Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 313.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Кўришда нуқсони бор болалар

Купить
Кўришда нуқсони бор болалар www.arxiv.uz • Кўриш анализатори ёрдамида дунёни идрок этиш боланинг руҳий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Теварак-атроф ҳақидаги энг кучли таассуротлар кўз билан идрок этилади. Бола кўриш қобилияти орқали нарсаларнинг ранги, шакли, ҳажми, ҳаракати, узоқ-яқинлиги, фазодаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлади. • Маълумки, кўриш анализатори нурларни қабул қилувчи қисм-кўз олмаси (соққаси) ва унинг ёрдамчи аппаратидан кўзга тушган тасвирни аввал пўстлоқ ости марказларига, кейин эса олий кўрув марказлари жойлашган катта мия пўстлоғига (энса бўлакларига) етказиб берадиган ўтказувчи йўллардан ташкил топган. Ана шу анализаторнинг ҳар қандай қисмларидаги ўзгаришлар боланинг кўриш қобилиятига албатта таъсир кўрсатади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Тифлопедагогикада кўзи ожиз болалар кўр (сўқир), яхши кўра олмайдиган, кўзи хира_болалар гуруҳига бўлинади. Кўр болаларнинг кўриш қобилияти кескин камайган (тотал кўрлик) ёки коррекция қўлланилганида (кўзойнак тутилганда) ҳам кўриш ўткирлиги 0,04 гача пасайган, яъни бундай болалар амалда кўр бўлади. Заиф кўрувчи болаларда кўриш ўткирлиги 0,05 дан то 0,4 гача бўлиши мумкин. Ушбу гурухдаги болалар теварак-атрофни кўриш анализатори орқали идрок этади. • Кўришга алоқадор нуқсонлар келиб чиқиш сабабларига кўра туғма ва орттирилган бўлади. Туғма нуқсонлар сабаблари орасида ирсий касалликлар (масалан, туғма катарактанинг баъзи шакллари ва бошқалар), хомиладор аёлнинг токсоплазмоз, қизилча касалликлари билан оғриши, хомила кўриш органларининг эмбрионал ривожланиш пайтда зарарланиши, мия ўсмаси в • Кўз ожизлиги, яъни кўриш нуқсонлари зўрайиб борадиган ва бир хил турадиган (муқим) бўлади. Зўрайиб борадиган хили кун сайин оғирлашиб, бора-бора кўрликка олиб келади. Муқим хили эса турғун бўлади, боланинг кўриш даражаси доим бир хилда тураверади. Кўриш қобилиятининг зўрайиб борадиган заифлиги, кўксув, яъни глаукома касаллиги (кўз ички босимининг кўтарилиб кетиши) кўрув нерви атрофияси, тўр парда (кўзнинг ёруғликни қабул қиладиган қисми) дистрофияси (айниши) га боғлиқ бўлиб, боланинг ҳар қандай ривожланиш даврида вужудга келиши мумкин. Гигиеник талабларга риоя қилмаслик рефракция аномалиялар билан боғлиқ бўлган кўз камчиликлари зўрайиб боришига ҳам олиб келади (фақат яқиндан ёки узоқдан кўришга). • Ёш гўдакларда баъзан кўзга оид туғма нуқсонлар хам учрайди: криптофтальм - кўз олмаси, қов www.arxiv.uz • Кўр бўлиб қолган болалар билан барча ишлар уларнинг кўриш тасаввурларини тиклаш асосида олиб борилади ва бунда маълум натижаларга эришиш мумкин бўлади. Ўар ҳолда бола ранг, шакл ва бошқаларни бир қадар эслаб қоладики, бу тегишли тушунчалар ҳосил қилишни осонлаштиради. Кўз ожизлиги қанча кеч пайдо бўлган бўлса, боланинг теварак- атроф ҳақидаги тасаввурлари шунча бой ва уларни мустаҳкамлаш, такомиллаштириш, кенггайтириш шунчалик осон бўлади. • Кўриш қобилияти кескин камайган болалар кўзи ожиз болалар учун махсус ташкил этилган мактабларда ёки соғлом тенгдошлари орасида таълим олишлари керак. Бу мактабларда соғлом анализаторларнинг актив фаолияти асосида (туйғу ва эшитиш, бошқа сезги анализатори) кўриш анализатори фаолиятини қоплаш ишлари олиб борилади. Махсус таълим- тарбия ишлари кўриш қо • Заиф кўрувчи болалар теварак-атрофни кўриш анализатори орқали идрок этадилар. Улар ҳам кўриш қобилияти заиф болалар учун ташкил этилган махсус мактабда ёки кўрлар мактаби қошидаги махсус синфларда соғлом тенгдошлари орасида таълим олишлари керак. Бироқ бундай болалар аксари оммавий мактабларда ўқишни бошлаши маълум. Бир неча йил муваффақиятсиз равишда, қийналиб ўқигач, улар махсус мактабга юборилади. Бундай болаларни тарбиячи ва ўқитувчилар соғлом тенгдошларидан ажратиб олиб, иложи борича вақтли махсус мактабларга жўнатишлари ёки инклюзив таълимни ташкил этишлари керак. Кўриш қобилияти заифлашган болалар сатрларни яхши ажрата олмайдилар, шакли ўхшаш нарса, ҳарфларни бир-бири билан адаштириб юборадилар, натижада ўқиш ва ёзишда кўп хатоларга йўл қўядилар. Рақамларни бир-биридан яхши ажрата www.arxiv.uz • Нотўғри муҳит, ноқулай шароит боланинг кўриш қобилияти кескин пасайиб боришига олиб келиши мумкин. • Тарбиячи ва ўқитувчилар кўриш қоблилияти заиф болаларни ўз вақтида офталмолог ҳузурига маслаҳатга юборишлари керак. • Офталмолог болани текшириб, керак бўлса унга коррекция қиладиган кўзойнак тақиб юришни тавсия этади ва бола қаерда таълим олиши кераклигини аниқлайди. Кўзойнак тақиб юриши керак бўлган болаларга боғча ва мактаб шароитида тўғри санитария-гигиена шароитлари яратилиши зарур. Боланинг иш ўрни тўғри ва етарли даражада ёритилган бўлиши лозим. Бола доска, жадвал, картада чизилган тасвирлар ва бошқа ўқув материалларини қанчалик аниқ кўраётганига эътибор берилади. Аномал рефракцияли болаларнинг кўзи тез чарчаб қолишини ҳисобга олиб, дарс вақтида уларга иш турларини мумкин қадар ўзг • Кўз ўткирлиги 0,05 дан то 0,4 гача бўлган заиф кўрувчи болалар махсус боғча ва мактабларда таълим-тарбия олишади. Бу жойларда ўқув ишлари кўриш асосида олиб борилади, аммо турли техник ва катталаштирувчи оптик воситалардан, йирикроқ ҳарфлар билан босиб чиқарилган дарсликлардан, махсус ёритгичлардан ва ҳоказолардан фойдаланилади. Махсус мактабнинг асосий вазифаларидан бири — болаларда сақланиб қолган кўриш имкониятларидан ўқиш жараёнида тўғри фойдаланиш ва буларни ривожлантириш, кўриш қобилияти пасайиб кетмаслиги учун шарт-шароит яратиш, олий руҳий жараёнларни тарбиялаб, боланинг билим фаолиятини ривожлантириш, кенгайтириш, болада кўриш қобилияти заифлиги натижасида пайдо бўлган иккиламчи руҳий асоратларни бартараф этиш ва бошқалардир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Махсус мактабларни битиргач, кўриш қобилияти заиф болалар жумҳурият кўрлар жамияти қошидаги муассасаларда ишлайдилар, интеллектуал фаолият билан шуғулланадилар (ёзувчи, шоир, олий ва ўрта мактаб ўқитувчилари, музикачи, ва бошқалар бўлиб). • Шундай қилиб, кўриш қобилияти заиф болаларни таълим-тарбия йўли билан ривожлантириб бориш имкониятлари жуда катта, тўғри ташкил этилган компенсатор, коррекцион. чора-тадбирлар натижасида улар ҳаётида ўз ўрнини топиб кетишлари мумкин. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha