Linux операцион тизимини ўқитиш бўйича мультимедиали ўқув материали яратиш технологияси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЗИКА –МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ Амалий математика ва информатика кафедраси Абдимуродова Гулрух “5480100-Амалий математика ва информатика” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “ Linux операцион тизимини ўқитиш бўйича мультимедиали ўқув материали яратиш технологияси ” мавзусида ёзган Илмий раҳбар: ўқ.Т.Н.Жўраев “Ҳимояга тавсия этилсин” Физика –математика факультети декани:__________проф. А.Қ.Ташатов “____”___________2015 йил ҚАРШИ -2014 йил 1 МУНДАРИЖА КИРИШ………………………………………………………..................... 2 I-БОБ. МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ....................... 5 § 1.1. Мультимедианинг техник ва дастурий таъминоти ................ 5 § 1.2. Таълимда тизимида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш ................................................................................ 13 II–БОБ. LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИДА ИШЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ .......................................................... 13 § 2.1. Linux операцион тизими ташкил этувчилари......................... 17 § 2.2. linux операцион тизими ни ўрнатиш ва унда офис дастурлари................................................................................... 24 III–БОБ. LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ Замонавий дунёда ҳаётимизни компьютерларсиз тассаввур қила олмаймиз. Бу технология бизни ҳамма ерда ўраб туради ва шу билан бир қаторда, ҳар бир соҳада ишлатилади, лекин баъзи соҳаларнинг ажралмас қисми деб ҳисобласак ҳам бўлади. Ахборот технологиялар асрида Республикамизда ҳам ушбу соҳага эътибор кучайтирилди. Республикамиз президенти таъкидлаганидек: “Ўтган давр мобайнида замонавий ахборот-коммуникация тизимидан, Интернетдан кенг фойдаланиш ҳисобидан таълим-тарбия самарасини кучайтириш, болалар, айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича кенг кўламдаги ишларимиз давом эттирилди” 1 . Шу сабабли компьютерни ривожлантириш борасида кўпгина операцион тизимлар, дастурлар ишлаб чиқаришга катта эътибор берилиб, жаҳон бўйлаб ахборот технологиялари соҳасида ил кодли дастурий таъминотнинг энг яхши маҳсулоти Linux операцион системасини оммалаштириш мақсадида тегишли жойларда тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистондаги энг обрўли олий ўқув юртлардан Тошкент Ахборот технологиялари университети компьютерлари Linux операцион системаси ўрнатилди. Тизимнинг ҳамма компоненталари (ҳатто берилган матнлар ҳам) эркин нусха олиш ва чегараланмаган сонли фойдаланувчиларга ўрнатиш шарти билан, лицензияли тарқатилади. Шундай қилиб, Linux тизими кўп сонли дастурчилар ва интернет орқали бир-бири билан мулоқот қилувчи UNIX тизими фидойилари ёрдамида яратилди. Ҳозириги кунда тизимнинг оммавийлашмаётганлигининг асосий сабаби дастурни комьютерга ўрнатиш ва ишлатиш ҳақидаги ахборотларнинг камлиги ҳисобланади. Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги: Ҳозирги битирув малакавий ишим кириш қисм, 3 боб, ҳар бир бобнинг 3 тадан бўлимлари, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва хулосадан иборат. I-БОБ. МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ТУРЛАРИ ВА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ 5 § 1.1.Мультимедианинг техник ва дастурий таъминоти Мультимедиа (мультимедиа – кўп муҳитлилик) воситалари бу техник ва дастурлар тўплами бўлиб, у инсонга ўзи учун табиий бўлган жуда турли- туман муҳитларни: товуш, видео, графика, матнлар, анимацияларни ишлатган ҳолда замонавий технология билан мулоқатда бўлиб бирор ахборотни инсонга одатдагидан кўра кўпроқ қилиш имконини беради. Мультимедиа фойдаланувчига фантастик дунёни (виртуал ҳақиқий) яратишда жуда ажойиб имкониятларни яратиб беради, бунда фойдаланувчи чеккадаги суст кузатувчи ролини бажармасдан, балки у ерда авж олаётган ҳодисаларда фаол иштирок этади; шу билан бирга мулоқат фойдаланувчи учун одатланган тилда биринчи навбатда товушли ва видеообразлар тилида бўлиб ўтади[7]. Мультимедиа – бу компьютер технологиясининг ту Мультимедиа воситаларига юқори ишонч билан кўпинча товушли ва видеомаълумотларни ёзиш учун ишлатиладиган оптик ва рақамли видеодисклардаги катта сиғимли ташқи эслаб қолиш қурилмаларини ҳам киритиш мумкин. Ихчам компакт дискларнинг оммавий кўпайтирилиши мультимедиа дастурий воситаларининг тез тарқалиши учун хизмат қилди. Уларнинг сиғими (650 Мбайт ва ундан юқори), юқори ишончлилиги ва кўпга чидамлилигини ҳисобга олинса, компакт дискларда маълумотларни сақлаш нархи фойдаланувчи учун магнит дискларга қараганда беқиёс пастдир. Бундан ташқари i-pad қурилмалари ахборотни сақлаш ва эшитиш мосламаси бўлиб бу қурилмаларга мос тарзда аудио мультимедиали ўқув материалларини эшитиш мумкин. Бундан албатта ишдан ва ўқишдан бўш вақтларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу қурилмдан чет тилларни ўрганаёт чиқарилаган турлари компьютерлар даражасидаги вазифаларни ҳам бажара олади. Ўқув жараёнида қўлланилаётган замонавий мультимедиа технологияларида бири - интерфаол электрон доскалари ҳисобланади. Улар оддий маркерли доскалар каби кўринишга эга бўлиб, уларда ёзилаётган ҳар бир матн, график кўриниш, чизма, жадвал кабилар дақиқаларда тез доска дисплейи пайдо бўлади. Электрон доскаларнинг таълимда асосий афзалликлари қуйидагилар:  Аудитория талабаларни диққат-эътиборларини бир объектга йўналтириш;  Дарс мавзусига оид натижалардан нусха олиш, электрон почта орқали жўнатиш, сақлаш имкониятларининг мавжудлиги;  Дарс жараёнида матн, товуш, анимация, графикалардан биргаликда фойдаланиш имкониятининг кенглиги;  Мавзуни тушунтириш жараёнида маълумотларни таҳрирлаш учун электрон қаламдан фойдаланишн Компьютер тармоқлар – асосан ҳозирги кунда кўп соҳаларда қўлланилаётган ушбу технологиядан ҳам виртуал мультимедиа сифатида файдаланилади. Видеоконференциялар, масофали таълим, виртуал таълим технологияларини ҳам мультимедиа технологияси сифатида ишлатиш мумкин. Мультимедианинг дастурий таъминотига асосан график дастурлар, аудио ва видео дастурлар ҳамда ушбу аудио, видео ва график таҳрирловчи дастурларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Овоз ёзиш дастурларига звукозапись, soundrecorder дастурларини мисол келтириш мумкин. Овоз маълумотларини таҳрирлашда FLStudio, Sound editor каби дастурлар ишлатилади. Гр а фик дастурлар мултьтимедиа дастурларининг асосий негизидаги ахборотларни яратади ва қайта ишлайди. Windows муҳитида ишловчи Macintosh ва IBM PC компьютерлари учун мўлжалланган электрон кўринишдаги Тақдимот ишлари дастурлари: Maсintosh ва Windows муҳитларида ишлатилувчи тақдимот дастурлар пакетидан анчадан буён мавжуд дастурлар гуруҳини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу гуруҳга Lotus фирмасининг Freelance Graphics, Software Publishing фирмасининг Harvard Graphics, Microsoft корпорасиясининг Power Point дастурлари киради. Бу дастурларни ишлаб чиқувчилари хар бир янги версияси(русуми)да ишлатиладиган воситаларни кўпайтириб имкониятларини кенгайтирадилар. Maсintosh ва Windows муҳитларидаги янги турдаги тақдимот дастурлари пакети мультимедиа воситаларини янада тўлиқ ишлатишга мўлжалланган. Бу дастурлар видео а товушли файлларни қулай ўзатиш (импрот қилиш), диаграммаларда аннимасия воситаларидан кенг фойдаланиш имконини беради . Янги турдаги тақдимот дастурлар каторига Makromedia фирмасининг Ac ишлов бериш, суратга олинган материалларни компьютер анимацияси билан қўшиш, натижаларни кино ва видеотасмаларга чиқариш мумкин. Windows ва Macintosh муҳитларида ишловчи видеотасвирларни таҳрирлаш дастури Adobe Premier рақамлаштирилган видеони, статик тасвирларни ва товушли файлларни монтаж қилиш имконини беради. Пакетнинг энг охирги версияси (русуми) турли усуллар билан бир нечта мустақил видеороликларга ишлов бериш, кўпгина фильтрлардан фойдаланиш, махсус эффект ва шрифтларни ҳосил қилиш имконига эга. Composer дастури барча кино ва видеоформатларни ҳамда видео билан ишловчи қурилмаларни қўллаш имконини беради. Бу дастурлардан ташқари SGI муҳитида видеога ишлов берувчи Chiron фирмасининг Liberty, Integrated Research фирмасининг Harmony, Parallax фирмасининг Matador, Avid фирмасининг Media IBM ва Macintosh муҳитларида уч ўлчовли моделлаштириш учун кўпинча Alias Wavefront фирмасининг splaynли моделлаштириш дастури ишлатилади. Бу дастур юқори сифатли визуаллаштириш имконини беради. Ray Dream Designer дастури эса махсус моделлаштириш воситалари тўпламига эга бўлиб, тасвирнинг фотореалистик сифатига эришиш имконини беради. Macromedia фирмасининг MacroModel пакети ва Auto.des.sys фирмасининг Form.Z дастури уч ўлчовли объектларни моделлаштириш ва деформасиялаш воситаларига эга. IBM га мос компьютерларда яна Crystal Graphics фирмасининг Crystal 3D Designer дастуридан фойдаланиш мумкин. Бу дастур визуаллаштириш, сояли эффектлар ҳосил қилиш, юзаларга материалларни жойлаштириш воситаларига эга . Silicon Graphics нинг ишчи станцияларида ишлатилувчи энг кучли моделлаштириш ва дизайн дас имкониятлар билан тўлдирилиши, кенгайтирилиши мумкин. SGI муҳитида ишловчи автоматлаштирилган лойихалаш тизимлари ичида яна Engineering Animation фирмасининг Vislab дастурини айтиб ўтиш мумкин. Бу дастур дизайн ва муҳандислик масалаларининг визуал ечимини яратиш(ҳосил қилиш) имконини беради. § 1.2. Таълимда тизимида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш 13 Мультимедиа технологияларига асосланган таълим аҳамиятли даражада техник ва дастурий инфраструктурага таянади. Мультимедиа (ўқув ахборотларини жойлаштириш ва тақдим қилиш сифатида) ва компьютер қурилмалари (уни ташкил этиш ва номойиш воситаси сифатида) хизмат қилади. Шунинг учун мультимедиали электрон ресурслар яратишда ҳисобга олиниши зарур бўлган тамойиллардан бири ўқув материалини тақсимлаш тамойил ҳисобланади. Мультимедиа электрон ресурс ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши керак бўлган иккинчи муҳим тамойил ўқув материалини интерактивлигидир. Интерактив воситалар ахборотни тақдим қилишнинг турли хил воситаларини - текст, статик ва динамик графиклар, видео ва аудио записларни бир бутун мажмуага бирлаштириш имкониятини яратади, бу эса таълим олувчини ўқув жараёнида фаол иштирокчи бўлишига йўл ўрганиш учун бошқа бир мультимедиали дастурга гипермурожаат йўналтирилган бўлса таълим олувчи вақтдан ютган ҳолда ўзига керакли билимларни олшиш мувофақ бўлади. Бунинг учун албатта мультимедиали ўқув материалларнинг миллий базаси ва сифати талаб даражасида бўлиши лозим. Ҳозирги кунга Республикамизда жуда кўплаб фанлар бўйича электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар яратилган ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиб келинмоқда. Айниқса utube.uz, multimedia.uz интернет сайтларида жойлаштирилган электрон қўлланмалар билим олиш истагида фойдалаувчиларнинг доймий хизматида. Республикамизда 2013 йилда ташкил этилган “Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази” электрон таълим материалларини ёзиш, таҳрирлаш, уларга ишлов бериш ва давлат таълим стандартларига мувофиқ турли фанлар Виртуал таълим тизими – бу онлайн курсларни ўқитувчилар томонидан тузиш, бошқариш учун яратилган web тизим ҳисобланади. Бундай e-learn системаларни кўпинча “таълимни бошқариш системалари” ёки “виртуал таълим муҳити” деб ҳам аталади. Тизим таълимий веб-сайт ҳамда алоҳида онлайн курсларни яратиш инструментал муҳити бўлиб, тизимда компьютер тармоқларидан таълимда фойдаланиш назарияси ва амалиёти асос қилиб олинган[2]. Ҳозирда Республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ушбу тизимни жорий этилиши, билим самарадорлигини ошиши билан бирга мустақил таълим учун ҳам хизмат қилмоқда. Бу тизимни таълимда қўлланилишининг яна муҳим жиҳати ҳозирда ўқитиладиган фан соатларининг кўп қисми мустақил таълимга тўғри келишидадир. Фанни ўзлаштиришни якуний босқичида умумий тест синови ўтказиш ва билимни маълумотлар баъзасининг кўпайиши ёшларнинг таълим олишлари учун самарали восита бўлиб хизмат қилади. Маълумки дарснинг одатий – анаънавий ўтилиши талабаларнинг 25% га яқини ўзлаштириши мумкинлиги педагог олимлар томонида исботланган. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бир вақтнинг ўзида ҳам маърузани эшитиш, ҳам материални компъютер экранида кўриш ва уни экранда чиқаришни актив бошқариш ўзлаштириш сифатини оширади. Асосий муаммо - профессор- ўқтувчиларнинг мулътимедиа имкониятларини яхши биладиган дастурчилар билан биргаликда ишлашининг ташкил этилмаганлигидир. Бундай ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқув юртларида кенг тарқатиш таълим олувчиларнинг билим самарадорлигини ошишига хизмат қилади. II–БОБ. LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИДА ИШЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 17 2.1. linux операцион тизими ташкил этувчилари Бу операцион тизим 1991 йил Хелсинкидаги университетлардан бирида тақсил олувчи талаба Линус Торвалдонинг дисертация иши натижасида, UNIX операцион тизими асосида янги операцион тизими юзага келди ва “LINUX” sўзининг келиб чиқиши қуйидагича Ари Лемканинг асоси килиб олинган FTP- G`OSG`Linux деб номлаши натижасида юзага келди[4]. Ана энди унинг белгисига келадиган бўлсак, талаб ва таклифлар сон- саноқсиз кўп эди, лекин гап ўртасида Линус унга пингвинлар ёқишини айтганда ва мухокамалар жараёнида ҳаётдан хурсанд, ҳаётдаги пингвинлардан ажралиб туриши учун тумшуқлари билан оёқларига сариқ тусли, ўтирган холатдаги турида тўхташди ва Ларри Ивинг LINUX операцион тизим ининг ўзида GIMP (The GNU Image Manipulation Program) дастурида чизиб берди. Операци ҳолларда командалар қаториги дастурчилар ишлатишининг асосий сабаби шуки, консолда ишлаш даражаси тезлиги, бунга сабаб режимнинг иш вақтида сичқончанинг ишламаслиги ва графиканинг кўрсатмаслигидир. LINUX кўп холларда Multiuser system, яъни кўп фойдаланувчили система номи билан ҳам учратишимиз мумкин. Бунинг сабаби 1-1000 тагача бўлган фойдаланувчиларга фойдаланиш имкониятини беради. Ҳозир бир қанча дистрибутивлари, яъни тур(версия)лари мавжуд бўлиб, ҳар бир дистрибутивлари ўзининг фойдаланувчиларига эга. Айни вақтда LINUXni Red Hat , Suse, Fedora va Slackware, Ubuntu каби дистрибутивлари мавжуд[6]. Шуни такидлаб, ўтиш керакки бу операцион тизимга биринчилар қаторида Германиянинг Shvabish-Xall (Badеn-Vyurtеmbеrg) шаҳри давлат хизматчилари бутунлай LINUX операцион тизимга ўтган Европадаги да тақдим этилди. Бу ишлар операцион тизимни Республикамизда янада оммабоплашишига, ривожланишига олиб келишида шубҳа йўқ. Тўла қиймали эркин система Linux асосан амалда интернет серверлар учун фойдаланилиб келинмоқда. Маълум даражада эркин дастурий таъминоти РС ва асосан оддий фойдаланувчилар учун деярли реал эмасди. BSD ва Linux операцион системаларига тўла қимматли график интерфейс тайёр эмасди, машҳур Microsoft Officeга тенглашадиган офис дастурлари амалда йўқ эди, фойдаланувчи масалаларини ҳал эта оладиган дастурлар ва мулътимедиа имкониятлари ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат ҳам йўқ эди. Вазият кейинги 5-6 йил ичида кескин ўзгарди. Эркин дастур ёрдамида фойдаланувчиларга тўла қимматли дастур ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлди. Linux операцион системаси овоз (звукавой карта) ва видео картаси ҳаракатларидан юқори даражадаги ҳимояни таъминлаш мумкин, ҳаттоки агар шу фойдаланувчи Linux ҳақида тасаввурга эга бўлса ҳам. Информацияга рухсат этилмаган мурожатдан, ҳимоя баъзи экспертларнинг фикрича Linuxда Windowsга нисбатан юқори. Кўп ҳолларда терминал иш схемаларидан фойдаланиш оптимал бўлади. PC компьютери график терминал вазифасини бажаради, барча топшириқлари эса серверда амалга оширилади. Бу сервер имкониятини кенгайтириб, компьютерлар имкониятини оширишда ҳаражатнинг камайтирилишига олиб келади (ҳаттоки қаттиқ диск ўрнатмасдан). Бундай усул шу билан бирга бошқа афзалликларга ҳам эга [6] . Терминал компьютерда Linux дан фойдаланиш (LTSP) кўп сонли лицензияларга ҳақ тўлаш кераклигидан озод этади. PC ларда фойдаланиш учун Linux нинг маҳсус тайинланган дестрибутлари мавжуд. Чет элл ўрнатиш ва унинг буйруқларидан фойдаланиш автоматлаштирилган ва содалаштирилган. Аммо эркин дастурлар компанияларни доимий равишда “коррект” лицензиялашни кузатиб бориш кетма-кетлигидан халос этади. АҚШ да информацион техналогиялар соҳасининг танглиги кўплаб фирмаларни ўйлаб харажат қилишга мажбур қилган. Бу фирмалар орасидан Microsoft каби йирик корхоналар учун янги лицензиялаш дастурнинг қимматли уларнинг мақсадларига мувовиқ ҳисобланади[4]. Microsoft фирмалари маҳсулотларини лицензиялашда бошқа ўзгариш ҳам танқидга учрайди ва унинг эркин дастур таъминоти манфаатида дастур сиситемаларида бош тортишга сабаб бўлиб хизмат қилади. Қуртлар (“червей”) ва “трояниских коней” вирусларининг кенг тарқалиши фойдаланилаётган Microsoft Windows заифлиги кўп фойдаланувчи ва менеджерларда Windows талаб қ этилмайди. Linux билан мулоқот қилишда систамали дастурлаш тилларидан хабардор бўлиш керак. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам эркин очиқ кодли дастурий таъминотга эътибор қаратилганлигини ва ICTP лойиҳаси билан шу соҳани Республикамизда ривожлантиришга катта сармоя ажратилганлигини юқорида таъкидлагандик. Бунга сабаб Linux тизимдаги буйруқларни тўлиқ эркин очиқ кодли дастурий таъминот бўлгани учун исталган тилда таржима қилиниши хусусан ўзбек тилига ҳам таржима қилинганлигини билан изоҳлаш мумкин. Linux – кўп масалали, кўп фойдаланувчили тўла қонли операцион тизимдир (худди UNIX бошқа версиялари каби). Бу, бир вақтнинг ўзида, битта машинада, кўп фойдаланувчилар, параллел ҳолда, кўпгина дастурларни бажарган ҳолда ишлаши деган сўздир[9]. Linux, маълумотларни сақлаш учун турли типдаги файл тизим дистрибутивлар ишлаб чиқувчи компаниялар мавжуд. Ҳар бир компания ўз ОТ дан ташқари унга ўз инсталляторини, утилиталарни, шу билан бирга дастурлар пакетини, конфигураторларни ва ниҳоят амалий дастурлар пакетининг катта тўпламини қўшади. Бунда у, ўз тизимига ўз ўзгаришларини бошқалар билан келишмасдан киритиши мумкин. Linux га қарама-қарши равишда, Free BSD ОТ и ўз координаторига эгадир, бу колифорния Беркли университетидир. Ҳоҳлаган одам бу ОТ код матнларини ўрганиши ва унга ўз ўзгартиришларини киритишни таклиф этиши мумкин, аммо бу ўзгаришлар киритиладиган сўз эмас, ҳатто ўзгаришлар фойдали бўлса ҳам. Бунга фақат кординатор ҳуқуқи бор. Шундай қилиб, Free BSD – бу UNIX га ўхшаш ОТ, у ҳам очиқ кодли, унинг ядроси микроядро принципида қурилган. 24 2.2. linux операцион тизими ни ўрнатиш ва унда офис дастурлари Lunix операцион тизимни компьютерга ўрнатишнинг кўплаб усуллари мавжуд ҳам мавжуд бўлиб биз тизимни қаттиқ дискда янги йўлак(раздел) очиш орқали тизимни ўрнатамиз. LINUX операцион тизимининг бир қанча версиялари мавжуд бўлиб LINUX DEBIAN операцион тизимини компьютерга ўрнатиш жараёни билан танишамиз[4]. 1. Аввалом Windows тизимининг бошқарув панелини ишга туширамиз(Панел управления) ва дискдан LINUX DEBIAN учун “раздел” яъни бўлим ажратамиз. Бунинг учун “Панел управления” нинг “Администрирования” бўлимини танлаймиз (1-расм). 1-расм 2. Администрирования ойнасида “Управление компьютером” банди танланади. 3. Ҳосил бўлган мулоқат ойнадан “Управления дисками” буйруғи танланади ва мавжуд дискларнинг ҳолати ҳақида ахборотлар чиқарилад бўлимни (раздел)формат қилмасдан қолдирамиз. Чунки LINUX нинг файл тизими WINDOWS нинг файл тизимидан фарқ қилади(2-расм). 2-расм 4. Энди компьютерга LINUX нинг юкловчи дискини қўйиб уни қайта юклаймиз. Натижада LINUXни ўрнатувчи диск ишга тушади ва қуйидаги ойнадан “Вручную” танланади ва “продолжить” тугмаси босилади(3-расм). 3-расм 5. Натижада дискларнинг йўлаклари рўйхати чиқарилади ва ундан яратган йўлагимизни танлаб оламиз ва “продолжить” тугмасини босамиз. Дастурни ўрнатишда албатта ўзингиз яратган диск йўлагини(раздел)ни эслаб қолинг ва у одатда форматланмаган ва бўш бўлади (4-расм). 26 4-расм Барча разделлар системага кўра созлангандан кейин ўрнатиш жараёни бошланади ва компьютер тизим ўрнатилгандан сўнг қайта юкланади. 6. Компьютер қайта юклангандан кейин системага кириш учун фойдаланувчи номи ва пароли сўради(5-расм). 5-расм 7. Фойдаланувчи номи ва пароли тўғри киритилса системанинг қуйидаги ишчи столи экранга чиқарилади(6-расм). 6-расм Шу билан Lunix операцион тизимини ўрнатиш жараёни тугатилади. 27 III–БОБ. LINUX ОПЕРАЦИОН ТИЗИМИНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА МУЛЬТИМЕДИАЛИ ЎҚУВ МАТЕРИАЛИ ЯРАТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ 3.1. Linux тизимида Vokoscreen ва Kazam дастурларидан мултимедиали интерактив маълумот яратишда фойдаланиш Vokoscreen – дастури Linux операцион тизимидаги фаол дисплейнинг фойдаланучи томонидан амалга ошириладиган буйруқлари ва вазифаларни хотирада овозли ва видео форматда ёзиб борадиган дастур ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг юқоридаги бўлимларида кўрсатиб ўтилганидек мультимедиали интерактив ўқув материаллари турли ахборотлардан ташкил топган бўлиши лозимлиги сабабли операцион тизимнинг Vokoscreen дастуридан фойдаланишга қарор қилдик[4]. Дастур тизимга қўшимча ўрнатиладиган алоҳида утилит сифатида киритилган. Фойдаланувчи дастурни ўзи тизимни ўрнатиш вақтида ёки кейинроқ ҳам ўрнатиши мум 7 -расм Юқоридаги дастурнинг тасвирдан қуйидагиларни изоҳлашимиз мумкин (7-расм). Fulscreen – бутун ойнани хотирада ёзиш – бу барча мониторнинг кўрсатиш майдонидаги жараённи хотирада сақлаш учун киритилган танлов тугмаси. Window – бирор фаол дастурнинг кўрсатилган ойнаси ёки дарчасини хотирада ёзишни ёки сақлаш учун киритилган танлов тугмаси. Area – фойдаланувчи томонидан кўрсатилган яъни белгиларган ойна чегарасини хотирада ёзишни ёки сақлаш учун киритилган танлов тугмаси. Magnification – хотирада ёзиладиган файлларнинг манзили, сақланадиган жойи кўрсатилади. Webcam – бундан фойдаланувчи жараённи хотирада ёзиш буйруғи берилгандан сўнг кўрсатилган вақтдан кейин хотирага ёзиш амалга оширилиш имконин беради. Бу асосан дастур ишни бошлашдан кейин барча керакли ойналарни ишга тушириш билан изо Дастур ойнасидаги бу тугма эса видео тасвирни хотирага ёзишда сифатини, видео форматни танлашда кўмаклашади. Frames - видео бир секундда нечта тасвир мавжуд бўлишини танлаш панели. Бизга маълумки видеода тасвирлар кетма-кет ҳаракатланади ва секундига ҳаракатдаги тасвир сонининг кўпли видео файлнинг сифатини белгилайди шу билан бирга хотирадан ҳам кўпроқ жойни банд этади. Codec – видео файлларнинг конвертланган турлари бўйича ёзишнинг танлов панели. Махсус дастурлар ёрдамида конвертланадиган файлларни алоҳида махсус плайер дастурлар ўқийди[9]. Бундай ҳолларда барча тизим ва қурилмалар ўқий оладиган форматда видеотасвирни хотирада ёзганимиз мақсадга мувофиқдир. Сабаби мултимедиали ўқув материлидан фойдаланиш учун ҳамма фойдаланучилар ҳам компьютер ёки турли плайер қурилмаларини танлашмайди Vokoscreen дастурини тизимга ўрнатиш жараёни билан танишиб чиқамиз: Дастур Linux Mint 16, Ubuntu 13.10 операцион тизимларига мўлжалланган[10]. 1. Дастурни ўрнатиш учун тизимнинг терминални Ctrl+Alt+T тугмалар комбинацилари орқали ишга туширамиз. 2. Буйруқлар майдонига яъни тизимнинг очилган мулоқат ойнасиги қуйидаги буйруқларни киритамиз: sudo add-apt-repository -y ppa:vokoscreen-dev/vokoscreen sudo apt-get update sudo apt-get install -y vokoscreen Дастурни ишга тушириш учун приложения ойнаси дастур номини қисқача киритсак Voko дастур автоматика ишга туширилади (9-расм). 9-расм Дастурни тизимдан ўчириб ташлаш учун ҳам юқоридаги каби амаллари кетмакетлиги бажарилади. 1. Дастурни ўчириш учун тизимнинг терминални Ctrl+Alt+T тугмалар комбинацилари орқали ишга туширамиз. 2. Буйруқлар майдонига операцин тизими билан ишлаб келмоқда. Ubuntu тизимида дисплейдаги жараённи хотирага видео форматда сақлаш учун тизимнинг kazam утилит дастуридан фойдаланишимиз мумкин. Ушбу утилит видеоахборотни .mkv форматда компьютер хотирасига сақлайди. Дастурни тизимга ўрнатиш учун: 1. Тизимнинг терминални Ctrl+Alt+T тугмалар комбинацилари орқали ишга туширамиз. 2. Буйруқлар майдонига яъни тизимнинг очилган мулоқат ойнасиги қуйидаги буйруқларни киритамиз sudo add-apt-repository ppa:vanhoof/kazam-scratch sudo apt-get update sudo apt-get install kazam Дастур юқорида кўрсатиб ўтилганидек фақат битта видео форматда маълумотларни сақлайди. Бу эса бизга етарли эмаслигининг сабаби бу форматдаги файлларни ўқиш учун ҳам махсус дастурий восита керак бўлади. Бундан ташқари тизимнинг иш соҳасини видео форматда Дастурнинг умумий кўриниши рус тилидаги интерфейсга эга бўлиб “выбрат окно” тугмаси дисплейнинг видеотасвир майдонини танлаш имконини беради. Качества видео – видеотасвирнинг сифатини назорат қилиш индикотори. Качества звук – видеотасвир овозининг сифатини назорат қилиш индикотори. Записать – дастурнинг ишфаолиятини бошлаш яъни хотирага ёзиш жараёнини бошлайди. Сохранит как – тайёрланган видеотасвирни сақлаш учун жой кўрсатиш. Дополнительно – ушбу тугма қуйидаги дарчани очишга хизмат қилади. Бу дарчадан дастурнинг қўшимча имкониятларини ишга туширишга хизмат қилади. (11-расм). 11-расм Файлы - / 11-расм tmp/ тайёрланган видеотасвирни сақлаш учун жой махсус диск, папка кўрсатиш. Быстрадейтвие – видео файлга бир секундда нечта тасвир мавжуд бўлишини танлаш панели. Юқорида таъкидланганидек вид тасвирлар кетма-кет ҳаракатланади ва секундига ҳаракатдаги тасвир сонининг кўпли видео файлнинг сифатини белгилайди шу билан бирга хотирадан ҳам кўпроқ жойни банд этади. Бу дарчадаги без сжатся – танлов панели видеофайлни фойдаланувчига конвертламасдан хотирага ёзиш имконини тақдим этади [10] . Разное – бу дарчадаги экран танловида турган $displey хотирага ёзиш майдонини кўрсатишни таклиф этади. Агарда бирор ойнани ёки дарчани видеотасвирга олиш истаги бўлса $Window танлови киритилади. Указател мыши – бу танлов сичқончанинг дисплейдаги кўринишини ўзгартиради(Масалан одатдаги ёки инсон қўли тасвири кўриниши) (12-расм). 12-расм Звук – бу дарчада овоз ёзиш қурилмасининг имконияти даражасида овоз частота танлаш имконияти мавжуд. Бунда овозни пасайтириш баландроқ қилиш овоз турини танлаш микраф ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ислом Каримов « Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» Тошкент — «Ўзбекистон» — 2009. 2. Узлуксиз таълим тизими учун укув адабиётларининг янги авлодини яратиш концепцияси. Тошкент-«Шарк».-2002. 3. В.Т.Олифер, Н.А.Олифер, «Операционные системы», Учебник, Изд. Питер, 2006 г. 4. Денис колисниченко. Самоучитель LINUX. Изд. “БХВ-Петербург”. Санкт-Петербург 2009г. 5. Ғ.Ғ.Юнусов “Операцион тизимлар ва офис иловалар“ фанидан маъруза матнлари. Бухоро 2011й. 6. Ғ.Ғ.Юнусов “Операцион тизимлар ва офис иловалар“ фанидан тажриба машғулотлари тўплами. Бухоро 2011й. 7. Закирова Ф., Мухамедханов У.ва б., Электрон ўқув-методик мажмуалар ва таълим ресурсларини яратиш методикаси. Методик қўлланма. – Т.: ОЎМТВ, 20