Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Сентябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Куйдирги 3

Купить
Вилоят юкумли касалликлар шифохонаси Куйдирги Куйдирги Куйдирги – спора хосил килувчи бактерия кузгатадиган (Bacilla anthracis), турли хил юкиш механизмларига эга булган, асосан узига хос карбункул, баъзида упка, ичак ва огиз- томок шаклларида намоен буладиган зооноз ута хавфли юкумли касалликдир. КХТ бўйича шифри: А 22  Куйдирги касаллиги билан ишлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015йил 23 январ кунги “Республикада ахоли ўртасида ўта хавфли зооантрапаноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора тадбирларни такомиллаштириш тўғрисидаги” № 37 сонли буйруғи асосида фаолият олиб борилади. Тарихи: Рус олими С.С.Андреевский 1788йили Сибирдаги эпизоотия вактида хайвонларда кайд этилган куйдирги касаллигини урганган. У бу касалликни узига юктириб, одамлар ва хайвонларда учрайдиган касалликнинг бир хил эканлигини исботлаган хамда бу касалликни «Сибир яраси» деб номланишни тавсия этган. Тарихи.  Р.С.Четиркин 1891 йилда биринчи булиб куйдирги билан икасалланган хайвонларнинг гўштини истемол қилиш натижасида одамда бу касалликни ичак шакли келиб чиқишини ёзиб қолдирган. 1849-1850 йилларда бир биридан мустакил равишда Россияда Брауэль, Францияда Давен, Германияда Полендерлар куйдирги касаллигини қўзғатувчисини аниқлашган хамда бу қўзғатувчи чақирган касалликни “Антракс” деб номлашган. Давоми.  Роппа роса 36 йилдан сўнг 1886 йил Р.Кох куйдирги касаллигини қўзғатувчисини тоза культурасини ажратиб олишга муваффақ булган.  XX-аср бошларига келиб Н.Н.Гинзбург ва А.Л. Тамаринлар томонидан СТИ ваксинаси ишлаб чиқарилиб, хайвонлар ва одамларда куйдиргига қарши эмлашда кенг кўламда қулланила бошлаган. Касалликнинг хавфлилик даражаси.  Куйдирги бактериясининг ташқи мухитга ута чидамлилигини, хайвонларда ва одамларда касаллик чақиришини хамда бошқа айрим хусусиятларини хисобга олиб, бу бактерия биологик қурол сифатида хам қулланилиши хам мумкин.  2001 йилда куйдирги бактерияси ноанъанавий усулда биотерроризм мақсадида АҚШ ва бир қатор бошқа давлатларга қарши қулланилди . Этиологияси: Bacilla anthracis – улчами анча катта булган, харакат килмайдиган, Грамм мусбат, аэроб, спора хосил килувчи ва ташки мухитга ута чидамли бактериядир. Этиологияси: Кузгатувчи вегетатив ва спорали шаклларда учрайди. Бактериянинг вегетатив шакли физик ва кимевий омиллар таъсирида тезда нобуд булади. Бактериянинг спорали шакли ташки мухитга ута чидамлидир: 60 минут кайнатилганда улмайди, автоклавда 180*С да 24 минутдан кейин, 4% хлорамин, 6% водород перекиси (0,5% ювувучи модда билан аралашмаси) бактерияга халокатли таъсир курсатади. Эпидемиологияси: Куйдирги билан барча хайвонлар: - уй хайвонлари (йирик ва майда шохли хайвонлар), отлар, эшаклар, туялар, итлар, мушуклар - еввойи хайвонлар ушбу касаллик билан касалланади. Табиатда куйдирги касаллиги кузгатувчисининг сакловчиси (резервуари) тупрок хисобланади, айнан тупрок хайвонларни куйдирги бактерияси билан «таъминлайди». Эпидемиологияси: Хайвонлар куйдирги касаллиги кузгатувчиси билан зарарланган озукаларни, усимликлар илдизини ейиши натижасида, жарохатланган тери оркали касаллик кузгатувчисини юктириб олади. Бундан ташкари, куйдирги таекчалари хаво- томчи, хаво-чанг билан юкори нафас йуллари, огиз оркали хам хайвонларга юкиши мумкин. Эпидемиологияси: Куйдирги касаллигига чалинган хайвонлар касаллик кузгатувчиларини ташки мухитга:  сийдиги,  кон аралаш суюкликлари,  ахлати,  упкадан чикадиган ажратмалари оркали чикаради. Хайвоннинг мурдаси, хом гушти, териси, юнги, суяги хам касаллик таркалишига асосий омиллардан хисобланади. Юкиш йуллари:  Мулокот (контакт) оркали (касал хайвонларни суйиш ва гуштини майдалаганда, терисини шилишда, ошкозон-ичаклари ва калла-почасини тозалашда, хайвонларни парвариш килиш)  Алиментар (етарли термик ишлов берилмаган гуштни истеъмол килиши натижасида)  Аэроген-аэрозоль (лаборатория шароитида)  Транмиссив (айрим кон сурувчи бугимоеклилар оркали. Эпизоотология  Касалликнинг яна бир асосий юқуш йўлларидан бири – трансмиссив йўл. Пашша ва чивинларнинг чақиши нтижасида. Касбий касаллик:  Кассоблар  Чупонлар ва унинг оила аъзолари  Фаолияти тери ва жун билан боглик булган касб эгалари  Ветеринария хизмати ходимлари Юкиш йулига караб клиник шакллар:  Трансмиссив йул билан юкканда – тери яра шакли;  Хаво-томчи йули – упка шакли;  Алиментар йул – ангиноз шакли;  Мулокот йули – тери (яра) шакли юзага келади. Куйдирги одамдан одамга юқадими?  Куйдирги касаллиги хайвонлардан хайвонларга ва хайвонлардан одамга юқади, бироқ касалликни одамдан одамга, одамдан хайвонларга юқиши исботланмаган, лекин айрим адабиётларда куйдирги касаллигини одамдан-одамга юққанлиги туғрисидаги маълумотлар учрайди.  Н.К.Розенберг (1938) йилда куйдирги билан оғриган эркакдан ўпишиш натижасида касаллик рафиқасига юққанлигини кузатганини ёзган . Источник инфекции являются зараженные травоядные; почва может быть резервуаромПрямой контакт и укусы кровососущих насекомыхЮқуш йўллари Кожная (язвенная) форма Также контактный и алиментарный Орофарингеальная и Кишечная (абдоминальная) формы Ингаляционный (аэрогенный) Пневмоническая/ медиастинальная форма тери шакли Расмлари.  Первичный кожный аффект примеры сформировашихся на дне язвы струпов Патогенез: Куйдирги бактерияси одам организмига:  Жарохатланган тери,  Шиллик кават,  Огиз  Юкори нафас йуллари оркали киради. Кузгатувчилар якин жойлашган лимфа тугунларида тупланади ва уларда махаллий яллигланиш жараени, регионар лимфаденит, тери ости шишини келтириб чикаради. Клиникаси: Клиник шакллари:  Тери (яра);  Пневмоник (упка, медиастинал);  Ичак (абдоминал);  Орофаренгиал (огиз-томок, ангиноз). В.Н.Никифоров куйдиргининг куйидаги клиник шаклларини таклиф этган (1981й): 1. Тери:  карбункул,  Эдематоз,  Буллез,  эризопелоид. 2. Септик:  упка,  Ичак. Тери шаклида: Инкубацион давр – бир неча соатдан 14 кунгача, уртача 7 кун. Дог ( бир неча соатдан) – папула (12-24 соатдан кейин) – везикула (сероз суюклик билан тулади), кейинчалик ерилади – яра ( кора пустлок билан копланади), огриксиз булади. Жойлашиши:  Асосан кул ва оекларида  Бошнинг тери кисмларида Куйдирги ярасининг фарки:  Яранинг огриксиз булиши;  Ярани кумирга ухшаш кора пустлок коплаши;  Яра атрофи кизариб, шиш пайдо булиши,  регионар лимфаденит кузатилиши. Куйдиргининг тери шаклида:  Карбункул, лимфаденит,  Хароратнинг кутарилиши , бош огриги, бош айланиши, эт увишиши,  иштаханинг пасайиши, кунгил айнаш, кусиш  Жигар ва талокнинг катталашиши. Куйдиргининг абдоминал шаклида:  1-давр: умумий холсизлик, тана хароратининг кутарилиши, бош огриши.  2-давр: кориндаги огрикнинг кучайиши, асцитнинг пайдо булиши, кусиш(кон аралаш), ични суюк кетиши, метеоризм, киндик атрофида огрик булиши.  3-давр: корин хажмининг катталашиши, коринда огрик хуруж килиб туриши, инфекцион-токсик жараен, асцитнинг яккол ривожланиши, кон аралаш кусиш, конли ич кетиши. Куйдиргининг упка шакли:  Кукракда огрик,  Хаво етмаслигини сезиш,  Хансираш,  Нафас олиш ритмининг бузилиши (диспное),  Кийналиб, шовкинли нафас олиш (стридор),  Упка инфильтрати, плеврал суюклик тупланиши,  Конли балгам келиши. Куйдиргининг орофаренгиал шаклида:  Иситма,  Томокда кучли огрик,  Фарингитнинг яккол кузатилиши, буйиннинг бир томонида пайдо булиши,  Ютинишнинг кийинлашиши,  Халкум орка кисмининг яллигланиши,шикастланган жойда (томок-халкум) яра ва некрознинг пайдо булиши, яра юзасини жигар еки кулранг парда коплаши  Шиш натижасида нафас йулининг бекилиши (обтурация). Куйдирги касаллигидан кейин тургун иммунитет сакланади, кайта касалланиш холатлари камдан – кам холларда учрайди. Мазкур касалликда сурункали шакл кайд этилмайди ва бактерия ташувчанлик шаклланмайди. Диагностика : тери шаклида: пуфак ичидаги суюклик, ярани тубидан еки пустлокнинг четидан, пункцион биопсия тахлил намуналарини олинади. упка шаклида: балгам ( халкумдан суртма), Кон, Плевра суюклиги. Ичак шаклида: ахлат,кусук массаси, кон, асцит суюклиги. Огиз-томок шаклида: кон, томокдан суртма, балгам. Даволаш:  Кенг таъсирли антибиотиклар,  Дезинтоксикацион терапия,  Гормонал препаратлар Махсус (специфик) даволашда: Куйдиргига карши иммуноглобулин: - енгил кечишида – 20 мл гача, - уртача огирликда кечиши – 20-40 мл, - огир кечишида – 60-80 мл кулланилади. Профилактикаси:  Нохуш тургун пунктларидаги кишлок хужалик ва уй хайвонларини еппасиги куйдирги касаллигига карши эмлаш,  Тери тайерлаш, саклаш, ташиш ва кайта ишлаш жараенларида ветеринария-санитария коидаларига амал килиш,  Хайвонларни суйилишини марказланган холда кушхоналарда ташкил этиш, хонадонларда суйилишига катъий йул куймаслик, молларни мажбурий суйилишини олдини олиш Профилактикаси:  Хайвонлар уртасида куйдирги касаллигини уз вактида аниклаш, касал хайвонларни бошка хайвонлардан ажратиш, улган хайвонларни юкумсизлантириш ва кумишни тугри ташкил этиш, учокларда жорий ва якунловчи тадбирларни утказиш,  Куйдирги касаллигининг юкиш хавфи юкори булган ахоли гурухини куйдиргига карши эмлаш,  Санитария-таргибот ишларини утказиш. Эътиборингиз учун рахмат.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha