Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 472.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Ку иситмасининг эпидемиологияси ва профилактикаси

Купить
Ку иситмасининг эпидемиологияси ва профилактикаси Таърифи- Ку-иситмаси кокциеллалар келтириб чиқарадиган полиморф клиникали, табиий ва антропургик ўчоқлари мавжудлиги, зооноз, юқиш йўллари хилма-хиллиги билан характерланувчи юқумли касаллик. Тарихи • Ушбу касаллик хақидаги дастлабки маълумот 1937 йилда австралиялик врач E. H. Derrick томонидан эълон қилган ва у хасталикни Q ( ноаниқ, шубхали )- fever деб атаган. • Касалликни қадимда бир неча номлар билан айтилган масалан • австралия Ку реккетсиози, • болқон гриппи, • пневмореккетсиоз шулар жумласидандир. Ўзбекистонда • 1949 йилда П. И. Щуков Чирчиқ шахрида номаълум иситма мавжудлиги хақида маълумот берган. Шу йилда Термиз туманида хам касаллик аниқланиб “Термиз иситмаси” деб аталган. • 1953 йилда бу фикрлар Н. И. Ходукин, Т. Х. Нажмиддиновлар томонидан тасдиқланган. • Касаллик Бухоро, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида хам мавжудлиги аниқланган. Ку иситмаси касаллигида каналарнинг 25 тури касаллик чакириши мумкин Этиологияси: Касаллик қўзғатувчиси Бернет кокциеллалари бўлиб, реккетсиялар оиласи, кокциеллалар турига мансуб. Улар бошқа риккетсиялардан • геном тузилиши, • хужайра ичи паразитлик характери, • антибиотикларга сезгирлиги, • дез. моддаларга чидамлилиги, • иситишга ва паст ишқорга чидамлилиги билан фарқ қилади. • Кокциеллаларни кўриниши таёқчасимон ёки ипсимон бўлиб, хивчин ва капсулалари йўқ, гр (-). Ташқи мухитга чидамлилиги: • Бернет кокциеллалари ташки мухитга турли ва физик кимёвий таъсирларга барқарор бўлиб, улар ташқи мухитда қуритилган холда хам, нам холда хам узоқ сақланиб қолади. • Қуруқ култура холида 8-10 йилгача тирик сақлана олиши тажрибаларда тасдиқланган. • Стерилланган водопровод сувида коксиеллалар 160 кунгача тирик қолади. • Сут қайнатилганида унда коксиеллалар миқдори камаяди, лекин батамом тамом бўлмайди. • Ультрабинафша нурларида 5 соатда, 2%ли фенол эритмаси, 3% ли хлорамин, 2 %ли хлор эритмасида ўлади. Ю қ и ш й ў л иАспирацион- ёпиқ ва очиқ биноларда хаво оркали Алиментар-зарарсизлантирилмаган сут ва сут махсулотлари орқали. Маиший мулоқот-чўпонлар, ветеренарлар, гўшт комбинатлари ва сутни қайта ишлаш заводлари ишчилари, қассобларни иш фаолияти давомида Трансмиссив-каналар чақиши натижасида Эпидемиологияси • Яширин даври ўртача 10-12, минимал 8, максимал 23 кунни ташкил этади. • Қўзғатувчининг асосий манбаи қушлар, бўғимоёқлилар ва сут эмизувчилар хисобланади. • Хайвонларда инфекция узоқ кечади. Улардан қўзғатувчи сийдик ва нажас орқали ажралиб чиқади. Бўғимоёқлилардан асосан каналар зарарланган. Шунингдек уй пашшаси ва айрим хашаротлар зарарланиши эхтимолдан холи эмас. Улар ўзларига риккетсиялар ташувчи бўлган иссиққонли хайвонлар қонини сўриш жараёнида касалликни юқтиришади. • Каналарнинг 25 турида қўзғатувчининг трансовариал берилиши аниқланган бўлиб, бу хол уларнинг табиатда узоқ сақланишларига ёрдам беради. Каналарда инфекция белгисиз кечади ва жадал кўпаяди. Қўзғатувчи каналардан ахлат сўлак билан ажралади. давоми • Қушларнинг 72 турида қузғатувчи аниқланган. Қушлар зарарланган хайвон ва каналарнинг ажратмаларини, озуқа қолдиқларини истеъмол қилганда ва аэроген йўллар орқали касалликни ўзига юқтиради. • Ку-иситманинг табиий ўчоқлари инфекциянинг бирламчи хисобланади ва ушбу ўчоқлардан инсон зарарланади. Ахамият беринг! • Инсон учун асосий эпидемиологик хавфни иккиламчи яъни антропургик ўчоқлар туғдиради. Антропургик ўчоқлар уй хайвонларинг табиатдаги инфекция манбалари билан мулоқоти натижасида шаклланади. • Уй хайвонларидан қўй, эчки, от, сигирлар, эшак, туя, чўчқа, ит ва бошқа хайвонлар инфекция манбаи бўлиши мумкин. Уй хайвонларида хам инфекция асосан латенд холда кечади, лекин ўткир ёки сурункали кечувчи турли симптомлар кузатилиши мумкин. Сурункали инфекция уларда 2 йилгача чўзилади. Ташқи мухитга хайвонлар қўзғатувчини ахлат, сийдик, сут, йўлдош ва хомила олди суюқлиги билан ажратади. К л и н и к а с и :Гриппсимон Зотилжамсимон Тифсимон Нерв системасини шикастланиши кўринишида намоён бўлади. Касаллик ўткир бошланиб, тана хароратининг 39-40 даражага кўтарилиши, бош оғриши, уйқусизлик, йўтал белгилари билан кечади. Тана хароратининг кўтарилиши 4-5 кундан 15 кунгача давом этади. Ўлим холати кам бўлади. Антибиотиклар билан тўлиқ даволанади. Касалланиш асосан катта ёшдагилар ўртасида бўлиб, мавсумийлик хос эмас. Ташхис: эпидемиологик, клиник иммунологик (қон зардобини комплиментни боғлаш реакцияси усулида текшириш) Тошкент шахри; 1.7 Тошкент шахри; 5.8 Коракалпогист он; 4.9 Сухандарё; 1.8 Наманган; 0.8 Бухоро; 6.7 Жиззах; 1.4 Фаргона; 1.6 Кашкадарё; 1.9 жами; 4.3 1987-1990 йилларда Ўзбекистон Республикасида КУ иситмасига нисбатан ўтказилган иммунологик текшириш % да (15507 киши текширилган ) аёллар; 20; 20% эркаклар; 80; 80% Касалланишни жинс бўйича тахлили (%да) аёллар эркаклар Касалликка қарши профилактик чора-тадбирлар 2 йўналишда олиб борилади. Юқиш йўли турлича бўлганлиги сабаб, профилактикаси мураккаб ва қийин хисобланади. Инсон учун асосий инфекция манбаи бўлган уй хайвонлари ўртасида касалланишни олдини олиш. Ишчилар ўртасида касалланишни олдини олиш010203 13071415 09 5812 160F 23 04 0224 10 18 23 10 18 1. Касалланган хайвонларни алохида жойга қўйиш (карантин). 2. Хайвоналр ажратмалари, йўлдош, ем-хашак қолдиқларини зарарсизлантириш (ёқиш). 3. Бинони 3-5 %ли фенол ёки креолин, 10-12 %ли хлорли охак, 10 %ли ўювчи натрий эритмаларида дезинфекция қилиш. 4. Касал молларни гўшт учун сўйдирмаслик. 5. Сут ва сут махсулотларини 10 минут қайнатилганидан кейин фойдаланиш, чунки пастерризация коксиеллаларни тўлиқ халок бўлишини таъминлай олмайди. 6. Касалланган хайвонлар жуни, териси, чарми тегишли ветеринария маълумотномаси билан 2 қаватли идишда транспортировка қилинади ва кейинчалик махсус ишлов берилиши зарур. 1. Касалланган хайвонларни парваришлаш учун касалланиб ўтганлар, эмланганлар ёки мусбат реакция кўрсатувчи кишилар жалб этилиши зарур. 2. Ишчилар махсус коржомаларда ишлаши ва улар кейин з Иммунопрофилактика Фаол эмлаш учун тирик М-44 вакцинаси тери устига қўлланилади. Ревакцинация манфий реакцияли кишиларга 2 йилдан кейин ўтказилади. Эмланганларга эмлашдан кейин 3 хафта ўтгач чорвачиликда ва чорва махсулотларига ишлов беришда ишлаш учун рухсат берилади. Эмлаш 14 ёшдан 60 ёшгача бўлган кишиларга ўтказилади. Кимлар эмланади? Хавфли гурухга кирувчи шахслар чорвадорлар, ветеринарлар, сут соғувчилар, чўпонлар, қушхона ходимлари. Иммунитет турғун.36 57 07 31 10 5A 01 19 1B Эътибори нгиз учун рахмат.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha