Ҳиндуийлик

 Ҳиндуийлик 
  Кириш 
1. Ҳиндуийликнинг пайдо бўлиши. 
2. Муқаддас китоблари; 
3. Каста тизими 
4. Ҳиндуийликнинг келиб чиқиши тарихи бўйича асосий икки фактор; 
5. Ҳиндлар эътиқодидаги муқаддас ҳайвонлар; 
6. Ҳиндуийликда диний тушунчалар; 
7. Ҳиндуийлик маъбудлари; 
8. Ҳиндуийлик зиёратгоҳлари; 
9. ибодатхоналари; 
10. Диний маросим, ибодат ва урф-одатлар; 12.   Ҳиндузимга оид 
муҳим маълумотлар; 
Хулоса. 
Фойдаланилган адабиётлар. 
 
         
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш
Бирон   бир   динни   ўрганиш   учун   албатта,   биз   турли   хил   манбаларга
мурожаат қиламиз ва улар орасидаги зиддиятларга дуч келамиз. Кўплаб олимлар
динларни ўрганиш жараёнида уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини ўрганиб,
таҳлил қилишган. Агар ҳинд, насаро ёки мусулмон илм ва ижод аҳли фаолияти
тарихига   назар   солсак,   улар   орасида   турли   динларнинг   ўзигагина   хос   ва   шу
билан   бирга   улардаги   умумий   фалсафий   жиҳатларни   таҳлил   ва   тавсиф   қилган
зоти   шарифлар   ўтганлигининг   гувоҳи   бўламиз.   Шулардан   “IX   –асрда   яшаган
Ёқубий,   ўзининг   асарида   насороларнинг   муқаддас   китоби   мазмунини   ниҳоятда
самимий   тарзда   аниқ   ва   атрофлича   баён   қилган”.   XI-аср   охирларида   эса
Ғазнавийлар саройида форс тилида “Динлар ҳақида китоб” ёзилган. Динларнинг
муштараклиги   масаласида,   айниқса,   Абу   Райҳон   Берунийнинг   хизматлари
ўзининг   илмий   қиймати   билан   алоҳида   эътиборга   эга.   Нафсиламр   аллома
“Ажойибул   ҳинд”   “Аҳволул   ҳинд”   ёки   “Тарихул   ҳинд”   дуб   турлича   номланган
“Ҳиндистон” асари билан, қарийб минг йил муқаддам ўзбек ҳиндшунослигининг
тамал   тошини   қўйган   биринчи   ҳиндшуносдир.   Унинг   ҳинд   дини,   фани   ва
маданияти   бўйича   узоқ   йиллар   давомида   олиб   борган   изланишлари,   санскрит
тилидаги   манбалардан   қилган   таржималари,   Ҳиндистон   диний-фалсафий,
маданий-маърифий   тафаккурини   дунёга   танитишда   беқиёс   рол   ўйнади.
Дарҳақиқат,   “Арабларнинг   сиёсий   ҳукмронлиги   остидаги   ислом   тарқалган
сарҳадлар   ёки   улар   билан   чегарадош   мамлакатларда   бирор   ҳалқнинг   динига
бағишланган   ҳеч   бир   асар   йўқки,   уни   Берунийнинг   “Ҳиндистон”   асари   билан
таққослаш   мумкин   бўлса.   Мазкур   асарга   юнон   дипломати   Мегосфен   ёки,
айтайлик,   хитойлик   буддапараст   роҳиблар   Фа   Сянем,   Сун   Юнем   ва   Сюан
Цзанларнинг   ёзиб   қолдирган   “Ҳиндистон   тавсифи”   манбаси   ҳам   бас
келолмайди”. 
 Одатда, Беруний ҳар бир диний эътиқоднинг ўз тақво аҳлигагина маълум
бўлган   томонлари   тўғрсида   сўзлаганда,   унинг   хулосаларидан,   бир   диндаги
тадқиқотчи   учун   бошқа   эътиқоддаги   зиддий   ва   муаммоли   туюладиган
жиҳатларига беғараз назарда қараш кераклигига даъват сезилади. Шунинг учун
  бизнингча,   таҳлилнинг   бундай   прогресив   услубини   ўзлаштиришда,
диншуносликнинг “дин қачон, қандай ва нима сабаблардан пайдо бўлган” лиги
ҳақидаги   илмий-назарий   хулосалари   ҳамда   ҳинд   динларида   сақланиб   қолган
политеизм  билан боғлиқ ибтидоий диний унсурлар – культ (топиниш), атрибут
(аломат),   ва   ритуаллар   (диний   маросимлар)   тарихи   билан   қисман   танишиб
чиқиш, фойдадан ҳоли бўлмайди. 
 
 
  Ҳиндуийликнинг пайдо бўлиши.
Ҳиндуийлик жуда мураккаб диндир. У бир
томондан   йирик   ижтимоий   ташкилот,   иккинчи
томондан   турли   динлар   қоришмасидир.
Ижтимоий   ташкилот   сифатида   кастачилик
асосига  қурилган.  Маълумки,  мил.  ав.  VI   асрда
Ҳиндистонда   буддизм   дини   вужудга   келди.   У
брахманизмдаги   бир   неча   жиҳатларни   қабул
қилган бўлсада, каста таълимотини  инкор этди.
 Ўша даврда Ҳиндистондаги каста тузумини сақлаб қолишга, брахманизм 
динини ислоҳ қилиб, қайта тиклашга ҳаракат бошланди. Бу ҳаракат брахманизм 
билан буддизм ўртасидаги курашни ифодаловчи ҳҳиндуийлик эди. 
Бу дин, асосан, Ҳиндистонда тарқалган бўлиб, мамлакат аҳолисининг 83%,
яъни 650 млн. киши шу динга эътиқод қилади. Ҳҳиндуийлик эътиқод қилувчилар
сони   жиҳатидан   жаҳонда   учинчи   ўринда   туради.   Барча   ҳиндуистларнинг   сони
700 млн. ни ташкил этади. Йирик жамоалар Бангладешда (12 млн.), Индонезияда
(3,6   млн.),   Шри   Ланкада   (3   млн.),   Покистонда   (1,5   млн.),   Малайзияда   (1   млн.),
АҚШда (0,5 млн.), Бутанда (0,3 млн.) мавжуд. Ҳҳиндуийлик уни қабул қилмоқчи
бўлганларга   қўядиган   биринчи   ва   асосий   шарт   Ҳиндистондаги   каста   тузумини
қабул қилишдир. 
Диний   қоришма   сифатида   ҳҳиндуийлик   орийлар гача   бўлган   динлар,
ҳиндскиф   жамоаларининг   ибтидоий   диний   тасаввурларини   ва   қадимги
брахманларнинг   буддизм   билан   аралашган   қадимий   урф-одатларини   ўзида
мужассам қилган. 
Шуниси   қизиқки,   ҳиндуийлик   ўзининг   асоси   ҳисобланадиган   ведизм   ва
брахманизмдан ташқи кўринишда фарқланади. Унда янги брахманизм динлари,
тўғрироғи,   оқимлари   мужассамдир.   Уларнинг   барчасини   умумий   жиҳатларига
қараб   бир   гуруҳга   жамлаш   мумкин:   тушунча   ва   қонунларнинг   асл   манбаи
бўлган   ведаларнинг   муқаддаслиги;   гуру   (пир,   устоз)   нинг   тан   олиниши;
  муқаддас   жойларга   зиёратга   бориш;   санскритнинг   муқаддас   тил   эканлиги;   ва
ниҳоят, сигирнинг муқаддас эканлиги. Бу беш қоида ёки ақида умум томонидан
тан олинган бўлса-да, кўп сонли эътиқод қилувчилар орасида ўзига яраша фарқ
ва ўзига хослик касб этган. 
Ҳиндуийликда   кейинги   даврда   ведалардан   ташқари   халқ   оғзаки   ижоди
намуналари,   жумладан,   «Махабхарата»   ҳам   муқаддас   ёзувлар   қаторига
қўшилган.   Ҳҳиндуийликда   ҳам   брахманлар   асосий   ўринни   эгаллайди.   Шунинг
учун  ҳам   мазкур адабиётларнинг  кўпчилиги  брахманлар  томонидан  яратилган.
Улар эски ақидаларнинг замон талабига жавоб бермаслигини кўриб, янги қонун
  қоидаларга   мос   равишда   турли   оқимларни   юзага   келтирдилар.   Улар   шу   йўл
билан ўз рақиблари ҳисобланган буддистларга қарши кураш олиб бордилар. 
 
 
   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Ҳиндуизм,   Ҳиндистон   яриморолида   яшайдиган   ҳалқнинг   аксариятига   оид
бўлган   диний   ишонч-эътиқод   ва   урф-одатларни   ифодаловчи   бир   сўздир.   Бу   сўз,
“Индус   Дарёсининг   атрофида   яшовчи”   маъносини   билдирувчи   форсча   бир   сўздан
келиб   чиққан   бўлиб,   Ғарбликлар   бу   минтақа   халқининг   динини   ифодалаш   учун
ишлатганлар.   Ҳиндлар   эса   ўз   динларини   “Санатана   Дхарма”   (азалий-абадий   дин)
дея номлайдилар. 
Тах.   мил.   авв.   1500-йилларда   (бу   тарихнинг   мил.   авв.   2500-мил.   авв.   1500
орасида, тахминан мил. авв. 2000 йиллар эканлиги ҳам тахмин қилинади) Шарқий
Европадан   кўчиб   келган   Орийлар,   Ҳиндистонни   истило   қиладилар.   Натижада
уларнинг   диний   ишонч   ва   урф-одатлари   билан   маҳаллий   қора   танли   ҳалқнинг
эътиқоди   бир-бирига   аралашиб   кетади.   100   йиллар   давом   этган   бу   аралашиш
натижасида ниҳоят Ҳиндузм пайдо бўлади. 
Ҳинд   маданияти   ва   тарихи   ҳақида   аниқ   ва   ишонарли   маълумотга   эга
бўлишимиз   учун   орийлар   ҳақида   етарлича   маълумотга   эга   бўлишимиз   керак
бўлади. 
Орийлар   оқ   танли   қавмлар   бўлиб,   Ҳазар   (Касбий)   денгизининг   шимолий
минтақаларида,   Европанинг   шимолида   ёки   Туркманистон   минтақасида   мил.   авв.
XVII- XVI-асрларда XII-асргача яшаганлар. Яъни 3300 билан 4000 йил олдин турли
қабила   ва   гуруҳлар   шаклда   ҳукм   сурганлар.   Аста-секинлик   билан   Ҳиндистон
томонга   кириб   келабошлаганлар.   Эроннинг   баланд   текисликлари   ва   чўлларини
маскан   тутганлар.   Даврлар   ўтиши   билан   улар;   Эрон   ва   Ҳиндистон   орийларини
ташкил   қилганлар.   Дастлаб   алоҳида   давлат   кўринишида   бўлмасдан,   балки   бир-
бирларига яқин тушунчали қавмлар бўлишган. Шу сабабли ибтидоий Ҳиндистон ва
Эрон   динларига   қараганимизда   бир-бирига   ўхшаш   эътиқодлардаги   тангриларни
кўрамиз,   исмлари   ҳам   ўхшаш.   Ўхшаш   эътиқодлари   бўлган,   хатто   муштарак   бир
тиллари   бўлган   икки   халқ.;   Қадим   форсча   ва   санскритча   бир   тилнинг   икки
лаҳжасидир.  Кейинчалик   орийлар  икки  қисмга   бўлинганлар   ва  икки  ўлкада  -Эрон
ва   Ҳиндистонда-   жойлашганлар.   Натижада   географик   жиҳатдан   ҳам   бир-
бирларидан алоҳида яшаган бир хил ҳаёт тарзига эга орийларнинг босқичма-босқич
тилларида   ҳам   ўзгаришлар   вужудга   келабошлаган.   Даврлар   ўтиб   орийлар   эрон   ва
ҳинд   халқининг   анчагина   қисмини   ташкил   қилганлар.   Кўчишлари   натижасида
  кейинчалик ғарб томонга, юнон ва Римгача  кириб борганлар  ва ғарб  маданиятини
вужудга   келтирганлар.   Бу   кўчманчи   орий   қавмининг   асл   маркази   бўлган
Ҳиндистонда янги бир ҳаракат, жонланиш ва ўзгаришлар вужудга келтирганлигини
кўриш   мумкин... 1
          Ҳиндуийликка   эътиқод   қилувчилар   асосан   Ҳиндистонда
яшайдилар.   Покистон,   Бангладеш,   Непал,   Шри-Ланка,   шунингдек,   Жанубий
Африкада,   Жанубий-Шарқий   Осиёда   ҳам   учрайди.   Ҳиндуийликка   780   млн.   киши
эътиқод қилади. Милоднинг 1-минг йиллигида шаклланган. Ҳиндуийлик веда дини
ва   брахманизм   ривожланиши   ва   унга   кейинчалик   халқ   эътиқоди,   урф-одатлари,
маросимлари   сингиб   кетиши   жараёнида   пайдо   бўлган.   Ўрта   асрларда   ҳукмрон
мафкурага айланган. 
Муқаддас китоблари 
Ҳиндуизмга   оид   муқаддас   китобларнинг   тили   санскритчадир.   Бу   муқаддас
китоблар   коллекциясининг   бошида   “Веда”   лар   туради.   Веда,   “илоҳий   билим”,
“маълумот” маъноларини билдиради. 
Аслида   ҳиндузимнинг   вужудга   келиши   ва   дин   сифатида   шаклида
шаклланишига   Ведалар   муҳим   ўрин   тутган.   Шунга   кўра   Ҳиндузмнинг
динийфалсафий   таълимоти   Ведалар   ва   ведалар   асри   билан   узвий   боғлиқ.   Ведалар
асри ўз ичига уч даврни олади: 
1. Ибтидоий   фикрларнинг   ёйилиши   ва   табиат   кучларига   сиғиниш   даври.
Бу   давр   мил.   авв.   XV-асрдан   бошланади.   Ведаларда   бу   давр   ҳақида   муҳим
маълумотлар келтирилган. 
2. Ведаларнинг   китоб   шаклига   келтирилиши   ва   брахманлар   томонидан
шарҳланиши   даври.   Бу   давр   тахминан   мил.   авв.   VIII-асрлардан   бошланади.   Бу
даврда дин ишлари билан машғул бўлган, эътиқод асослари ҳақида қайғурган илм
ва   фикр   эгаларидан   иборат   кўпгина   жамоатлар   юзага   келган.   Улар   ва
баъзиларининг   фикр   ва   мулоҳазалари   қадимдан   мерос   қолган   фалсафий
таълимотларга   ўзгачаликлар   олиб   келиб   келган   бўлиб,   бу   мазҳаб   брахманлардан
ташкил   топган.   Брахманлар   бу   шарҳларида   ўзларига   оид   чексиз   имконият   ва
имтиёзларни   муқаддаслаштириш   мақсадида   фойдаларини   кўзлаб   иш   тутганлар.
1  Д и н л а р н и т а н и ш в а д и н л а р т а р и х и / А л и Ш а р и а т и й / А н қ а р а - 1 9 9 6 , 1 6 6 1 6 
7 б е т л а р . 
  Кейинчалик   улар   ўзлари   ва   асл   маҳаллий   халқ   орасидаги   алоқа   боғлари   кундан
кунга заифлашиб бораётганидан ташвишга тушганлар ва кишилар орасини ажратиб
турувчи   табақалар   низоми   (каста   тизими)   ни   ишлаб   чиққанлар.   Мана   шу   даврга
келиб   ҳали   мавжуд   бўлмаган   Ҳиндуизмга   аста-секинлик   билан   пойдевор
қўйилабошлаган. 
Муқаддас   китоблардаги   ведаларни   умумлаштирувчи   Упанишадлар   даври
бўлиб,   бу   давр   мил.   авв.   VI-асрга   бориб   тақалади   ва   милоддан   кейинги   бир   неча
асргача   чўзилади...   У   тасаввуфий   оқимларнинг   сир-асрорлари   ва   шахсий
мушоҳадаларини   ўз   ичига   олади.   У   ботиний   ҳаётга   берилган   ва   зоҳирини
улоқтирган   руҳонийлар   ва   таркидунёчиларни   иршод   қилиш   учун   тартибга
келтирилган.   Упанишадлар   руҳий-маънавий   йўл   бўлиб,   бу   диний   такомиллик
занжирининг энг юқори мартабаси ҳисобланган. 2
 
Ҳиндистоннинг   энг   эски   муқаддас   матнлари   бўлмиш   Ведалар   4та   бўлимдан
ташкил топади: 
Ведаларда илоҳийлар қўшиқлар, ниёзлар, дуолар, яшаш қоидалари, тилсим ва
сеҳр каби мавзулар жой олади. Ведаларнинг “Риши” деб номланувчи ғайритабиий
кучлар   билан   алоқада   бўла   олувчи   кишиларга   “ваҳий”   қилинганлигига   эътиқод
қилинади. 
Ҳинд   муқаддас   китоблари   “Ваҳийга   таянувчи”   (Шрути) 3
  ва   “Достоний”
(Смитри)   бўлишига   қараб   икки   қисмга   ажралади.   Ведалар   булардан   биринчисига
киради. 
1. Риг Веда – Тангриларга нисбатан таъзим-улуғлаш учун ёзилган 1017 та
илоҳийдан   ташкил   топади.   Ҳар   бир   илоҳий   10   га   яқин   “оят”   дан   иборат.   Бу
илоҳийлар   ўнта   китоб   (Мандала)   га   бўлинади.   Уларнинг   ичида   энг   узуни
биринчиси   ва   ўнинчисидир.   Энг   узуни   191;   энг   қисқаси   43   та   илоҳийни   ўз   ичига
олади.   Риг   Ведада   ўзига   хос   бир   адабий   вазн   мавжуд   бўлганлиги   учун   баланд
овозда   ўқилади.   У  ведалар   ичида   энг   муҳими  ва   қадимийси  ҳисобланади.   Бу   веда
шукр ва истак, улуғлаш ва баддуо шаклидаги дуоларни ўз ичига олади. 
2  А д ё н ул Ҳ и н д и л К уб р о/ Д ок т ор А ҳ м а д Ч а л а б и й / Қ оҳ и р а - 1 9 8 3 / 3 9 в а 4 8 б е т л 
а р .    
3  М а ҳ об ҳ а р а т а в а Р а м а я н а д о с т он л а р и , М а н у қ он ун н ом а с и , П ур а н а л а р ш у қ и
с м г а к и р а д и … М а ҳ а б ҳ а р а т а д ос т о н и 2 4 0 0 0 0 ж ум л а д а н т а ш к и л т о п а д и . 
       
2. Сама   Веда   –   (Мелодий)   Назмлар   ведаси   бўлиб,   унинг   матни   уч   форм
шаклидадир.   Улардан   биринчиси   Риг   Ведадан   олинган   “оят”   лардан,   иккинчиси
турли   хил   мавзулардаги   “оят”   лардан   ва   учинчиси   роҳиблар   ўқийдиган   назмий
илоҳийлардан иборатдир. У қурбонлик маросимида роҳиблар томонидан ўқилади.  
3. Яжур   Веда   –   Қурбонлик   маросими   кўринишлари   билан   алоқали
ведадир.   Қора   веда   ва   Оқ   веда   шаклида   икки   қисмга   бўлинади.   Баъзи   қисмлари
назм,   баъзи   қисмлари   эса   наср   шаклида   ёзилган   бўлиб,   қурбонлик   билан   боғлиқ
сўзлар ва дуоларни ўз ичига олади. Бу илоҳийлар қурбонлик асносида, паст овозда,
минғирлаб айтилади.   
4. Атхарва Веда–Космик (коинот билан боғлиқ), мистик парчалар ва сеҳр
билан   алоқадор   дуолардан   иборат.   Брахманлар,   бу   матнларни   ҳаётнинг   турли
даврларида   ўқиш   мажбуриятидадирлар.   У   бошқа   ведалардан   кейинги   даврларда
ёзилган.   Бундан   ташқари   у;   730   та   илоҳийни   ўз   ичига   олувчи   бир   коллекциядир.
Халқ   ишончлари,   донишмандлик   ва   сеҳргарлик   каби   мавзуларда   маълумотлар
беради.  
Бу китоблар Ҳиндистоннинг 3500 йиллик тарихини ёритиб беради. 
1. Риг   Веда   жанг   пайтида   айтиладиган   шеърлар   мажмуидир.   Авестодаги
баъзи бир жиҳатларни Риг Веда очиб беради. 
2. Сама   Веда   қўшиқлар   ведаси   бўлиб,   Сама   Веданинг   75%   и   Риг   Веда
билан бир хил. 
3. Яжур   Веда   қурбонликлар   пайтида   айтиладиган   шеърларни   ўз   ичига
олади. 
4. Атхарва   Веда   баъзи   пайтларда   худоларга   нисбатан   сеҳру-жоду   қилиш
эътиқодини ўзида мужассамлаштиради. 
Ману   қонуни:   милоддан   аввалги   III-асрда   ишлаб   чиқилган.   Ушбу   қонун
Ведаларда   баён   қилинган   Ҳиндуизм   таълимоти,   асослари   ва   аҳкомларига   оид
бўлган шарҳ ва изоҳларни ўз ичига олади. 
  Каста тизими
Ҳинд жамоатлари турли табақаларга бўлинади. Бунга Каста тизими дейилади.
Каста,   “айни  иш  билан  шуғулланувчи;  оталардан   мерос  қолган  ҳақлар,  вазифа   ва
одатлар билан қаттиқ боғланган шахслар тоифаси” дир. 
Каста сайланмайди, фақатгина унинг ичида дунёга келиш мумкин. Бу тизим 4 та
синфдан ташкил топади: 
1. Брахманлар (роҳиблар ва диндорлар), 
2. Кшатрий (ҳокимлар ва жангчилар), 
3. Вайшлар (савдогар, ҳунарманд ва деҳқонлар), 
4. Шудралар (ишчилар, қуйи табақа). 
Бундан   ташқари   каста   тизимига   кирмайдиган   ва   ундан   ташқарида
ҳисобланадиган   тоифа   ва   гуруҳлар   ҳам   мавжуд.   Уларга   “яқинлашилмайдиган,
тегилмайдиганлар”   –   хор   табақа   вакиллари,   дейилади.   Каста   тизими   ҳинд
эътиқодларига   таянади.   Бу   эътиқодларга   кўра   касталар,   яратувчи   тангри
Брахманинг   инсон   шаклида   тасаввур   қилинган   вужудининг   турли   жойларидан
яратилган.   Шундан  келиб  чиқиб   жамият   ҳаётида   инсонлараро  табақалашиш  мана
шу нарсага асосланади. Шунга кўра брахманлар Брахманинг оғзидан, кшатрийлар
қўлларидан, вайшлар меъдасидан ва шудралар унинг оёқларидан яратилган. 
Брахманлар,   каста   тизимида   ўзига   яраша   муҳим   ва   устун   мавқеъга   эга.
Брахман   сўзи,   санскритча   бўлиб   “Брахмага   аталган,   ўзини   бағишлаган”,   деган
маънони   билдиради.   Брахманларнинг   асосий   вазифалари   муқаддас   қурбонлик
маросимини   бошқаришдир.   Брахман   муқаддас   маълумот   (веда)   ларнинг   ҳомийси
ҳисобланади. Диний маросимларни ижро қилиш, унинг ирсий ҳаққидир. 
Айни   кастага   мансуб   бўлганлар   фақатгина   ўзаро   оила   қуриш,   бир
дастурхондан   овқат   ейиш   ҳаққига   эгадирлар.   Касбу-корлар   ҳам   касталарга   қараб
тартибга   солинади.   Илк   учта   кастага   кирувчилар   янада   муҳимроқ   ишлар   билан
машғул   бўладилар.   Шудралар   эса   фақатгина   юқори   кастага   мансуб   бўлган
кишиларга   хизмат   қилиши   керак.   Ҳар   бир   кастанинг   ўзига   хос   никоҳ   ва   тўй
маросимлари; ейиш-ичиш, кийиниш ва касб-кор тарзлари мавжуд. Каста тизимига
қарши   чиқиб   бўлмайди.   Кастага   қарши   чиқиш,   қарши   чиқувчининг   кастадан
  чиқариб   юборилишига   сабаб   бўлади.   Бу   эса   унинг   яшаш   ҳаққини   йўқотиши,
демакдир.  
Хатто   жуда   ҳам   қизиқ   томони,   каста   тизимидаги   табақалашувга   кўра   унга
мансуб   бўлганларнинг   туғилажак   фарзандларига   ҳам   шунга   кўра   исм
берилишидир. Мисол учун; агар туғилажак фарзанд брахманлар табақасига мансуб
бўлса,   уларга   нисбатан   қувонч   ва   хурсандчиликка,   кшатрийларга   мансуб   бўлса
куч-қувват   ва   қудратга,   вайшийларга   мансуб   бўлса   бойлик   ва   молу-мулкка,
шудралар мансуб бўлса хорлик ва ҳақирликка оид исмлар қўйилган. 
Ману   қонунлари   санаб   ўтилган   табақадаги   барчага   хос   вазифаларни   тайин
қилиб   берган;   брахманлар   таълим-тарбия,  инсонларни  динга   иршод   қилиш  билан
машғул бўлишлари керак. Зеро улар устоз, коҳин ва ҳукм чиқарувчилардир. Аммо
кшатрийлар,   таълим   олишлари,   қурбонлик   келтиришлари,   сақада   беришлари,
ватан   ва   халқ   учун   қўлига   қурол   олишлари   керак.   Вайшийлар   эса   деҳқончилик
қилишлари,   тижорат   билан   шуғулланишлари,   молу-мулк   йиғишлари   ва   уларни
диний   ва   илмий   масканларга   сарфлашлари   тайин   қилинган   вазифалар   орасидан
жой олган. Лекин шудраларнинг вазифаси тепадаги уч табақа вакилларига хизмат
қилишлари билан чизиб берилган. 4
 
Ҳиндуийлик асосида жоннинг янги шаклга кириши (сансара)
ҳақидаги таълимот ётади.
Унга   кўра,   киши   ўлганидан   кейин   жони   янги   ўсимлик,   ҳайвон   ёки   инсон
танасига   кириб   қолади   ва   қайта   туғилади.   Янги   руҳнинг   қай   даражада   бўлиши
карма   қонунига,   яъни   кишининг   ҳаёт   давридаги   хулқ-атвори,   ҳатти-ҳаракатига
боғлиқ.   Ҳиндуийликнинг   асосий   мақсади-инсонни   мана   шу   қайта   туғилиш
занжиридан, азоб-уқубатлардан ҳалос қилиш, яъни мокшага эришишдир. 
Ҳиндуийликдаги  турли  диний-фалсафий  таълимотлар  мокшага 
эришшишнинг йўллари ва воситаларини ишлаб чиқдилар. Хусусан, веданта 
ҳиндуийликга фалсафий асос бўлиб ҳизмат қилди. Ҳиндуийликга эътиқод 
қилувчилар қайси кастага мансублигига қараб диний расм – русумларни 
4  А д ё н ул Ҳ и н д и л К уб р о/ Д ок т ор А ҳ м а д Ч а л а б и й / Қ оҳ и р а - 1 9 8 3 / 6 1 - 6 2 б е т л а 
р .    
 
  бажаришда  фарқланади. Бир илдиздан тарқалган турли ҳинд дини ва 
оқимларининг энг йирик уюшмаси  бўлган  ҳиндуийликнинг  келиб 
чиқиш  тарихи  бўйича диншуносликда асосан  икки факторга  урғу 
берилади. Улардан бири, ҳиндуийликнинг пойдевори ҳисобланган “ведантизмдаги 
қурбонликлар ва худоларга  қилинган  ҳужумлар”  сўнг,  брахманизмдаги 
монотеистик тафаккурнинг кучайиши боис абсолют ёки универсал Руҳ 
консепцияининг пайдо бўлганлиги. 
 Иккинчиси, ҳинд динларининг ведалар давридан ҳиндуийликгача бўлган кўп 
босқичли ғоявий ва ижтимоий тараққиётнинг барча бўағаларида олти классик 
фалсафий тизим - “ Даршан ” нинг эътиқоддаги ўз устуворлик моҳиятини 
йўқотмаганлиги. Бу тизимнинг турфа дунёқарашларида қуйидаги илмлар мажмуи 
жамланган: 
          Ньйая-   жами   бор   нарсаларнинг   илк   яратилиш   сабаби   бўлганидек,
борлиқнинг ҳам ўз Яратувчиси ва бошқарувчисининг борлиги хусусидаги илм. Бу
назария   тарафдорлари   учун   “Тангри   –   пировард   борлиқ,   билим   ва   ҳузурҳаловат
эгаси” 
       Вайшешика-  бўлинмас “ану”- атом зарралари тўғрисида илм. 
            Санкҳя-   дуализм   асосидаги   Пуруша-   руҳ   ва   Пракритий-материянинг
ўзаро   бирикиши   ва   бирининг   иккинчисига   таъсири   остида   яна   борлиқнинг   руҳ   ва
материяга бўлиниши ҳақидаги илм.  
“Кимки мавжуд борлиқни Олий Тангри билан бирликда кўрса ва барча
жонзотларни   Унинг   зарралари   деб   билса,   у   ҳеч   кимдан   ҳеч   қачон
нафратланмайди”  
                Йога   –   аскетизмнинг   мукаммал   намунаси   сифаида   ўз   тажрибасига
таяниб, руҳий оламга интилиш ва уни ўрганишни ёқлаб чиққан илм. 
              Миманса   -   Веда   нуфузини   эътироф   қилган   ҳолда,   унинг   ритуаллари
ҳамда   абстракт   тушунчаларига   қиёсан   реал   ижтимоий   фаолият   маслаларин   баён
этувчи илм. 
       Веданта –  диний манбалар ичида кўпроқ упанишадлар ғоясини, яни, руҳ
борлиқнинг   асоси   эканлиги   ҳақидаги   тамойилларни   ривожлантирган   илм.   Гарчи
  “Веданта”   ведантанинг   “сўнгги   сўзи”   бўлса   –   да,   аммо   уни   кенг   маънода   ҳинд
диний-фалсафий тафаккурини тўлалигича ўз ичига қамраган, деб бўлмайди.  
“Ҳиндлар   учун   мифология   диннинг   ажралмас   бир   қисми.   У   дин   ва
миллий маданият учун худди меванинг пўстлоғи ва ўзаги каби, унинг ичидаги
шарбати ё мағзини сақлаб турувчи субстанция”  
          Маҳабхаратанинг   ҳиндлар   учун   моҳияти   ва   маънавий   маҳобати   ҳақида
Беруний ўз эшитганларини шундай қоғозга туширилган: “Улар (ҳиндлар)да яна бир
китоб   бор   ва   тўла   ишонч   билан   таъкидланишича,   бошқа   китобларда   нима   бўлса,
унда ҳам шу бор, бироқ, унда нимаики бўлса бошқа китобларда йўқ. Уни “Бҳарата”
дейдилар. Китоб Панду ва Куру фарзандлари ўртасида улуғ жанг кетаётган вақтда
Паршарнинг  ўғли  Вяса   томонидан  тартиб  этилиб,  унинг  умумий  ҳажми,  ҳар  бири
“пурва”   деб   аталган   юз   минг   шлок   –   мисрадан   тузилган   ўн   саккиз   бўлимдан
иборат”  
Ҳиндлар эътиқодидаги муқаддас ҳайвонлар
Ҳиндлар   эътиқодидаги   бизга   маълум   илоҳлар   билан   бирга   яна   шунингдек
ҳайвонлардан   маймун  ва   илонни  ҳам   кўришимиз  мумкин.   Илонлар,  ҳиндлар   учун
қўрқув   ва   ваҳима   тимсоли   бўлиб,   илоҳлик   табиатини   мана   шу   томондан   рамзий
ифодалайди   ва   ҳиндлар   томонидан   улар   муқаддас   илоҳ   эътиқодига   кўтарилган.
Унга “Нага” деб ном беришган. Унинг ҳиндлар орасида алоҳида ҳурмати бўлган ва
унинг   биргина   чақиши   инсоннинг   дарҳол   ўлим   билан   юзлашуви   уларни   ҳайратга
солган...   Шунинг   учун   ҳам   ҳиндлар   ҳар   йили   диний   йиғинлар   ташкил   қилиб,
бодомдан   тортиб   сутгача   бўлган   барча   неъматлардан   илонларга   (уларнинг
ёмонликларидан   сақланиш   мақсадида)   қурбонлик   сифатида   тортиқ   қилишган.
Уларни,   илонларнинг   инларининг   олдига   қўйиб   кетишган.   Энг   катта   илонлар
ибодатхонаси   Ҳиндистондаги   Майсур   шаҳарчаси   шарқида   барпо   бўлган.   Бу
минтақа ибодатхоналари илонлар билан тўлиб тошган. Тарихдан коҳинлар гуруҳи
эса   уларни   овқатлантириш,   парваришлаш   ва   алоҳида   эътибор   билан   машғул
бўлишган. 
Шунингдек тимсоҳлар, йўлбарслар, қоплонлар, товуслар, тўтилар, каламуш ва
сичқонлар ҳам илоҳ ўрнида бўлган. Уларнинг барчаси ҳиндлар учун муқаддас деб
  саналган.   Зеро   ҳиндлар   инсон   билан   ҳайвонни   кўп   ҳам   эътиборда   бирбиридан
ажратишмаган.   Негаки,   ҳар   бир   жониворнинг,   уларга   кўра,   руҳи   таносух   орқали
инсондан ҳайвонга ва аксинча ҳайвондан инсонга алмашиниб турган. 
Аммо   сигирга   келадиган   бўлсак,   у   ҳиндларга   кўра   энг   муққаддас   илоҳ
ҳисобланади. Унинг ҳар бир ибодатхона, уй ёки майдонда ҳайкалларига дуч келиш
мумкин.   Бундан   ташқари   унинг   кўча-кўйларда,   умумий   ва   хусусий   жойларда
бемалол   бўш   ҳолда   ҳайратланарлик   ҳолат.   Шарт-шароитлар   нима   бўлганида   ҳам
унинг гўштини ҳиндлар емаганлар. Териси ишлаб чиқаришнинг ҳеч бири сохасида
ишлатилмаган. Бирон киши унга тажовуз қилса, қонини оқизса, ўлдирса, каттагина
диний маросимлар билан кўмилган... 
Сигирнинг   ҳиндлар   томонидан   улуғланиши   ва   ҳатто   ибодат   даражасига
кўтарилиши масаласи жуда муҳим мавзуни ташкил қилади. Ҳиндлар сигирни нима
бўлганда   ҳам   азият   бермаганлар...   Улар   фақатгина   ундан   сут,   тезак   ва
сийдикларини олишган. Тезак ёқишда ишлатилган. Аммо сут ва сийдигининг улар
наздида   алоҳида   эътибори   бўлган.   Ҳиндлар   унинг   сийдигидан   ҳеч   ҳам
нафратланмаганлар,   балки   уни   баъзи   ҳолатларда   инсонга   касалликларга   қарши
шифо, деб билганлар. Шунинг учун ҳам сигир шаҳар кўчаларида ўзи хоҳлаганича
юриб,   экинлардан   тўйганича   еб   юрган.   Уни   сўйиш   ёки   гўштини   ейиш   жоиз
бўлмаган. Улар бу ишни қиладиганлардан нафратланишган... 
Деҳқон   орийлар   Ҳиндистонга   келган   пайтларида,   сигирни   муқаддас   деб
билмасдан,   уни   ўз   ишларида   хизматидан   фойдаланиб,   гўштидан   ҳам   имкон   қадар
тановул қилганлар. Шунингдек коҳинлар ва илоҳларга ҳам ундан бериб туришган.
Лекин   буддизмдан   таъсирланганликларидан   кейин   уни   ҳаром   деб   билишган...
Ҳиндуизм   ҳиндларга   хос   ҳаёт   шартларини   йўлга   қўйган,   урф-одат   ва   ижтимоий-
иқтисодий, кўп сонли табақалар низомини тартибга солган ва уларни бир-биридан
ажратган... 5
 
Сигир, Ҳиндистонда муқаддас ҳайвон саналади. Зардушт мантларида муқаддас
бир   дарёнинг   қирғоғида   икки   яшил   “қамиш”   мавжудлигини   кўрамиз.   Бири
дарёнинг   бу   бетида,   бири   эса   у   бетида.   Бу   томондан   “Киюмерс”   (Гайомард)   –илк
5  О л а м ул а д ё н и б а й н а л ус т ур а т и в а л ҳ а қ и қ а т и / Ф а в з и й М уҳ а м м а д Ҳ а м и д / Л и 
в и я - 1 9 9 9 / 1 7 6 - б е т . 
  инсон-   юзага   келади,   у   томонда   сигир.   Демак   Зардушт   динига   кўра   илк   инсон
билан   илк   сигир   бир   пайтда   вужудга   келган   экан-да   (?)   Сигирнинг   Зардушт   ва
Ҳинд   динидаги   ўрни   ва   мавқеъи,   сигирнинг   орийларнинг   тотеми   бўлганлигини
кўрсатади. 
Сигир   бошли   устунлар,   сигирнинг   қайсидир   даврда   тотем   бўлганлигини
кўрсатади.   Ҳали   ҳозирда   ҳам   баъзи   уй   ва   масканларда   қўйларнинг   боши   осиб
қўйилганлигини кўрамиз... Ҳиндистонда тотем шаклидаги сигир, бугунга келиб
муқаддас  ҳайвон кўринишини олган. Зардуштийлар ва Ҳиндлар сигир гўштини
емайдилар. Чунки тотемнинг гўштини ейиш, ўша тотемга эргашганларга  ҳаром
саналади.   Узоқ   Шарқда   эса   –мисол   учун   Қадим   Ҳиндистон   ва   Хитойда-
ибодатхоналарда илонлар сақланган ва илон бу қавмларнинг “тотеми” саналган.
(Ўтмишда)   ўз   навбатида   маймун   ҳам   тотем   бўлган   ва   унга   ҳам   сиғинилган.
Ҳатто   жинсий   аъзоларига   сиғинган   кишилар   ҳам   бўлган...   Қисқаси   Ҳиндистон
ажойиб,   ғаройиб   ва   жуда   кўп   динларнинг   бешиги   саналади...” 6
  Бунга   мисол
сифатида   Махатма   Гандининг   сигир   ҳақидаги   ушбу   сўзини   келтириш   жуда
ўринлидир:   “Ҳиндуизм   шарт   қилган   сигир   ҳимояси,   бутун   оламга   бўлган   ҳинд
таълимоти   бўлиб,   у   инсоният   ва   ҳайвонот   орасидаги   нозик   биродарлик
алоқасидир. 
Ҳинд   эътиқоди   сигирни   инсониятнинг   онаси,   деб   билади.   Ҳақиқатдан   ҳам
шундай. Зеро сигир ҳинд фуқаросининг энг яхши дўстидир. У ҳиндлар учун энг
яхши ҳомийдир... 
Сигирни кўрган пайтимда, мен ўзимни ҳайвонни кўряпман, деб билмайман.
Чунки   мен   сигирга   сиғинаман   ва   унга   ибодат   қилишга   дунёдаги   барчани
ундайман... 
Онам бўлмиш сигир, ҳақиқий онамдан бир неча жиҳатдан устун туради: 1).
Ҳақиқий   онам   мени   бир   ёки   икки   йил   эмизиб,   бунинг   эвазига   мендан   бир   умр
унга хизмат қилишимни талаб қилади. Аммо онамиз сигир эса доимо бизга сут
беришига   қарамасдан,   биздан   оддий   ем-хашакдан   бошқа   ҳеч   нарса   талаб
қилмайди.   2).   Ҳақиқий   онамиз   касал   бўлса,   бизнинг   зиммамизга   кўпгина
6  Д и н л а р н и т а н и ш в а д и н л а р т а р и х и / А л и Ш а р и а т и й А н қ а р а 1 9 9 6 , 1 6 9 - 1 7 0 
б е т л а р . 
 
  масъулиятлар   тушади.   Аммо   сигир   онамиздан   эса,   бизга   ҳеч   қандай   зарар
етмайди.   3).   Ҳақиқий   онамиз   вафот   этганида,   биз   каттагина   сарф-харажатлар
остида қоламиз. Аммо сигир онамиз вафот этса-чи, унинг ҳаётида бўлгани каби
ўлимида   ҳам   бизга   фойдалари   тегади.   Хатто   биз   унинг   суяклари,   териси   ва
шохларидан ҳам фойдаланамиз... 
Мен   бу   билан   ҳақиқий   онанинг   қадрини   туширмоқчи   эмасман.   Бор-йўғи
сигирга   ибодат   қилишим   сабабларини   айтмоқчиман,   холос.   Миллионлаб
ҳиндлар   ибодат   қилиш   учун   сигирга   томон   юзланар   эканлар,   мен   ўзимни
улардан бор-йўғи биттасиман деб биламан...” 7
 
Буни   ҳинд   диний   манбаси   бўлмиш   Сама   Веда   мисолида   ҳам   кўришимиз
мумкин: “Эй Муқаддас  сигир, сен кўринадиган ҳар кўриниш; тонг-саҳарда сут,
кичкинагина   бузоқ,   каттагина   хўкиз   беришинга…   буюклик   ва   дуолар   бўлсин.
Бизнинг   сен   ичадиган   тоза   сув   ва   сенга   лойиқ   бўлган   жойни   тайёрлашимиз
керак. 
Шоядки, бизларга саодат бағишласанг.”  
Шунингдек ҳиндлар Ганга дарёсини ҳам муқаддас деб билишган. Ўликлар
ёқилиб   куллари   дарёга   оқизилган.   Унинг   сувида   ювинганларида   барча
гуноҳмаъсиятлардан   фориғ   бўлишларига   ишонганлар.   Уни   “Она   Ганга”
дейишган.   Диний   байрам   кунларида   бу   ерга   Ҳиндистоннинг   турли
бурчакларидан  унинг муқаддас  сувида ювиниш учун  пиёда минглаб “ҳожилар”
келишади.  Машҳур  олим   Жулиян  Ҳекисли  1954-йилдаги  диний  байрамларнинг
бирида   Оллоҳобод   шаҳарчасида   кўрган   манзарасини   ҳеч   ҳам   унитмайди.   Зеро,
бу   байрам   пайтида   биргина   мана   шу   шаҳарчанинг   ўзига   4   миллиондан   кўпроқ
кишилар   ювиниш   учун   келишганлигини   таъкидлайди.   Олим   буни   шундай
хотирлайди:   “Инсон   чумолиларидан   ташкил   топган   тўдаларнинг   устма-уст
ҳолатдаги   кўриниши   ҳеч   эсимдан   чиқмайди,   улар   алоҳида   кўрсатилган
жойлардан   елкама-елка   борардилар.   Улар   муқаддас   сувга   бориш   учун   дарё
устида   омонатгина   қурилган   кўприклар   устидан   аста-секинлик   билан
ҳаракатланардилар.   Бу   манзара   кутилмаганда,   жамоатларнинг   ўзларига
7  М уқ о р а н а т ул а д ё н / а л - Ҳ и н д / Д о к т ор А ҳ м а д Ч а л а б и й / Қ о ҳ и р а - 1 9 8 3 / 3 6 б е
т . 
  ажратилган   жойларидан   тартибдан   чиқиб   кетишлари   билан   ёмон   ва   аянчли
кўриниш олди. Ожиз ва кучсиз кишилардан 400 таси оёқлар остида қолиб, ҳинд
диний эътиқодига кўра шаҳид кетдилар...” 8
 
Ҳиндлар   учун   “Оддий   жониворларни   ҳимоялаш   шу   боисдан   ҳам   зарурки,
улар   тилсиз   –   забонсиз   махлуқдир.   Сигирларнинг   мухофазаси   –   бу
ҳиндуийликнинг   дунёга   қилган   тортиғи.   Ҳиндлар   сигирларни   ҳимоя   қилар
эканлар, - деган эди Махатма Ганди, - ҳиндуийлик тоабад яшайверади 
(23.4786) 
Ҳиндуийликда инсон ихтиёрий фаолиятининг қай тарзда ўтиши “Тригун” –
“уч сифат” консепцияси асосида баҳоланади. Бунда инсон табиати уч сифатнинг
қай   бирига   кўпроқ   мойиллигига   қараб   сараланади:   эзгулик,   эҳтирос,  
жаҳолат.   1.   Эзгулик   сифати   кишини   поклаб,   уни   гуноҳлар   асоратидан   озод
қилади. 
 2. Эхтирос сифати кишидаги чексиз хоҳтшнинг ботини бўлиб, уни моддий
дунё хою – ҳаваси таъсирига  чамбарчас боғлайди. 3.Жаҳолат сифати кишидаги
гумроҳлик боис, уни ақл-хуш 
тушунчаларига терс бўлган танбаллик ва уйқу домига тортади. (15.648-
50b.) 
Диний тушунчалар
1).   Тангри   тушунчаси:   Ҳиндуизм,   тангри   тушунчасидаги   турли   хил
ифодаларни   қабул   қилмайди.   Ҳиндуизмга   кўра   ҳар   бир   диний   маросим   (урфодат)
тангрини   ўзидан   келиб   чиқиб   изоҳлайди.   Ҳиндуизм,   пайғамбарли   динларнинг
ваҳийларига ҳам, тангрининг ўзини намоён қилувчи бошқа диний шаклларига ҳам
қарши чиқмайди. Ҳиндистонда кўп сонли тангри ва тангричаларни кўриш мумкин.
Ҳиндлар буни бир тангрининг турли кўринишларда намоён бўлиши, деб билади.  
Ҳинд   тангрилар   тушунчасида   учлаш   эътиқоди   диққатни   тортади.   Бу   учлаш
эътиқодида   Брахма-яратувчи,   Вишну-қўриқловчи,   Шива   эса   йўқ   қилувчи
тангрилар,   дея   билинади.   Баъзи   пайтларда   ва   ўринларда   Вишну   ёки   Шиванинг
асосий   ўринга   чиқиб   қолиши   мумкин.   Мисол   учун:   Шиванинг   устунлик   қозонган
8  О л а м ул а д ё н и б а й н а л ус т ур а т и в а л ҳ а қ и қ а т и / Ф а в з и й М уҳ а м м а д Ҳ а м и д / Л и 
в и я - 1 9 9 9 / 1 0 8 - 1 8 1 б е т л а р . 
  пайтларида ҳалқ, уни барча хато ва камчиликлардан пок, оламларнинг Раббиси, дея
кўра бошлайди. 
Ҳиндуизмда кўпхудолилик, учлаш эътиқоди, тангри-олам яхлитлиги (пантеизм)
мавжуд бўлишига қарамасдан, яккахудолик эътиқодига далолат қилувчи баъзи бир
ифодаларга   ҳам   дуч   келиши   мумкин.   Риг   Ведага   оид   бир   жумла   шундай
келтирилади: 
“Тангри бирдир. Ҳакимлар (донишмандлар) уни турли номлар
билан номлашмоқда...”
2). Ҳулул 9
  (Avatara: инкарнация): Ҳулул эътиқоди, тангри ёки олий руҳларнинг
башар   ҳайъат   билан   илоҳий   муносабатини   ифодалайди.   Ҳиндуизм,   тангрининг
биргина кўринишда эканлиги фикрига қаршидир. Ҳиндлар, тангрининг ҳар даврда
ўзини   ҳар   хил   шахсиятларга   кирган   ҳолда   инсонларга   намоён   қилишига   эътиқод
қиладилар. Шундай қилиш билан тангрининг ёмонликни йўқ қилиши ва инсонлар
муҳтож бўлган вазифа ва қонунларни билдиришига ишонилади. Пайғамбар мавзуси
ҳам айни шаклда тушинилади. Лекин Ҳиндуизмга кўра, ҳеч бир пайғамбар ёки дин
таълимоти охирги эмас; бу нарса ҳулул орқали абадиятгача давом этади. 
Ҳиндуизмда Вишнунинг вақти-вақти билан қутқарувчи тангри сифатида дунёга
тушишига   ва   шароитга   қараб   турли   шаклларда   ўзини   кўрсатишига   ишонилади.
Вишнунинг ўзига яраша хилма-хил ҳулул (аватара)  лари мавжуд. Уларнинг ичида
иккита   муҳим   “аватара”   си   Рама   ва   Кришнадир.   Бу   борада   Ҳиндуизм   муқаддас
манбаларидан   бири   бўлмиш   Гитада   шундай   дейилади:   “Мен   турли   даврларда,
турли шаклларда кўринаман...” 
3). Карма:   Бу сабаб-натижа қонунидир. Дарҳақиқат инсон, ўтмишда нима амал
қилган   бўлса,   келажакда   ана   шу   амалининг   натижасини   кўради.   Яхши   амалдан
яхши натижа, ёмон амалдан ёмон натижа келиб чиқади. Бугун кечанинг, эртага эса
бугуннинг   маҳсуллари   кўрилади.   Ҳиндуизмга   кўра,   инсон   охири   кўринмаган
таносух (руҳнинг кўчиб юриши) занжири ичида жараён этади. Унга кўра ўлим, бир
қўрқув   воситаси   ва   йўқлик   эмас,   бир   ҳолатдан   бошқа   бир   ҳолатга   ўтишдир.
9  Ҳ ул ул , Т а н г р и В и ш н ун и н г и н с о н ш а к л и д а ж и см л а ш и ш и н и и ф од а л а ш уч ун 
и ш л а т и л ув ч и  с а н с к р и т ч а  сў з  б ў л и б ,  “т уш г а н ,  н уз ул  қ и
л г а н ” м а ъ н ол а р и н и б и л д и р а д и . 
  Шунинг   учун   ҳар   бир   Ҳиндуизм   дини   вакили,   такрор   дунёга   келишда   яхши
амаллар   билан   келажакдаги   ҳаётини   кафолатга   олишга   бор   ғайратини   сарфлайди.
Қилган   гуноҳлар   ва   ёмон   ишлар   туфайли   ўсимлик   ёки   ҳайвон   бўлиб   дунёга
келишдан   қочади.   Уларга   кўра,   ўзлари   оид   бўлган   каста   ҳам   олдинги   ҳаётларида
қилган амалларининг натижасидир.  
Биз   сўз   билан   айтганда   карма   тушунчаси   биздаги   баъзи   мусибатга   гирифтор
бўлган   кимсаларга   нисбатан   ишлатилувчи   “қилмиш-қидирмиш”   “амалидан
топибди” каби сўзларда ўз ифодасини топади. Зеро жазолар амалларнинг жинсидан
бўлади.   Шунингдек   биламизки,   золим   бу   дунёнинг   ўзидаёқ   жазосини   олади.
Бундан   фарқли   ўлароқ   кармада   бу   жазо   кейинги   тирилишда   ўз   таъсирини
кўрсатади. 10
 
4).   Таносух   (Samsara-рухнинг   кўчиши):   Карма   таълимотига   боғлиқ   ҳолда
таносух   эътиқоди   вужудга   келган.   Таносух,   рухнинг   бир   жасаддан   бошқа   бир
жасадга   кўчиши,   демакдир.   Шундай   қилиб   ўлимдан   кейин   ҳам   доимий   мавжуд
бўлиш ва руҳнинг жасаддан  алоҳида ҳолда бўлиши фикри ривож  топган. Шундан
келиб   чиқиб   ҳиндлар,   ўлимдан   кейин   ҳам   ҳаётнинг   давом   этишини   ва   рухнинг
бадандан   ажралиши   фикрини   таносух   тушунчаси   билан   ифодалаганлар.   Бу
эътиқодга   кўра,   руҳ   ўз   даражаси   ичида   улуғвор   ёки   пасткаш   ҳолда   туғилади.
Таносух   эътиқодида   инсон,   қилган   ишларига   кўра,   ҳайвон,   ўсимлик,   инсон   ёки
тангри шаклида қайта туғилиши мумкин. Бу қайта дунёга келиш, бир сабабнатижа
қонуни   доирасида   амалга   ошади   (бу   эътиқодга   кўра   инсон   ўз   тақдирининг   ўзи
белгилайди).   Доимий   ҳолда   қайта   дунёга   келиш   билан   инсон   ўз   орзуларига
етишади. 
Ҳиндуизм   таълимотининг   тамалини   ташкил   қилувчи   таносух   эътиқоди,
Пифагорчилар, Янги Афлотунчилар, Қадим Миср, Монийлик, Урфизм ва 
Гностизмда ҳам кўзга ташланувчи бир тушунчадир. Баъзи христиан мазҳаблари
ва   Ихванус-Сафо   каби   фирқаларда   ҳам   шунга   ўхшаш   фикр   ва   тушунчаларга   дуч
келиш мумкин. (Бундан ташқари таносух эътиқоди Ҳарбийя, Жаноҳийя, Ҳобитийя
10  А д ё н ул Ҳ и н д и л К уб р о/ Д о к т ор А ҳ м а д Ч а л а б и й / Қ о ҳ и р а - 1 9 8 3 / 6 6 - 6 7 б е т л 
а р .    
 
  ва   Ҳадасийя,   Ҳадбийя,   Муаммарийя,   Нусайрийя   каби   эътиқодий   мазҳабларда,
Бектошийлик ва Яҳудийликдан таъсирган фирқаларда кўзга ташланади) 11
 
Д).   Ёга:   Ёга,   санскритча,   “боғлаш,   бирлаштириш”   маъноларини   билдирувчи
“Юж”   (Yuj)   ёки   “Янг”   (Joung)   ўзагидан   келиб   чиққан.   Бу   инсоннинг   қувватини
маълум   бир   мақсадга   йўналтиришни   кўзда   тутувчи   риёзатдир.   Ёга,   иродани
чиниқтириш   усулидир.   Машқ   ва   машғулот,   маъноларини   билдиради.   Ёга   билан
шуғулланувчига   Ёги,   дейилади.   Ёги,   ўз   нафсига   ҳоким   бўлади   ва   зеҳнини   бир
нуқтага жамлайди. Шундай қилиб убадан ва руҳ, ҳаракат ва зеҳн, ҳиссиёт ва сезги
аъзолари орасидаги муносабатни тиклаб, абадийликка, коинотнинг ўзгармас аслига
етишишига, ғайритабиий кучлар билан алоқа боғлашга ҳаракат қилади. 
Ҳиндуийлик маъбудлари:
 Ҳиндуийликда   энг   кўп   эъзозланадиган   асосий   тўққизта   маъбудни,   учта
учликка бўлиш мумкин: 
 Биринчи учликка олий маъбудлар киради. Улардан иккитаси хозир ҳам жуда
эъзозланади.   (Вишну   ва   Шива),   Биттасига   эса   ўтмишда,   Брахманизмда   олий   худо
сифатида сиғинилган (Брахма). 
 Иккинчи учликка уларнинг хотинлари киради (Лакшми, Парвати, Сарасвати).
Учинчи   учликка   олий   бўлмасада,   индуслар   томонидан   эъзозланадиганлар
(Брахман,   Ганеша,   Кама)   киради.   Ҳиндуийликда   тримурти   (учлик)   –   Брахма,
Вишну,   Шива   худолари   асосий   худолар   саналиб,   Брахма   уларнинг   энг   каттаси   –
дунёни   яратган   худо   ҳисобланади.   Бироқ,   ҳиндуийликда   фақатгина   Вишну   ва
Шивагагина   сиғинадилар.   Шунга   биноан,   ҳиндуийлик   икки   асосий   оқимга
бўлинади:   Шивага   сиғинувчилар   ва   Вишнуга   сиғинувчилар.   Шива   –   ҳалокатлар
маъбуди  
 Шива.   Шива   ўзида   кўплаб   сифатларни   жамлайди.   Унга   сиғинувчилар,
шиваитларнинг   эътиқодича,   вайронгарчилик   албатта   яратилишдан   аввал   юзага
келиши лозим ва шунга кўра, Шива яратилиш ва ўзгаришларда ўзига хос тарзда
иштирок   этади.   Шива   турлича   тасвирланади   –   баъзида   танасига   оқ   кул
11  Я ш а р К ут л уа й .  I s l a m v e Y a h u d i m ez h ebl er i , (  А   н   қ   а   р   а  - 1 9 6 5 ) , 2 1 8 -  б   е   т  ;  А  .  Я   ш
а   р   Ў   ж   а   к  ,  “ B ek t a s i  M en a k i bn a m el a r i n d e T en a s u h ” , I I . M i l l et l e r a r a s i F 
ol k l or  K on g r es i  Bi l d i r i l e r i ,  (  А   н   қ   а   р   а  - 1 9 8 2 ) ,  I V / 3 9 7 - 4 0 8  б   ет   л   а   р  ; 
A . S c h i m e l l , D i n l e r T a r ih in e G i r i s , (  А   н   қ   а   р   а  - 1 9 5 5 ) , 2 5 2 -  б   ет  .  
  суртилган  аскет  тимсолида,  Химолай  тоғларида  йўлбарс  териси  устида  доимий
медитацияда   ўтирган   ҳолатда   тасвирланади.   Бошининг   тепасига   йиғилган   соч
тугунида   ярим   ой   қадалган,   ундан   муқаддас   Ганг   дарёси   оқиб   туради.   Баъзида
эса   –   Натарадж   («Рақс   хукмдори»)   жозибали   айланишда,   оламни   ўзининг
тугамас   рақслари   билан   ушлаб   турувчи   ҳолда   тасвирланади.   Шивани   кўпинча
унинг   рафиқаси   Парвати   ва   Шивага   ҳаракатланиш   воситаси   бўлиб   ҳизмат
қилувчи буқа Нанди ва уларнинг ўғли Ганеша билан тасвирлайдилар. 
Индуистлар Шивага яна ҳам кўп холатларда лингам, оддий тош устун тимсолида
сиғинадилар.  Шива - Шиваизм  
 Шива   оддий   халқ   оммаси   –   камбағалларнинг   илоҳияти   ҳисобланади.   У
Ригведанинг   биринчи   нусхаларида   Рудра   номи   билан   зикр   этилган.
Атхарваведада   Рудранинг   роли   ошиб   боради.   Яжурведада   Рудра   Агни
тимсолида   берилган.   У   Ишана,   Ишвара,   Махадева   (буюк   худо)   номлари   билан
ҳам аталади. 
 Ҳиндистонда   шиваизмнинг   ўн  учга  яқин   асосий  оқимлари  мавжуд.  Шивачилар
орасида   асосий   оқим   сифатида   тридандиналар   (уч   таёқлилар)   ва   смартлар
( смрити   сўзидан   –   ҳаққоний   ривоятлар )   ни   айтиб   ўтиш   мумкин.
Тридандиналарнинг   маркази   Варанаси   бўлиб,   унда   таркидунёчиликда   ҳаёт
кечирадилар.   Смартларнинг   бир   қисми   роҳибликда,   яна   бир   қисми   –
дунёвийлик   ҳолатида   яшайдилар.   Ушбу   оқимларнинг   ҳар   иккаласи   ҳам   фақат
брахманларнигина   ўз   сафларига   қабул   қиладилар.   Дандилар ,   яъни   зоҳидлар
орийларга   хос   бўлмаган   баъзи   маросимларни   ўтказадилар.   Жумладан,   шу
оқимга   кираётган   пайтда   оёқларининг   пастки   қисмидан   қон   чиқарадилар.
Ўлганларни   ерга   дафн   қиладилар   ёки   муқаддас   дарёлардан   бирига
топширадилар.   Шиваизмнинг   катта   оқимларидан   яна   бири   лингачилар   бўлиб,
улар бўйинларига   линга   осиб юрадилар. Кимдир уни олтин, кумуш қутида олиб
юради.   Ибодат   вақтида   уни   чап   қўлларида   тутиб   турадилар.   Лингачилар   бир
неча   уруғларга   бўлиниб,   ўзаро   қудачилик   қилмайдилар.   Шиваизмнинг   майда
оқимлари   орийлар га   тегишли   бўлмаган   анъаналар   билан   суғорилган.   Дейлик,
Шактра ёки Шакта оқими ҳайвон ёки одамларни қурбон қилиши билан ажралиб
туради. Ҳозир турли бало-офатлар пайтида қилинадиган бундай қурбонликлар ё
  йўқ   бўлиб   кетган,   ёки   махфий   равишда   амалга   оширилади.   Халқ   орасида
Шиванинг 1008 та номи бор. 
Вишну - Вайшнавизм
 Вишну – ҳозирги Ҳиндистон пантеонида биринчилик учун курашаётган
иккинчи   маъбуддир.   Ригведада   табиатга   жон   ато   этувчи   қуёш   худоси   Вишну
биринчи   даражали   маъбуддир.   Унда   Вишну   жуда   сахий   қилиб   тасвирланган.
Ибодат пайтида уни Савитар, Рохита, Суря, Адита номлари билан ҳам атайдилар. У
бутун коинотни уч қадамда босиб ўтиши ва ҳавода муаллақ юра олиши хусусияти
билан   тавсифланади.   Ярим   инсон,   ярим   худо   шаклидаги   қаҳрамон   Кришна
Вишнуга қўшилиб кетган деб тасаввур қилинади. 
 Махабхарата   ва   Рамаяна   достонларида   Аватара ,   яъни   инсоннинг
Вишнуга қўшилиб кетиши ҳақида сўз юритилади. Вишну гоҳида тўрт қўлли қилиб
тасвирланади.   Вишнунинг   оммавий   ибодат   маросимлари   баъзан   жуда
мураккаблашиб   узоқ   вақт   давом   этади.   У   ҳеч   қачон   инсон   ёки   ҳайвоннинг
қурбонлик қилишни талаб қилмаган.  Вишну –қўриқловчи маъбуд  
 Вишну   кўпинча   яратувчи   –   Брахма   ва   бузғунчи   Шивадан   фарқли
равишда,   Посбон   тимсолида   намоён   бўлади.   Унга   сиғинувчилар,   вайшнавлар
эътиқоди бўйича, Вишну кўп маротаба, ҳар сафар Дунёни фалокатлардан қутқариш
мақсадида   аватараларга,   яъни   моддий   қиёфаларга   кириб,   ерга   тушган.   Вишну
одатда тўқ кўк рангли, тўртта қўлининг ҳар бирида бирон рамзни: денгиз чиғаноғи,
чакра,   гурзи,   нилуфар   ушлаган   ҳолда   тасвирланади.   Баъзида   Вишну   улкан   кўп
бошли   илон,   Ананта   халқалари   устида   ястанган   холда,   оёқлари   узра   утирган
рафиқаси, ҳосилдорлик маъбудаси, Лакшми билан тасвирланади. Бошқа ҳолатларда
Вишну   Гарудага   –   яъни   унга   ҳаракатланиш   воситаси   сифатида   ҳизмат   қилувчи
қушга минган холда тасвирланади. Вишнунинг Аватаралари – бу Балиқ, Тошбақа,
Тўнғиз,   Одамшер,   Пакана   одам,   Болтали   Рама,   Рама,   Кришна,   Будда   ва   Калки
(сўнгиси   ҳали   келмаган).   Будданинг   Вишну   аватаралари   қаторига   киритилиши
ҳиндуийлик учун одатий ҳол бўлиб, унинг барча динлар билан мослашиб кетишига
хос   бўлган   холатдир:   баъзида   индуистлар   Христосни   ҳам   аватаралар   қаторига
киритадилар. 
   Вишнунинг   айниқса   шимолий   Хиндистонда   энг   эъзозланадиган
аватаралари - Рама ва Кришнадир. Шоҳ ўғли Рама,   Рамаяна   қаҳрамони, мукаммал
хукмдор   сиймоси,   унинг   рафиқаси   Сита   эса   –   идеал   ҳинд   аёли   сиймосидир.
Бхактларнинг муҳаббат ва эъзозлаш предмети бўлган Кришна, шаддод, аммо катта
кучга эга бўлган бола, энг севимлисининг исми Радха бўлган чўпон қизларнинг най
чалувчи   қора   танли   жазмани,   шунингдек   Махабхарата   достонининг   етук
қаҳрамони ва  Бхагавадгитадаги  донишманд тимсолларида тасвирланади. 
Шактилар – Аёл маъбудалар
 Шакти   ибтидоий   аёл   маъбудалар   тимсолидир,   шу   билан   бирга,   Вишну   ва
Шиванинг   рафиқаларини   шундай   номлайдилар.   Сиғинувчилар   учун   (уларни
шакталар   деб   атайдилар)   Шактилар   ўз   жуфтларининг   фаол   кучларини   ташкил
этадилар.   Айниқса   кўп   ҳолларда   сиғиниш   объекти   сифатида   Шиванинг   рафиқаси
Шива-Шакти олинади. 
Шакти – Сарасвати. 
Брахма   мифологияда   демиургнинг   муҳим   ўрнини   эгалласада,   унга
сиғинилмайди.   Шундай  бўлсада,  унинг  рафиқаси  Сарасвати   мусиқа,  нафис  санъат
ва   билимлар   маъбудаси   сифатида   барчанинг   эъзозига   ва   чексиз   муҳаббатига
сазовордир.  Шакти Парвати.  
 Айниқса   кўп   ҳолларда   сиғиниш   объекти   сифатида   Шиванинг   рафиқаси
Шива-Шакти   олинади.   У   жуда   кўп   шаклларга   эга:   Парвати,   Ума   ва   Аннапурна
сифатида   у   –   гўзал   аёлдир,   аммо   Дурга,   Кали,   Чанди   ёки   Чамунди   тимсолида
қўрқинчли ва даҳшатли кўринишларда намоён бўлиши мумкин. Дурга, тажовузкор
қиёфали   жангчи   аёл,   шер   минган   холатда,   юзлаб   қўлларида   кўплаб   ўлим
қуролларини ушлаган.  Кали, Дурга, Чанди. 
 Кали, қондек қизил тилини чиқариб турган қоп-қора дев-аёл, бўйнида одам 
калла суякларидан маржон осган, қўлида эса қонли қилич ушлаган. Кали 
касалликлар, ўлим ва ҳалокатлар билан боғланади, аммо у бир вақтнинг ўзида ўзига 
сиғинувчиларни улардан асрайди. Калига сиғиниш унга ҳайвонларни қурбонлик 
келтиришни ўз ичига олади, у Дунёнинг онаси -Матри сифатида эъзозланади. Баъзи 
бир шакти культларида Калига сиғиниш «экстремистик» тус олади. Тантрик деб 
  аталувчи секталар ( Тантралар  – уларнинг муқаддас матнлари), ўзларининг бағишлов
маросимларида гўшт ейиш ва алкогол истеъмоли ёки фахш каби анъанавий 
таъқиқларини бузадилар. Тантриклар сеҳр-жоду ритуалларини, мистик мантраларни 
такрорлашни, уларни халос бўлишнинг энг яхши йўли ҳисоблаб, афзал кўрадилар. 
Ганеша – Шиванинг ўғли.  
Ганеша – Аъёнлар бошлиғи
 Ганеша (“Аъёнлар бошлиғи”) – Шива ва Парватининг ўғли, тадбиркорлик ва 
омад маъбуди, отасининг аъёнларига бошчилик қилади (аъёнлар қуйи табақа 
маъбудларидан ташкил топади). Ҳиндистоннинг диндор ўғри ва фирибгарлари 
Ганешани ўзларининг ҳомийлари деб биладилар, ўғриларнинг омад келтирувчи 
маъбуди деб ҳисоблайдилар. Ганеша ўсмир ёшидаги тўрт қўлли ва филбошига 
ўхшаш бош билан тасвирланади. У ҳиндуийликдаги филбошли ягона маъбуддир. 
Ҳиндуийлик вакиллари уйларида Ганешанинг ҳайкалини сақлашга уринадилар. Ҳар 
бир иш Ганешага ибодат қилишдан бошланади. Ганешанинг кўнглини олиш 
мақсадида улар тонг сахардан Ганешанинг қорнини силашлари керак бўлади. 
    Ҳиндуийликда қатор бошқа маъбудлар ҳам бор бўлиб, уларга алоҳида 
холатларда ёки махсус мақсадларда сиғинадилар. Уларнинг ичида энг машхури – 
Ганеша, Шиванинг филбошли ўғли бўлиб, уни ҳар қандай амалий ишни бошлашдан 
олдин рози қилиш даркор деб ҳисоблайдилар. Шиванинг бошқа ўғли – Сканда ёки 
Картикейя бўлиб, Жанубий Ҳиндистонда унга алоҳида иҳлос қилинади. Кўпчилик 
маймун бошли Хануманни афзал кўриб, у  Рамаянада  Рамнинг содиқ иттифоқчиси 
сифатида тасвирланган. Жойларда қора чечак маъбудаси Ситалага сиғиниш 
тарқалган. Брахма мифологияда демиургнинг муҳим ўрнини эгалласада, унга 
сиғинилмайди. Шундай бўлсада, унинг рафиқаси Сарасвати мусиқа, нафис санъат ва 
билимлар маъбудаси сифатида барчанинг эъзозига ва чексиз муҳаббатига 
сазовордир. 
Шунингдек,   кўп   сонли   иккинчи   даражали   маҳаллий   маъбудлар   ҳам   бўлиб,
индуист-деҳқон   ўз  атрофидаги   барча   тепаликлар   ва   дарёларни  маъбудларга   бўлиб
чиқади.   Қишлоқ   кулоллари   шунингдек,   кулол   чарҳи   маъбудига,   қўшчи   эса,   омоч
маъбудига сиғинади. 
  Ҳиндуийлик зиёратгоҳлари.
Қадим   замонлардан   улуғ   байрамлар   қаторида   муқаддас   жойларни   зиёрат
қилиш Ҳиндистон диний ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Ведаларда  фақатгина
айрим   жойларни   зиёрат   қилишга   рухсат   этилган   бўлса,   Махабхаратада
Ҳиндистоннинг   шимолида   жойлашган   бир   неча   муқаддас   зиёратгоҳлар   аниқ
кўрсатиб ўтилган. 
Оммавий   ибодатхона   маросимлари   уйдаги   ибодатлардан   кўра   тантаналироқ   тус
олади.   Диндорлар   биргаликда   диний   мадҳияларни   куйлаш,   Рамаяна   ва   бошқа
анъанавий   диний   матнларнинг   қисмларидан   ўқиш   учун   йиғиладилар.   Ибодатхона
маросимларига   зиёратчилар   узоқ   жойлардан   ташриф   буюрадилар.   Ибодатхонада
тантанали   юриш   ўтказилади,   баъзан   ходимлар   найлар,   барабанлар   ва   машъалалар
билан   маъбудни   маъбуданинг   кароргоҳига   кузатиб   борадилар,   ва   у   ерда   улар
биргаликда   тонг   оттирадилар.   Ибодатхона   байрамлари   ўз   ичига   куй,   рақслар   ва
достонларнинг   театрлаштирилган   қисмларидан   ташкил   топади.   Энг   муҳим
ибодатхона   байрамлари,   масалан   Пуридаги   (Орисса)   Джаганнатха   байрами   бутун
Хиндистондан   зиёратчиларни   жалб   қилади.   Джаганнатханинг   улкан   ҳайкалини
ёғоч   аравага   жойлаштирадилар,   диндорлар   шахар   кўчалари   бўйлаб   ушбу   аравани
тортиб юрадилар. 
Зиёрат   индуист   ҳаётининг   энг   муҳим   қисмини   ташкил   қилади.   Ҳиндистонда
зиёратчилар ибодатхона маросимларида иштирок этиш учун оқиб келадиган юзлаб
зиёратгоҳлар   ҳамда   покланиш   учун   муқаддас   ҳисобланган   дарёлар   мавжуддир.
Асосий   зиёратгохлар   Шимолий   Хиндистондаги   Банорас   (Варанаси),   Хардвар,
Матхура   ва   Аллахабад;   Жанубий   ва   марказий   Хиндистондаги   Мадураи,
Канчипурам   ва   Уджджайнлардир.   Хиндистоннинг   турли   қисмларида   байрамлар
учун махсус тақвимлар тузилган. Энг машҳур байрам – Дивали – октябрь охири ёки
ноябрь   бошларида   нишонланади.   Дивали   –янги   йил   байрамидир.   Лекин   у
Хиндистоннинг турли қисмларида турли хил маъно касб этади. Дивалида маросим
шамлари   ёқилади,   совғалар   алмашинилади,   ибодатлар   эса   Лакшмига,   бойлик   ва
фаровонлик маъбудасига қаратилган бўлади. Баҳорги Холи байрами кўча рақслари
ва   юришлар,   гулханлар   ёқиш   ва   турли   эркинликларга   берилиш   билан
  нишонланади:   одамлар   бир-бирларига   бўёқли   кукунлар   сепишади   ёки   устиларига
бўёқли   сувлардан   сочишади.   Бошқа   машҳур   маросимлар   қаторига   Шимолий
Хиндистонда   вайшнавлар   томонидан   нишонланадиган   Дашарани   эслаб   ўтиш
жоиздир,   бундан   ташқари   Махараштрдаги   Ганапати,   Орисса   ва   Понгалдаги
Долаятр   ёки   арғимчоқлар   байрами,   Жанубий   Хиндистондаги   гуруч   байрами   ва
бошқалардир. 
Ибодатхоналар
  Ҳиндуийликда сиғиниш муртилар воситачилигида амалга оширилади, уларни 
маълум даражада христианликдаги иконалар билан солиштириш мумкин. Муртилар 
сиғинаётган ҳинди ва унинг сиғиниш объекти ўртасида боғловчи вазифасини 
бажаради. Муртилар маъбуднинг намоён бўлиши сифатида қаралиб, ундан фарқ 
қилинмайди. Барча жойда хозиру нозирлик маъбуднинг хислатларидан бири 
бўлганлиги сабабли, У шунингдек, одамларнинг ўзига сиғинишини енгиллаштириш 
учун мурти орқали намоён бўлади. «Падма-пуранда», хусусан, айтилишича, мурти 
оддий тош ёки ёғоч бўлаги сифатида қаралмаслиги керак — балки мурти 
маъбуднинг тўғридантўғри манифестациеясидир. Ҳиндуийликдаги Арья-самадж 
каби баъзи оқимлар, маъбудга мурти орқали сиғинишни қабул қилмайдилар. Ҳар бир
индуист ибодатхонаси одатда ибодатхонанинг тўридаги мурти шаклида белгиланган 
бирон бир асосий маъбудга ёки маъбуд шаклига ёки бир неча бошқа маъбудлар 
аватарларига бағишланган бўлади. Баъзи ибодатхоналарда бир неча асосий муртилар
бўлади. Ибодатхоналарни зиёрат қилиш мажбурий эмас. Баъзи хиндулар 
ибодатхоналарига фақат диний байрамларда келадилар.  Сиғиниш обьектлари – 
муртилар  
 Ҳиндуийликнинг ақидавий, маросимий ва рамзий соҳалардаги жуда ҳам 
мураккаб тизими унга эътиқод қилувчиларнинг турлича талқинида яна ҳам 
мураккаблашиб кетади. Гарчи, ҳиндуийлик илоҳиётчилари томонидан уни 
анимистик ва бутпарастлик асоратларидан тозалаб, тараққий этган динлар қаторига 
кўтаришга ҳаракат қилсалар-да, халқ оммаси доирасида у жуда ҳам содда, бут ва 
руҳларга сиғиниш хусусиятларини тўла сақлаган ҳолда давом этмоқда. 
  Диний маросим, ибодат ва урф-одатлар.
Ҳиндуизмда ибодат ҳамма жойда амалга оширилиши мумкин. Ибодатхоналар
мавжуд, лекин жамоат ҳолида эмас, ёлғиз ҳолда амалга оширилади. 
Ҳиндларнинг   муштарак   бир   ибодат   тимсоли   “Ом”   дир.   Ом   сўзи,
мусулмонлардаги   “бисмиллоҳ”   каби   овқатланишдан,   Ведаларни   ўқишдан,   дуодан
ва ҳар қандай ишнинг бошланишидан олдин айтилади. Ом, илоҳий кучқувват билан
тўла, муқаддас ва сирли сўз сифатида қаралади. Узун ва махсус нафас олган ҳолда
айтилади.   Бу   сўзнинг   ҳарфлари,   Брахмани   ёки   БрахмаВишну-Шива   учлигини
ифодалайди. 
Ҳинд, тонгда эрта туриб, уйда ёки дарё бўйида амалга оширувчи ибодати учун
тайёрланади;   тангрининг   номини   зикр   қилади,   ювинади,   Гаятри   Илоҳийси ни
ўқийди.   Тонги   ибодатида   юзини   “қибла”   га   қаратган   ҳолда   ўтириб,   вужудининг
атрофига   енгилгина   сув   сепади.   Нафасини   назорат   қилади.   Тангрисининг   бутига
ёлворади.   Тушда   ва   кечқурун   мана   шу   ҳолатларни   такрорлайди.   Бутга   ҳадя   назр
қилади. Бошқа тангрилар, аждодларга, мусофирларга, фақирлар ва муқаддас сигир
каби   ҳайвонларга   емиш   (таом)   лар   беради.   Сигирлар;   еру-кўк   ва   ҳаво   оламининг
онаси   сифатида   билинади. 12
  Сигир   ва   хўкизлар   кўчаларда,   савдосотиқ   ва   иш
жойларида   бемалол   юради;   йўлга   ётиб   олсалар,   йўл   ҳаракати   қоидалари   шунга
қараб   тартибга   солинади.   Уларни   сўйиш   ва   ейиш   мумкин   эмас. 13
  Ҳиндистонда
ўсимликлар   билан   озиқланувчилар   ¼   ни   ташкил   қилади.   Шунинг   билан   бирга
мусулмон бўлмаган ҳиндлар ҳам чўчқа гўштини емасликка одатланганлар. 
Уйларда   умумий   ҳолда   сиғинилувчи   бутга   хосланган   бир   махсус   хона   ёки
бурчак бўлади. Бу жойларда Вишну ёки Шиванинг бути сақланади. Бут, муқаддас
илоҳийлар   ўқилган   ҳолда   ёғланади.   Унинг   олдида   ўтирилиб,   тафаккурга
шўнғилади.   Тутатиқлар   тутатилади.   Муқаддас   хона   ёки   бурчакнинг   олдига
чироқлар, гуллар ва ейиладиган нарсалар қўйилади. Бутларга атаб сув тўкилади. 
Ҳиндуизмда   ибодатхоналарда   амалга   оширилувчи   ибодатлар,   уйдагилардан
бироз   такомиллашган   тарзда   амалга   ошади.   Брахманлар,   кечанинг   охирги
12      
13
  саккизинчи   соатида   муқаддас   мантларни   ўқиган   ҳолда   бутни   уйғотадилар.   Сур
чалиниб, ташқаридагиларга ибодатнинг бошланганлиги билдирилади... 
Ибодатхонасиз қишлоқлар йўқ. Шаҳарларда эса катта ва улкан ибодатхоналар
мавжуд   бўлиб,   улар   баланд   деворлар   билан   ўралган   ва   уларнинг   ёнида   муқаддас
ювиниш учун хосланган ҳовузлар бўлади. 
Ҳиндуизмнинг   баъзи   мазҳабларида   бошлиқларга   илоҳлик   нисбат   берилиб,
улуғланади.   Ўлиб   кетган   қаҳрамонлар   ва   азизларга   ҳам   ёрдам   учун   дуолар
қилинади.   Жинларнинг   мавжудлигига   ишонилади   ва   улардан   қўрқилади.
Ҳиндистондаги   етти   муқаддас   зиёратгоҳининг   энг   машҳури   бу   –   Банорас дир.
Ҳиндлар ўликларни ёқиб, кулларини Ганга дарёсига оқизадилар. Авваллари аёллар,
ўлган эрлари билан бирга кўмилганлари ҳолда ҳозирда бу одатдан воз кечилган. 
 Кўплаб оилавий маросимлар ҳаётнинг асосий воқеалари билан боғлиқдир. 
Маросимни оилавий руҳоний – пандит бошқаради. Кўпчилик юқори каста 
вакиллари орасида одатда бу руҳоний Брахман бўлиб у муқаддас матнларни 
куйлаб, қурбонликларни маъбуд ҳайкали остига жойлайди. Фарзанд туғилиши 
шарафига бағишлаб ўтказиладиган маросим гўдакнинг киндиги кесилмасидан 
аввал ўтказилади. Таҳминан ўн кунлар атрофида унга исм қўйилади. Юқори каста
вакиллари орасида ўғил боланинг балоғат ёшига етиши муносабати билан муҳим 
маросим – Упанаяна ўтказилади. Болага у бутун умри давомида боғлаб юрадиган 
муқаддас боғич боғланади. 
 Узоқ давом этувчи никох маросими давомида никохланувчилар кийимларининг 
этакларини бир-бирига боғлаган ҳолда муқаддас олов атрофида айланадилар. 
Янги турмуш қурганлар абадий бирга бўлишга қасам ичадилар. Одатга кўра бева 
аёл иккинчи бор турмушга чиқишга ҳақсиздир. Қадимги пайтларда эса юқори 
касталарда бева, ўлган эри билан бирга, тириклайин ёқиб юборилган. 
Ўликларни жон чиққан заҳоти ёқишни бошлаб юборишади. Кулини эса Ганг
ёки   бошқа   бир   муқаддас   дарёга   оқизишади.12   кун   давомида   марҳумнинг   оила
аъзолари ўликни руҳини тинчлантириш учун хар куни сут ва қайнатилган гуручдан
тайёрланган   пишириқларни   дарёга   оқизишади,   Юқори   кастага   тегишли
анъанавийчи ҳиндлар, вақти-вақти билан, авлоддан-авлодга ўтиб борувчи шраддха
– аждодларни эслаш маросимини ўтказиб туришади. 
  Айрим   илмий   тадқиқотларда   ҳиндларнинг   Исломга   киришига   асосий   сабаб
қилиб   қуйидаги   қулай   шароитлар   кўрсатилган:   янги   эътиқоддаги   ҳинд
мусулмонларининг ақлий, жисмоний фаолият, ижтимоий-иқтисодий аҳвол, мансаб-
мартабада чекланмасликлари, оғир ва машаққатли, айниқса, чиқиндиларни тозалаш
каби   ишларни   бажаришга   маҳкум   этилмасликлари   ва   умуман   табақа   тизимидан
озод   бўлишликлари.   Бундан   ташқари,   муқаддам   зикр   этилганидек,   ислом
тажрибасидаги   мавжуд,   яъни   аслида   турли   эътиқод   ва   миллатлардан   бўлган
мусулмонларда   ўз   ўтмиш   маросимларининг   миллий   хусусият   сифатида   сақланиб
қолиш ҳоллари Ҳиндистонда ҳам ўзгармади. Ислом тасарруфидаги мамлакатларда
қўлланган   бу   диний   сиёсатнинг   тарихда   ўзини   оқлаганлиги   ва   ҳатто   ҳозиргача   ўз
изини йўқотмаганлигига мисоллар етарли. 
 
  Ҳиндузимга оид муҳим маълумотлар
 Шиванинг ҳинд халқ орасида 1008 та номи бор; 
- Ҳиндуизмда   илон,   шер,   фибаъзи   қушлар   ҳам   илоҳийлаштирилади.   Умуман
олганда,   Ҳиндуизмда   деярли   ҳар   бир   Ҳиндистон   ҳайвони   тангри   ёки   тангрининг
ҳамроҳи, деб эътиқод қилинади. 
- Қурбонликлар   турли   гуллар,   хушбўйликлар,   овқатлардан,   худолар   номига
атаб   озод   қилинадиган   ёки   сўйиладиган   ҳайвонлардан   бўлади.   Сигир   қадимдан
ҳиндлар   эътиқодида   муқаддас   ҳайвон   ҳисобланган.   Шунинг   учун   ҳам   уни
қурбонлик   қилиш   ёки   бошқа   мақсадларда   ўлдириш   катта   гуноҳ   ҳисобланган.
Сигирнинг   беш   маҳсулоти   (сут,   сузма-творог,   сариёғ,   сийдик   ва   тезак)   дан
тайёрланган   панчагавям,   ҳиндлар   эътиқодида   одамлар   ва   уйларни   поклашда
алоҳида кучга эга; 
- Ҳиндуизмда учлик эътиқоди мавжуд бўлиб, улар: 
1). Брахма – Яратувчи илоҳ, 
2). Вишну – Қўриқловчи, 
3). Шива – Ҳалок қилувчи. Булардан учаласига ибодат қилиш билан биттасига
ибодат   қилиш   орасида   ҳеч   ҳам   фарқ   йўқ.   Чунки   бу,   бир   илоҳнинг   уч   хил
кўринишидир...   Бу   уч   илоҳ   бир   илоҳдир   ёки   улар   бир   илоҳнинг   уч   хил
кўринишидир;  
- Каста   тизимига   бўйсиниш   ҳиндуийларга   қуйидаги   шартларга   риоя   қилишни
талаб қилади: 
1).   Киши   ўзининг   табақасидан   юқори   бўлган   табақадан   уйланиши   мумкин
эмас. 
2).   Ҳар   ким   ўзидан   қуйи   бўлган   табақадан   уйланиши   мумкин.   Лекин
шудраларга нисбатан бу қоида мустасно; 
3).   Брахманлар   халқларнинг   энг   тозасидир.   Улар   илоҳларга   қўшилиб
кетганлар.   Уларнинг   қуллар–шудраларнинг   мол-мулкларидан   хоҳлаганларича
олиш ҳуқуқига эгадирлар; 
4).   Муқаддас   китобни   ёзувчи   брахманларнинг   гуноҳлари,   гарчи   еру-осмонни
тўлдириб юборган бўлса ҳам кечирилган (улар маъсум) дирлар; 
  5). Подшоҳнинг, шарт-шароит қанчалик тақозо қилмасин, брахмандан солиқ ва
тўлов олиши жоиз эмас; 
6).   Агар   брахман   ўлимга   лойиқ   бир   иш   қилса,   подшоҳ   жазо   сифатида
фақатгина унинг сочини олиши мумкин. Аммо ундан бошқалар бундай пайтда ҳеч
қандай тараддудларсиз ўлим жазосига тортилади; 
7). Брахман агар ўн ёшга тўлса, юз ёшга тўлган шудрадан устун саналади; 
8). Брахманнинг ўз мамлакатида очдан ўлиши мумкин эмас; 
9).  (Ману   қонунига   кўра)   хор  табақа   вакиллари  ҳайвондан   қуйи  ва  итдан  хор
ҳисобланади; 
10). Хор табақа вакилларининг бахти -ҳеч қандай иш ҳақи ва савоб олмасалар
ҳам- брахманларга хизмат қилишларидир;   
11).   Агар   хор   табақа   вакилларидан   биронтаси   брахманга,   унга   зўравонлик   ва
босқинчилик қилиш учун қўлини узатса, қўли кесилади. Агар тепса, оёқлари чопиб
ташланади; 
12).   Хор   табақа   вакилларидан   биронтаси   брахман   билан   бирга   ўтиргудек
бўлса, подшоҳ унинг думбасини куйдириб, мамлакатдан бадарға қилиб юборади; 
13).   Агар   биронта   хор   табақа   вакили   “мен   брахманликни   ўргатяпман”   деса,
унга қизиб турган ёғ ичирилади; 
14).   Кучук,   мушук,   қурбақа,   ғоз,   бойқуш,   қарғаларни   ўлдиришдаги   каффорат
билан хор табақа вакилларининг хуни бир хил; 
15).   Кейинчалик   хор   табақа   вакилларининг,   тобора   кенг   тарқалаётган
христианлик   ва   табақалараро   курашга   чақирувчи   коммунизм   каби   дин   ва
таълимотларга   кириб   кетишларидан   қўрқилиб,   уларнинг   аҳволларини   яхшиловчи
баъзи бир енгилликлар ишлаб чиқилган... 
- Қадимги ҳиндлар, ўзларининг баъзи бир ҳайвон (айниқса сигир) ларга, табиат
кучларига   ва   хатто   …ўзининг   жинсий   аъзосига   сиғинишлари   билан   танилганлар.
Улар   бу   “илоҳ”   ни   инсоннинг   яратилиш   сабабчиси,   вужудга   келиш   воситаси,   деб
билганлар.   Бу   “илоҳ”   уларга   кўра   “Linga”,   деб   номланган.   Бу   сўз   аслида
инглизчадаги   “Link”   сўзидан   келиб   чиққан   бўлиб 14
,   орийлар   даврига   келиб   бу
14  И н г л и з ч а а л оқ а в а б о ғ л и қ л и к д е г а н м а ъ н ол а р н и б и л д и р а д и . . . А д ён ул Ҳ и н
д и л К уб р о/ Д о к т ор А ҳ м а д Ч а л а б и й / Қ оҳ и р а - 1 9 8 3 / 3 3 - б е т . 
  “илоҳ”,   Ҳиндуизмдаги   учлик   эътиқодини   ташкил   қилувчи   илоҳлар   тушунчасига
аралашиб кетган... 
- Тарихчилар  ҳар хил сабаблар  туфайли Қадим  Ҳиндистонда тиллар сони 240
тага, лаҳжалар сони эса 300 тага етганлигини айтадилар. Бунинг сабаби сифатида;
минтақа,   географик   жойлашув,   урф-одатлар,   яшаш   тарзлари…   алоқалар,   ўзаро
муносабатлар каби сабабларни кўрсатиш мумкин. 
 
 
 
  Хулоса.
Ҳиндуийликни ўрганиш жараёнида ҳинд халқининг дини, урф-одати,
маросимлари,   муқаддас   китоблари   ва   маъбудлари   ҳақида   ўзим   учун
қизиқарли ва билмаган маълумотларни билиб олдим.  
Ҳиндуизм   брахманизмдан   катта   фарқ   қилади.   Унда   Махабхарата   ва
бошқа шеърий матнлар қадимги санскрит тилидан замонавий ҳинд тилига
таржима   қилиниб,   муқаддаслиги   жиҳатидан   асл   матни   билан   бир   хил
ҳисобланади. 
Ҳиндуийликнинг   қизиқарли   томонларидан   бири   йоглар   ўзларини
таркидунё қилган одам сифатида турли кўйга соладилар. Узоқ вақт нафас
олмай ўзларидан кетадилар, бу вақтда улар Шива билан ёлғиз қоладилар;
омма   олдида   ҳавога   кўтариладилар;   яна   гипноз   усулида   ўргатилган   эчки
ёки илон ёрдамида садақа йиғадилар. 
Биз ойнаи жаҳон орқали ҳинд халқининг ёрқин томонларини очиб бера
оладиган   бир   қанча   киноларни   кўрганмиз   ва   ҳозирда   ҳам   ҳинд
маданиятини,   урф   одатини   кўрсатиб   берадиган   янги   фильмларни   кўриб
келмоқдамиз. Масалан, Вишну ўз қудрати билан табиат ва эзгу мақсадларга
хизмат қилувчи, бутун борлиқни ҳимоя қилувчи куч сифатида эъзозланади.
Ундаги   куч-қудрат,   ақл   заковат,   фаҳм   фаросат,   адлу   адолат,   шижоат   ва
покликнинг  инсон  қиёфасидаги  Кришна  образида  намоён бўлиши, машҳур
Маҳабҳарата  эпосида мадҳ этиб куйланган. Зеро, ҳиндлар учун мифология
диннинг ажралмас бир қисми саналади. 
  Фойдаланилган адабиётлар.
1. Низомиддинов Н.Ғ. “Жануби- Шарқий Осиё динийфалсафий таълимотлари ва 
ислом” Тошкент “Зар қалам” 2006. 
2. Жўраев У.Т. Дунё динлари тарихи, “Тошкент ислом университети” нашриёти 
Тошкент-2001. 
3. Абу Райҳон Беруний “Ҳиндистон”. 
4. “Ўзбекистон миллий энсилопедияси” Давлат илмий нашриёти Тошкент. 
5. Интернет, Википедия.

Ҳиндуийлик

  • Похожие документы