Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Китоб ўқишнинг биз билган ва билмаган 10 та фойдаси

Купить
Китоб ўқишнинг биз билган ва билмаган 10 та фойдаси ЎҚИШ ЯНГИ ВА НОЁБ ФИКРЛАР ТУҒИЛИШИГА ЁРДАМ БЕРАДИ Мутолаа бизни фикрлашга чорлайди. Баъзан, орзуларимиз ҳам биз ўқиган, хурсанд қилган китоб билан боғлиқ бўлади. Шунингдек, мутолаа бизнинг дунёқарашимизни бойитади. Инсон ўқиш орқали янги фикрлар ва ёрқин ғоялар олади. Инсон ўзи билмаган ҳолда илҳомланиб ўқиши, янги ва ўзгача фикрлар юзага келишига туртки беради. 1 ЎҚИШ ИНСОН ФИКРИНИ ЖАМЛАЙДИ ВА ДИҚҚАТ МАРКАЗИНИ ОШИРАДИ Мутолаа жараёнида, ўқиган ҳикоя ва асарга бутун диққат- эътибор қаратилади. Инсон бошқа ишлардан кўра китобга кўпроқ диққат қилади. Инсон мияси бир вақтнинг ўзида турли фаолиятлар билан шуғуллана олмайди. Шу сабабли кўп ўқиган одамнинг диққатини бир жойга тўплаш анча осон кечади . 2 Биз ўзимизга нотаниш бўлган жойлар ҳақида ўқиганимизда, идрокимиз тасаввурларимиз ишга тушиб тасвирларни миямизда ярата бошлайди ва шу орқали хотирамизда тасвирлар сақланиб боради. Бинобарин, идрокимизнинг тасаввур қилиши ва яратувчанлиги китоб ўқиш орқали мустаҳкамланиб боради. ЎҚИШ ТАСАВВУРНИ ОШИРАДИ 3 Доимий равишда китоб ўқиш бошқа тилларни ўрганишда янги сўзларни осон тушунишга ва ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради. Хорижий тилни ўрганаётган киши ўша тилнинг адабиётларини мунтазам ўқиши орқали ўша тилни қисқа фурсатда ўзлаштириши мумкинлиги олимлар томонидан исботланган ЎҚИШ ЧЕТ ТИЛИНИ ЎРГАНИШНИ ОСОНЛАШТИРАДИ 4 Инсон ўз фарзандини китоб мутолаасига ўргатар экан, аввало ўзи ҳам бу ишда ўрнак бўлиши керак. Психологлар биргаликда китоб ўқиш жараёнида ота-оналар ва болалар ўртасида ўзига хос муносабат ўрнатилади деб ҳисоблашади. Уларнинг айтишларича, бундай муносабат биргаликда телевизор кўрганда асло пайдо бўлмаслигини таъкидлашмоқда .БИРГАЛИКДА КИТОБ ЎҚИШ ОТА- ОНАЛАР ВА БОЛАЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИНИ ЯХШИЛАЙДИ 5 Китоблар манбалар ва янги билимларнинг ҳақиқий хазинасидир. Шунингдек, улар ҳозирги пайтдаги турли хилдаги ўқув курслари таълимидан анча арзон ҳисобланади. Қанчалик кўп китоб ўқигани сари инсоннинг зукколиги ва теран фикрлаш қобилияти шунчалик ошиб боради. Шу билан бирга, инсон турли мавзуларда қанчалик кўп китоб ўқиса, ўз билимини ошириши билан бир қаторда, ўзаро мулоқот қилиш санъатини ҳам яхши эгаллайди. ЎҚИШ СИЗНИ ЗУККОЛИККА ЕТАКЛАЙДИ 6 Инсон одатда ўқиган китоби тўғрисида ўйлаши учун вақти кўп бўлади. Эмори университети олимлари китоб ўқиган инсоннинг ақлий салоҳияти бир неча кун давомида юқори ҳолатда бўлишини исботлашди. Тадқиқот муаллифлари китоб ўқиш миядаги асаб толаларини мустаҳакамлашини таъкидлашмоқда. ЎҚИШ МИЯ ФАОЛИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ 7 Хорижий тилда бирор адабиётни ўқиш дастлаб катта ҳаракат талаб этади, лекин бу бизнинг сўз бойлигимиз ошишига хизмат қилади. Бошқа тилни тушунишда баъзан унинг турли қисмларини таржима қилишга эҳтиёж сезилади ва улар луғатдан қидирилади. Китоб ўқиш нафақат сўз бойлигини балки умумий саводхонликни ҳам оширади. Қайси тилда ўқишдан қатъий назар, мутолаа орқали гапнинг контексти қай тарзда ясалишини ўрганиш мумкин бўлади. ЎҚИШ ТИЛ МАҲОРАТИМИЗНИ ЯХШИЛАЙДИ 8 . ЎҚИШ СТРЕССНИ КАМАЙТИРАДИ Инсон китоб мутолаа қилар экан, ўша пайтда уни ҳеч қандай топшириқ ёки хавотир ўйлантирмас экан. Китоб мутолаа қилишда биз кўпинча ўзимизга қулай усулда жойлашиб оламиз. Танамиз умуман бирорта махсус ҳаракатни амалга оширмайди ва дам олади. Нафас олиш секинлашади ва тинчланамиз. Биз ўзимизни дунёда содир бўлаётган ҳодисалар тасвири сўзлар орқали китобда акс этганини тасаввур эта бошлаймиз. Буларнинг барчасига сабаб мутолаа стрессни камайтиришидир 9 Тадқиқотларга қараганда, китоб мутолааси билан шуғулланувчиларнинг сўз бойлиги бошқа инсонларга нисбатан юқори бўлиши исботланган ва шу сабабли улар бошқаларга айтишни хоҳлаган сўз ифодаларини жуда ҳам осонлик билан ифодалаб берадилар. Қисқа қилиб айтганда, қанча кўп ўқисангиз шунча кўп сўз бойлигига эга бўласиз. Шунингдек, китоблар шубҳасиз билимлар хазинасидир. ЎҚИШ БИЗНИНГ СЎЗ БОЙЛИГИМИЗНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ 10 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha