Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Жанубий-ғарбий Осиё

Купить
Mundarija KIRISH. 1.Geografik joylashishi. 2.Gealogik tuzilishi va relefi. 3.Iqlimi. 4.Ichki suvlari. 5.Tuproqlari, o’simliklari va hayvonot dunyosi. 6.Tabiiy geografik o’lkalari. a) Arabiston yarim oroli. b) Mesopotamiya tekisligi. v) Livantlar. 7. Tabiiy resurslari, ulardan foydalanish va tabiatni muhofaza qilish . Xulosa. Adabiyotlar: Жанубий-ғарбий Осиё www.arxiv.uz www.arxiv.uz Олд Осиё тоғликларига жанубдан Евросиё континентининг пайдо бўлишига ва табиий шароитининг бутун комплексига кўра Евросиёнинг бошқа қисмларига қараганда қўшни Африкага яқинроқ турадиган қисми туташиб туради. Бу Арабистон ярим ороли билан Месопотамиядир, улар кўпинча умумий ном билан Жануби-Ғарбий Осиё деб аталади. Материкнинг бу қисми Евросиёнинг қолган қисмига Альп-Ҳимолай бурмали минтақаси тоғлари кўтарилганда улар чеккасида ҳосил бўлган Месопотамия букилмасининг неогенда тўлиши натижасида қўшилган. Жануби-Ғарбий Осиё келиб чиқиши жиҳатидан Африка платформасининг бир қисми ҳисобланади. У Африкадан неогентўртламчи даврда Қизил денгиз грабенининг ҳосил бўлиши билан узил-кесил ажралган. Ҳосил бўлишининг умумийлиги, тропик минтақада жойлашганлиги палеоиқлимий шароити ва ҳозирги иқлимининг ўх www.arxiv.uz Жануби-Ғарбий Осиёни уч томондан Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қисмидаги ёш денгизлари ўраб туради. Булар ер пўсти ёриқларида вужудга келган Қизил денгиз, Адан ва Оман қўлтиқлари, тоғ олди букилмасида ҳосил бўлган Форс қўлтиғи: ҳамда океан типидаги тектоник ботиқда пайдо бўлган Арабистон денгизидир. Бу барча денгизларга қаттиқ қизиган континентлар, муссон шамоллари таъсир кўрсатади ва улар суви температурасининг юқорилиги ҳамда юқори даражада шўрлиги билан ажралиб туради. Юзадаги сувлар май ойидан август ойигача энг илиқ бўлади: Арабистон денгизида +29, +30°С, Қизил денгизда + 32°С гача, Форс қўлтиғида + 35°С гача етади. Бу дунё океани юзасида кузатиладиган сувнинг энг юқори температурасидир. Ҳинд океанининг шимоли-ғарбий қясмида 800 м чуқурликкача +12°С температура сақланади. www.arxiv.uz Қучли буғланиш ва қуруқликдан оқиб келадиган сувнинг камлиги Ҳинд океани суви шўрлигининг юқори бўлиши учун шароит яратади. Арабистон денгизида сувнинг шўрлиги дара-жаси 36- 36,5‰, Форс қўлтиғида 37- 39‰, Қизил денгизда 41‰, бу Дунё океани сувидаги энг юқори шўрликдир. Шундай қйяибт-Жануби-Ғарбий Осиё арид ўлка бўлиб, тропик чўл ва чала чўл ландшафтлари устун туради, ўлкани Дунё океанининг энг илиқ ва энг шўр сувлари ўраб олган. АРАБИСТОН ЯРИМ ОРОЛИ Дунёдаги энг катта Арабистон ярим ороли учун табиий географик бир бутунлик ва кенг территорияда ландшафт жуда бир хил эканлиги хосдир. Бу ерда Африкадаги тропик чўлларнинг давоми ҳисобланган чўллар кўпчиликни ташкил этади. Арабистон ярим оролининг чўл ландшафтлари деярли ўзгармасда,н Синай ярим оролида ҳам давом этади. Майдони 3 млн, ки дан орт Бутун ўлка тектоник жиҳатдан шарққа томон бир оз қия бўлган қадимги қаттиқ палахсадан иборат (Оман қўлтиғига туташган қисми бундан мустасно) бўлиб, ер пўстида рўй берган ёрилиш натижасида Африка платформасидан ажралган. Бу ёрилиш натижасида Қизил денгиз билан Адан қўлтиғи ҳосил бўлган, Арабистон табиий географик жиҳатдан Осиёга нисбатан Африкага яқинроқ, геологик жиҳатдан яқиндагина Осиёга туташган. www.arxiv.uz Архей эрасида пайдо бўлган кристалли замин ярим оролнинг ғарбида ва жануби-ғарбида ер юзасига чиқади. Бошқа жойларда уни юра, бўр, палеоген даврларининг турли хил таркибли денгиз ётқизиқлари қоплаган, бу ётқизиқлар қатламлари қисман салгина бурмаланган ва қисман горизонтал ётади. Ҳозирги рельефи неоген даврининг иккинчи ярмида рўй берган интенсив вертикал ҳаракатлар таъсирида таркиб топган. Бу ҳаракатлар билан бир вақтда ер пўстида катта ёриқлар пайдо бўлган, вулканизм кучли рўй берган. Арабистон ярим оролининг қиёфаси, шунингдек, рельефининг асосий хусусиятлари ана шу ҳаракатлар натижасида ҳосил бўлган. www.arxiv.uz Арабистон ярим оролининг ғарбий ва шимоли-ғарбий чеккаларида ва Синай ярим оролининг жаиубий қисмида кристалл .жинслардан тузилган тоғ массивлари қирғоқдаги пасттекисликдан тик зинапоялар ҳосил қилиб кўтарилиб туради. Бу массив тоғлар Қизил денгиз рифт зонаси ажратиб ташлагак жуда катта гумбаз заминнинг шарқий қисмидир. Гумбазнинг ғарбий қаноти Африканинг Қизил денгиз соҳилидаги тоғларни ҳосил қилади. Бу массивларнинг текисланган платосимон тепалари айрим тпзмаларнинг тик, жуда парчаланган ва чўққили қирралари билан алмашиниб туради. Чуқур ботиқлар тоғлар минтақасини айрим қисмларга бўлиб турибди. www.arxiv.uz Қизил денгиз соҳилидаги тоғли районлар учун яқин геологик даврда рўй берган вулкан фаолиятининг кўпдан-кўп қол-днқлари сақланганлиги хосдир. Тоғларнинг тузилишида вулкан жпнслари кўп иштирок этган, улар кенг майдонларни қоплаган. Булар устидан сўнган вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Адан қўлтиғи соҳилидаги пасттекисликдан кўтарилиб турган ана шундай вулканлардан бирининг кратерида Адан шаҳри жойлашган. Арабистон ярим оролида ва Қизил денгиздаги қирғоққа яқин оролларда сўнмаган вулканлар бор. Тоғ массивлари Бобилманда бўғози қирғоғи яқияида шарққа бурилади ва Арабистон ярим оролининг жанубий чеккаси бўйлаб давом этиб, аста- секин пасайиб боради. Лекин Арабистоннинг жанубида рельеф ҳамда геологик гузилиш характери унинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмларидагидан тамомила бошкача. Бу ерда криста www.arxiv.uz Рельеф учун эса бир-биридан чуқур даралар билан ажралган супасимон қирлар характерлидир. Камдан-кам ёғадиган кучли жалалардан кейин бу даралардан сел келиб, катта вайронагарчиликларга сабаб бўлади. Чеккадаги қирлар ғарбда ҳам, жанубда ҳам қирғоқ бўйитекислигига тик жарлик ҳосил қилиб тушади. Қирғоқ бўйи текисликлари ғарбда кенгайиб, баъзи жойларда, масалан, Макка яқинида ўнлаб километрга етади, баъзи жойларда эса (айниқса жанубда) жуда торайиб кетади ва тоғлар қирғоққа тақалиб кеади. Маҳаллий аҳоли тиҳама деб атайдиган қирғоқ бўйидаги бу пасттекислик ёш бўлиб, асосан, тоғдан тушадиган вақтинча оқимлар чўкиндисидан ҳосил бўлган. Ярим оролнинг шарқий чеккаси учун ҳам тоғли рельеф хосдир. Оман тоғлари тектоник жиҳатдан Загрос тоғларининг давомидир. Улар Загросдан Оман қўлтиғи грабени орқали а Бироқ унинг рельефида ҳам ғарбий чеккадаги тоғлар каби неогендаги кўтарилиш ва ёрилишлар катта роль ўйнайди. Тоғлар кўпроқ мезозой ва палеогеннинг оҳактошларидан тузилган, рельефи ёнбағирлари тик жарлик ҳосил қилган платосимондир. Тоғлар соҳилга жуда яқин жойлашган ерларда яқин даврда ўтган чўкиш натижасида риас типли қирғоқ ҳосил бўлган. Бошқа жойларида тоғлар билан денгиз орасида камбар пасттекислик бор. Оман тоғларининг эг баланд ерлари 3000 м дан ошади. Арабистон ярим оролининг ички қисмини денгиз сатҳидан турли баландликда жойлашган, турлича геологик тузилишга ва хилма-хил рельефга эга бўлган плато ҳамда текисликлар эгаллаган. Рельефнинг таркиб топишида чўлдаги нураш процесслари ва шамол фаолияти катта роль ўйнаган. Арабистон ички қисмининг энг баланд қисми-Ўрта Арабистон платосини яр www.arxiv.uz Платодан шимол, жануб ва шарқ томонларда кристалл жинсларни турли даврларнинг чўкинди жинслари қатламлари қоплаган. Шу томонларга қараб ер юзаси ҳам пасайиб боради. Ўрта Арабистон платосидан шарқда юқори юра, бўр ва эоценнинг бир оз қия ётган оҳактош қатламлари ер юзасига чиққан. Плато жануби-шарқий қисмининг аста-секин кўтарилиши билан денгиз шарққа томон чекиниб борган ва чўкинди жинслар қатламлари моноклинал шаклга эга бўлиб борган. Эрозия бу қатламларда куэста грядаларини ҳосил қилган. Улар Ўрта Арабистон платосини ярим ҳалқа шаклида шарқдан ўраб туради. Куэсталарнинг нисбий баландлиги бир неча юз метрга етадиган тик чекка қисмлари қум ётқизиқлари билан тўлган ботиқлар ус-гндан кўтарилиб туради. Бу ботиқлар баланд дюналар ва гряда Қумлари бўлган чўллардан иборат. Ана шундай ботиқлардан www.arxiv.uz Ўрта Арабистон платосидан шимолда Катта Нефуд чўли деб аталадиган тўзима қумли кенг майдон жойлашган. Чўлдаги қумлар дюналар ҳосил қилган, уларнинг нисбий баландлиги 100 м гача етади. Арабистон ярим оролининг иккинчи, майдонига кўра анча катта қумли чўли ва Ер шарининг энг катта чўлларидан бири Арабистоннинг жанубий қисмидаги қадимий фундамент синеклизасида жойлашган. Ғарбий чеккадаги тоғлардан Оман тоғларигача чўзилган бу Руб-эл-Хали чўли ғарбдан шарққа томон 500 м дан 100 м гача аста-секин пасайиб боради. Чўл ер юзасини бўр ва палеоген даврлари оҳактошларининг емирилишидан ҳосил бўлган қумлар қоплаган. Руб-эл-Хали чўлидаги дюна ҳам қум грядларининг нисбий баландлиги 150 м гача етади. Ер юзасини уэддаларбир неча йилда бир марта сув билан тўладиган куруқ ўзанлар турли йўналишларда кесиб ўт Катта Нефуд чўлидан шимолда Шимолий Арабистон ва Сурия чўли платоси жойлашган, у бўр ва палеоген даврларининг чўкинди ётқизиқларидан тузилган бўлиб, унинг остида кристалл замин ётади. Плато юзасининг баландлиги ўрта ҳисобда 400-500 м, лекин баъзи жойларда 1000 м гача кўтарилади. Платода усти ясси, супасимон қирлар қуруқ ўзанлар жуда парчалаб юоорган юзалар билан алмашиниб келади. Сурия чўли учун атрофлари тўсилган, кенг, ёнбағирлари қия пастлик ерлар хос. Кўп қуруқ ўзанлар ана шундай пастлик ерларга келиб тугайди. Арабистон ярим оролининг ер бағри нефтга жуда бой. Нефть бўр ва юра оҳактошларидан тузилган ясси антиклиналлар билан боғлангандир. Катар районида, Форс қўлтиғи соҳилида, Саудия Арабистонида ва Даммам районида нефть юра оҳактошларида жойлашган, Бахрайн оролларида эса бўр даври ётқ www.arxiv.uz Араб и стоннинг асосий сув манбаи грунт сувлари. Грунт сувлари кўп жойларда булоқ бўлиб ер юзасига чиқади ёки уларни қудуқлар қазиб олинади. Арабистон ярим оролидаги деярли ҳамма воҳа грунт сувлари ҳисобига мавжуддир. Арабистон флораси таркибида Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари билан Африка ўсимликлари бирга учрайди. Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари озгина ёғин тушадиган районларда лонубга айниқса узоқ кириб боради. Яман тоғларининг муссон шамолларига рўпара ёнбағирларида табиий ўсимликлар ҳам, маданий ўсимликлар ҳам хилма-хил ва бой. Бу ерда акация, дарахтсимон ихрож, мимоза, сикомор, баҳайбат дракон дарахти (Dracaena draco) ўрмонларини учратиш мумкин. Ўрмонлар кўпроқ 1000-2000 м баландликда ўсади. Тоғ ёнбағирларининг қуйи қисмида ва қирғоқдаги текисликларда ёғин кам ёғади ва ўсимликлар Арабистон Хадрамовут, Оадан, Саудия Арабистонининг жануби-ғарбидаги тоғли районларда ҳам ўрмон ўсимликлари ва обикор ерларда бой маданий ўсимликлар ўсади. Тоғларнинг ички ёнбағирларида ва ички водийларда ўрмонлар аста-секин йўқолади, баъзи жойларда саванна типидаги ўсимликлар пайдо бўлади. Қизил денгиз ва Форс қўлтиғи соҳилидаги пасттекисликлар чўлдан иборат ерлар бўлиб, уларда воҳалар кўп. Воҳалар уэддалар бўйлаб ёки булоқлар ёнида, шунингдек, йирик қудуқлар атрофида вужудга келади. Воҳаларнинг характерли ўсимлиги бўлган хурмо дарахти араб деҳқонларининг анчагина қисми учун ҳаёт манбаидир. Сув етарли бўлган соҳилнинг айрим жойларида кокос пальмаси учрайди. Соҳилдан ўлканинг ички қисмига кирилган сари воҳалар тобора камаяди ва чўллар катта майдонларни эгаллайди. Чўлларда суккулент ўсимликлар (алоэ, www.arxiv.uz Арабистон ўлкасининг фаунаси Евросиё ва Африканинг Қўшни ўлкалари фаунасига яқин. Арабистонда туёқлилардан чўлларнинг сийрак ўсимликлари билан қаноатланадиган ва узоқ вақт сувсиз юра оладиган ғизол, оҳу, ёввойи эшак, онагр бор. Шуш1нгдек, Африка фаунасининг типик вакилитоғларда яшайдиган даман ҳам характерлидир. Аҳоли пунктлари ва кўчманчиларнинг вақтинча манзиллари атрофларида чиябўри ва йўл-йўл сиртлонни (Нуаепа haena) ҳар доим учратиш мумкин, чўлларда ўзи кичик, қум ва тошлар рангидаги узунқулоқ фенек тулки (Fennecus zerda) яшайди, у Саҳрои Кабир учун ҳам тнпик ҳайвондир. Текисликларда мушуксимон йиртқичлар оиласидан қаҳрли қорақулоқ (Felisxaracal), тоғларда қоплон яшайди. Ўлканинг жанубий қисмидаги тоғли районларда хамадриллар (Papio hamadrias) пайдо бўлади. Қушлардан қорабовурлар, тўр www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha