Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Июнь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Иммунопрофилактика ишларини ташкиллаштириш, хавфсиз эмлашни олиб бориш

Купить
ИММУНОПРОФИЛАКТИКА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ, ХАВФСИЗ ЭМЛАШНИ ОЛИБ БОРИШ.  Буйруқлар  Республикамизда иммунопрофилактика ишлари «Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларнинг иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги 0239-07 - сонли СанМваҚ га биноан олиб борилади. Ушбу Санитария қоида ва меъёрига 2015 йил 6апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг томонидан янги пневмококк вакцинаси амалиётга тадбиқ қилиниши туфайли узгартириш киритиб тасдикланди.  Ўзб.Рес.ССВнинг 2006 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида вакциналарни сақловчи омборхоналарда ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг стандарт ишчи муолажаларини тадбиқ этиш ва вакциналарни самарали бошқаруви ҳақида ” 148- сонли буйруғи  Ўзб.Рес ССВнинг 1996 йил 29 сентябрдаги “Ўткир суст шолни эпидемиологик назорат қилиш ва шол касаллигини бутунлай йўқотиш бўйича чора тадбирлар ҳақида Эмлаш календари СанМваҚ №0239-07 ЁШИ ЭМЛАНИШ ТУРЛАРИ 1 кун ВГВ –1  2-5кун V-БЦЖ, ОПВ – 0  2 ойлик АКДС-1, ОПВ-1,ХИБ-1, ВГВ-2 пневмо1  3 ойлик АКДС-2, ОПВ-2, ХИБ-2, ВГВ-3 пневмо2  4 ойлик АКДС-3, ОПВ-3, ХИБ-3, ВГВ-4 ИПВ  12 ойлик (1 ёш) КПК (қизамиқ, паротит, қизилча,)  16 ойлик АКДС-4, ОПВ-4  6 ёш КПК (қизамиқ, паротит, қизилча,)  1 синф (7 ёш) АДС -М-5, ОПВ-5, 16 ёш АДС-М – 6 Эмлашни олиб бориш.  - эмлаш ҳамшираси керакли даражада  тайёрланган бўлиши ва эмлаш  техникасини тўлиқ билиши;  - эмлаш воситаларини ташиш,  уларни тўғри сақлаш ва ишлатиш  тартибларини;  -эмлашда учрайдиган нохуш  реакцияларни назоратга олишни;  - эмлашдан кейин юз берган нохуш  реакцияларга биринчи тез тиббий ёрдам  беришни;  - эмлаш билан болаларни тўла қамраб олишни  назорат этиш ва оилага кейинги эмлашлар тўғрисида ахборот бериб туришни;  - ҳар ой эмланганлар натижасини (063-Ҳ) шакл эмлаш картаси билан солиштириб таҳлил қилишни,  - эмланмаган болалар сабабини, 2 ёшгача бўлганларнинг тўлиқ эмланганлар фоизини аниқлаш (БЦЖ 1 марта,  пентавалент вакцинаси 3 марта, ОВП 5 марта, КПК 2 марта, АКДС 1 марта) ; Умумий амалиёт шифокорининг вазифалари - келгуси ой ва йилга маҳалла бўйича эмлаш режасини тузади (эмлаш куни ва эмлашдан тиббий чеклов олган болаларни аниқлайди); - эмлашдан сўнг нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин бўлган «хавф гуруҳига» кирувчи болаларни ажратади;  эмлаш кунлари болаларни тиббий кўригини (тана ҳароратини албатта ўлчаган ҳолда) ўтказади ва боланинг умумий аҳволини инобатга олган ҳолда, эмлашга рухсат беради. - боланинг соғлиги тўғрисидаги хулоса (ташхис)ни (112-Ҳ) шакл ривожланиш тарихи тиббий анкетасига ёзади. - эмланган болаларни тиббий кузатувини ташкил этади; - эмлашдан сўнг нохуш реакция ва асоратлар кузатилса, биринчи тиббий ёрдам кўрсатади ва зарур бўлса болани шифохонага ётқазишни ташкил этади;  ҳар ой охирида эмлаш ҳисоботи натижаси таҳлилини (мониторинг) олиб бор Патронаж ҳамширанинг вазифалари.  - йилига 2 маротаба (кузда ва баҳорда) маҳаллада болаларни рўйхатини ўтказади;  - картотека ҳамшираси билан биргаликда 063-Ҳ шакл эмлаш картаси ва (064-Ҳ) шакл эмлашни рўйхатга олиш дафтарини  солиштириб, аниқлик киритади ҳамда таҳлил ўтказади.  - картотека ҳамшираси билан кейинги ой (йил)да эмланиши лозим бўлган болалар рўйхатини тузади;  - УАШ шифокори билан биргаликда кейинги ойга эмланиши лозим бўлган болаларни кўриб чиқади;  - ойлик эмлаш режаси асосида болаларни ота-оналари билан биргаликда, эмлашга келишга таклиф қилади;  - эмлашдан сўнг эмланган болаларни тиббий кузатувини олиб боради, патронажни ўтказади;  «диспансер» назоратида турган, эмлашдан тиббий чеклов олган болаларни шифокор кўригига келишини таъминлайди; - ҳар ой картотека ҳамшира Эмлаш хонаси ҳамширасининг вазифалари.  - Эмлаш хонасининг санитария  эпидемиологик ҳолатига жавоб  беради.  - УАШ, иммунолог-шифокорнинг  кўрсатмалари бўйича эмлаш  жараёнини олиб боради.  -112-Ҳ шакл ривожланиш тарихи тиббий  анкетасига ўтказилган эмлашни киритади ва ўз вақтида 112- Ҳ шаклни картотека ҳамширасига беради.  - Шифокор кўрсатмаси ва унинг назорати остида лозим бўлган ҳолда, эмланган болага 1-чи тез тиббий ёрдам кўрсатади.  - Поликлиника катта ҳамширасидан эмлаш воситаларини қабул қилади ва уларнинг сақланиши, ишлатилишига жавобгар бўлиб, ҳар ойнинг якунида унга ҳисобот беради. Эмлаш хонаси картотека ҳамширасининг вазифалари  - Болаларнинг (063-Ҳ) шакл эмлаш карталаридан картотека ҳужжатларини ташкил этади.  - Йилига икки марта маҳалла ҳамширалари билан бирга болалар аҳолисининг рўйхати ва (063-Ҳ) шакл эмлаш карталарининг тўла мослигини солиштиради.  -Ўз вақтида (063-Ҳ) шакл эмлаш картасига ва (112-Ҳ) шакл ривожланиш тарихи тиббий анкетасига эмланганлик тўғрисида маълумот киритади.  Шифокор назорати остида йиллик ва ойлик эмлаш режасини тузиш ва ўтказилган эмлашларни (064 –Ҳ, 026-Ҳ, 063-Ҳ) шакл  асосида эмлаш таҳлилини ўтказади.  - Маҳалла, мактабгача тарбия  муассасаси ва мактаб тиббиёт  ходимларидан ўтган ой учун ҳисобот  қабул қилишда қатнашади. Картотека олиб бориш тартиби ва эмлашни ҳисобга олиш.  - 063-Ҳ шакл энг асосий ва ягона эмлашни ҳисобга олиш шакли (эмлаш картаси) дир  - ҳар бир эмланган шахсга, ёшидан қатъий назар, эмлаш картаси тўлдирилади, бола 14 ёшга тўлгандан сўнг ўтказиш хотимаси билан (026- Ҳ ) ўсмирлар шифокорига ўтказилади.  - ҳар бир ДПМ, мактабгача тарбия болалар муассасаси ва мактабларда эмлаш жараёни ўтказилгандан сўнг (063-Ҳ) шаклдан ягона тартибда картотека тузилади;  - ҳар ой якунида кейинги ой эмлашга жалб этилган тиббиёт ходимлари эмланиши лозим бўлган болаларни ажратадилар;  -барча эмланганлар поликлиника эмлаш хонаси дафтарига рўйхатга олинади. Ривожланиш тарихи тиббий анкетасидаги эмланганлик тўғрисида маълумотни 063-Ҳ шаклга кўчирилади; Картотекани тўғри ва тўлиқ бўлиши, болаларни эмлаш билан Иммунолог-шифокорнинг вазифалари.  - Эмлашни ўз вақтида, тўлиқ бажарилиши ва режалаштиришнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш;  - эмлашдан четлатилган болаларни назоратга олиш ва кўрикдан ўтказиш;  - керак бўлган ҳолда эмланган болаларга тез тиббий ёрдамни ташкил этиш;  - оила шифокори тақдим этган ҳолатларда, анамнезида безовтали болаларни консультация килиш,  - (112-Ҳ) шакл ривожланиш тарихи тиббий анкетасига ёзиб, керак бўлса лаборатор текшируви учун тор мутахассис  маслаҳатига юбориш ва эмлашнинг индивидуал графигини тузиш;  - узоқ муддатга эмлашдан четлатилган болаларни туман иммунологик хайъатига, шифохона текширувига, эмлаш  масаласини ҳал килишга юбориш;  - эмлаш вақтида ножўя реакциялар содир бўлса, консультация килиш;  - эмлашдан кейинги асоратларни УА шифокори билан таҳли Эмлашни режалаштириш ва ҳисобга олиш. - Йилига икки маротаба ( куз ва баҳорда) патронаж ҳамширалари томонидан 14 ёшгача бўлган болаларни худудий ва 1 маротаба (сентябрда) поликлиникага қарашли мактабгача тарбия болалар муассасалари, меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернат тарбияланувчилари ва мактаб, лицей, колледж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ва бошқаларни рўйхатга олиш ўтказилади. - Рўйхат ўтказилгандан сўнг, эмлаш картаси (063-Ҳ) шакл, эмлашни рўйхатга олиш дафтари (064-Ҳ) шакл, ривожланиш тарихи тиббий анкетаси (112-Ҳ) шакл, болани тиббий анкетаси (026-Ҳ) шакл билан солиштирилади. - Болаларни рўйхатга олишда патронаж, уйга чақирилган ва поликлиникага мурожаат қилган даврда маҳаллага янги кўчиб келган ёки кўчиб кетган, туғуруқхонадан чиққан чақалоқларга аниқлик киритилади. Бунда Анафилактик шокда қўлланиладиган дори – дармонлар ва тиббий жихозлар  Адреналин эритмаси 0,1 % ли- 1 мл дан -10 та ампула  Супрастин эритмаси 2 % ли – 1 мл дан – 5 та ампула  Эуфиллин эритмасит 2,4 % -10 мл дан -2 та ампула  Глюкоза эритмаси – 5 % ли -500 мл млдан – 1 флакон Кордиамин, корглюкон, строфантин эритмаси 1-2 мл дан – 2 ампула  Преднизалон 25 мг ва Гидрокортизон – 5 мл дан – 10 ампула Натрий хлор эритмаси -0,9 % ли -200, 400 млдан – 1 флакон  Калций хлор эритмаси  -10% ли -10 мл дан -2 та ампула  система 2- та шприц -2,0 гр - 10 та  шприц -5,0 гр - 10 та  шприц – 10 гр – 10 та  жгут -2 та Анафилактик шокда биринчи ёрдам  - 0,3–0,5 мл 0,1 % ли адреналин эритмаси тери ости ёки мушак орасига бемор оғир холатдан чиққунга қадар ҳар 10-15 минутда юборилади.  - вакцина қилинган жойга 0,1 % адреналин гидрохлорид эритмаси 0,3-0,5 мл тери остига ёки мушак орасига юборилади.  - вакцина килинган жойдан юқори қисмига жгут боғлаб, вакцина қилинган жойга муз қўйилади.  - мушак орасига 0,5-2 мл антигистамин препаратларидан бири юборилади (супрастин, димедрол, тавегил, пипольфен)  - томир ичига 3-5-10 мл 10 % Ca CI эритмаси юборилади.  - тери остига 0,5–2-1 мл кордиамин эритмаси (ёшига 0,1 мл ҳисобидан) юборилади.  - агар 5 минутдан сўнг шок белгилари ўтиб кетмаса, томир ичига NaCIни 0,9 % изотоник эритмасининг 100-150 мл га 60-180 мг  ( 2-3 мг /кг) преднизолон эритмаси юборилади.  АС- (анотоксин столбнячный) қоқшолга қарши вакцина  Қўлланиши: 2 ойликдан бошлаб 2ёшгача бўлган  болаларни қоқшолга қарши фаол эмлашда ва кайта  эмлашда 16 ойлик, 7-16 ёшда эмланади Фармацевтик шакли : инъекция учун суспензия шаклида ишлаб чиқарилади.  Қўллаш усули: инъекция шаклида юбориладиган  1 дозаси- 0,5 мл. Вакцина тери остига елканинг дельтасимон мушак сохасига юборилади. Вакцинани томир орасига юбориш қатъиян ман этилади.  Қоқшолнинг шошилинч специфик профилактикаси.  Қоқшолнинг шошилинч профилактикасини актив холда-  пассив усул билан қуйидаги холларда ўтказилади:  -тери қатлами ва шиллиқ катламларининг бутунлиги  бузилиши билан кечадиган жарохатларда  - II, III и IV даражадаги совуқ қотиш ва куйишларда  - Тиббий муассасалардан ташқари жойларда туғруқ ёки абортлар куз Юборилаётган вакцина тананинг кайси жойига юборилиши коидасига амал килиниши лозим:  -КПК вакцина – кулнинг елка кисми ташкарисига тери остига юборилади.  - ПЕНТАВАЛЕНТ вакцина – соннинг олди кисми мушак орасига  - АКДС, АДС, АДС-М вакцина - соннинг олди кисми мушак орасигаПодкожная инъекция Внутримышечная инъекция  -БЦЖ вакцинаси- кулнинг елка кисми ташки терисига юборилади.  - Шолга карши вакцина (ОПВ)- боланинг огзига 2 томчи томизилади Внутрикожная инъекция Вакциналарнинг музлашга сезгирлиги: Музласа (00С дан паст ) бузиладиган вакциналар: -ПЕНТАВАЛЕНТ - АКДС - АДС -АДС-М -АС -гепатит В вакцинаси Совутгичнинг урта токчаларида сакланиши лозим . Чувствительность к замораживанию интервалы Вакцины Геп .B Hib ( жидкая ) АКДС , АКДС -Геп .B, АКДС -Hib, АКДС -геп .B+Hib, АДС АДСМ АС , Hib (сухая ) Музласа буладиган вакциналар (ДПМларда +2 +8 0С да сакланади): -БЦЖ - ОПВ - КПК -ККВ -Кизамик Совутгичнинг юкори токчаларида сакланиши лозим. Эслатма; хар кандай вакцина эритувчисини музлатиш мумкин эмас Чувствительность к нагреванию интервалы Вакцины ОПВ Коревая , КК , КПК АКДС , АКДС -Геп .В , АКДС - Hib, АКДС -Геп .В + Hib , желтая лихорадка БЦЖ Hib, АДС АДСМ , АС , ГЕП .В , JE Хамширага саволлар:  Охирги 12 ойда Сиз канча микротравма олдингиз? Training of National Training Coordinators on Training Modules for Mid -level Managers on Immunization, 19 –24 October 200 9, Ankara -TURKEY 74 Reading Vaccine Vial MonitorReading Vaccine Vial Monitor ВГ В  ВГВ- вирусли гепатит «В» га карши вакцина  Қўлланиши:  вирусли гепатит «В» билан зарарланиши мумкин бўлган барча «хавф» гуруҳига кирувчиларга;  миллий эмлаш жадвали асосида 1 ёшгача бўлган болалар;  тиббий ходимлар;  тиббий колледж ва олийгоҳ талабалари;  қон препаратларини олувчилар;  корхона ва ташкилотда ишловчилар;  палапартиш жинсий алоқада бўлувчи шахслар;  тез ва узоқ муддат инъекцион дори-дармон воситаларини олувчилар;  вирусли гепатит «В» касаллиги кўп тарқалган худудларда истиқомат қилувчилар;  тана аъзоларини кўчириш, жарроҳлик муолажасига тайёргарлик кўрувчилар;  юқорида кўрсатилган «хавф» гуруҳи билан мулоқотда бўлганлар;  Фармацевтик шакли :  инъекция учун мўлжалланган суспензия 10 мкг/ 0,5 мл ёки 20 мкг/ 1,0 мл;  Қўллаш усули:  1 дозаси 20 мкг (1,0 мл КПК  КПК- қизамик, эпидемик тепки ва қизилчага қарши вакцина  Қўлланиши: қизамик, эпидемик тепки ва қизилча касалликларига фаол змлаш учун мўлжалланган. Миллий эмлаш жадвалига асосан эмлаш 1 ёшда, қайта эмлаш 6 ёшда.  Фармацевтик шакли : кучсизлантирилган тирик вакцина. Алоҳида флаконларда қуруқ лиофилизат ва эритувчиси билан комплектда ишлаб чикилади   Қўллаш усули : вакцинанинг қуруқ масссаси фақат ўзига тегишли эритувчисида эритилади ва тери остига , елканиниг дельтасимон мушагига 1 дозаси – 0.5 мл микдорда юборилади.  Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:  бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит;  ҳомиладорлик;  вакцинани компонентларига аллергик реакция;  қон тизими ва аъзоларининг ҳавфли ўсмалари;  эмлашдан олдин иммуноглобулин билан муолажа ўтказилганда;  АКДС ва ВГВ вакциналари ОПВ  ОПВ- полиомиелит касаллигига қарши орал вакцина  Қўлланиши: миллий эмлаш жадвали асосида чақалок ва 1 ёшгача бўлган болаларни шол касаллигига  қарши фаол эмлаш ўтказишда қўлланилади.  Қайта эмлаш 16 ойликда ва 7 ёшда.  Фармацевтик шакли : оғиз орқали қабул қилиниши учун мўлжалланган суспензия.  Қўллаш усули : фақат оғиз орқали қўллаш учун мўлжалланган. 1доза – 2 томчи.  Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:  иммун тизими фаолиятини пасайтирувчи дори-дармонлар истеъмол қилганда;  хавфли ўсмалар;  бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит;  олдинги эмлашга кучли аллергик реакция ёки эмлашдан сўнгги асорат;  соматик ва юқумли касалликларнинг ўткир даври (вакцинация касалликдан тузалгандан сўнг 3-14 кунига ўтказилади); Кутиришга карши вакцина  Одамлар учун қутуришга қарши тозаланган (VERO ҳужайраларда етиштирилган) вакцина  (Ўз.Рес.ССВнинг 2011 йил 14 июлдаги 210-сонли буйруғи)  Қўлланиши:  Вакцина қутуришни олдини олиш учун профилактик ва ҳайвон тишлашидан жароҳат олгандан  кейин қўлланади.  Агарда одам қутурган ит ёки бошқа ҳайвон билан тишланган ёки тирналган бўлса, жароҳат дарҳол ювилиши керак. Уни кўп  20 % ли совунли эритма билан ювиш ва унга йод настойкаси ёки спирт суртиш керак. Сўнгра иложи борича тезроқ  жабрланганни экспозициядан кейинги схемага асосан вакцинация қилиш керак (инфекцияланганлар учун).  Фармацевтик шакли :  қутида 5 доза лиофилланган вакцина + 5 доза инъекция учун стерил сув эритувчи  сифатида.  Қўллаш усули:  Вакцина елканинг дельтасимон мушагига мушаг ичига 1 доз
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha