Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 240.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий иш асослари

Купить
Ижтимоий иш асослари  Ижтимоий иш соҳаси 
•
Ижтимоий  иш  –  ижтимоий  ҳимояга  муҳтож  шаҳсларни  ҳимоя 
қилиш,  қўллаб-қувватлаш  ва  ижтимоий  реабилитация  қилиш 
орқали шахсий ва ижтимоий қийинчиликларни енгиш учун ёрдам 
беришга қаратилган касбий фаолият. Ижтимоий иш соҳаси 
•
Ижтимоий  ишнинг  асосий  мақсади   –  Ижтимоий  ҳимояни 
маҳалла  даражасида  ташкил  этиш,  ижтимоий  хизмат  ва 
ёрдамларни  комплекс  ёндашув  асосида  кўрсатиш,  аҳолининг 
оғир  ижтимоий  аҳволга  тушиб  қолишининг  олдини  олиш, 
шунингдек,  ижтимоий  ҳимоянинг  манзиллилиги  ва 
самарадорлигини  ошириш  ҳамда  аҳолининг  кўмакка  муҳтож 
қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш.  Ижтимоий хизмат кўрсатиш 
мақсадли гуруҳлари
1.   Ўзгалар  парваришига  муҳтож  бўлган  ёлғиз 
яшайдиган  ҳамда  ёлғиз  кексалар  ва  ногиронлиги 
бўлган шахслар.
2.  Ногиронлиги  бўлган  шахслар,  оғир  касалликка 
чалинганлар,  шунингдек,  жисмоний,  ақлий,  сенсор 
ёки  руҳий  нуқсонлари  бўлган  ҳамда  узоқ  вақт 
даволанишга муҳтож бўлган болалар.
3.  Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахслар ҳолатлари 
бўйича.
4.  Кам таъминланганлар.
5.  Етим  болалар  ва  ота-она  қарамоғидан  маҳрум 
бўлган болалар.
6.  Тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар. 7.  Ота-оналик  ҳуқуқидан  маҳрум  этилмасдан, 
фарзандлари олиб кетилган ота-оналар.
8.  18 ёшгача бўлган ёлғиз оналар ва оталар.
9.   Ота-онаси  хорижий  давлатларга  кетган,  шу 
жумладан  ташқи  меҳнат  миграциясига  кетган 
болалар.
10.   Турар  жойи  мавжуд  бўлмаган  шахслар 
(уйсизлар).
11.  Гиёҳванд  моддалари  ва  спиртли 
ичимликларга ружу қўйган шахслар.
12.  Собиқ маҳбуслар.
13.  Табиий  офатлар  ва  фавқулодда  вазиятлар 
қурбонлари бўлган оилалар.Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг  13  та  тоифаси: Ижтимоий хизмат кўрсатиш 
мақсадли уруҳлари
•
Таъриф.  Ёлғиз  кексалар,  ёлғиз  ногиронлиги  бўлган 
шахслар  (фарзандлари  (шу  жумладан  асраб  олган 
фарзандлари),  эри  (хотини)  ва  ота-онаси,  шунингдек 
васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни 
парвариш  қилиш  мажбурияти  зиммасига  юкланган  шахслари  
бўлмаган   пенсия  ёшидаги  шахслар  ҳамда  I  ва  II  гуруҳ 
ногиронлиги  бўлган  шахслар) ,  ёлғиз  яшовчи  кексалар,  ёлғиз 
яшовчи  ногиронлиги  бўлган  шахслар  (ёлғиз  яшайдиган  ёки 
кексалар  ва  ногиронлар,  вояга  етмаган  болалар  ёхуд  қамоқда 
ва  жазони  ўташ  муассасаларида,  узоқ  муддат  даволанишда 
бўлган  шахслар  билан  бирга  яшайдиган  ўзгалар  парваришига 
муҳтож  бўлган  пенсия  ёшидаги  шахслар  ҳамда  I  ва  II  гуруҳ 
ногиронлари) . Муаммо:
а) саломатлиги билан боғлиқ муаммолар;
б) хотира сусайиши;
в) ёлғизлик;
г)  хавфсизлик  масалалари  (фирибгарлик  ва  ёлғонларга 
қарши заифлик)
д) ҳаракатланиш чекланганлиги;
е) кундалик уй ишларини бажаришдаги қийинчиликлар; 
ё) ўз-ўзини парвариш қилолмаслик.Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган 
ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар. •
Таъриф.  Ногиронлиги  бўлган  болалар  (бола)  
—  барқарор  жисмоний,  ақлий,  сенсор  (сезги)  ёки 
руҳий  нуқсонлари  туфайли  ҳаётий  фаолияти 
чекланганлиги  муносабати  билан  давлат  ва  жамият 
томонидан  ижтимоий  ёрдам  кўрсатилишига  ҳамда 
ўз  ҳуқуқлари  ва  қонуний  манфаатлари  ҳимоя 
қилинишига  муҳтож  ўн  саккиз  ёшгача  бўлган 
шахслар.
•
Ногиронлиги  бўлган  шахс   —  ижтимоий  ёрдам 
ва  ҳимояга,  жамият  ва  давлатнинг  сиёсий, 
иқтисодий,  ижтимоий  ҳаётида  бошқалар  билан 
бирга  тенг.  тўлиқ  ва  самарали  иштирок  этиш  учун 
шарт-шароитлар  яратилишига  муҳтож  барқарор 
жисмоний,  ақлий,  сенсор  (сезги)  ёки  руҳий 
нуқсонлари бўлган шахс. Муаммо:
а)  дискриминация  (камситилиш) ;
б)  стигма  (масалан, чўлоқ, кўр, кар, жинни,)  –  “тамға”  қўйиш;
в)  ногиронлиги  бўлган  инсонларда  мураккаб  бузилишлар  икки  ва  ундан  ортиқ 
муаммоларнинг бирга келиши  (эшитиш – кўриш, эшитиш – кўриш – ақлий, кўриш 
– ақлий, эшитиш – таянч ҳаракат аъзолари фаолиятидаги бузилишлар) ;
г)  шифокорлар  томонидан  тавсия  қилинган  дори-дармонларни  ўз вақтида 
ололмаслик;
д)  ногиронлиги  бўлган  болаларни  умумтаълим  мактабларида  инклюзив  таълимга 
қамраб олиш;
е)  касб-ҳунар  эгаллаш  ва  ишга  жойлашишдаги  муаммолар  (ногиронлиги  бўлган 
шахсларнинг иш топиш имкониятларининг пастлиги) ;
ё)  ноқулай  инфратузилма  (пандус,  овозли  светофорлар)   сабабли  ногиронлиги 
бўлган  шахсларни  ижтимоий  ҳаётда  тўлиқ  иштирок  этолмаслиги,  таълим  олиши, 
меҳнат қилиши ва бошқа фаолият тури билан шуғуллана олмаслиги;
ж)  ногиронлиги  бўлган  шахсларни  ҳаракатланиши  билан  боғлиқ  имкониятларни 
етарли  эмаслиги  натижасида  уларнинг  ҳуқуқларини  бузилиши  ва  оқибатда 
ижтимоий изоляцияга (четлаш, яккалаш) тушиб қолиши.
 Ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка 
чалинганлар, шунингдек, жисмоний, ақлий, сенсор 
ёки руҳий нуқсонлари бўлган ҳамда узоқ вақт 
даволанишга муҳтож бўлган болалар. •
Таъриф.  Ўзига  нисбатан  тазйиқ  ва  зўравонлик 
содир  этилиши  таҳдиди  остида  бўлган  ёки  тазйиқ  ва 
зўравонлик натижасида жабрланган шахс.         Муаммо:
а)  айбдорлик ҳисси, уят, ғазаб, қайғу, умидсизлик, чорасизлик, ҳолсизлик;
б)  доимий хавф ҳисси, қўрқув;
в)  ҳаётга нисбатан қизиқишни йўқолиши;
г)  ўзини – ўзи изоляция қилиш;
д)  низоли кайфият, ўз жонига қасд қилишга уринишлар.
 Тазйиқ ва зўравонликка учраган шахс. •
Таъриф.  “Ижтимоий  ҳимоя  ягона  реестри”   АТ  
орқали  кам  таъминланган  деб  эътироф  этилган 
оилалар.  Асосий  эҳтиёжлари  (озиқ  –  овқат,  кийим  – 
кечак, уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлаш)  ва ўзининг 
минимал  эҳтиёжларини  қондира  олмайдиган  шахслар 
ва оилалар тушунилади. Муаммо:
а)  сифатли ва тўйимли овқат истеъмол қилолмаслик;
б)  мавсумий кийим – кечакларни бўлган эҳтиёж;
в)  фарзандларини таълимга бўлган эҳтиёжини тўла қондира олмаслик;
г)  оила  аъзоларида  тушкун  кайфият,  келажакка  бўлган  ишончсизлик, 
мақсад сари интилишни йўқлиги;
д)  оилавий низолар ва бошқа муаммолар.
 Кам таъминланганлар. •
Таъриф.  Етим  бола  –  отаси  ҳам,  онаси  ҳам 
вафот этган ёки улар суд қарорига асосан вафот этган 
деб эълон қилинган бола.
•
Ота-она  қарамоғидан  маҳрум  бўлган  бола  – 
суд  қарорига  кўра  ота-оналик  ҳуқуқидан  маҳрум 
қилинган ёки чекланган оиланинг фарзанди.        Муаммо:
а)  дискриминация  (камситилиш) ,  стигма  (тамға  қўйиш  масалан, 
ташландиқ, етим) ;
б)  зарарли  одатларга  берилиш  (ичкилик,  психотроп  модда  ва 
гиёҳвандлик) ;
в)  тажовузкорлик,  жиззакилик,  ўз  эмоцияларини  назорат 
қилолмаслик;
г)  зўравонлик  (психик, жисмоний, жинсий) ни бошидан кечириш;
д)  ота – она меҳри, муҳаббати, ғамхўрлигидан, маҳрум бўлиш;
е)  ўз – ўзини паст баҳолаш ва ўз – ўзидан нафратланиш.Етим болалар ва ота-оналар қармоғидан маҳрум 
бўлган болалар. •
Таъриф.  Онанинг  (отанинг)  ёлғизлиги  ёки 
унинг  ўлими  туфайли  ёлғиз  ота  (она)  томонидан 
тарбияланаётган бола. Муаммо:
а)  болаларга  ота  ёки  она  меҳрининг  етишмаслиги  натижасида  педагогик 
қаровсизлиги;
б)  болаларда ёлғизлик ҳисси;
в)  оиланинг  тўлиқ  эмаслиги  натижасида  боланинг  руҳий  ривожланишига 
тўсқинлик қилувчи ҳолатлар.Тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар. •
Таъриф.  Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ота-
оналик  мажбуриятларини  муносиб  равишда 
бажармаётган,  фарзандларига  нисбатан  бефарқ  ёки 
шафқатсиз  муносабатда  бўлаётган,  ноахлоқий  ҳаёт 
тарзини  кечираётган,  фарзанди  олиб  қўйилган  ота-
оналар. Муаммо:
а)  болага  таълим  ва  тарбия  бериш,  уни  парваришлаш,  соғлиғи  ҳақида 
қайғуриш каби ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаслиги;
б)  болага нисбатан бефарқ ва шафқатсиз муносабат;
в)  зарарли  одатларга  берилганлик  (гиёҳванд  моддалари  ва  спиртли 
ичимликларга ружу қўйиш) ;
г)  салбий психологик ўзгаришларни мавжудлиги.Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмасдан, 
фарзандлари олиб кетилган ота-оналар. •
Таъриф.  Ота-онаси  ўз  яшаш  ҳудудида  иш  топа 
олмай  ёки  ҳаётий  эҳтиёжларини  тўлиқ  қоплашга 
имкон  берувчи  барқарор  даромад  манбаига  эга 
бўлмаган,  чет  элга  даромад  излаб  кетган,  ота-
онасидан узоқда бўлган фарзандлар. Муаммо:
а)  боланинг  ота-она  меҳрига  тўймаслиги  оқибатида  ҳиссий 
шаклланишидаги бузилишлар;
б)  боланинг хулқ – атворидаги салбий ўзгаришлар;
в)  яқин  қариндошларни  томонидан  болани  эътиборсиз  қолиши  оқибатида 
девиан хулқ атворни ривожланишига сабаб бўлиши.
 Ота-онаси хорижий давлатларга кетган, шу жумладан 
ташқи меҳнат миграциясига кетган болалар. •
Таъриф.  Бирон-бир  манзилда  доимий  яшаш 
жойи  ёки  вақтинча  турган  жойи  бўйича  рўйхатга 
олинмаган 18 ёшдан ошган шахс. Муаммо:
а)  доимий (вақтинчалик) яшаш жойи мавжуд эмас;
б)  ижтимоий изоляция;
в)  дискриминация ва стигмага учраш.
 Турар жойи мавжуд бўлмаган шахслар (уйсизлар). •
Таъриф.  Алкоголь  маҳсулотлари,  гиёҳвандлик 
ва  психотроп  моддаларини  истеъмол  қилиш 
оқибатида унга боғланиб қолган шахслар. Муаммо:
а)  маиший  турмуш  тарзини  мунтазам  бузиш  ва  зўравонлик  билан  боғлиқ 
ҳуқуқбузарлик содир этиш;
б)  дискриминация ва стигмага учраш;
в)  иш топиш билан боғлиқ муаммолар;
г)  оилавий низолар;
д)  салбий психик ўзгаришлар содир бўлиши;
е)  ижтимоий хавфлиликни ошиб бориши.
 Гиёҳванд моддалари ва спиртли ичимликларга 
ружу қўйган шахслар. •
Таъриф.  Жиноят  содир  этиб,  жазо  муддатини 
ўтаб чиққан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар. Муаммо:
а)  жамиятга қайта реинтеграцияси  (қайта мослашуви) ;
б)  жамиятда ўз ўрнини топишдаги қийинчиликлар;
в)  қайта жиноят содир этиш хавфи;
г)  иш топиш билан боғлиқ муаммолар;
д)  яқинлари билан муносабатлардаги муаммолар
 Собиқ маҳбуслар. •
Таъриф.  Табиий  офатлар  ва  фавқулодда 
вазиятлар  оқибатида  қийин  вазиятга  тушиб  қолган 
оилалар. Масалан:
•
Табиий  офатлар:  зилзилалар,  сув  тошқинлари, 
цунами,  бўронлар,  тайфунлар,  ёнғинлар  ва  бошқа 
табиий офатлар.
•
Геологик  офатлар:   геологик  жараёнлар  билан 
боғлиқ вулқон отилиши, кўчкилар, сел.
•
Техноген  офатлар:   корхоналардаги  бахтсиз 
ҳодисалар,  хавфли  моддалар  чиқиндилари, 
технологик бахтсиз ҳодисалар.
•
Ижтимоий офатлар:  можаролар, террористик 
ҳаракатлар, эпидемиялар, пандемия. Муаммо:
а)  табиий  офатлар  ва  фавқулодда  вазиятлар  натижасида  ўз  уйларини  ва 
яқинларини йўқотиши;
б)  инсонлар ва оилалар одатий ҳаёт тарзидан узилиб қолиши;
в)  жисмоний  саломатликни  ёмонлашуви  (масалан,  қалтироқ  тутиши, 
бош  оғриғи,  холсизлик,  иштаҳанинг  йўқолиши,  турли  хил  жароҳатлар  ва 
оғриқ ҳислари, уйқусизлик, қўрқув) .Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар 
қурбонлари бўлган оилалар.

Ижтимоий иш асослари

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha