Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 94.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Kasb ta`limida seminar mashg’ulotlarini tashkillashtirish metodikasi.ppt

Купить
1.Kasb ta`limida seminar shaklida ta`lim berishning o` ziga xos xususiyatlari. 2 . Seminarning samaradorlik shartlari. 3. Seminar mashg’ulotining xususiyatlari . 4. Seminar n i pedagogik bosh q arish, uning samaradorligini ba h olash. 5. Seminar mashg’ulotlarining turlari . 6.Seminar mashg’ulotlarining turlari bo`yicha o`qitish metodikasini ishlab chiqish yo`llari.Kasb ta`limida seminar mashg’ulotlarini tashkillashtirish metodikasi • Ўқув жараёни шаклларига маъруза, семинар ва амалий машгулотлар, лаборатория машгулотлари, ўқув анжуманлари, маслаҳатлар, экскурсия, экспедиция, ўқув ва ишлаб чиқариш ҳамда педагогик амалиётлар, курс ва диплом ишлари, талабаларнинг мустақил таҳсили киради. • Ўқитиш тизимига маъруза билан биргаликда амалий (машқ, семинар ва лаборатория) машгулот турлари ҳам кирадики, улар таълимий, тарбиявий ҳамда назарияни амалиёт билан боглаш функцияларини бажаради. “ Амалий машгулот” термини педагогикага оид адабиётларда ҳам кенг, ҳам тор маънода изоҳланади. • “ Амалдий машгулот” термини кенг маънода машқ, семинар (уларнинг барча турлари) ва лаборатория машгулотларини умумлаштиради. • Амалий машгулотларнинг маърузадан фарқланадиган асосий меъёрларидан бири ўқув жараёни қатнашчиларининг биргаликдаги ҳаракатларида ўзига хос характер билан намоён бўлишидир. • Улар вазифаларига кўра ҳам фарқланади. • Агар маърузада илмий билимлар асоси баён қилинадиган бўлса амалий машгулотларда эса билимлар чуқурлаштирилади , кенгайтирилади ва деталлаштирилади . • Энг муҳими, амалий машгулотлар талабалар билимини синаш учун ҳам хизмат қилади. Амалий машгулот шаклларидан бири семинардир . Семинар машгулотлари қуйидаги вазифаларни ечишга қаратилган бўлади: • маърузада баён қилинган назарий қоидаларни мустаҳкамлаш ; • фан бўйича билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ; • талабаларнинг илмий-тадқиқот ва билиш қобилиятларини ўстириш ; • Назарий ўқитиш жараёнида эгалланган билимларнинг амалиётда тан олиниши . Педагогика назарияси ва амалиётида семинар машгулотларининг уч тури фарқланади: • Семинаролди машгулоти; • Семинар; • Махсус семинар. • Семинаролди машгулотлари, асосан, талабаларни мустақил ишнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириш мақсадида ўтказилади. Унда адабиётлар, маълумотнома- адабиётлар ва бошқа манбалар билан ишлаш усуллари ўргатилади, талабаларни бошлангич шаклда илмий-тадқиқот ишларига ўтишга ҳозирлайди. Семинаролди машгулотлари семинар машгулотларининг тайёргарлик шакли ҳисобланади ва одатда биринчи курсларда ўтказилади. Семинаролди машгулотларида ўқитувчи етакчилик қилади. Чунки талабалар муайян ихтисослик бўйича ўқув ишларига кам эътибор берадилар, шунинг учун ҳам етарли даражада ташаббус кўрсата олмайдилар. Семинар машғулотлари да семинаролди машгулотларига нисбатан ўта муҳим вазифалар ҳал қилинади. Масалан, айрим семинарлар тематик богланган муайян мунтазам курсни чуқур ўрганишни мақсад қилиб қўяди. Бошқалари эса бирор мавзуни ёки курснинг алоҳида ва ниҳоятда муҳим ва умумий бўлган мавзуларини методологик жиҳатдан ишлаб чиқишга багишланган бўлади. Махсус семинарлар маъруза мавзуларига алоқадор бўлмайди ва бирор фаннинг дастур мазмунига кирмайди. У одатда фаннинг хусусий масалаларини чуқур ўрганиш мақсадини кўзлайди. Семинар машгулотлари давомида ўқитувчи ва талаба ўртасида яқин алоқа , яъни улар ўртасида икки томонлама алоқа ўрнатилади. Бу эса тарбиявий аҳамиятга молик бўлиб, унда ўқитувчи талабалар билан узоқ вақт яқин алоқада бўлади, маъруза гуруҳларига нисбатан талабаларнинг кичик гуруҳларида жонли суҳбат олиб боради, ўзаро фикр алмашади , турлича қарашларини баён этиш имконияти га эга бўлади. Семинар жараёнида ўқитувчининг ўрни жуда юксак, яъни ўқитувчи талабанинг ўрнига жавобни айтиб бермайди, балки муҳокамаларни ташкил этади, унга дрижорлик қилади. Семинарда ўқитувчининг кириш сўзи конкрет шароитга қараб талабани муаммога жалб қилади, ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар доирасидаги саволлар бўйича аниқликлар киритади. Баъзан эса олдинги машгулотлардаги фикрлар эсга тушурилади. Ўқитувчининг семинардаги кириш сўзи аниқ, кенг қамровли ва қисқа бўлиши лозим. Талабаларнинг маъруза (фикр)лари бўйича изоҳлар қуйидагича бўлиши керак: • Мустақил фикрларга йўналтириб туриш; • Тавсия этилаётган масаланинг моҳияти ва шаклини аниқлаш; • Талабалар баҳсидаги нуқтаи назарларни дарров фарқлаб олиш; • Масаланинг ностандарт ҳал қилинишини рагбатлантириш. Бундай изоҳларда ўқитувчи муҳокама жараёнида бефарқ турмаётганлигини ва ҳар бир семинар иштирокчисининг билдирган нуқтаи назарига эътибор бераётганлигини намоён қилиб туриши лозим. Ўқитувчи ҳар бир семинар машгулотига якун ясайди. Унда қуйидагилар эътиборга олинади: • Замонавий фан эришган муаммо муҳокамасининг ҳолати ва умумий даражасига тавсиф бериш; • Айрим талабаларнинг чиқишларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; • Машгулотга умумий баҳо бериш (талабанинг фаоллиги, унинг тайёргарлик ва ўсиш даражаси, маданияти ҳамда фикрлашдаги хусусиятлари). Таъкилаш жоизки, семинар машгулотларида талабаларни фаоллаштириш мақсадида улар томонидан рефератлар ёзиш ва уларни муҳокама қилиш ҳамда тақриздан ўтказишга жалб этилади. Семинар - мунозаранинг технологик харитаси Иш босқич - лари ва мазмуни Ф а о л и я т таълим берувчи таълим олувчи 1 - босқич . Тайёргарлик . Семинар мавзуси, унинг мақсади, вазифа ва натижаларини аниқлайди; таълим олувчилар мунозарада эришиши мумкин бўлган, натижларни шакллантиради; мунозарада муҳокама қилиш муҳим бўлган муаммони ажратадилар, маърузачи ва иштирокчи учун асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхатини шакллантиради.1) семинар олиб борувчиси, 2) эътирозчи ва тақризчиларни, 3)мантиқчи, 4)руҳшунос, 5) экспертларни белгилайди ва уларга тайёргарликда ёрдам беради. Мунозара ўтказиш тартиби ва ташкиллаштиришни дастурлаштиради Семинар бошловчиси таълим олувчилардан бирига семинар мавзуси бўйича маъруза қилишни топширади 2-босқич . Кириш Семинар мавзусини эълон қилади, семинар олиб борувчини таништиради Олиб борувчи маърузачи, эътирозчи, тақризчи, мантиқчи, руҳшунос ва экспертларни таништиради 3-босқич . Асосий қисм Саволлар беради, алоҳида билдиришлар қилади, маърузанинг асосий ҳолатини аниқлайди, фикрлашдаги қарама- қаршиликларни чеклайди. Гапирилаётган фикрларда эркинлик ва қизиқувчанликни намоён қилади, муаммонинг ишончли баёнини ишлатади Маърузадан сўнг олиб борувчи эътирозчи ва тақризчиларга сўз беради. Иштирокчиларни “Мунозара иштирокчилари эслатмаси” билан таништиради ва мунозара бошланишини эълон қилади 4-босқич . Якуний- таҳлили й Мунозара юзасидан қисқа ва баҳосиз боғлиқли саволларни ажратади ва тузилмага келтиради. Якуний хулос а- ларни шакллантиради. Иштирокчиларга баҳо беради Олиб борувчи эъ Мунозара иштирокчиси учун эслатма:  Мунозара муносабатларни аниқлаш эмас, муаммон инг ечиш усули б ў лади.  Бошқаларга ҳ ам гапириш имконини бериш учун жуда узоқ гапирманг.  Сенинг ақлли фи к рларинг мақсадга эришиш учун, с ў зларни ў лчаб к ў р, уларни ў йлаб гапир, ҳ ис- ҳ аяжонларни назорат қил.  Эътирозчи й ў лини тушунишга ҳ аракат қил, унга ҳ урмат билан ёнд а ш.  Фақат мунозара б ў йича гапир, ў зингни ў қимишлилигинг ва умумий билимидонлигинг билан ғ урурланма.  Эътирозчи айтган фикрларни бузмасдан ва ажабланмасдан рад эт. Кимнин г дир к ў нглини олиш ёки ў зининг чиқиши билан ў тказиб қ ў ймоқ васвасаси билан кураш . Режа - топшириқ модели Мавзу (№) … ( номи )…………………… Маърузага (семинар/амалий машғулотга) РЕЖА - ТОПШИРИҚ Маъруза режаси/семинарда муҳокама учун саволлар/семинар (амалий машғулот) режаси 1. 2. 3. Машғулот мақсади: ...шакллантириш / мустаҳкамлаш /ривожлантириш Ўқувчиларнинг ўқув фаолият натижалари :  ...ифодалайдилар;  ...ёритиб берадилар;  ... очиб берадилар;  ... таснифлайдилар;  ... тушунчага таъриф берадилар;  ... очиқ тавсиф берадилар. Мустақил тайёргарлик учун топшириқ : 1. Топшириқ. Эслатма. 1) 2) Топшириқ ... ( Билимларни ўзини - ўзи текшириши: саволларга жавоб бериш) Эслатма: ( IV. 2 қаранг) Назорат шакли: Кузатув / ўқув топшириқларини бажариш / саволларга жавоб бериши / тест ва бошқ. Энг юқори балл: ... (тезкор - сўровга тўғри жавоб) Ҳақиқий балл: Ўқитувчи имзоси: Лаборатория усули Лаборатория усули – бу шундай таълим усулики, унда ўқувчи ўқитувчи раҳбарлигида олдиндан белгиланган режа асосида тажрибалар ўтказади ёки амалий вазифаларни бажаради ва шу жараёнда янги билимни англайди ва тушуниб етади. Лаборатория усулининг асосий функцияси - ўргатиш ва ривожлантириш . Бу усулни қўллаш билан, биз ўқувчиларни қуйидаги имкониятлар билан таъминлаймиз: • асбоб-ускуналардан фойдаланиш кўникма ва малакаларини эгаллаш; • мустақил тадқиқотнинг янги йўлларини танлаш ва маълум бўлганларини текшириш; • амалий малакаларни эгаллаш: ўлчаш ва ҳисоблаш, натижаларни қайта ишлаш ва илгариги олинганлари билан таққослаш. • Айниқса, муаммоли (тадқиқий) лаборатория усули самаралидир, бунда ўқувчилар ўзлари гипотезани илгари сурадилар, уни амалга ошириш йўлини аниқлайдилар, керакли асбоб-ускуналар ва материалларни танлайдилар. • Лаборатория иши вақтида ўқувчилардан намойиш усулига қараганда анча катта фаоллик ва мустақиллик талаб қилинади, улар бу ерда суст кузатувчи бўлиб эмас, тадқиқотларнинг қатнашчиси ва бажарувчиси сифатида ҳаракат қиладилар. • Лаборатория усули мураккабдир. У, махсус ва кўпинча қиммат ускуналар бўлишини, сизни ва ўқувчиларни пухта тайёргарлик кўришини талаб қилади. Ундан фойдаланиш жуда кўп энергия ва вақтни сарфлаш билан боғлиқ. Шунинг учун, лаборатория усулини режалаштирган пайтингизда, мустақил тадқиқотнинг самараси, оддий ва тежамкор йўл билан таълим олишдан юқори бўлиши ёки бўлмаслигига аниқ ишонч ҳосил қилишингиз керак. Лаборатория машғулотининг технологик харитаси Иш бос қичлари ва мазм . Фаолият Ўқитувчи фаолияти Ўқувчи фаолияти I- бос қ ич . Тайёрлов Лаборатория ишининг мавзу , вазифа ва ма қ садларини ани қ лайди ; уни баҳолаш мезони ва натижаларини шакллантиради ; уни бос қ ичма - бос қ ич ишлаб чи қ ади ; асбоб ускуналарни тайёрлайди . Агар иш тадқиқот характерида бўлса , тахминларни ечиш йўлларини аниқлайдилар , материал ва асбоб ускуналарни танлайдилар . II -босқич. Кириш Лаборатория ишининг мавзу ва вазифаларини баён қилади. Агар иш тадқиқот характерида бўлса, тахминларни ва уларни ечиш йўлларини баён қиладилар, мукаммал материал ва асбоб ускуналарни ҳавола қиладилар. III - босқич. Машғу лот Ўқувчиларни қилинаётган ишнинг ҳар бир босқичида керакли хулосаларга олиб келади (иложи борича тадқиқот йўли билан) ва ишни изчиллик билан бошқаради. Машғулотни боришини ва техника хавфсизлигини кузатади. Ишни босқичма-босқич мустақил ёки гуруҳ бўлиб бажарадилар. Керакли нарсаларни ёзадилар. IV - босқич. Якун ясаш, таҳлил лаш ва баҳола ш Ишга якун ясайди ва асосий хулосаларни шакллантиради. Таълим олувчиларнинг фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди. Агар иш тадқиқот характерида бўлса, натижаларни мустақил таҳлил қилади ва баҳолайди, хулоса чиқаради. Машқ Машқ - таьлим усули бўлиб, ўтилган материалларни амалиётда қўллаш мақсадида, режа билан ташкил этилган амалларни кўп маротаба бажаришдир. Бу усулнинг асосий функциялари: ўргатувчи ва ривожлантирувчи. Ушбу усулнинг афзаллиги шундан иборатки, у, кўникма ва малакаларни самарали шаклланишини таъминлайди, камчилиги- мотивацион функцияни суст бажаришидадир. Машқларни қуйидаги турлари мавжуд: • махсус; • шарҳланган; • ёзма; • оғзаки; • ишлаб чиқариш – меҳнат; • лаборатория - амалий. • Шарҳланган машқлар ўқув жараёнини фаоллаштиришга, ўқув вазифаларини онгли равишда бажарилишига хизмат қилади. Уларнинг моҳияти шундан иборатки, сиз ва ўқувчилар бажарилаётган ишларни шарҳлайсизлар, натижада улар ўзлаштирилади ва тушуниб етилади. Аввал бунга энг яхши ўқувчилар жалб этилади, кейин эса материални тушунтиришда бутун гуруҳ иштирок этади. Шарҳланган машқлар усули ўқув машғулотининг юқори суръатини таъминлайди, материални барча ўқувчилар томонидан онгли равишда, мустаҳкам ўзлаштирилишига ёрдам беради. • Оғзаки машқлар таълим олувчиларнинг нутқ маданияти ва мантиқий тафаккурини тараққий эттириш, уларнинг билиш имкониятлари билан боғлиқ. • Ёзма машқлар . Уларнинг асосий вазифаси – керакли кўникма ва малакаларни шакллантириш, чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Шунинг учун, улар етарли миқдорда ва ҳар хил бўлиши керак. • График машқлар математика, физика, чизмачилик, география, расм дарсларида, ишлаб чиқаришни ўрганиш жараёнида ишлатилади. • Лаборатория-амалий машқлар меҳнат қуролларидан, лаборатория асбоб- ускуналаридан (жиҳозлар, ўлчов аппаратлари) фойдаланиш малакаларини эгаллашга имкон беради, конструкторлик-техник маҳоратни ривожлантиради. • Ишлаб чиқариш - меҳнат машқлари ўқув ва ишлаб чиқариш характеридаги алоҳида ишлаб чиқилган тармоқни ташкил этади. Улар оддий ва мураккаб бўлади: биринчиси – алоҳида меҳнат усулларини бажариш машқлари, иккинчиси – ишлаб чиқариш – меҳнат ишларини бутунлигича ёки уларнинг талай қисмини (станокларни созлаш, детал қисмларини тайёрлаш ва ҳ.к.) кўзда тутилган. Машқларнинг технологик харитаси Иш босқичла ри ва мазмуни Фаолият Ўқитувчи фаолияти Ўқувчи фаолияти I- бос қ ич . Тайёрлов Таълим олувчиларда шакллантириш ва чу қ урлаштириш зарур бўлган билимлар , кўникмалар ва малакалар рўйхатини ани қ лайди . Машқнинг турини ва уни бажаришни баҳолаш мезонларини белгилайди. II -босқич. Кириш Бажарилиши керак бўлган машқнинг мақсади ва вазифасини, уни бажаришни баҳолаш мезонларини тушунтиради. III -босқич. Бирламчи ҳаракатлар ни эгаллаш (бу босқичнинг кераклигин и ўқувчи ўзи аниқлайди) У ёки бу машқни қандай бажаришни кўрсатади. IV -босқич. Машқни бажариш Кузатади, индивидуал ёрдам беради. Амалий кўникма ва малакаларни оширишга, мустақил ва ижодий ёндашишга йўналтирилган ҳаракатларни бажарадилар. V -босқич. Текширув, таҳлил қилиш ва баҳолаш Якун ясайди: ўқувчилар томонидан амалга оширилган ишларни текширади, таҳлил қилади, баҳолайди. Ўзаро текширувни, ўзаро баҳолашни ва ўз-ўзини баҳолашни амалга оширишлари мумкин. Машқлар самарали бўлиши учун, улар бир қатор талабларга жавоб беришлари керак, яъни: • ўқувчиларни онгли равишда фаолият сифатини кўтаришга йўналтириш; • ўқувчилар томонидан иш бажариш қоидаларини билиш; • машқ бажарилиши керак бўлган шартларни онгли равишда ҳисобга олиш ва назорат қилиш; • эришилган натижаларга баҳо бериш ва таҳлил қилиш. Индивидуал (амалий) усул • Индивидуал (амалий) усул лаборатория усулидан шуниси билан фарқланадики, унда кўпинча, ўқувчилар фаолиятида олинган билимларини амалий вазифани ечишга қаратадилар. Назариётни амалда тадбиқ қила билиш биринчи ўринга чиқади. Ушбу усул билимни, маҳоратни чуқурлаштириш вазифасини бажаради, шунингдек, ўрганиш фаолиятини кучайтиришни таъминлайди. Амалий усул ўқувчиларни вазифаларни виждонлилик билан бажаришга, меҳнат жараёнини пухта ташкил этишга бошқа усуллардан кўра кўпроқ кўмаклашади. (иш сифатини синчиклаб текшириш, хулосаларни таҳлил қилиш). Лойиҳалар усули • Лойиҳалар усули билим ва малакаларни, таҳлил қилиш ва баҳолашни амалий қўллашни назарда тутувчи таълимнинг мажмуавий усулини амалга оширади. Бошқа усулларга қараганда, бу усулда ўқувчилар режалаштиришда, ташкил қилишда, текширишда, таҳлил қилишда ва бажарилган ишнинг натижаларини баҳолашда кўпроқ иштирок этадилар. • Лойиҳалар усулида таълим беришда фақат натижалар эмас, балки жараённинг ўзи кўпроқ қимматлироқдир. Лойиҳа индивидуал бўлиши мумкин, лекин, одатда ҳар бир лойиҳа ўқув гуруҳининг биргаликдаги фаолиятининг мувофиқлаштирилган натижасидир. • Лойиҳа бир фанга оид, фанлар орасида ёки фандан ташқари бўлиши мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha