Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Август 2026
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Leyshmanioz 2

Купить
LEYSHMANIOZ Лейшманиоз  Лейшманиоз- содда жониворлар гуруҳига кирувчи, лейшманийлар келтириб чиқарадиган касаллик бўлиб, асосан трансмиссив йўл билан юқиши, терида узоқ муддат битмайдиган яраларнинг хосил бўлиши ва вицерал лейшманиозда ретикулоэндотелиал системанинг зарарланиши билан характерланади. Лейшманиоз касаллигини келтириб чиқарувчиларига ва клиник кечимидаги фарқлар борлигига қараб уч хил кўриниши ажратилади  1.Тери лейшманиозининг қишлоқ тури, қўзғатувчиси Leischmania tropica major.  2.Лейшманиознинг шахар тури, қўзғатувчиси Leischmania tropica minor.  3.Ички аъзоларнинг жарохатланиши билан кечувчи вицерал лейшманиоз, қўзғатувчиси Leischmania donovani Эпидемиологияси  Лейшманиоз асосан иссиқ иқлимли ўлкаларда эндемик тарқалган трансмиссив касалликдир. Ўзбекистонда Қашқадарё ва Бухоро вилоятларининг чўл жойларида, Тожикистонда, Туркманистонда, Кавказ орти давлатлари ва Озарбайжонда, Афғонистонда, Эрон, Покистон ва Хиндистон каби кўплаб давлатларда учраб туради. Касалликнинг 80 дан ортиқ давлатларда учраши аниқланган. Касаллик манбаи  Тери лейшманиозининг қишлоқ турида инфекция манбаи кемирувчилар; катта қум сичқон, кизил думли қум сичқон, юмронқозиқ бўлса, булардан ташқари чўлда яшовчи бошқа жониворлар хам инфекция резервуари хисобланишади (тулки, типратикон, бўри)  Шаҳар хилида эса бемор одам касаллик манбаи хисобланади Касалликнинг юқиш йўли  Тери лейшманиози ёки Боровский касаллиги одамга қон сўрувчи лейшманийлар билан зарарланиб бўлган флеботомус чивинлари чаққанда юқади.  Трансмиссив касалликлар гуруҳига киради.  Вицерал лейшманиоз беморнинг қонини соғлом одамга қуйиш натижасида гемотоген йўл орқали хам юқиши исботланган. Касалликка мойиллик  Касалликка барча ёшдагилар ва иккала жинснинг хам мойиллиги бир хил.  Эндемик ўчоқларга хизмат сафарига борувчилар орасида касалланиш кўпроқ қайд этилади  Қишлоқ ва шахар туридаги лейшманиоз билан кўпроқ ўрта ишга яроқли ёшдаги одамлар касалланади  Вицерал лейшманиоз кўпинча ёш болалар орасида кенг тарқалади  Касаликни бошидан кечирганларнинг организмида турғун гуморал иммунитет хосил бўлади Мавсумийлиги  Лейшманиознинг зооноз, қишлоқ турида асосан ёз ойининг охири август ойларидан бошлаб, куз фаслида кўпроқ тарқалади  Касалланишни давом этиши куз охири ва қиш фаслига тўғри келади  Шаҳар туридаги лейшманиозга мавсумийлик хос эмас, йил давомида учраши мумкин Клиникаси Тери лейшманиозининг қуйидаги клиник шакллари ажратилади:  1)бирламчи лейшманиома; а) тугунли босқичи б)яраланиш босқичи в)чандиқланиш босқичи.  2) кетма-кет ривожланадиган лейшманиома  3) тарқоқ инфильтратланадиган лейшманиоз  4) силсимон лейшманиоз ёки металейшманиоз. Лейшманиоз яраланиш босиқичи оёқда кўп миқдордаги яралар Лейшманиома атрофида қиз пуфакчаларининг хосил бўлиши Лейшманиома ва тасбех белгиси Лейшманиома ва бали икраси қ белгиси Лейшманиоманинг атрофик чандиқланиб битиш даври Тугунли бос ични эрозиялинишиқ Лейманиоз яраланиш босқичи Лейшманиома тузалиш даври Лейшманиома йиртилган яралар ва атрофида инфильтрат Буринда лейшманиома Лейшманиома бошлан ич давриғ Лейшманиома емирилиш даври Яралиниш даври Тузалиш даври Диагностикаси  Диагноз қўйишда бемор эндемик ўчоқда бўлган- бўлмаганлигини аниқлаш мухим ахамиятга эга  Касалликнинг клиник кечиши, яралар атрофидаги периферия бўйлаб жойлашган лимфангитлар, яраларнинг некрозланиши, атрофдаги тўқима грануляциялари касалликка эрта диагноз қўйишга ёрдам беради  Лаборатория текширувида беморнинг ярасидан, лимфа тугунидан ва суяк кўмигидан олинган суртмани Романовский-Гимза усулида бўяб кўриш усулида хужайра ичида жойлашган лейшманийларни аниқлаш диагнозни узил кесил хал қилиб беради Давоси  Даво режаси хар бир беморга нисбатан индивидуал тузилади.  Бунда яраларнинг жойлашган ўрни, уларнинг катталиги ва сони, асоратланган ва асоратланмаганлиги эътиборга олинади  Ўткир бошланганда яллиғланишга қарши хар хил намлашлар, асептик боғламлар ва эритмалар хамда антисептик малхам ва кремлар тавсия этилади  Яралар кўп ва улар иккиламчи инфекциялар билан зарарланганда, лимфангитлар ва лимфаденитлар бўлган тақдирда антибактериал препаратлар буюрилади  Акрихиннинг 4% ли эритмаси ва уротропиннинг 40% эритмаси билан боғлам қўйиш хам махаллий яхши самара беради  Вицерал лейшманиозда томирга 5% ли солюсурьмин эритмаси 1 кунда 3-10 мг дан, жами 20-25 маротаба юборилади. Профилактикаси  Тери лейшманиози қишлоқ хили қўзгатувчисининг тоза ундирмаси билан эмлаш хам яхши натижа беради  Асосий куч кемирувчиларни йўқотишга, чивинларнинг чақмаслигига ва уларни йўқотишга қаратилади. E’ TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha