Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 62.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Клиник эпидемиология фани предмети ва вазифалари, соғлиқни сақлашдаги ахамияти

Купить
Клиник эпидемиология фани предмети ва вазифалари, со ғлиқни сақлашдаги ахамияти www.arxiv.uz Клиник эпидемиологиянинг таърифи. • Клиник эпидемиология – эпидемиология фанининг клиникаларда эпидемиологик тадқиқотларни амалга ошириш билан шуғулланувчи алоҳида тармоғидир. Бу жараёнда тадқиқот объекти беморлардир Клиник эпидемиология – аниқ прогнозни таъминлаш мақсадида касалликнинг клиник кечишини монанд ҳолатларда қатъий илмий усулларни қўллаб беморлар гуруҳида ўрганиш асосида ҳар бир алоҳида беморга нисбатан прогнозлашни амалга ошириш имконини берувчи фандир. www.arxiv.uz Мақсади ва предмети • Клиник эпидемиология – аҳоли ўртасида тарқалганликни, хавф омилларини, шунингдек саломатлик ҳолатлари частотасини ўрганувчи соҳадир. • Унинг мақсади – тизимли ва тасодифий хатоликлардан холи, тўғри хулосага келиш имконини берувчи клиник кузатув усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашдан иборатдир. www.arxiv.uz Клиник эпидемиологиянинг вазифалари • янги касалланиш ҳолатларини ва уларнинг тарқалганлигини, шунингдек аҳоли ўртасида ўлим даражасини камайтиришга йўналтирилган превентив муолажалар учун илмий асосланган замин ишлаб чиқиш мақсадида касалликларнинг этиологиясини ёки уларни ривожлантирувчи хавфли омилларни аниқлаш; • муолажаларнинг муҳофазалаш (бирламчи, иккиламчи ва учламчи муҳофазалаш) таъсирини баҳолаш мақсадида касалликларнинг табиий кечишини ва прогнозини, ҳамда касалликлар кечиши мазкур муолажалар тадбиқ этилгач табиий кечишдан қай даражада тафовут қилишини ўрганиш; www.arxiv.uz • тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги моделларини, янги превентив ва даво тадбирларини баҳолаш; • муолажаларни, тиббий хизматни ва мутахассислар тайёрлашни режалаштириш мақсадида касаллик кўламини, яъни жамият учун етказаётган зарарини баҳолаш. Саломатлик кўрсаткичларининг тенденциясини кузатиб боришни (мониторингини) амалга ошириш; • соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатни режалаштириш, турмуш тарзи ва ташқи муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш борасидаги қарорларни қабул қилиш учун асос яратиш. www.arxiv.uz Олимларнинг фикрлари • Академик Б.Л. Черкасскийнинг “Далилларга асосланган тиббиёт” ва “Клиник эпидемиология” тушунчаларига нисбатан қарашлари озгина ўзгача. У киши “Далилларга асосланган тиббиёт”ни эпидемиологик тадқиқот усулларини қўллаб шифокорлик қарорларини илмий асослашдир. • 1938 йилдаёқ J.R. Paul томонидан фаннинг ушбу тармоғига қуйидагича таъриф берилган эди: “Клиник эпидемиология – касалликларни популяция даражасида ўрганиш учун эпидемиологлар қўллайдиган миқдорий ёндошувлар ва кундалик амалиётда бемор-индивидуум даражасида қарорлар қабул қилиниши ўртасидаги никоҳдир”. www.arxiv.uz • Далилларга асосланган тиббиёт – анчайин кенг тушунча бўлиб, патологик жараёнларни популяция даражасида тадқиқ этишда ҳам, организм даражасида тадқиқ этишда ҳам эпидемиологик усулдан ва биостатистикадан фойдаланишни кўзда тутади. Клиник эпидемиология – даволаш-ташхисот жараёнларини ва индивидуал профилактикани оптималлаштириш учун эпидемиологик усулдан ва биостатистикадан клиник амалиётда фойдаланишдир. Назаримизда, айнан мазкур сўнгги таърифлар “Далилларга асосланган тиббиёт” ва “Клиник эпидемиология” тушунчаларининг моҳиятини, ўзига хослигини тўғри ва тўлиқроқ акс эттира олган. www.arxiv.uz Асосий эпидемиологик атамалар ва тушунчалар • касалланишнинг янги ҳолатлари миқдори (частотаси) ва тарқалганлик кўрсаткичи; • популяция ва танланма; • хавфлар, имкониятлар (шанслар), нисбий хавф ва бошқа хавфлар, имкониятлар нисбати, хавф омиллари, хавфларнинг белгилари, омилларнинг ўзаро таъсири; • алоқадорлик (ассоциация), сабабкорлик; • валидлик; • меъёр ва ҳодиса; • тасодифий ва тизимли хатоликлар, аралашиб қолувчи омиллар www.arxiv.uz Эпидемиология атамаси • Эпидемиология атамаси юнонча “эпи” (“орасида”), “демос” (“халқ”) ва “логос” (“фан”) сўзларидан келиб чиққан. Эпидемиология – жамиятда касалликлар пайдо бўлиш сабабларини ва тарқалиш хусусиятларини, олинган билимларни соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал этишда қўллаш мақсадида, ўрганувчи фандир (Last J.M., 1988). • аҳоли ўртасида (популяцияда) исталган патологик ҳолатларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш жараёни, • саломатлик ҳолати ( патологик ҳолатларнинг келиб чиқиш ва ривожланиш имкони йўқлиги) ҳисобланади. www.arxiv.uz • Эпидемиология – нафақат фан, балки амалиёт ҳамдир. Эпидемиологик амалиёт аҳоли саломатлигини “ташхис этиш”, касалликларнинг олдини олиш ва улар билан қарши курашишни режалаштириш, ташкиллаштириш ҳамда амалга ошириш билан шуғулланади. • Эпидемиологик ахборот касалликларнинг олдини олишга қаратилган стратегияни режалаштириш ва баҳолаш учун ҳам, касаллик ривожлангач эса тактикани белгилаш -беморларни “олиб бориш” учун қўлланма сифатида ҳам фойдаланилади. www.arxiv.uz Мавзу № 3 Хавф омиллари . Касалликлар к ўрсатгичлари. Ёзма тадқиқот усули. www.arxiv.uz Касалланиш кўрсаткичи • Касалланиш кўрсаткичи, ахоли ўртасида, барча касалликларни биргаликда ва хар бир нозологик шакл бўйича алохида ахолининг ёши, жинси, ижтимоий келиб чикиши, мутахассислик ва бошка гурухлар бўйича таркалиш даражасини кўрсатади. Касаллик куп холларда беморлар тиббий ёрдам олиш учун мурожаат этганларида рўйхатга олинади. Шу сабабли касалланиш тўгрисидаги маълумотларнинг тўликлилиги, асосан тиббий ёрдам хажми, характери, сифати, ихтисослиги ва кўрсатилиши беморларнинг мурожаат килиш имкониятларига богликдир. Ахолининг касалланиш курсаткичларининг аниклиги, тўликлиги ва сифати асосан врачга боглик, чунки у ўзининг мутахассислик фаолиятида касалликни аниклайди ва рўйхатга олади. www.arxiv.uz Касалланиш кўрсаткичи • Касалланишнинг миқдорий кўрсаткичлари барча эпидемиологик хулосаларнинг, жумладан аҳолининг айрим гуруҳларидаги касалликлар частотаси ҳақидаги, ушбу гуруҳларга мансуб шахсларнинг касалланиш хавфи ҳақидаги хулосаларнинг асосидир. Ўз навбатида, мазкур хулосалар асосида у ёки бу касалликнинг пайдо бўлиш ва тарқалиш хавфини белгиловчи сабаблар ҳақидаги яна ҳам залворлироқ – аҳамиятлироқ якуний эпидемиологик тўхтамга келинади. • Касалланишнинг умумий даражаси объектив омиллар таъсирига, яъни касалликнинг пайдо бўлиш ва тарқалиш хавфини белгиловчи сабабларга боғлиқдир. www.arxiv.uz Инцидентлик кўрсаткичи • Инцидентлик кўрсаткичи – хавфли популяцияда (яъни мазкур касаллик пайдо бўлиш хавфи мавжуд бўлган шахслар орасида) касаллик ҳолатлари пайдо бўлиш частотасини кўрсатувчи катталикдир. Бу мақсадда асосан иккита катталик – кумулятив инцидентлик ва инцидентлик зичлиги ҳисобланади. • Кумулятив инцидентлик. Айнан инцидентлик кўрсаткичи ёрдамида аҳоли (аҳолининг турли қатламлари) ўртасида касаллик частотаси ўлчанади ва таққосланади. Бу ҳолда “ҳодиса” – ўрганилаётган давр мобайнида янгидан учраган касаллик ҳолатлари, “муҳит” – касаллик ҳолатлари қайд этилган аҳоли (аҳоли гуруҳи). www.arxiv.uz Кумулятив инцидентлик. • Айнан инцидентлик кўрсаткичи ёрдамида аҳоли (аҳолининг турли қатламлари) ўртасида касаллик частотаси ўлчанади ва таққосланади. Бу ҳолда “ҳодиса” – ўрганилаётган давр мобайнида янгидан учраган касаллик ҳолатлари, “муҳит” – касаллик ҳолатлари қайд этилган аҳоли (аҳоли гуруҳи). • Мисол. L. шаҳрида 2011 йили 125 нафар 14 ёшгача болада сув чечак қайд этилди. 2011 йил бошида L. шаҳридаги 14 ёшгача болалар сони 257111 нафарни ташкил этган. Бунда инцидентлик (касалланиш) кўрсаткичи: • КI=(125/257111)х100 000=48,6‰оо дан иборат. www.arxiv.uz Инцидентлик зичлиги кўрсаткичи • Хавфли омил нуқтали (оний) – бир марталик таъсир кўрсатган ҳолларда (масалан, зарарланган сув ёки озиқ-овқатни бир маротаба истеъмол қилиш ёхуд жарроҳлик муолажаси кўрсатилиши) кумулятив инцидентлик кўрсаткичи касалланиш частотасининг қониқарли ўлчови ҳисобланади. Лекин, баъзан, касалланиш эҳтимоллиги зарарланиш хавфи мавжуд жойда бўлиш муддатига ёки хавфли омил таъсир этиб турадиган муддатнинг давомийлигига боғлаб ўрганиладиган ҳолатларда, кўрсаткичлар турли муддатлар давомийлигидаги тафовутни инобатга олган ҳолда таққосланиши зарур. Бундай вазиятда инцидентлик зичлиги кўрсаткичига мурожаат этилади. Масалан, вена ичи катетеризация муолажаси қўлланилган беморларда катетерга боғлиқ инфекциянинг ривожланиш хавфи нафақат катетернинг мавжудлигига, балки мазкур Вена катетеризацияси давомийлигига боғлиқ тарзда инфекция ривожланиш частотаси • катетеризация муддати 5,5-10,10 • кузатилган беморлар сони 20, 25, 18 • инфекция ривожланиш • Мутлақ сон 1, 3, 4 • 100 нафар катетер қўйилган беморларга нисбатан, 5,0- 12,-22,2 www.arxiv.uz КАСАЛЛАНИШНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ • Ахоли касалланиши 3 хил усул ёрдамида ўрганилади: • ахолининг мурожаатларига кура; • тиббий кўриклар натижасига кура; • ўлим сабаблари асосида. www.arxiv.uz Ахолининг касалланиш даражасини ўрганиш ва таснифлашда учта тушунчадан фойдаланилади: • касалланишнинг ўзи (бирламчи касалланиш) • касалликларни таркалиш даражаси (умумий касалланиш) • патологик зарарланиш (тиббий кўрикдан ўтганлар орасидаги касалланишни аникланиш). www.arxiv.uz ТИББИЙ КЎРИКЛАР НАТИЖАСИДА АНИКЛАНАДИГАН КАСАЛЛАНИШЛАР • Тиббий кўрикларнинг уч тури тафовут этилади: • дастлабки • даврий • максадли www.arxiv.uz • Дастлабки тиббий кўриклар ишга ёки таълим-тарбия ва ўкув муассасаларига киришдан олдин ўтказилади. Ушбу тиббий кўрикларнинг максади иш фаолиятларига карши кўрсатмаларни аниклаш хисобланади. • Даврий тиббий кўриклар – Ўзбекистон Согликни саклаш Вазирлигининг 2000 йил 6 июнда чикарилган 300 сонли буйруги асосида ўтказилади. Унинг асосий максади – ташки мухитнинг таъсирлари натижасида мехнат кобилиятини йўкотишни олдини олиш ва инсон организмини мустахкамлашдир. • Максадли тиббий кўриклар ахолининг айрим гурухлари орасида у ёки бу касалликларни аниклаш. • Хар бир тиббий кўрикдан ўтганга диспансер кузатувининг назорат картаси ф.030/у тўлдирилади. • Тиббий кўриклар натижалари асосида патологик зарарланиш кўрсаткичи хисобланади, бу ўз навбатида 1000 та кўрикдан ўтказилганлар орасида касалликла Хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни шакллантириш • Касалланишнинг кузатилаётган кўринишларини белгиловчи табиий ва ижтимоий шароитларнинг муайян элементларидан иборат хавфли омиллар ҳақидаги фаразларни шакллантириш тасвирий эпидемиологиянинг якуний мақсади ҳисобланади. Фараз - етарлича тушунарли бўлмаган ҳодисанинг моҳиятини фикран англаш йўлидаги уринишдир. Фаразлар муайян касаллик ҳақидаги билимлар асосида формал мантиқ усулларини қўллаб шакллантирилади. www.arxiv.uz Мавзу №4 С татисти к хатоликлар к лассификация си . Ходиса- назорат тадқиқот усули www.arxiv.uz Ҳодиса-назорат тадқиқотлари • Ҳодиса-назорат тадқиқотларининг мақсади – касалликлар пайдо бўлиш ва тарқалиш сабабларини аниқлашдан иборат. Ҳодиса-назорат тадқиқотларида сабаб-оқибат боғланишлари мавжудлиги касалланишнинг турли частотасига қараб эмас, асосий ва назорат гуруҳларида тахмин этилаётган хатарли омилнинг турлича тарқалганлигига қараб баҳоланади. Ҳодиса-назорат тадқиқотларида сабаб- оқибат боғланишларини излаш оқибатдан тахмин этилаётган сабабга томон йўналишда олиб борилади www.arxiv.uz • Ҳодиса-назорат тадқиқотлари фақатгина ретроспектив табиатга эга бўлиши мумкин, чунки ушбу тадқиқот архив материаллари (эпидемик ўчоқни эпидемиологик текшириш картаси, стационар беморининг касаллик тарихи, амбулатория карталари, интервью, сўровнома натижалари ва ҳоказо) асосида амалга оширилади. • Таъкидлаш жоизки, ҳодиса-назорат тадқиқотлари муайян касаллик ва тахмин этилаётган хатарли омил ўртасидаги сабаб-оқибат боғланишларини ўрганишнинг бошланғич усули сифатида қўлланилади. Кейинчалик ушбу олинган натижалар когорт тадқиқотларида текшириб кўрилиши мумкин. www.arxiv.uz Ҳодиса-назорат тадқиқотларини ўтказиш босқичлари • Ҳодиса-назорат тадқиқотларини ўтказиш, худди когорт тадқиқотларидагидек, дастлаб популяциянинг тадқиқотга жалб этиладиган қисмини, яъни бош мажмуани аниқлашдан бошланади Ҳодиса-назорат тадқиқотларида муайян патологик ҳолатга эга шахслар асосий гуруҳ иштирокчилари сифатида танланади. Назорат гуруҳига эса ўрганилаётган касаллиги йўқ, шартли соғлом кишилар танлаб олинади. www.arxiv.uz • Асосий ва назорат гуруҳиларини шакллантириш усулларидан бири – жуфтлик танлаш усулидир. Ушбу ёндошувнинг моҳияти шундан иборатки, асосий гуруҳдаги ҳар бир иштирокчига назорат гуруҳи иштирокчилари орасидан антропометрик, жинсий, ижтимоий, этник ва бошқа аломатларни инобатга олган ҳолда индивидуал тарзда жуфтлик танланади. Натижада, ягона фарқ – ўрганилаётган касаллик бор ёки йўқлигидан ташқари бошқа кўрсаткичлари бўйича деярли бир хил таққослаш гуруҳлари шакллантирилади. Тадқиқотнинг кейинги босқичи - асосий ва назорат гуруҳи иштирокчилари орасидан хатарли омил таъсирига дучор этилган ва дучор этилмаганларни аниқлаш. www.arxiv.uz Ҳодиса-назорат тадқиқотларининг устун ва заиф жиҳатлари • Устун жиҳатлар: • ўрганилаётган касалликнинг тарқалганлиги қай даражада эканлигига қарамасдан ҳодиса-назорат тадқиқотларини ўтказиш имкониятининг мавжудлиги; • асосий ва назорат гуруҳларини шакллантириш, уларда тадқиқотни ўтказиш ва дастлабки хулосаларга келиш учун (ҳаттоки кам учрайдиган касалликларда ҳам) вақтнинг, кучнинг ва маблағнинг тежалиши; • ҳодиса-назорат тадқиқотларининг нисбатан кам муддат давомида амалга оширилиши; • бир пайтнинг ўзида битта касалликнинг бир-неча хатарли омилини аниқлаш имкониятининг мавжудлиги; • иқтисодий сарф-харажатларнинг нисбатан камлиги. www.arxiv.uz Заиф жиҳатлар: • ҳодиса-назорат тадқиқотларида нисбатан кам қайд этиладиган сабабларни (хавфли омилларни) аниқлаш имкониятининг йўқлиги; • тахмин этилаётган сабабдан касаллик (ўлим) келиб чиқиш хавфини миқдорий жиҳатдан баҳолаш имкониятининг йўқлиги. Ҳодиса- назорат тадқиқотларида фақатгина имкониятлар нисбатини миқдорий баҳолаш мумкин. Тизимли хатоликлар таъсирига берилувчанлиги сабабли тадқиқотчи ишончлилик даражаси паст хулосаларга эга бўлади. www.arxiv.uz Профилактика унинг турлари • Тиббиётда даволаш ишлари билан бир каторда биринчи уринда касалликни келиб чикишини, шикастланишларни, бахтсиз ходисаларни, захарланишлар ва бошкаларни олдини олиш яъни профилактика эгаллайди. Баъзи олимлар айтишича, профилактика сузи грекча prophilacticos сузидан олинган булиб, касалликдан сакланиш, утказиб юбормаслик, огохлантириш маъносини англатади. • Одатда профилактик тадбирлар огохлантирувчи деб, проыилактик тиббиётни эса огохлантирилган деб юритилади. (prevetion инглизча огохлантириш маъносини англатади). • Тиббиётда профилактика –хар тарафлама кенг таркалган фаолият булиб, у касалликларни ва жарохатларни сабабларини аниклашга йуналтирилгандир. Профилактиканинг индивидуал (шахсий) ва жамият турлари мавжуд. www.arxiv.uz Профилактика бирламчи, иккиламчи ва учламчи булиши мумкин • Бирламчи профилактика дейилади, агарда профилактик тадбирлар касалликни келиб чикиш сабабларини олдини олишга каратилган булса, • иккиламчи профилактика хакида гап юритилади, агарда бу пайдо булган касалликни чукурлашиб кетмаслиги учун шароит ва омилларни бартараф этишга каратилган тадбирлар булса. Агар профилактик тадбирлар бирор касаллик туфайли ногирон булиб колмасликка каратилган булса , у хакда бу учламчи профилактика булиб хисобланади. Бу тадбирлар каторида яна бошкалар: тиббий, рухий, биологик, гигиеник, шунингдек, ижтимоий, ижтимоий- иктисодий яъни ишлаб чикариш, маиший шароитда, носоглом турмуш тарзида, санитар конунларига риоя килинмаганда таъсир этувчи омилларни бартараф этишга йуналтирилган тадбирлар кулланилади. www.a • Бундай кенг куламда ахолини соглигини мустахкамлаш ва мухофаза килишда профилактика нафакат медицина ва согликни саклаш тизимида, балки барча жамоат, давлат аппаратлари ва унинг органлари томонидан амалга оширилади яъни уларнинг стратегик йуналиши булиб хисобланади. • Утган замонларда хам улуг олимлар Гиппократ, Ибн Сино, Журжоний, Бэкон ва бошкалар шифокор фаолиятида касалликни олдини олиш тадбирлари мухим урин эгаллашини билганлар. Ф.Бэкон шундай ёзган: « тиббиётнинг биринчи бурчи – бу согликни саклаш, иккинчиси эса - касалликни даволашдир». www.arxiv.uz • Кейинги вактларда улим таркибида биринчи уринни юрак кон-томир, онкологик, бронх-упка йуллари касалликлари, хамда бахтсиз ходисалар, айникса автотранспорт, маиший ва касбий шикастланишлар эгалламокда. Кейинги вактларда олиб борилаётган текширувлар курсатишича, юкорида келтирилган касалликлар экзоген характерга эга булиб, уларни олдини олиш учун салбий таъсир эувчи омилларни бартараф килиш, соглом турмуш тарзини шакллантириш, табиат куйнида согломлаштирувчи тадбирларни олиб бориш керак экан. Ер юзида техник жараёнларнинг ривожланиб кетиши натижасида экологияни ёмон томонга узгариши, бу эса юкумли булмаган касалликларни таркалишига сабаб булмокда, шу туфайли хозирги кунда экологик омилларга купрок ахамият бериш талаб этилмокда. www.arxiv.uz Мавзу№5 Когорт тадқиқотлар • Когорт тадқиқотларнинг мақсади - касаллик пайдо бўлиши ва тарқалишини белгиловчи сабабларни аниқлаш. Ушбу атама “ когорта ” сўзидан олинган бўлиб кишилар гуруҳи маъносини англатади. “ Когорта ” тушунчаси турли соҳаларда муайян ўзига хосликка эга: • қадимий Римда 360-600 кишилик таркибдан иборат ҳарбий бўлинма – легионнинг ўндан бир қисми; • кўчма маънода – бир мақсад йўлида бирлашган кишилар гуруҳи; • тиббиётда – саломатлик ҳолатларидаги умумий белгилари бўйича бирлаштирилган ва касаллик пайдо бўлиши кутилаётган кишилар гуруҳи. www.arxiv.uz • Бу усул ёрдамида аҳоли саломатлигига таъсир қилувчи хавфли омил ва унинг оқибати ўрганилади, ҳодиса-назорат усулидан фарқли равишда когорт усулида янги ҳодисалар частотаси баҳоланади ва прогнозни ўрганишда кенг қўлланилади. Хавфли омилларнинг оқибатини когорт тадқиқот усулида ўрганиш учун кўп сонли аҳолини узоқ муддат давомида кузатиш талаб этилади, шунингдек кам тарқалган касалликларни ва унга таъсир этувчи хавфли омилларни ўрганиш учун тўғри келмайди. • Исталган когорт тадқиқотида турли ҳодисалар билан сабаблар ўртасидаги алоқадорликни аниқлаш гумон қилинаётган сабабдан оқибатга томон, масалан хавфли омилдан касалликка томон йўналиш бўйлаб олиб борилади www.arxiv.uz Когорт тадқиқотлари асосан уч хил турдаги маълумотларга таяниб амалга оширилади: • ретроспектив (архив) маълумотлари (касаллик тарихи, анкеталар, сўровнома натижалари ва ҳоказо). Бундай тадқиқотларни ретроспектив (тарихий) когорт тадқиқотлари деб юритилади; • проспектив маълумотлар - ушбу маълумотлар тадқиқотни ўтказиш жараёнида олинади. Бундай тадқиқотларни проспектив (параллел) когорт тадқиқотлари деб юритилади; • аралаш маълумотлар (ретроспектив ва проспектив). Бундай тадқиқотларни омихталанган когорт тадқиқотлари деб юритилади. www.arxiv.uz • Когорт тадқиқотлари аксарият танланма асосида ўтказиладиган тадқиқотлардир. Шу боис, кейинги босқич сифат ва миқдор жиҳатдан репрезентатив статистик танланмани шакллантиришдан иборатдир. Танланманинг репрезентативлиги тадқиқот натижасида олинган маълумотларни бош мажмуага экстраполяция қилиш учун зарурдир. Танланманинг таркиби бош мажмуага ёши, жинси, антропометрик кўрсаткичлари, ижтимоий-иқтисодий мавқеи, маиший шароитлари ва бошқа қатор ҳолатлар бўйича максимал даражада яқин бўлса танланма сифат жиҳатдан репрезентативдир. www.arxiv.uz К огортани икки гуруҳга : • асосий ва назорат гуруҳларига ажратиш. Асосий гуруҳ – экспозиция гуруҳи хавфли омил таъсирига дучор этилган иштирокчилардан иборат (F+). Назорат гуруҳидагилар (экспозиция қилинмаган гуруҳ) эса хатарли омил таъсирига дучор этилмаганлардан иборат (F-). Биз кўраётган мисолда асосий гуруҳ S. шаҳридаги туққан аёллардан, назорат гуруҳи эса туғмаган аёллардан иборат. www.arxiv.uz Когорт тадқиқотларининг заиф ва устун жиҳатлари • Барча тадқиқот усуллари каби когорт тадқиқотларининг ҳам ўзига устун ва заиф жиҳатлари мавжуд. Бу жиҳатлар когорт тадқиқотларининг қўлланиш доирасини белгилаб беради. • Заиф жиҳатлар: • когорт тадқиқотларини кам қайд этиладиган касалликларни ўрганишда қўллаш муайян қийинчиликлар туғдиради, чунки сон жиҳатдан кўп миқдордаги кишилардан иборат когортани шакллантириш зарур бўлади; • юқори қиймат; • узоқ вақт мобайнида давом этиши. www.arxiv.uz Устун жиҳатлар: • касаллик этиологияси ҳақида ишончли маълумот олиш имконияти (кўпинча ягона имконият), айниқса тажриба ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатларда энг мақбул тадқиқот усули; • касаллик пайдо бўлишининг мутлақ, нисбий ва атрибутив хатар кўрсаткичларини, хавфли омил билан боғлиқ ҳолатларнинг этиологик улушини баҳолашнинг ягона усулидир; • кам учрайдиган сабабларни аниқлаш имкониятининг мавжудлиги; • бир пайтнинг ўзида бир ёки бир неча касалликнинг бир-неча хатарли омилини аниқлаш имкониятининг мавжудлиги; • хулосаларнинг юқори даражадаги ишончлилиги. www.arxiv.uz ГРАФИЧЕСКИЕ ИЗОБРАЖЕНИЯ www.arxiv.uz • Графические изображения служат для наглядного представления статистических величин, позволяют глубже их проанализировать. • Различают следующие основные виды графических изображений: • Диаграммы (плоскостные, объемные). • Картограммы. • Картодиаграммы www.arxiv.uz • При построении любого вида графических изображений следует соблюдать следующие правила: • - каждое графическое изображение должно иметь название (обычно ставится под изображением), в котором указывается его содержание, время и место; • - должно строится по определенному масштабу; • - для каждого графического изображения должны даваться пояснения (в виде условных обозначений) о примененной расцветке или штриховке; • - изображение должно строго соответствовать сущности изображаемых показателей. www.arxiv.uz • Все диаграммы подразделяются на объемные и плоскостные. Практически любой вид диаграмм можно изобразить на плоскости (в одном измерении) или в объемном виде (в трех измерениях). Таким образом, объемные диаграммы отличаются от плоскостных только своим видом. • Кроме того, по характеру диаграммы делятся на: • линейные • столбиковые • ленточные • радиальные • секторные • внутристолбиковые • внутриленточные • фигурные www.arxiv.uz • Линейные диаграммы применяются для иллюстрации динамики изменения явления во времени. • Основой для её построения является прямоугольная система. На оси абсцисс «Х» откладываются равные по масштабу промежутки времени, а по оси ординат «У» - показатели явления (заболеваемость, численность населения и т.д.). • В тех случаях, когда на одной диаграмме изображают несколько явлений, линии наносят разного цвета или разной штриховки. • Типичным примером линейной диаграммы является температурная кривая, изменение уровней рождаемости, смертности и т.д. • По характеру линейные диаграммы бывают: • а) прямолинейные, б) восходящие, в) нисходящие, г) криволинейные • Например: изменение уровня рождаемости и смертности www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha