Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 159.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Kasb ta`limida ma`ruza mashg’ulotlarini tashkillashtirish metodikasi

Купить
1. Kasb ta`limida ma`ruza shaklida ta`lim berishning o`ziga xos xususiyatlari. 2. Ma`ruzaning samaradorlik shartlari. 3. Ma`ruza shakllarining xususiyatlari. 4. Ma`ruzalarda o`qitish metodikasini ishlab chiqish yo`llari. 5. Kirish ma`ruzasida o`qitish metodikasini ishlab chiqish yo`llari. 6. Mavzuviy ma`ruzalarda o`qitish metodikasini ishlab chiqish yo`llari. Kasb ta`limida ma`ruza mashg’ulotlarini tashkillashtirish metodikasi МАЪРУЗА, ҲИКОЯ, ТУШУНТИРИШ. МАЪРУЗА, ҲИКОЯ, ТУШУНТИРИШ – ЎҚУВ МАТЕРИАЛИНИ БАЁН ҚИЛИШ УСУЛИ -ВЕРБАЛ (ЛОТ.Т. VERBALIS – ОҒЗАКИ) УСУЛ ҲИСОБЛАНАДИ. ОДАТДА БУ УСУЛЛАР НАМОЙИШ, ВИДЕОУСУЛ, КЎРГАЗМА УСУЛЛАРИ БИЛАН ҚЎШИЛГАН ҲОЛДА ОЛИБ БОРИЛАДИ. Улар ўқувчиларнинг билимини ўзлаштириш, эслаб қолиш ва тушунишга қаратилган рецептив фаолиятини таъминлаб беради ва ўқитувчи томонидан тайёр ҳолда баён этилади Маъруза – катта ҳажмдаги ўқув материалини нисбатан узоқ вақт давомида монологик баён этиш. Маъруз а Бу усулнинг асосий вазифаси – таълим бериш, ўргатиш. Белгилари: қатъий тузилмага эга; нутқий – мантиқий баён қилиш, берилаётган ахборотнинг кўплиги. Маърузалар, бизга, ўқувчилар тажрибасизлик туфайли эътибор бермайдиган фаннинг муҳим лаҳзаларини ажратиб кўрсатиш имконини беради. Ўқувчилар билан бизнинг биргаликдаги ушбу фаолиятимизни ташкил этиш усулининг самарадорлик шартлари қуйидагилардан иборат: - маърузанинг батафсил режасини тузиш; - маъруза режасини эшиттириш; - режанинг ҳар бир пунктини ёритишдан сўнг қисқача умумий хулоса қилиш; - маърузанинг бир қисмидан бошқа қисмига (бўлимига) ўтишда мантиқий боғлиқликни таъминлаш; - муаммоли (проблемали) баён қилиш; - ёзиб олиш зарур бўлган жойларни ажратиш (ёздириш); - маърузаларни унинг алоҳида ҳолатларини батафсил таҳлил қилиш имконини берувчи семинар машғулотлари ва амалий машғулотлар билан қўшиб олиб бориш. Маърузани анъанавий равишда бир томонлама алоқа кўринишда олиб бориш ҳам мумкин, яъни сиз ҳикоя қиласиз, ўқувчилар эса сизни сустлик билан тинглайдилар. Агар маъруза ўтказишнинг фаол услубларини қўлласак, таълим мақсадига эришишнинг фаол усулини ҳам тадбиқ қилиш мумкин: - муаммоли маърузалар; - маъруза – конференциялар; -конспектсиз маърузалар – фикрни сўз билан ифодалаш; - муаллифлик маърузалари; - маъруза –мунозаралар; - қайтар алоқа техникаси қўлланган маърузалар; -аниқ вазиятни таҳлил қилиш маърузалари. Одатдаги усулни қўллашга янгича ёндашишнинг моҳияти – маъруза шундан иборатки, бунда «материални ўқиш» вазифасидан, «материални ўқишни ўргатиш» вазифасига ўтиш, «маълумотни хабар қилиш» мақсадидан, «ўқитилаётган курсда билим олиш фаолиятининг усуллари, тизимли йўналтириш усуллари билан қуроллантириш» мақсадига ўтиш лозим. Шунинг учун маъруза қила туриб, сиз унга ўқувчиларнинг иштирок этиш элементларини киритишингиз мумкин, агар: - савол бериб, тингловчиларнинг жавобларидан фойдалансангиз; - вақтинча эркин фикр алмашишга рухсат этсангиз; - аниқ вазиятларни таҳлил қилсангиз; - кундалик ҳаётдан мисоллар келтирсангиз; - уларни савол беришга ундасангиз; - илгари ўрганилган факт ва вазиятларни янгилари билан таққослашни амалга оширсангиз; - материални қизиқарли қилиб жонли баён қилсангиз. Педагогик техникадан фойдаланинг: - нутқ оҳангини ўзгартиринг (аудитория бўйлаб ҳаракатда бўлинг), кафедра орқасида ҳамма вақт турманг, керак бўлганда имо-ишорадан фойдаланинг; - сизнинг берилиб, қизиқиб маъруза қилишингиз, уни қизиқроқ ва фаолроқ қилади. Агар сиз, ўз фанингизни ўта қизиқарли деб ҳисоблашингизни, ўқувчилар нимани ва қандай ўзлаштириши сизни бефарқ қолдирмаслигини кўрсата олсангиз, сизнинг ишга содиқлигингиз албатта уларни руҳлантиради; -ўқув материалини баён қилиш суръати (темпи) ҳам катта аҳамиятга эга. У, ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига, ёшига мос келиши керак, маърузанинг асосий ҳолатларини ёзиб олишга имкон туғдириш учун эса, у жуда тез бўлиши керак эмас. Кўргазма қуролларидан (иллюстрация, видео ҳ.к.) фойдаланиш ҳам материални самарали қабул қилишга ва тушунишга ёрдам беради. Ўқув жараёнини тўғри ташкил этиш ўқитиш самарадорлигини таъминловчи энг асосий манба ҳисобланади. Биринчи навбатда, бу маърузалар ва амалий (лаборатория, семинар) семинар машғулотлар орасидаги мутаносибликни аниқлашга тегишлидир. Бу мутаносиблик ўқув фаннинг мутахассис тайёрлаш тизимидаги ўрнига боғлиқ уни Давлат таълим стандартлари асосида белгилаш мақсадга мувофиқдир. Маърузалар ва амалий машғулотларнинг мутаносиблиги турли бўлиши мумкин. Масалан: 100%-0; 70%-30%; 50-50%; 30%-70%. Олий мактабда бирор бир фандан амалий машғулотларнинг бўлмаслиги жуда кам учрайдиган ҳолдир. Нисбатнинг 30%-70%, яъни амалий машғулотларнинг маърузалардан анча кўп бўлиши айрим махсус фанларгагина қўл келади. Чунки, одатда, махсус фанлар амалиётда қўллай олиш даражасида ўзлаш тирилиши лозим. 70%-30% нисбат, одатда ижтимоий- иқтисодий фанлар (техник олий ўқув юртларида), 50- 50% умумкасбий фанлар учун қўлланилади. Математик ва табиий фанлар учун ушбу нисбат таълим йўналишига боғлиқ бўлади. Ўқув жараёнини ташкил этишда аудитория ва мустақил ишлар учун ажратилган соатлар нисбатининг аҳамияти ҳам жуда муҳимдир. Бу нисбат 67%-33%; 60%-40%; олий мактабнинг I ва II курсларида қўлланилади, чунки талабалар ҳали самарали мустақил ишлаш малакала рига эга булмайдилар, III ва IV курсларда 50%-50%; 40%-60% ишлатиш мақсадга мувофиқдир, чунки энди талабалар зарурий мустақил ишлаш малакаларига эга ва талабалар курс ишлари, лойиҳалари, лаборатория ва амалий машғулотларни, битирув малакавий ишни бажаришлари керак. Ўқув жараёнини кредит тизимида ташкил этишда, аудитория ва мустақил ишлаш соатларининг нисбати 33%-67% бўлиши одатий бир ҳолдир. Аудитория соатлари тизимида маърузалар ва амалий (лаборатория, семинар) машғулотларнинг самарали мутаносиблигини, аудитория ва мустақил ишлар учун ажратилган соатлар нисбатини тўғри белгилаш ўқув жараёнини ташкил этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. • Маърузанинг дидактик мақсади, ўқитиш жараёнидаги ўрни ва ахборотларни баён қилиш методларига кўра ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. • Дидактик мақсадига (йўналганлигига) кўра маърузалар кириш ва мавзувий (тематик) ҳамда умумий-якуний маърузаларга бўлинади. Маъруза шаклида таълим беришнинг ўзига хос хусусиятлари Маъруза шакллари Ўзига хос хусусиятлари Маълумотли Маърузанинг энг анъанавий тури. Педагогик вазифалар: ўқув маълумотини баён қилиш ва тушунтириш Умумлаштиру вчи қисқа маълумот ли Курсни ёки унинг катта бўлимларини баён этилган назорат ҳолатлари негизини, авваламбор илмий-тушунчавий ва концептуал асос ташкил этади. Педагогик вазифалар: Илмий билимларни тизимлаштиришни амалга ошириш. Ички ва фанлараро алоқаларни ёритиб бериш. Муаммоли Янги билимлар савол / вазифа / вазиятларни муаммолиги орқали амалга оширилади. Бунда ўқувчилар билими ўқитувчи билан ҳамкорликда ва суҳбатда тадқиқотчилик фаолиятига олиб келинади. Педагогик вазифалар: янги ўқув маълумотини ёритиб бериш; муаммони аниқлаш уни ечиш / жамлаш хамда анъанавий ва замонавий нуқт Кўргазмали Бундай маърузанинг олиб борилиши кўрилаётган материалларни очиқ ҳолда ва қисқа шарҳлашга олиб келинади. Педагогик вазифалар: маълумот мазмунини таълимнинг техникавий воситалари ёки аудио техникалар ёрдамида ёритиб бериш Бинарли Бундай маърузани олиб борилиши икки ўқитувчи / 2- мактаб вакиллари / олим ва амалиётчилар, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги суҳбатни намоён қилади. Педагогик вазифалар: янги ўқув маълумотларни икки томон нуқтаи назарларини таққослаш орқали ёритиб бериш Олдиндан кўзланган хатоликлар билан Ўқитувчи онгли равишда йўл қўйган мазмунли, методологик хатоларни: ўқувчилар томонидан топишга қаратилган. Маъруза якунида ўқувчиларнинг ташҳиси ва қўйилган хатоликлари таҳлили олиб борилади. Педагогик вазифалар: янги материал мазмунини ёритиб бериш; ўқувчиларни таклиф эт Анжуман Ўқитувчи томонидан тайёрланган дастур миқёсида, олдиндан белгиланган муаммо ва маъруза тизими билан илмий-амалий машғулот олиб борилади. Педагогик вазифалар: янги ўқув маълумотини ёритиб бериш, ўқувчиларни янги ўқув маълумотини излаш ва тизимлаштиришга ҳаракат қилдириш Маслаҳатли Турли йўл билан ўтказилиши мумкин. 1. “Савол- жавоб”. Ўқитувчи маъруза давомида бутун курс ёки бўлим бўйича ўқувчиларнинг саволларига жавоб беради. 2. “Савол-жавоб-мунозара”. Янги маълумотни нафақат баён этади, балки қўйилган саволларга жавоб излаб топишни ташкиллаштиради. Педагогик вазифалар: ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш, ривожлантириш, уларни янги маълумотлар билан тўлдириш n... Маърузада ўқитиш технологиясининг жараёнли тузилмаси. I босқич. Ўқув машғулотига кириш - ўқув машғулотининг мавзусини ифодалаш, мустақил ўқиш учун мавзу, мақсад, вазифа ва маъруза режаси, адабиётларни, ушбу мавзу бўйича калитли тоифалар ва тушунчаларни, ўз-ўзини текшириш учун савол ва топшириқларни маълум қилиш. II босқич. Асосий, ахборотли - маъруза машғулоти режасига қатъий риоя қилиш, ўқув машғулотининг технологик харитасига биноан таълим мақсадларини амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг тартибий ҳаракатлари. III боскич. Якуний – натижавий - якуний хулосалар қилиш, ушбу мавзу бўйича асосий ўқув ахборотига таълим олувчилар эътиборини қаратиш. Ўзаро баҳолаш ва ўзининг фаолияти ҳақида фикр юритишни ташкиллаштириш; бажарилган ишни келгуси касбий фаолияти учун аҳамиятл Кириш маърузасида таълим бериш технологияси Анъанавий таълим бериш тизимида ўқув материалини тузиб чиқишнинг бирлиги “мавзу” ҳисобланади. Ўқувчи учун ўқув материалининг ҳақиқий бирлиги бўлиб, ўқув машғулоти хизмат қилади, мавзу эса уни ўрганишнинг ўқитувчи томонидан эълон қилинадиган фақат номланишидир. • Шу боис, ўқувчилар алоҳида ўқув бирликлари ўртасидаги алоқа ва ўзаро алоқани аниқ англамасдан мавзуни ўрганадилар: бу ерда ўқув материалини “бўлаклаб-мазувий” ўрганиш хусусияти кўриниб турибди. • Ҳозирги вақтда ўқув материалини тузилмага солиш модул асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳам ўқувчида бирданига ҳаракатнинг тўлиқ йўналишини, яъни барча қисмлар (ўқув ёки модул бирликлар) ўртасидаги алоқаларни аниқлаш улар томонидан берилган ўқув материали чегарасида БМК изчилликда эгаллаш дегани эма • Ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантиришнинг психологик назариясига мувофиқ, бу муаммо ўқитиш тузилмасига қизиқтирувчи босқични киритиш орқали ҳал этиш мумкин. Унинг вазифаси - таълим олувчиларда кутилаётган ўқув материалини эгаллаш учун қизиқиш (бизнинг ҳолатда-ўқув фани/курс) таъминлаш, модомики ҳаракатнинг тўлиқ йўналиши ўқув материалини барча ташкил этувчилари ўртасидаги алоқани аниқлаши мумкин. • Олий мактабда таълим фан/курснинг қизиқтирувчи босқичи кириш маърузаси ҳисобланади. Унинг мақсади-ўқув фани/курси тўғрисида биринчи умумий тасаввурни бериш ва ўқувчилрни иш жараёнида, олдиндаги ўқув фаолияти натижаларига ва уларни назорат тизими ва баҳолашига йўналтириш ҳисобланади. Педагогик вазифалар қуйидагилардан иборат: • ўқувчиларни фан/курснинг аҳамияти, вазифаси ва унинг ўрни, ўқув фанлар тизимида ҳамда касбий тайёргарлигидаги ўрни билан таништириш; • тузилмага қисқача шарҳ бериш, фанни ва амалиёт ривожланишини, бунда машҳур олимларнинг номини айтиб, бу соҳадаги эришилган ютуқларни ёритиб бериш; • ушбу билимлар соҳасидаги тадқиқот истиқболлари йўналишларини баён этиш; • фан/курс доирасида услубий ва ташкилий ишлар хусусиятларини ёритиш; • тавсия этилаётган ўқув - услубий адабиётлар таҳлилини амалга ошириш; • ҳисобот/баҳолаш шакллари ва вақтни аниқлаш. Мавзувий маърузаларда таълим бериш технологияси Мавзувий маърузаларда таълим бериш технологиясининг вариантлари (Ўқувчиларга олдиндан маъруза матнлари берилган) I босқич . • 1.1.Маъруза мавзусини эълон қилади, (ўқувчиларга тарқатилган матнда мавжуд) асосий савол, аҳамиятли тушунча ва сўзларни эслатади. • 1.2.Маъруза машғулотининг кутилаётган ўқув натижалари ва уни олиб бориш режаси билан таништиради. II босқич . • 2.1. Вазифани эслатади : Инсерт техникасидан фойдаланиб, маъруза матнини ўқиб чиқиш. Танишиб чиқиш учун ўртоғи билан матн алмашишни таклиф этади. • 2.2. Ўқувчиларни эркин бўлиш белгиси бўйича гуруҳларга бўлади . 1 - вариант • Мавзу бўйича “эксперт” бўлишларини маълум қилади. • Эксперт варақларини тарқатади - уларнинг матнини кодоскоп орқали намойиш этади ва шарҳлайди. • Гуруҳларда иш бошланганини маълум қилади: жамоавий ёки жуфтликларга бўлиниб саволларга жавоб тайёрлайдилар. • Тақдимот бошланганлигини эълон қилади. • Гуруҳ сардори/гуруҳ аъзолари улар томонидан ўзлаштирган материални намойиш этувчи материаллардан фойдаланиб баён қиладилар; бошқа гуруҳ таклифига қўшилишлари ёки қўшилмасликларини асослайдилар; саволларга жавоб берадилар. • Ўқитувчи маслаҳатчи вазифасини бажаради. 2 - вариант • Хар бир гуруҳ аъзоси мавзу бўйича “эксперт” бўлишларини ва бошқаларни ўқитишларини (“Илон изи” техникаси) маълум қилади. • Саволлар миқдорига боғлиқ ҳолда, ўзлаштириладиган материал бўйича, барча ўқувчиларга ишлашлари кутилаётган, эксперт гуруҳи рақамини (1, 2, 3, 4, 5) тарқатади. • Ўзларини рақамларига мос равишда кичик гуруҳларга бирлашишларини айтади. Гуруҳларга эксперт рақамини тарқатади, уларнинг матнини кодоскоп орқали экранга чиқаради ва шарҳлайди. Худди шундай иш натижаларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари билан таништиради. • Гуруҳларда иш бошланганини маълум қилади: жамоавий ёки жуфтликларга бўлиниб, ўрганаётган материални камроқ график/жадвал шаклида тақдим этишга ҳаракат қилиб, саволларга (бундай ҳолатда натижалар албатта жамоавий муҳокама қилинади), жавоб т • Ўқитувчи, агар иш 1-вариант бўйича бажарилган бўлса, ҳар бир гуруҳ тақдимотининг якуни бўйича хулосалар қилади, ўқувчилар диққатини асосийга қаратади. Ўқув материалини ўзлаштириш даражасини текшириш мақсадида тезкор- савол беради. • Агар иш 2-вариант билан бажарилган бўлса, умумлаштирувчи хулосалар қилади, ўқувчилар диққатини асосийга қаратади. Ўқув материалини ўзлаштириш даражасини текшириш мақсадида тезкор-савол беради. III босқич. • 3.1. Хулоса қилади, ўқувчилар диққатини асосийга қаратади. • 3.2. Гуруҳларга ўзаро баҳолашнинг якунини маълум қилишларини айтади натижаларни шарҳлайди. Келгусидаги касбий иш фаолиятлари учун бажарилган ишларнинг муҳимлигини кўрсатиб ўтади. • 3.3. Мустақил иш учун топшириқ беради ва тушунтиради. Мавзувий маърузада таълим бериш технологиясининг вариантлари • (Ўқувчиларга олдиндан маъруза матнлари берилган) • I босқич. Маъруза мавзусини эълон қилади, (ўқувчиларга тарқатилган матнда мавжуд) асосий савол, аҳамиятли тушунча ва сўзларни эслатади. Маъруза машғулотининг кутилаётган ўқув натижалари ва уни олиб бориш режаси билан таништиради. • II босқич . • 2.1. Танлаган вариантга (олтитадан биттаси) мувофиқ ҳаракат қилади. (Вариантни танлаш мақсадни белгилаш, вақт, ўқув ахборот мазмуни ҳажмига боғлиқ): • Жалб савол ва топшириқлар беради: – билимларни долзарблаштириш ва қайта такрорлашга (масалан, “Мавзу бўйича қандай билимларга эгасиз?” ... айтиб беринг, ... баён этинг); – диққатни фаоллаштиришга (“Сиз нима деб ўйлайсиз, ... сизнинг келгуси касбий иш фаолиятингизда зарур бўладими?”); – ўқ • Муаммоли саволлар беради: – уларни ечишни мустақил излашлари мақсади билан ўқувчиларни қарама- қаршиликка олиб келувчи бир қатор саволлар; – муаммони турли томондан кўриб чиқиладиган, саволлар; • “ Очиқ” саволлар беради (ёзув тахтасида тестни ёзиш/экранга чиқариш) ва “Ўйлаб кўришни/жуфтликларга бўлинишни/фикрлар билан алмашишни” таклиф этади. • Қисқа, бир маънога эга жавоблар (“Ҳа” ва “Йўқ”, “Тўғри” ва “Нотўғри ”) беришни талаб этувчи, мавзунинг муҳим жиҳатларини ёритувчи бир қатор саволларни беради. • “ Кутиш йўлдоши” техникасини қўллайди. • “ Ақлий ҳужум” усулини қўллайди. • Графикли ташкилотчилар : “Б/БХ/Б” жадвали, Инсерт жадвали, кластерлар, тоифали жадвални қўллайди. • 2.2. Ўзининг хоҳишига кўра, уни олиб боришнинг хоҳлаган шаклини танлаб маъруза ўқийди. Бунда у қуйидагилардан фойд III босқич. • 3.1. Хулоса қилади, ўқувчилар диққатини асосийга қаратади. • 3.2. Агар II босқичда “Кутиш йўлдоши” техникаси қўлланилган бўлса, унда ўқувчиларга асосий тушунча ва атамаларни таклиф этилган маълумот ва уни баён этиш тузилмасининг қўлланиш тартиби билан уларнинг башоратларини таққослашни таклиф этади. Натижаларни шарҳлайди. • 3.3. Келгусидаги касбий иш фаолиятлари учун бажарилган ишларнинг муҳимлигини кўрсатиб ўтади. • 3.4. Мустақил ишлаш учун топшириқ беради ва шарҳлайди. Маърузаларда намунавий моделлар ва технологик хариталар М аълумотли кириш - маърузасида таълим технологияси модели технологик хариталар Маълумотли кириш - маърузасида таълим технологияси модели Вақт : 2 соат Ўқувчилар сони: 25 та Ўқув машғулотининг шакли Маълумотли кириш - маъруза Ўқув машғулотининг тузилиши 1. Ўқув курси ва машғулот мавзусига кириш 2. Билимларни фаоллаштириш - ақлий ҳужум 3. Маъруза матнини тарқатиш 4. Маърузани power Point тартибида олиб бориш. 5. Асосий атамаларни аниқлаш-пинборд 6. Якунлаш. Баҳолаш Ўқув машғулот мақсади: Ўқув фани тўғрисида умумий тасаввурларни бериш Педагогик вазифалар : - ... фаннинг аҳамияти ва вазифалари, уни ўқув фанлар тизимида тутган ўрни билан таништириш; - ... ўқув фани тузилишини ва тавсия этилаётган ўқув-услубий адабиёт- ларни шарҳлаш; - ...назария ва амалиёт соҳасидаги ютуқларни ёритиш; - ... фан миқёсидаги услубий ва ташкилий ишлар хусусиятлари, муддат ва баҳолаш шаклларини очиб бериш; - ташкиллаштириш, ...жараённинг умумий чизмасини тавсифлаш; -жараённи ташкиллаштиришнинг асосий босқичларини ифодалаш; - жараённи тушунтириш. Ўқув фаолият натижалари : - .фаннинг аҳамияти ва вазифаларини ифодалайдилар; - ўқув фани тузилишини ва тавсия этилаётган ўқув- услубий адабиётларни шарҳлайдилар; - назария ва амалиёт соҳасидаги ютуқларни ёритадилар; - фан миқёсидаги Маълумотли кириш - маърузасининг технологик харитаси Иш босқичлари ва вақти Фаолият мазмуни таълим берувчи таълим олувчилар 1-босқич. Ўқув машғулотиг а кириш (20 дақ.) 1.1. Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. Экранга фаннинг тузилмавий-мантиқий чизмасини (№ илова) чиқаради, мавзуларнинг ўзаро алоқасини ёритади, уларга қисқа тавсиф беради, фан миқёсида бажариладиган услубий ва ташкилий ишлар хусусиятларини тушунтиради. Рейтинг-назорат тизими, жорий, оралиқ, ва якуний назоратни баҳолаш мезонлари (№ илова) билан таништиради. Мавзу бўйича асосий тушунчаларни; мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхатини айтади. 1.2. Биринчи ўқув машғулоти мавзуси, мақсад ва ўқув фаолият натижаларини айтади. 1.3. Ақлий ҳужум усули ёрдамида ушбу мавзу бўйича маълум бўлган тушунчаларни айтишни 2-босқич. Асосий (50 дақ.) 2.1. Мавзу бўйича маъруза матнини тарқатади ва унинг режаси, асосий тушунчалар билан танишишни таклиф қилади. 2.2. Слайдларни Power point тартибида (№ илова) намойиш ва шарҳлаш билан мавзу бўйича асосий назарий ҳолатларни баён қилади. Жалб қилувчи саволлар беради; мавзунинг ҳар бир қисми бўйича хулосалар қилади; энг асосийларига эътибор қаратади; берилаётган маълумотларни дафтарга қайд этишларини эслатади. 2.3. Ёзув тахтасида ёзилган тушунчаларга қайтишни таклиф этади. Ўқувчилар билан бирга фанга тааллуқли бўлмаган ва қайтарилувчи маълумотларни олиб ташлайди, муҳим асосий тушунчаларни (Пинборд) киритади (№ илова). Ўқийдилар. Тинглайдилар, жадвал ва чизмаларни дафтарга кўчириб оладилар. Саволлар берадилар. Асосий тушунчаларни муҳокама қиладилар. Маълумотларни дафт Ҳикоя, тушунтириш Ҳикоя – унча катта бўлмаган, таърифловчи характерга эга бўлган ўқув материалини монологик, ҳикоя қилувчи, хабар берувчи баёнидир. Тушунтириш – баён қилинаётган материални турли ҳолатларини таҳлил қилиш, тушунтириш, изоҳ бериш ва исботлаш ёрдамида ўқув материалини баён қилиш. Агар биз қуйидаги дидактик масалаларни ечмоқчи бўлсак, бу усуллар биргаликда билимни мантиқий, тартибли, тушунарли, ҳис-ҳаяжонли қилиб етказиш учун қўлланилади: - тушунтириш, тасвирлаш, эслаш, санаш; - тоифалар бўйича тақсимлаш; - таърифлаб бериш; - баҳолаш; - мотивлаштириш ва ҳ.к. Намойиш Намойиш – ўқувчиларни табиий ҳолатда ҳодисалар, жараёнлар, объектлар билан кўргазмали – ҳиссий таништириш. Бу усулининг етакчи вазифаси – ўқитиш. Биз намойишдан ўрганилаётган ҳодисалар динамикасиини очиб бериш учунгина фойдаланамиз. Бу усул бирор нарсанинг ташқи кўриниши билан таништириш, унинг ички тузилиши ёки ўхшаш нарсалар қаторидаги ўрни билан таништиришга хизмат қилиши мумкин. Намойишни сиз кўриб чиқилаётган объектни доскада соддагина, хомаки расмини чизиш ёки схемалар чизиб, намойиш этилаётган объект асосида ётган тамойилларни тушунишни енгиллаштиришингиз мумкин. Намойишни, оддий кўргазмадан, фаол билиш усули сифатида фарқлаймиз. Муаммоли ёки тадқиқот характерига кираётган «фаол намойиш» жараёнида, ўқувчилар ўзлари фанларни, жараён ва ҳодисаларни ўрганадилар, керакли ўлчовларни бажарадилар, боғлиқликни белгилайдилар. Намойиш усулининг таълимий функцияси самарадорлигини таъминлаш сизнинг қуйидаги маҳоратингизга боғлиқ: объектларни тўғри танлаш; - ўқувчилар диққатини намойиш қилинаётган ҳодисаларнинг муҳим тарафларига йўналтириш; - намойиш жараёнини шундай ташкил қилиш керакки, ўқувчилар намойиш қилинаётган объектларни нафақат кўз билан кўра билишлари, иложи бўлса, уларни барча сезиш аъзолари билан қабул қилишлари лозим; - Ўқувчилар эътиборини имкони борича объектнинг муҳим тарафларига жалб этиш; - ўқувчиларга объектнинг ўрганилаётган сифатларини мустақил ўлчаш имконини яратиш. Иллюстрация Иллюстрация – ҳодиса, нарса, жараёнларни тасвирий шаклда схема, репродукция, ясси моделлар ёрдамида кўрсатиш ва қабул қилишни кўзлайди. Бу усулнинг асосий вазифаси – ўргатиш. Иллюстрация усулининг воситаси бўлиб суратлар, жадваллар, рангли хариталар, альбомлар ва атласлар хизмат қилади. Кўргазма қуролларини ва иллюстрация шаклларини танланаётганингизда унинг билим олиш жараёнидаги таълим-тарбиявий вазифасини, жойини ва ролини пухта ўйлаб кўрмоқ лозим. Шунингдек, сизнинг олдингизда кўргазма материалини энг маъқул ҳажмини танлаб олиш муаммоси ҳам турибди. Тажриба шуни кўрсатдики, катта ҳажмдаги иллюстрация материаллари ўқувчини ўрганилаётган ҳодисаларнинг туб моҳиятини аниқлашдан чалғитади. Иллюстрацияларни биз олдиндан тайёрлаб қўямиз, лекин ўқитиш жараёнида керак бўлгандагина кўрсатамиз. Видеоусул Видеоусул –ахборотни кўпроқ кўргазмали ўзлаштиришга асосланган бўлиб, унда кинескоп, кодоскоп, проектор, киноаппарат, ўқув телевидениеси, видеомагнитафон, ахборотни дисплейда акс эттирувчи компьютерлардан фойдаланилади. Ўқ ув жараёнида видеоусулдан фойдаланиш, сизнинг таълим -тарбиявий вазифаларни унумли ечишингизни таъми н лайди:  янги билимларни баён этиш, яъни жуда секин кечадиган жараёнлар билан танишиш, бевосита кузатиш мумкин б ў лмаган ( ў симликлар ў си ши, сую қликда ди ффузия ҳ одисаси ва ҳ .к.), шунингдек, тез содир б ў ладиган жараёнлар, бевосита кузатишлар ҳ одисаларнинг мо ҳ иятини очиб бера олмаган ҳ олда ( қайиш қо қ таналарнинг урилиши, моддаларнинг криста л лааниши ва ҳ .к.) қў лланилади;  мураккаб механизмлар ва машиналарнинг и шлаш тамойилларини дин амикада тушунтириш;  турли хил иш фаолиятини бажариш алгоритмини тушунтириш;  чет тили дарсларида ў зига хос тил му ҳ итини яратиш;  видео ҳ ужжатларни та қдим этиш;  маш қ қилиш ишларини бажариш, жараёнларни моделлаштириш, к еракли ў Ушбу усулнинг самарадорлиги, сизнинг шахсий маҳоратингизга боғлиқ эмас, балки видео қуролларнинг ва қўлланилаётган техник воситаларнинг сифатига тўғридан тўғри боғлиқ. Сиздан, ўқувчиларни ўрганилаётган муаммолар доирасига киритиш, уларнинг фаолиятини йўлга солиш, умумлаштирувчи хулосалар ясаш, мустақил иш жараёнида уларга алоҳида ёрдам бериш талаб этилади. Дарс бериш ва ўқиш жараёнида биринчи гуруҳ усулларини амалга ошириш технологик харитасини кўриб чиқамиз. Технологик харита – жараённинг қадамма-қадам, босқичма-босқич, изчиллик билан (кўпинча график усулда) қўлланилган воситаларни кўрсатиб берган ҳолда тасвирлаш. Ўқув материалини маъруза, ҳикоя, тушинтириш усуллари билан иллюстрация, намойиш, видеоусуллар уйғунлигида баён қилишнинг технологик харитаси. Иш бос қичи ва мазм уни Фаолият Ўқ итувчи Ўқ увчи I-бос қич Тайёрлов Янги материалнинг мавзусини ани қлайди. Ўқ ув фаолиятининг ма қсад ва натижаларини белгилайди. Ўқ ув материали баёнининг батафсил режасини ишлаб чи қади, к ўргазма -намойиш қуролларини танлайди. II -бос қич Мавзуга ки риш Мавзунинг номини ва режас и ни маълум қилади. Ма взу ма қсади ва кутилаётган нат и жаларни баён қилади. Мавзу номини ва режасини ёзиб оладилар. III -бос қич Ўқ ув мат ери алини баён қилиш Ўқ ув материалини:  кўргазма -намойиш қуро ллари,  ўқ увчиларнинг фикр юр и тишини фаоллаштирадиган усуллар ёрдамида баён қилади. Эш итадилар, кузатадилар, ёзиб оладилар. Тавсия қили н ган муаммони му ҳокама қил адилар, мисоллар келтир адилар, та ққ ослайдилар. IV -бос қич Умумлашт и р иш Баён этилган материални умумл
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha