Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 115.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

Классик симметрик ва симметрик криптотизмлар

Купить
Классик симметрик ва симметрик криптотизмлар 1. Оддий алмаштириш шифрлари. 2. Жойлаштириш шифрлари . Шифрланадиган жадваллар. 3. Цезер тизими. Вижинернинг шифрлаш тизими. 4. Гамильтон маршрутлари асосида шифрлаш тизими. 1. Оддий алмаштириш шифрлари. Криптотизимларнинг иккита синфи фарқланади: - симметрик криптотизим (бир калитли); - асимметрик криптотизим (иккита калитли); Шифрлашнинг симметрик криптотизимида шифрлаш ва расшифровка қилиш учун битта калитнинг ўзи ишлатилади. Демак, шифрлаш калитидан фойдаланиш хуқуқига эга бўлган ҳар қандай одам ахборотни расшифровка қилиши мумкин. Шу сабабли, симметрик криптотизимлар маҳфий калитли криптотизимлар деб юритилади. Яъни шифрлаш калитидан фақат ахборот аталган одамгина фойдалана олиши мумкин. Алмаштириш шифрлаш усули бўйича бошланғич матн белгилари фойдаланилаётган ёки бошқа бир алфавитли белгиларга алмаштирилади. Алмаштириш (ўрнига қўйиш) усулларининг моҳияти бир алфавитда ёзилган бошланғич ахборотнинг белгиларини маълум бир қоида бўйича бошқа алфавитдаги белгилар билан алмаштиришдадир. Тўғридан-тўғри алмаштириш усули энг оддий ҳисобланади. Бошланғич ахборот ёзиладиган бошланғич А о алфавитнинг S oi белгилари мос равишда шифрловчи А 1 алфавитнинг S 1i белгиларига тўғри келтирилади. Оддий ҳолатда иккала алфавит ҳам бир белгилар тўпламидан ташкил топишлари мумкин. Масалан, иккала алфавит ҳам рус алфавити ҳарфларини ўз ичига олиши мумкин. 1-қадам. [1 х R] ўлчамли бошланғич А о алфавитда тасвирланган ҳар бир S 0i (i=1,k) белгини А о алфавитда S 0i белгини тартиб номерига мос келадиган h oi (S 0i ) сонга алмаштириш йўли билан L oh cонли кортежини шакллантириш . 2-қадам. L oh кортежни ҳар бир сонини L ih кортежнинг қуйидаги формула бўйича ҳисобланадиган h 1i = ( k 1 x h 0i (S oi )=k 2 ) (mod R) h 1i мос сонга алмаштириш йўли билан L ih кортежини шакллантириш; бу ерда: k 1 - ўнлик коэффициент, k 2 - сурилиш коэффициенти. 3-қадам. L 1h кортежнинг ҳар бир h 1i (S 1i ) сонини {1хR} ўлчамли А 1 шифрлаш алфавитининг мос S 1i T 1 (i=1,к ) , белгиси билан алмаштириш йўли билан Т 1 шифрматнни олиш. 4-қадам . Олинган шифрматн қайд қилинган b узунликдаги блокларга бўлиб чиқилади. Агар охирги блок тўлиқ бўлмаса, унда блок охирига махсус тўлдирувчи белгилар (масалан, * белгиси ) жойлаштирилади. 1-мисол. “ИНТЕРНЕТ” сўзини алмаштириш услуби билан шифрлаш ва шифр очиш . Шифрлаш учун бошланғич қийматлар қуйидагилар: Т 0 = < ИНТЕРНЕТ >; А 0 =<АБВГДЕЖЗИКЛМНОПРСТУФХЦЧШЩЪЫЬЭЮЯ_>; А 1 = <ОРЩЬЯТЭ_ЖМЧХАВДФКСЕЗПИЦГНЛЪШЫБУЮ>; R=32 ; k 1 = 3; k 2 =8; b=4 R – алфавитдаги ҳарфлар сони k 1 – калит (туб сон) K 2 - сурилиш коэффиценти b - блок узунлиги Алгоритмни қадамлаб бажариш қуйидаги натижаларни олишга олиб келади; 1-қадам. L 0h = <9,13,18,6,16,13,6,18> Қуйидаги формуладан фойдаланиб 2- қадамга ўтамиз. h 0i = ( k 1 x h 0i +k 2 ) (mod R) h 9 = ( 3 x 9 +8) -32= 35-32=3 h 13 = ( 3 x 13 +8) – 32= 47-32=15 h 18 = ( 3 x 18 +8) – 32=62-32=30 h 6 = ( 3 x 6 +8) = 26 h 16 = ( 3 x 16 +8) -32= 56-32=24 h 13 = ( 3 x 13 +8) -32= 47-32=15 h 6 = ( 3 x 6 +8)= 26 h 18 = ( 3 x 18 +8) -32= 62-32=30 2-қадам . L 1h =<3, 15, 30, 26, 24, 15, 26, 30> 3-қадам . Т 1 = <ЩДБЛГДЛБ>. 4-қадам . B=4; Т 2 = < ЩДБЛ ГДЛБ>. 2. Жойлаштириш шифрлари . Шифрланадиган жадваллар . Ушбу усул энг оддий ва қадимий усулдир. Ўринларни алмаштириш усулларига мисол сифатида шифрловчи жадвал келтириш мумкин: Шифрловчи жадвал усулида калит сифатида қуйидагилар қўлланилади; - жадвал ўлчовлари; - сўз ёки кaлитлар кетма-кетлиги; - жадвал таркиби хусусиятлари. 2-мисол. Қуйидаги матн берилган бўлсин: КОМПЬЮТЕР ТИЗИМЛАРИДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ Ушбу ахборот устун бўйича кетма-кет жадвалга киритилади К Ю Т Л А О Х И И О Т И А - Р А З * М Е З Р А О В Л * П Р И И Х Т Ф И * Ь _ М Д Б - С Г * Натижада 5Х9 ўлчовли жадвал ташкил қилинади. Энди шифрланган матн қаторлар бўйича аниқланади, яъни ўзимиз 4 тадан белгиларга ажратиб ёзамиз КЮТЛ АОХИ ИОТИ А_РАЗ *МЕЗ РАОВ Л*ПРИ ИХТФ И*Ь_ МДБ_ СГ* 3. Цезер тизими. Вижинернинг шифрлаш тизими. ЦЕЗАР усули K = 3 бўлганда ва алифбодаги ҳарфлар m=26 та бўлганда қуйидаги жадвал ҳосил қилинади: A → D J → M S → V B → E K → N T → W C → F L → O U → X D → G M → P V → Y E → H N → Q W → Z F → I O → R X → A G → J P → S Y → B H → K Q → T Z → C I → L R → U 3-мисол. Матн сифатида SAMARQAND сўзини оладиган бўлсак, Цезар усули натижасида қуйидаги шифрланган ёзув хосил бўлади: VDPDUTDQG. Цезар усулининг камчилиг и бу бир хил ҳарфларнинг, ўз навбатида, бир хил ҳарфларга алмашишидир. Вижинер жадвалини (матрицаcини) Тв ишлатган ҳолда полиалфавитли алмаштириш алгоритми энг кўп тарқалишга эга бўлди, бу жадвал квадрат матрица [R=R] кўринишига эгадир, бу ерда R - ишлатилаётган алфавитдаги белгилар сони. Биринчи қаторда белгилар алфавит тартибида жойлаштирилади. Иккинчи қатордан бошлаб белгилар чапга битта жойга суриш йўли билан ёзиб чиқилади. Сиқиб чиқарилаётган жойларни ўнг тарафдан тўлдирадилар ( даврий суриш). Агар рус алфавити ишлаётган бўлса, унда Вижинер матрицаси [32,32] ўлчамга эга бўлади. А Б В Г Д...........................................Ъ Э Ю Я _ Б В Г Д Е ...........................................Э Ю Я _А Т В = В Г Д Е Ж ..........................................Ю Я _ А Б ...................................................................... _А Б В Г ........................................... Ў Ъ Э Ю Я Вижинер матрицаси Шифрлаш М та такрорланмайдиган белгилардан ташкил топган калит ёрдамида амалга оширилади. Вижинернинг тўлиқ матрицасидан [(М=1), R] ўлчамли шифрлаш матрицаси Т ш ажратиб олинади. У биринчи қаторни ва биринчи элементларни калит белгилари билан тўғри келадиган қаторни ўз ичига олади. Агар калит сифатида <ЗОНД> сўзи танланган бўлса, унда шифрлаш матрицаси бешта қатордан ташкил топади АБВГДЕЖЗИКЛМНОПРСТУФХЦЧШЩЪЫЬЭЮЯ _ ЗИКЛМНОПРСТУФХЦЧШЩЪЫЬЭЮЯ _АБВГДЕЖ Т ш = ОПРСТУФХЦЧШЩЪЫЬЭЮЯ _ АБВГДЕЖЗИКЛМН НОП ..............................................................М ДЕЖ................................................................Г <ЗОНД> калити учун шифрлаш матрицаси 4-мисол. К=<ЗОНД> калити ёрдамида бошланғич Т 0 = <БЕЗОБЛАЧНОЕ НЕБО > матнни шифрлаш талаб этилсин. Шифрлаш ва қайта ишлаш механизмлари Бошланғич матн БЕЗОБЛАЧНОЕ_ НЕБО Алмаштирилган кейинги матн Т 1 = ИУФТИШНЩФЫТГФУОТ Шифрланган матн – Т 2 = ИУФТ ИШНЩ ФЫТГ ФУОТ 4. Гамильтон маршрутлари асосида шифрлаш тизими. Қайта жойлаштириш усулларини моҳиятини бошланғич матнни маълум бир узунликдаги блокларга бўлиб чиқиш ва кейинчалик аниқ алгоритм бўйича ҳар бир блок ичида белгиларни қайта жойлаштиришни ташкил этади. Қайта жойлаштиришлар бошланғич ахборотни ёзиш йўлларини ва шифрланган ахборотни ўқиш йўлларидан, геометрик шакл чегараларида, фарқлари ҳисобига олинадилар. Оддий қайта жойлаштириш мисол тариқасида бошланғич маълумотни блокини матрица қаторлари бўйича ёзиш, устунлари бўйича ўқишни келтириш мумкин. Қайта жойлаштиришлар яна Гамильтон маршрутларини ишлатишга асосланган усулда ҳам ишлатилади. Бу усул қуйидаги қадамларни бажариш йўли билан амалга ошади. 1-қадам. Бошланғич ахборот блокларга бўлиб чиқилади. Агар шифрланадиган ахборотнинг узунлиги блокнинг узунлигига каррали бўлмаса, унда охирги блокнинг бўш жойларига махсус хизмат белги - тўлдирувчилар (масалан, *) жойлаштирилади. 2-қадам. Блок белгилари билан жадвал тўлдирилади, унда белгининг ҳар бир тартиб номери учун блок жуда аниқ жой ажратилади (1 - расм). 3-қадам. Белгиларни жадвалдан ўқиш маршрутларнинг биттаси бўйича амалга оширилади. Маршрутлар сонини ошиши шифрнинг крипточидамлилигини оширади. Маршрутлар кетма-кет танланади, ёки уларнинг навбати К калит билан берилади. 4-қадам. Белгиларнинг шифрланган кетма-кетлиги маълум бир L узунликдаги блокларга бўлиб чиқилади. Қайта шифрлаш тескари тартибда амалга оширилади. Калитга мос равишда маршрут танланади ва бу маршрутга кўра жадвал тўлдирилади. 1-мисол. Бошланғич Т о =<МЕТОДЫ_ПЕРЕСТАНОВКИ> матнини шифрлаш талаб этилсин. Шифрланган блокларнинг узунлиги ва калит мос равишда тенг: L=4, K=2,1,1. Шифрлаш учун 1-расмда тасвирланган иккита маршрут ва жадвал ишлатилади. 1-qadam. Boshlang‘ich matn uchta blokka bo‘linadi: B 1 =<METODЫ_P>; B 2 =<ERESTANO>; B 3 =<VKI*****>. 1-расм 2-қадам. 2,1,1 маршрутли учта матрица тўлдирилади (2-расм). 3-қадам. Маршрутларга мос равишда белгиларни жойлаштириш йўли билан шифр матнни олиш. Т 1 =<ОП_ТМЕЫДЕСРЕТАОНИ*КВ****>. 4-қадам. Шифрматнни блокларга бўлиб чиқиш. Т 1 =<ОП_Т МЕЫД EСРЕ ТАОН И*КВ ****>. 2-расм
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha