Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 23.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Касб ҳунар коллеж ўқитувчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун

Купить
Касб ҳунар коллеж ўқитувчиларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курслари учун Режа : Кириш 1. Фасадбоп фасад ашёлари 2. Йўл учун ғишт. Хулоса Адабиётлар Кириш Маълумки, Мустакиллик йилларида Республикамиз ҳар томонлама ривожланиб, ўсиб бормоқда. Бошқа соҳалар билан бир қаторда меъморчилик, қурилиш, ободонлаштириш ишларида ҳам қадимги авлодларимиздан қолган маънавиймаданий мерослар ҳозирги кунда янада бойитилмоқда. Қадим замонлардан қолган бебаҳо санъат асарлари тарихий обидаларимиз уларни яратган аждодларимизнинг ақл фаросати, нозик диди ва юксак маънавиятидан дарак беради. Ҳозирги пайтда бу маънавий-маданий қадриятлар ёш мутахассисларимиз томонидан давом эттирилмоқда. Халқимизнинг юксак маданияти, бебаҳо санъатини биз шаҳримиздаги тарихий ёдгорликлар мисолида кўришимиз мумкин. Амир Темур, Мирзо Улуғбек замоналарида қурилган Самарқанддаги меъморий обидалар жаҳон маданияти меросининг ажралмас қисми бўлиб, улар жаҳон цивилизациясининг қиммат бир умрга чидамлидир» Қуриб битказилган турар-жой бинолари, иншоотлар ва корхоналарда фойдаланишга топширилишидан олдин, албатта, пардозлаш ишлари бажарилади. Пардозлаш ишларигасувоқчилик ҳамда бўёқчилик ишлари киради. Сувоқчилик. Сувоқчилик ишлари биноларнинг ташқи ва ички деворларини, хона шипларини, дераза ва эшик рахларини пардозлаш учун бажарилади. Сувоқ ўз вазифасига кўра: 1) нам ва сув ўтказмайдиган, 2) архитектура жиҳатидан иншоотни безайдиган, 3) ташқи таъсирлардан (ёмғир, қор, шамолдан) сақлайдиган сувоқларга ва ишлатилишидаги ҳолати бўйича ҳўл сувоқ ва қуруқ сувоққа бўлинади. Ҳўл сувоқ деб конструкция юзасини суюқ ёки қуруқ қоришма билан сувашга айтилади. Бунда қоришма цемент, алебастр, оҳак каби қурилиш материалларидан тайёрланади. Сувоқ қаватининг қотиши тўғридан-тўғри девор с талаб этилган ҳолларда, чунончи, театрлар, турар жой бинолари, клублар, маданият саройлари, музейлар, кинотеатрлар, санаторийлар, виставка заллари ва турли биноларннинг фасадларини пардозлашда қўлланилади. Суваш ишларини яхши сифатли бажариш, иш унумини ошириши ва иш муддатини қисқартириш мақсадида турли машиналардан фойдаланилади - қоришма тайёрлаш, уни ташиш ва чаплаш, юзаларни сувашга тайёрлаш ва шу каби бошқа сермеҳнат ишлар машиналар ёрдамида бажарилади. Бироқ ҳозирги вақтда сувоқ ишларини батамом механизациялаштиришга эришилмаган. Масалан, резги тахта, рейка қоқиш, қоришмани текислаш ва нишонлар ўрнатиш, юқори сифатли сувоқни ишқалаш каби ишлар қўлда бажарилади. Қуруқ усулда сувашдаги ишларнинг деярли барчаси механизациялаштирилмаган. Фасадбоп фасад ашёлари Деворбоп сопол буюмлар бутун деворбоп ашёларнинг 50% дан кўпини ташкил қилади. Деворбоп сопол буюмларга оддий сопол ғишт билан бир қаторда ичи ковакли ғишт, енгил, ғовак ғишт, ичи ковакли сопол тошлар ҳамда, ғиштдан тайёрланган тайёр деворбоп панеллар киради. Ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига кўра деворбоп сопол буюмлар 3 гуруҳга бўлинади (2.1-жадвал): 2.1-жадвал Деворбоп сопол буюмларнинг самарадорлигига кўра синфларга бўлиниши Самарадорлик даражаси Ўртача зичлиги, кг/м 3 ғиштлар сопол тошлар Оддий пишиқ ғишт 1600 дан юқори - Шартли-самарадор 1400-1600 1450-1600 Самарадор 140 гача 1450 гача Самарадор сопол буюмларнинг ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги оддий пишиқ ғиштдан кичик. Уларнинг мустаҳкамлиги етарли даражада бўлиб, ўлчамлари оддий Деворбоп керамик буюмлар. Оддий ғишт тегишли ўлчамлардаги тўғри бурчакли параллелепипед кўринишидаги сунъий тош бўлиб, енгил суюқланадиган лойдан қолипга қуйиш, қуритиш ва пишириш йўли билан тайёрланади. Ғишт пластик ва ярим қуруқ усулда тайёрланади. Пластик усулда 18-25% миқдорида сув қўшилади. Тайёр лой лентали прессга узатилади. У дастлаб пресснинг қабул қилувчи қутисига тушади, кейин цилиндрик шнекнинг ўқи бўйлаб мундштукнинг чиқиш тешигига томон йўналади. Сўрилаётган лой зичлашиб, мундштук тешигидан тўртбурчаклик брусга ўхшаб чиқади. Бу ерда у кесадиган қурилманинг ингичка пўлат симлари ёрдамида кундалигича кесилиб, талаб қилинган қалинликдаги ғиштлар ҳосил бўлади. Хом ғишт асосан сушилкаларда 90 0 C гача ҳароратда, баъзи ҳолатларда табиий шароитда қуритилади. Қуриш учун сушилкада 2- Ғишт тўғри тўрт бурчаклик, параллелепипед шаклида, қовурғалари тўғри ва юзалари текис бўлиши лозим; ўлчамлари 250х120х65 мм. Четга чиқишлар (кириши ҳодисаси бўлганлиги учун) узунлигига +5 мм, энига +4 мм, қалинлигига +3 мм. Қинғир-қийшиқлар ён юзига кўпи билан 4 мм, сиртига - 5мм. Мустаҳкамлик чегараси бўйича ғишт беш маркага бўлинади: 200,150,125,100 ва 75. Сув шимувчанлиги камида 8%, зичлиги 1700-1900 кг/м 3 . Совуққа чидамлилиги 15 циклни ташкил қилади. Ғиштдан бинолар ва саноат иншоотларининг ташқи, ички деворлари, устунлари ва бошқа конструкциялар тикланади. Ғишт қимматбаҳо материал бўлганлиги учун, уни эҳтиёт қилиб ташиш ва тежаб-тергаб ишлатиш керак. Оддий керамик ғиштдан ташқари унинг самарали турлари ҳам ишлаб чиқарилади. Булар енгил бинокорлик ғишти, тешикли ғишт, ичи ковак ғишт, Гилли черепица лойдан қолипга қуйилган, сўнгра пиширилган тўғри бурчакли плиткалар ёки новлар кўринишидаги қурилиш материалидир. У билан том ёпилади. Арзонлиги, чидамлилиги ва меъморий сифатлари жиҳатдан бошқа томбоп материаллардан қолишмайди. Штампланган черепица, кўп навли тасмасимон черепица, тасмасимон ясси черепица ва том ўркачига ёпиладиган новсимон черепица кўп ишлатилади. Кошинлаш материаллари ҳам керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси асосида тайёрланади. Кошинлаш материаллари нам ўтказмайдиган бўлиши ва деворнинг асосий материалига нам ўтишига йўл қўймаслиги, совуққа бардош бера олиши (25 цикл) мустаҳкам бўлиши ва деворларга осонликча қопланадиган бўлиши зарур. Плиткаларни тайёрлашда қолипдаги лой яхшилаб зичлаштирилади (пўлат қолипларда 14-16 МПа босимда пресслана қийшиқлиги биринчи сортда энг кўпи билан 1,0 мм бўлишига йўл қўйилади. Сув шимувчанлиги 16% дан ортмаслиги керак. Полбоп керамик плиткалар бундан ташқари зарбга чидайдиган ва ейилмайдиган бўлиши зарур. Улар икки турга бўлинади: керамика плиткалари ва кошинлар (нақшли плиткалар). Бу плиткаларнинг 15 хили ишлаб чиқарилади. Плиткаларнинг сув шимувчанлиги 4 % дан ошмайди, ейилувчанлиги 0.25 г/ см 2 . Керамик материалларнинг канализация учун мўлжалланган сопол қувурлар, санитария-техника буюмлари каби турлари ҳам мавжуд. Қувурлар диаметри 150-600 мм. гача, сополи зич, зарралари уюшиб кетган, сирти ва ичи сирланган бўлади. Булар ўтга чидамли ёки қийин эрийдиган пластик лойдан шамот қўшиб (баъзан кварц қуми) махсус прессларда тайёрланади. Қувурлар 2 ат гидравлик босимга бардош беради. Санитария-т Йўл учун ғишт. Йўл қурилишида ишлатиладиган ғиштлар қийин эрийдиган гилтупроқдан эригунча пишириш йўли билан олинади. Йўл учун ишлатиладиган ғиштнинг ўлчамлари 220х110х65 ёки 220х110х75 мм, маркаси 400, 600, 1000, сув шимувчанлиги 2-6%, совуққа чидамлилиги 50-100. Бундай ғиштлар йўллар, йўлакларни қоплашда, саноат биноларининг поллари учун ишлатилади. Республикамиз қурилишларида енгил бетон тайёрлаш учун керак бўлган ғовак тўлдирувчиларга бўлган талаблар катта. Бу борада ҳам республикада керамзит, аглопорит ишлаб-чиқарадиган корхоналар бўлиб, улар қурилишни керакли маҳсулот билан таъминлаб келмоқда. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш учун республикамизда хом ашё базаси етарли даражада бўлиб, булар ҳар хил тупроқлар, лёсслар, бентонитлар ва бошқа маҳаллий табиий тоғ жинсларидир. Шу билан бир қатор Хулоса Оддий сувоқ. Бундай сувоқ андава билан сувалади. Андава ўлчамлари кичик бўлгани учун сувалган сатҳ унча текис чиқмайди. Бундай сувоқ корхона, омборхона шунингдек, вақтинча қўрилган бино ва саноат иншоотларини сувашда қўлланилади. Текис сувоқ. Бу сувоқ газчўп билан бажарилгани учун сифатлироқ чиқади. Ундан турар жой ва жамоат биноларини, коридорларни, ўқув хоналари ва бошқа хил хоналарни пардозлашда фойдаланилади. Юқори сифатли сувоқ. Бунда маяклар, яъни нишонлар бўйича сувалади. Бундай сувоқ, асосан, девор ва шипларнинг катъий вертикал ва горизонтал бўлиши талаб этилган ҳолларда, чунончи, театрлар, турар жой бинолари, клублар, маданият саройлари, музейлар, кинотеатрлар, санаторийлар, виставка заллари ва турли биноларннинг фасадларини пардозлашда қўлланилади. Суваш ишларини яхши сифа Адабиётлар 1. Қосимов Э. К. Қурилиш материаллари. Тошкент: Ўқитувчи 2004. 2. Горчаков Г.И., Боженов Ю.М. Строительные материалы М.: Стройиздат. 1986. 3. Горчаков Г.И. Строительные материалы. М.: Стройиздат. 1981. 4. Комар А.Г. Строительные материалы и изделия. М.: Высщая школа. 1983. 5. Домакеев А.Г. Строительные материалы. М.: Высшая школа. 1989. 6. Болдырев А.С. Строительные материалы. Справочник М.: Стройиздат. 1989.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha