Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 89.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Касблар ва уларнинг классификацияси

Купить
Режа: 1. Касб танлашнинг умумий масалалари 2. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар 3. Касблар ва уларнинг кўринишлари Касблар ва уларнинг классификацияси Касб танлашнинг умумий масалалари Касб – ҳунар тўғрисида ҳар хил муносабатлар ҳосил бўлишининг асосий сабабларидан бири – бу мактаб ўқувчиларида касб танлаш жараёнида турли хил мотивларнинг намоён бўлишидир. Мотивлар ўртасидаги кураш уларнинг у ёки бу қарорга келишларига сабаб бўлади. Бизнингча, воқеликка онгли муносабатда бўлиш объектив ва қатьий қарорни келтириб чиқаради. Ўспиринлар касб танлаш тўғрисида яққол тасаввурига эга бўлмаганликлари боисидан кўпроқ хатога йўл қўядилар. Танланган ёки танланиши зарур бўлган касб ундан қандай шахс фазилатларининг талаб қилишини тушуниб етмайдилар. Улар ўз лаёқатларини оқилона баҳолашга қурби етмаганлиги учун у ёки бу касбни эгаллаганда қандай тезликда ва аниқликда ҳаракат қилишлигини, сезиш ва идрок қилиш хусусиятларини, асаб тизимининг мувофиқлашиши мумкинлигини билмайдилар. Шунинг учун юқорида баён қилиб ўтилган ҳатоларга йўл қўядилар. Бироқ ҳозирги даврда бундай кўнгилсиз холатларнинг олдини олиш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун қуйидаги педагогик – психологик ва ижтимоий хусусиятли умумий томонларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ. Касбларни ўрганиш методларини ишлаб чиқиш, уларни таснифлаш ва лўнда қилиб ифодалаш. Ўқитувчининг касб маорифи юзасидан ташвиқот ишлари олиб бориш ўқитувчилар билан касбга доир индивидуал консультациялар – маслаҳатлар уюштириш, ўспирин ва унинг ота-онаси билан касбга йўналтириш методикасини биргаликда кўздан кечириш. Психодиагностик ва касб танлашга доир методларни амалиётга тадбиқ қилишга мослаштирилган турларини ишлаб чиқиш.Меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларда дастлабки касбий тайёргарликни юзага келтириш ва унга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш.Ўспиринларни касбнинг асосий гуруҳлари, турлари билан яқиндан таништириш ; муайян касб олдига қўйиладиган шахснинг физиологик, психологик фазилатлари ҳамда касб ўрганишнинг йўллари билан таништиришни ташкил қилиш Туман ва шаҳарларда замон талабига жавоб берадиган касб танлаш марказларини жиҳозлаш. Касб танлашни ташвиқот қилиш юзасидан ўспиринларни оммавий ахборот воситасига жалб қилиш ва уларни психологик жиҳатдан тайёрлаш кабилар.29 0B 0B 01 180E 13 1B 26 17 Ҳозирги даврда тадқиқотчилар ва амалиётчилар томонидан касб танлашнинг методлари ва методикалари ишлаб чиқилган. Касбларнинг хусусиятларига қараб таснифлаш ва уларни маълум тартибга солиб, тизимли равишда тавсифлашга эришилган. Айниқса, Е.А.Климовнинг яратган схемаси бу ўринда алоҳида аҳамият касб этади. У қуйидаги касб турларини тавсия қилади. 1. Полизчи, чорвадор, асаларичи, зоотехник, агроном, ўрмон барпо этувчи - бионик мутахассислиги “инсон - табиат 2. Слесар, токар, монтёр, конструктор, радиотехник, инженер - техника мутахассислиги «инсон - техника». 3. Официант, сотувчи, ҳамшира, ўқитувчи, тарбиячи, муҳандис ташкилотчи – социономик мутахассислиги «инсон - инсон». 4. Бўёқчи, нусха кўчирувчи, мусиқачи, бадиий безовчи ёки пардозловчи, композитор, ёзувчи рассом - артономик мутахассислиги «инсон - бадиий образ».351D 04 371D 0E 3B1D05 1208070209 0E 3D1D 26 12080B Е.А.Климов инсоннинг табиат билан муносабатга киришишга мослашган касбларни бионик мутахассислиги, инсоннинг техника билан муносабатда бўлиши натижасида юзага келувчи касбларни техника мутахассислиги, инсоннинг инсон билан муомаласи орқали вужудга келган касб - ҳунарларни социономик мутахассислиги ва ниҳоят инсонни бадиий образлар яратишга ундовчи касбларни артономик мутахассислиги деб атайди. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омиллар моҳияти қуйидагиларда ўз ифодасини топади: 1) Таълим - тарбия тизимида касбга йўллаш фаолиятининг (тадбир ва чораларнинг) мазмуни ва методикалари мажмуаси мукаммал равишда мужассамлашганлиги. 3) Синф раҳбарининг ота - оналар билан ҳамкорлиги онгли касб танлаш негизи эканлиги.2)Ўқувчиларни касб танлашга ўргатишда ўқитувчилар жамоаси фаолияти ҳамкорлиги ва самарадорлиги. Касб танлашга таъсир этувчи асосий омилар Махсус муассасалар фаолияти 1 Касбга оид қўргазмалар, саёҳатлар уюштирилиши. 2 Ижодкор, нуфузли, маҳоратли кишилар билан учрашувлар ўтказилиши. Касб танлашда маҳаллий матбуот, радио ва телевидениенинг иштироки3 4 Касб танлашда ёшлар ташкилотининг иштироки. 5 Синфдан ва мактабдан ташқари олиб бориладиган ишлар мазмунида касб танлашнинг алоҳида ажратилиб кўрсатилиши. 6 Мактабларда ишлаб чиқариш комбинатларида оммавий ва кенг кўламда йўлга қўйилиши.Касб танлашга таъсир этувчи асосий омилар Касбга йўллаш умумдавлат аҳамиятига эга муаммо ҳисобланиб, уни босқичма-босқич амалга ошириш «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури»да алоҳида ўрин эгаллайди. Юқорида касб танлашга йўллаш омиллари фаолиятини ҳамкорликка айлантириш юксак самаралар сари етаклайди. Касблар ва уларнинг кўринишлари Касб танлаш мотивацияси. Ўқиш мотивлари муаммосини тадқиқот қилган жаҳон психологлари уларни икки категорияга ёки гуруҳга ажратиб текширишни лозим топадилар. Биринчи категорияга тааллуқли мотивлар ўқув фаолиятининг мазмуни, моҳияти ҳамда унинг жараёнлари, шароитлари билан бевосита уйғунлашгандир. Иккинчи категорияга кирувчи мотивлар тизими ўқувчиларнинг атроф - муҳит билан кенг кўламдаги ўзаро муносабатларига уларнинг бегона, ўзга кишилар билан муомалага киришиш эҳтиёжига, ижтимоий турмуш вақелилигига нисбатан шахсий қарашига боғлиқдир. Мактаб ўқувчиларининг, касб - ҳунар коллежларининг тегишли касб - ҳунар танлашларига қуйидаги омиллар таъсир қилишини хулоса қилиб бериш мумкин: ўқитувчи, касб - ҳунарга йўналтирувчи, синф раҳбари, маҳалла, меҳнат таълими ўқитувчиси, фан ўқитувчилари, болалар етакчиси, тўгарак раҳбарлари, кутубхона, худудий меҳнат бозори, психолог, дефектолог, шифокор, ота - оналар, қариндош - уруғлар, қўни - қўшнилар, идеал қаҳрамон образлари, тенгдошлар, оммавий ахборот воситалари, яқин корхоналар ва ҳоказолар. Эътиборингиз учун рахмат261915 0B 0A042717
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha