Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 256.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Креатив педагогика фанини ўқитиш шакллари

Купить
Креатив педагогика фанини ўқитиш шакллари Режа: 1.Педагогларнинг креативлик сифатларига эгаликларини аниқловчи шакл, метод ва воситалар. 2.Талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда ДТСнинг аҳамияти. 3.Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш босқичлари. 4.Креатив фикрлаш кўникмаларига эгаликларини баҳолаш. Таянч тушунчалар: креативлик сифатлари, креативлик сифатларига эгаликни аниқлаш, шакл, метод, восита, креативлик сифатларини ривожлантириш, ахборот технологиялари.  1. Педагогларнинг креативлик сифатларига эгаликларини аниқловчи шакл, метод ва воситалар.  Хорижий мамалакатларнинг таълим тизими амалиётида шахс креативлик сифатларида шакллантириш ёки ривожлантиришга хизмат қиладиган кўплаб метод ва стратегиялар қўлланилади.  Ушбу метод ва стратегияларнинг дидактик аҳамияти шундаки, улар талаба ва ўқувчиларни ўқув материаллари юзасидан чуқур ўйлашга мажбур қилади.  Шу сабабли бу метод ва стратегияларни креативлик сифатлари ниҳоятда паст ривожланган ўқувчи ва талабалар билан ишлаш жараёнида самарали қўллаб бўлмайди.  Кзиксзентмихайли (Csikszentmihalyi, 1996 й.) креатив шахслар икки тоифага бўлинади деган фикрни илгари суради:  Катта креативлар (“катта К”). Улар ўзлари фаолият олиб бораётган соҳанинг етакчилари бўлиб, соҳада доимо ўзгаришларни содир этишга интилади.  Кичик креативлар (“кичик К”). Улар ўзларининг креативлик сифатларидан фақатгина кундалик ҳаётда муайян фойдага эришиш учун фойдаланади.  Аксарият талабалар ўзларини креатив шахс эмас, деб ҳисоблайди. Уларнинг назарларида креативлик гўёки улар етиша олмайдиган орзу ва у фақат иқтидорли шахслардагина намоён бўлади. Бундай фикрга эга талабалар креативлик сифатларига эгалик ўз соҳасининг етакчилари (яъни “катта К” тоифасига кирувчи шахслар), санъат соҳасида таҳсил олаётган ёки фаолият юритаётган талабаларда бўлишига ишонадилар.  Талабалар қачонки креатив шахс бўлиш учун ўз соҳасининг етакчисигина бўлиш шарт эмаслиги тушунсалар, ўзларида креативлик сифатларини самарали шакллантиришга муваффақ бўлади. Шундагина улар ўзларини паст баҳолашга барҳам бериб, янги, илғор ғоялар билан ўзларини намоён этишлари, таълим жараёни кун сайин фаоллик кўрсатишга муваффақ бўладилар, таълим олишга бўлган қизиқишлари ортади, ўзлаштириш кўрсаткичлари янада яхшиланади. Ўзларини баланд баҳолай бошлаб, креатив сифатларни намоён этиш борасида мавжуд кўрсаткичлардан кўра юқори натижаларга эришишга интиладилар. Амалиётнинг кўрсатишича, талабалар қанча кўп креативлик сифатларини намоён этсалар, шунча кўп фаолликка эришадилар. Ривожланган хорижий мамлакатлар бугунги кунда иқтидорли болаларни аниқлаш борасида катта тажрибаларга эга. Таълим тизимида иқтидорли болаларни аниқлаш ва уларга таълим беришга оид кўплаб методикалар мавжуд. Қуйида уларнинг айримлари тўғрисида тўхталиб ўтилади: Слоссон тести Катта ёшлилар ҳамда болаларнинг ақлий қобилиятини ўлчашга хизмат қилади. Берилаётган барча тестларга жавоблар оғзаки тарзда олинади. Кичик ёшли болаларга берилаётган топшириқларнинг айримлари болалар томонидан айрим ҳаракатлар (масалан, қоғоз, қалам ёки ручкалардан фойдаланиш)нинг бажарилишига оиддир. Тест ақлий қобилият даражасининг ўрганилаётган сифатларга нисбати тарзида аниқланади. Бу ўринда юқори нати  Векслер шкаласи (“PPSI” тести) ақлий қобилиятни аниқлашга имкон берувчи индивидуал тест ҳисобланади. У икки қисмдан иборат:  оғзаки шкала (маълум материални ўзлаштириш, унинг мазмунини тушуниш, арифметик топшириқларни бажариш, ўзаро ухшашликларни топиш, луғат бойлигига эгаликни намойиш этиш каби бешта кўрсаткич бўйича баҳоланади);  ҳаракат шкаласи (кубиклардан конструкциялар яратиш, лабиринтларни топиш, чизилаётган сурат (картиналар)ни якунига етказиш, тавсия этилаётган код (тасвир)лар моҳиятини очиб бериш (“Ҳайвонларнинг уйлари” мавзуси бўйича) каби бешта ҳолат кўрсаткичлари бўйича баҳоланади.  Торренс (I) тести қуйидаги сифатларини аниқлашга ёрдам беради:  1) тезкорлик;  2)аниқлик;  3) тасаввурнинг бойлиги ва ўзига хослиги.  Тест нотўғри шаклда ёритилган сурат (картина)ни тўғри шаклда ифода этишга асосланади. Бунда боладан жуда ёрқин рангларда нотўғри тасвирланган картинани алоҳида қоғозга тўғри шаклда қайта тасвирлай олиш талаб этилади.  Торренс (II) тести оғзаки шаклдаги тест бўлиб, болалар ва катталарнинг ижодий қобилиятини оғзаки усуллар ёрдамида аниқлашга хизмат қилади.  Тест қуйидаги тавсифга эга:  саволларни бера олиш малакасига эгалик;  сурат (картина)лар мажмуида тасвирланган вазиятларга мос келувчи ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлай олиш;  кундалик ҳаётда энг оддий ва оммавий предметларни қўллашнинг ўзига хос усулларини таклиф эта олиш;  барча учун яхши таниш бўлган предметлар бўйича кутилмаган саволларни бера олиш;  тахминларни илгари сура олиш  Педагогик манбаларда педагогнинг креатив тафаккури даражасини қуйидаги методлар 33 ёрдамида баҳолаш мумкин эканлиги кўрсатилган:  -таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи шахси ва фаолиятини бевосита ўрганиш методлари (педагогик кузатиш, ўқитувчининг иш ҳужжатлари ва режаларини ўрганиш, суҳбат ва ҳ.к.);  педагогик тафаккурни ташхислашга ёрдам берувчи махсус методлар (ташхисли вазиятлар, анкета, рейтинг, тест ва б.)  Ушбу методлар ёрдамида олий таълим муассасалари талабаларининг педагогик билимлари даражасини ҳам баҳолаш мумкин. Фақат бу ўринда ўқитувчининг иш ҳужжатлари, режаларини ўрганиш эмас, балки талабаларнинг индивидуал, мустақил таълим олишлари ва уларнинг натижаларини таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир.  2. Талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда ДТСнинг аҳамияти.  Шахснинг креативлик кўникмаларига эга бўлишида юқорида айтиб ўтилганидек, таълим жараёнини муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли таълим мазмунида креативлик ғоялари ҳамда талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришга доир ёндашув ўз ифодасини топиши зарур.  ДТС эса ҳақли равишда ўзида таълим мазмунини тўлақонли ифода этади. Шу сабабли Патти Дрепеау АҚШнинг ДСУА (Давлат стандартларининг умумий асослари – ССSS)да ўқувчи ва талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи ғояларнинг қай даражада ўз ифодасини топганлигини таҳлил этади. Унинг бу борадаги фикрлари амалий аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги муаллифнинг бу борадаги мулоҳазалари батафсил келтирилади.  Давлат стандартларининг умумий асослари (ДСУА – CCSS) талабалар томонидан тегишли фан ёки мутахассислик асослари бўйича белгиланган билим, кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини ўзлаштириш ва тушунилишини талаб этувчи мақсадни қаноатлантиради. Мазкур стандартлар, шунингдек, ўқитувчи томонидан ўқитиш тизимининг ташкилий жиҳатдан ташкил этилишини таъминлайди.  Давлат стандартлари ўз моҳиятига кўра талабаларга рағбатлантирувчи мазмунни ўрганиш имкониятини таъминлаш орқали улар томонидан академик билим ва кўникмаларини муваффақиятли ўзлаштириш йўлларини белгилаб беради.  Шундай экан, нима учун ДСУА (CCSS)ни муваффақиятли ўзлаштириш воситаси сифатида уларнинг креатив потенциалидан фойдаланиш мумкин эмас?  Асарнинг 1-бобида таъкидлаб ўтилганидек, талабаларда креатив фиурлаш кўникмаларининг намоён бўлиши улар томонидан касбий билим ва кўникмаларнинг сидқидилдан, мамнун ҳолда ўзлаштириш даражасини кучайтиради (Beghetto, Kaufman, 2010).  ДСУА (CCSS)даги матнли мураккаблик талабалардан креатив фикрлашни ҳамда креатив фикрлаш кўникмаларига эга бўлишни талаб этади. Аммо, (42) филология фанлари бўйича инглиз стандарти (Энг яхши методистлар Ассоциациясининг Миллий маркази, Давлат мактаблари раҳбарларининг Бошқарув Кенгаши (NGA) томонидан ишлаб чиқилган стандартларнинг умумий таҳлили уларда таълим олувчи шахсида креатив потенциални ошириш чоралари белгиланмаганлигини кўрсатади.  Ушбу ҳолат ўқитувчидан ўз фаолиятида ДСУА (CCSS) талабларини қондириш йўлида талабаларнинг креатив потенциалини оширишга хизмат қиладиган ижодий нутқдан фойдаланишга эътибор қаратишни талаб этади. Талабаларнинг ижодий имкониятларини бирлаштириш учун эса ўқитувчи ўзининг дарс режаларини шундай тузиши керакки, бунинг натижасида ўқув ахборотларини ижодий қайта ишлаш орқали талабалар креатив фикрлаш имкониятига эга бўлсин.  Бунга эришиш учун фикрни ривожлантиринг (м: “фикрни  ривожлантиринг”, тузинг (м: “режа тузинг”, ишлаб чиқинг (м: “ҳаракат механизмини ишлаб чиқинг”).  Ўқитувчилар талабаларнинг креатив фикрлашга ундашни хоҳлар экан, бу вақтда улар дарслар жараёнида талабаларнинг креактив фикрлаш қобилиятларидан унумли фойдаланиш ёки ана шу кўникмалар негизида уюштириладиган дарсларни ташкил этишда ўзларининг тасаввур имкониятлари ҳамда креатив потенциалларининг самарали фойдалана олишга эришишлари зарур.  Гарчи бунга бир қарашда эришиш қийиндек туюлса-да, бироқ, мазкур жараён у қадар қийин кечмайди. Қолаверса, ўқитувчи томонидан қўлланилаётган ахборот воситалари (м: тартиблашга доир математик мисолнинг кўрсатмали намойиш этилиши) ҳам талабаларнинг креатив фикрлаш қобилияти, тафаккурини ривожлантиришга ёрдам беради. 3.1-жадвал. Креатив фикрлашни ифодаловчи феълларни қўллаган ҳолда ДСУА ( CCSS )ни қайта шакллантириш Намунавий стандарт ( RI.2.2 ) : параграфларни матн чегараларида аниқлаш орқали уларни кичик параграф матнининг асосий мавзуси билан ўзаро мувофиқлаштириш Мазмун, мавзулар, кичик мавзулар, тушунчаларни ўзаро мувофиқлаштиринг Тала балар параграфнинг “ядроси” сифатида бош мавзу нимадан иборат эканлигини тушуна олишлари ва кичик параграфларнинг матни тушунчаларни билишлари керак Фикрлаш босқичида стандартдаги таянч феълларни креатив фикрлашни ифодаловчи феъллар билан алмаштиринг Мувофиқлаштириш – алмаштириш Қайта шакллантирилган стандарт: параграфларни матн чегараларида аниқлаш орқали уларни тугал фикрни ифодаловчи сўзлар ёрдамида кичик параграф матнининг асосий мавзуси билан ўзаро мувофиқлашт Стандарт: Масалан: Талабаларга бирор бир асардан иҳтибос ёки парча ўқиб беринг. Ўқиб берилган парча ёки иҳтибос асарнинг умумий моҳиятини ёритиб бериши лозим. Дарс ёки машқ: Масалан: Карл Сэндбургнинг “Туман” асарида туманга берган таърифи асосида мазмунини ўзгартирмаган ҳолда қўшимча таъриф ёзиш (“Fog,” 1916) Креатив фикрлаш кўникмаси: Масалан: Яратувчанлик Креатив натижа/маҳсулот: Масалан: Ҳеч қандай Креатив йўл: Масалан: Креатив йўл 1 (феъл ва тушунчалар) Дарснинг қайси қисмида юзага келади? Масалан: Дарснинг кейинги босқичида Стандарт: Дарс ёки машқ: Креатив фикрлаш кўникмаси Креатив натижа/маҳсулот Креатив йўл Дарснинг қайси қисмида юзага келади? Стандарт: Дарс ёки машқ: Креатив фикрлаш кўникмаси Креатив натижа/маҳсулот Креатив йўл Дарснинг қайси қисмида юзага келади? 3.5-жадвал. Креа  3. Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш босқичлари.  Креативлик “турли вазиятларда таълим ва тарбияга оид масалалар юзасидан қарорларни қабул қилишда яққол намоён бўлиб, у педагогнинг ижодий фаоллигини тавсифлайди”. Моҳиятига кўра ОТМ педагогларида креативлик сифатларини ривожлантириш улар томонидан педагогик, психологик ҳамда мутахассислик фанлари асосларидан тўла хабардор бўлиш, улар томониан ўзлаштирилган билимларни амалиётда фаол қўллай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳисобига кечади.  Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни шакллантириш. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2008. – 15- б. Босқичлар Мазмуни Табиий имкониятларга асосланувчи креативлик Индивиднинг ўзига хос хатти-ҳаракатларини ифодалайди Бирламчи (умумий) креативлик Шахснинг ижодкорлигини намоён этувчи умумий қобилият (у боланинг 3-5 ёшида намоён бўлиб, 6-7 ёшида унинг хатти- ҳаракатларида яққол ифодаланади Ихтисослашган креативлик Ижтимоий фаолиятнинг муайян тури бўйича ижодкорликни намоён этувчи қобилият (унга кўра касбий-ижодий фаолият тажрибаларига таянган ҳолда, унинг таъсирида умумий креативлик янада ривожланади) 2-жадвал. Креатив шахснинг шаклланиш босқичлари Босқичлар Мазмуни 1-босқич Педагогик, психология, фалсафа, эстетика каби фанлар (туркум фанлар)нинг назарий-методологик асосларини ўзлаштириш 2-босқич Ўзлаштирилган назарий билимларни узлукли ва узлуксиз педагогик амалиёт даврида, шунингдек, амалий машғулотлар ва мустақил таълим жараёнида амалиётга тадбиқ этиш кўникмаларини ҳосил қилиш 3-босқич Мустақил равишда ўқиб-ўрганиш ва ижодий изланиш асосида ҳосил қилинган амалий кўникмаларнинг малакаларга айланишига эришиш 4-босқич Мавжуд назарий билим, амалий кўникма ва малакаларга таянган ҳолда касбий фаолиятни самарали ташкил этишга психологик жиҳатдан тайёрланиш Таълим амалиётини кузатиш, талабалар ва малака ошириш курси тингловчиларининг фаолиятини ўрганиш, ташхисловчи методларни қўллаш натижасида муълум бўлдики, педагогларда креативлик қуйид  Патти Драпеаунинг ёндашувига кўра талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда қуйидаги босқич ва ғоялар муҳим аҳамиятга эга:  1-ғоя. “Тўхта ва бошла” Бошланғич саволлар  Равон фикрлаш кўникмасини шакллантиришда қуйидаги вазиятлар ўқувчилар эътиборини жалб этишда ёрдам беради:  Юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар.  Муаммони ечиш йўллари.  Бир мақсадга хизмат қилувчи стратегиялар.  Иҳтиро қилинган нарсалар ва объектлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш.  Маълум бир инсон, объект ёки вазият ҳақида гап кетганда мияга биринчи бўлиб келадиган фикр.  Бир фикрни турлича ифодалаш.  Маълум бир ишни турлича амалга ошириш.  Юзага келган вазиятнинг натижасини таҳлил қилиш.  Объект ва вазиятларни ифодаловчи сўзлар. Мославшувчанликни шакллантиришда “ақлий ҳужум” машқлари катта самара беради. Бунда талабалар нафақат бир қатор ғоялар, балки турлитуман ғояларни топишлари лозим. Ўқувчиларда мославшувчан фикрлашни фаоллаштиришда қуйидаги саволлар қўл келади: ... вазият қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? ... амалга оширишда қандай усуллардан фойдаланиш мумкин? • агар ... бўлса бу нимага олиб келиши мумкин? • сизнингча ҳаётда ва таълим тизимида нималарга ўзгартиришлар киритиш лозим? • ... таъсир этиши мумкин бўлган вазият, муаммо, мавзулар рўйҳатини тузинг. ... ривожлантиришнинг қандай усуллари мавжуд?  Ўзига хосликни (оригиналлик) шакллантиришда қуйидаги саволлардан фойдаланиш ўқувчиларда оригинал жавобларни беришни фаоллаштиради:  ...ни қандай ишлаб чиқиш мумкин?  ...ни ривожлантириш усуллари рўйҳатини тузинг?  ...ни иҳтиро қилинг?  ...да оригинал ғоя ўйлаб топинг?  ...ни амалга оширишда ўз ёндашувингизни ифодаланг?  ...ни яратишда ўз таклифингизни киритинг?  Ишлаб чиқиш мавзусида эса, қуйидаги саволлар талабалардан мувофиқ жавобларни олишда қўл келади:  ...га қўшинг;  ...ни қуринг;  ...ни кенгайтиринг;  § ...ни оширинг; ...ни ишлаб чиқинг.  6.1-жадвал. Муаммони креатив ечиш жараёни Муаммо . Муаммони к1 ў ўриб чи қ чиингқ  Мен муаммони англамадим / Муаммони англадим, деб ўйлайман / Муаммони маълум даражада англадим 2 . Муаммони тадқиқ этинг  Бу муаммо нима учун келиб чиқди / Қандай учта асосий муаммо мавжуд 3 . Муаммони танланг  Мен нимани биламан / Мен нимани билдим / Улар муаммони қандай ҳал қилади Ечим . 1 Ечи м ни к ўриб чи қ и нг  Ечимни топишнин г қандай имкониятлари мавжуд / Улар муаммони қандай ҳал қилади 2 . Ечимни тадқиқ этинг  Қандай учта самарали ечим мавжуд / асосий муаммо мавжуд? 3 . Ечимни танланг  Мен нимани биламан / Мен нимани билдим / Қандай мезонлар энг самарали ечимни топиш имконини беради Бажариш 1 . Умумлаштирувчи  Нимани таъмин этиш лозим; материаллар и , қисқача методлар ва кўникмалар зарур ма
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha