Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 104.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари

Купить
Клиник фармакологиянинг ёшга боғлиқ жихатлари Режа:  1. Чақалоқлик даври ва кичик ёшдаги болаларда дори воситаларининг фармакокинетика хамда фармакодинамикасининг ўзига хос тамойиллари.  2. Хомиладор аёлларда дори воситалари клиник фармакологиясининг ўзига хос хусусиятлари.  3. Кекса ёшли беморлар фармакотерапиясининг ўзига хос жихатлари.  Янги туғилган чақалоқлар ва айниқса, чала туғилган болаларда ДВлари фармакодинамикаси ва фармакокинетика си фақатгина катталарда эмас, балки неонатал даврдан ўтган эмизикли болаларда ҳам бирмунча фарқланади. Чунки, неонатал давр мобайнида ДВлари фармакодинамикаси ва айниқса, фармакокинетика си ҳар куни ўзгариши мумкин ва охирига келиб, катталарнинг кўрсаткичларига яқин келиб қолиши ёки барибир, фарқланиб туриши мумкин. Янги туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болаларга фармакотерапия ўтказилаётганда ана шу ҳолатни назарда тутиш лозим.  Бола ҳаёти мобайнида дори воситаларининг фармакодинамикаси ва фармакокинетика си тубдан фарқ қиладиган бир нечта даврлар фарқланади:  -антинатал  -туғиш давридаги интранатал давр  -неонатал давр (4 ҳафтагача)  -1 ёшгача  -1 ёшдан 3 ёшгача  Беш ёшдан кейин болаларрда клиник- фармакологик кўрсаткичлар катталарга нисбатан деярли фарқ қилмайди.  Янги туғилган чақалоқлар, кичик ва каттароқ ёшдаги болалар ҳамда катталарда фармакотерапия ўтказиш ДВнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир- биридан фарқланади. Бу хусусиятлар қуйидги омилларга боғлиқ:  -Фармацевтик омиллар – дориларни қўллаш усуллари.  -Фармакокинетик омиллар – сўрилиш, тақсимланиш, оқсиллар билан боғланиш, метаболизм ва ДВ чиқарилиши.  -Фармакодинамик омиллар – рецепторлар сезгирлиги ва умуман организмни препаратнинг фармакологик таъсирига нисбатан фарқи.  -Дориларни болаларга кўрсатадиган токсик ва терапевтик хусусиятлари.  -Дозалаш усуллари.  Дори воситалари фармакокинетика си турли ёшда, айниқса, янги туғилган чакалоқдарда тубдан фарқланади. Маълумки, дори воситалари сўрилишига кўп омиллар таъсир кўрсатади, жумладан, препаратнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари ва бемор бола организми ҳолати, меъда шираси pH, овқатни меъдада сақланиб туриш вақти, ўт кислоталари миқдори, МИЙ бактериал флораси ва ёндош касалликлар.  Янги туғилган чақалоқларда синтез тезлиги ва ўт кислотаси умумий ҳажми паст бўлади. Бунинг натижасида ёғда эрувчан ДВ, ёғда эрувчан витамин Д ва Е сўрилишининг тезлиги ва даражаси пасаяди. МИЙ бактериал флора микдори гестацион ёш, туғиш тури, овқатланиш хусусиятига боғлиқ. Неонатал даврда бактериал флоранинг ўзгариши ўт билан чиқиб кетадиган  ДВ гидролизига таъсир кўрсатади.   Ҳозирги вақтда шу нарса тасдиқландики, МИЙ шиллиқ қобиғи юзасида боғланган сув қатлами мавжуд бўлиб, у маълум даражада сўрилиш тезлигини бошқариб туради, бу қатлам қанчалик қалин бўлса, моддларнинг фаол ва пассив сўрилиши шунчалик ёмон кечади. Янги туғилган чақалоқлар организмида сув миқдори кўп бўлгани сабабли, ичак шиллиқ қобиғининг юзасида боғланган сув қатлами қалинлиги юқори бўлади, бу ДВ сўрилишини секин  Дори воситаларини мушак ораси ва тери остига юборилишининг ўзига хос хусусиятлари. Дори воситасини мушак орасига юборгандан кейин сўрилиши асосан, мушаклардан қон айланиши ва патологик ҳолатларни (масалан, шишлар) борлигига боғлиқ, шу сабабли сўрилиш турлича булиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда дорини мушак орасига юбориш усули кам, фақат вена ичига юбориш имкони бўлмаган ҳолларда қўлланади. Дорилар мушак орасига юборилганда инъекция жойида йиғилиб, мушакда препарат захирасини ҳосил қилиши мумкин. Бу янги туғилган чақалоқларда, айниқса, юрак қон-томир ва нафас тизими патологияси, гиповолемия бўлган беморларда гемодинамикани турғун бўлмаганлиги билан тушунтирилади. Қон оқими тиклангандан сўнг, препарат захира жойидан чиқиб тарқалади ва қондаги миқдори тез ортиб кетиши ва токсик дараж  Янги туғилган чақалоқларда дориларни тери остига юбориш усули янада ҳам кам қўлланади, чунки дори захираси пайдо бўлиш эҳтимоли янада кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, препаратлар тери оситга юборилганда болада қучли оғриқ чақириши мумкин, бу чақалоқнинг аҳволига салбий таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, ДВ мушак орасига юборилганда унинг сўрилиш даражаси ва тезлигига инъекция жойидаги қон оқими, мушак массаси ва фаоллиги (қимирламай ётган чала туғилган чақалоқ ва болаларда) таъсир қўрсатади. Дори воситалар сонга юборилганда, ёнбошга юборилганга нисбатан яхшироқ сўрилади.  Дори воситаларни трансдермал юборилишнинг ўзига хос хусуиятлари. Катталардан фарқли, болаларда, айниқса, янги туғилган чақалоқларда ДВ тери орқали жуда осон сўрилади. Бу янги туғилган чақалоқлар, айниқса, чала туғилган болаларнинг терисидаги қон айланиши бир томондан жуда яхши ривожланганлиги, иккинчи томондан, терининг шох қобиғи жуда ингичка бўлиши билан боғлиқ. Янги туғилган чақалоқларда тери ости ёғ қатлами деярли ривожланмаган бўлади. Буларнинг ҳаммаси чақалоқларда терига суртилган дорини қонга жуда осон ва тез сўрилишига олиб келади ва қон плазмасида бола ҳаёти учун хавфли бўлган концентрация ҳосил қилади. Масалан, янги туғилган, айниқса, чала туғилган чақалоқ терисига суртиш учун қўлланадиган йоднинг спиртли эритмаси тез сўрилиб, қон плазмасида йоднинг миқдорини кескин ортиб кетиш  Ректал сўрилиш. Агарда, бола дори воситасини оғиз орқали қабул қила олмаса, вена ичига юбориш имкони бўлмаса, у ҳолда дори ректал усулда юборилади. Пастки ва ўрта ректал веналар бевосита пастки ковак венага тушади, шунинг учун дори воситаси жигарга етиб бормай, тизимли қон оқимига тушади. Бу оғиз орқали қабул қилинганда тизим олди метаболизмига учрайдиган баъзи препаратлар (лидокаин, пропранолол ва ҳ.) учун катта аҳамиятга эга. Ректал сўрилишга ҳам препаратларни оғиз орқали қабул қилгандаги сўрилишига таъсир этувчи омиллар таъсир кўрсатади. Липофил ДВ (барбитуратлар, бензодиазепинлар) ректал усулда қўлланганда яхши сўрилади, чунки удар ионизацияланмаган шаклда бўлиб, ҳужайра қобиғи орқали осон ўтади. Вена ичига инфузия қилиш имкони бўлмаганда ва тутқаноқ хуружи бўлган ҳолатларда тез анес  Дори воситаларни ингаляцион юборилишининг ўзига хослиги.   Янги туғилган чақалоқларда ДВ ингаляцион усулда асосан ўпка касалликларида, масалан, чала туғилган чақалоқдарда дистресс-синдромни даволашда қўлланади. Бу ҳолатда одатда экзосурф – альвеолаларни ёпишиш мойиллигини камайтирувчи препарат кўлланади. Препарат ўпка тўқимасига бевосита маҳаллий таъсир кўрсатади. Бироқ, ингаляцион усулда резорбтив (тизимли) таъсирга эришиш учун кислород ингаляцияси ёки ингаляцион наркоз ўтказилганда ҳам қўлланади.  Дори воситалар ингаляцион усулда юборилганда чақалоқларда нафас йўлларининг шиллиқ қобиғи жуда таъсирчан бўлиши ва нафас ютилганда юборилган препарат уни таъсирлаши, қизартириш, шикастлаши мумкинлигини назарда тутиш керак. Масалан, кислород ингаляцияси юқори концентрацияда берилса, чақал  Дори воситаларни интраназал юборилишинит ўзига хослиги.   Охирги вақтларда липофил ДВ болаларга интраназал усулда юборилганда юқори даражада самара бериши ҳақида маълумотлар кўплаб келтирилмоқда. Масалан, наркоздан олдин премедикация учун интраназал усулда уйқу чақирувчи препарат – мидозоламни юбориш жуда самарали қўлланилмоқда. Бунда препарат кам дозада берилади, аммо самараси мушак ораси ёки ректал усулда юборилганга нисбатан тезроқ ривожланади.  Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши  Қон плазмаси оқсиллари билан ДВ боғланиш даражаси янги туғилган чақалоқларда каттароқ ёшдаги болалар ва катталарга нисбатан камроқ бўлади. Бу янги туғилган чақалоқ қон плазмаси таркибида қуйидагиларни борлиги билан белгиланади:  -оқсиллар, жумладан альбуминлар камроқ;  -фетал альбумин (ҳомила организмида ҳосил бўлган) ДВ билан боғланишнинг ўзига хос хусусиятига эга;  -эркин ёғ кислоталарининг миқдори кўп бўлиб, улар ДВ оқсил билан боғланишига тўсқинлик қилади.  Биотрансформациянинг ўзига хос тамойиллари.  Янги туғилган чақалоқларда ДВ биотрансформацияси асосан жигарда кечади. Бироқ, баъзи препаратлар буйрак, ичак девори, ўпка, қон плазмаси ва кам микдорда юрак ва мия тўқималарида ҳам биотрансформацияга учрапш мумкин. Янги туғилган, айниқса, чала туғилган чақалоқ организмида дори воситаларнинг биотрансформация самараси кам, чунки уларда каггароқ ёшдаги болаларга нисбатан жигарнинг баъзи ферментли тизимларининг фаоллиги бирмунча паст бўлади, баъзи ферментлар эса, умуман бўлмаслиги мумкин. Турли ДВ жигардаги биотрансформацияси турличадир, масалан, янги туғилган чақалоқларда конъюгация ва оксидланиш жараёнлари нисбатан кучлироқ кечади.  Дори воситаларнинг чиқарилиши  Дори воситалари ёки унинг метаболитларини кўп қисми буйраклар орқали чиқарилади. Янги туғилган чақалоқларда буйрак фаолияти пасайган бўлади, шунинг учун кўп моддаларнинг сийдик билан чиқарилиши катталарга нисбатан кучсизроқ кечади. Янги туғилган чақалоқларда буйрак қон оқими юракнинг минутлик ҳажмини 5-6% ташкил этади, катталарда эса бу кўрсаткич 15-25 % тенг. Юракнинг минутлик ҳажмини ортиб бориши ва умумий периферик қон-томирлар қаршилиги ҳажмини камайиши натижасида боланинг ёши катталашган сари буйрак қон оқими ортиб боради. Масалан, туғилганда буйрак қон оқими 12 мл/мин ташкил этса, 1 ёшга бориб бу кўрсаткич 140 мл/мин кўрсатади. Неонатал даврда сув ва электролитлар чиқарилишининг хусусиятларини инфузион терапия ўтказилаётганда ва диуретиклар буюрилган  Дори воситаларнинг фармакодинамикаси  Янги туғилган чақалоқларда (жумладан, чала туғилганларда) ва болалар ҳаётининг биринчи йилларида баъзи ДВ таъсир механизми ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Уч-беш ёшдан катта болаларда кўп препаратларнинг фармакодинамикаси катталарникидан деярли фарқ қилмайди. Фармакодинамикада фарқ бўлиши болалар ҳаётининг бошланғич даврларида рецепторлар тизимининг секин етилиши билан боғлиқ. Масалан, янги туғилган чақалоқларда ривожланадиган кучли гиперкатехоламинемия салбий натижаларга олиб келмайди, буни β-адренорецепторларни етарли ривожланмаганлиги, уларни аденозин билан блоклангани ёки простагландинларга нисбатан тескари реакция кўрсатиши билан тушунтириш мумкин. Бронхиал астма билан хасталанган болаларда β- адреномиметик моддалар катталарга нисбатан кам I гуруҳ Буюриш кўрсатилган П гуруҳ Эҳгиёткорлик билан буюриладиган Ш гуруҳ Буюриш мумкин бўлмаган Бензил пен ициллин Мецитиллин натрийли тузи Оксациллин натрийли тузи Ампициллин Эритромицин Олеандомицин фосфат Цефалоридин Цефалексин Клафоран Нистатин Кофеин Метошшпрамид (церукал) Фенобарбитал Атропин Аминазин Анальгин Дигитоксин Стофантин Д- пеницилламин Теофиллин Эуфиллин Гентамицин Амикацин Линкомицин гидрохлорид Борат кислота Левомицетин1 Т етрациклинлар Канамицин Мономицин2 Налидикс кислота Сульфаниламидлар Салицилатлар Наркотик Анальгетиклар (морфин rypy) Хомиладор аёлларда дори воситалари клиник фармакологиясининг ўзига хос хусусиятлари.  Ҳомиладорлик даврида аёлларни даволаш тиббиёт ходимларининг қайси профилида бўлишидан қатъий назар дуч келиб турадиган энг мураккаб клиник фармакологик муаммодир. Бундай ҳолда, асосий ва энг қийин масала - бу маълум бир дори тайинлашда унинг фойда ва хавф даражасининг нисбатидир. Бу, асосан, ҳомиладор аёлнинг танаси, она - йўлдош-ҳомила тизими вазифасини бажариши билан боғлиқ. Амалий тиббиёт ходимлари, албатта, клиник фармакология бўлимини билишлари шарт, чунки баъзи статистик маълумотларга кўра, янги туғилган чақалоқ ўртача 18 га яқин дори билан алоқада бўлиб, уларнинг қарийб учдан бир қисми ушбу препаратга салбий реакцияларга эга, яъни ҳомиладорлик пайтида, онаси уни олган бўлса.  Агар ҳомиладор аёлга ДВ ни буюриш керак бўлса, уларнинг хавфсизлиги АҚШ дори-дармонлари ва озиқ-овқат маъмурияти (ФДА) томонидан ишлаб чиқилган хавфлилик мезонларига мувофиқ баҳоланиши керак.  А гуруҳи – бу гурухда контрол килинган тажрибадан малумки дори воситалари хомиладор аёлга хавфсиз хисобланади.  Б гуруҳи – экспериментал тадкикотларда хайвонларда хеч канака тератоген таъсирлар кузатилмаган, демак ушбу гурухдаги дорилар хам хомилада I уч ойлигида хеч қанақа тератоген асорат бермайди.  C гуруҳи - туғилган чақалоқларда (фармакологик хусусиятлари туфайли) тикланадиган зарарли таъсир кўрсатиши мумкин, аммо туғма аномалияларга олиб келмаслиги мумкин деган шубҳалар мавжуд. Назорат қилинадиган инсоний тадқиқотлар ўтказилмаган.  Д гуруҳи - улар туғма нуқсонларга ёки ҳомилага доимий зарар етказилишига олиб келадиган ёки шубҳа қиладиган дорилар.  Х гуруҳи - туғма аномалия ёки ҳомиланинг доимий шикастланиши хавфи юқори бўлган дорилар, чунки уларнинг тератогенлиги. Ушбу дорилар гуруҳи ҳомиладорлик пайтида ишлатилмаслиги керак.  Хомила тўқималарига дориларнинг токсик таъсири. Эмбрион қанчалик кам ривожланган бўлса, унга дори-дармонлар таъсир қилиши шунчалик катта бўлади. Шунга асосланиб, ҳомила ҳаётидаги қуйидаги муҳим даврлар ажралиб чиқади, бунда у ДВ нинг зарарли таъсирига жуда сезгир бўлади:  зиготадан бошлаб 10 кунгача; ушбу даврда дориларнинг токсик таъсири, кўпинча, хомила ўлимга олиб келади; 11- кундан 28-кунигача (органогенез даври); ушбу даврда тератоген ҳолат ( ривожланиш аномалияларига олиб келади) намоён бўлади;  4-ҳафтанинг бошидан 9-ҳафтасига қадар; дорилар энди тератоген таъсирга эга эмас, аммо ҳомила ривожланишини (ўсишини) кечиктириш хавфи катта;  9-ҳафтадан ҳомиладорликнинг охиригача (ҳомила даври); бу вақтда дорилар одатда ҳомила аъзолари ва тўқималарининг ривожланишини кечиктиришга олиб к  Ҳомиладорлик пайтида аёлларда дори воситаларининг фармакокинетикаси хусусиятлари  Шуни эсда тутиш керакки, ҳомиладорлик пайтида дориларнинг фармакокинетикаси сезиларли даражада ўзгаради ва патологик давом этадиган ҳомиладорлик дориларнинг фармакокинетикасига қўшимча ўзгаришлар киритади. Дори ютилиш хусусиятлари. Ҳомиладорлик даврида аёлларда дориларнинг сўрилиши сезиларли даражада ўзгаради. Ҳомиладор аёлларда ошқозон-ичак тракти тонусининг пасайиши туфайли липофил дорилар ичак лüменинде узоқроқ туради, яъни. уларнинг ассимилятсияси ортади. Аксинча, ҳомиладорлик пайтида аёлларда ошқозоннинг секретор қобилияти пасайиши, паст эрувчанлиги бўлган дорилар, яъни. ҳидрофилик дорилар ёмон сўрилади. Бундан ташқари, ҳомиладорлик пайтида аёлларда ошқозон ва ичакларни бўшатиш тезлиги доимий эмаслиги  Ҳомиладор аёлларда дориларнинг сўрилиш даражаси ректал қўлланганда ҳам ўзгаради. Бу кичик чаноқ бўшлиғи ва пастки вена кава томирларининг кенгайган бачадонининг механик сиқилиши билан боғлиқ бўлиб, бу ректумдан қоннинг нормал чиқиб кетишига тўсқинлик қилади ва натижада дори воситаларининг тизимли қон айланиш тезлигининг пасайишига олиб келади. Ҳомиладор аёлларда тери ости ёг ъмассаси 3-4 кг га кўпаяди. Бу думба ва соннинг юқорисида қоннинг қуйилиш тезлигининг пасайиши туфайли с / м киритилганда ва / м га тушганда, дориларни ютиш тезлигининг пасайишига олиб келади.  Дори воситаларининг тарқалиш хусусиятлари. Аёлларда, ҳомиладорлик пайтида, одатда, айланма плазма ҳажми ортади (ўртача 30-40%) ва ҳужайрадан ташқари суюқлик миқдори 5-8 л гача кўтарилади, бу эса ўз навбатида дориларни тарқалиш ҳажмига таъсир килади. Табиийки, дориларни тарқатиш ҳажмининг кўпайиши, қон плазмасидаги препаратнинг концентратсиясининг пасайишига олиб келади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳомиладор аёлларда ёг тўқималарининг массаси кўпаяди, бунинг натижасида липофил дорилар унда тўпланиб, уларнинг токсик таъсири бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ҳомиладорликнинг иккинчи триместридан бошидан бошлаб қон плазмасида оқсиллар, асосан албуминлар камаяди.  Дори воситаларининг биотрансформациясининг хусусиятлари. Ҳомиладорлик даврида аёлларда жигарда дориларни биотрансформация даражаси ўзгаради, бу уларнинг жигар ферментлари фаоллигининг бир оз пасайиши билан боғлиқ. Аммо танада ишлаб чиқарилган биологик фаол моддалар дориларни биотрансформациялашда иштирок этадиган жигар ферментларининг фаоллигини сезиларли даражада таъсир қилиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Шундай қилиб, ҳомиладорлик ёшига ва организмдаги биологик фаол моддалар даражасига қараб, дориларни биотрансформациясини кучайтириш ёки секинлаштириш мумкин, бу албатта тайинланган дориларни дозалашни талаб қилади.  Дори-дармонларни чиқариб юбориш хусусиятлари. Ҳомиладорлик даврида аёлларда дориларнинг фармакокинетикаси уларни йўқ қилиш даражасида ўзгаради. Маълумки, бир томондан гломеруляр филтрация тезлиги ошади, бошқа томондан буйрак каналларида реабсорбция кучаяди. Шу сабабли кўплаб дорилар ва биологик фаол моддаларни йўқ қилиш сезиларли даражада ва турли йўналишларда ўзгаради. Шундай қилиб, масалан, глюкозани йўқ қилиш тезлиги ошади ва Nа + ионларининг чиқиши камаяди. Шу билан бирга, ҳомиладор аёлларда гломеруляр филтрация даражаси ошиши нисбий эканлигини эсдан чиқармаслик керак, чунки буйраклар орқали уларнинг плазма оқими тахминан 100% га ошади ва гломерулар филтрация даражаси атиги 70% га ошади. Бундан ташқари, ҳомиладор аёлларда сийдикда PH ошади, яъни кучсиз ишқор, бу дориларни ионлашиши в  Диуретик дорилар. Тиазид диуретиклар (гипотиазид, оксодолин ва бошқалар) ҳомиладор аёлда тромбоцитопения ва электролитлар мувозанатини бузиши, хомила ўлик туғилиш хавфини, шунингдек, интранатал брадикардия ва ҳомилада геморрагик панкреатитни ошириши мумкин, шунинг учун бу дорилар ҳомиладор аёлларга буюрилмайди. Диуретик дорилар сифатида ҳомиладор аёлларга фуросемид паст дозаларда тавсия этилади. Кекса ёшли беморлар фармакотерапиясининг ўзига хос хусусиятлари.  Шифокорликнинг кенг амалиётида, айниқса, кардиолог, невропатолог каби мутахассислар ва умумамалиёт шифокорига мурожаат қиладиган беморларнинг ҳар учдан бири кекса ёшли ёки қари одам бўлади ва одатда уларда бир касаллик эмас, балки бир вақтда турли генезли бир неча касаллик мавжуд бўлади. Бундай беморларни даволаш учун гериатрия асослари ҳақида билим, хусусан, гериатрик фармакотерапияни билиш мухим.  Абсорбция (сўрилиш)  Кекса одамлар учун МИЙ ҳам секретор, ҳам мотор фаолиятини бузилиши хос. Меъда шираси pH ортади, меъданинг зўриқиб борувчи гипокинезияси ривожланиб, дорининг ингичка ичакка янада секин тушишига ҳамда кислотага чидамсиз препаратларни (масалан, ичиладиган пенициллиндар) меъдада парчаланиб кетишига олиб келади. Ичак гипокинезияси ҳам зўриқиб боради. ДВ сўрилишининг бузилиши меъда ва ичак шиллиқ қобиғидаги атрофик жараёнлар, қон оқимининг пасайиши сабаб бўлади.  Дори воситаларининг таксимланиши  Томирларнинг склерозланиши ва юрак зарб ҳажми катталигини пасайиши сабабли, турли орган ва тўқималарнинг қон билан таъминланиши бузилади, натижада ДВ тақсимланиши ҳажми ва тезлиги пасаяди. ДВ тақсимланишига мушак вазнининг камайиши, ёғ микдорининг ўзгариши, организмда сув миқдорини камайиб кетиши катта таъсир кўрсатади. 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган даврда тананинг мушак вазни 20 % камаяди, ёғ микдори 10-20 % ортади. Сув миқдори 10-15 %, 70 ёшдан кейин эса – 18–20 % камаяди. Буларнинг барчаси ДВ кумуляцияланиш таъсирини ортиши ва турли заҳарланишлар ривожланишига олиб келади.  . Плазма оқсиллари билан боғланиш  Кекса ёшда қон плазмасида оқсил микдори тахминан 10–15% камаяди. Айниқса, асосан ДВ билан боғланадиган альбуминлар миқдори кескин камаяди. Плазмада препаратнинг фармакологик фаол бўлган эркин қисми кўпайиб, стандарт дозалар буюрилганда хам ДВ токсик, Ножўя таъсирлари ни ривожланишига олиб келиши мумкин.  Дори воситаларининг метаболизми  ДВ жигардаги метаболизм тезлиги унинг умумий вазнини камайииш, жигардаги қон оқими тезлиги ва ҳажмини пасайиши, монооксигеназа тизими ферментлари фаоллигини камайиши натижасида пасайиб, дорили заҳарланишга олиб келиш хавфи ортиши мумкин. Масалан, жигарда ёшга боғлиқ ўзгаришлар асосан кўп антидепрессантлар, айниқса, учцикликларнинг (амитриптиллин, имипрамин) метаболизми бузилади. Ана шу дориларни нисбатан кўп қўллайдиган гериатрик беморларда постурал гипотензия, сийдик тутилиши, мувозанатни йўқолиши, кучли седация каби Ножўя таъсирлар ривожланади.  Организмдан дори воситаларни чиқарилиши  Кекса ва қари ёшли беморларда буйрак қон оқими, буйракнинг умумий вазни ва фаолиятда нефронлар микдорини камайиши натижасида буйракнинг чиқариш фаолияти секин-аста пасаяди. 70 ёшдан катта беморларда ўрта ёшлиларга нисбатан буйрак қон оқими (артериолосклероз, буйрак томирлари атеросклерози) 2 баробар паст бўлади; фаолият кўрсатадиган нефронлар сони 65 ёшга келиб 25–30% камаяди. Сийдик орқали чиқиб кетадиган ДВ ярим чиқарилиш даври узаяди.  Дори воситаларнинг бошқа таъсирларининг хусусиятлари  Кекса ёшли одамларда турли тизимларнинг компенсатор реакциялари анча сусайган бўлади, шунинг учун Ножўя таъсирлар ривожланиши сони ва даражаси юқори бўлгани учун даволаш ўтказилаётганида қуйидагиларни назарда тутиш лозим:  Гипотензив ДВ буюрилганда барорецептор аппаратининг фаолияти бузилиши натижасида ортостатик гипотония реакциялари ривожланиш хавфи ортади.  Психотроп ДВ қўлланганда гипотермик реакциялар кузатилади.  МНТ таъсир этувчи баъзи ДВ (масалан, учциклик антидепрессантлар) қўлланганда хушнинг бузилиши каби Ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин.  Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha