Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 10000UZS
Hajmi 3.5MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 29 Sentyabr 2024
Kengaytma docx
Bo'lim Kurs ishlari
Fan Konchilik ishi

Sotuvchi

Abubakir

Ro'yxatga olish sanasi 29 Sentyabr 2024

3 Sotish

Kartashunoslik fanidan kartografiya va uning rivojlanish tarixi

Sotib olish
МУНДАРИЖА
КИРИШ   ……………….………………………………………………………...  1
1 -БОБ. КАРТОГРАФИЯ ТАРИХИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
1.1 Картография тарихи тўғрисида дастлабки маълумот ……………….…   4
1.2 Ўрта Осиёда илк картография  ………………………………………...…  7
1.3 Янги давр картографияси  …………………..…………………...……… 11
2-БОБ.  ЎЗБЕКИСТОНДА КАРТОГРАФИЯНИ ШАКЛЛАНИШИ, 
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
2.1     Юртимизда   картографияни шаклланиши ………… ………… …… … …   1 5
2.2    Ўзбекистонда фаннинг ривожланишида
          қилинган ишлар …………… . ………………… ………… …………….....  18
2.3    Фан ривожига ўз ҳиссасини қўшган олимлар ……………………….… 2 2
3-БОБ. КАРТОГРАФИЯДА КУЗАТИЛАЁТГАН МУАММОЛАРИ ВА 
ИСТИҚБОЛЛАРИ
3.1     Соҳада эришилган ютуқлар ва истиқболлари  ……………………….… 24
3.2    Картографияда кузатилаётган айрим муаммолар  ……………………... 28
ХУЛОСА   ……………………………………………………………….……… 31
ИЛОВАЛАР  ....................................................................... ................. ................ 3 2
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР  .......................... ................. ................ 3 5 КИРИШ
                    Картография   –   табиат   ва   жамиятдаги   воқеа   ва   ходисаларнинг
жойлашишини   ва   улар   ўртасидаги   ўзаро   боғлиқлигини,   ҳамда   уларнинг
хусусиятларини, вақт ўтиши билан ўзгаришини, махсус тасвир-образли белги
моделлар   воситасида   математик   йўл   билан   текисликда   кичрайтириб
генерализация   қилиб   тасвирлашни   ва   ундан   тадқиқот   усули   асосида   манба
сифатида фойдаланишни ўргатувчи фандир. 
                    Картография   қадимий   фанлардан   бири   бўлиб,   бу   фан   тўғрисидаги
дастлабки   таърифни   милоддан   икки   аср   илгари   яшаган   улуғ   олим   Клавдия
Птоломей томонидан берилган деса бўлади.  У география фанининг вазифаси
Ер юзасини картографик жиҳатдан тасвирлашдан иборатдир деган эди. 
                    Вақт   ўтиши   билан   картография   фанининг   таърифи   ҳам   ўзгариб
такомиллаша   борди   ва   яқин   вақтларгача   картографиягеографик   карталар
тўғрисидаги фан деб, унинг асосий вазифаси географик карталарни тузиш ва
ундан фойдаланиш йўлларини ўргатишдан иборат деб келинган. 
                    «Карта»   атамаси   ўрта   асрлардан   буён   фойдаланиб   келинмоқда.   Бу
атама   лотинча   «chartes»   сўзидан   олиниб   папирус   қоғоз   варағи   деган
тушунчани билдиради. 
                Ҳозирги вақтда «карта» атамаси дунёнинг турли давлатлар тилларида
ишлатилиб   келинмоқда.   Масалан,   французча-   carte,   немисча-қarte,   италянча
ва   португалча-carta,   голландча   -аввал   ва   ҳ.з.лар.   Шу   билан   бир   қаторда   бу
атама   ўрнига,   бир   қанча   мамлакатларда   бошқа   атама   яъни   «маппа»   сўзини
ишлатиб,   полотони   бир   бўлаги   деган   маънони   билдиради.   Масалан,
инглизлар-maп   деб   атайдилар.   Баъзи   мамлакатларда   иккала   атама   яъни
инглизлар   «chart»   сўзини   денгиз   ва   аэронавигация   карталарида,   испанлар
«carta»   атамасини   план,   денгиз   карталарида   ишлатадилар.   Баъзи   ўринда
бутунлай   бошқа   атамаларни-масалан,   японияликлар-tizu,   венгерлар-erқep
(жой тасвири) деган атамани ишлатадилар. 
                   Баъзи манбаларда карта – Ер юзасини текисликдаги кичрайтирилган
тасвири   деб   юритилиб   келинган.   Ҳақиқатдан   ҳам   географик   карталар
математик   йўл   билан   ҳисоблаш   натижасида   Ер   эллипсоидини   текисликда
кичрайтирилиб   тасвирланиши   натижасида   вужудга   келади.   Юқорида
айтилганидек, карталарда воқеа ва ҳодисалар махсус белги-образли моделлар
ёрдамида   тасвирланади.   Тасвирланаётган   воқеа   ва   ҳодисаларнинг   миқдори,
сифати,   жойлашган   ўрни   ва   бошқа   хусусиятларини   картага   қараб   билиш
мумкин.   Лекин   картанинг   мақсади,   масштаби   ва   ишлатилишига   қараб
тасвирланаётган   тафсилотлар   сараланиб,   умумлаштирилиб,   яъни
генерализация қилинган ҳолда тасвирланади. 
1                     Картографик   тасвир   географик   картанинг   асосий   қисми   бўлиб,
тасвирланаётган   ҳудуднинг   табиий   ва   ижтимоий-иқтисодий   жихатларини,
воқеа   ва   ҳодисаларнинг   географик   жойланиш   хусусиятларини,   уларнинг
ўзаро   боғлиқлиги   ва   ҳатто   ўзгаришини   башорат   қилиш   имкониятига   ҳам
эгадир. 
                    Карта,   океан   ва   денгизда   сузишда,   ҳавода   учишда,   туристик
сайёҳатларда ва ҳарбий соҳада асосий йўл кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. 
                    Карта   халқ   хўжалигимизни   режалаштиришда,   геологик   қидирув
ишларида,   қурилишларни   лойиҳалашда,   мамлакат   ишлаб   чиқарувчи
кучларини   тўғри   тақсимлашда   ва   ҳудудларни   ҳар   тарафлама
ривожлантиришда   фойдаланиладиган   асосий   манбалардан   биридир.   Ниҳоят,
географик   карта   мактабда   ўқувчиларга   география   ва   тарих   фанларини
ўрганишда асосий кўргазмали билим манбаидир. 
                    Картография   фани   кўпгина   фанлар,   чунончи   георафия,   геодезия,
топография,   математика,   геоинформатика,   статистика   фанлари   билан   узвий
боғлангандир.   Картография,   ўз   навбатида   бир   неча   мустақил   қисмларга
бўлинади: карташунослик, картометрия, математик картография, карталарни
чизиш   ва   жиҳозлаш,   карталарни   тузиш   ва   тахрир   қилиш,   карталарни   нашр
қилиш, карталарни моделлаштириш, картографик менежмент ва бошқалар. 
           Карташунослик  картография фанининг назарий томони ва унинг босиб
ўтган тарихий тараққиёт йўли, карталар ва бошқа картографик тасвирларнинг
типларини   ва   хилларини,   картадан   фойдаланиш   усулларини,   ҳар   хил
картографик асарларни таҳлил қилиш усулларидан баҳс этади. 
           Математик картография  географик карталар тузишда ишлатиладиган
картографик   проекцияларни,   яъни   Ер   эллипсоидини   текис   юзада   тасвирлаш
усулларини ўргатади. 
                    Картометрия   карталарда   майдон,   масофа,   ҳажмларини   ҳисоблаш
йўлларини,   рельефни   ўрганиш   натижасида   миқдор   кўрсаткичлар   асосида
сифат кўрсаткичларни кўрсатиб бериш йўлларини ўргатади. 
                    Карталарни   лойиҳалаш   ва   таҳрир   қилиш   картографиянинг   асосий
қисмларидан   бири   бўлиб,   картанинг   дастлабки   нусхасини   (асил)   тузиш   ва
уни таҳрир қилиш усулларини тушунтиради. 
           Картани нашр қилиш  соҳаси, асосан картани нашрга тайёрлаш ва нашр
қилиш ҳамда уни йиғиб, керак бўлса муқовалаш ишларини ўргатади. 
                    Тадқиқотни   картографик   усули   ўзига   хос   соҳа   бўлиб,   картадаги
тасвирланган   воқеа   ва   ҳодисаларни   тадқиқот   қилиш   учун   картадан
фойдаланиш   масалаларини   ўрганиш,   яъни   картадан   тадқиқот   манбаи
сифатида фойдаланиш масалалари билан шуғулланади. 
2                     Картографик   менеджмент   картографияда   янги   соҳа   бўлиб,
картографик   корхоналарни   ташкил   қилиш,   карта   ишлаб   чиқаришни
режалаштириш   ва   тайёр   махсулотни   эгаларига   етказиб   бериш   ва   сарф-
харажатларни,   ҳисоб–китоб   қилишнинг   янги   усулларини   қидириб   топиш
йўлларини ўрганади. 
                    Геоинформацион   картография   картографияда   янги   тармоқ   бўлиб,
картадан информация манбаи сифатида фойдаланиш йўлларини ўргатади. 
           Картография жуда кўп фанларни ўрганишда фойдаланилиб, баъзи бир
соҳалар   учун   махсус   картография   тармоқлар   яратилган:   Масалан,   геологик
картография,   геоморфологик   картография,   геоботаник   картография,
тупроқлар   картографияси,   ижтимоий-иқтисодий   картография,   геоэкологик
картография, демографик картография ва ҳоказолар. 
                   Сўнгги йилларда космосдан олинган суратлар асосида  янги мавзули
мукаммал ва аниқ карталар яратилиб, эски карталар янгиланмоқда, натижада
космик картография  алоҳида курс сифатида ўрганилмоқда. 
           Ҳозирги вақтда карта тузишда, нашр қилиш жараёнида компьютердан
кенг   фойдаланилмоқда,   натижада   карта   тузиш   ва   нашр   қилиш   тезлашиб
сифати яхшиланмоқда. 
          Ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларида, айниқса телевиденияда,
газета   ва   журналларда   картадан   кенг   фойдаланилмоқда,   бу   эса
кўрсатувларнинг   мазмуни,   сифати   ва   кўргазмалилигини   ошишига   сабаб
бўлмоқда. Натижада телевезион картография шаклланмоқда. 
                    Картография   фанини   ривожланишида   Эратосфен,   Птоломей   қатори
ўрта   осиёлик   алломалар   ал   Хоразмий   ва   ал   Берунийларнинг   хизматлари
каттадир. Дунё картография фанини шаклланишида Ғарбий Европа олимлари
Меркатор,   Сансон,   Снеллуслар   ва   рус   олимлари   Ф.Н.Красовский   ва
А.А.Изотовларнинг   хизматлари   катта.   Собиқ   Иттифоқ   даврида   картография
бўйича   йирик   картографик   асарлар   яратилди.   Масалан,   БСАМ   (Дунёнинг
катта совет атласи), ФГАМ (Дунёнинг табиий географик атласи), Дунё атласи
ва   собиқ   республикаларнинг   комплекс   атласлари.   Шу   жумладан,
Ўзбекистоннинг   2   томли   илмий   маълумотномали   атласи,   Тошкент   атласи
ҳамда Ўзбекистоннинг ўқув атласлари. 
3 1-БОБ. КАРТОГРАФИЯ ТАРИХИНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
1.1. Картография тарихи тўғрисида дастлабки маълумот
                    Ҳар  қандай фан  каби  картография  фанининг  ҳам   ўз  тарихи мавжуд.
Бошқа   фанлар   тарихини   ўрганишда   асосан   матнларга   эътибор   берилса,
картографияда  матнлар билан бир қаторда  яратилган картографик асарларга
яъни карталарга, атласларга ва глобусларга катта эътибор берилади. 
          Картография тарихи ҳам асосан тарихий манбалар асосида ўрганилади.
Фаннинг   ривожланиш   даврлари   аниқланади,   ўша   давр   жамият   тузумига
эътибор берилади. 
                   Фан тарихини ўрганишда  унинг келиб чиқиши, тараққиёти,  ҳозирги
ҳолати  билан   бир   қаторда   келажаги   ва   муаммолари   ҳам   кўрсатиб   берилади.
Фан тарихи маълум бир макон билан боғланган ҳолда ўрганилади. 
          Биз картография фани тарихига назар ташлар эканмиз Ўрта Осиёда ҳам
шу   соҳанинг   билимдон   олимлари   кўп   бўлгани   ва   уларнинг   картографияга
қўшган ҳиссалари тўғрисида маълумот бериш керак деб ҳисоблаймиз. Шуни
алоҳида   айтиб   ўтиш   зарурки,   Ўзбекистон   картография   тарихини   Ўрта   Осиё
картографияси   тарихидан   ва   регион   ҳақидаги   умумгеографик   тасаввурлар
тараққиётидан   ажратиб  олиш  қийин.  Шунинг   учун  Ўзбекистон  картография
тарихи   Ўрта   Осиё   ва   Туркистон   ҳудуди   ҳақидаги   картографик   тасаввур
билан боғлиқ ҳолда ўрганилмоғи керак деб ҳисоблаймиз. 
                    Дастлабки   картографик   тасвирлар   ибтидоий   жамоа   даврида   пайдо
бўлган. Кишилар овчилик билан шуғулланган даврда овга борган йўлларини,
ов қиладиган жойларини, ўзлари яшаган ғорлар деворларига, тоғли жойларда
эса   тошларга   ҳар   хил   шакллар,   чизмалар   ҳолатида   чизиб   қолдирган.   Бу
чизмалар   аста-секин   такомиллашиб   план   шаклда   шартли   белгилар   билан
кўрсатиладиган   бўлди.   Масалан,   милоддан   аввалги   икки   мингинчи
йилларнинг ўрталарида Шимолий Италиядаги тоғдаги тошга йўллар, дарёлар
ва   суғорилиб   экин   экиладиган   ерлар   тасвирланганлиги   маълум   ва   ҳар   хил
чизиқли   шакллар   берилган,   лекин   бирорта   ёзув   йўқ.   Демак,   ёзув   пайдо
бўлмасдан   олдин   чизиқли   тасвирлар   пайдо   бўлган.   Бундай   тасвирлар
қадимги   Вавилония   шаҳрининг   археологик   қазилмаларида   ҳам   учратилган.
Денгизда   кема   қатновини   ташкил   қилиш   ва   шу   орқали   савдосотиқни
ривожланиши   билан   аста-секин   денгиз   йўлларининг   чизмалари   пайдо   бўла
бошлаган.   Натижада   денгиз   йўлларини   дастлабки   чизма   карталари   вужудга
келган. Лекин бундай чизмалар шаклидаги дастлабки карталар жуда содда ва
схематик бўлиб аниқлик даражаси паст бўлган. 
4                     Бора-бора   Ер   шарининг   думалоқлигини   (шарсимонлигини)   ҳисобга
олган   карталар   тузила   бошланган.   Шунинг   учун   Ер   шарини   текис   юзада
тасвирлаш   учун   ер   юзида   ўлчаш   ишларини   аниқ   олиб   бориш   зарурияти
туғилди  ( 1-илова ) . 
                    Ўрта  Осиёда,  шу жумладан  Ўзбекистон   ҳудудида  милоддан  аввалги
даврларда   аҳоли  зич  жойлашган  воҳаларда   маданий  ва  иқтисодий  жиҳатдан
ўз   даврига   нисбатан   анча   юксак   даражада   ривожланган   давлатлар   вужудга
келган. Чунончи Суғдиёна,  Бақтрия, Хоразм каби қудратли давлатлар пайдо
бўлган, бу ерларда энг қадимги фан, маданият намуналари яратилган. Лекин
республикамиз   ҳудудидаги   бу   давлатларда   яшаган   халқларнинг   илмий
маданий   мероси,   шу   жумладан   картографик   ва   ёзма   манбалар   жуда   кам
сақланиб қолган. 
                    Картографиядаги   биринчи   катта   ютуқлардан   бири   астроном   ва
математик   Птоломейнинг   хариталарни   тузиш   ва   картографиянинг   асосий
тамойилларини тушунтириб берадиган саккиз томликдан иборат қўлланмани
яратган асари туфайли амалга оширилди.
                    Вақт   ўтиши   ва   технологиянинг   узлуксиз   ривожланиши   билан
картография   тобора   аниқроқ   хариталар   тузишга   муваффақ   бўлди,   бугунги
кунда   сайёрамизнинг   ҳар   бир   минтақасининг   қуруқликдаги   ҳам,   денгиздаги
ҳам хариталарига эришилди.
          Ҳозирги Ўзбекистон тўғрисидаги дастлабки картографик маълумотлар
антик даврнинг цивилизация марказлари бўлмиш қадимги Юнонистон билан
қадимги   Румда   учрайди.   Лекин   шуни   қайд   қилиш   керакки,   Юнонистон   ва
Румда   антик   даврда   ривож   топган   қадимги   картография   Миср,   Финикия,
Осурия   ва   Вавилония,   Ҳиндистон,   Хитой   ва   Ўрта   Осиёда   илк   бор   вужудга
келган фан, маданият ютуқларидан баҳраманд бўлган дейишга тўла асос бор.
Чунки   антик   давр   мамлакатлари   Шарқнинг   кўплаб   мамлакатлари   билан
ижтимоий-иқтисодий   ва   маданий   алоқада   бўлганлар,   шу   туфайли   улар
географик тасаввурларини кенгайтирганлар ва бойитганлар. 
          Ўрта Осиё ҳақидаги дастлабки географик ва картографик маълумотлар
милоддан   аввалги   V   асрларда   яшаган   юнон   алломаси   Герадот   томонидан
ёзилган   асарларда   учрайди.   Лекин   бу   маълумотлар   жуда   кам   ва   баъзилари
нотуғри   ҳамдир.   Ўрта   Осиё   ҳақидаги   дастлабки   географик   маълумотлар
милоддан   аввалги   330-327-йилларда   македониялик   Искандар   (Зулкарнайн)
нинг   шарқга   қилган   ҳарбий   юришлари   вақтида   тўпланган.   Қадимги   дунё
географиясининг   билимдонларидан   машҳур   олим   милоднинг   II   асрида
яшаган   искандариялик   географ,   астроном   ва   картограф   Клавдий
Птоломейдир.   Унинг   «География»   китобини   антик   даврнинг   ўзига   хос
географик   қомуси   деса   бўлади.   Птоломей   бу   асаридан   ташқари   27   та
5 картадан иборат дунё атласини яратган. Бу атлас карталарида градуслар тўри
тасвирланган,   бу   карта   ўз   даврига   нисбатан   илмий   жиҳатдан   анча   юксак
даражада   бўлган.   Птоломей   атласидаги   22   картада   Ўрта   Осиё   81 ⁰   -147⁰
шарқий узоқлик ва 36  -63  шимолий кенгликлар орасида тасвирланган, унда	
⁰ ⁰
республикамиз   ҳудуди   ҳам   акс   эттирилган.   Шуни   айтиб   ўтиш   жоизки,
Птоломей бош меридианни Канар оролларидан ўтказган. 
                   Клавдий Птоломей атласидаги карталарда Ўрта Осиёдаги давлатлар-
Суғдиёна ва бошқаларнинг чегаралари берилган ва шу ҳудудда яшовчи 12 та
қабила   яшаган   майдонларнинг   чегаралари   кўрсатилган.   Унга   қадар
«География»   номли   дастлабки   асар   юнон   географи,   картографи,   астрономи
ва математиги Эратосфен томонидан ёзилган. 
                    Эратосфеннинг   дунё   картография   фанига   қўшган   хиссаси   жуда
каттадир. Унинг раҳбарлигида Ер юзасидаги жойларнинг ўринлари, кенглик
ва   узоқликлар   орқали   аниқлаш   ва   градус   ўлчаш   йўли   билан   аниқ   ўлчаш
усуллари   ишлаб   чиқилган.   Эратосфен   Ер   юзасидаги   1   ёй   узунлигини	
⁰
аниқлаш   учун   оддий   усулдан   фойдаланган.   Масалан,   у   22 - июнда   Мисрдаги
иккита   шаҳар,   яъни   Искандария   билан   Асвон   (илгарги   Сиена)   шаҳарларда
қуёш зенитда бўладиган вақтда ярим доиравий (косага ўхшаган) скафис ясаб,
уни 180 бўлакка бўлган, ўртасига тик таёқча ўрнатган. Бир вақтнинг ўзида 2
шаҳардаги   туш   пайтида   (соат   12   ларда)   тик   таёқчалардан   тушган   соялар
кўрсаткичларининг фарқи 7  12  га тенг бўлган, бу эса Ер айланасининг 1/50	
⁰ ʹ
қисмини   ташкил   қилишини   аниқлаб   берган.   Ер   айланасининг   узунлиги   ўша
вақтда (250 000 стадий х 158 метр 1 миср стадий узунлиги) 39375 километр
эканлиги  (ҳозирги  ўлчами  40.008 километр),  Ер  радиусининг  узунлиги  6287
километр. 1  ёйнинг узунлиги тахминан 110 километр эканлиги аниқланган.	
⁰
Ҳозирги аниқ маълумотларга қараганда Искандария шаҳрининг кенглиги 31	
⁰
11,7   Асвон   (Сиена)   нинг   кенглиги   24   5,0   га   тенг   бўлиб,   фарқи   7   6,7 .	
ʹ ⁰ ʹ ⁰ ʹ
Демак,   ўша   даврда   аниқланган   1   ёй   узунлиги   ҳозиргига   нисбатан   фарқи	
⁰
жуда кам. 
                   Эратосфеннинг «География» номли 3 қисмдан иборат китобида ўша
давр   учун   жуда   зарур   бўлган   географик   ва   картографик   маълумотлар
берилган.   Лекин   унинг   китоби   сақланмаган.   Унинг   китоблари   тўғрисидаги
маълумот   машҳур   олим   Страбон   томонидан   ёзиб   қолдирилган.   Биринчи
китобида   қадимги   даврдан   ўша   вақтгача   маълум   бўлган   жойларнинг
географик   тасвирлари   берилган,   Анаксимандр   ва   Гекатейлар   томонидан
тузилган   дастлабки   географик   карта   тўғрисида   маълумот   келтирилган.
Иккинчи китобида Ернинг шарсимонлиги ва уни ўлчаш усуллари тўғрисида,
учинчи   китобида   ўша   даврда   маълум   бўлган   ҳудудларнинг   карталари   ва
уларни географик тасвири баён этилган экан.
6 7 1.2. Ўрта Осиёда илк картография
          Баъзи бир қадимий манбаларда Ўрта Осиё ҳудудида яшаб ижод қилган
бир қанча олим ва уламоларни «араб географияси»  вакиллари деб келинган.
Проф.   Ҳ.Ҳасанов   ва   Г.Ю.Крачковскийлар   бу   талқин   нотўғри   эканлигини
исботлаб   беришган.   Бу   тўғрида   Ҳ.Ҳасанов   «Ўрта   осиёлик   географ   ва
сайёҳлар»   номли   китобида   «Ўрта   Осиё   олимлари   дейилганда,   шу   ўлкадан
етишиб   чиққан   ва   ўз   илмий   фаолиятини   шу   ерда   ёки   бошқа   мамлакатларда
ўтказган олимлар гуруҳи тушунилиши керак» деб ёзади. 
                    Ўрта   осиёлик   Муҳаммад   Мусо   Хоразмий,   Аҳмад   ал   Фарғоний,
Жайхоний,   Балхий,   Беруний,   Маҳмуд   Қошғарий,   Ҳафизу   Абру,   Бобур,
Ҳайдар   Мирзо   каби   ажойиб   олим   ва   географ   сайёҳлар   география   ва
картографиянинг   ривожланишига   жуда   катта   ҳисса   қўшганлар.   Туркистон
заминида   Хоразмнинг   Шарқ   фани   тарихидаги   ўрни   жуда   муҳимдир.
Хоразмда   аниқ   фанларматематика,   астрономия,   картография,   кимё,
минералогия, география IХ асрларда юксак даражада тараққий этган. 
                    Илк   Хоразм   воҳасининг   кўзга   кўринган   машҳур   олимларидан
Муҳаммал ибн Мусо ал Хоразмий (қисқача  Муҳаммад Хоразмий)  Хоразмда
туғилиб   Бағдодда   вафот   этган.   Баъзи   маълумотларга   кўра   у   780   йилда
туғилган ва 847 - йилда вафот этган деб тахмин қилинади. 
                    IХ   асрнинг   бошларида   подшо   Маъмун   ҳукимронлик   қилган   даврда
(813-833 - йиллар)   Бағдодда   «Олимлар   академияси»   –   «Байт   ул-хикма»
(Донишмандлар уйи) ташкил қилиниб, унда жуда кўп ўрта осиёлик олимлар
ижод   қилган.   Шу   вақтда   Муҳаммад   Хоразмий   Бағдод   расадхонасининг   Ер
юзи айланасининг узунлигини ўлчаш учун 1  ёй узунлигини аниқлаш бўйича⁰
экспедициясига (Месопотомияда) раҳбарлик қилган. 
                    Проф.   Ҳ.Ҳасановнинг   ёзишича,   халифа   Маъмун   топшириғи   билан
«Жаҳон карталари» тузишга киришилади ва бу ишга М.Хоразмий раҳбарлик
қилади.   Бу   асарни   «Дунё   атласи»   деса   ҳам   бўлади.   Бунда   70   тача   олим
шуғулланган. Карталарни тузиш 840 йилларда тугалланган. 
                    Хоразмийнинг   мазкур   карталар   яратиш   муносабати   билан   ёзилган
«Сурат   ал-арз»   китоби   «Хоразмий   географияси»   номи   билан   машҳурдир.
Китоб   бир   неча   ўнлаб   карталар   ва   уларга   берилган   изоҳномалардан   иборат
бўлган. Бу китобни «Ернинг сурати» деб ҳам юритганлар. 
                    Ҳозирги   вақтда   атласдан   4   та   карта   сақланиб   қолган.   Улар   ҳозир
Страсбург   шаҳрида   (Францияда)   сақланмоқда.   Карталарга   изоҳлар   асосан
зиж  тарзда   берилиб,  537 та  энг  муҳим   жойларнинг  номи  ва  координаталари
кўрсатилган. 
8                     Атласдаги   карталардан   бирида   Нил   дарёси   ҳавзаси   тасвирланса,
иккинчисида   Азов   ва   Қора   денгизлар   тасвирланган.   Муҳаммад   Хоразмий
Ўрта Осиёнинг буюк географ олимигина эмас, балки Шарқ географиясининг
ва   картографиясининг   асосчиси,   узоқ   Испаниядан   то   Қашқаргача   бўлган
барча табиатшунос, географ ва сайёҳ олимларга илҳом берган, намуна бўлган
раҳнамоси   ҳамдир.   Беруний   ҳам   ўзидан   II   аср   олдин   ўтган   ватандошини
катта   эҳтиром   билан   тилга   олган.   Италия   шарқшуноси   К.Наллино
Хоразмийга юксак баҳо бериб, «Европадаги ҳеч бир халқ Хоразмий эришган
ютуққа   эришишга   ва   бундай   асар   яратишга   қобил   эмас   эди»-   деб   ёзади.
Муҳаммад Хоразмийнинг замондоши Бағдод расадхонасининг ходимларидан
бири   Аҳмад   ибн   Муҳаммад   ал-Фарғоний   асли   фарғоналикдир.   Унинг
геодезия соҳасида қилган ишларидан «Ал-Комил фил устурлоб» («Устурлоб
тўғрисида   мукаммал   маълумот»)   ва   «Устурлоб   санъати   тўғрисида»   номли
асарлари   геодезик   ва   астрономик   ўлчаш   ишларни   бажаришда   ўша   вақтдаги
асосий   манбалардан   бири   ҳисобланган.   Ал   Фарғоний   Европада   улуғ
Альфраганус   номи  билан машҳур бўлган.  Фарғонийнинг  хизматларидан  яна
бири   шуки,   861   йилда   у   ал-Мутаваккилнинг   буйруғи   билан   Нил   дарёси   сув
сатҳини   ўлчайдиган   асбоб   яратиб   уни  ўрнатиш   учун  Қохирага   борган   ва   бу
ишни қойилмақом қилиб бажарган. 
                    Х   асрда   яшаб   ижод   қилган   яна   бир   хоразмлик   олим   Абу   Абдулла
Хоразмийдир.   Унинг   картография   тарихига   қўшган   хиссаси   шундан
иборатки,   у   ўзининг   географияга   тегишли   асарларида   Хўжанд-Шифуркон
(Шибирғон)   шаҳарларидан   ўтган   меридианни   Бош   меридиан   деб   қабул
қилган. Натижада бу меридиан Хўжанд меридиани номини олган. 
                    Шарқ   картографиясини   ривож   топишида   Араб   ва   Ўрта   Осиё
картографиясини асоси бўлган «Ислом атласи» нинг ўзига хос ўрни бор. 
                   Ислом  атласининг  муаллифи номаълум, лекин айрим тадқиқотчилар
уни   Балхий   тузган   деб   тахмин   қиладилар.   Бу   атласда   21   та   карта   бўлиб,
жумладан,  дунёнинг  доиравий  картаси  берилган.  Ундан  ташқари  Арабистон
ярим   ороли,   Форс   денгизи,   Миср,   Шом   мамлакатлари   ва   Рум   денгизи
карталари ҳамда, мусулмон дунёсининг  марказий ва шарқий қисмларини 14
та картаси берилган, унда Жазоир, Ироқ, Форс, Кирмон, Синд, Арманистон,
Ҳазар   денгизи,   Форс   чўли,   Хуросон,   Мовароуннаҳр   ҳудуддлари   ўз   аксини
топган. 
                    850-934 - йилларда   яшаб   ўтган   ўрта   осиёлик   машҳур   олим   Абу   Зайд
Балхий   бевосита   география   ва   картография   масалалари   билан   шуғулланиб,
дунё картасини яратган. 
9 1-расм . Балхий тузган дунё картасининг ўзбекча таржимаси.
          
          Лекин академик В.В.Бартольд ва проф. Ҳ.Ҳасановлар бу картадан (951-
йилда) форс олими Истахрий фойдаланиб ўз картасини яратган деган фикрни
айтишади.   Уларнинг   ёзишича,   Балхий   асарининг   Истахрий   таҳририда
тўлдирилган   нусхасигина   бизгача   етиб   келган.   Кейинчалик   бу   асарни   Абул
Қосим   Ибн   Хавкал   (тахминан   976 - йилда)   тўлдирган.   Истахрийнинг   (Х   аср)
«Иқлимлар китобида» 19 та карта илова қилиниб, ўша даврда шарқда маълум
бўлган давлатлар тасвирланган. 
                   Проф. Р.Раҳимбековнинг ёзишича, Истахрийнинг 18 ва 19- карталари
бошқа   ҳудудлар   билан   бирга   Хоразм,   Мовароуннаҳр   ва   Туркистонга
бағишланган. 
                    Истахрий   карталарида   Ўрта   Осиё   топонимиясига   оид   қимматли
манбалар   берилган.   Энг   зарури   ўша   даврда   Амударё   бир   қанча   ўзан   орқали
Орол денгизига қуйилганлиги аниқ кўрсатилган. Шуни айтиб ўтиш керакки,
ўрта аср араб  картографик  мактаби  вакиллари томонидан  тузилган карталар
географик   координаталарсиз   бўлиб,   географик   объектлар   геометрик
шаклларда   (кўпроқ   айланаларда)   берилган.   Демак   бу   ҳудудда   яшаб   ижод
10 қилган   географлар   ва   картографларнинг   карталари   илк   картография   макази
бўлган   Миср   ва   Римда   тузилган   карталардан   фарқ   қилган,   бу   эса   ўрта
осиёлик географларнинг алоҳида мактаби яратилганлигини кўрсатади.
2-расм.  «Ҳудуд ул-олам» (983 - й ил ).
11 1.3. Янги давр картографияси
             ХVIII аср бошларида картографияда янги давр бошланди деса бўлади.
Чунки картографик ишлар илмий йўналишлар асосида олиб борила бошлади.
Ғарбий   Европа   мамлакатларида   Фанлар   академияларини   ташкил   қилиниши
бу   соҳага   ҳам   ўз   таъсирини   кўрсатди.   Масалан,   Париж   академияси   (1666),
Берлин   академияси   (1700),   Петербург   академияси   1724)   ташкил   қилинган
эди.   Бу   вақтга   келиб   карта   табиий   ресурсларни   ўрганишда   ҳамда   улардан
фойдаланишда ва ҳарбий ишларда фойдаланиладиган бўлди. 
           Петр I даврида махсус геодезист кадрлар тайёрлашга эътибор берилиб
махсус ўқув юртлари ташкил қилинди. 
                    Россия   Фанлар   академияси   Географик   департаментининг
картографияни ривожлантиришдаги хизмати катта бўлди. 
                    1871-йилда   А.П.Федченко   «Қўқон   хонлиги   ва   Помир   тоғлари»
картасини   тузиб,   унда   Фарғона   водийси,   Олай-Зарафшон   ўлкаси   ҳамда
Помирнинг оро-гидрографияси тасвирлаган эди. 
                    Россияда   1797-йилда   ташкил   этилган   «Картография   депоси»   кенгая
борди ва 1822-йилда «Ҳарбий топография корпуси» га айлантирилди, сўнгра
у   Ўрта   Осиёда   картографик   ишлар   олиб   боришда   асосий   роль   ўйнади.
Маҳкаманинг   Туркистон  ҳарбий  топографик   бўлими  томонидан  топографик
манбалар   асосида   «Россиянинг   Осиё   қисми   ва   жанубий   чегара   районлари»
картаси тузилиб, у асосан амалий, хўжалик ишлар учун мўлжалланган эди. 
                   ХХ асрнинг бошларида Ўрта Осиёда олиб борилган умумгеографик,
геологик,   геоботаник,   иқлимий   ва   гидрологик   тадқиқотлар   ўлкамиз
картографиясини   ривожланишига   салмоқли   ҳисса   қўшди.   Бу   борада   1897-
йилда Россия география жамиятининг Тошкентда ташкил этилган Туркистон
бўлими олиб борган ишларининг аҳамияти катта бўлди. 
          Машҳур географ Л.С.Берг раҳбарлигида Орол денгизини ўрганиш учун
махсус   экспедиция   (1900-1906)   уюштирилиб,   денгиз   ҳар   томонлама
ўрганилди ва унинг янги картаси яратилди. 
                    Маркснинг   1910-йили   Петербургда   нашр   қилинган   «Дунёни   катта
атласи» да Ўрта Осиёнинг мазмунли картаси ҳам бор эди. 
                   Бу вақтга келиб карталар илмий асарларга қўшимча қилиниб, маълум
бир   соҳани   янада   мукаммалроқ   ўрганишга   ёрдам   берадиган   бўлиб   қолди.
Масалан,   В.И.Масальскийнинг   «Туркистон   ўлкаси»   (1913)   ва
И.В.Мушкетовнинг   «Туркистон»   (геологияси   ва   орографияси   1915-йил)
асарларида махсус карталар берилган             ( 2-илова) . 
12                     Россиянинг   «Кўчириш   ишлар   бошқармаси»   («Переселенческое
управление»)   Ўрта   Осиё   ерларидан   деҳқончиликда   фойдаланиш   мақсадида
ўрганиш   учун   махсус   экспедициялар   уюштириб,   ўрганилган   ерларнинг
геологик,   тупроқ,   ўсимлик   карталари   тузилди   ( 5-илова ).   Масалан,
С.С.Неуструев   Фарғона   водийсида   иш   олиб   бориб,   биринчи   маротаба   бўз
тупроқ типини ажратиб картага туширди, ирригация ишларини олиб бориш,
янги   ерларни   ўзлаштириш   мақсадида   Мирзачўл,   Амударёнинг   қуйи   оқими,
Сурхондарё ҳавзаларининг ҳар хил карталари тузилди. 
          Октябрь тўнтарилишига қадар нашр қилинган атласлардан 1914-йилда
Кўчириш ишлари бошқармаси томонидан тузилган «Россия Осиё қисмининг
атласи»   ажралиб   туради.   Унда   Ўрта   Осиёга   тегишли   мукаммал   12   та   карта
берилган.   Шуни   хулоса   қилиб   айтиш   мумкинки,   1917-йилга   қадар
картография   соҳасида   бирмунча   ишлар   қилиниб   собиқ   Иттифоқ   шу
жумладан, Ўзбекистон  ҳудудининг  географик  хусусиятлари  бир қатор карта
ва   атласларда   акс   эттирилган   эди.   Лекин   картография   бўйича   қилинган
ишлар ўша давр талабига тўлиқ жавоб бера олмас эди. Бунинг учун биринчи
навбатда   карта   масштабларини   метрик   системага   келтириш,   аниқ   геодезик
ўлчаш   ишларини   олиб   бориш,   геодезик   ва   картографик   асбоблар   ишлаб
чиқариш ва бу сохадаги 39 ишларни юқори совияда олиб бориш учун юқори
малакали кадрлар тайёрлаш керак эди. 
           1923-йилда топографик карталар учун метрик система асосида 1:25000,
1:50000,   1:100000,   кейинроқ   бориб   1:5000   ва   1:10000   ҳамда   1:200000
масштабли карталар тузула бошланди. Бунга қадар 1:1 млн масштабли карта
асосида   халқаро   разграфка   -   номенклатура   системаси   қабул   қилиниб,   шу
асосида топографик карталар яратилди. 
                   Иккинчи Жаҳон урушигача ва уруш даврида собиқ Иттифоқда нашр
қилинган топографик карталар ана шундай масштабларда тузилган эди. 
                    1950-йилларга   келиб   собиқ   Иттифоқ   ҳудуди   1:100000   масштабдаги
топографик   карталар   билан,   60-йилларда   эса   1:25000   ва   1:10000   масштабли
топографик карталар билан таъминланган эди. 
                    Ўша   пайтларда   аэрофотосъёмканинг   ривожланиши   топографик
карталар   яратиш   ишини   тезлаштириш   ва   такомиллаштиришда   катта   роль
ўйнади. 
                   1929-1931-йилларда собиқ Иттифоқнинг «Саноат атласи» чоп этилиб,
бу   эса   мавзули   атласлар   яратишни   бошлаб   берди.   Шундан   сўнг   регионал
атласлар   тузиш   ишлари   бошланди.   Чунончи,   1933-йилда   Москва   области,
1934-йилда Ленинград области ва Карелия АССР нинг атласлари яратилди. 
                   1937 - йилда ҳукуматни махсус қарори билан 2 жилдли Дунёни Катта
Совет Атласи (БСАМ 1-жилдда Дунё ва собиқ Иттифоқ карталари 2-жилдда
13 фақат   Иттифоқ   карталари   берилган)   нашр   қилиниши   картография   соҳасида
катта воқеа бўлди ва урушдан сўнг фундаментал картографик асослар яратиш
учун негиз бўлиб хизмат қилди. 
                   Ўша давр атласларидан Дунё атласи (1954), 3 жилдли Денгиз атласи,
Дунёнинг   табиий   географик   атласи   (1964),   2   жилдли   Антрактида   атласи
(1968), Иқлим атласи, Тупроқ атласларини айтиб ўтиш мумкин. 
                    Картографик   асарлар   яратишда   картограф   мутахассисларнинг   роли
каттадир,   собиқ   Иттифоқда   2   хил   йўналишда   кадрлар   тайёрлашга
киришилди.   1923-йилда   махсус   инженер-картограф   ва   геодезистлар
тайёрлайдиган   махсус   Москва   геодезия,   аэрофотосъёмка   ва   картография
инженерлари   институти   (МИИГАиК)   ташкил   қилинди,   кейинроқ   эса   худди
шундай   институт   Новосибирск   шаҳрида   (НИИГАиК)   ҳам   ташкил   қилинди.
Шу   билан   бирга   географ-картографлар   Москва   ва   Ленинград
университетларида ҳам тайёрлана бошланди (1929-1930 й). 
                   Картограф-инженерлар тайёрлашда кўпроқ картографик технологияга
ва   полиграфияга   эътибор   берилса,   университетлар   тайёрлайдиган   географ-
картограф   «мактабида»   эса   кўпроқ   географик   карталар   тузишга   эътибор
берилар эди. Шу асосда собиқ Иттифоқнинг бошқа университетларда (Киев,
Минск,   Тошкент,   Боку,   Тибилиси,   Иркутск,   Рига   ва   бошқаларда)   ҳам
географ-картограф мутахассислар тайёрлана бошланди. 
                   Илмий тадқиқот ишларида ҳам картографик методдан фойдаланишга
катта   эътибор   берилиб,   махсус   журналлар-   «Геодезия   и   картография»
журнали ва Картография бўйича рефератив журнал чоп этила бошлади. 
           Ўрта маълумотли картограф ва геодезист мутахассислар тайёрлашда 9
та топографик техникумларнинг хизмати катта бўлди. 
                   1970-йиллардан бошлаб картография соҳасида регионларни комплекс
картографиялашга   катта   эътибор   берилиб,   йирик   регионал   атласлар
яратилди.   Масалан,   Украина,   Молдавия,   Грузия,   Озарбайжон,   Тожикистон,
Ўзбекистон,   Қозоғистон,   Олтой   ўлкаси,   Забайкалье,   Иркутск,   Тюмень,
Ленинград   областлари,   Коми   АССР   ва   бошқаларнинг   атласлари   шулар
жумласидандир. 
                    География   фанини  ўрганишда   картографик   асарларнинг   хизматлари
жуда   катта.   3-9-синфлар   учун   махсус   ўқув   географик   атласлар   ва   айрим
ҳудудларни   ўқув-ўлкашунослик   атласлари   (50   дан   ортиқ)   чоп   этилиб,   ўқув
картографиясининг   ривожланишига   йўл   очиб   берди.   Шу   билан   бир   қаторда
ўрта   мактаблар   учун   география   ва   тарих   бўйича   деворий   карталар   ва   олий
yқув   юртлар   учун   ҳам   деворий   карталар   нашр   қилинди.   Масалан,   Москва
Давлат   университети   (МГУ)   картографлари   ташаббуси   билан   олий   yқув
юртлар учун 30 дан ортиқ турли мазмундаги деворий карталар яратилди. 
14                    Янги давр картографиясининг асосий ютуқлардан биттаси янги соҳа-
картографияда   тадқиқот   усули   вужудга   келди,   ундан   айниқса   географик
тадқиқотларда   кенг   фойдаланилмоқда,   эндиликда   картографик   тадқиқот
усули олий yқув юртларда махсус курс сифатида ўқитила бошлади. 
                    Сўнгги   йилларда   географик   карталар,   айниқса   мавзули   карталар
яратишда  янги технология,  яъни  компьютердан фойдаланишга  кенг эътибор
берилди.   Натижада   янги   фан   соҳалари,   масалан,   геоинформатика,
картографик моделлаштириш, компьютер графикаси кабилар пайдо бўлди. 
                    Хулоса   қилиб   айтганда,   республикамиз   картографиясининг
ривожланишида ўша давр картографиясининг хизмати кам эмас.
15 2-БОБ.  ЎЗБЕКИСТОНДА КАРТОГРАФИЯНИ ШАКЛЛАНИШИ,
ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
2.1     Юртимизда   картографиянинг шаклланиши
                    Ўзбекистон   ўзининг   бой   картографик   тарихига   эга.   Дунё
картографиясининг   ривожида   аждодларимиз   Мусо   Муҳаммад   ал-Хоразмий,
Абу   Райҳон   Беруний,   Мирзо   Улуғбек,   Маҳмуд   Қошғарий,   Муҳаммад
Баҳроний,   Ҳофеи   Абру   ва   бошқа   алломаларимиз   қолдирган   илмий   мерос
муҳим ўрин тутади. 
                    Маълумки,   картография   ҳам,   бошқа   фанлар   каби   кишилик
жамиятининг   ҳаётий   талаблари   асосида   вужудга   келган   ва   ишлаб   чиқариш
кучларининг   тараққий   этиши   билан   тобора   ривожлана   борган.   1917-йилга
қадар Ўзбекистон ҳудудини картографик жиҳатдан ўрганилганлик даражаси
анча   паст   бўлган.   ХIХ   асрнинг   иккинчи   ярмида   Россия   Ўрта   Осиёни,
жумладан, Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудини босиб олиб, ўз мустамлакасига
айлантиргандан   сўнг   бу   иқтисодий   жиҳатдан   муҳим   ўлка   карталарини
яратиш бўйича ишлар бошланди. Товар деҳқончилигининг ўсиши ва қишлоқ
хўжалиги   ихтисослашувининг   кучайиши,   пахта   экин   майдонларининг
кенгайиши,   янги   ерларнинг   ўзлаштирилиши   ва   ирригацияга   оид
қурилишларнинг   кенгайиши   Ўрта   Осиё   қишлоқ   хўжалиги   географиясини
ўрганишнинг муҳим воситаларидан бири бўлган иқтисодий, хусусан, қишлоқ
хўжалигига оид карталарининг яратилиши учун туртки бўлди. Натижада кўп
ўтмай,   ўлкамиз   табиий   шароитини   қишлоқ   хўжалиги   нуқтаи   назаридан
тавсифловчи дастлабки карталар яратилди. 
          Масалан, 1914-йили нашр қилинган «Атлас Азиатской России» асарида
Туркистоннинг   суғориладиган   ерлари   кўрсатилган   алоҳида   карта   берилган.
Унда   мавжуд   суғориладиган   ерлар,   биринчи   навбатда   суғорилиши   керак
бўлган   ерлар   ва   келгусида   суғоришга   яроқли   бўлган   ерларнинг   ареаллари
алоҳида ажратиб берилган. 
                    С.Понятовскийнинг   «Опыт   изучения   хлопководства   в   Туркестане   и
Закаспийской   области»   (СПб.,   1913)   китобида   «Туркистон   пахтачилик
раёнларининг   карталари»   бор,   унда   пахтачиликка   ихтисослашган
хўжаликлар,   қишлоқ   хўжалик   муассасалари   ва   мавжуд   мутахассис   кадрлар
миқдори тасвирланган. 
          Айрим республикамиз ҳудудида карта тузиш ишлари Шўролар даврига
қадар яхши ривожланмади, карталар кам чоп этилди, уларнинг жиҳозланиши
жуда  оддий  эди.   Зотан,  ҳудуднинг   ички  қисмлари  ҳали  яхши   ўрганилмаган,
манбаалар   етарли   даражада   тўлиқ   ва   аниқ   бўлмаган,   план   олиш   асбоблари,
16 картографик тасвирлаш усуллари ва карта ишлаш техникаси ривожланмаган
эди.   Ўзбекистонда   картография   соҳаси   Шўролар   даврида   сезиларли   ривож
топди. 
                    Картограф   олимлар   томонидан   нашр   этилган   турли   тадқиқотларда
Ўзбекистоннинг   атлас   картографияси,   ижтимоий-иқтисодий   картографияси,
республика   картографиясининг   муҳим   муаммолари   таҳлил   этилган.
М.Тешабоев, Ҳ.Ҳасанов каби олимлар томонидан ўрта асрлар ва янги даврда
олиб борилган картографик тадқиқотлар тарихи ёритилган. 
                    Мустақиллик   даврида   Ўзбекистон   картографияси   тарихига   оид
тадқиқотлар   орасида   Т.Мирзалиевнинг   Ўзбекистон   ижтимоий-иқтисодий
картографиясининг вужудга келиши ва республиканинг атлас картографияси
тарихига   бағишланган   докторлик   диссертацияси   ҳамда   Ўзбекистоннинг   сув
хўжалиги,   табиат   муҳофазаси,   қишлоқ   хўжалиги,   ишлаб   чиқариш   зоналари,
экологик ва иқтисодий ҳолатлари ёритилган хариталари муҳим аҳамият касб
этади.
                   Халқ хўжалигининг тикланиши ва ривожланиши, янги ерларни кенг
миқёсда суғориш ва ўзлаштириш махсус карталар яратилишини тақозо этди.
Лекин   бу   ривожланиш   бир   ёқлама   бўлиб,   Марказий   Россия   ниетрополия
манфаатларига   бўйсинган   эди.   1934   йили   Ўрта   Осиё   ва   Қозоғистонда   ягона
бўлган   Тошкент   картография   фабрикаси   ташкил   этилди.   Унга   давлат
муассасаларини   ва   жамоат   ташкилотларини   мавзули,   сиёсий-маъмурий   ва
маълумотнома   карталар   билан,   шунингдек   мактаб   ўқувчиларини   ўқув   карта
ва атласлари билан таъминлашдек юксак вазифа юклатилди. 
                    Кўп   ўтмай   айрим   суғориладиган   раёнларнинг   1:10000   масштабли
қишлоқ   хўжалик   карталари,   Ўзбекистоннинг   1:500000   масштабдаги
маъмурий   картаси   ва   Ўрта   Осиё   халқларининг   миллий   тилларида   ўқув
карталари   тузилди   ва   нашр   этилди.   Ўрта   мактаблар   учун   алоҳида
материкларнинг   ёзувсиз   (контур)   карталарини   яратиш   бўйича   ишлар   олиб
борилди. 
                    1940-йили   собиқ   Иттифоқда   нашр   қилинган   «Дунёнинг   катта   совет
атласи» да Ўзбекистоннинг ва унинг алоҳида қисмларининг умум иқтисодий
карталари   берилган,   уларда   суғориладиган   ва   лалмикор   ерлар,   яйловлар,
шунингдек   пахта,   буғдой,   каноп   ва   тамаки   етиштириладиган   ҳудудлар
тасвирланган. 
            Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда республикамизда картага
олиш   и шлари   анча   жада л   о л иб   борилди.   Бу   даврда   деҳқончиликни   ҳудудий
ташкил   этишда   пахтанинг   аҳамияти   о шири лди,   пахта   уруғчи л иги   ва
селекцияси борасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг қамрови
кенгайди. Картографларнинг асосий вазифаси қи ш лоқ хўжа л игини, бошқарув
17 ва   режалаштириш   органларини   зарур   картографик   матер иаллар   билан
т аъминлаш,   илғор   хўжаликлар   ва   илмий   тадқиқо т   муассасаларининг
ютуқларини   т ар ғ ибот   қилиш   ҳамда   ама л иётга   жорий   этилишини   тезлатиш
б ў либ қо л ди. 
                    Шунга   биноан,   1960-йили   собиқ   Иттифоқнинг   комплекс   соҳавий
«Қишлоқ хўжалик атласи» яратилди. Атласда географик муҳит билан қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши орасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиш, алоҳида
тармоқларнинг   жойланиш  ва  ривожланиш  қонуниятларини  чуқур  англаш   ва
қишлоқ хўжалик раёнларини ажратиш мақсадида 377 та карта, карта-схема ва
жадваллар берилган. Атлас карталари ҳозир ҳам о ‘з аҳамиятини йўқотмаган.
          Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда картография ҳам бошқа соҳалар
каби   ривожланмоқда.   Ўтган   ўн   йил   ичида   республикани   1:1000000
масштабли   Экологик   картаси,   иқтисодий   картаси   ва   бир   қанча   Ўзбекистон
ўқув   карталари   чоп   этилди.   1999   йилда   республикамиз   Президенти
фармойиши   билан   Ўзбекистон   географик   атласи   яратилди.   Унда
республикамиздаги катта иқтисодий ўзгаришлар ўз ифодасини топган. 2000-
2001-йилларда   7-8-9-синфлар   учун   Ўзбекистоннинг   ва   хорижий
мамлакатларнинг ижтимоий- иқтисодий ўқув географик атласлари яратилди.
          Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди учун топографик, обзор-
топографик   ва   обзор   карталар   мавжуд.   Улар   турли   хил   мавзули   карта   ва
атлас л а р   тузишда   асос   б ў либ   хизмат   қилади.   Шу   мақсадда
аерокосмофотосёмка   материалларидан   унумли   фойдаланиш   й ў лга   қ ў йилди
ҳамда   йирик   картографик   асарларни   яратишда   турли   соҳа
мутахассисларининг   ҳамкорлигида   кат т а   илмий-услубий   аҳамиятга   молик
тажриба   тўпланди.   1983 - йили   республикам и зда   биринчи   марта   комплекс   ва
мавзули   картага   олиш   муаммоларига   бағишланган   х алқаро   илмий-амалий
анжуман  ў тказилди.  
18 2.2    Ўзбекистонда фаннинг ривожланишида қилинган ишлар
                    1963-йили   республикамизнинг   биринчи   «Табиий   географик   атласи»
чоп   этилди.   Атласнинг   бичими   44х30   см,   асосий   карталарининг   масштаби
1:3500000   ва   1:5000000,   иқлим   карталари   1:7500000   ва   1 :10000000
масштабларда   тузилган.   Атласнинг   барча   карталари   т ў ғри   тенг   бурчакли
конус л и проекцияда тузилган. 
                    Атласда мамлакатимизнинг табиий шароити ва табиий ресурсларига
т ў лиқ   картографик   тавсиф   берилган   б ў либ,   унинг   ёрдамида
республикам изнинг   ва   алоҳида   табиий-географик   ҳудудларнинг   т абиий
шароити   ва   ресурсларини   ў рганиш,   ҳисобга   олиш   ва   улардан   мақсадга
мувофиқ   фойдаланиш,   шунингдек,   табиий   ҳодисаларнинг   динамикаси
т ў ғрисида маълумотлар олиш мумкин.  
                    Карталарни   тузишда   тегишли   вазирлик   ва   идораларнинг,   давлат
ташкилотлари   ва   муассасаларининг,   илмий   тадқиқот   институтлари   ва   олий
ўқув   юртларининг   материалларидан   кенг   фойдаланилган.   1968   йили
Ўзбекистон   Ер   тузиш   ва   лойиҳалаш   институти   томонидан   Ўзбекистоннинг
ягона   дастур   асосида   бир-бири   билан   ўзаро   боғланган,   бир-бирини   ўзаро
тўлатадиган,   ихтисослашган,   аниқ   мақсадли   «Деворий   қишлоқ   хўжалик
карталари» тайёрланди ва нашр этилди. 
                    Мазкур   карталар  масштаби   1:1000000  бўлган  21  та  картадан  иборат
бўлиб, уларда республикамиз қишлоқ хўжалигига ва уни асосий тармоқлари
деҳқончилик   ва   чорвачиликка,   уларнинг   ўзига   хос   томонлари   ва
хусусиятларини,   табиий   ва   социал-иқтисодий   шарт-шароитларини   ҳисобга
олган ҳолда атрофлича картографик тавсиф берилган. 
          1966–1967-ўқув йилидан бошлаб ёшларнинг ўз юртини янада чуқурруқ
ўрганишлари,   дарс   самарадорлигини   ошириш   мақсадида   тарих   фани
дарсларида атласлардан фойдаланиш бошланган. 
                    1967-йилда   Н.А.Когай   ва   Ч.В.Гальковнинг   саъй-ҳаракати   билан
Ўзбекистон   ССРнинг   ўқув-кўргазмали   қишлоқ   хўжалиги   хариталарининг
бутун   бир   туркуми   рангли   ландшафт   хариталари   билан   нашр   этилди   ( 3-
илова ). 
                   1968-йили Ўзбекистон Ер тузиш ва лойиҳалаш институти томонидан
Иттифоқда   биринчи   бўлиб   ягона   дастур   асосида   Ўзбекистоннинг   бир-бири
билан   ўзаро   боғланган,   ўзаро   тўлатадиган,   ихтисослашган,   аниқ   мақсадли
“Деворий қишлоқ хўжалик хариталари” тайёрланди ва нашр этилди. 
          1969-йил Москва, Ленинград, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон
ва Иттифоқнинг бошқа ҳудудларидан 40 нафар олим иштирокида Ўрта Осиё
19 ва   Қозоғистоннинг   “Тарихий   этнографик   атласи”ни   тайёрлаш   ишлари
бошлаб   юборилган.   Шу   тариқа   70-йиллардан   бошлаб   Ўрта   Осиё
республикалари,   шу   жумладан,   Ўзбекистонда   комплекс   минтақавий
хариталаш   жадал   ривожланиб   борди   ва   минтақавий   илмий-маълумотнома
комплекс ва тармоқ атласлари яратилган.
          1981-йили Ўзбекистоннинг биринчи «Ўқув-ўлкашунослик атласи» чоп
этилди.   Атлас   лойиҳаси   Ўзбекистон   Миллий   университетининг     География
факультети   жамоаси   ва   Ўзбекистон   ФАнинг   География   бўлими   ва   умумий
ўрта таълим  муассасаларининг  тажрибали методистлари билан ҳамкорликда
яратилган. 
                    Табиий   ва   социал-иқтисодий   мавзудаги   карталар   ўзларининг   ҳажм
кўлами,   картага   туширилган   объектларнинг   сифат   хусусиятларини   миқдор
кўрсаткичлари   билан   тўлдирилганлиги,   аналитик   карталар   билан   бир
қаторда,   Ўзбекистоннинг   фақат   ўзига   хос,   беътакрор   жиҳатларини
тасвирловчи   карталарнинг   берилганлиги,   уларнинг   ўзаро   бир-бирини
тўлдириши ва энг асосийси, карталарнинг мавзуи ва мазмунини умумий ўрта
таълим   муассасалари   география   курси   дастурига   ва   дарсликларига
мувофиқлиги   билан   ажралиб   туради.   Мазкур   атлас   кенг   жамоатчилик
томонидан   юқори   баҳоланди.   У   республикамиз   географияси,   тарихи   ва
маданийатини ўрганишда ўқувчиларга катта ёрдам берди. 
                   Республикамиз пойтахти Тошкент шаҳрининг 2000 йиллик юбилейи
муносабати   билан   1983-йили   «Тошкентнинг   географик   атласи»   чоп   этилди.
Атласнинг   бичими   25х35   см,   асосий   карталарининг   масштаби   1:400000   ва
1:650000.   Атлас   кириш   ва   6   та   бўлимдан   иборат   бўлиб,   48   та   карта   ва
схемаларни   ўз   ичига   олган.   Атлас   Ленинград   (ҳозирги   Санкт-Петербург)
шаҳрининг   (1977)   тарихий   геoграфик   атласидан   кейинги   собиқ   Иттифоқда
нашр қилинган иккинчи шаҳар атласи ҳисобланади. 
                    Атласда   пойтахт   ва   пойтахт   атрофининг   табиий   шароити,   саноати,
қишлоқ   хўжалиги,   транспорти,   маданияти   ва   тарихига   тўлиқ   картографик
тавсиф берилган. Ушбу атлас республикамизда шаҳар атлас картографиясини
ривожлантиришга асос солиб, яқин келгусида Самарқанд, Бухоро, Хива каби
қадимий шаҳарларимизнинг ҳам бу типдаги атласлари яратилишига йўл очиб
берса ажаб эмас. 
                    1985-йили   Ўзбекистон   Миллий   энциклопедияси   таҳририяти   икки
жилдли   «Пахтачилик»   энциклопедиясини   нашрдан   чиқарди.   Унга
пахтачиликнинг   ўша   йиллардаги   ҳолатини   акс   эттирувчи   40   дан   зиёд   карта
киритилган.   Жаҳон   пахтачилигининг   аҳволи   алоҳида   картада   кўрсатилган.
Оқ-қора   рангдаги   карталар   ўртасида   жойлаштирилган,   ранглилари   эса
20 алоҳида тўпланиб, атлас шаклида энциклопедиянинг иккинчи жилдига илова
қилинган. 
           1982-1985-йиллари икки жилддан иборат умумий комплекс географик
илмий маълумотномали «Ўзбекистон атласи» чоп этилди. Мазкур атласнинг
умумий   ҳажми   ва   мазмунини   қамровига   кўра   миллий   атласга   яқин   деб
ҳисоблаш   мумкин.   Атласнинг   бичими   61х42   см,   асосий   карталарининг
масштаби   1:2500000   ва   1:3500000.   Атлас   28   та   алоҳида-алоҳида   бўлимдан
иборат бўлиб, унда 322 та кўп рангли карта берилган. Мазкур атласда собиқ
Иттифоқда   чоп   этилган   барча   комплекс   илмий-маълумотнома   атласлардан
фарқ қилиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи пахтачиликка
алоҳида бўлимда биринчи марта тўлиқ картографик тавсиф берилди. Мазкур
бўлимда   жами   30   та   карта   берилган   бўлиб,   бунда   айниқса   пахта   навларини
раёнлаштириш   ва   пахтачиликнинг   илмий   базаси,   пахта   йиғим-теримини
механизациялаш   даражаси,   пахтачиликда   минерал   ва   органик   ўғитлардан
фойдаланиш ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги, пахта хом ашёси ишлаб
чиқаришни   рентабеллик   даражаси,   пахта   тозалаш   саноати   мавзусида
тузилган карталар ҳам илмий, ҳам услубий нуқтаи назардан катта аҳамиятга
моликдир. 
               Ушбу атлас нашр этилгандан сўнг Ўзбекистонда атлас картографияси
соҳасида   анча   узоқ   муддатли   танаффус   бошланди.   Тўғри,   80-йилларнинг
охири   ва   90-йилларнинг   бошида   Ўзбекистон   ФАнинг   География   бўлими
раҳбарлигида   республикамизнинг   «Пахтачилик»   ва   «Табиий-географик
атлас»лари тузилиб, нашрга тайёрлаб қўйилган эди. Бироқ айрим сабабларга
кўра улар ўз вақтида чоп этилмай қолди. Ҳозир ушбу атласларнинг мавзуи ва
мазмунини   янгилаб,   такомиллаштириб,   уларни   замон   талабига
мувофиқлаштирган ҳолда нашр қилиш вақти келди. 
                    1988-йи ли   « Ў рта  Осиё  республикаларининг   умумгеографик   атласи»
нашр   қилинди.   У   картографик   маъ л умотнома   сифатида   кенг   ў қувчилар
оммасига   мўлжа л ланган.   Атласнинг   бичими   25х33,3   см,   умумий   ҳажми   75
бет. Унда ҳар бир республиканинг зарур рақам ли  маълумо т лари билан бирга
обзор   сиёсий-маъмурий   ва   табиий   карталари,   вилоятлар   ва   алоҳида
регионларнинг   умумгеографик   карталари,   пойтахт   шаҳарларнинг   схематик
планлари   берилган.   Умумгеографик   карталарда   аҳоли   пунктларининг
жойланиши ва аҳоли сони, алоқа йўллари, гидрография  ва  рельеф  муфассал
кўрсатилган. 
          Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин, республика раҳбарияти
мамлакатимиз   иқтисодиётини   ривожлантириш,   ишлаб   чиқариш   кучларидан
оқилона   фойдаланиш   ва   уни   бутун   мамлакат   ҳудуди   бўйлаб   илмий   асосда
тўғри   жойлаштриш   масалаларига   жиддий   эътибор   қаратмоқда.   Шу   асосда
21 мустақиллик ғойаларини тарғиб қилиш, аҳолининг ўсиб бораётган моддий ва
маънавий   эҳтиёжларини   тўла   тўкис   қондириш,   мамлакат   мудофаа
қобилиятини ошириш мақсадида  унинг ҳудудида  геодезия  ва картографияга
оид ишларни кенг кўламда, аниқ режа ва илмий асосда ташкил этишга кайта
аҳамият бериб келинмоқда. 
                   Шу мақсадда 16-январь 1992-йил Вазирлар Маҳкамасининг 19-сонли
қарорига   мувофиқ   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ҳузирида
Геодезия ва картография бошқармаси, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари   геодезия,   картография   ва   давлат   кадастри   қўмитаси   ташкил
этилди.   1999-йили   Ўзбекистон   Республикаси   Халқ   таълими   вазирлигининг
буюртмасига   биноан   Мирзо   Улуғбек   номидаги   Ўзбекистон   Миллий
университетининг   география   факулътети   жамоаси   умумий   ўрта   таълим
муассасалари учун республика ҳукумат қарори билан «Ўзбекистон географик
атласи»ни яратди. Атласнинг бичими 22х29 см бўлиб, умумий ҳажми 56 бет.
Унга   50   дан   ортиқ   карта,   турли   хил   диаграмма   ва   графиклар,   тушунтириш
матнлари,   табиий,   маъмурий   ва   хўжалик   объектларининг   фототасвирлари
киритилган.   Асосий   карталар   1:4000000,   1:6000000   ва   1:8000000
масштабларда тузилган. 
                    Атласнинг  тузилиши  ва   карталарнинг  махсус  мазмуни  умумий  ўрта
таълим   муассасалари   учун   географиядан   тузилган   давлат   таълим   стандарти
ва   унга   мувофиқ   Ўзбекистоннинг   табиий   ва   ижтимоий-иқтисодий
географиясидан   тузилган   намунавий   ўқув   дастурларига   ва   дарсликларига
асос   ҳолда   ишлаб   чиқилди.   Алоҳида   карталарни   лойиҳалашлириш   ва
тузишда тегишли фан соҳаси олимлари, малакали мутахассислар, шунингдек,
умумий ўрта таълим  муассасаларининг  тажрибали услубиётчилари  иштирок
этди. 
                    2001-йили   мустақилликнинг   10   йиллигига   бағишлаб   Ер   ресурслари
давлат   қўмитаси   томонидан   «Ер   ресурслари   атласи»,   2005-йилда
«Ўзбекистоннинг этноконфессионал атласи», 2006-йили «Ўзбекистон ер усти
сувлари   атласи»   2007-йили   «Ўзбекистон   Республикасининг   экологик
атласи»,   2008-йили   «Ўзбекистоннинг   атроф-муҳит   ҳолатини   кўрсатгичлар
асосида   баҳолаш   атласи»,   2010-йили   «Ўзбекистон   Республикаси   тупроқ
қопламлари» атласи тузилиб чоп этилди. Шубҳасиз, сўнгги 30-40 йил ичида
Ўзбекистонда картография фани сезиларли ривож топди ( 4-илова ). 
22 2.3    Фан ривожига ўз ҳиссасини қўшган олимлар
                    Ўзбекистонда   атлас   картографиясининг   шаклланиши   ва
ривожланишига   бағишланган   йирик   монографиялар,   илмий   тўпламлар,
мақолалар,   номзодлик   ва   докторлик   диссертациялари   муваффақиятли
ёқланди.   Ўзбек   тилида   дастлабки   ўқув   дастурлари,   ўқув   қўлланмалари,
маъруза   матнлари,   тестлар   тўплами,   масала   ва   машқлар   тўпламлари,
лаборатория   ва   дала   амалий   ишларига   оид   ва   бошқа   яна   кўплаб   илмий-
услубий ишланмалар чоп этилди. 
                    Ўзбекистонда   атлас   картографиясининг   ривожланишида
профессорлардан   Т.М.   Мирзалиев,   З.М.   Акрамов,   А.А.   Рафиқов,   Э.Ю.
Сафаров,   доцентлардан   Ч.В.   Галков,   Й.Г.   Бродский,   П.Н.   Ғуломов,   И.А.
Ҳасанов,   Л.Ҳ.   Ғуломова,   А.   Егамбердиев,   А.   Бозарбоев,   Ш.   Азимов,   Ж.С.
Қорабоев, Т. Қорабоева, Ж.М. Назиров, Ш.М. Муҳитдинов, Л.М. Қўзибоева,
Л.Г.   Солиева,   C.   Салоҳуддинова,   C.A.   Авезов,   Г.Ш.   Норхўжаеваларнинг
хизматларини   алоҳида   таъкидлаш   жоиз.   Шу   ўринда   Ўзбекистонда
картография   соҳаси   бўйича   ихтисослашган   юқори   малакали   миллий
кадрларни   тайёрлашга   ўзларининг   муносиб   ҳиссаларини   қўшган   таниқли
олимлардан М.И. Никишов, И.Ю. Левитский, К.А. Салишчев, Л.П. Заруская,
А.М.   Берлянт,   Т.В.   Верешчака,   Н.С.   Подобедов   ва   О.А.   Евтеeвларнинг
хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 
                    Юқорида   қайд   этилган   саъй-ҳаракатларнинг   натижаси   ўлароқ   80-
йилларнинг   охири   ва   90-йилларнинг   бошида   Ўзбекистонда   ўзбек
картографларининг   миллий   мактаби   шаклланди.   Ўзбекистонда   картографик
тадқиқотларнинг   бундан   кейинги   ривожланиши   ва   кенгайиши,   шунингдек,
илмий   ишланмаларни   жорий   етиш   қуйидаги   йўналишларда   ўтказилиши
лозим:   системали   ёндошув   асосида   комплекс   картага   олиш   назариясини
ривожланиши ва республика учун уни амалга оширишнинг ягона дастурини
ишлаб   чиқиш,   илмий   тадқиқот,   режалаштириш   ва   бошқарув   ишларида
фойдаланиш   учун   карталарнинг   янги   турларини   ва   типларини   яратиш
(баҳолаш,   башоратлаш,   табиатни   муҳофаза   қилиш   ва   уларни   иқтисодий
самарадорлиги,   тиббий-географик,   экологик   ва   б.);   картографик   амалиётда
замонавий   техника   ва   технологиялардан   кенг   фойдаланиш;   карталарни
тузишда аерокосмофотосёмка материалларидан янада самарали фойдаланиш,
яқин   ва   узоқ   хориж   мамлакатларида   бу   соҳада   орттирилган   тажрибалардан
фойдаланиш;   «ЕРГЕОДЕЗКАДАСТР»   Давлат   Қўмитаси   қошида   миллий-
информацион картографик марказ ташкил этиб, у ерда барча зарур фазовий-
ҳудудий   ахборотларни   бир   жойга   тўплаш   ҳамда   уларни   мунтазам   янгилаб
бериш ва бошқалар. 
23                     Ўзбекистонда   картография   соҳасини   ривожланишида   Ўрта   Осиёда
ягона бўлган Геодезия, картография ва кадастр кафедрасининг роли ниҳоятда
катта.   Мазкур   кафедра   Ўзбекистон   Миллий   университетида   (собиқ   Ўрта
Осиё   Давлат   университети)   1921-йили   ташкил   этилиб,   унга   профессор   Н.И.
Лебединский   1948-йилгача   мудирлик   қилган.   Сўнгра   олдинма   кейин
профессор   Л.Г.   Красовский,   доцентлар   Ч.В.   Галков,   Т.М.   Мирзалиев,   Э.Г.
Бродский,   А.   Егамбердиев,   Л.Х.   Ғуломова   ва   Х.   Мубораков   раҳбарлик
қилдилар.   2010 - йилдан   бошлаб   кафедрага   техника   фанлари   доктори,   проф.
Э.Ю.   Сафаров   раҳбарлик   қилмоқда.   Кафедрада   ҳозирги   вақтда   иккита   фан
доктори, профессорлар (Т.   Мирзалийев, Э. Ю . Сафаров), олтита фан номзоди,
доцентлар   (Х.   Мубораков,   Л.Х.   Ғ уломова,   А.   Егамбердиев,   Ж.С.   Қорабоев,
З.Д.   Охунов.   Э.Р.   Мирмаҳмудов),   т ў ртта   катта   ў қитувчи   ( И .   Ихлосов,   С.
Салоҳиддинова, И. Ў . Абдуллаев, О.Г. Шукина), уч т а  ў қитувчилар (А.   Рўзиев,
Ш.   Пренов, О.   Алланазаров) ишлаб турибди. 
                    Бу   соҳадаги   малакали   мутахассислар   Ўзбекистон   Миллий
университетидан ташқари Тошкент давлат техника университетида, Тошкент
ва   Самарқанд   меъморчилик   ва   қурилиш   институтларида,   Тошкент
иррригация   ва   мелиорация   институтида   ҳамда   Тошкент   топография   ва
картография   коллежида   тайёрланмоқда.   Буларнинг   натижасида   бугунги
кунда   Ўзбекистон   картография   соҳасида   МДҲ   га   аъзо   бўлган   мамлакатлар
орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. 
24 3-БОБ. КАРТОГРАФИЯДА КУЗАТИЛАЁТГАН МУАММОЛАРИ ВА
ИСТИҚБОЛЛАРИ
3.1     Соҳада эришилган ютуқлар ва истиқболлари
                    Ҳозирги   вақтда   Ўзбекистон   ҳудуди   йирик   масштабли   топографик,
обзор топографик ва обзор карталар билан тўлиқ таъминланган. Бу карталар
турли хил лойиҳалаш ишларида, ҳарбий соҳаларда ҳар хил мавзули карта ва
атласлар тузишда асосий картографик манба бўлиб хизмат қилмоқда. 
                   Ўзбекистонда Октябрь тўнтарилишидан сўнг картография соҳасидаги
асосий  ишлар  иккинчи  жаҳон  урушидан  сўнг  бошланди   деса  бўлади.   Лекин
унга   қадар   ҳам   республикамиз   ҳудудининг   кўпчиллик   қисми   йирик
масштабли   топографик   карталар   билан   таъминланган   эди.   Шу   билан   бир
қаторда   мактаблар   учун   ўқув   табиий   географик   карталари   ҳам   чоп   этилган.
Республикамиз   ҳудуди   собиқ   Иттифоқда   чоп   этилган   йирик   картографик
атласларда ҳам ўз аксини топган. 
                    Баъзи   экспедицияларнинг   материаллари   асосида   ҳам   Ўзбекистон
ҳудудининг   мавзули   карталари   тузилган   улардан   илмий   ҳамда   амалий
соҳаларда   фойдаланилган.   Иккинчи   жаҳон   урушидан   сўнгги   дастлабки
йилларда   кўпроқ   ўқув   карталар   тузиб   нашр   қилишга   эътибор   берилган   эди.
1960-йиллардан   бошлаб   соҳалар   бўйича   мавзули   карталар   тузишга
киришилди.   1961-йилда   республика   қишлоқ   хўжалик   вазирлигига   қарашли
«Ўзгипрозем»   (Ўзбекистон   давлат   ер   лойиҳалаш   институти)нинг
картография   фабрикасида   1:1000000   масштабли   Ўзбекистоннинг   қишлоқ
хўжалиги   картаси   чоп   этилиб,   мавзули   карталар   нашр   қилишни   бошлаб
берди.   1963-1965-йилларда   яна   ўша   «Ўзгипрозем»   институт   ходимлари
томонидан   республикамизнинг   21   та   деворий   карталари   (геология,
геоморфология, ландшафт, тупроқ, геоботаника, гидрография, аҳоли, қишлоқ
хўжалик,   пахтачилик,   чорвачилик,   сел   ва   қор   кўчкилари,   яйлов,   транспорт
карталари   ва   бошқалар)   чоп   этилди   ва   Ўзбекистон   бу   соҳъада   бошқа
мамлакатлардан илгарилаб кетди. 
          1963-йили республикамизнинг биринчи илмий маълумотномали атласи
Ўзбекистон  атласи  чоп  этилди  (атлас  бош  муҳаррири  проф.   Л.Н.Бабушкин).
Атласда республикамизнинг табиий шароити ва ресурслари тўлиқ ўз аксини
топган. Натижада бутун Ўзбекистон ва айрим ҳудудларнинг табиий шароити
ва   ресурсларини   ўрганиш   ҳамда   унда   тасвирланган   табиий   ҳодисаларнинг
динамикаси, ривожланиш жараёни тўғрисида  маълумотлар олиш имконияти
туғилди. 
25                     Юқорида   айтиб   ўтганимиздек,   атласда   асосан   республикамизнинг
табиий   шароити   ва   ресурслари   акс   эттирилган.   Ижтимоий-иқтисодий
карталар берилмаганлиги учун уни республиканинг табиий географик атласи
деса   ҳам   бўлади.   Атлас   карталари   орасида   оригинал   илмий   ва   амалий
аҳамияти катта карталар жуда  кўп . Шундай карталардан « Ер  ва  ер  жинсларни
чўкиши »,   «Артезиан   ҳавзалар,   минерал   ва   термал   сувлар»,   «Агроиқлим
картаси»,   «Гидрография»   картаси   ва   бошқаларни   айтиб   ўтиш   зарур.   1980-
1981 - йиллари   Тошкент   Давлат   университетининг   (ҳозирги   ЎзМУ )   геодезия
ва   картография   кафедраси   ходимлари   географлар   билан   ҳамкорликда   Ўрта
Осиё   республикалари   ичида   биринчи   бўлиб   ўзбек   ва   рус   тилларида
республикамизнинг   ўқув   географик   атласини   яратдилар   (бош   муҳаррир
Т.Мирзалиев).   Мазкур   атлас   (асосий   карталар   масштаби   1:3 500000   ва
1:5 000000 )   умумта ъ лим   мактабларида   ўқувчилар   ўз   республикасининг
сиёсий-мамурий   бўлиниши,   табиати,   аҳолиси,   хўжалиги,   маданиятини
ўрганишлари учун мўлжаллангандир . 
                    1983-1985-йилларда  республика  ҳукуматининг  махсус   қарори  билан
Ўзбекистон   Фанлар   академиясининг   География   бўлими   ходимлари   ва
республика   олимлари   иштирокида   2   жилддан   иборат   йирик   географик
илмий-малумотномали   комплекс   атлас   (бош   муҳаррир   проф.   З.Акромов   ва
масул   муҳаррирлар:   Т.Мирзалиев   ва   А.Рафиқов)   тузилиб   чоп   этилди.   Бу
фундаментал   асар   300   дан   ортиқ   картани   ўз   ичига   олган.   Атлас   тузишда   30
дан   ортиқ   ташкилотлар   ва   150   тадан   кўпроқ   муаллифлар   иштирок   этган.
Атласда   республикамизнинг   табиий   шароити   ва   ресурслари,   аҳолиси,
хўжалиги ,   фани   ва   маданиятига   картографик   усулда   е тарли   даражада
ма ъ лумот берилган. 
           1984-йилда Тошкент шаҳрининг 2500 йиллик юбилейига бағишланган
«Тошкент   шаҳрини   географик   атласи»   яратилди.   Атласда   шаҳар   ва   шаҳар
атрофининг   табиий   шароити,   аҳолиси,   саноати,   қишлоқ   хўжалиги,
транспорти,   маданияти   ва   тарихи   тўлиқ   ўз   аксини   топган.   1984-йили
«Ўзгипрозем»   картографик   фабрикаси   томонидан   чоп   этилган   «Ўзбекистон
агросаноат   комплексининг   альбоми»   (атлас   деса   ҳам   арзигулик),
республикамизнинг   қишлоқ   хўжалиги   ва   агросаноати   тўғрисида   ҳар
тарафлама   маълумот   бера   оладиган   асардир.   Шу   билан   бирга   республикада
аерокосмик   манбалардан   фойдаланиб,   карталар   тузишга   киришилиб
«Природа»   (Москвадаги   Бутун   иттифоқ   институтининг   Тошкентдаги
филиали)   институти   томонидан   Ўзбекистон   ва   Ўрта   Осиёдаги   бошқа
республикалар учун ҳар хил масштабдаги  табиий географик соҳалар бўйича
ўрта масштабли мавзули карталар тузилиб чоп этилди. 
26                     Республикада   картография   фанининг   илмий   ва   ўқув- услубий
соҳаларига   бағишланган   илмий   асарлар   яратилди.   Масалан,   « Ўзбекистонда
комплекс   ва   тематик   картография»   (1987),   « Ўзбекистонда   атлас
картографияси»   (1990),   «Космос   халқ   хизматида»   (1987)   ва   бошқа
монографиялар,   ҳамда   ўқув   қўлланмалар :   «Топография   асослари»   (1964   й.),
«Топография   ва   картография   асослари»,   «Географик   карталардан
фойдаланиш» ва бошқалар шулар жумласидандир.  
            Республика картографиясининг ривожланишида мамлакатимизда олиб
борилган   илмий   тадқиқот   ишларининг   аҳамияти   каттадир.   Бу   соҳада
Ўзбекистонда   яшаб   ижод   қилган   картограф   олимларни   (ландшафт   ва
гидрологик   картографияда)   Ч.В.   Галков   ва   (иқлим   карталари   бўйича )   Э.Г.
Бродскийларнинг   хизматларини   эслаб   ўтиш   ўринлидир .   Республика
картографиясининг   ривожланишида,   айниқса   атлас   картографиясини
ривожлантиришда,   республика   ижтимоий   иқтисодий   картографиясининг
шаклланиб, тараққий этишида олимларимизнинг хизматлари катта. 
                   Комплекс регионал атласларга алоҳида махсус бўлимлар киритилиб,
атласи яратилаётган ҳудудларнинг етакчи тармоқларига ҳар томонлама тўлиқ
картографик тавсиф бериш мумкинлигини исботлаган бу атлас ҳали яна кўп
йиллар   ўзининг   илмий-услубий   ва   амалий   қимматини   йўқотмайди   деган
умиддамиз.
                    Мамлакатимизда   пахтачилик   картографиясини   яратишда
А.Егамбердиев,   агросаноат   мажмуини   картага   туширишда   А.Бозорбоев,
табиатни муҳофаза қилиш соҳасини картографиялашда Ж.Қорабоев, аҳолини
ҳудудий жойлашишини ўрганишда космик суратлардан фойдаланиш бўйича
Л.Ғуломованинг   илмий   ишлари   диққатга   сазовордир.   Картографиянинг   энг
муҳъим   соҳалари   бўлган   баҳолаш   ва   башорат   қилиш   картографиясининг
шаклланишида   Т.Қорабоеванинг   хизматлари   кам   эмас.   Республика   аҳоли
картографиясини   яратишда   Ж.Назиров,   тиббиёт-географик   карталарини
яратишда   Ш.Муҳиддиновнинг,   тупроқ   картографиясини   ривожланишида
аерокосмик   суратлардан   фойдаланиш   бўйича   Х.Муродовнинг,   қишлоқ
хўжалигида   йирик   ва   ўрта   масштабли   карталардан   фойдаланиш   бўйича
К.Гадоевнинг,   мелиоратив   картография   соҳасини   шаклланишида   ёш
олимлардан Э.Сафаровларнинг хизматлари айтиб ўтиш ўринли. 
                    Республикамиз   мустақил   бўлганидан   сўнг   Тошкент   картография
фабрикаси мамлакатимиз ўрта мактаб ўқувчиларини карта ва атласлар билан
таминлашни   ўз   зиммасига   олиб   1:1000000   масштабли   «Ўзбекистоннинг
сиёсий-мамурий   картаси»,   «Табиий   географик»   карта,   «Иқтисодий»   карта,
«Иқлим»   картаси,   «Аҳоли»   картаси,   Ўзбекистоннинг   ёзувсиз   ва   1:1000000
масштабли карталар тизимини ва бошқа карталарни чоп этиб, республикамиз
27 мактабларининг   картага   бўлган   эҳтиёжларини   маълум   даражада
таминламоқда. 1992-йили ЎзРФА География бўлими томонидан чоп этилган
«Ўзбекистоннинг экологик картаси» бу соҳадаги йирик картографик асардир.
Ундан   мамлакатимиз   экологияси   билан   боғлиқ   бўлган   муаммоларни   ҳал
этишда фойдаланиб келинмоқда. 
                    Юқорида   айтиб   ўтилган   ва   тилга   олинмаган   картографик   ишларни
ижобий баҳолаш билан бир қаторда келажакда республикамиз картографлари
ва  географлари  олдида  турган  долзарб  муаммолар  ўз  ечимини  кутаётганини
айтиб   ўтиш   зарур.   Юқорида   таъкидлаганимиздек,   мамлакатимиз   табиий
шароити   ва   ресурсларини   ўрганиш,   табиатини   муҳофаза   қилиш,   халқ
хўжалигига   тааллуқли   бир   қанча   карталар   чоп   этилиб,   улардан   амалиётда
кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимиз географиясини ўрганишда 1999-йили
Республика   Вазирлар   Маҳкамасининг   махсус   фармони   билан
«Ўзбекистоннинг   географик   атласи»   чоп   этилди   (бош   муҳаррир
Т.Мирзалиев).   Шу   билан   бир   қаторда   Тошкент   картография   фабрикаси
томонидан 8 ва 9-синфлар учун ўқув географик атласлар босилиб чиқди, бу
эса ўқув картографиясига катта ҳисса бўлиб қўшилди. 
28 3.2    Картографияда кузатилаётган айрим муаммолар
                    Лекин   мамлакатимизнинг   табиий   ресруслари,   яъни   ер   ости
бойликларига,   экологиясига   ҳамда   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларига
тегишли   бўлган   зарурий   мавзули   карталар   чоп   этилганича   йўқ.   Шу   боис,
республикамиз картографияси олдида қуйидаги муаммолар турибди: 
1.   Собиқ   Иттифоқ   даврида   чоп   этилган   карта   ва   атласларда
республикамиз   ер   ости   бойликлари   ва   уларни   захиралари   тўлиқ   ўз   аксини
топган   эмас.   Шунинг   учун   ватанимизнинг   табиий   бойликларини   е тарли
даражада   акс   эттирувчи   карталарни   яратишимиз   зарур.   Масалан,
Ўзбекистондаги   ёқилғи-энергетика   ресурслари   (нефть   ва   газ   заҳиралари,
уларни   қазиб   чиқарилиши,   қайта   ишланиши,   сифати,   йирик   газ   ва   нефть
қувурлари,   кўмир   заҳиралари   ва   қазиб   чиқарилиши,   гидроенергетика
ресурслари,   ёқилғи   ва   сув   билан   ишлайдиган   электростанциялар)нинг
ҳозирги замон талабига мос карталарини яратииш зарур .   Ш унда кенг оммага
бу   бойликлар   тўғ рисида   малумотлар   бериш   билан   бир   қаторда   чет   эл
сармоядорларини бу соҳадан  тўлароқ  хабардор қилган  бўламиз . 
2.   Республикамиз   қишлоқ   хўжалигида   янги   типдаги   хўжаликлар   ва
корхоналар   вужудга   келмоқда.   Натижада   ердан   фойдаланиш   жараёни   ҳам
ўзгармоқда.   Ердан   фойдаланиш   ва   солиқ   солиш   сиёсатини   юритиш   учун
республикамизда   ерларни   кадастрлаш   жараёни   олиб   борилмоқда.   Ерларни
кадастрлаш   ва   картага   тушириш   билан   боғлиқ   бўлган   долзарб   масалаларни
ҳал   қилиш   зарур.   Бу   соҳада   Ўзбекистон   Вазирлар   Маҳкамасининг   1996-йил
31-январь   қарори   алоҳида   ўрин   тутади.   Шу   муносабат   билан   олдинги
«Ўзгеодезия» ташкилоти «Ўзгедезкадастр» га айлантирилди. Бундан буён бу
ташкилот   геодезия   ва   картография   билан   бир   вақтда   ер   кадастри   ва   уни
картага   тушириш   билан   ҳам   шуғулланадиган   бўлди.   Шу   муносабат   билан
картографлар олдида турган муаммолардан бири ерларни кадастрлаш ва ҳар
хил масштабдаги хўжалик, туман ва вилоят ер кадастр картларини яратишдан
иборатдир. 
3.   Мамлакатимизда   экин   майдонларининг   структурасининг   ўзгариши
(пахта   якка   ҳокимлигига   чек   қўйилиб,   ғалла,   сабзавот,   картошка   ва   бошқа
экин   майдонларининг   кенгайиши)   қишлоқ   хўжалик   мақсадлари   учун   янги
типдаги   сифат   ва   миқдор   кўрсаткичларини   ўз   ичига   олувчи,   ердан
фойдаланиш   ва   ернинг   мелиоратив   ҳолатини   яхшилаш   чора-тадбирларини
кўрсатадиган,   ерларни   маълум   мақсадлар   учун   баҳолайдиган   ва   башорат
қилинадиган карталар тузишни вақт тақозо қилмоқда. 
4.   Мамлакатимизда   ширкат,   деҳқон   хўжаликлари   ва   фермерлик
ҳаракати   ривожланиб   бормоқда,   янги-янги   қўшма   корхоналар   тузилмоқда.
29 Лекин   буларнинг   бирортаси   ҳам   республикамиз   карталарида   акс   этганича
йўқ.  Бундай   карталарни   яратиш   ва   чоп   этиш  картографияни   асосий  долзарб
вазифаларидан биридир. 
5.   Республикамиздаги   демографик   жараёнлар   ҳамма   вақт   ҳам
карталарда   тўлиқ   ўз   аксини   топмаётир.   Илгарилари   бу   соҳага   оид   кўпгина
маълумотларни   картада   тасвирлаш   имконияти   йўқ   эди.   Энди   мустақиллик
шароитида   демографик   жараёнларни   акс   эттирувчи   карталарни   чоп   этиш
ҳуқуқига   эгамиз.   Шунинг   учун   Ўзбекистондаги   демографик   жараёнларнинг
ўзига   хослигини   ҳисобга   оладиган,   демографик   муаммоларни   ўзида   акс
эттирадиган   карталар   сериясини   ва   республиканинг   Аҳолишунослик
атласини яратиш ва чоп этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. 
6.   Республикамиздаги   олий   ва   ўрта   мактаблар,   академик-лицей   ва
коллежлар учун зарур   бўлган   карта ҳамда атласларнинг турини ва сифатини
тубдан   яхшилаш   зарур.   Бизнингча,   бу   борада   биринчи   навбатда
« Ўзбекистоннинг   ўқув   тарихий   атласи»ни,   республиканинг   «Комплекс   ўқув
географик   атласи»ни,   деворий   тарихий   ва   географик   карталар   с ери я сини
яратиш   ва   чоп   этиш   зарур.   Шунингдек,   республикамизда   умумта ъ лим
мактаблари   учун   қабул   қилинган   ўқув   дастури   асосида   МДҲ   давлатлари   ва
хорижий мамлакатларнинг  ўқув  атласларини чоп этиш вақти келди. 
7.   Ўзбекистон   Миллий   университети   география   факультети   Геодезия,
картография ва кадастр кафедраси  Ўрта  Осиё мамлакатларидаги картография
ва   е р кадастри соҳасида малакали мутахассислар тайёрлайдиган ягона таянч
ўқув   маскани  эканлигини   ҳисобга   олиб,   унинг   моддий-техникавий   базасини
яхшилаш, уни битириб чиқаётган иқтидорли ёшларни аспирантурада  ўқитиб ,
соҳанинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш зарур. Эндиликда   кўп   босқичли
та ъ лим   тизимини   жорий   этган   ҳолда   унинг   савиясини   жаҳон   андозаларига
е тказиш,  республика   халқ   хўжалиги   тармоқларининг   картографларга   бўлган
талабини  ўрганиш  асосида мутахассислар тайёрлашни авж олдириш зарур. 
8.   Ҳозирги   вақтда   компьютерлаштириш   барча   соҳаларга   кенг   кириб
келмоқда. Республика картография ташкилотларида бу борада сезиларли иш
олиб   борилмоқда.   Лекин   карталарни   тузиш   ва   нашр   қилиш   ишларини
автоматлаштириш   ва   керакли   маълумотлар   банкини   яратиш   ҳамда   улардан
фойдаланишни   йўлга   қўйиш   соҳаси   жуда   секин   бормоқда.   Бу   соҳани
ривожлантириш керак. 
9.   Мамлакатимиз   халқ   хўжалиги   учун   зарур   бўлган   ҳар   хил   соҳалар
бўйича баҳолаш, башорат қилиш ва тезкор (оператив) карталарни яратиш ва
тузиш бўйича илмий тадқиқот ишларини бошлаб юбориш зарур. Бунинг учун
чет эл картографияси билан боғланиб, ёш иқтидорли ёшларни картографияси
ривожланган мамлакатларга юбориш керак. 
30 10.   Республикамизда   ўқув   юртларида   (география   факультетларда,
ҳарбий   олий   ўқув   юртларда,   мактабларда)   ишлатилаётган   ҳар   хил
масштабдаги ўқув топографик карталар ўрнига республикамиз ландшафтини
тасвирловчи ҳар хил масштабли ўқув топографик карталарини яратиш зарур. 
11.   Республика   олий   ўқув   юртларида   географ   ва   картограф
мутахассислар учун картографиядан ва унинг соҳалари бўйича дарсликлар ва
ўқув қўлланмалари чоп этилиши керак.
31 ХУЛОСА
                   Картография тарихини тадқиқ этишда маҳаллий ва хорижий олимлар
томонидан   илгари   сурилган   назарий-методологик   ёндашувлардан
хариталарнинг   жамият   ҳаётининг   ажралмас   қисми   сифатида   тутган   ўрни
кўрсатилди.
          Тадқиқот якунида қўлга киритилган илмий хулосалар асосида қуйидаги
таклиф ва тавсияларга келинди:
        – республикада соҳа ривожи учун картограф мутахассислар тайёрлашда
таянч   олий   ўқув   юрти   саналган   Ўрта   Осиё   (ҳозирги   ЎзМУ)   давлат
университети фаолиятини архив фондлари асосида чуқурроқ ўрганиш, унинг
республика   ижтимоий-иқтисодий   ҳаётида   тутган   ўрнини   акс   эттирувчи
ҳужжатли материаллар тўпламини тайёрлаш; 
                  –   Ўзбекистонда   совет   даври   картографияси   тарихи   масалаларини
ўрганиш   натижаларидан   тарих,   география,   демография   каби   фанлараро
илмий   тадқиқотларда,   ўқув   ва   илмий-оммабоп   адабиётларни   яратиш   ҳамда
республика   марказий   давлат   музейлари   ҳамда   вилоятлардаги   маҳаллий
музейлар экспозицияларини бойитишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ;
                  –     совет   даврида   Ўзбекистондаги   картографик   тадқиқотларнинг
натижалари,   муаммолари,   асосий   картографик   материалларнинг   баёни
масалаларини   таҳлил   қилувчи   илмий-назарий   конференциялар   ташкил
қилиш керак; 
         – совет даврида Ўзбекистон картографиясининг ривожига ҳисса қўшган
миллий   кадрлар   рўйхатини   тузиш,   фото-альбомларини   яратиш   ҳамда   улар
фаолиятини ёритувчи монографиялар нашр этиш зарур.
                    Картографик   хариталарни   тузишда   картографик   методлардан
фойдаланишнинг   аҳамияти   ва   самараси   катта   бўлиб,   тадқиқотда
картографлар   орасида   кенг   тарқалган   картографик   методлар,   хариталарда
уларни   қўллашнинг   аҳамияти,   картографик   методлардан   фойдаланиш
самаралари   кўрсатиб   берилган.   Хариталар   билан   ишлашдаги   талаблар   ва
мавжуд камчиликлар танқидий нуқтаи назардан тадқиқ қилинган.
32 ИЛОВАЛАР
( 1-илова )
Қадимги картография намуналари
33 ( 2-илова )
Туркистон ўлкаси  картаси
( 3-илова )
Ўзбекистон ССР атласи
34 ( 4-илова )
Ўзбекистон Республикасининг экологик атласи
   
( 5-илова )
Геологик хариталари атласи
35 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Мирзалиев   Т.,   Сафаров   Э.Ю.,   Эгамбердиев   А.,   Корабоев   Ж.С.
Карташунослик.   Дарслик   Тошкент.:   Чўлпон   номидаги   нашриёт
матбаа ижодий уйи, 2012. 240 б
2. Мирзалиев   Т.,       Картография .       Тошкент   Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси «Фан» нашриёти 2004 .   200 б
3. А.   Эгамбердиев,   С.   Увраимов,   Атласлар   –   Картографик
Энциклопедиялар, 2017.  76  б
4. “ library . ziyonet . uz ” интернет сайти.
5. Тошкент   Давлат   Техника   Университетининг   електрон
кутубхонаси.
36
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Kadastr pasporti raqamini shakllantirish
  • Muruntov Oltin Koni
  • Қатламли конларни очиш усулини танлаш
  • Konchilik korxonalarida ishlatiladigan transport mashinalari turlari. Transport mashinalarning umumiy tasnifi
  • Шахта самосвали

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский