Корея Республикаси ташқи иқтисодий алоқалари

Корея Республикаси ташқи иқтисодий   алоқалари
Мундарижа 
 
1-БОБ. КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ 
АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ВА ҲОЛАТИ ................. 5
1.1. Корея Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари ва халқаро . . . 5
алоқалари ривожланиши тарихи ....................................................................... 5
тинчлик ва ҳалқаро ҳамкорлик йўлидаги дипломатик фаолият ................ 8
чет эл сармоялари ва сармоядорларни қўллаб-қувватлаш ........................ 11
2-БОБ. Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ташқи 
иқтисодий, халқаро ............................................................................................. 15
ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг истиқболлари ....................................... 15
2.1. Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ............................... 15
ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги босқичи ....................... 15
гуманитар ҳамкорлик ......................................................................................... 19
2.3. Корея Республикасининг Навоий эркин индустриал-иқтисодий ...... 21
ҳудудидаги иқтисодий иштироки ва истиқболлари ..................................... 21
Хулоса .................................................................................................................... 30
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ............................................................... 32
  Кириш
  1945   йил   Корея   озодликка   эришиб,   олимлар   мамлакат   маданияти,
тарихи   ва   ижтимоий-сие"сий   тизимини   ўргана   бошлагач,   кореяшунослик
атамаси   пайдо   бўлди.   35   йиллик   мустамлака   даврида   илмий   тадқиқотлар
таъқиқланган   эди  	
е"ки   япон   нуқтаи   назари   устуворлик   қилиб   келган.   Сўнгги
ўн   йиллик   ичида   чет   эллик   олимлар   кореяшунослик   соҳасида   илмий
тадқиқотлар олиб боришмоқда. 
Иккинчи   Жаҳон   урушида   Япония   мағлуб   бўлганлиги   ҳақидаги   хабарни
кореяликлар   хурсандчилик   билан   кутиб   олишди,   бироқ   уларнинг
хурсандчилиги   узоққа   чўзилмади.   Улар   узоқ   вақт   курашган   Озодлик
кореяликларга мустақиллик олиб келди. Аниқроқ қилиб айтганда, бошланган
“совуқ   уруш”   мамлакатнинг   мафкуравий   зиддиятлар   натижасида   иккига
бўлинишига олиб келди. Кореяликларнинг мустақил давлат қуриш йўлидаги
сайи-ҳаракатлари   зое   кетди,   чунки   АҚШ   қўшинлари   оролнинг   жанубий
қисмини   босиб   олди,   совет   қўшинлари   эса   Шимолий   қисм   устидан
ҳукмронлик   ўрнатди.   1947   йил   ноябр   ойида   БМТ   нинг   Бош   Ассамблеяси
Кореяда   БМТ   Комиссияси   назорати   остида   умумхалқ   сайловлари   ўтказиш
ҳақидаги   резолюцияни   қабул   қилди.   Бироқ   Совет   Иттифоқи   БМТ
Резолюциясини   бажаришдан   бош   тортди   ва   БМТ   Комиссиясини   Кореянинг
Шимолий   қисмига   йўлатмади.   Шунда   БМТ,   БМТ   Комиссияси   киритилган
ҳудудларда   сайловлар   ўтказиш   ҳақидаги   бошқа   резолюция   қабул   қилди.
Кореяда   биринчи   сайловлар   1948   йил   10   майда   жануб   ва   шимолни   ажратиб
турган   ҳудудда   бўлиб   ўтди.   1948   йилда   Ли   Син   Ман   Кореянинг   биринчи
Президенти этиб сайланди. 
“Совуқ   уруш”   дан   сўнг   дун	
е"да   ҳудудийлашиш   ғояси   яққол   сезила
бошлади. Корея Республикаси асосан иқтисодий ривожланган мамлакатлар –
Япония,   АҚШ   ва   Европа   иттифоқи   мамлакатлари   билан   савдо   алоқаларини
олиб   боради.   Савдо   ҳажмининг   ошиши   натижасида   Корея   Республикаси
ривожлна	
е"тган   мамлакатар   ва   Шарқий   Европа   давлатлари   билан   савдо
алоқаларини   ривожлантириб,   кенгайтириб   бормоқда,   чунки   Корея   иқтисоди
  2   ва   савдоси   ўсиб   бормоқда,   мамлакатнинг   ишлаб   чиқариш   тизими   эса
технологик   ҳажмдаги   соҳаларга   мўлжалланган.   Ривожланган   мамлакатлар
савдо,   фан   ва   технологиялар   соҳасида   Корея   Республикасининг   асосий
ҳамкорлари   бўлиб   қолмоқда.   Шуни   ҳисобга   олган   ҳолда,   мамлакат   ўзаро
манфаатларни   кўзлаган   ҳолда,   ҳамкорликни   мустаҳкамлаб,   ривожланган
мамлакатлар   сингари   ўз   бозорларини   ишлаб   чиқариш   маҳсулотларидан
тортиб,   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотлари,   хизмат   кўрсатиш   доирасига   қадар
очади. Озон қатламининг камайиши, иқлимнинг исиб кетиши, ўрмонларнинг
йўқолиб   кетиши   каби   катта   экологик   муаммолар   инсоният   олдида   янги
муаммоларни   келтириб   чиқармоқда.   1992   йил   июн   ойида   ўтказилган   атроф
муҳитни   мухофаза   қилиш   ва   ривожлантириш   бўйича   БМТ   нинг   Ер   курраси
саммити   номи   остида   танилган   конференциясида   иқтисодий   ривожланиш
атроф муҳитга зарар келтиради теган тушунча ноўринлигини исботлаб берди.
Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва атроф муҳит билан уйғунлик,
савдо ва экология ўртасидаги мувозанат, шунингдек атроф муҳитни мухофаза
қилишга   йўналтирилган   ҳалқаро   ҳаракатларда   иштирок   этиш   йўлларини
изламоқда. 
  Ўзбекистон   Республикаси   ва   Корея   Республикаси   иқтисодий   соҳада
1992   йилдан   бери   мустаҳкам   алоқалар   ўрнатилган.   Мамлакатимиз   ўртасида
энг   кўп   қулайлик   яратиш   тартиби   жорий   қилингани,   Корея   Республикаси
Ўзбекистоннинг   энг   йирик   сармоявий   шерикларидан   бири   эканини
таъкидлаш   жоиз.   Жанубий   Кореянинг   Ўзбекистонга   шу   вақтгача   киритган
жами   сармояси   бир   ярим   миллиард   АҚШ   долларидан   ошади.   Ўзбекистонда
Корея   Республикаси   Билан   ҳамкорликда   саноатнинг   янги   соҳаси   –
автомобилсозлик   йўлга   қўйилди.   Бундан   ташқари,   қатор   тўқимачилик
корхоналари ишга туширилди. 
  Сўнгги   вақтларда  е"қилғи-энергетика   мажмуидаги   ҳамкорлик
фаоллашмоқда.   2006   йилда   Энергетика   ва   табиий   ресурслар   бўйича
идоралараро   қўшма   қўмитанинг   биринчи   мажлиси   ўтказилиб,   бу   борадаги
алоқаларнинг устувор қўналишлари белгилаб олинди. 
  3     Мамлакатимизда  Корея  Республикаси  сармоядорлари  билан 
ҳамкорликда тузилган 138 қўшма корхона, ушбу давлатнинг 37 компанияси 
ваколатхонаси фаолият кўсатмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва савдо бўйича 
Ўзбекиистон – Корея ва Корея – Ўзбекистон қўмиталари бу борадаги 
алоқаларни янада ривожлантириш масалалари билан шуғулланмоқда. 
Жорий   алокалар   холатига   кўра,   икки   давлат   ўртасидаги   ўзаро
алокаларни   ривожлантиришга   мустахкам   хукукий   асос   ўрнатилган   ва
хамкорликнинг бош йўналишлари аник белигилаб олинган. 
2008   йилда   Ўзбекистон   ва   Корея   ўртасидаги   ташки   савдо   айланмаси
23,7% га ўсиб 1.056млн. АКШ долларини ташкил этди, улардан экспорт - 91,5
млн. дол. (31.3% га ўсиш), импорт – 965,1 млн. дол. (87.7% га ўсиш). 
Шунингдек, сармоявий хамкорлик ривожланиб бормокда - 2009 йилнинг
апрель   ойи   холатига   кўра   Ўзбекистонда   Корея   сармояси   иштирокида   351та
кўшма   корхона   ташкил   этилган   бўлиб,   улардан   57таси   юз   фоизлик   корея
сармояси   иштирокида.   Корхоналар   савдо-сотик,   енгил,   киме"  ва   озик-овкат
саноати,   машинасозлик,   метални   кайта   ишлаш,   коммунал   хўжалиги,
согликни саклаш, туризм ва хизмат сохаларида фаолият юритмокда. 
Ўзбекистон Республикаси ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва
савдо   вазирлигида   экспорт-импорт   операцияларини   амалга   ошириш,
транспорт   хизматлари,   текстиль   ишлаб   чикариш,   электроника   сервиси
хизмати   ва   бошка   сохаларда   фаолият   юритувчи   91   та   корея
компанияларининг ваколатхоналари аккредитация килинган. 
 
 
 
 
 
  4   1 -БОБ.  КОРЕЯ  РЕСПУБЛИКАСИ  ТАШҚИ 
ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
ВА ҲОЛАТИ
1.1.   Корея Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари ва
халқаро
алоқалари ривожланиши тарихи
 Тез-тез содир этиб турган чет элликларнинг хужумларига қарамай, Корея
ярим ороли, 668 йилда бирлашган давридан бошлаб, Силла ҳукмронлиги 
остида, ўзининг сие"сий мустақиллигини, маданий меъросини ва этник 
бирлигини сақлаган ҳолда, ягона ҳукумат бўлиб келган. Ҳар иккала сулола, 
Кор	
е" (918-1392) ва Чосонлар (1392-1910) ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, 
кидан, монгол ва японларнинг хужумларини қайтарган ҳолда маданият 
ривожининг юқори даражасига эришган. Кор	
е" сулоласига Силла қироллиги 
шаҳзодаси Ван Гон томонидан асос солинган. У мамлакат пойтахти этиб 
ўзининг шаҳри бўлмиш Сонак (Шим.Кореядаги ҳозирги Кэсон шаҳри) 
шаҳрини танлаган. У ўз сулоласини Кор	
е" деб номлаган, ушбу сулола 
номидан бугунги Корея номи келиб чиқган. Кор	
е"лар маданият соҳасида катта
ютуқларга эришган ва будда анҳаналарини ривожлантирган. Улар томонидан
1234 йилда дун	
е"да биринчи бўлган ҳаракатланувчи темир шрифт ихтиро 
этилган, бу эса Гуттерберг Библияни Олмонияда чоп эттиришдан икки аср 
аввал содир бўлган. 
  Сўнгги   йилларда   Кор	
е"лар   сулоласи   олим-амалдорлар,   ҳарбийлар,
конфуцианлар   ва   буддистлар   ўртасидаги   ички   урушлар   туфайли   заифлашиб
боради. 1231 йилда бошланган мўғуллар хужуми, корейсларнинг мардонавор
қаршилик   кўрсатишига   қарамай,   Кор	
е"ларнинг   100   йил   мобайнида   мўғиллар
ҳукмронлиги остида қолиб кетишига олиб келди. 
Иккинчи   Жаҳон   урушида   Япония   мағлуб   бўлганлиги   ҳақидаги   хабарни
кореяликлар   хурсандчилик   билан   кутиб   олишди,   бироқ   уларнинг
  5   хурсандчилиги   узоққа   чўзилмади.   Улар   узоқ   вақт   курашган   Озодлик
кореяликларга мустақиллик олиб келди. Аниқроқ қилиб айтганда, бошланган
“совуқ   уруш”   мамлакатнинг   мафкуравий   зиддиятлар   натижасида   иккига
бўлинишига олиб келди. Кореяликларнинг мустақил давлат қуриш йўлидаги
сайи-ҳаракатлари   зое   кетди,   чунки   АҚШ   қўшинлари   оролнинг   жанубий
қисмини   босиб   олди,   совет   қўшинлари   эса   Шимолий   қисм   устидан
ҳукмронлик   ўрнатди.   1947   йил   ноябр   ойида   БМТ   нинг   Бош   Ассамблеяси
Кореяда   БМТ   Комиссияси   назорати   остида   умумхалқ   сайловлари   ўтказиш
ҳақидаги   резолюцияни   қабул   қилди.   Бироқ   Совет   Иттифоқи   БМТ
Резолюциясини   бажаришдан   бош   тортди   ва   БМТ   Комиссиясини   Кореянинг
Шимолий қисмига йўлатмади. 
19 асрда Корея илгаригидек “девона – қироллик” лигича қолар эди ва ғарб
мамлакатларининг   дипломатик   ва   савдо   алоқаларини   ўрнатиш   ҳақидаги
талабларига қаршилик қилиб келар эди. Хитой ва Россияга қарши урушларда
ғолибликни қўлга киритган Япония, 1910 йилда Кореяни мажбурий равишда
(аннексия)   ўзига   қўшиб   олди   ва   мустамлака   ҳукмронлигини   ўрнатди.
Мустамлака   ҳукмронлик   кореяликлар   ўртасида   фидоийлик   руҳининг
кўтарилишига   сабаб   бўлди.   Корея   зие"лилари   Япониянинг   расмий   равишда
ўрнатган   ассимиляция   си	
е"сатидан   ғазабга   келди,   чунки   бу   си	е"сат   Корея
мактабларида   корейс   тилида   ўқитишни   таъқиқлаб   қўйган   эди.   1919   йил   1
мартда   бутун   мамлакат   бўйлаб   қаршилик   тўлқини   бўлиб   ўтди,   бунинг
натижасида минглаб одамлар ҳалок бўлди. Биринчи март ҳаракати инқирозга
учраган   бўлса-да,   у   миллат   онгида   ўз-ўзини   англаш,   фидоийлик   руҳини
уйғотди. 
  Кореяликлар   1   март   куни   нишонлайдиган   Мустақиллик   учун   Ҳаракат
куни   -   Давлат   байрами   ҳисобланади.   Мустамлака   ҳукмронлиги   даврида
Япония   Кореяни   иқтисодий   жиҳатдан   эксплуатация   қилди.   Мустамлака
ҳукмронлиги даврида кореяликларнинг ҳа	
е"ти жуда ҳам оғирлашиб борган ва
бу   ҳол   Япония   1945   йил   Иккинчи   Жаҳон   урушида   талофат   кўргунга   қадар
давом этган. 
  6   1948 йилда Ли Син Ман Кореянинг биринчи Президенти этиб сайланди. 
Шу вақтда, Ким Ир Сен бошчилигида шимолий қисмда коммунистик 
тартибот ўрнатилди. 1950 йил 25 июнда Шимолий Корея Жанубга кенг 
кўламда бостириб кирди ва уч йиллик урушни бошлаб юборди. Бу урушга 
америкалик, хитойлик ва бошқа чет эл қўшинлари жалб этилди. Уруш 
оқибатида бутун орол вайронага айлантирилди. 1953 йил июл ойида урушни 
тўхтатиш ҳақидаги шартнома имзоланди. Уруш натижасида уч миллион 
киши яраланди ва ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар бош панасиз қолди ва 
оиласидан ажралиб қолди. Бу вақтда Корея демократияси ҳали етилмаган 
эди, мамлакат катта сие"сий ва иқтисодий қийинчиликларни бошдан 
кечирмоқда эди. Ли Син Ман президентлик лавозимидан олиб ташлангач, 
1960 йил август ойида Демократик партиянинг йирик си	
е"сий арбоби Чан М	е"н
томонидан ҳукумат ташкил этилиб, иккинчи республика эълон қилинди. 
Бироқ янги ҳукумат 1961 йил 16 майда ҳарбий тўнтариш натижасида 
тугатилди. 1963 йилда бўлиб ўтган сайловларда Пак Чжон Хи мамлакат 
президенти этиб сайланди. Пак ҳукумати мамлакатни тезлик билан 
саноатлаштира бошлади ва 1960-1970 йилларда юқори иқтисодий 
кўрсаткичларга эришди. 1979 йил октябр ойида Президент Пак Чжон Хи 
ўлдирилиши мамлакатда ҳарбий ҳолат ўрнатилиши ва ўтиш даврининг 
бошланишига олиб келди. 
80   –   йилларда   бутун   мамлакат   бўйлаб   демократизациялаштириш
ҳаракатлари   кучайиб   кетди.   1987   йилда   Конституцияга,   мамлакат
Президентини   сайловчи   умумхалқ   сайловлар   ўтказиш   тизимини   тикловчи
ўзгартиришлар   киритилди.   Собиқ   генерал   Ро   Тхэ   У,   Конституциянинг   янги
нашрига   биноан,   мамлакатдаги   рўй   бера	
е"тган   демократик   ўзгаришлар
натижасида,   32   йил   ичида   фуқаролар   орасидан   сайланган   биринчи
Презилдент бўлди. 
Кўп йиллар давомида мамлакатни демократлаштириш ҳаракатининг фаол
қатнашчиси   бўлган   Ким   Ён   Сам   1992   йилда   бошқарув   партияси   кандидати
  7   бўла   туриб,   Президент   этиб   сайланди.   1997   йил   сайловларида   мамлакат
Президенти этиб Ким Дэ Чжун сайланди. 
Но Му Хе"н ҳукумати 	е"ки “кенг кўламда иштирок этувчи ҳукумат” 2003
йил 25 февралда ўз фаолиятини бошлади. Корея Республикасининг тарихида
16-   бўлиб   ҳисобланган.   Но   Му   Х	
е"н   ҳукумати   ўз   олдига   учта   мақсад   қўйди:
Демократия халқ билан бирга,  мувозанатлаштирилган  ривожланиш жамияти
ва Шимоли-шарқий Оси	
е"да тинчлик ва равнақ этувчи даврни бошлаш. 
1.2. Корея Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари
тизими,
тинчлик ва ҳалқаро ҳамкорлик йўлидаги дипломатик фаолият
 1991 йил сентябр ойида Корея республикаси Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг тўла хуқуқли аъзосига айланди. Корея Республикаси БМТ га 
аъзо бўлмасдан аввал БМТнинг Ҳалқаро Валюта фонди (ҲВФ), Қайта қуриш 
ва ривожлантириш ҳалқаро банки (ҚҚРҲБ), Саноатни ривожлантириш БМТ 
ташкилоти (ЮНИДО), БМТнинг таълим, фан ва маданият ташкилоти 
(ЮНЕСКО), Тарифлар ва савдо бош келишувида (ГАТТ) ва бошқа муҳим 
давлатлараро ташкилотларда фаол иштирок этиб келган. 1993 йил сентябр 
ойида Корея Республикаси Сеулда бўлиб ўтган Осий ва Тинч океани 
ҳудудларида наркотикка қарши кураш бўйича ўтказилган 18- Миллий 
ташкилотлар раҳбарларининг кенгашида иштирок этган. Корея Республикаси
БМТ аъзоси сифатида ҳалқароро ҳамжамиятда ўз аҳамиятини кенгайтириш 
йўлида сайи-ҳаракатлар қилиб келмоқда. 1992 йилда мамлакат БМТ нинг бир
қанча муҳим ташкилотлари аъзоси бўлди. 1992 йил октябр ойида бўлиб ўтган
БМТ Давлат ассамблеясининг 47-сессиясида Корея Республикаси Иқтисодий 
ва Ижтимоий Кенгаш таркибига (ЭКОСОС) қабул қилинди. 1993 йил январ 
ойида бўлиб ўтган ЭКОСОС сессиясида Корея Республикаси Кенгашнинг 
вице-президенти этиб сайланди ва ушбу ташкилотнинг Комитет раиси этиб 
сайланди. Шунингдек, Корея Республикаси 1993 йилда тузилган, ЭКОСОС 
  8   доирасидаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш бўйича янги
ташкилотнинг ҳайъат аъзолигига танланди. 
  БМТ   аъзоси   бўлган   Корея   Республикаси   ўн   йиллик   давр   ичида   бу
ташкилотнинг асосий фаолият доирасида фаол иштирок этиб келди, масалан,
можароларни бартараф этиш ва тинчликни сақлаш, қуролсизланиш йўлидаги
музокаралар,   атроф   муҳитни   муҳофаза   этиш,   инсон   ҳуқуқларини   ҳимоя
қилиш   ва   ривожлантириш   лойиҳалари.   1996-1997   йилларда   Корея
Республикаси   Ҳавфсизлик   Кенгашининг   доимий   бўлмаган   аъзоси   сифатида
кўрсатган   фаолияти   унга   бебеҳо   тажриба   орттиришга  е"рдам   берди,   бу   эса
ҳалқаро   майдонда   мамлакат   дипломатик   статусининг   мустаҳкамланишига
туртки бўлди. 
 Корея Республикаси 1948 йилда ташкил топгач, демократия ғоялари ва
эркин бозор иқтисоди	
е"тини ҳа	е"тга татбиқ этиб келмоқда. Охирги ўн йиллик
ичида унинг бошқа мамлакатлар билан муносабати бир мунча ўзгарди. Ғарб
ва Шарқ ўртасида  турган АҚШ ва СССРнинг  бир-бирига қарама-қаршилиги
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг “совуқ уруш” га айланиб кетишига қарамай,
Корея   Республикаси   ўзининг   ҳалқаро   муносабатларини   демократия
тарафдори бўлган Европа мамлакатлари билан ривожлантириб борди. Корея
уруши   тугагандан   сўнг   (1950-1953),   биринчи   йилларда   ҳалқаро   ҳамжамият
Корея   Республиксида   вайрон   бўлган   ва   қашшоқлашган   мамлакатни   кўрди.
Бироқ   бу   манзара   1962   йилларга   келиб   тамомила   ўзгарди,   Корея
Республикаси   экспортга   қаратилган   иқтисодий   ривожланиш   йўлидан   борди
ва бутун дун	
е" билан савдо алоқаларини ривожлантирди. 
1960   йиллардан   бошлаб   Корея   Республикаси   чет   эллик   иш
ўрганувчиларни   ўзига   таклиф   этиб,   кореялик   мутахассисларни   чет   элларга
юбориб, ривожлана	
е"тган  мамлакатларга 	е"рдам қўлини чўзиб  келмоқда. 1991
йил   апрел   ойида   Корея   Республикасида   Ташқи   Ишлар   Вазирлиги   қошида
ривожлана	
е"тган   мамлакатларга  	е"рдам   кўрсатиш   мақсадида   Ҳалқаро
Ҳамкорлик   Корейс   Агентлиги   (KOICA)   ташкил   этилди.   Ушбу   Агентлик
Корея   Республикасининг   нуфузини   оширишда   катта   ҳисса   қўшиб   келмоқда.
  9   1970   йиллардан   бошлаб   Корея   Республикасининг   дипломатик   ҳаракатлари
ярим оролнинг мустақил бирлашуви ва тинчлигига қаратилган. 
Мамлакат, шунингдек иттифоқчилар билан алоқаларини мустаҳкамлаб,
ҳалқаро   ташкилотларнинг   ишида   фаол   иштирок   этиб   келмоқда.   Ташқи
сие"сатга мустаҳкам асос солингандан сўнг, Корея Республикаси 1980 йиллар
давомида ҳамма соҳаларда барча мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини
ўрнатиб   борди.   1990   йилларнинг   бошларида   Шарқий   Европа   ва   Совет
Иттифоқида   рўй   берган   ўзгаришлар   “совуқ   уруш”   нинг   тугашига   сабаб
бўлди, айнан шу вақт ичида Корея Республикаси бу шароитдан фойдаланган
ҳолда,   “шимолий   дипломатия”   си	
е"сатини   амалга   ошира   бошлади.   Тезкор
равишда   “шимолий   дипломатия”   ни   ўтказиши   натижасида   Корея
Республикаси   собиқ   Совет   Иттифоқи   давлатлари   билан   муносабатларни
мустаҳкамлашга эришди. 
  1991   йил   сентябр   ойида   Шимолий   ва   Жанубий   Корея   бир   вақтда
БМТга   аъзо   бўлишди.   Кейинчалик,   1991   йил   декабр   ойида   Жанубий   ва
Шимолий Корея ўртасида тинч-тотув яшаш учун асос солингач, Корея ярим
оролини ядросиз ҳудудга айлантириш ҳақидаги ўзаро келишув имзоланди. Бу
тарихий хужжатлар ярим оролда ва умуман Шимоли-шарқий Оси	
е"да тинчлик
қуриш   учун   асос   бўлиб   хизмат   қилди   ва   айирилган   миллатнинг   бирлашиш
йўлидаги қўйилган биринчи қадам бўлди. 
1991   йил   декабр   ойида   тузилган   Корея   Фонди   Ҳалқаро   маданий
алмашинув дастурини ривожлантириб келмоқда. 
Корея   Республикаси   асосан   иқтисодий   ривожланган   мамлакатлар   –
Япония,   АҚШ   ва   Европа   иттифоқи   мамлакатлари   билан   савдо   алоқаларини
олиб   боради.   Савдо   ҳажмининг   ошиши   натижасида   Корея   Республикаси
ривожлна	
е"тган   мамлакатар   ва   Шарқий   Европа   давлатлари   билан   савдо
алоқаларини   ривожлантириб,   кенгайтириб   бормоқда,   чунки   Корея   иқтисоди
ва   савдоси   ўсиб   бормоқда,   мамлакатнинг   ишлаб   чиқариш   тизими   эса
технологик   ҳажмдаги   соҳаларга   мўлжалланган.   Ривожланган   мамлакатлар
савдо,   фан   ва   технологиялар   соҳасида   Корея   Республикасининг   асосий
  10   ҳамкорлари   бўлиб   қолмоқда.   Шуни   ҳисобга   олган   ҳолда,   мамлакат   ўзаро
манфаатларни   кўзлаган   ҳолда,   ҳамкорликни   мустаҳкамлаб,   ривожланган
мамлакатлар   сингари   ўз   бозорларини   ишлаб   чиқариш   маҳсулотларидан
тортиб,   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотлари,   хизмат   кўрсатиш   доирасига   қадар
очади. Озон қатламининг камайиши, иқлимнинг исиб кетиши, ўрмонларнинг
йўқолиб   кетиши   каби   катта   экологик   муаммолар   инсоният   олдида   янги
муаммоларни   келтириб   чиқармоқда.   1992   йил   июн   ойида   ўтказилган   атроф
муҳитни   мухофаза   қилиш   ва   ривожлантириш   бўйича   БМТ   нинг   Ер   курраси
саммити   номи   остида   танилган   конференциясида   иқтисодий   ривожланиш
атроф муҳитга зарар келтиради теган тушунча ноўринлигини исботлаб берди.
Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва атроф муҳит билан уйғунлик,
савдо ва экология ўртасидаги мувозанат, шунингдек атроф муҳитни мухофаза
қилишга   йўналтирилган   ҳалқаро   ҳаракатларда   иштирок   этиш   йўлларини
изламоқда. 
1.3. Корея Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари
кесимида
чет эл сармоялари ва сармоядорларни қўллаб-қувватлаш
 Корея Республикаси ҳукумати ривожланишнинг янги моделини таклиф 
этди, бу ўз ичига иш амалие"ти сифатини оширишдан, ҳалқаро 
стандартларгача олибчиқиш, меҳнат ресурслари ва технологияларни 
ривожлантириш ва институцион тизимнинг самарасини оширишдан иборат. 
Мамлакат раҳбарияти ислоҳотлар йўлидан бормоқда ва келгусида ҳам молия 
ва корпоратив секторда тизимни янгилаш ишларини олиб бориш 
тарафдоридир, шу билан бир вақтда, иқтисодий ўсишни таъминловчи 
эгилувчан макроиқтисодий си	
е"сатни амалга ошириб келмоқда. Корея 
Республикасининг мақсади, ўтмишга илдиз отган муаммоларни ҳал этиб, 21 
асрга мос келувчи, ривожланган иқтисоди	
е"тли иқтисодий тизим тузишдан 
иборат. 
  11   Корея Республикасининг ташқи савдо ҳажмини 2005 йил мамлакат ЯИМ
нинг   70   %   га   тақоссласа   бўлади,   чет   эл   сармоялари   билан   ишлаган
компаниялар даромади эса умумий сотилган саноат моллари ҳажмининг 14 %
ни ташкил этди. Шунинг учун мамлакат босқичма-босқич  ва фаоллик билан
четэл сармоялари билан ишловчи компанияларни қўллабқувватламоқда. 
Корея   Республикаси   2006   йилда   11   млрд.   АҚ   долл.   чет   эл   сармоясини
жалб   этди.   Сармоядорлар   молия   ва   суғурта   соҳаларидан   ташқари,   фан   ва
технологиялар   соҳасига,   логистик   марказлар   ва   кўп   миллатли
корпорацияларнинг   штаб-квартираларини   очишга   қизиқиш   билан
қарашмоқда.   Жанубий   Кореяда   тез   суръатлар   билан   ривожланиб   борае"тган
электроника соҳаси ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. 
2005 йилда Корея Республикаси Интеллектуал мулк Ҳалқаро ташкилоти
томонидан   рўйхатга   олинган   Ҳалқаро   патентларга   берилган   талабномалар
сони бўйича олтинчи ўринни эгаллади. Кореянинг яна бир афзаллиги, унинг
одам   ресурсларидир.   Ҳар   йили   фан   ва   мухандислик   мутахассислиги   бўйича
100 мингдан ортиқ мутахассислар мамлакат университетларини тугатишади.
Йилдан   -   йилга   магистрлик  	
е"ки   фан   номзоди   унвонини   олишга   интила	е"тган
талабалар сони ортиб бормоқда. Сармоядорлар учун эса бу янги маҳсулотлар
ва хизматларнинг очилиши учун жуда ҳам қулай шароитларни яратади. 
Мамлакат келажаги учун сармояларнинг аҳамияти катталигини инобатга
олган   ҳолда,   Корея   Республикаси   сармоядорлар   учун   барча   қулайликларни
яратишга имкон қадар ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат томонидан 2002 йил апрел
ойида,   бизнесни   янада   жалб   этиш   ва   Жанубий   Корея   валюта   бозорини
Шарқий   Оси	
е"  молия   марказига   айлантириш   мақсадида,   ўрта   муддатли   ва
узоқ   муддатли   чет   эл   валютаси   бозорини   ривожлантириш   режаси   ишлаб
чиқилди.   2011   йилга   қадар   мўлжалланган   бу   режалар   уч   босқичга
ажратилган.   Албатта   биринчи   ва   иккинчи   босқичдаги   чет   эл   валютасини
либераллаштиришга   оид   бўлган   чекланмалар   2011   йилга   келиб   бекор
қилинади. 2002 йилда Корея Банкининг сертификатлаштируви жара	
е"ни бекор
қилинди   ва   хусусий   шахслар   ва   компанияларнинг   молиявий   операциялари
  12   жарае"нидаги   хужжатларни   расмийлаштириш   бир   мунча   соддалаштирилди.
Мамлакат   ташқарисида   маблағ   қўйиш   жара	
е"нини   жонлантириш   мақсадида,
2005   йилда   ҳукумат   либераллаштириш   масалалари   устида   фаол   иш   борди.
2006   йилда   маблағ   билан   боғлиқ   бўлган   барча   операциялар   лицензия
тизимидан   оддий   ахборот   бериш   тизимига   ўтказилди,   бу   эса   ўз   навбатида
сармоя келишининг либераллашувини фаоллаштирди. 
  Тўғридан-тўғри сармоялашга таълуқли бўлган барча қонун ва қоидалар
осонлаштирилди   ва   ягона   хуқуқий   тизимга   келтирилди,   буларнинг   барчаси
1988   йил   ноябр   ойида   кучга   кирган   “Чет   эл   сармояларини   рағбатлантириш
ҳақидаги   Қонун”   да   мужассамлантирилган.   Чет   эл   сармояларини
тўғридантўғри   жалб   этиш   мақсадида   турли   хил   рағбатлантириш   усуллари,
шу қаторда солиқлардан озод этиш 	
е"ки солиқлар меъ	е"рини пасайтириш каби
усуллар   қўлланилади.   Ҳукумат   томонидан   импортга   бўлган   чекланишлар,
махсус тарифга киритилган маҳсулотлар рўйхати бекор қилиб борилади. 
Корея   Республикасида   хизмат   кўрсатиш   соҳасини   либераллаштириш
жара	
е"ни   жуда   ҳам   қийин   кечди,   чунки   ички   хизмат   кўрсатиш   бозори   яхши
ривожланмаган   эди.   Бироқ   шунга   қарамай,   ҳукумат   томонидан   ушбу
бозорнининг   тўлиқ   очилишига   қаратилган   бир   қатор   бир   томонлама
чоратадбирлар   кўрилди.   Масалан,   ҳа	
е"тни   суғурта   қилиш   соҳаси   чет   эллик
суғуртачилар   учун   очиб   қўйилган.   Чет   эл   банклари   миллий   ташкилотлар
сингари   барча   хуқуқларга   эга.   Қачонлардир   фақатгина   чет   эл   сармоясининг
улушли   иштироки   бўлган   қўшма   корхоналар   учун   очиқ   бўлган   реклама
бозори,   бугунги   кунда   буткул   чет   элликлар   учун   очиб   юборилган.
Интеллектуал   хусусийлик   хуқуқини   мустаҳкам   ҳимоя   қилиш   мамлакатнинг
юқори   технологик   даражаси   ва   асосий   савдо   ҳамкорлари   билан   ҳамкорлик
қилишда катта аҳамиятга  эга  эканлиги ҳукумат томонидан тан олинади. Шу
сабабдан, 1987 йилдан бошлаб ҳукумат томонидан интеллектуал хусусийлик
хуқуқларини   ҳимоя   қилишни   кучайтириш   борасида   тубдан   ислоҳотлар
ўтказилди.   Муаллифлик   хуқуқларини   ҳимоя   қилиш   ҳақидаги   қонунда
кореялик   ва   чет   эллик   муаллифларнинг   ишларини   ҳар   томонлама   ҳимоя
  13   қилиш назарда тутилган. Муаллифлик хуқуқи муаллифнинг умр давомида ва
унинг   вафотидан   сўнг   50   йил   кучга   эга.   Бундан   ташқари,   интеллектуал
хусусийликка   тажовуз   қилишдан   ҳимоя   қилиш   кафолати   компютер
дастурларига нисбатан ҳам қўлланилади. 
Корея   Республикасида,   бошқа   мамлакатлардаги   сингари,   қишлоқ
хўжалиги   сие"сати   жиддий   ижтимоий   ва   си	е"сий   муаммолар   туғдириши
мумкин   ва   бу   муаммолар   ушбу   соҳани   либераллаштиришни   бир   мунча
қийинлаштирмоқда.   Корея   Республикасининг   бу   масаладаги   энг   нозик   ери
фермерларга бериладиган экин экиш майдонларининг камлигидандир. Бироқ
шунга   қарамай,   Корея   Республикаси   ҳукумати   ўз   ҳаракатларини   қишлоқ
хўжалиги   маҳсулотлари   ички   бозорини   очишга   йўналтирмоқда.   1988   йил
декабр ойида ҳукумат томонидан 1991 йилгача бўлган давр ичидаги қишлоқ
хўжалиги   маҳсулоти   импортни   либераллаштириш   режаларини   кўриб   чиқиш
юзасидан   ишчи   гуруҳ   ташкил   этилди.   Ўзгартирилган   режалар
либераллаштириш   соҳаларини   кенгайтиришга  
е"рдам   берди   ва   бозорларнинг
очилиш жара	
е"ни тезлашди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
бўйича   ГАТТ   Уругвай   раундида   Корея   Республикаси   турли   хил   қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари бозорига криш йўлларини яхшилаш мажбуриятини ўз
зиммасига олди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  14   2-БОБ. Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси
ташқи иқтисодий, халқаро
ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг истиқболлари
2.1. Корея Республикаси ва  Ўзбекистон  Республикаси
ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларнинг янги босқичи
 
  Ўзбекистон ва Жанубий Кореяни катта масофа ажратиб туради. Шунга
қарамай,   Ўзбекистон   ва   Кореяни   мустаҳкам   дўстлик   ришталари,
халқларимизни   тарихий   маънавий   яқинлик   боғлаб   туради.   Бу   яқинликнинг
теран асослари бор. Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан
Ўзбекистонга   келиб   қолган   корейсларга   юртимизда   қандай   меҳр-мурувват
кўрсатилганини   Корея   аҳли   мамнуният   билан  е"дда   тутади.   Бағрикенглик,
саховат,   тотувлик,   меҳр-оқибат,   меҳнатсеварлик   ўзбек   ва   корейс   халқлари
учун бирдек хос фазилатлардир. Маънавий яқинлик ўзаро ишонч ва ҳурматга
асос бўлади. 
  Икки мамлакатнинг си	
е"сий муносабатлари ҳақида сўз кетганда, аввало,
давлат   раҳбарлари   ўртасидаги   самимий   дўстликни   таъкидлаш   керак.   Бу
дўстлик Жанубий Корея Президенти Ли М	
е"н Бак Сеул мэри бўлган йиллари
бошланган.   2008   йилда   Ли   М	
е"н   Бак   президент   сайловида   ғалаба   қозониб,
давлат раҳбари лавозимини эгаллагач, инаугурация маросимига олий фахрий
меҳмон   сифатида   Ўзбекистон   раҳбарини   таклиф   этди.   2009   йилнинг   май
ойида Ўзбекистон ва Жанубий Корея раҳбарлари Тошкентда учрашдилар. 
  Олий   даражадаги   учрашувларнинг   мунтазамлиги   муносабатларини
ривожлантиришдаги   фаолликдан   далолат   беради.   Бундай   учрашувлар   ҳали
томонлар   ҳамкорликда   ўзлаштирмаган   янги   соҳаларни   кашф   этишга,   янги
қўшма   лойиҳалар   ишлаб   чиқишга   йўл   очади,   янада   манфаатли   алоқалар
истиқболини яқинлаштиради. 
Сеулда   навбатдаги   Ўзбекистон   –Корея   саммитига   катта   ҳозирлик
кўрилган.   Аэропортда,   шаҳарнинг   марказий   кўчаларида   икки   давлат
  15   байроқлари   ҳилпирайди,   ўзбек   ва   корейс   тилларида  е"зилган   қутлов   сўзлари
кўзга ташланади. 
  Ўзбекистон   Республикаси   Президентини   “Чонг   Ва   Дэ”   қароргоҳида
расмий кутиб олиш маросими бўлди. 
  Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф  тортди. Ислом
Каримов   ва   Ли   М	
е"н   Бак   шоҳсупага   кўтарилдилар.   Икки   давлат   мадҳиялари
янгради.   Президентлар   фахрий   қоровул   сафи   олдидан   ўтдилар.
Президентларнинг   яккама-якка   суҳбатида   Ислом   Каримов   ва   Ли   М	
е"н   Бак
мамлакатларимиз   ўртасидаги   муносабатларнинг   бугунги   аҳволи   ва
истиқболига   оид   масалалар,   ўзларини   қизиқтирган   минтақавий   ва   халқаро
аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. 
 Мамлакатимиз раҳбари ушбу саммит Жанубий Корея Ўзбекистон билан
ҳамкорликни   ривожлантиришдан   манфаатдорлигининг   яна   бир  
е"рқин
далолати   эканини,   айни   пайтда   Тошкент   ҳам   Сеул   билан   алоқаларни   юксак
қадрлашини таъкидлади. 
  Ли  М	
е"н  Бак   ушбу  учрашув  ўзаро   муносабатларнинг  бугунги  ҳолатини
таҳлил   этиш,   истиқболда   ҳамкорликни   янада   ривожлантириш   масалалари
юзасидан   атрофлича   фикр   алмашиш   учун   қулай   имконият   эканлигини   қайд
этди. 
  Президентлар   хавфсизлик   масалаларини   муҳокама   қилдилар.   Халқаро
терроризм   ва   экстремизмга,   қурол-яроғ   ва   наркотик   моддалар
контрабандасига   қарши   курашдаги   ҳамкорлик,   оммавий   қирғин   қуроллари
тарқалишининг   олдини   олиш   билан   боғлиқ   муаммолар   юзасидан   фикр
алмашилди. 
  Халқаро   ташкилотлар   доирасидаги   ҳамкорлик   масалалари   кўриб
чиқилди.   Ўзбекистон   ва   Жанубий   Корея   халқаро   си	
е"сат   майдонида
бирибирининг   ташаббусларини  	
е"қлаб,   бири-бирини   қўллаб   –қувватлаб
келади.   Хусусан,   Ли   М	
е"н   Бак   2018   йилда   бўладиган   Қишки   олимпия
ўйинларига   мезбонлик   қилиш   учун   Пх	
е"нчхан   шаҳри   номзодини   қўллаб-
қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик изҳор этди. 
  16     Ўзбекистон Сеулнинг Корея яриморолидаги муаммоларни тинч йўл 
билан  ҳал  қилиш  масаласига  е"ндашувини,  Корея 
Республикаси раҳбариятининг “Янги Оси
е" дипломатияси” ташаббуси ҳамда 
энергетик стратегиясини қўллаб қўвватлайди. Ўзбекистон раҳбари 
ташаббусининг самараси –Марказий Оси
е" ядро қуролидан холи ҳудудга 
айлангани Корея 
Республикасида юксак қадрланади. Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов
ва Ли М	
е"н Бак  Шимолий Кореянинг  ядросизлантирилиши Шимоли-Шарқий
Оси	
е"да тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим шарти экани борасида
ҳамфикрдир. 
  Мамлакатларимиз   ўртасида   иқтисодий   хамкорлик   изчил
ривожланмоқда.   Ўзбекистон   ва   Жанубий   Корея   нефть-газ,   кончилик,
машинасозлик,   автомабилсозлик,   тўқимачилик,   логистика,   ким	
е"  саноати,
қурилиш, ахборот –коммуникация технологиялари ва қатор бошқа соҳаларда
кенг   кўламли   қўшма   лойиҳаларни   амалга   оширмоқда.   Савдо-иқтисодий
ҳамкорлик   бўйича   Ўзбекистон   –   Корея   қўшма   қўмитаси   мунтазам
йиғилишлар   ўтказиб,   алоқаларнинг   янги   қирраларини   очиш,   мазмунини
бойитиш, савдо ва сармоя ҳажмини ошириш масалаларини кўриб чиқади. 
Энергетика ва табий ресурслар бўйича идоралараро қўмита тузилган. 
  Ислом   Каримов   ва   Ли   М	
е"н   Бак   икки   томонлама   муносабатлар   2006
йилда   имзоланган   Стратегик   шериклик   тўғрисидаги   қўшма   декларация
руҳида ривожланиб бора	
е"тганини таъкидладилар. Ушбу ташриф Ўзбекистон
билан   Жанубий   Корея   ўртасидаги   муносабатларни   сифат   жиҳатидан   янги
босқичга кўтаришига ишонч билдирилди. 
  Президентлар мулоқоти икки мамлакат расмий делегацияларининг 
кенгайтирилган таркибидаги музокарасида давом этди. Унда асосий эътибор 
савдо-иқтисодий,  сармоявий  ва  гуманитар  ҳамкорлик 
масалаларига қаратилди. 
  Жанубий   Корея   Ўзбекистоннинг   энг   йирик   сармоявий   шерикларидан
биридир. Унинг мамлакатимиз иқтисоди	
е"тига киритган сармояси 2 миллиард
  17   АҚШ   долларидан   ошди.   Айниқса,   нефть-газ,   кончилик,   нефть   киме"си,
логистика,   қурилиш   соҳаларида   йирик   лойиҳалар   бор.   Навоий   шаҳридаги
халқаро   аэропорт   негизида   барпо   этила	
е"тган   эркин   индустриалиқтисодий
зона   бунга  	
е"рқин   мисолдир.   Ушбу   зонадаги   қитъалараро   интермодал
логистика   маркази   МДҲда   ягона   бўлиб,   у   ерда   юклар   тезкорлик   билан
туширилади   ва   ортилади,   тақсимланади,   махсус   омборларга
жойлаштирилади.   Оси	
е"дан   Европага   ва   Европадан   Оси	е"га   жўнатиладиган
юклар   глобал   юк   ташиш   тармоғининг   муҳим   бўғинига   айланадиган   ана   шу
марказдан ўтади. 
  Таъкидлаш   жоизки,   хорижда   мазкур   эркин   индустриал-иқтисодий   зонага
қизиқиш кучайиб бормоқда. 
 2009 йил март ойида Сеулда Ўзбекистонда сармоявий ҳамкорлик соҳасидаги
янги   имконятларга   бағишланган   анжуман   бўлиб   ўтди.   Кореялик
ишбилармонлар   эркин   индустриал-иқтисодий   зонадаги   қулайлик   ва
имти	
е"злар   билан   атрофлича   таништирилди.   Натижада   умумий   қиймати   500
миллион   АҚШ   долларидан   ошадиган   35   та   сармоявий   лойиҳа   бўйича
келишувларга   эришилди.   Бу   шундан   далолат   берадики   “Навоий”   эркин
индустриал-иқтисодий   зонасини   ривожлантириш   томонлама   ҳамкорликнинг
истиқболли йўналишларидандир. 
  Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ўзбекистон айнан Жанубий Корея 
билан ҳамкорликда ишлаб чиқаришнинг мураккаб, энг илғор технологиялар 
талаб қиладиган, тай	
е"р маҳсулоти юксак даражадаги қўшимча қийматга эга 
турини ўзлаштириб, дун	
е"даги саноқли автомобилсоз даватлар қаторида ўрин 
олади. 
  “Корея   газ   корпорацияси”   (“КОГАЗ”)   билан   ҳамкорлик   нафақат   газ
конларида   геология   –   разведка   ишларини   олиб   бориш   ва   конларни
ўзлаштириш, балки йилига 445 минг тонна полиэтилен ҳамда полипропилен
ишлаб   чиқаришни   ҳам   қамраб   олган.   Яъни   газ   хом   аш	
е"сини   қайта   ишлаб,
юқори   қўшимча   қийматли   маҳсулот   чиқарилади.   Бу   лойиҳа   доирасида   3,12
  18   миллиард АҚШ доллари миқдорида Жанубий Корея сармоясини жалб қилиш
режалаштирилмоқда. 
  Савдо алоқалари борасида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида 1992
йилдан   энг   кўп   қулайлик   яратиш   тартиби   жорий   қилинганини   таъкидлаш
жоиз.   2008   йилда   ўзаро   товар   айирбошлаш   ҳажми   бир   миллиард   доллардан
ошди.2009   йилда   эса   бу   кўрсаткич   1,2   миллиард   долларни   ташкил   этди.
Юртимизда   351   Ўзбекистон   -   Жанубий   Корея   қўшма   корхонаси   фаолият
кўрсатмоқда. Ушбу мамлакатнинг 91 фирма ва компанияси Ўзбекистонда ўз
ваколатхонасини очган. 
  Музокараларда Ислом Каримов ва Ли Ме"н Бак савдо-иқтисодий ҳамда 
сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо бердилар. Шу билан 
бирга, ҳозирга қадар эришилган натижалар Ўзбекистон ва Жанубий 
Кореянинг  салоҳият  ва  имкониятларини  тўлиқ  акс 
эттирмаслиги таъкидланди. Имкониятларни тўла ишга солиш масалалари 
атрофлича муҳокама қилинди. 
2.2. Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси
ўртасидаги
гуманитар ҳамкорлик
    1992   йилда   Тошкентда   Корея   таълим   маркази   фаолият   кўрсатмоқда.
Ўзбекистон   давлати   жаҳон   тиллари   университети   ва   Самарқанд   давлат   чет
тиллар институтида Корейс тили ва маданияти марказлари, Тошкент ахборот
технологиялари   университетида   Ахборот   технологиялари   маркази   очилган.
Тошкентда   “Ўзбекистон   Корея”   касбга   тай	
е"рлаш   марказини   очиш   лойиҳаси
таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг яна бир муваффақияти бўлди. У ерда ҳар
йили   360   нафар   йигит-қиз   компютер   йиғиш,   графика,   электротехника,
қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш, автомобилларга хизмат кўрсатиш
соҳалари бўйича таҳсил олади. 
  1999   йили   Тошкентда   очилган   “Ўзбекистон   –   Корея   Респубилкаси”
дўстлик   жамияти   маданий   алоқаоарини   ривожлантиришга   катта   ҳисса
  19   қўшмоқда. Мунтазам равишда фестиваль, кўргазма, концерт ва бошқа кўплаб
маданий   тадбирлар   ташкил   қилинмоқда.   Корея   Респубилкасида   ўтказилган
“Марказий   Осие"  нафосати”   фотокўргазмаси,   “Сўғди	е"на”   ансамбилининг
“Ипак   йўли   руҳи”   концерти,   “Ипак   йўли   фестивали,   ҳар   йили   Тошкентда
бўладиган   Корея   маданияти   ҳафталиги   шулар   жумласидандир.   Кореялик
хонанда   ва   созандалар   Самарқандда   ўтадиган   “Шарқ   тароналари”   халқаро
мусиқа фестивалида доим фаол иштирок этади. 
  Ушбу  ташриф  мунтазамлик  тусини  олган  
ўзаро  ишончли   мулоқатларининг   мантиқий   давомидир,   -   деди   Ислом
Каримов.   -Биз   синалган   стратегик   шерик   мамлакат   билан   муносабатларни
янада   ривожлантириш   тарафдоримиз.   Сўнгги   вақтларда   мамлакатларимиз,
айниқса,   йирик   қайта   ишлаш   ва   ишлаб   чиқариш   иншоотлари   барпо   этиш
борасида фаол ва самарали ҳамкорлик қилмоқда. 
  Дарҳақиқат,   мамлакатларимиз   ўртасидаги   алоқалар   изчил
ривожланмоқда,   -деди   Ли   М	
е"н   Бак.   -2009   йил   кўплаб   давлатлар   учун   оғир
келди.   Ўзбекистон   эса   иқтисодий   ўсишга   эришди   ва   йирик   халқаро
лойиҳалар ижросини давом эттирди. Жанубий Корея Ўзбекистон билан барча
соҳаларда   ҳамкорлик   қилади.   Биз   Ўзбекистон   билан   иқтисоди	
е"т,   таълим,
маданият   ва   кўплаб   бошқа   соҳаларда   ҳамкорликни   ривожлантириш,   айни
пайтда халқаро майдонда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. 
  Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси билан Корея 
Республикаси   ҳукуматлари   ўртасида   2008   йил   12   майда   имзоланган
20082011   йилларда   Иқтисодий   ривожланиш   ва   ҳамкорлик   жамғармасининг
(EDCF)   имти	
е"зли   кредитларини   тақдим   этиш   тўғрисидаги   ҳадли   битимга
ўзгартириш   киритиш   тўғрисидаги   битим,   муқобил   энергия   манбалари   ва
энергия   тежаш   технологияларини   ривожлантириш   соҳасида   ҳамкорлик
тўғрисида   битим,   Сурғил   кони   негизида   Устюрт   газ-ким	
е"  мажмуини   қуриш
ва конни ўзлаштириш лойиҳасини  амалга  ошириш бўйича  сармоявий битим
имзоланди. 
  20     Умуман,  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  
ташрифи   доирасида   икки   мамлакатнинг   турли   вазирлик   ва   идоралари
ўртасида   жами   16   та   ҳужжат   имзоланди.   Уларда   инфратузилма,   тиббие"т,
атроф-муҳит   муҳофазаси,   ўсимликлар   карантини,   сай	
е"ҳлик,   қишлоқ
хўжалиги   ва   қатор   бошқа   соҳаларда   ҳамкорликни   ривожлантириш,
шунингдек, Тошкентда Сеул боғини барпо этиш кўзда тутилган. 
  Мамлакатимиз раҳбари Корея Республикаси Бош вазири Чон Ун
Чан   билан   учрашди.   Мулоқот   чоғида   ташриф   асносида   эришилган
келишувларни   амали	
е"тга   тўла   ва   муваффақиятли   татбиқ   этиш   учун   икки
мамлакат ҳукуматлари  ўртасидаги  алоқаларни  янада  
фаоллаштириш,  уларнинг ҳамкорлигини  мувофиқлаштириш  билан  
боғлиқ  масалалар  муҳокама қилинди. 
  Президент  Ислом  Каримов  Корея  Республикаси  
Миллий ассамблеяси (парламенти) Спикери Ким Х	
е"нг О билан ҳам музокара
ўтказди.   Давлатлараро   муносабатларни   ривожлантиришда   олий   қонун
чиқарувчи   органларнинг   ҳамкорлиги   муҳим   аҳамият   касб   этиши
таъкидланди.   Ўзбекистон   билан   Жанубий   Корея   ўртасида   парламентлараро
алоқалар   кўламини   янада   кенгайтириш   масалалари   юзасидан   фикр
алмашилди. 
 
2.3.   Корея Республикасининг Навоий эркин индустриал-
иқтисодий
ҳудудидаги иқтисодий иштироки ва истиқболлари
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси 
билан Навоий шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида МДҲ мамлакатларида 
биринчи бўлган “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил 
этилмоқда.  Еркин  индустриал-иқтисодий  зонанинг  муваффақиятини 
белгиловчи энг муҳим жиҳатлардан бири – бу унинг 
е"нида жойлашган 
трансконтинентал интермодал хаб бўлиб, у 2009 йил январидан бу	
е"н юк 
  21   ташиш бўйича дуне"да етакчи саналган “ Korean Eyr” компанияси томонидан 
бошқарилмоқда. 2009 йил 5 март куни Сеулда “Навоий шаҳридаги эркин 
индустриал-иқтисодий зона – кореялик шериклар учун Ўзбекистондаги янги 
инвестисион имкониятлар” мавзуида конференция бўлиб ўтди. Анжуманда 
нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Оси	
е" минтақасининг иқтисодий 
тараққи	
е"тига ижобий таъсир кўрсатувчи энг истиқболли лойиҳалардан 
бирининг ҳа	
е"тга татбиқ этилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Конференсиядан кўзланган асосий мақсад – Корея Республикасидаги 
ишбилармон доиралар вакилларини Навоийда ташкил этила	
е"тган эркин 
индустриал-иқтисодий зона, хорижлик инвесторларга таклиф этила	
е"тган 
имти	
е"злар билан кенг таништириш эди. Сеулдаги “ Lotto” меҳмонхонасининг
1200 кишига мўлжалланган конференциялар зали иштирокчилар билан 
тўлди, мавзуга қизиқиш шу қадар кучли эдики, анжуман ишини кўпчилик 
ҳатто тик туриб эшитишига тўғри келди. 
  Юртимиз   ишбилармон   доирлари   вакилларининг   делегациясига
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   вазирининг   биринчи   ўринбосари,   молия
вазири   Рустам   Азимов   раҳбарлик   қилди.   Делегация   таркибидан   шунингдек,
мамлакатимизнинг   турли   вазирлик   ва   идоралари   раҳбарлари,   нуфузли
тадбиркорлар   ўрин   олди.   Конференцияни   Корея   Республикаси   Бош   вазири
Хан   Син   Су   табрик   сўзи   билан   очиб   бергани   Корея   ҳукумати   мазкур
анжуманга   катта   эътибор   берганини   яққол   тасдиғи   бўлди.   У,   жумладан,
Корея  билан Ўзбекистон  ўртасида  мустаҳкам  савдо-иқтисодий ва гуманитар
алоқалар   йўлга   қўйилганини   таъкидлаб,   ўзаро   ҳамкорлик   кудан-кун
кенгайиб,   янада   мустаҳкамланиб   бора	
е"тганини   эътироф   этди   ва   Навоийда
ташкил   этила	
е"тган   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   бунинг   далили   бўлиб
хизмат   қилишини   қайд   этди.   Конференсияда   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг анжуман иштирокчиларига йўллаган табрик
хати   ўқиб   эшиттирилди.   Унда   таъкидланишича,   «бизнинг   Корея
Республикаси   билан   бўлган   жадал   суръатдаги   ҳамкорлигимиз   2006   йилда
ўрнатилган   стратегик   шериклик   асосида   ривожланиб,   бу,   ўз   навбатида,
  22   нефть, газ, уран, қимматбаҳо ва ное"б металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш,
тўқимачилик,   машинасозлик   ва   автомобилсозлик   соҳаларидаги   муҳим
лойиҳаларни   амалга   ошириш   учун   мустаҳкам   асос   яратиб   берди».
Автомобиль, темир ва ҳаво йўлларининг энг муҳим чорраҳасида жойлашган
Навоий   шаҳри   аэропорти   Жануби-шарқий   Оси	
е"  мамлакатларини   Марказий
ва   Жанубий   Оси	
е",   Яқин   Шарқ   ҳамда   Европа   қитъаси   мамлакатлари   билан
боғлайди. 
 Яқин вақт ичида Навоий шаҳри аэропорти ҳаво қатнови орқали Оси	
е" ва
Европанинг Сингапур, Деҳли, Бангкок, Франкфурт ҳамда Милан каби йирик
шаҳарлари билан боғланади. Тақдимот маросимида таъкидланганидек, эркин
индустриал-иқтисодий   зона   ҳудудида   махсус   солиқ,   божхона   ҳамда   валюта
режимлари,   резидент   бўлмаганлар   учун   кириш   ва   чиқиш,   ишлаш   учун
рухсатнома   олишнинг   соддалаштирилган   тартиби   жорий   этилади.   Бундан
ташқари,   ер   солиғи,   мулк   солиғи,   даромад   солиғи,   ижтимоий
инфратузилмани   ривожлантириш   ва   ободонлаштириш   солиғи,   ягона   солиқ
тўловидан   озод   қилиш   каби   чоралар   кўзда   тутилган.   Анжуманда   бир   неча
йилдан   бу	
е"н   Ўзбекистонда   муваффақиятли   фаолият   юритиб   кела	е"тган
кореялик   бизнесменларнинг   чиқишлари   катта   қизиқиш   уйғотди.   Сўзга
чиққанлар   Навоийдаги   эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   ташкил
этилиши   берадиган   янги   имкониятлар   тўғрисидаги   фикрлари   билан
ўртоқлашди.   Конференция   давомида   умумий   қиймати   500   миллион   АҚШ
долларидан   ошувчи   35   та   инвестицион   лойиҳа   ва   битимлар   имзолангани
анжуман   нақадар   муваффақиятли   ўтганидан   далолат   бериб   турибди.
Учрашув   доирасида,   шунингдек,   ҳамкорликнинг   устувор   йўналишларига
бағишланган тематик давра суҳбатлари ўтказилиб, уларда нефть ва нефть-газ,
газ   ва   газ-ким	
е",   тўқимачилик,   электротехника   саноати,   ахборот
технологиялари,   телекоммуникациялар,   қурилиш   материаллари   ишлаб
чиқариш,   фармацевтика,   озиқ-овқат   саноати,   қишлоқ   хўжалик
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, туризм соҳаларидаги аниқ
инвестицион   лойиҳалар   тақдимоти   бўлиб   ўтди.   Ўзбекистон   билан   Корея
  23   ўртасидаги иқтисодий муносабатлар суръати кундан-кун юксалиб бормоқда.
Биргина 2008 йилда Ўзбекистонга Корея ишбилармон доираларининг 80 дан
зие"д делегацияси ташриф буюрди. 
  Навоий   шаҳрида   эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   ташкил
этилиши   билан   Ўзбекистонга   бўлган   қизиқиш   ортиб,   таҳлилчиларнинг
фикрига   кўра,   бу   нафақат   Корея   компаниялари,   балки   бошқа   мамлакатлар
ишбилармонларининг   фаоллигини   оширишга   хизмат   қилади.   Анжуманда
Корея   Республикаси   ишбилармон   доиралари   Ўзбекистон-Корея
муносабатларининг   бугунги   аҳволи   ва   Навоий   шаҳрида   ташкил   этилган
эркин   индустриал-иқтисодий   зонанинг   истиқболлари   ҳақида   фикр
алмашдилар.   Корея   Республикаси   ер,   транспорт   ва   сув   ресурслари   вазири
Чун   Чжон   Хван:   –   Корея   билан   Ўзбекистон   кўп   жиҳатдан   бир   бирига
ўхшайди.   Кореянинг   ривожланиш   тарихига   назар   ташлайдиган   бўлсак,
мамлакат   урушдан   кейинги   бир   неча   ўн   йил   ичида   иқтисоди	
е"тнинг   жадал
ўсишини   таъминлаб,   иқтисоди	
е"т   ва   саноат   ҳажми   бўйича   дун	е"даги   ўн
биринчи мамлакатга айланганини кўришимиз мумкин. 
  Юртимизнинг   бундай   жадал   суръатдаги   ўсишига   фақатгина
халқимизнинг   тараққи	
е"тга   бўлган   интилиши,   фидокорона   меҳнати   эвазига
эришилди. Агар мамлакатимизни Ўзбекистон билан солиштирадиган бўлсак,
ўзбек  халқи ҳам  тараққи
е"т  ва фаровонликка эришиш учун астойдил ҳаракат
қила	
е"тганини таъкидлаш жоиз бўлади. Лекин шу билан бирга Ўзбекистонда
бизда   бўлмаган   табиий   бойликлар   ҳам   мавжуд.   Мамлакатингиз   ўз
саноатишлаб   чиқариш   базасини   оқилона   шакллантирса,   логистика
инфратузилмасини   ривожлантирса,   хорижий   инвестисияларни   жалб   қилиш
борасидаги   оқилона   си	
е"сатини   такомиллаштирса   –   Ўзбекистоннинг
муваффақияти   таъминланишига   ишончим   комил.   Ўзбекистоннинг   денгизга
чиқадиган   йўли   йўқ.   Лекин   Навоийдаги   логистик   хаб   лойиҳасини   амалга
ошириш орқали мазкур камчиликни енгиб ўтиш мумкин. Бу ерда автомобиль
ва   темир   йўллари   ҳаво   йўллари   билан   уўғунлашади.   Бу   эса   Ўзбекистонга
иқтисодий тараққи	
е"т борасида жиддий силжишга эришиш имконини беради. 
  24   Корея   компаниялари   Навоий   зонасидаги   фаолиятини
жадаллаштиришига   ишончимиз   комил   ва   улар   Ўзбекистон   ҳукумати
томонидан қўллабқувватланишига умид қиламиз. 
 Ўз навбатида, Корея ҳукумати Ўзбекистон бозорига чиқадиган кореялик
бизнесменларни   фаол   қўллаб-қувватлайди.   Бугунги   тақдимот   Корея
компанияларининг   Ўзбекистондаги   инвестисион   фаолиятини
жадаллаштиришга   хизмат   қилиб,   Навоий   шаҳридаги   эркин
индустриалиқтисодий зона уларнинг дуне" бозорларига чиқишидаги ўзига хос
плацдарм   бўлишига   умид   қиламан.   Ҳаво   орқали   юк   ташиш   бўйича   дун	
е"да
етакчи ҳисобланган “ Korean Eyr” компанияси висе-президенти Чанг-Хун Чи:
– Илгари Кореяда ҳам экспортга йўналтирилган тузилмалар фаолият юритган
эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиш жара	
е"ни 	е"димда. 
  Бу   –   мамлакатимизнинг   иқтисодий   тараққи
е"тига   кучли   туртки   берди.
Навоий шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий зона кўплаб хорижий фирма
ва   компанияларни   жалб   қилиб,   Ўзбекистоннинг   иқтисодий   ривожланишига
ҳисса   қўшади.   Мамлакатингиз   юқори   малакали   инсон   ресурслари,   ер   ости
табиий   бойликлари   ҳамда   Марказий   Оси	
е"даги   қулай   жўғрофий   жойлашувга
эга.   Навоий   сармоядорлар   учун   энг   жозибали   жойга   айланишига   ишончим
комил. Корея республикаси янги технологияларга эга, Ўзбекистон эса уларни
ҳа	
е"тга   тадбиқ   этиш   истагида.   Агар   биз   мана   шу   икки   жиҳатни   бирлаштира
олсак, бундан икки томон ҳам ютади. 
  Мамлакатларимиз президентлари – Ислом Каримов ва Ли М	
е"н Бак 
ташаббуси маҳсули бўлган Навоий эркин индустриал-иқтисодий зона 
лойиҳаси яқин келажакда ўз ижобий натижасини беришига ишонаман. “ DEU
Interneshnl”  кўп  профилли  (минерал  ресурсларни  қазиб 
олиш, 
молиялаштириш, энергетикани ривожлантириш, рангли металлар, газ ва
нефть   қазиб   олиш,   савдо,   тўқимачилик)   компанияси   президенти   Ким   Чже
Энг:   –   Ўзбекистон   Республикаси   минтақанинг   бошқа   мамлакатлари   билан
солиштирганда,   муваффақиятли   бизнес   юритиш   учун   қатор   қулайликларга
  25   эга.   Юқори   малакали   инженер-техник   кадрлар,   такомиллашган   қонунчилик
базаси,   арзон   нархдаги   муҳандислик-енергетика   коммуникасиялари   Корея
компанияларини мазкур бозорга жалб қилувчи омиллар ҳисобланади. Бошқа
ижобий   жиҳатлар   шундаки,   Ўзбекистон   МДҲ   мамлакатлари   билан   яқиндан
ҳамкорлик   қилади   ва   уларнинг   ҳудудига   ўз   тайе"р   маҳсулотларини   божхона
тўловларисиз   экспорт   қилиш   имконига   эга.   Ўзбекистон   бой   минерал
ресурсларга   эга   бўлиб,   аминманки,   си	
е"сий   барқарорлик   шароитида
инвестисияларни жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб,
ишлаб   чиқаришнинг   турли   соҳаларига   энг   янги   технологияларни   тадбиқ
қилиш жара	
е"ни ҳам давом этади. 
  Буларнинг   бари   яқин   келажакда   Ўзбекистон   иқтисоди	
е"тининг   юқори
суръатдаги ўсишини таъминлайди. Мамлакатимиз Ўзбекистон бозорига 1993
йилда   кириб   борди.   Компания   автомобилсозлик,   молия,   савдо,   бутловчи
қисмлар ишлаб чиқариш, мобил алоқа, электроника, тўқимачилик соҳаларида
фаолият   юрита   бошлади.   Ўзбекистондаги   учта   тўқимачилик   фабрикамизга
энг   замонавий   ускуналар   ўрнатганмиз.   Бу   каби   кенг   миқ	
е"сли   ишлаб
чиқаришни   нафақат   Ўзбекистон,   балки   Кореяда   ҳам   учратиш   мушкул.
Мазкур   корхоналарда   ип   газлама   маҳсулотлари   ишлаб   чиқарилиб,   Европа
мамлакатлари, Япония, АҚШ бозорларига етказиб берилади. 
 Айни пайтга қадар қиймати 470 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот
экспорт   қилинди.   Жорий   йилда   мазкур   кўрсаткич   500   миллион   доллардан
ошади   деган   ниятдамиз.   Шу   орқали   биз   DEU   нинг   Ўзбекистон   билан
алоқаларини   кенгайтирдик.   1997   йилги   молиявий   инқирозни   енгиб   ўтиб,   “
DEU Interneshnl” га айланган DEU Ўзбекистон иқтисоди	
е"тига инвестициялар
киритишда давом этмоқда. Ўзбекистон бозоридаги фаолиятимиз давомида бу
ердаги   шерикларимиз   ишончли   эканига   амин   бўлдик.   Ўзбекистон   билан
алоқаларимизни   давом   эттиришга   тай	
е"рмиз.   Навоий   шаҳрида   ташкил
этила	
е"тган   эркин   индустриал-иқтисодий   зона   эса   мазкур   ўзаро   манфаатли
ҳамкорликни   давом   эттириш   учун   яхши   имкониятдир.   “   Koreya   Plennev”
(қурилиш   материаллари   ишлаб   чиқарувчи   йирик   компаниялардан   бири)
  26   раиси   Хонг   Чанг   Хван:   –   Бугунги   анжуманда   иштирок   этиб   турганимдан
ниҳоятда   мамнунман.   Ўзбекистонни   мен   яхши   биламан,   ажойиб
мамлакатингизда фаолият юритганман. 
  Ўйлашимча,   Навоий   шаҳрида   ташкил   этилае"тган   эркин
индустриалиқтисодий   зонага   бағишланган   бугунги   конференция,
мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ривожига ҳамда Ўзбекистоннинг
иқтисодий   тараққи	
е"тига   кучли   туртки   беради.   Президент   Ислом
Каримовнинг   оқилона,   узоқни   кўзловчи   си	
е"сати   Ўзбекистонга
инвестисияларни  жалб  қилиш  учун  қўлай  шароит  яратмоқда.  Юртингиздаги
қонунчилик   базаси   ҳамда   бизнес   тизими   нихоятда   яхши   йўлга   қўйилган
бўлиб,   хорижий   инвесторлар   учун   айниқса   жозибадор.   Шу   боис   мен
кореялик   шерикларимга   инвестисияларни   ҳеч   иккиланмай   Ўзбекистон
иқтисоди	
е"тига   киритиш   керак   эканини   айтиб   келаман.   Blyustar   энергетика
компанияси президенти Шин Су Юн: – Бир неча йиллардан бу	
е"н Корея билан
Ўзбекистон   дўстона   ҳамкорлик   ўрнатиб,   барча   соҳалардаги   ҳамкорликни
ривожлантириб   келмоқда.   Аминманки,   мамлакатларимиз   томонидан
бошлана	
е"тган   янги   лойиҳа   самарали   бўлиб   мамлакатларимизга   катта
иқтисодий   фойда   келтиради.   Мазкур   лойиҳанинг   тез   орада   ҳа	
е"тга   татбиқ
этилишига умид қиламан. Ўзбекистонда нафақат пойтахт, балки вилоятларни
ривожлантиришга ҳам бирдек эътибор қаратила	
е"тгани таҳсинга лойиқ. Собиқ
совет   иттифоқининг   Марказий   Оси	
е"даги   барча   республикалари
ривожланишнинг   тахминан   бир   хил   даражасида   эди.   Уларнинг
кўпчилигининг   раҳбарлари   иқтисодий   ислоҳотларни   жадаллаштириш   ва
бунинг   учун   хорижий   технологиялар   ва   инвестицияларни   жалб   қилиш
ниятида эканини таъкидлар, лекин гап гаплигича қолиб кетди. Ўзбекистон бу
режаларни   амалга   ошира	
е"тган   минтақадаги   ягона   мамлакат   бўлиб,   янги
замонавий технологияларни ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни
жалб қилишга тай	
е"р эканини амалда исботламоқда. 
  Бугунги  тақдимот  Ўзбекистонда  Навоий  шаҳридаги  эркин 
индустриал-иқтисодий зонани ташкил этиш учун катта миқ	
е"сдаги ишлар 
  27   амалга оширилганини намое"н этди. Ҳозир давом эта	е"тган жаҳон иқтисодий 
инқирози шароитида Кореянинг кўплаб компаниялари турли лойиҳалар 
доирасидаги инвестисион фаолиятини бироз сусайтирди. Аммо Навоий 
шаҳрида ташкил этила	
е"тган эркин индустриал-иқтисодий зона кореялик 
ишбилармонларга инқироздан яхши натижалар билан чиқиш имконини 
беради, бунга ишончим комил. Шундай экан, бу имкониятни қўлдан бой 
бериш мумкин эмас. Газ қуйиш станцияларини етказиб берувчи “Blitiks” 
компанияси вице-президенти Ли Чан Сик: – Мазкур анжуманда иштирок 
эта	
е"тганимдан мамнунман. Илгари Ўзбекистоннинг иқлими, корейс 
халқиникига ўхшаб кетадиган ҳа	
е"т тарзи, айрим урф-одатлари ҳақида 
тасаввурга эга эдим. Менимча, айнан мана шу ўхшашлик осонлик билан тил 
топишишимиз ва бугунга қадар ривожланиб кела	
е"тган дўстона 
муносабатларннг ўрнатилишига хизмат қилди. Ўзбекистонда кореялик 
ишбилармонларга яратила	
е"тган қулайлик ва имти	е"злардан мамнунмиз. Шу 
боис биз ишончли ҳамкорларга айландик. Бугунги конференцияда Навоий 
шаҳрида ташкил этила	
е"тган эркин индустриал-иқтисодий зонадаги 
имти	
е"злар, иш шароити тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлдик. Ўзбекистон 
ҳукумати томонидан Навоийдаги эркин индустриал-иқтисодий зонада 
фаолият юритадиган корхоналарга берилувчи имти	
е"злар ўзаро 
ҳамкорлигимизнинг 	
е"рқин истиқболига бўлган ишончни янада 
мустаҳкамламоқда. Биз Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллабқувватланган
мазкур лойиҳага 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция 
киритишни режалаштирмоқдамиз. Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали 
Ўзбекистон билан Корея халқи ва ҳукуматини мамнун қиламиз деган 
умиддаман. Ташриф доирасида делегация вакиллари Корея Республикаси 
Бош вазири Хан Син Су билан учрашди. Шунингдек, турли вазирлик ва 
идоралар, қатор компанияларда ҳам музокаралар ўтказилиб, икки томонлама 
ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб 	
е"зади 
“Жаҳон” АА. 
 
  28    
  29   Хулоса 
  Корея   Республикаси   1997   йилда   бошланган   иқтисодий   тангликни
бошдан   кечирди.   Осие"  бозорларини   чулғаб   олган   бу   танглик   мамлакатнинг
улкат   иқтисодий   ютуқларига   таҳлика   солди.   Бироқ,   ҲВФ   билан
келишувларни   босқичма-босқич   бажарилиши,   Корея   Республикаси
ҳукуматининг   қатъиятли   равишда   ислоҳотларни   амалга   оширишда   давом
этиши ва кредитор-банклар билан ташқи қарзлар юзасидан музокаралар олиб
борилиши   натижасида   бугунги   кунга   келиб,   мамлакат   иқтисодий   ўсишнинг
тикланиши йўлидан кетмоқда. 
 Ташқи алоқаларга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш стратегиясида
асосий   куч   экспортга   қаратилди   ва   бу   чоралар   Корея   Республикаси
иқтисоди	
е"тига катта ўзгаришлар олиб кирди. Ушбу стратегия асосида кўплаб
иқтисодий   ривожлантириш   дастурлари   амалга   оширилди.   Натижада   1962
йилдан 2005 йилга қадар бўлган давр ичида мамлакатнинг 
ЯММ   2,3   дан   786,8   млрд.   долларгача   ошди,   киши   бошига   даромад
ҳажми эса  87 доллардан 16 минг  291 АҚШ  долларига етди.  Корея  импорти,
либераллаштириш си	
е"сати ва аҳоли даромади даражасини ошириш ҳисобига
доимо   ортиб   борди.   Корея   Республикаси   дун	
е"да   энг   катта   импорт
бозорларидан   бири   ҳисобланади.   1995   йилда   импорт   кўрсаткичлари   Хитой
кўрсаткичларидан   ошиб   кетди   ва   Малайзия,   Индонезия   ва   Филиппинни
ҳаммасини   бирга   олгандаги   кўрсаткичларга   эришди.   Хом   нефт   ва   табиий
минераллар,   оммавий   истеъмол   моллари,   озиқ-овқат,   машина,   электрон   ва
транспорт   ускуналари,   ишлаб   чиқариш   учун   хом-аш	
е"лар   импортнинг
асосини ташкил этади. 
  1996 йилда мамлакат Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг
29-  аъзо  -   мамлакати  бўлди   (ОЭСР).   Бугунги   кунда  Корея  Республикаси,  21
асрда Оси	
е" давлатлари ўртасида кучли иқтисодий блок марказига айланишга
ҳаракат қилмоқда. Шимоли-шарқий Оси	
е" иқтисодий ривожланиш учун керак
бўлган барча муҳим ресурсларга эга. 
  30   2008   йилда   Ўзбекистон   ва   Корея   ўртасидаги   ташки   савдо   айланмаси
23,7% га ўсиб 1.056млн. АКШ долларини ташкил этди, улардан экспорт - 91,5
млн. дол. (31.3% га ўсиш), импорт – 965,1 млн. дол. (87.7% га ўсиш). 
Шунингдек,   сармоявий   хамкорлик   ривожланиб   бормокда   -   2009
йилнинг апрель ойи холатига кўра Ўзбекистонда Корея сармояси иштирокида
351та   кўшма   корхона   ташкил   этилган   бўлиб,   улардан   57таси   юз   фоизлик
корея   сармояси   иштирокида.   Корхоналар   савдо-сотик,   енгил,   киме"  ва   озик-
овкат   саноати,   машинасозлик,   метални   кайта   ишлаш,   коммунал   хўжалиги,
согликни саклаш, туризм ва хизмат сохаларида фаолият юритмокда. 
Ўзбекистон   Республикаси   ташки   иктисодий   алокалар,   инвестициялар
ва   савдо   вазирлигида   экспорт-импорт   операцияларини   амалга   ошириш,
транспорт   хизматлари,   текстиль   ишлаб   чикариш,   электроника   сервиси
хизмати   ва   бошка   сохаларда   фаолият   юритувчи   91   та   Корея
компанияларининг ваколатхоналари аккредитация килинган. 
Мамлакатимизда   Корея   Республикаси   сармоядорлари   билан
ҳамкорликда   тузилган   138   қўшма   корхона,   ушбу   давлатнинг   37   компанияси
ваколатхонаси   фаолият   кўсатмоқда.   Иқтисодий   ҳамкорлик   ва   савдо   бўйича
Ўзбекиистон   –   Корея   ва   Корея   –   Ўзбекистон   қўмиталари   бу   борадаги
алоқаларни янада ривожлантириш масалалари билан шуғулланмоқда. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  31   Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
 
1. Корея:   Вчера   и   Сегодня.   (Док   лад   использованный   при   официальном
визите президента Республики Корея Ким Ен Сама в Узбекистан в мае 1994
года) Сеул 1994 год 
2. Газета   «Народное   слово»   Ташкент   15   августа   1996   год   Ташкент   18
ноября 1996 год. 
3. Журнал «Коммерсант» № 10 26 марта 1996 год Ежегодник «Корея» Сеул
1996 год 
4. Вестник   Московского   Университета   Экономика   зарубежных   стран   (Ли
Сан Дук, аспирант) 
 
  32