Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 2000UZS
Размер 26.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Ноябрь 2026
Расширение docx
Раздел Рефераты
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Jinoyat ishini qo‘zg‘atish

Купить
Mavzu:   JINOYAT ISHINI QO’ZG’ATISH
Reja:
I.Kirish:
II.Asosiy qism:
a)   Jinoyat ishini qo’zg’atish majburiyati.
b) Jinoyat  ishini qo’zg’atishning asoslar.
c)   Jinoyat ishini qo’zg’atish tartibi
III.Xulosa.
I.Kirish.  Суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   ва   суд   жиноят   содир
этилганлиги тўғрисида сабаб ва етарли асослар мавжуд бўлган
барча ҳолларда жиноят ишини қўзғатиши шарт.
1.   Ушбу   моддада   жиноят   ишини   қўзғатишга   ваколатли   дав лат
органлари   ва   мансабдор   шахслар   кўрсатилган.   Жиноят   ишини
қўзғатиш   суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   ва   суднинг
мажбуриятидир. Бу мажбурият суриштирув органининг бошли ғига,
тергов   бўлими   раҳбарларига,   прокурор   ўринбосарига   ҳам
тааллуқли   ҳисобланади.   Давлатнинг   бошқа   органлари   ёхуд
мансабдор   шахслари   жиноят   ишини   қўзғатишга   ҳақли   эмас.   Агар
бошқа   давлат   идоралари   ва   мансабдор   шахслар   жиноят
аломатларини   аниқлаб   қолсалар,   дарҳол   тегишли   суриштирув чи,
терговчи, прокурор ёки судьяга хабар беришлари лозим. 
2.   Жиноят   ишининг   қўзғатилиши   суриштирув   ва   дастлабки
терговни   бошлаш   учун   ҳуқуқий   асос   яратади.   Суриштирув   органи
жиноят   иши   ҳақидаги   материал   келиб   тушган   пайтдан   эътиборан,
дарҳол   жиноят   ишини   қўзғатиш,   кечиктириб   бўл майдиган   тергов
ҳаракатларини олиб бориш, жиноят ишини терговга тегишлилигига
қараб юбориш каби процессуал ҳара катларни бажариши лозим.
3.   Прокурор   суриштирув   ва   дастлабки   тергов   органлари
томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан
назоратни   амалга   ошириш   чоғида   жиноят   ишини   қўзғатиш   ҳақида
бевосита   қарор   чиқариб,   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини
ҳимоя   қилади.   Прокурор ,   шунингдек ,   жи ноятга   доир
маълумотларни   аниқлагани   ҳамоно,   уларни   даст лабки   тергов
органига ёки прокуратура терговчисига юборади.
4.   Суд   жиноят   ишини   ҳайъатда   ёки   якка   тартибда   қўзғатиши
мумкин.   Судья   жиноят,   фуқаровий,   хўжалик   ишларини   ёки
маъмурий   ҳуқуқбузарликлар   тўғрисидаги   материалларни   кўриб
чиқиш   чоғида,   уларда   жиноят   аломатлари   борлиги   ҳақидаги
хулосага   келса,   жиноят   ишини   қўзғатишга   ҳақли.   Қўзғатилган
жиноят   иши   суриштирув   ёки   дастлабки   тергов   органларига
юборилади.  5.   Номусга   тегиш   ва   жинсий   эҳтиёжни   зўрлик   ишлатиб,
ғайритабиий   усулда   қондириш   бўйича   жиноят   ишини   қўзғатиш
учун   айбланувчини   жиноий   жавобгарликка   тортиш   тўғрисида
жабр ланувчининг   аризаси   бўлиши   шарт.   (325-моддасига   берилган
шарҳга қаранг). 
Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари
Жиноят ишини қўзғатиш учун:
1) шахсларнинг аризалари;
2)   корхоналар,   муассасалар,   ташкилотлар,   жамоат
бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4)   жиноят   содир   этилганлигини   кўрсатувчи   маълумот лар
ва   изларни   суриштирув   органи,   суриштирувчи,   терговчи,
прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
Жиноят  белгилари  мавжудлигини  кўрсатувчи  маълумот лар
жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади.
1.   Жиноят   ишини   қўзғатиш   процессуал   ҳаракатлар нинг
дастлабки   босқичи   бўлиб,   ушбу   моддада   кўрсатиб   ўтилган
сабаблар ва етарли асос мавжуд бўлишини тақазо қилади. 
2.   Жиноят   ишини   қўзғатиш   сабаблари-   фуқаролар,   жамоалар,
жамоат бирлашмалари, ваколатли органлар ва мансабдор шахс лар
томонидан   суриштирув   органи,   терговчи,   прокурор,   судга
тайёрланаётган   ёки   содир   этилган   жиноят   ҳақида   қонунда   қайд
этилган тартибда берилган хабарларда ифодаланади. 
3.   Жиноят   ишини   қўзғатишга   асос   бўлиб   жиноят   аломатлари
баён   этилган   маълумотлар   ҳисобланади.   Бу   маълумотлар   жа мият
учун хавфли қилмиш  ёки жиноят аломатлари аниқ келтирилмаган,  ким   жиноят   содир   этгани   ва   бошқа   ҳолатлари   акс   эттирилмаган
бўлиши ҳам мумкин. 
4.   Жиноят   ишини   қўзғатиш   асос   ва   сабаблари   етарли   бўлганда
суриштирувчи,   терговчи,   прокурор   жиноят   ишини   қўзғатиш   ёки
бунинг   учун   асос   бўлмаса,   иш   қўзғатишни   рад   қилиш   тўғрисида
қарор, суд эса ажрим чиқаради. 
5.   Суриштирувчи,   терговчи,   прокурор,   судья   ўз   фаолият ларини
амалга   ошириш   чоғида   жиноят   аломатларини   бевосита   ўзлари
аниқласалар   ҳам,   бундай   ҳолатлар   бўйича   жиноят   ишини
қўзғатиши лозим.
6.   Жиноят   ишини   қўзғатишдан   олдин   ҳодиса   жойини   кўздан
кечириш,   экспертиза   тайинлаш   ёки   ушлаб   туришдан   бошқа
процессуал ҳаракатлар ўтказиш мумкин эмас.
323-модда. Жиноят ишини аноним хабарларга асосан
қўзғатишга йўл қўйилмаслиги
Жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс
номидан   ёзилган   хат,   ариза   ёки   бошқа   аноним   хабарлар
жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.
1.   Жиноят   ишини   қўзғатишга   фақат   аниқ  маълумотларгина   асос
бўлади. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга келиб тушган
содир бўлган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида ги маълумотларда
хабар берувчи ҳақида маълумотлар акс этиши лозим.
2.   Жиноий   ҳодиса   ҳақида   маълумотларни   муаллифи   номаъ лум
бўлган   ариза,   хатлар   ва   хабарлар   текширилмайди.   Фуқаро лар
томонидан   жиноят   ҳақида   телефонда   арз   қилиш,   хаттоки,   улар   ўз
исмини   айтган   тақдирда   ҳам   улар   текширилмаган   бўлса,   жиноят
иши қўзғатиш учун сабаб бўла олмайди.  324-модда. Шахсларнинг аризалари
Шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризалари ёзма ёки оғзаки
бўлиши   мумкин.   Ёзма   ариза   арз   қилувчи   шахс   томонидан
имзоланган бўлиши лозим.
Оғзаки   ариза   баённомада   қайд   этилади.   Баённомада   арз
қилувчи,   унинг   яшаш   ва   ишлаш   жойи,   шунингдек,   шахсий
ҳужжатлари   тўғрисидаги   маълумотлар   акс   эттирилиши
лозим.   Башарти   арз   қилувчи   ҳужжат   кўрсата   олмаса,   унинг
шахси   тўғрисидаги   маълумотларни   бошқа   йўллар   билан
текшириш чораси кўрилиши керак.
Арз   қилувчи   жиноят   тўғрисида   била   туриб   ёлғон   хабар
берганлик   учун   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   ҳақида
огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг
имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир
этиш   ҳолатлари   хусусидаги   маълумотлар   арз   қилувчи
номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани
арз   қилувчи   ва   аризани   қабул   қилган   мансабдор   шахс
имзолайдилар.
Жиноят   ишини   қўзғатишга   ушбу   Кодекснинг   113-модда сида
назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб
бўлса,   била   туриб   ёлғон   хабар   берганлик   учун   жиноий
жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳланти рилмаслигини
мустасно этганда, унга шахсларнинг ариза ларини қабул қилиш
ва   расмийлаштириш   тўғрисидаги   ушбу   моддада   назарда
тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
1.   Ваколатли   давлат   органларига   фуқаролар   томонидан
берилган   оғзаки   ёки   ёзма   хабарлар   жиноят   ишини   қўзғатиш   учун
мустақил   асос   бўлади.   Фуқаролар   берган   оғзаки   хабарлар  баённомада қайд этилади. Баённомада ариза қабул қилинган жой,
вақт,   аризани   қабул   қилиб   олган   шахс   (лавозими,   фами лияси,
исми-шарифи),   ариза   берувчи   (фамилияси,   исми,   туғил ган   йили,
лавозими, иш жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат лар, турар жойи)
ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади. Ариза берувчи ёлғон хабар
берганлиги   учун   жиноий   жавобгарликка   тортилиши   ҳақида
огоҳлантирилади, оғзаки берилган ариза учун баённомада биринчи
шахс   номидан   ёзилиб,   аризанинг   мазмуни,   баённома   билан
аризачи   танишганлиги,   маълумотлар   тўғри   ёзилганлиги   ҳақидаги
белги,   шунингдек,   аризачи   ва   аризани   қабул   қилиб   олган
мансабдор шахснинг имзоси акс эттирилган бўлиши лозим.
2.   Фуқаролар   томонидан   берилган   хабар   уларни   берувчи   шахс
томонидан   имзоланган   бўлиши   шарт.   Акс   холда   бундай   аризалар
қабул қилинмайди. 
3.   Содир   этилган   ёки   тайёрланаётган   жиноятларга   арз   қилув -
чининг   дахлдор   ёки   дахлдор   эмаслиги   ёки   ундан   манфаатдор
эканлиги ҳар томонлама текширилиб, аниқланади. 
4.   Фуқаро   содир   этилган   оғир   ёки   ўта   оғир   жиноят   тўғрисида
етарли   маълумотга   эга   бўлса,   бу   ҳақда   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи
органларга   хабар   беришга   мажбур.   Акс   ҳолда   жиноят   ҳодисасини
яширганлик   учун   ЖКнинг   241-моддаси   бўйича   жиноий
жавобгарликка тортилиши мумкин.
5.   Агар   шахс   айбини   бўйнига   олиш   тўғрисида   арз   билан
мурожаат   этган   бўлса,   унинг   содир   этган   жиноят   ҳақидаги   кўр -
сатувлари   мавжуд   далиллар   билан   тасдиқланган   тақдирдагина,
айблаш   учун   асос   қилиб   олиниши   мумкин.   Айбини   бўйнига   олиш
тўғрисидаги арз билан мурожаат этган шахс ёлғон хабар берганлиги
учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилмайди. 
6. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз оғзаки ёки ёзма тарзда
бўлиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судья оғзаки
хабарни   баённомада   акс   эттиради.   Баённомага   арз   қилувчининг
шахсига   доир   маълумотлар   киритилади   ва   унда   арзнинг   мазмуни  биринчи шахс номидан баён қилинади. Баённомага арз қилувчи ва
суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья имзо чекади.

Jinoyat ishini qo‘zg‘atish

Купить
  • Похожие документы

  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi
  • Ahmad al-farg‘oniy
  • Almashlab ekishni loyihalashtirish va joriy etish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha