Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Куйдирги (Anthrax)

Купить
КуйдиргиКуйдирги ( ( AnthraxAnthrax )) Таърифи, тарихи, географик тарТаърифи, тарихи, географик тар ққ алишиалиши , , этиологияси, эпизоотологияси, этиологияси, эпизоотологияси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, ташхиси, қиёсий ташхиси, даволаш усуллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши чора-профилактикаси ва эпидемияга қарши чора- тадбирлартадбирлар КуйдиргиКуйдирги Куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган (Bacillus anthracis), турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган зооантропоноз ўта хавфли юқумли касалликдир. Куйдирги Синонимлари: сибирка, куйдирги карбункули, ёмон карбункул, ило ҳ ий олов, “ форс олови ” , “ эрон алангаси ” ва ҳ.к. Тарихи ва географик тар қ алиши Куйдирги қадимдан маълум касалликдир. Абу Али Ибн Сино, Гиппократ, Гомер ва бошқалар бу касалликни ҳайвонлардан одамга юқадиган касаллик деб таърифлаганлар. Ўрта асрда Италияда XVIII ва XIX асрда Францияда, Европа ва Америка қитъасида куйдирги касаллиги қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва аҳоли орасида кенг тарқалган. 1965 – 1967 йилларда Европа, Осиё, Америка ва Африка қитъаларида 21400 га яқин касаллик қайд этилган. Россия, Ироқ, Ҳиндистон, Италия ва Англия Давлатларида ҳам куйдирги тез-тез учраб туради. Ўзбекистон Республикасининг барча маъмурий ҳудудларида куйдиргининг нохуш с тационар пунктлари мавжуд Куйдирги касаллигини дунё Куйдирги касаллигини дунё бўйича тарқалишибўйича тарқалиши 1930 – 2008й.ларда рўйхатга олинган тупроқ ўчоқлари Маъмурий ҳудудлар Тупроқ ўчоқлар сони Инвентаризациягача Инвентаризация натижалари Маълум ўчоқлар Ноъмул. ўчоқлар Ўрганил ган.ўчоқ Инвен-ия ўтказ.ўчоқ Аниқланган янги ўчоқ Н.С.П.сифат рўй.олинган Тошкент ш 14 2 12 14 2 0 12 Андижон 74 71 3 74 74 3 0 Бухоро 191 13 178 191 83 70 108 Ж иззах 54 5 49 54 54 49 0 Қ ашкадарё 286 13 273 286 228 215 58 Навоий 76 1 75 76 10 9 66 Наманган 30 27 3 30 30 3 0 Самарканд 54 4 50 54 24 20 30 Сурхандарё 172 54 118 172 82 28 90 С и рдарё 0 0 0 0 0 0 0 Тошкент 142 36 106 142 43 7 99 Фарғона 5 5 0 5 5 0 0 Хоразм 100 4 96 100 31 27 69 К . Респуб 142 3 139 142 120 117 22 Жами: 1340 238 1102 1340 786 548 554 Ўзбекистон Республикасида 1970- 2012й.й.қайд этилган куйдирги касаллигининг кўрсатгичлари Йиллар Мутло қ сони Интенсив кўрсатгич 1970 84 0,7 1971 67 0,5 1972 50 0,4 1973 40 0,3 1974 37 0,3 1975 56 0,4 1976 70 0,5 1977 28 0,2 1978 14 0,09 1979 14 0,09 2002 – 2005, 2010 0 0 2006 3 0,01 2007 - 2008 2 тадан 0,01 2009, 2011 1 тадан 0,01 2012й 3 0,02 Ўзбекистон Республикасида 2007 -2012 й. да қайд қилинган куйдирги касаллиги № Маъмурий ҳудудлар 2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 1 Тошкент ш. 11 11 11 2 Андижон 22 22 3 Самарқанд 22 ЖАМИ: 22 22 11 00 11 33 Этиология • Касаллик қўзғатувчиси Bacillus anthracis ҳ исобланади . Г рамммусбат, йирик , у ҳаракат қилмайди, анилин бўёқлари билан бўялади, аэроб, капсула ва спора ҳосил қилиш хусусиятига эга. • Қаттиқ озуқа муҳитларида RR—форм а шаклини ҳосил қилади («медуз а боши ») • Споралари инфекцияни циркуляция қилишини асосий омили ҳисобланади, споралари ўта чидамли бўлиб, сувда тахминан 10 йил, тупроқда эса ўн йиллаб сақланади. Аэрозол шаклда ҳам юқумлидир. Э пизоотологияси • Ифлосланган тупроқ куйдиргининг манбаи ҳисобланади. • Ҳайвонлар орасида куйдиргининг кўплаб тарқалиши йилнинг фаслига алоқадор бўлиб, асосан ҳайвонларни чўлларда боқиш жараёнига боғлиқдир. Ҳайвонлар ўт ва ўсимлик илдизларини юлиб чайнаганда касалланадилар. • Шунингдек касаллик ҳайвонларга ҳаво-томчи йўли, чанг-тўзонлар билан юқори нафас йўллари орқали юқади. • Соғлом ҳайвонга куйдирги трансмиссив йўл билан, турли хил қон сўрувчилар орқали ҳам юқиши мумкин. Ҳайвонларда куйдиргининг клиник белгилари Касалликнинг яширин даври 1-3 кун, баъзида 8 кун давом этади. Касаллик ўткир, бирдан, баъзан эса ярим ўткир ёки яшин тезлигида бошланади. Хасталик яшин тезлигида бошланганда ҳайвон бирдан йиқилиб, оғзи, бурни ва бошқа аъзоларидан қон аралаш суюқлик (кўпик) ажралади, ҳайвон безовталанади, қўзғалувчан бўлиб қолади, нафас олиши ва томир уриши тезлашади, тез орада тиришиш аломатлари юз бериб, юрак фаолияти сусаяди, ҳайвон нобуд бўлади. Йирик шохли ҳайвонларда • касаллик ярим ўткир турда кечганида ҳайвоннинг тана ҳарорати кўтарилади (40-45 градусгача), эти увишиб мушаклари қисқаради, томир уриши тезлашади, нафас олиши қийинлашади. • Овқат емай қўяди, нафас олиши янада тезлашади, ҳиқилдоғи шишади, нафас олганда шовқин пайдо бўлади. Қорни шишади, ичакдан қон аралаш суюқлик ажралиб чиқади, сийдик билан қон кетади, натижада ҳайвон тезда нобуд бўлади. • Сигирларнинг сут бериши камаяди, сути сарғиш қон тусли бўлиб, мазаси тахир бўлади. Майда шохли ҳайвонларда • касаллик яшин тезлигида ўтади ва ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлиши билан тугайди. Уларнинг ички аъзоларида геморрагик шишлар пайдо бўлади. Отларда • К уйдирги асосан ичак ва тери шаклида бўлиб, инфильтратлар чуқур жойлашади, улар гангрена ва парчаланиш билан тугайди. • Касаллик 8-36 соат, баъзан эса 3-6 кун давом этади. Чўчқаларда • эса касаллик маҳаллий узгаришлар билан кечади: бўйин, кўкрак қафаси шишади, нафас олиши қийинлашади, қусиш, йўталиш, хириллаш аломатлари пайдо бўлади. • Бурун ва оғиз бўшлиғи шиллиқ кавати кўкимтир-қизил рангли бўлади, тилда ва қаттиқ танглайда шишлар, карбункуллар пайдо бўлади, чўчқа асфиксиядан нобуд бўлади. Чўчқаларда куйдирги баъзан сурункали турда ўтиши мумкин. Ҳайвонлар турли йўллар билан зарарланадиларҲайвонлар турли йўллар билан зарарланадилар : : • АлиментарАлиментар , , споралар тупроқ (ўт-ўланлар еганда) споралар тупроқ (ўт-ўланлар еганда) ва сув (сув ичилганда) билан юқадива сув (сув ичилганда) билан юқади • Асосан қурғоқчилик бўлганда зарарланадилар Асосан қурғоқчилик бўлганда зарарланадилар • Кам ҳолларда – молхоналарда боқилган моллар Кам ҳолларда – молхоналарда боқилган моллар инфекция билан зарарланган емлар еганидаинфекция билан зарарланган емлар еганида • Ҳайвонларни иккинчи зарарланиш йўли–Ҳайвонларни иккинчи зарарланиш йўли– трансмиссивтрансмиссив –сўналар чақиши оқибатида–сўналар чақиши оқибатида бўлиши мумкинбўлиши мумкин • Ҳайвонларда куйдирги касаллиги Ҳайвонларда куйдирги касаллиги тарқалган шаклда ўткир ва яшин тарқалган шаклда ўткир ва яшин тезлигида кечади ва касалланганларни тезлигида кечади ва касалланганларни 95% нобуд бўлади95% нобуд бўлади Э пидемиологияси • Куйдирги касаллигининг асосий манбалари бўлиб қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари: йирик ва майда шохли ҳайвонлар, қўй, эчки, от, туя ва бошқалар ҳисобланади. Ҳайвонларда касаллик кўпинча ичак шаклида ўтади. Шунингдек хасталик ит, мушук ва кемирувчилардан ҳам юқиши мумкин. • Шунинг учун ҳам касбга тааллуқли шахслар ва қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланувчи шахслар устидан эпидемиологик назорат ўрнатиш зарур. Хасталик асосан ветеринария ходимларининг рухсатисиз қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларини сўйиш, гўштини нимталаш ва одамларга тарқатиб юбориш, истеъмол қилиш натижасида келиб чиқади. Э пидемиологияси (давоми) • Ўзбекистонда куйдирги касаллиги билан касалланиш куйдирги билан касалланган ҳайвонни мажбурий сўйиш, гўштини майдалаш, ташиш ва ичакларини тозалаш билан боғлиқ. • Одам куйдирги билан бемор ҳайвонлар маҳсулотларидан тайёрланган кийим-кечак (пальто, шуба, юнгли ёқа, қўлқоп ва шунга ўхшаш) ларни кийганда, баъзан эса касал ҳайвон маҳсулотлари (гўшт, сут) орқали ва шунингдек, тери ва жун каби маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнида ифлосланган ҳаво-чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Патогенез • Куйдиргининг қўзғатувчиси соғлом организмга тирналган тери, юқори нафас йўллари ва ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ пардаси орқали ўтади. • Организмга тушган куйдирги таёқчаларининг бир қисми фагоцитлар томонидан ютилади (фагоцитоз), қолган қисми эса лимфа ва қон орқали бутун организм (жигар, талоқ, ўпка, ичак девори, тери ости, бириктирувчи тўқима ва бошқалар)га тарқалади. • Тери орқали ўтиш жойида қизариш ва карбункул пайдо бўлади. Кўпроқ терининг очиқ қисми зарарланади. Қўл ва бош териси бу борада энг хавфли ҳисобланади. Клиникаси • Куйдиргининг тери шаклида бациллалар кирган жойда 2-3 кундан сўнг қичийдиган қизғиш доғ бўлиб, у тезда қизил тусли пуфакча (папула) га айланади, пуфакча лойқа, қонсимон суюқлик билан тўлади ва пустулага айланади. Унинг қаттиқ қичиши туфайли бемор уни кўпинча ёриб ташлайди. • Натижада у кўмир рангини эслатувчи тўқ қизил рангли вал («дур халтаси») билан ўралган инфильтратга айланади. Унинг атрофида иккиламчи пустулалар пайдо бўлади. Яра шишади, яра марказида оғриқ бўлмайди. Бу даврда лимфа безининг катталашиши ҳам намоён бўлади. КЛИНИКАСИ (давоми) Касалликнинг бошланиш даврида бош оғриғи, бутун тананинг зирқираши, нафас олишининг тезлашиши, касалликнинг 2-3- кунлари эса тана ҳароратининг 39-40 даражага кўтарилиши ва заҳарланиш белгиларининг кучайиши кузатилади. Бошнинг оғриши кучаяди, бемор ҳолсизланади, қон босими пасаяди. Жигар ва буйрак катталашади. 5-8 кундан сўнг беморнинг аҳволи яхшилана бошлайди. Куйдирги тери шаклининг энг хавфлилиги унинг сепсис шаклига, яъни бациллаларнинг қонга ўтиб кетишидир. Унда беморнинг аҳволи оғирлашади. Бемор йўталганда қон аралаш балғам ажратади, қон аралаш қусади, ичи кетади, нажасида қон пайдо бўлади. Клиникаси (давоми) Ў пка шакли • Касалликнинг ўпка шакли жуда оғир ўтади ва ўлим билан тугайди. Хасталик тез бошланади, беморда шамоллаш белгилари, кўкрак қисмида ўткир оғриқ пайдо бўлади, нафас олиши қийинлашади, қон босими пасаяди. Юрак уриши тезлашади, балғамда қон пайдо бўлади. Хасталик 2-3 кун давом этиши мумкин. Клиникаси (давоми) И чак шакли • Куйдиргининг ичак шакли умумий заҳарланиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қоринда ўткир оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, қон аралаш қусиш ва ич кетиши билан характерланади. Беморнинг аҳволи тезда оғирлашади ва касаллик ўлим билан тугайди. Клиникаси (давоми) О ғ из-ха лқум шакли • Оғиз-халқумни ярали- некрот и к зарарланиши • Бўйиндаги яққол шиш, кўпинча бир тарафли Ташхисоти Куйдирги касаллигининг клиник аломатлари, бе м ордан олинган эпидемиологик анамнез ва лаборатория текширувлари натижаларига асосланган ҳолда қўйилади. Куйдирги касаллигининг лаборатория диагностикаси: 1. Бактериологик 2. Бактериоскопик 3. Биологик 4. Молекуляр – генетик (ПЗР) Куйдиргида бемордан Куйдиргида бемордан олинадиган намуналар:олинадиган намуналар: Тери шакли Ўпка шакли Ичак шакли Оғиз-халқум шакли Менингеал шакли Пуфакчалар ичи, яра туби ёки қора қўтир четидан суртма, пункцион биопсия Балғам (томоқдан суртма), қон, плеврал суюқлик Ахлат, қусуқ, қон, асцитик суюқлик Қон, томоқдан суртма, балғам Орқа мия суюқлиги, қон Қиёсий ташҳис • Куйдирги касаллигининг тери шаклини фурункул, карбункул, манқа (сап) , ўлатнинг тери ва туляремиянинг яра-без турларидан фарқламоқ лозим. Қиёсий ташҳис (давоми) • Фурункул ва карбункулларни йиринг чақирувчи микроблар – кокклар келтириб чиқаради. Бундан тери қизариб шишади ва аста – секин йиринг йиғилади, яра устида қора парда пайдо бўлмайди, иситма баланд бўлади. Пайпаслаганда оғриқ кам бўлади. • Куйдиргининг тери шаклида эса яра усти қизаради, папула, пустула, қора парда билан қопланади ва оғриқ сезилмайди. • Ўлатнинг тери турида бурга чаққан жой қизаради, шишиб кетади, цианоз кузатилади, пальпация қилинганда қаттиқ оғриқ сезилади, умумий заҳарланиш белгилари кузатилади. • Туляремиянинг яра-без турида тери қизаради, шишиб кетади, оғриқ сезилади, иситма кўтарилади. • Манқа (сап) да ҳарорат кўтарилади, эт увишади, бадан зирқираб оғрийди, сепсис аломатлари пайдо бўлади, инфекция тушган жой қизариб пустулага айланади. Унинг уст Даволаш Даволаш Куйдиргини тери (ярали) шаклКуйдиргини тери (ярали) шакл ии ни ни даволашда ципрофлоксацин, даволашда ципрофлоксацин, доксициклин ва амоксициллин Имипенем, доксициклин ва амоксициллин Имипенем, клиндамицин, рифампин, макролидлар клиндамицин, рифампин, макролидлар каби антибиотиклардан фойдаланилади.каби антибиотиклардан фойдаланилади. Даволаш (давоми)Даволаш (давоми) Махсус иммунотерапия Махсус иммунотерапия Куйдиргига қаршиКуйдиргига қарши глобулин глобулин қуйидаги дозада қуйидаги дозада қўлланиладиқўлланилади • Енгил кечишидаЕнгил кечишида 20 мл 20 мл • Ўрта оғир кечишидаЎрта оғир кечишида –20-40 мл–20-40 мл • Оғир кечишидаОғир кечишида –60-80 мл–60-80 мл • Зарурият туғилганида муолажаларни қайтариш Зарурият туғилганида муолажаларни қайтариш мумкинмумкин • Курс дозаКурс доза сиси 300-400мл 300-400мл га етиши мумкин га етиши мумкин (септик (септик формформ адаада )) Профилактика ва эпидемияга қарши чора тадбирлар • Куйдиргини олдини олиш чора- тадбирлари комплекс р е жа асосида олиб борилади. • Комплекс режа ҳар бир туман, вилоят, Республика учун маҳаллий шароитларни ва чорвачиликнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва унда қуйидагиларни инобатга олиш лозим: Профилактика ва эпидемияга қарши чора тадбирлар (давоми) 1. Куйдирги жиҳатидан нохуш пунктларни ҳисобга олиш, уларни рўйхатга олиш. 2. Ушбу нохуш пунктларда қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларини ёппасига касалликка қарши эмлаш. 3. Бу пунктларда соғломлаштирувчи мелиоратив ва агротехника чораларини ўтказиш, сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлаш. 4. Ҳайвонларни ҳайдаш йўлида, боқиш майдонларида, сақланадиган хоналарни мунтазам назорат қилиб бориш. 5. Тери тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнида ветеринария – санитария қоидаларига амал қилиш. 6. Ҳайвонлар орасида куйдиргини ажратиш ҳамда уларни чивин ва пашшалар чақишидан муҳофаза қилиш, ўчоқларда эпизоотологик текширув ўтказиш, ўлган ҳайвонларни юқумсизлантириш, ўчоқларда жорий ва якунловчи дезинфекция ўтказиш. 7. Аҳолининг декретив гуруҳи (қассоблар, чорвадорлар, ҳайвон маҳсулотларини қайта ишловчилар, чўпонлар ва бошқалар) ни куйдиргига қарши эмлаш. 8. Аҳоли орасида санитария маорифи ишларини олиб бориш. • 9. Касаллик аниқланган ҳудуд алоҳида ҳисобга олиниб, хўжаликдаги ҳайвонлар куйдиргига қарши эмланади ва атрофдаги ҳайвонлар устидан назорат ўрнатилади. • 10. Ўлган ҳайвонлар жасадини 2 м чуқурликка 25 см қалинликдаги хлорли оҳақ аралашмаси солиб кўмилади. Куйдирги аниқланган хўжалик ёки ўчоқда 15 кунга карантин эълон қилинади. • 11. Хўжалик ҳайвонларини умумий сув ҳавзаларида суғориш таъқиқланади. Касал ҳайвон турган бино яхшилаб тозаланади , хар 7 кунда ва якунловчи дезинфекция қилинади. • 12. Ҳайвонларни парвариш қилувчи буюмлар ҳам зарарсизлантирилади. Бунда металл буюмлар, брезент, пахта анжомлари қайнатилади ёки 1% ли содада 90 дақиқа сақланади, буғ- формалин камерасида тутилади ёки сулема карбол кислотасига ботириб қўйилади. • 13. Касал молларни боқадиган шахслар орасида шошилинч профилактика (антибиотиклар, иммуноглобулин) ишлари ўтказилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha