилидаги барча товушларни тўғри талаффуз этиш малакаларини мустаҳкамлаш Фонетик идрокни ўстиришда давом этиш. Болаларга s-z, p-f, t-d, p-b, l-r, u-o‘, x-h, k-g товуш гуруҳларини тўғри талаффуз этиш ва уларни фарқлашни, овоз сифатларини (баланд, ўртача, паст, йўғон, ингичка, жуда ингичка),нутқ суръатини (тез, ўртача, секин) тарбиялаш, сўзда товуш ўрнини белгилашга ўргатишни давом этиш. • Болаларга бир бўғинли сўзлардан ва бўғиндан товушни ажратиб олишга, бўғинларнинг товушлардан тузилганлиги, нутқнинг энг кичик қисми товуш эканини, унинг хусусиятлари, товушларнинг тури, товушни нусхада белгилаш ҳақида маълумот бериш. Товушларнинг тўғри талаффузи устида ишлаш. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Сўздан товушни ажратиш. Товуш сўз ёки бўғинлардан ажратилиши ҳақида тушунча бериш. • Товушга хос хусусиятларни (Товушларни талаффуз қилиш, яъни айтиш ва эшитиш) тушунтириш. • Ун л и ва ундош товуш ҳ а қ ида тушунча бериш. Унли ва ундош товушларнинг талаффузини болаларга машқ қилдириш. www.arxiv.uz Луғат иши • Болаларнинг атроф-оламдаги ҳодисалар ҳақидаги билимларини аниқлаш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш асосида уларнинг нутқини бойитиш ва фаоллигини оширишда давом этиш. Болалар луғатини Ватан, Ватанимиз рамзлари: байроқ, герб, мадҳия, Ватан ҳимоячилари, шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва кўчалар, ёдгорликлар, майдонлар, байрамлар ҳақида сўзлар билан кенгайтириш, касб-ҳунарга оид (учувчи, фазогир, шифокор, мисгар, ганчкор, ўймакор, наққош, муҳандис, пахтакор, ғаллакор, чорвадор, ўқитувчи, тарбиячи), қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган машиналар, транспорт ва алоқа воситалари ҳақидаги билимларини кенгайтириш, болаларнинг луғатини уларнинг теварак оламдаги воқелик билан бевосита танишишлари асосида, билиш фаолиятлари жараёнида: кузатишлар, кўздан кечириш, сурат асосида олиб бориладиган • Нарсаларнинг ўзига хос муҳим белгилари ва ранги (ёрқин, очиқ, одми, пишиқ, пухта ва шу кабилар), одамларнинг ўз меҳнатига нисбатан муносабатини ифодаловчи ном ва сўзларни киритиш. • Халқ мақоллари, маталлари ва топишмокларини тушунтиришни давом эттириш (“Қушни асраган, одамни асраган билан баробар”, “Яхшидан раҳмат, ёмондан лаънат”, “Бугунги ишни эртага қўйма”, “Куч-бирликда”, “Булбул чаманни, одам Ватанни севар”, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” ва бошқалар). Қарама- қарши маъноли (антоним) сўзларни (узун-қиска, кеча-кундуз, кучли-кучсиз, паст-баланд маъноли бир хил, аммо айтилиши хилма-хил бўлган сўзлар (синоним)ни (хурсанд, шод, қувноқ, баҳор, кўклам, наврўз, кўркам, чиройли, гўзал ва бошқалар), айтилиши бир хил, аммо маънолари хилма-хил бўлган сўзлар (омоним)ни (ўт-майса,ўт-ариқда • Луғатни фаоллаштириш. Болаларга нарсаларнинг номларини тўғри айтишга ўргатиш, бу нарсаларни бир-бири билан солиштириб, айрим фарқларини тушуниш ва шу орқали уларнинг луғат бойлигини оширишда давом этиш. Масалан, буюмларнинг хоссалари ва ҳолатини ифодаловчи сифатловчи сўзлар (масалан шиша идиш, юпка, тиниқ, мўрт, тез синадиган) нимадан қилинганлиги, шакли, ранги, сифати, ўлчови, хоссалари, вазифаларини англатувчи сўзларни ўргатишда давом этиш. www.arxiv.uz • Жинс ва турни билдирувчи тушунчаларни болалар қай даражада тушунишлари ва қўллашларини аниқлаш. Умумлаштирилган сўзларни тўғри тушунишларига, улардан ўз нутқларида фойдаланишларига эътибор бериш. • Буюмларнинг қайси жисмдан ясалганини билдирувчи сўзлар (чинни лой, металл, пластмасса, газлама ва бошқалар)ни ўзлаштиришлари, бу ўзлаштиришнинг давом этишига аҳамият бериш. • Болаларда она тилига нисбатан муҳаббат, тўғри гапиришга ўрганиш истагини тарбиялаш ва мустаҳкамлаш. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha