Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 859.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Лойиҳа ишлаб чиқиш

Купить
ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИШ Етакчи! Муаммо – Бошланғич ташкилотнинг ёшлар орасидаги таъсири кенгайишига тўсқинлик қилаётган ҳолатдир Ёлғиз ёки фақат Кенгаш аъзолари билан биргаликда барча муаммоларнинг ечимини топиш қийинчилик туғдиради« Б И Р Л А Ш Г А Н Ў З А Р , Б И Р Л А Ш М А Г А Н Т Ў З А Р » ! Муаммони аниқлаш ва ечим топиш мақсадида қуйидагиларни бажаринг: * • Ёшларни муайян муаммоларнинг ечимини топиш бўйича ғоя беришга унданг. * • Йўналтирувчи саволлар бериш орқали уларда муаммонинг ечимини излашга иштиёқ, қизиқиш уйғотинг. * • Жамоангиз орасидан ташаббускор ёшлар чиқишига имкониятлар яратинг. * • Муаммони ечиш бўйича ташаббускор ёшлардан иборат гуруҳларнинг шаклланишига шароит яратинг ва уларнинг фаолият юртиши учун ҳар томонлама кўмаклашинг. * • Ташаббускор гуруҳларига улар кўтарган ғоянинг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда Кенгаш аъзолари орасидан масъул бириктиринг. * • Тайёрланган ғояларни Кенгаш йиғилишида кўриб чиқиб, улардан лойиҳалар тузиш учун тавсиялар беринг. Ёшларнинг асосий эҳтиёжлари тўғрисида билиб қўйинг: Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларнинг ижтимоий фаолиятга бўлган эҳтиёжлари иқтисодий ва бошқа моддий эҳтиёжлардан кўра устунроқ туради, чунки уларни амалга ошириш орқали ёшлар ижтимоий ҳаётга тайёргарлик кўради. Бугунги кунда ушбу эҳтиёжлар ёшларнинг асосий манфаатини ташкил қилади. Ёшларнинг ўз манфаатларини рўёбга чиқариши учун ҳаракат қилиши уларни жамиятнинг ислоҳот кучига айланишига олиб келади. Бу эҳтиёжлар қуйидагилардан иборат: кераклилигини ҳис этиш учун жамоанинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиш эҳтиёжи; ўзини англаш, ўзига ишонч ва қадриятларга асосланган шахсий хавфсизликка эҳтиёж; ҳаётдаги ўзгаришларга бардош берувчи изчиллик ва мослашувчанлик қобилиятларига эҳтиёж; ижтимоий жараёнларга таъсир эта олиш учун зарур билим ва Бошланғич ташкилотидаги вужудга келадиган муаммо турлари Муаммо турлариДастурий мақсадларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар БТ фаолиятини такомиллаштиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар;Ёшларнинг Ижтимоий муаммолари.0C 19 2A 0F 07 101512 07 13 09 07 19 07 19 0F 2315140E1F11 0421 07 0F Лойиҳа Лойиҳа сўзининг луғавий маъноси – 1) Бирор бино, иншоотни барпо этиш мақсадида ёки муайян бир буюмни яратишга доир тайёрланган ҳужжатлар (ҳисоб- китоблар, чизма, макетлар) мажмуи. Маълум бир бино ёки иншоотнинг лойиҳаси якка тартибда ёки бир хил андазада бўлиши мумкин. 2) Бирор ҳужжатнинг олдиндан тузилган матни 3) Режа, мўлжал, ғоя Ўзбекистон миллий энциклопедияси 5 том 304 бет01 14 Ғоя Муаммоларнинг дастлабки ифодаси - бу Ғоя дир. Бунда муаммонинг моҳияти (келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва таклиф қилинаётган ечимлари) эркин баён этилади. Ғоялар содда, қисқа ва аниқ берилиши лозим. Баёнлар қуйидаги мезонлар бўйича тайёрланиши керак: муаммонинг долзарблиги; Муаммонинг аҳамиятлилиги; ўзига хослиги (янгилилиги) қўшган ҳиссаси ҳаётийлиги;маълумотлар манбаси (адабиётлар, Интернет, ОАВ).0F 1C 0C 07 0E250E0F 27 07 36 13 250E26 0F0E31 0F0E11 07 36 07 04 Муаммонинг долзарблиги ва аҳамиятлилиги а) муаммонинг ижтимоий моҳиятини, унинг ҳал этилиши Ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларига мос келиши асосланганлиги; б) масала ёки муаммонинг келиб чиқиши, кўтариб чиқилишининг сабаблари нималардан иборатлиги кўрсатилганлиги; в) масала ёки муаммонинг ҳал этилишидан кутилаётган натижалар санаб ўтилганлиги; г) масала ёки муаммонинг ҳал этишнинг таклиф этаётган йўллари, яъни услуби баён қилинганлиги; д) оптимал ечим таклиф этилиши. Ўзига хослиги, янгилилиги а) масала ёки муаммони ҳал этиш бўйича бошқаларнинг тажрибаси; б) масала ёки муаммонинг ҳал этиш бўйича берилаётган таклифнинг бошқалар тажрибасидан фарқи; в) ижодий ёндашув. Қўшган ҳиссаси, қиммати а) аниқ соҳадаги вазиятни қайси даражада яхшилай олиши; б) масала ёки муаммонинг ечимига қаратилган тадбирларда ёшлар (БТ фаоллари, аъзолари) нинг иштироки; в) масала ёки муаммони қамраб олиш даражаси, локаллиги ёки универсаллиги. Ҳаётийлиги а) ҳаётга татбиқ этиш мумкинлиги ёки татбиқ этилган бўлса натижаси; б) ижодий ишни ривожлантириш, лойиҳага айлантирган ҳолда мувоффақиятли якунлаш мумкинлиги; Илмий-услубий асосланиши а) очиб берилиши, ҳар бир саволга етарли жавоб берилиши, мазмуни, мантиқий баён қилиниши, кўпчилик учун тушунарли бўлиши; б) маълумотлар, фактлар билан асосланиши, маълумотларнинг ҳаққонийлик даражаси? в) маълумотларнинг ўзаро мантиқан мослиги, зарурлиги; г) диаграммалар, жадваллар, схемалар, фотосуратлар билан бойитилганлиги; д) маълумотларнинг бошқа манбалар билан асосланиши, маълумотлар манбалар рўйхати; е) ривожлантириш ва ҳимоя Лойиҳа ғоя баёнидаги мавжуд маълумотларга асосланган ҳолда лойиҳа яратилади. Лойиҳада муаммонинг моҳияти ва мазмунидан ташқари унинг ҳал этилиши йўллари, босқичлари ҳамда моддий таъминоти кўрсатиб берилади. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун бошланғич ташкилот таркибида Ташаббускор ёшлар мактаби шаклида алоҳида тизим яратилади. Ушбу мактабда махсус тайёргарликдан ўтган фаол аъзолар орасидан тренерлар тайёрланади. Улар ташаббускор гуруҳларни ташкил этиб, аъзолар томонидан таклиф этилган ғояларни лойиҳалар даражасига етказишда бевосита фаол қатнашадилар. Лойиҳалар ишлаб чиқиш Мав зу Муаммо таърифи Мақсад ва вазифаларни аниқлаш Асосий босқичлари ва календар режа тузиш Моддий таьминот Кутилаётган натижалар Лойиҳа истиқболи 2C031D 22 2C 0B 08 2C0305 03 38 0F 2C 3A 36 Мавзуни танлаш Лойиҳани ишлаб чиқишда мавзунинг тахминий вариантини қабул қилинг. Мавзуни бошидан тўғри танлайман деб уринманг, акс ҳолда вақтингизни беҳуда йўқотишингиз мумкин. Лойиҳанинг кейинги қисмларини ёзиб бўлганингиздан сўнг мавзуга қайтиб кўриб чиқинг. Имкон даражада мавзу қисқа, лўнда ва лойиҳанинг асосий мақсадини ўз ичига олган бўлсин. Муаммонинг таърифи Ушбу бўлимда ҳал этилиши лозим бўлган муаммонинг мазмун-моҳияти очиб берилиши керак. Бунда Сиз муаммонинг нимадан иборатлиги, унинг келиб чиқиш сабаблари, ёшларга қандай таъсир этаётганини таърифлаб беринг. Агар аниқ маълумотлар, текширилган далиллардан фойдалансангиз муаммонинг ижтимоий аҳамияти яна ҳам ишончлироқ бўлади. Албатта, муаммонинг ечим йўлларини келтиришингиз зарур. Ечим бир-нечта бўлиши мумкин. Сиз таклиф этаётган ечим услуби бошқаларидан кўра самарали эканлигини асослаб беришингиз керак. Агарда илгари ҳам ушбу муаммони бартараф этиш учун ҳаракат қилинган бўлса, унинг натижалари ҳақида қисқа маълумот беришингиз лойиҳа долзарблилигини оширади. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари Лойиҳанинг мақсади - муаммонинг умумий ечими ҳисобланади. Лойиҳа вазифаларида мақсадга эришиш йўлларини кўрсатишингиз зарур. Лойиҳани амалга ошириш йўллари Сиз Лойиҳани рўёбга чиқариш бўйича режа ва тадбирларни қандай қилиб амалга оширмоқчисиз? Тадбирларни вақт бўйича режалаштириб беринг. Лойиҳани амалга ошириш календар режасини кўрсатиб беришингиз лозим бўлади. КАЛЕНДАР РЕЖА Тадбирни ўтказиш вақти Тадбирни ўтказиш жойи Тадбирнинг мақсади Ташкилотчилар гуруҳи Тадбир қатнашчилари Сарф-харажатлар сметаси Календар режанинг қисмлари3B 2B 27 0B 2B 27 0B 2B 0B 07 2B 0B 2B 40 1B 0B Лойиҳанинг сметасини тузиш № Харажатлар моддаси Бир донаси қиймати Сони Жами (сўм) Асослаб берилади: Жиҳозларни харид қилиш зарурлиги. Материалларни харид қилиш зарурлиги. Кўмакчи ижрочилар бажарадиган ишларнинг қиймати. Лойиҳадан кутилаётган натижалар Ушбу бўлимда қуйидаги саволларга жавоб беришингиз лозим бўлади:  Лойиҳанинг умумий натижалари нималардан иборат?  Қўйилган мақсадлар ва вазифалар қанчалик қай даражада амалга оширилади?  Лойиҳани амалга оширишда неча киши иштирок этади?  Лойиҳа натижасидан жамоангиз ёшларининг неча фоизи фойдаланади (қамров даражаси)?  Лойиҳанинг ёшлар муаммоларини ечишдаги самарадорлиги? Лойиҳа истиқболи Лойиҳани амалиётга тадбиқ этиш муддатлари ўтганидан сўнг уни давом эттириш имкониятлари борми? Муаммони ҳал этишнинг узоқ муддатли ечим механизми мавжудми? Лойиҳани оммалаштириш имконияти қай даражада? деган саволларга жавоб бериш лозим. Лойиҳадан сўнг иш давом этади! Маълумотлар базаси. Ишлаб чиқилган лойиҳалар маълумотлар базасига киритилади ва рўйхатга олинади. Маълумотлар базасидан Етакчи (Кенгаш) бошланғич ташкилот фаолиятини режалаштириш учун талабга жавоб берадиган лойиҳаларни танлаб олади. Режалаштириш Бошланғич ташкилот аъзоларининг эҳтиёжлари, манфаатлари, иштиёқлари ва қизиқишларининг инобатга олиниши, уларнинг ташаббусига таянган ҳолда тадбирларнинг белгиланиши – бу режалаштириш демакдир. Режа лойиҳада ёритиб берилган муаммонинг ечимини мавжуд шароитда қўллашга имконият яратади. Режада лойиҳа қачон, кимлар томондан ва қанча маблағ ҳисобига амалга оширилиши кўрсатилади. Режалар Етакчи ва Кенгаш аъзолари томонидан ишлаб чиқилади. Режалаштириш давомида қуйидагиларни аниқ белгиланг:  Тадбирнинг мақсади.  Тадбирни ўтказиш вақти.  Тадбирни ўтказиш жойи.  Ташкилотчилар гуруҳи.  Тадбир қатнашчилари.  Тадбирдан кутилаётган натижа О , Д о н и ш м а н д ! Б а р ч а с и ў з қ ў л и н г д а ! Э ъ т и б о р и н г и з у ч у н р а ҳ м а т !
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha