Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Август 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Кўкрак қафаси ва ўпканинг туғма ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари

Купить
Кўкрак қафаси ва ўпканинг туғма ривожланиш нуқсонлари ва аномалиялари (лобар эмфизема, ўпка туғма кисталари, ўпка секвестрацияси, туғма брохоэктазлар) клиника, диагностика, даволаш, асоратлари, операциядан кейинги реабилитация КЎКРАК ҚАФАСИНИНГ T УҒ MA ДЕФОРМАЦИЯЛАРИ Кўкрак қафасининг туғма деформацияси тўш суягининг, қовурғ a л ap ҳамда умуртқа поғонасининг туқма нуқсонлари билан кечади. Бу нуқсонлар косметик етишмовчиликдан ташқари, Кўкрак қафаси аъзоларининг фаолиятини ҳам бузади. Кўкрак нуқсонлари кўпинча гирдобсимон ва қайиқсимон кўринишда бўлади, баъзан жуда кам холларда, тўш суягининг ўсмай қолганлиги ва йўқлиги ҳам кузатилади. Қовурғалар ўсишининг етишмовчилиги — ўсмай қолиши, йўқлиги ёки ортиқча қовурға айрим холларда учрайди ва улар жаррохлик муолажасига мухтож бўлмайди. Гирдобсимон кўкрак қафаси. Гирдобсимон Кўкрак қафаси Қовурғалар тоғай қисмининг тўш суягига бирикиш жойи пастга тўшиб кетиши билан ифодаланади. Деформациянинг ташқи чегараси қ овурғалар суяк бўлими хисобланади. Бу деформацияга қ овурға тоғай ва тўш суяги нинг хондродистрофияси, тўш- диафрагма бойламининг қисқариши, Қовурға-тоғайнинг хаддан ташқари ўсиб кетиши, Марфан синдроми ва бошқалар сабаб бўлади. Гирдобсимон Кўкрак қафасининг уч шакли мавжуд: симметрик, асимметрик ва ясси симметрик. Ясси симметрик чуқурлик марказида жойлашиб, Кўкрак қафасининг иккала томонида бир хилда тақсимланган бўлади. Симметрик бўлмаган шакли тўш суя гининг марказидан ўтказилган чизикдан Кўкрак қафасининг ик кала томонига тенг тақсимланмайди. Деформациянинг ясси шак ли оғир хисобланиб, бунда Кўкрак қафасининг юзаси хийла босилган бўлади. Клиник-рентгенологик кўрсатмаларга асосланиб, гирдобсимон деформация уч даражага бўлинади. Биринчи даражаси кўп бўлмаган чуқурлик (2 см гача) ва Кўкрак қафаси аъзоларининг иш фаолияти бузилмаслиги билан ифодаланади. Иккинчи даражасида чуқурлик анча кўп, Кўкрак қафаси аъзоларининг иш фаолияти бузилиши (тез чарчаш, нафас етишмовчилиги, юракнинг тез уриши, ўйин ёки оғир мехнат пайтларида), тез-тез юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, пневмония кузатилади. Учинчи даражада деформация аниқроқ қоматнинг бузилиши билан Кўкрак қафаси, баъзида умуртқа погонасининг ён томонга қийшайиши, Кўкрак қафасининг нафас олишида ҳам иштирок этиши ва Кўкрак аъзолари вазифасининг бузилиши аниқ, бўлиб, ташқи нафаснинг издан чиқиши, юрак етишмовчилиги билан ифодаланади. Кўкрак қафасининг деформацияси эмизикли болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Унинг бошлангич белгилари нафас олиш парадокси, нафас олганда тўш ва қ овур ғ аларнинг ч ў киши хисобланади. Бу ёшдаги болаларда юқори нафас йўлларининг қ изариши ва зотилжам касаллигига мойиллик бўлади. Боланинг ёши катталашиши билан деярли 50 фоизида деформация к ў паяди ва тўш Қовурғаларнинг чўкиши кузатилади. Бо ғ ча ва мактабгача бўлган ёшда деформация аниқ, тус олади, боланинг кўриниши ва қомати Ўзгаради, Кўкрак кифози кучаяди. • Гирдобсимон кўкрак қафасининг III даражасида бола жисмоний ўсишдан орқада қолади, тез чарчаш, тери қопламларининг оқариши, нафас си қ ишиши ва юракнинг тез уриши кузатилади. Рентгено логик текшириш деформация даражасини ва юрак сурилишини аниқлашга ёрдам беради. Тез-тез бронхларнинг яллиғланишида ва зотилжамда беморларда учрайдиган сурункали зотилжам касаллигининг олдини олиш учун бронхоскопик ва бронхографик текширишлар ўтказилади. Давоси: • Гирдобсимон Кўкрак қафаси фа қ ат жаррохлик йўли билан даволанади. Деформация даражаси ва Кўкрак қафаси аъзо ларининг иш фаолияти бузилиши жаррохлик муолажасига кўрсатма б ў ла олади. Деформациянинг III даражаси операцияга тўғридан тўғри кўрсатмадир. Жаррохлик муолажаси 3 ёшдан ошган беморларда ўтказилади. Муолажа деформацияга учраган қ ов у р ғ анинг тоғай қисмини сегментар олиб ташлаш, тўш остеотомияси ва тўш-диафрагма бой-ламини кесишдан иборат. Бу мухим омил бўлиб, тўш ва Қовурға-ларни бир хил холатда ушлаб туриш билан тугалланади, бошқа хилдаги торакопластик шу усул билангина бир-биридан фар қ қилади. Бунда тўш ости сохасига металл пластинка қўй илади ва ташқаридан магнит ўрнатилган корсет кийдирилади. Тор тиб туриш муддати 1—1,5 ой. Тўш ости сохасидан пластинка ярим йилдан КЎКРАК КАФАСННИНГ ҚАЙИҚСИМОН ДЕФОРМАЦИЯСИ. Бу кўпгина холларда Қовурға ва тўш суякларининг туғма ривожланиш нуқсони хисобланади. Баъзи муаллифларнинг фикрича, диафрагманинг тўш қисми нуқсонли ривожланиши хисобига юпқалашган, мускул толалари кам, бу пайтда Қовурға қисми бироз гипертрофияланган бўлиб, Қовурғаларни ичкарига тортади, шу билан тўшни олдинга итаради. Баъзан касалликнинг наслий келиб чиқиши кузатилади. Кўкрак қафасининг деформацияси одатда бола туғилгандан кейин сезиларли бўлади. Олдинга чиқувчи тўш ва қовурғани уни чеккасидан ботиб туриши (кўпинча VIII гача) Кўкрак қафасига характерли қайиқсимон шаклни беради. Тўшнинг ёйсимон қийшайиши ўткир бўлиши мумкин. Олдинга буртиб турувчи ханжарсимон ўсимта яхши кўриниб туради Бола ўсиши билан катталашиб, у косметик жихатдан нуқсон бўлиб боради. Юрак ва ўпка томонидан ўзгаришлар кам учрайди. Бола тез чарчашга, хансирашга, жисмоний зурикишга, юрак уриб кетишига шикоят қилади. Жаррохлик усули билан даволаш бола 5—6 ёшлигида ўтказилади. Ўпка ва бронхларнинг ривожланиш нуқсонлари Ўпканинг ёки бир вақтнинг ў зида бош ёки дренажловчи бронхнинг йўқлиги агенезия дейилади. Аплазия деганда шаклланган ёки рудиментар бош бронх борлиги, бутун ўпканинг ёки унинг бир қисми йўқлиги тўшунилади. Икки томонлама ўпка агенезияси ёки аплазияси билан туғилган болалар хаёт кечира олмайди. Бу нуқсонлар бошқа ривожланиш норасоликлари билан бирга (юракнинг ту ғм а нуқсонлари, Қизилўнгач атрезияси, диафрагма чурраси, Боталлов йўлининг битмай қолиши) учрайди. • Агенезия билан касалланган беморларда ўлимнинг сабаби ўпка инфекцияси хисобланади. Унг ўпкасида агенезия ривожланган болалар ўлими кўпроқ кузатилади, чунки битта чап ўпкада яллиғланиш жараёни тез ривожланади. Ўпка агенезиясининг клиникасида к о кс аъзоларининг сурилиши натижасида юрак ва нафас фаолиятининг бузилишлари кузатилади. Бемор хансирашдан шикоят қилади. К ў здан кечирилганда Кўкрак қафасида асимметрия (нафас олганда шу ярмининг орқада қолиши кузати лади) Ташхиси. Клиник, рентгенологик ва бронхоскопик натижаларга асосланиб ўйилади. Уларнинг қ ичида бронхоскопия, бронхография ва ангиопульмонография мухим ўрин тутади • Ўпка агенезиясини бронхоскопия қилганда бош бронх ва трахея бифуркацияси йўқлиги к ў рилади. • Бронхография текширувида ўпка агенезиясига хос ҳамма белгилар аниқ ланади. Ўпка агенезияси ёки аплазияси деб ташхис қўйилган беморлар узоқ, вақт диспансер кузатувида бўлишлари керак. ЎПКА ГИПОПЛАЗИЯСИ Ўпка гипоплазияси ўпка ҳамма элементларининг ривожланишдан орқада қолишидир (ўпка паренхимаси ва қон томир, бронхлар). Бутун ўпка, ўпка бўлаги, сегмент гипоплазияси фаркланади. Гипоплазия бир ва икки томонлама бўлади. Битта-иккита сегмент гипоплазияси клиник кўринишда яққол кечмайди. Факат профилактик текшириш пайтида тусатдан аниқданиб қолади. Инфекция холларда клиник кўриниши ривожланади. Клиникаси бронхоэктатик касалликка ўхшаш бўлади. Бутун ўпка гипоплазиясининг клиник кўриниши бошқача бўлиб, асосан у яширин ёки аниқ, нафас етишмовчилиги билан кузатилади. • Рентгенографияда гипоплазияга учрага н , ўпка томонда ўпка майдонининг бир хил корайиши, юрак ва диафрагма соясининг қўшилиши билан бирга кузатилади. Зарарланган томонда Кўкс оралиғининг сурилиши, қовурғалар орасининг торайиши аниқлана ди. Баъзан медиастииал чурра аниқ кўринади. • Бронхоскопияда асосий бўлак устунидан ёки сегментар бронхлардан нормал ёки аномал кетувчи бронхларнинг бирдай торайи ши ва тумток тамом бўлиши аниқланади. Яллиғланиш бўлса, эндобронхитга хос кўриниш кузатилади. • Бронхографиядаги кўриниш бош бўлаклар ва сегментар бронхлар гипоплазиясининг даражасига боғлиқ бўлади. Ўпка гипопла зиясида деформацияланган ва қисқарган бўлак, сегментар бронхлар аниқланади. Бронхлар сони нормага тўғри келмайди. • Ангиопульмонографияда гипоплазияга учраган ўпканинг қон томир системаси ЎПКАНИНГ T У ҒMA КИСТАСИ • Туғма кисталарнинг келиб чиқиши эмбрионал даврида бронх ва альвеолалар ривожланишининг бузилиши билан боғлиқ. Эмбрионагенезнинг бошлангич даврларида ри вожланишининг бузилиши хисобига кўпроқ битта катта киста хосил бўлади. Кеч даврлардаги бузилиш кўплаб майда кисталар (поликистозлар) пайдо қилади. Операциянинг хажми киста капсуласини бирга олиб ташлаш билан белгиланади. Жарохат юзаси травматик нина билан тиқилади. Баъзан лобэктомия ёки сегментар резекция қилишга тўғри келади. Операциядан кейин плеврал бўшлиқ дренажланади. ЎПКА СЕКВЕСТРАЦИЯСИ • Бу ривожланиш нуқсони кам учрайди. Бунда ўпканинг бирор сегменти ёки ўлчами аорта ва унинг шохларидан қон билан таъминланиб, веноз қоннинг кичик қон айланиши доирасига қўйилиши кузатилади ва бунга секвестрация дейилади. Бунда қўшилмаган ўпка паренхимаси кистасимон хосилага ўхшайди, у ҳам ривожланган, алохида плевра билан ўралган бўлади ва кўпинча пастки бўлакларда жойлашади. Клиник белгилар ўпканинг секвестрланган сохаси йиринглаганда юзага келади . Нуқсонли ривожланган ўпка сохаси айнан қон томирлар орқали қон билан таъминланади. Бу қон томир аортадан чиқади. Операция пайтида шу томирга тасодифан шикаст етказилса, қон кетишига сабаб бўлади. Давоси. Олдиндан аномал қон томирни боғлаб, секвестрланган ўпка сохаси олиб ташланади. ЎПКАНИНГ ТУҒМА БЎЛАК ЭМФИЗЕМАСИ • Бирдан шишган зарарланган ўпка бўлаги соғлом қисмини сиқиб туради. Кўкрак ичи таранглашишига, Кокс оралигининг сурилишига сабаб бўлади. Т ў ш лобар эмфиземанинг келиб чиқиши тоғай халкаларининг тўлик, ривожланмаслиги ва агенезияси хисобига, бронхда клапан борлиги, бронх шиллиқ қаватининг гипертрофияси, стенозига боғлиқ. Патоморфологик текширишлар шуни кўрсатадики, бу касалликка кўпрок, қуйидагилар сабаб бўлади: 1. Терминал ва респиратор бронхиал шиллиқ мускул аплазияси. 2. Майда бўлаклар ва респиратор бронх кисталарининг оралиқ генерацияси йўқлиги. • Бутун респиратор бўлакнинг агенезиясида кўпгина микроскопик бўшлиқлар борлиги Давоси. Ty ғма бўлак эмфиземаси даволаш усули радикал опе рация, яъни зарарланган бўлакни олиб ташлашдан иборат. Декомпенсациялашган турида хирургик аралашувни кечиктириб бўлмайди. Субкомпенсациялашган турда операция муддати бемор ахволига қараб белгиланади. Компенсациялашган турларида операция режали равишда қилинади. БРОНХОЭКТАЗИЯ КАСАЛЛИГИ Бронхларнинг патологик кенгайиши билан кечадиган сурункали яллиғланиш касаллиги бўлиб, ўпка паренхимасини пневмосклерозга олиб келади. У хар хил даражада, кам цилиндрик деформациядан тарқалган дагал халтасимон (копсимон) эктазиягача бўлади. Патологик кенгайган бронхлар дренаж функциясининг б у зилиши инфекцияланган балгамнинг туриб қолишига шароит яратади . Касалликнинг асосий қисмини орттирилган бронхоэктазия ташкил килиб, кўпрок. улар ёшликда ўтказилган сурункали зотилжам натижаси хисобла нади. Ўткир зотилжамнинг сурункали зотилжамга ўтишига қуйидаги омиллар мойиллик кллади: кеч бошланган ёки тугалланмаган даволаш; антибиотикларни тўғри кабул килмаслик; ёмон овкатланиш; қўшимча йўлдош касалликлар (бронхит, гипотрофия) ва баъзан қизамиқ, кукйутал ва грипп билан боғлиқлик. Бундай вирусли зотилжам кўпроқ ўпканинг ателектази билан кечиб, су рункали яллиғланишнинг келиб чиқишида маълум ўринни эгаллайди Халтасимон, кистасимон ва цилиндрик бронхоэктазлар билан огриган беморларни хирургик усул билан даволаш самаралидир. Бу операция зарарланган сохларни резекция қилишга асосланган. Оператив даволашга кўрсатмани аниқлаш билан бирга юрак қонтомир системаси ва ташқи нафас фаолиятига ҳам аҳамият бериш керак. BOLALARDA DIAFRAGMAL CHURRALAR (klinika, diagnostika, davolash)TOSHKENT TIBBIYOT AKADEMIYASI BOLALAR XIRURGIYASI KAFEDRASI TARIXI • 1579 yilda fransuz xirurgi Ambruaz Pere ikkita travmatik diafragmal churralar haqida ma’lumot bergan. • Birinchi marta tug’ma churrani 1650 yilda Lazare Rivyere 24 yoshli erkakni murdasini yorganda (autopsiyada) aniqlagan. • 1769 yilda Jovanni Morgani birinchi marta retrosternal diafragmal churra haqida va diafragmal churralarni bir qancha turlari to’g’risida yozgan. • Diafragmada 3 ta muhim teshiklar bo’lib: • 1) o’rta chiziqdan o’ngda bo’lib kavak vena o’tadi; • 2)qizilo’ngach teshigi, o’rta chiziqdan chapda va kavak venadan ozroq orqada joylashgan; • 3) diafragmani o’ng va chap oyoqchalari bilan chegaralangan bo’lib, ulardan sal oldinroqda joylashgan . Bu teshukdan aorta o’tadi. Diafragmal churralarning embriogenezi Diafragma anomaliyalarini kelib chiqishiga sabablar, bo’lishi mumkin: • Diafragma muskullarini shakllanishidagi buzilishlar. • Birinchi holatda yolg’on churra, ikkinchi holatda esa haqiqiy churra hosil bo’ladi. Bolalar tug’ma diafragmal churralarning klassifikatsiyasi (S. Y. Doletskiy bo’yicha) 1. Tug’ma diafragmal churralar  Diafragmani o’zidan hosil bo’lgan churralar A. Haqiqiy churralar a) kupolaning chegaralangan holda chiqib qolishi; b) kupolaning ancha qismini chiqib qolishi; c) kupolani to’liq chiqib qolishi ( relaksatsiya ) B. Diafragma nuqsonlari ( yolg’on churralar) a) orqa defekti b) c) diafragma kupolasini bo’lmasligi • Diafragmani oldingi sohasini churralari a) oldingi churralar ( haqiqiy churra ) b) frenoperikardial churralar ( yolg’on churra) c) retrograd frenoperikardial churralar ( yolg’on churra )  Diafragmani qizilo’ngach teshigi churralari ( yolg’on churralar ) a) ezofageal b) paraezofageal • . Orttirilgan diafragmal churralar • Travmatik churralar a) diafragmani yirtilishi (yolg’on churra ) b) o’tkir travmatik churra c) surunkali travmatik churra ( haqiqiy churra) • Notravmatik diafragmal churralar Bolalarda diafragmal churralarning anatomik klassifikatsiyasi • Diafragma orqa bo’lagi churrasi (yolg’on, o’tib ketuvchi) • Diafragma kupolasi churrasi (haqiqiy, kamroq yolg’on) • Diafragmani oldingi bo’lagi churrasi  a) retrosternal ( haqiqiy )  b) frenoperikardial (yolg’on ) • Diafragmani qizilo’ngach teshigi churrasi ( haqiqiy )  a) ezofageal  b) paraezofageal Yondosh kasalliklar P. Puri (1989) 50% hollarda qo’shilgan rivojlanish nuqsonlari bilan irga kechishini aniqlagan. • MNS zararlanishi bilan birga (gidrotsefaliya, meningomiyelotsele, ensefalotsele va boshqalar.) 28% holatda kuzatiladi. • 23% holatda yurak qon-tomir sistemasi nuqsonlari ( bo’lmachalararo va qorinchalararo to’siq defekti, Fallo tetradasi, aorta koarktatsiyasi, perikard defekti, yurak ektopiyasi) bilan birga keladi. • 15% bemorlarda siydik-tanosil a’zolari rivojlanish nuqsonlari bilan birga keladi. Kam hollarda 13 va 18 juft xromosomaning trisomiyasi ham diafragmal churra rivojlanishiga sabab bo’lishi mumkin. Bunday bolalarni muddatiga yetmasdan tug’ilishi bilan xarakterlanadi. Diafragma orqa bo’lagining churralari • Diafragama orqa bo’lagi churralari yolg’on churralar, kam hollarda o’tib ketuvchi churra bo’ladi. Klinikasi • Diafragmaning orqa bo’lagi churrasi bilan 30% bolalar o’lik tug’iladi , 35% i esa tug’ilgan zahoti yoki chaqaloqlar xirurgiyasi bo’limiga kelgunga qadar o’lib qoladi. • Bogdalek churrasini 5-15% holatlarda kasalik belgilari oylab, yillab ham yuzaga chiqmasligi mumkin. • Yolg’on diafragmal churralar bilan tug’ilgan chaqaloqlarning ko’pchiligida nafas va yurak qon-tomir sistemasidagi buzilishlar tug’ilgan zahoti yoki hayotining birinchi soatlaridanoq yuzaga keladi. Klinikasi • Xurujsimon ko’rinishdagi nafas yetishmovchiligi va sianoz. • Ko’rganda ko’krak qafasini zaralangan tomonning shishi bilan kechuvchi assimetriyasi. • 3 yoshdan katta bolalarda nafas yetishmasligi, fizik zo’riqishdan so’ng tez charchab qolish, ishtahani yo’qligi va bosh aylanishi ga shikoyat qiladi. Diagnostikasi • Prenatal davrda homilador ayolni UZI tekshiruvi • Bola tug’ilgandan so’ng obzor rentgenografiyasi, zarur bo’lganda rentgenkontrast tekshiruvi • Oshqozonni kontrastlash, oshqozon ichak traktini kontrast bilan passaji, irrigografiya. Davolash • Barcha yolg’on diafragmal churralarga operativ davo qo’llaniladi. • Ancha yillar oldin bemorlarni tezlik bilan operatsiya qilish kerak deb hisoblanib kelinar edi, lekin oxirgi 10-15 yillarda nuqsonni tezlik bilan bartaraf qilish har doim hamo’pka funksiyasini yahshilanishiga olib kelmasligi aniq bo’ldi. Operatsiaya natijasi o’pka gipoplaziyasi va o’pka gipertenziyasini darajasiga bog’liq. Maxsus operatsiya oldi tayyorgarlik. • Maqsad bolani radikal operatsiyaga tayyorlash. • Dekompressiya uchun oshqozonga zond qo’yiladi • Qonda kislota-ishqor balansini va gaz almashinuvini korreksiyalash • Yaqqol gipoksiya kuzatilganda miorelaksantlardan foydalangan holda IVL • Qonda optimal gaz tarkib hisoblanadi: Po2 = 100 mm. sim. ust.ga, Pco2 = 30 mm. sim. ust.ga teng. • IVL 10 nafas/ minut tezlikda olib boriladi Xirurgik davolash • Torakal yoki abdominal ochib kiriladi • Torakal ochib kirishni afzalliklari diafragamani plastikasi yoki tikishda texnik qiyinchiliklar kam va o’pkani gipoplaziyasini ko’rish mumkin. Kamchiligi esa ventral churra bo’lganda simultant operatsiya qilib bo’lmasligidadir. • Yolg’on diafragamal churralarda ko’pchilik xirurglar abdominal ochib kirishni ma’qul ko’rishadi. • Yosh bolalarda qorinni tog’ri muskulini ko’ndalang kesiladi. • Nisbatan katta bolalarda esa o’rta laparotomiya qilinadi, shuningdek laparoskopik texnikalardan foydalansa ham bo’ladi. Operatsiyadan keyingi davr. • IVL davom ettiriladi. Arterial qonda P02 = 80-100 mm. hg. Ust.ga teng bo’lishi kerak. Kislorodni konsentratsiyasi va nafas chastotasini sekinlik bilan tushurish kerak Fi02 ni kam miqdori ham o’pka qon tomirlarini spazmiga olib kelishi bu esa o’pka gipertenziyasini qayta rivojlanishiga sabab bo’ladi. • Agar bemorda plevral bo’shliqqa drenaj qo’yilga bo’lsa aktiv aspiratsiya qo’llanilmaydi, ko’ks oralig’I siljimasligi uchun. Nuqsonni ona qornida korreksiyalash • Operatsiya homiladorlikning 20-30 haftalarida o’tkaziladi. • Operatsiya bachadon orqali kirib borilib homilani chap qo’ltiq osti chizg’I bo’ylab torakatomiya qilinib, diafragmadagi nuqson bartaraf qilinadi ( M. R. Harrison 1993) . Diafragma kupolasini churralari • Ko’pincha haqiqiy churra bo’ladi • Churra xaltasi diafragam kupolasidan iborat bo’ladi • To’liq relaksatsiya ko’pinch chap tomonda uchraydi • Relaksatsiya tug’ma bo’lishi mumkin • Ikkilamchi relaksatsiya ko’pincha tug’ruq paytida diafragma nervining shikastlanishi natijasida asorat sifatida uchraydi. • Diafragma kupolasini to’liq nuqsoni ( yolg’on churra) kam uchraydi. Klinikasi • O’tkir nafas va yurak qon tomir yetishmovchiligi , ichak tutilishi kam uchraydi • 3 yoshgacha bo’lgan bolalarda simptomlar yuzaga kela boshlaydi • Nafas yetishmovchiligi, sianoz, jismoniy rivojlanishdan ortda qolish, ko’krak qafasi deformatsiyasi, tez-tez pnevmoniya Diagnostikasi • Haqiqiy diafragmal churralarda rentgen tekshiruvida sharsimon yoki oval soya (churra xaltasi) ko’rinadi. • Uncha katta bo’lmagan haqiqiy churralar o’ng tomonda ko’proq uchraydi. • Katta churralar deyarli har doim chap tomonda bo’ladi.Haqiqiy churralar diafragma yuzasini 30%dan 80%gacha egallashi mumkin. • O’ng tomonda joylashgan churralarda har doim churra qopida jigar bo’ladi. • Chap tomonda joylashgan churra qopida esa oshqozon tubi yoki ingichka va yo’gon ichak taloq bilan birga bo’ladi. • Bundan tashqari UZI, pnevmoperitonium, KT, jigarni izotop skanerlash tekshiruvlarini o’tkazish mumkin. Diafragma relaksatsiyasi • Diafragma yuqoriga ko’tarilgan bo’ladi. • Tug’ma relaksatsiyada simptomlar tez yuzaga chiqmasligi mumkin, lekin vaqt o’tishi bilan nafas yetishmovchiligi yuzaga keladi. • Diafragmani ko’tarilish darajasi har – xil ko’pincha u II – III qovurg’acha ko’tariladi. • Nafas ekskursiyasi keskin cheklangan, hatto paradoksal harakat kuzatilishi mumkin ya’ni diafragmani zaralangan qismi nafas chiqarganda pastga tushib nafas olganda ko’tarilsa, sog’qismi esa bu paytda teskari harakat qiladi – “ simptom koromisla” • Diagnostikasida bariy yuborib tekshirish yahshi natija beradi. Davolash • Simptomatika bo’lmaganda bola doimiy kuzatuvda bo’ladi • Nafas yetishmovchiligi kuzatiilsa operatsiya ko’rsatma hisoblanadi. • Diafragma kupolasini haqiqiy churrasida yon torakatomiya ( VI qovurg’a oralig’I ) qilinadi. • Churra xaltasi kesilib nuqson tikiladi • Nuqsonni sintetik materiallar ( lavsan, gorteks) yoki konservalangan qattiq miya pardasi yordamida berkitish mumkin. • Operatsiya ko’krak qafasini drenajlash bilan chiqib ketiladi. Diafragma oldingi bo’lagi churralari • Retrosternal churralar ikkiga bo’linadi: a) to’sh orti b) to’sh-qovurg’a orti • Ayrim olimlar churra chap tomonda joylashsa Larrey churrasi, o’ng tomonda joylashsa Morgani churrasi deb ataydilar. • Frenoperekardial churralar yolg’on churralar hisoblanib diafragmaning bog’lam qismida va perikardga yaqin joylashadi. Retrosternal churralar. Klinikasi. • Epigastral sohada og’riq • Ba’zan ko’ngil aynish • Nafas yetishmasligi, yo’tal, sianoz kam uchraydi. • 50% bemorlarda klinik belgilar yuzaga chiqmaydi, • Retrosternal churralar yurak tug’ma nuqsonlari bilan birga keladi bunda 21 xromodomaning trisomiyasi kuzatiladi. • Diagnostikasida obzor rentgenogramma va bariy bilan tekshirish qo’llaniladi. Davolash • Operatsiya yuqori o’rta laparotomiya yo’li bilan qilinadi. • Churra xaltasini kesmasa ham bo’ladi • Nuqson mahalliy to’qima bilan berkitiladi • Laparoskopik texnika yordamida ham operatsiya qilish mumkin. Frenoperikardial churralar. Klinikasi. • Asaosiy simptomlar sianoz, nafas yetishmasligi, notinchlik bo’lsa kamdan kam holatlarda ko’ngil ayanishi mumkin. • Simptomlar bola hayotining birinchi haftalarida yoki oylarida yuzaga keladi. Ba’zan perikard bo’shlig’iga ichak qovuzloqlarini qisilib qolishi kuzatiladi. • Frenoperikardial churralar ko’plab nuqsonlar ( yurak nuqsonlari, katta tomirlar transpozitsiyasi, buyrak polikistozi) bilan birga keladi. • Diagnostikasida obzor rentgenogramma va bariy bilan tekshirish qo’llaniladi. Qizilo’ngach teshigi churrasi • 2ta katta guruhga bo’linadi: 1. Ezofageal (80-90%) . Paraezofageal • Paraezofageal churralarda oshqozonni bir qismini yoki boshqa qorin bo’shlig’I a’zolarini yuqoriga siljib qizilo’ngachni yoniga chiqib qolishi bilan xarakterlanadi. Ezofageal churralar. Klinika. • Asosan gastroezofageal reflyuks (qizilo’ngachni kardial qismini funksiyasini buzilishi oqibatida ) • Ezofageal reflyuks kasalligidan ezofageal churralarni farqlashda churralarda uchta asosiy klinik sindrom: ko’ngil aynish, ezofagit va respirator asoratlar bo’ladi. (V. V. Troyan 2003) • Eroziv va yarali ezofagit yashirin yoki oshqozon ichak traktidan “okkultniy” qon ketish bo’ladi taxminan 50% bolalarda. • 30-40% hollarda, asosan kichik yoshdagi bolalarda retsidiv aspiratsion pnevmoniya uchraydi. • 15% bemorlarda esa otolaringologik patologiya – laringit, faringit, otit, sinusit va b. rivojlanadi. Ezofageal churralar. Diagnostika. • Rentgenologik usul, • Fibroezofagogastroduodenoskopiya (FEGDS), • 24 soatlik qizilo’ngach pH – metriyasi • Qizilo’ngach manometriyasi va ssintigrafiyasi, • Rentgenologik usul, ssintigrafiya va FEGDS yordamida diagnoz qo’yilsa qolgan usullar GER dan farqlash uchun qo’llaniladi. Qizilo’ngach va oshqozonni rentgenkontrast tekshiruvi. • Provakatsion, zo’riqish va suv-sifon funksional sinamalardan foydalangan holda o’tkaziladi. ( V. V. Troyan 2003) • Ezofageal churralarning asosiy renygenologik belgisi oshqozonning kardial qismini diafragmadan yuqorida bo’lishi hisoblanadi. • Boshqa rentgenologik belgilari esa qizilo’ngachni yuqoriga ko’tarilishi, qizilo’ngachni oshqozonga to’mtoq burchak hosil qilib tushishi, qizilo’ngachni oshqozonga tushish qismini yuqorida bo’lishi, qizilo’ngachni diafragama usti qismida qo’pol burmalarning bo’lishi huddi oshqozonga burmalarning davom etishiga o’xshaydi. Ezofageal churralarni davolash. • Konservativ va xirurgik usul bilan davolanadi. • Konservativ va medikamentoz davolash asoratlanmagan churralarda qo’llaniladi. Bu usul GERni profilaktikasi va davolshga qaratilagan lekin churrani bartaraf qilmaydi (V. V. Troyan 2003). Qizilo’ngachni pastki qismini sfinkterini tonusini oshiruvchi (prokinetiklar), oshqozon saqlamalarini agressivligini pasaytiruvchi preparatlar (antatsidlar, gistaminni H2 blokatorlari, proton nasosi ingibitorlari) qo’llaniladi. Xirurgik davolash. • Xirurgik davolashga ko’rstma bu ezofageal churralar, konservativ davolshni samarasizligi, GERni og’ir kechishi, peptik yoki resperator asoratlar mavjudligidir. • Xirurgik aralashuv ko’pincha laparotomiya yoki laparoskopiya qilinadi, torakotomiya kamdan – kam holatlar ( retsidiv churralarda, qorin bo’shlig’ini katta qismini “spayichniy “ jarayonlar bo’lganda) qo’llaniladi. Paraezofageal churralar. • Paraezofageal churralar bolalarda kam uchraydi. • Oshqozon va ichak qovuzloqlarini qisilishi ko’p uchraydi. • Asosiy simptomlari og’riq, epigastral sohada shish, ko’ngil aynish va qayt qilish hisoblanadi. • Paraezofageal churralar oshqozonni nafaqat “zavorot”I balki oshqozoni qayrilib qolishiga sabab bo’ladi bu esa passajni buzilishiga va ovqatni turib qolishiga (ko’mgil ayniydi) olib keladi. • Umimiy belgilari: • Gipotrofiya • Bolani jismoniy rivojlanishdan ortda qolishi • Ozib ketish • Anemiya • Holsizlik • Ishtahani pasayishi. Diagnostika va davolash • Diagnostika: • Rentgenologik tekshiruv (rentgen kontrast yordamida) • Irrigoskopiya • Davolash: xirurgik • Xirurgik aralashuv antireflyuks operatsiyasi (Nissen bo’yicha fundoplikatsiya ) bilan birga qo’llaniladi. • Laparoskopik usuldan ham foydalanish mumkin. Bolalarda orttirilgan diafragmal churralar. • Barcha diafragmal churralarni 9%ini tashkil qiladi. • Churralarning bu guruhi travma bilan bog’liq bo’ladi ya’ni, diafragmani o’zini yoki diafragmal nervni jarohatlanishidir. • Diafragamni yirtilishida har – xil o’lchamdagi soxta churra hosil bo’ladi. Ular jarohatdan keyin birdaniga yoki bir qancha muddat o’tganidan so’ng ba’zan esa uzoq vaqtdan keyin paydo bo’lishi mumkin bu defektning o’lchami bog’liq. • Kasallik ko’proq katta yoshdagi bolalarda uchraydi. • Diafragmal nervni shikastlanishi tug’ruq vaqtida, bo’yin va ko’ks oralig’idagi opertsiyalarda bo’lishi mumkin. Natijada diafragma relaksatsiyasi (diafragma mushak qavatini atrofiyasi bilan birga) yuzaga keladi yoki diafragma paralichini to’liq tuzalishi ham mumkin. Klinika. • 3-7 yoshdagi bolalarda ko’proq uchraydi. • Kechishi bo’yicha: o’tkir va surunkali • O’tkir kechishida diafragmani shukastlanganligi simptomlari niqoblangan yoki ikkinchi darajaga tushgan bo’ladi bu esa tashxis qo’yishda qiyinchilik tug’diradi. • Surunkali kechganda bemorda quyidagi shikoyatlar qorindagi yoki ko’krakdagi doimiy og’riq, tez yurganda yoki ovqatdan keyingi og’riq, fizik zo’riqishdan so’ng nafas yetishmasligi bezovta qiladi. Diagnostika va davolash. • Ko’krak qafasini obzor rentgenografiyasida soxta diafragmal churra belgisi xarakterli. • Diafragma shikastlanganda shoshilinch opertsiya qilinadi. • Laparotomiya yoki torakotomiya ochib kirish ko’krak qafasi yokiqorin bo’shlig’idagi jarohat bog’liq. • O’tkir kechganda operatsiya qilinsa surunkali kechganda “spayichniy” jarayonni kamaytirish terapiyasi qo’llaniladi. E’ TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha