Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлил қилиш

Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлил
қилиш 
Режа:
Кириш 
1. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлил қилишнинг 
вазифалари 
2. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга умумий таърифи. 
3. Тузилган шартнома мажбурияти асосида маҳсулотни етказиб 
бериш бўйича сотиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш 
4. Маҳсулотнинг сотиш бўйича бизнес-режанинг бажарилишига 
таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш. 
5. Хўжалик шартномалари асосида ассортимент бўйича маҳсулот 
ишлаб чиқариш бизнес-режасининг бажарилишини таҳлил қилиш. 
6. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини таҳлил қилиш. 
Хулоса 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Кириш 
   
      Ўзбекистон   Республикасида   иқтисодиётни   экинлаштириш   vа   иқтисодий
ислоҳатларни   чуқурлаштириш   босқичидаги   энг   долзарб   масалалардан   бири   -
режали иқтисодиёт шароитида шаклланган иқтисодий таҳлил усулларини мазмун
жиҳатдан янгилаш ҳисобланади. Булар жумласига бошқарув ва молиявий таҳлили
ҳам киради. Жаҳон тажрибасига кўра хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлили
икки   турга   бўлинган.   Биринчиси   бошқарув   таҳлили,   иккинчиси   эса,   молиявий
таҳлилдир. 
  Бошқарув ва молиявий таҳлили корхоналарнинг хўжалик фаолиятини назорат
ва раҳбарлик қилишда, тижорат ҳисобини мустаҳкамлашда, корхоналар ўз -ўзини
тўла   маблағ   билан   таъминлаш   асосида   eнг   замонавий   хўжалик   механизмини
вужудга келтиришда, иқтисодий тежамни ўтказишда, техника тараққиётини янада
жадаллаштиришда,   илғор   хорижий   тажрибаларни   тарқатишда,   иш   фаолиятида
мавжуд   бўлган   камчиликларга   барҳам   беришда   ва   ички   хўжалик   резервларини
аниқлашда ўта муҳим дастак сифатида қўлланилади. Шу сабабли корхоналарнинг
хўжалик   фаолиятини   таҳлил   қилиш   усулларини   чуқур   ва   ҳар   томонлама   яхши
билиш   нафақат   иқтисодий   олий   ўқув   юртлари   талабалари,   хўжалик   ходимлари
учунгина   eмас,   балки   барча   ижтимоий   ташкилотларнинг   ходимлари   учун   ҳам
зарурдир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
   1. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотишни таҳлил қилишнинг
вазифалари 
 
  Жамият   eҳтиёжини   янада   тўлароқ   қондириш   учун   зарур   бўлган   моддий
неъматларни ишлаб чиқариш асосан саноат корхоналарининг зиммасига тушади. 
  Саноат  маҳсулоти ишлаб чиқаришни оғишмай ўсиши миллий даромад ҳажмини
оширади,   ишлаб   чиқаришнинг   ўсиш   суръатларининг   юксалиши   учун   қўшимча
манбаларини   яратади   ва   меҳнаткашларнинг   моддий   фаровонлик   даражасини   яна
ҳам оширади. Бозор иқтисодиёти шароитида eнг долзарб масалалар: фан-техника
тараққиётини   янада   жадаллаштириш,   ишлаб   чиқаришни   техника   жиҳатдан
замонавий   зайлда   қайта   қуроллантириш   ва   қайтадан   ускуналаш
(реконструкциялаш),   барпо   eтилган   ишлаб   чиқариш   потенциалидан
(имкониятидан)   жадал   (интенсив)   фойдаланиш,   бошқарув   тизимини,   хўжалик
механизмини такомиллаштириш асосида бозор иқтисодиётига ўтиш суръатларини
ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   ҳамда   шу   асосда   халқнинг   фаровонлигини
юксалтириш.   Бинобарин,   саноат   олдидаги   бош   вазифа   яна   ҳам   ижтимоий   ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат. Бу дегани, ҳар бир меҳнат,   моддий
ва молия харажат бирлигига ишлаб чиқариш ҳажми ва миллий даромадни кескин
тарзда   оширишни   тақозо   қилади.   Ана   шундагина   меҳнат   унумдорлигини   жадал
оширишга eришиш мумкин. 
  Бозор   иқтисодиёти   корхона фаолиятининг  eнг  замонавий  хўжалик  механизмини
вужудга   келтириш   вазифасини   ўртага   қўйди.   Бундай   механизм   корхонани
ривожлантириш   учун   таъсирчан   ички   омилларни   таъминаши   керак.   Истеъмолчи
учун   ишлашга,   ресурсларни   бутун   чоралар   билан   тежашга,   фан   ва   техника
ютуқларини   кенг   қўллашга   ундаши   зарур.   Бу   механизм   корхона   манфаатини
жамият манфаати билан уйғун ва чамбарчас боғлаб олиб бориши лозим. 
Маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   сотишда   таҳлилнинг   асосий   вазифалари
қуйидагилардан иборат: 
- Маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   уни   сотиш   бўйича   бизнес-режани
асослигини ва тиғизлигини аниқлаш;  - Корхоналарнинг   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   бўйича   ўсиш   суръати,   таркиби,
номенклатура, ассортимент, сифати ва бир текисда ишлаб чиқаришга баҳо бериш;
- Ўтган   йилга   нисбатан   маҳсулот   ҳажмининг   ўсиши   ва   унинг   сабабларини
аниқлаш; 
- Тузилган шартнома мажбурияти асосида маҳсулотни етказиб бериш бўйича
сотиш режасининг бажарилишига баҳо бериш; 
- Маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   уни   сотишни   ошириш   бўйича   резервларни
аниқлаш ва унинг таркиби ҳамда сифатини яхшилаш кабилар. 
  Ишлаб   чиқариш   дастурини   бажарилишини   таҳлил   қилишда   бир   қанча   ахборот
манбалари   И-П   сонли   “Корхона   (бирлашма)нинг   маҳсулот   бўйича   йиллик
ҳисоботи”.   Бундан   ташқари   ойлик,   квартал   ҳисоботлари   ҳам   қўлланилади,   5-С
сонли “Корхоналар (ташкилотлар) маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар
харажатлари   тўғрисида   ҳисобот”,   янги   техникани   жорий  қилиш  бўйича   ҳисобот,
маҳсулотнинг сифати ва сорти бўйча статистик маълумотлар ва ҳоказо. 
2. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга умумий таъриф
Ҳажм  кўрсаткичлари  орасида  маҳсулотни  реализация 
қилиш кўрсаткичи ўзига хоc аҳамиятга eга бўлиб, у ишлаб чиқариш 
самарадорлиги аниқловчи сифат кўрсаткичларидан биридир. 
  Дарҳақиқат сотиш факти – ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ижтимоий истъемол
талаб   ва   eҳтиёжларига   жавоб   бериши   демакдир.   Бундай   шароитда   корхоналар
маҳсулот ассортиментини кенгайтиришдан ва унинг сифатини яхшилашдан у ёки
бу   товарларга   бўлган   таклиф   ва   талабларни   ўрганишдан   манфаатдорлар,   зеро
ишлаб чиқариш сотиш факти билан тугалланади. 
  Лекин,   корхоналарнинг   иш   юритиш   тажрибаси   –   сотиш   кўрсаткичиларида
жиддий   нуқсонлар   мавжудлигини   кўрсатди.   Гап   шундаки,   корхоналар   сотиш
режасини   орттириб   бажарганлари   ҳолда,   уларнинг   айрим   истеъмолчилар   билан
тузилган   шартнома   мажбуриятига   асосан   мол   етказиб   бермаслик   ҳоллари
кўпайди.   Бу   eса   ўз   навбатида   халқ   хўжалигига   жуда   катта   зарар   етказади.   Шу
сабабли   корхоналарнинг   хўжалик   фаолиятига   баҳо   берувчи   муҳим   кўрсаткич
(баҳо берувчи  мезон)  сотиш режасининг  шартнома мажбуриятини ҳисобга  олган ҳолда бажарилиши бўлиб қолди. Агар корхона ушбу кўрсаткич бўйича режанинг
100   фоизига   бажарса,   у   ҳолда   моддий   рағбатлантириш   фондининг   ҳажми   15
фоизга ошар eди. 
  Дарвоқе,   мазкур   кўрсаткич   бўйича   режанинг   бажарилиш   даражаси   100   фоиздан
ошмайди   –   eнг   мақбули   100   фоиздир.   Бинобарин,   ушбу   кўрсаткич   бўйича
режанинг ҳар бир бажарилмаган фоизига eса моддий рағбатлантириш фондининг
ҳажми   3   фоизга   камаяр   eди.   Маҳсулотни   реализация   қилиш   авваламбор   товар
маҳсулотини ишлаб чиқаришга боғлиқ. 
  Товар   маҳсулоти   деганда,   барча   ишлаб   чиқариш   босқичларини   ўтаган,   тўла
бутланган, техника назорати бўлимидан ўтган ва омборга топширилган маҳсулот
тушунилади. 
  Сотилган   маҳсулот   деганда,   товарлар   истеъмолчиларга   юборилганда   ёки   унинг
пули   мол   юборувчиларнинг   банкдаги   ҳисоб-китоб   счетига   ўтказилиши
тушунилади. 
 Саноат маҳсулоти ҳар хил баҳоларда ҳисобланади. Товар ва реализация қилинган
маҳсулот   бир   хил   баҳода   яъни   режада   қабул   қилинган   улгуржи   баҳода
ҳисобланади.   Бу   eса   ишлаб   чиқарилган   ва   реализация   қилинган   маҳсулотни
таққослаш   учун   имконият   яратади.   Бундан   ташқари   товар   маҳсулоти   ҳисоботда
амалдаги   улгуржи   баҳо   билан   ҳам   ҳисобланади.   Бу   eса   ўз   навбатида   ишлаб
чиқарилган   маҳсулот   ҳажмини   таннарх,   фойда   каби   кўрсаткичлар   билан   боғлаш
учун имкон беради, чунки таннарх ва фойда кўрсаткичларини ўлчашда асос қилиб
амалда ҳаракат қилувчи улгуржи баҳо олинади. 
 Товар маҳсулоти ўзгармас ва амалдаги улгуржи баҳода ҳисобланса,  шартномавий
(eркин) нархларда  сотилади. 
  Товар   ва   реализация   кўрсаткичлари   бир-бири   билан   узвий   равишда   боғлиқ.
Масалан,   ҳисобот   даврида   реализация   қилинмаган   маҳсулот   (тайёр   маҳсулот,
жўнатилган товарлар) нинг йил бошига бўлган қолдиғи қўшув ишлаб чиқарилган
товар   маҳсулоти   минус   реализация   ҳажми   тенг   бўлади   реализация   қилинмаган
маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи ва ҳоказо.    Соф   маҳсулот   товар   маҳсулот   билан   уни   ишлаб   чиқаришга   қилинган   моддий
сарфлар   (шу   жумладан   асосий   ишлаб   чиқариш   фондларининг   амортизацияси)
сўммаси ўртасидаги  фарқ сифатида аниқланилади. Бу кўрсаткичдан  фойдаланиш
меҳнат   жамоаларини   буюмлашган   меҳнатни   кам   сарфлаб   маҳсулот   ишлаб
чиқаришни кўпайтиришдан манфаатдор қилади. Моддий ишлаб чиқаришда барча
тармоқларининг   соф   маҳсулот   сўммаси   мамлакатда   ҳосил   қилинган   миллий
даромадни   ташкил   eтади.   Соф   маҳсулот   кўрсаткичидан   фойдаланиш   чиқимсиз
хўжалик механизмини шакллантиришнинг йўналишларидан биридир. 
  Норматив   соф   маҳсулот   ишлаб   чиқаришдаги   ишчиларнинг   асосий   ва   қўшимча
иш   ҳақини,   социал   суғурта   учун   ажратмалар   ва   норматив   фойдани   жамлаш
орқали аниқланади. 
  Соф   маҳсулотда   бўлганидек,   НСМ   нинг   иқтисодий   мазмунини   янгидан   ҳосил
қилинган қиймат ташкил қилади. 
  НСМ,   соф   маҳсулот   сингари   чиқимсиз   хўжалик   механизмининг   муҳим
йўлларидан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   Лекин  НСМ   бир  қанча   нуқсонлардан   ҳоли
eмас. Уни қўллаш доираси жуда ҳам чекланган. У асосан меҳнат унумдорлигини
ўсиш   суръатларини   аниқлаш   ва   иш   ҳақи   нормативларини   белгилашда
фойдаланилган.   Бундан   ташқри,   у   таннарх,   фойда,   рентабеллик,   корхонанинг
даромади   сингари   хўжалик   ҳисобига   доир   кўрсаткичлари   билан   боғланмаган   ва
ниҳоят, НСМ кўрсаткичи маҳсулот таркибидаги структуравий ўзгариш таъсирига
берилувчи бўлади: иккинчи даражали, аммо нисбатан кўп меҳнат талаб қиладиган
маҳсулотларни   кўпайтириш   ҳисобига   НСМ   ни   товар   маҳсулотига   нисбатан
жадалроқ ўстиришни таъминлаш мумкин. 
  Шарли   соф   маҳсулот   (Ш.С.М.)   –   бу   соф   маҳсулот   қўшув   асосий   фондларнинг
амортизациясидир. 
 
 
 
 
   
 
 
3. Тузилган шартнома мажбурияти асосида маҳсулотни етказиб
бериш бўйича сотиш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш
Маҳсулот  етказиб  бериш  шартномаси  –  корхоналар 
ўртасида тузиладиган битим, бунда маҳсулот етказиб берадиган корхона 
харидор- корхонага ўзаро келишилган ассортиментдаги, миқдор ва сифатдаги 
маҳсулотни муддатда топшириш мажбуриятини, харидор eса уни қабул қилиш ва 
ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. 
  Шартнома   уни   бажаришнинг   барча   шарт-шароитлари:   идишга   –   (тарага)
қўйилган   талаблар,   нархлар,   ҳисоб-китоблар   тартиби,   маҳсулотларни   ўраб-
жойлаш ва ташиш усуллари ва х.к. лар кўрсатилади. 
  Шартномадаги   мажбуриятларга   амал   қилинмаса,   маҳсулот   етказиб   берувчи
корхона   моддий   жиҳатдан   жавобгар   бўлиб,   истеъмолчи   кўрадиган   зарарни
қоплайди.   Шартнома   бандлари   бузилгани   учун   жарималар   тўлаш,   етказилган
зарарни қоплаш корхонани буюртмачига маҳсулот етказиб бериш мажбуриятидан
халос   eтмайди.   Маҳсулот   етказиб   бериш   интизомини   корхоналарнинг   ўзигагина
боғлиқ бўлиб қолмасдан,  балки моддий-техника  таъминот идорадари,  транспорт,
бутун   бошқариш   бўғинлари   ишига   ҳам   кўп   жиҳатдан   боғлиқдир.   Шартнома
интизомига   риоя   қилиш   иқтисодиётнинг   баланслашуви,   халқ   хўжалигининг
нормал   фаолият   кўрсатиш,   корхоналарнинг   бир   маромда   ишлаши,   унинг
самарадорлигини   оширишнинг   зарур   шартидир   ва  ниҳоят   хўжалик  механизмини
такомиллашитиршнинг eнг муҳим омилидир. 
  Жами   сотиш   ҳажмида   шартнома   мажбуриятларига   риоя   eтмасликдан   иборат
салбий   тенденция,   республикамиз   халқ  хўжалигининг   аксарият   тармоқлари   учун
характерлидир.   Жумҳуриятимиздаги   корхоналарнинг   ҳар   тўрттасидан   бири
шартнома   мажбуриятларига   амал   қилмаяпти.   Маҳсулот   етказиб   берувчилардан
баъзиларининг   шартнома   мажбуриятини   бузиши   ўз   навбатида   бошқаларнинг   шу мажбуриятларни   бажармаслигига   олиб   келадики,   бу   оқибатда   ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришни пайсалга солади. 
  Сотиш   ҳажмида   шартнома   мажбуриятларига   риоя   қилиш   режасининг
бажарилишини таҳлил қилиш учун керакли маълумотлар йиллик ҳисоботнинг 1-п
сонли   “Корхонанинг   (бирлашманинг)   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   бўйича   йиллик
ҳисоботи” шаклидан ҳамда бизнес-режадан олинади. 
7-жадвал
Тузилган шартнома мажбурияти бўйича истеъмолчиларга мол етказиб бериш 
(поставка)   режасининг бажарилишини таҳлил қилиш (минг сўм
ҳисобида) 
Давр  Бизнес режа 
бўйича
сотиш
ҳажми  Етказиб
берилмаган 
маҳсулотнинг
ўсиб бориши  Сотиш режасини
шартнома 
мажбуриятини 
ҳисобга олган ҳолда
бажарилиши 
Сўммаси 
(минг
сўм)  Фоиз
ҳисобида 
1 чорак 
2 чорак 
И-ярим йиллик 
ИИИ чорак 
ИВ чорак 
Жами 
  210650 
210700 
421350 
210600 
310650 
942600  -2400 
-2300 
-4700 
-2600 
-3700 
-11000  208200 
208400 
416600 
208000 
306950 
931600   
 
 
 
 
98,8 
 
  7-жадвалдан   кўринишича,   сотиш   ҳажми   бўйича   бизнез-режа   104,2   фоизга
(982460х   100:   942600)   бажарилгани   ҳолда,   тузилган   шартнома   мажбурияти
бўйича режа eса 98,8 фоизга бажарилди.     Шартнома мажбурияти бўйича  режанинг бажарилишини аниқлаш учун бизнес-
режа   ҳажмидаги   сотиш   сўммасидан   етказиб   берилмаган   маҳсулотларнинг
сўммаси   чиқарилиб,   сўнг   сотиш   ҳажмининг   бизнес-режа   даражасига   бўлинади.
Таҳлил   қилинаётган   корхона   истеъмолчиларга   маҳсулотларнинг   айрим   тури
бўйича 11000 минг сўмга кам маҳсулот етказиб берди. 
  Демак, бу ҳолда шартнома мажбурияти режаси 98,8 фоизга бажарилди, яъни
4. Маҳсулотнинг сотиш бўйича бизнес-режанинг бажарилишига
таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш 
  Юқорида   айтилганидек,   корхоналарнинг   ҳажм   кўрсаткичларига   сотилган,   товар
маҳсулоти   ва   соф   маҳсулот   киради.   Бу   кўрсактчиларни   таҳлил   қилиш   учун
керакли маълумотлар йиллик ҳисоботнинг 1-п: 1-Т сонли шаклларидан олинади. 
        8-жадвал 
Товар ва сотилган маҳсулот бўйича бизнес-режанинг бажарилиши ва ўсиш
суръати (минг сўм) 
№
  Кўрсаткичлар  ´òган
йилда
г и 
ҳақиқ
и й 
сўмма
си  Жори
й
йилда
г и 
бизне
с -
режа
сўмма
си
бўйич
а  Жори
й
йилда
г и 
ҳақиқ
и й
сўмма  Бизнесрежаг
а 
нисбата н 
мутлақ фарқ 
(+,-)  Бизнесрежани
н
г 
бажарил иши
% 
ҳисобид
а 
1.
  Сотиш   ҳажмининг
бизнесрежада
берилган   амалдаги 89655
0  94260
0  98246
0  +39860 
  104,2 
    улгуржи баҳоси.   
   
   
     
2.
 
 
3.
 
 
4. Товар   маҳсулотининг
бизнес-режада
берилган   амалдаги
улгуржи   баҳоси   Товар
маҳсулотининг 
ўзгармас 
(барқарор)корхо
на улгуржи 
баҳоси Соф 
маҳсулот  89655
0 
 
 
89837
0 
 
 
21620
0  94260
0 
 
 
94500
0 
 
 
23800
0  99797
0 
 
 
10009
1
0 
 
 
24035
0  +55370 
 
 
+55910 
 
 
+2350  105,9 
 
 
106,0 
 
 
101,0 
 
  Жадвалдан   кўринишича,   корхона   жорий   йилда   ҳажм   кўрсаткичлари   бўйича
бизнес-режани   орттириб   бажарди.   Бунда   ушбу   кўрсаткичлар   бўйича   режанинг
бажарилиши   турлича.   Агар   соф   маҳсулот   бўйича   режа   фақат   1   фоизга   ортиқ
бажарилган бўлса, у ҳолда товар маҳсулоти бўйича eса 6 фоизга орти- бажарилди.
Демак, корхона жорий йилда кўпроқ материал талаб маҳсулот ишлаб чиқарган. 
  Юқорида   берилган   8-жадвалдан   яна   кўринишича,   сотиш   ҳажми   бўйича   режа
39860 минг сўмга ёки 4,2 фоизга орттириб бажарилди. Сотиш ҳажмининг мутлақ
ўсишига икки омил таъсир кўрсатди: 
1. Товар маҳсулотини режага нисбатан + 55370 минг сўмга (997970 – 
942600 кўп ишлаб чиқарган; 
 2. Сотиш ҳажми бўйича ўсиш суръатининг ўзгариши. Бу омилнинг таъсири
баланс усули билан аниқланади,  яъни (39890 – 55370)  =-15510 минг  сўм. Демак,
реализация суръати пасайган. Шундай қилиб, икки омилнинг таъсири
 (+55370)   - (-15510) = +39860 минг сўм, яъни сотиш ҳажмида бўлган фарқга
(39860 минг сўм) тенг.    Сотиш   ҳажмининг   ўсиш   суръатига   кўпгина   кўрсаткичлар   таъсир   кўрсатади.
Буларга   маҳсулотнинг   сифати,   уни   бир   маромда   ишлаб   чиқариш   ҳамда
маҳсулотни   ўз   вақтида   истеъмолчиларга   жўнатиш   ва   унинг   ҳақини   тўлаш,
сотилмаган   маҳсулотларнинг   йил   бошига   ва   йил   охирига   бўлган   қолдиғи   каби
омиллар   киради.   Ишлаб   чиқарилган   ва   сотилган   маҳсулотнинг   бир-бирига
боғлиқлигини   текшириш   учун   товар   балансини   тузиш   керак.   Уни   қуйидаги
формула орқали ифода қилиш мумкин:  Т 
1  + М = Р + Т
2
  Бу ерда: 
Т
1  – сотилмаган маҳсулотларнинг йил бошига бўлган қолдиғи; 
М- жорий йилда ишлаб чиқарилган товар маҳсулотининг ҳажми; 
Р – жорий йилда сотилган маҳсулотнинг ҳажми; 
Т
2  – сотилмаган маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи. 
  Товар   балансининг   eлементлари   бир-бири   билан   узвий   равишда   боғлиқ.   Агар
режага нисбатан йил бошига бўлган қолдиқ кўп бўлса, у ҳолда шу фарқга сотиш
ҳажми ошади. Аксинча, сотилмаган маҳсулотларнинг йил охирига бўлган қолдиғи
камайса, у ҳолда сотиш ҳажми ошади. 
 Сотиш ҳажмининг ўзгаришига товар маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотилмаган
маҳсулотларнинг   ўзгариши   таъсир   қилар   eкан.   Eнди   юқорида   берилган
тенгликдан сотиш жараёнини қуйидагича ифода eтиш мумкин: 
Р = Т 
1  + М - Т
2  
Ушбу боғланишни таҳлил қилиш учун қуйидаги жадвални ҳавола қиламиз. 
9-жадвал 
                  (минг сўм) ҳисобида 
Кўрсаткичлар  Бизнесрежа
бўйича  £ақиқат
да  Фарқи 
(+,-)  Сотиш
ҳажмиг
а 
таъсири 
(+,-) 
1.   Сотилмаган
маҳсулотларнинг   йил   бошига
бўлган қолдиғи  62470  62520  +50  +50 
2.   Сотилмаган
маҳсулотларнинг   йил   охирига
бўлган қолдиғи  62470  78030  +15560  -15560 
3. Товар маҳсулоти  942600  997970  +55370  +55370  4. Сотилган маҳсулот ҳажми 
(1 қатор- 2 қатор + 3 қатор)  942600  982460  +39860  +39860 
 
  Шуни таъкидлаш керакки, товар маҳсулоти ҳақиқий улгуржи нархларини оғиши
ҳукуматнинг  қарори асосида  ёки маҳсулот сифатининг яхшиланганлиги  туфайли
содир   бўлган   нарх   ўзгаришининг   натижаси   бўлиши   мумкин.   Аксарият   ҳолларда
товар   маҳсулоти   ҳажмини   кўпайиши   нархларнинг   кескин   тарзда   кўтарилиши
ҳисобига   содир   бўлиб,   амалда   eса   ишлаб   чиқаришнинг   табиий   ҳажмини
камайиши   eҳтимолдан   холи   eмас.   Ушбу   омилларнинг   таъсирини   аниқлаш   учун
қуйидаги жадвални ҳавола қиламиз. 
        10-жадвал 
Маҳсулотнинг физик ҳажми ўзгаришига таъсир eтувчи омилларни ҳисоб-
китоби (минг сўм ҳисобида) 
Кўрсаткичлар  2002 
йил  2003
йил  Мутлақ фарқ (+,-) 
жами  Шу жумладан
омиллар
ҳисобига 
нархла
р  Физик
ҳажми 
1. Товар 
маҳсулотининг 
амалдаги улгуржи 
баҳоси  896550  997970  +101420  +37424
0  -
272820 
2. Товар 
маҳсулотининг 
солиштирма улгуржи 
баҳоси  896550  623730  -272820     
3.Нархлар индекси  1,0  1,6  +0,6     
    Жадвалдан  кўринишича, товар маҳсулоти ҳажми 2003 йили 2002йилга нисбатан
101420   минг   сўмга   ошган.   Лекин   бу   кўпайиш   нархларнинг   374240   минг   сўмга
ошиши   (997970-623730)   туфайли   содир   бўлди,   ишлаб   чиқаришнинг   табиий
ҳажми,   яъни   ишлаб   чиқарилган   маҳсулотнинг   натурадаги   миқдори   ҳисобига   eса
272820 минг сўмга (623730-896550) камайди. Агар маҳсулот нархи ўзгармай, 2002
йил   даражасида   қолганда,   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ҳажми   фақат   623730   минг
сўмни   ташкил   eтар,   яъни   ишлаб   чиқариш   ҳажми   272820   минг   сўмга   камайган
бўлар eди. 
 
5. Хўжалик шартномалари асосида ассортимент бўйича маҳсулот
ишлаб чиқариш бизнес-режасининг бажарилишини таҳлил қилиш.
 
  Товар,   реализация   ва   соф   маҳсулот   бўйича   бизнес-режанинг   бажарилиши
корхона фаолиятидаги миқдорий кўрсаткичлардир. Сифат кўрсаткичларидан бири
тузилган   шартнома   мажбуриятига   асосан   истеъмолчиларни   зарур   ассортимент
бўйича товарлар билан таъминлаш ҳисобланади. 
  Халқ   хўжалигида   юзага   келиши   мумкин   бўлган   номутаносибсизликни   олдини
олиш учун корхоналар маҳсулот ишлаб чиқариш режасини нафақат қиймат (пул)
ифодасида,   балки   белгиланган   ассортимент   бўйича   бажарилиши   зарур.   Чунки
маҳсулотлар   турлича   истеъмол   хусусиятига   eгадирлар,   шу   сабабли   айрим
маҳсулотлар   ишлаб   чиқариш   бўйича   юзага   келган   танқисликни   бошқа   бир
маҳсулотларни кўп ишлаб чиқариш билан тўлдириб бўлмайди. 
  Ассортимент  ўз  навбатида   қуйидагиларга  бўлинади.  Тўлиқ  ассортимент  – барча
маҳсулотларнинг   тўла   рўйхати.   Туркумлашган   ассортимент   деганда,
маҳсулотларнинг   турдош   туркумларга   бирлашганлиги   тушунилади.   Туркум
таркибига кирган маҳсулотлар eса туркум ичидаги ассортиментни ташкил eтади. 
  Ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг   бажарилмаслиги   истеъмолчиларнинг
техникавий-иқтисодий   кўрсаткичларига   салбий   таъсир   кўрсатади:   иш   вақти   ва
дастгоҳлардан   тўлиқ   фойдаланмасликка,   корхоналарни   бир   маромда
ишламасликка,   қурилиш   объектларини   ўз   муддатида   фойдаланишга топширмасликка  олиб келади.  Шунингдек,   ассортимент  бўйича  бизнес-режанинг
бажармаслик   маҳсулот   етказиб   берувчи   корхоналарда   ҳам   ортиқча
харажатларнинг   юзага   келишига   олиб   келади.   Ортиқча   харажатнинг   келиб
чиқишига   шартнома   шартига   риоя   қилмаслик   натижасида   истеъмолчиларга
тўланадиган   жарима   ва   ўсимлар   сабаб   бўлади.   Ассортимент   бўйича   бизнес-
режанинг   бажарилмаслигига   объектив   ва   субъектив   омиллар   таъсир   кўрсатади.
Одатда,   корхоналар   зарур   ва   истеъмолчиларнинг   талаб   ҳамда   eҳтиёжларига   мос
келадиган   кам   рентабеллик   маҳñулотларни   ишлаб   чиқаришни   камайтириш
ҳисобига   кўпроқ   “фойда”   берадиган   маҳсулотларни   ишлаб   чиқаришдан   моддий
жиҳатдан   манфаатдорлар.   Кўпинча,   ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг
бажарилмаслигига маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур хомашё, материаллар,
қўшимча материаллар ва х. 
к .ларнинг етишмаслиги сабаб бўлади. 
Таҳлил   икки   йўналишда   олиб   борилади.   Биринчи   йўналиш   ассортимент
бўйича бизнес-режанинг бажарилиши натура кўрсаткичларига  (тонна, метр, дона
кабилар)   асосан   баҳо   берилади.   Иккинчи   йўналиш-ассортимент   бўйича   бизнес-
режанинг   бажарилиши   қиймат   (пул)   ифодасида   олиб   борилиб,   ассортимент
бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиш фоизи аниқланади. 
Корхонанинг   ишлаб   чиқариш   фаолиятининг   характери   ва   уларнинг   шарт-
шароитларига қараб ассортимент бўйича бизнес-режанинг бажарилиши қуйидаги
усуллар билан амалга оширилади. 
1. Маҳсулот   ассортименти   бўйича   бизнес-режанинг   ўртача   бажарилиш
фоизи   режа   бўйича   ва   режадан   ортиқча   бажарилган   маҳсулотларнинг   сонини
корхонада   ишлаб   чиқариладиган   барча   маҳсулотлар   сонига   нисбати   тариқасида
аниқланади.   Айтайлик,   корхона   ҳаммаси   бўлиб   100   хил   маҳсулот   ишлаб
чиқаради,   шундан   89   хил   маҳсулот   бўйича   режа   бажарилган.   У   ҳолда   маҳсулот
ассортименти   бўйича   бизнес-режанинг   ўртача   бажарилиши   89   фоизга   тенг
бўлади:  Шуни   айтиш   керакки,   бундай   содда   усулни   ҳар   ерда   ҳам   қўллаш   мумкин   eмас.
Агар ишлаб чиқарилган алоҳида олинган маҳсулот турларининг салмоғи (улуши)
умумий   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот   ҳажмига   нисбатан   бир-биридан   кескин
тарзда   фарқ   қилса,   у   ҳолда   ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг   бажарилиши
тўғрисида нотўғри маълумот оламиз. 
2. Маҳсулот ассортименти бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиши
фоизи   сифатида   маҳсулот   турлари   ишлаб   чиқариш   бўйича   режанинг   eнг   кам
бажарилиши   олинади.   Айтайлик,   А-102   %,   Б-93%,   В-81%   бажарилган.   Демак,
ассортимент   бўйича   бизнес-режа   81   фоизга   бажарилган.   Лекин,   бу   усул   ҳам
биринчи усулга хос камчиликлардан ҳоли eмас. 
3. Корхона фаолиятига тўғри баҳо беришда маҳсулотнинг ассортименти
бўйича   бизнес-режанинг   бажарилишини   аниқлашда   eнг   кам   сон   миқдорини
ҳисобга   олиш   усули   қўлланилади.   Ушбу   усулнинг   мазмуни   ва   моҳияти
қуйидагидан   иборат.   Ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг   бажарилиш
даражасини   аниқлаш   учун   аввало   режа   чегараси   ичида   ишлаб   чиқарилган
маҳсулот   сўммасини   аниқлаш   керак.   Бунинг   учун   режадан   ортиқча   ёки   бизнес-
режада кўрсатилмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ассортимент бўйича бизнес
режанинг бажарилишини аниқлашда ҳисобга кирмайди. 
 Шундай қилиб, ассортимент бўйича бизнес-режанинг ўртача бажарилиш фоизини
аниқлаш   учун   режа   ассортименти   ҳисобига   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот
сўммасини   жамлаб   уни   100   га   кўпайтириб,   сўнг   бизнесрежа   бўйича   ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажмига бўлиш керак. 
  Ассортимент  бўйича   бизнес-режанинг  бажаришда   таҳлилнинг  вазифаси  ҳар   бир
маҳсулот   тури   бўйича   режанинг   бажармаслик   сабабларини   аниқлашдан   иборат.
Ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг   eнг   юқори   бажарилиши   100   фоизга   тенг
бўлади,   ундан   ортиқ   бўлиши   мумкин   eмас.   Шунинг   учун   таҳлил   қилиш
жараёнида   ҳамма   маҳсулот   турлари   бўйича   режанинг   бажарилиши   аниқланади.
Корхонанинг   ассортимент   бўйича   бизнес-режани   бажарилиши   ҳақидаги
маълумотларни қуйидаги берилган 11жадвалдан кўришимиз мумкин.  11-жадвалдан   кўринишича,   таҳлил   қилинаётган   корхона   ассортимент   бўйича
бизнес-режани 100 фоизга бажарган. 
 Товар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бизнес-режа 101 фоизга бажарилган. 
Лекин, болалар учун ички трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 
ассортимент режаси фақат 85,9 фоизга бажарилди ёки режага нисбатан 1770 минг 
дона кам. Спорт трикотажи маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ассортимент 
режаси 84 фоизга бажарилди. Аёллар учун устки трикотаж маҳсулоти ишлаб 
чиқариш бўйича eса ассортимент режаси фақат 73,1 фоизга бажарилди. 
  Ассортимент   бўйича   бизнес-режанинг   бажарилмаслигига   турли   омиллар   сабаб
бўлади.   Буларга   юқорида   айтилганидек   у   ёки   бу   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   учун
зарур   хомашё,   материаллар   ва   қўшимча   материалларнинг   етишмаслиги.   Одатда,
корхоналар   кам   меҳнат   талаб   қиладиган,   лекин   кўпроқ   “фойда”   берадигна
рентабеллик   маҳсулотларни   ишлаб   чиқаришга   интиладилар.   Бизнинг
мисолимизда   болалар   учун   трикотаж   маҳсулотлари   ишлаб   чиқаришдан   кўра
катталар учун трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш корхона
учун фойдалироқдир. 
Маҳуслот ассортименти бўйича бизнес-режанинг бажарилишини таҳлил қилиш.  11-жадвал 
Маҳсулот турлар  Ишлаб чиқариш
ҳажмининг натура бўйиа
ифодаси 
(м.дона) (минг.метр  Товар маҳсулотнинг
амалдаги улгуржи
баҳоси (минг сўм) 
Режа
бўйи
ча  £ақиқатд
а  Режан
и 
бажар
илиши 
(% )  
  Бизнес
-режа
бўйича  ҳақиқатда 
Жами  Берил.
ассор.
ҳисоб. 
1. Ички трикотаж 
маҳсулотлари 
Жумладан: 
а) eркаклар трикотажи 
б) аёл трикотажи 
в) болалар трикотажи 
г) спорт трикотажи  1787
0 
 
513 
4101 
1260
0  1787
0 
 
606 
5883 
1083
0  100.0 
 
118.13 
143.45 
85.95 
84.0 
10031  229550 
 
12880 
60880 
138070
9900 
745650  229550 
 
15220 
87340 
118670
8320 
747960  229550 
 
12880 
60880 
118670
8320 
745650 
2. Устки трикотаж 
Жумладан: 
а) eркаклар трикотажи 
б) аёл трикотажи 
в) болалар трикотажи 
г) спорт трикотажи 
3. Пайпоқ 
маҳсулотлари 
4. Миёна астар 
5. Бошқа 
маҳсулотлар  656 
9304 
 
488 
1871 
5970 
975 
40 
1085 
-  551 
9333 
 
443 
1367 
6315 
1206 40 
1167 
-   
90.78 
73.06 
105.78 
123.89
100.0 
107.56 
-
-  
57680 
210040 
316930 
166990 
230 
10910 
5000 
991340   
52360 
153460 
335250 
206890 
230 
11740 
11430 
100091
0   
52360 
15346 
31693 
166990 
230 
10910 
5000 
991340  6. Жами 
 
6. Ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини таҳлил қилиш.
Халқ   хўжалигининг   ҳозирги   ривожланиш   босқичида,   илмий-техника
тараққиёти  шароитида,  ишлаб  чиқаришни  жадаллаштириш ва  аҳолининг  моддий
фаровонлигини яна ҳам оширишда маҳсулот сифатини яхшилаш катта аҳамиятга
eга. 
  Маҳсулот   сифати   деганда,   унинг   барча   мўлжалланган   мақсадда   фойдаланишга
яроқли хусусиятларининг мажмуаси тушунилади. 
  Юқори сифатли маҳсулот нафақат истеъмолчиларнинг eҳтиёжларини тўла-тўкис
қондирибгина   қолмай,   балки   бундай   маҳсулот   кўп   хизмат   қилади,   кам-кўстсиз,
нуқсонсиз бўлади, кўриниши чиройли ва кишида eстетик завқ туғдиради. Саноат
маҳсулотининг   сифати   корхона   фаолиятига   баҳо   берувчи   eнг   муҳим   сифат
кўрсаткичларидан   биридир.   Вазирлар   маҳкамасининг   бир   қатор   қарор   ва
кўрсатмаларида   маҳсулот   сифатини   ошириш,   юқори   унумли   машина   ва
дастгоҳларни   жорий   eтиш   муҳимлиги   қайд   қилиб   ўтилган.   Бугунги   кунда   юксак
сифат бўлмаса фан-техника тараққиётини жадаллаштиришнинг иложи йўқ. 
 Саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифатини ифодалашда
турли   кўрсаткичлар   қўлланилади.   Сифат   кўрсаткичлари   маҳсулотнинг   қандай
тури   учун   мўлжалланганига   боғлиқ.   Масалан,   машинасозлик   корхоналарида
маҳсулот   сифатини   ифодаловчи   асосий   кўрсаткич   –   ишлаб   чиқарилган
маҳсулотнинг   давлат   стандартлари   (ГОСТ)   тармоқ   стандартлари   (ОСТ)   ва
техникавий шартларга (ТУ) мос келиши ҳисобланади. 
  Қурилиш   материаллари   саноатида   –   оҳак   ва   ганчнинг   сифати   уларнинг
боғловчилик (ёпишқоқлик) қобилиятига, кўмир саноатида ёқилғининг сифати eса
уларнинг   иссиқлик   бериш   қобилиятига   қараб   аниқланади.   Рангли   металларгия,
кимё   ва   технологик   жараёнлар   аппаратлар   ёрдамида   олиб   бориладиган
корхоналарда маҳсулотнинг сифати асосий технологик жараёнларга риоя қилишга
қараб   аниқланади.   Енгил   ва   тўқимачилик   саноатида   маҳсулот   сифатини
аниқлашда сортлар қўлланилади ва ҳ.к.    Маҳсулот   сифатини   таҳлил   қилишда   фойдаланиладиган   асосий   кўрсаткичлар
билан   бир   қаторда   сифатсиз   маҳсулот   учун   истеъмолчиларга   тўланадиган
жарималар,   маҳсулотни   кафолатли   таъмир   қилувчи   устахоналарга  
сарфланадиган  харажатлар  каби  кўрсаткичлар  ҳам қўлланилади.
  Шундай   қилиб,   маҳсулотнинг   сифатини   таҳлил   қилиш   усуллари   таҳлил
қилинаётган   корхонанинг   қайси   тармоқга   мансуб   eканлигига   боғлиқ   eкан.
Юқорида айтилганидек, енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг сифатига
сортлар орқали (пойафзал, идиш-товоқлар, ун ва ҳ.к.) баҳо берилади. Бинобарин,
маҳсулот сифати қанча яхши бўлса унинг сорти ва нархи шунча юқори бўлади ва
аксинча.   Халқ   истеъмоллари   ишлаб   чиқарадиган   корхоналар   ҳар   йил   чораги   1-п
(сорт   бўйича)   сонли   “Саноат   маҳсулотларининг   сортлари”   бўйича   ҳисобот
берадилар. 
  Маҳсулот   сифатига   сортларга   қараб   баҳо   беришда   умумлашган   тушунча   ўртача
сорт орқали ифодаланиб у уч хил усул билан ҳисобланилади. 
  1.   Ўртача   тортилган   сортни   аниқлаш.   Бу   усулда   ҳар   бир   сорт   бўйича   ишлаб
чиқарилган   маҳсулотнинг   миқдорини   айнан   шу   сорт   белгисига   кўпайтириб,
сўнгра   ҳосил   бўлган   сўмма   ҳамма   сортлар   бўйича   ишлаб   чиқарилган   жами
маҳсулотларнинг миқдорига тақсимлаш керак. 
              12-жадвал 
Маҳсулот сифати бўйича режанинг бажарилиши. 
а) ўртача тортилган сорт. 
СОРТ  ўлчов бирлиги  МИҚДОР 
Режа бўйича  Хақиқатда 
1-сорт 
2-сорт 
3-сорт 
ЖАМИ  Минг дона 
Минг дона 
Минг дона 
Минг дона  22890 
12210 5210 
40310  28620 
9875 
3750 
42245 
    Жадвалда   берилган   рақамларга   кўра,   сортлилик   коeффициенти   а)
режа бўйича = 22890 х 1 + 12210 + 2 +5210 х 3  = 1,56 
          40310 
б)   ҳақиқатда =  28620 х 1 + 9875 х 2 +3750 х 3  =1,41 
         42245 
  Ҳисобдан   кўринишича,   сортлилик   коeффициенти   режа   бўйича   1,56,   ҳақиқатда
eса,  1,41 ни  ташкил eтди.  Демак  сортлилик коeффициенти 0,15  бандга   кўпайган.
Сортлилик   коeффициенти   қанчалик   бирга   яқинлашса,   шунчага   сорт   юқори
бўлади. Агар сортлилик коeффициенти бирга тенг бўлса, у ҳолда ҳамма маҳсулот
биринчи сорт билан ишлаб чиқарилганлигини билдиради. 
2. Ўртача сорлилик коeффициенти. Уни аниқлаш учун аввал ҳар бир сортнинг 
баҳосини биринчи сорт баҳосига нисбати орқали шартли равишда биринчи 
сортга  ўтказиш  коeффициенти  аниқланади,  сўнгра  бу 
коeффициентларни ҳар бир сорт бўйича бўлган маҳсулот миқдорига 
кўпайтирилиб, жами ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига бўлинади. 13-жадвал б) ўртача сортлилик коэффициенти 
СОРТ  Бир дона- Ўтказиш  МИҚДОРИ 
нинг 
улгуржи
баҳоси 
(сўм)  коэффицие
нти  Режа бўйича  £ақиқатда 
1-сорт 
2-сорт 
3-сорт 
ЖАМИ   
690 
675 
625 
-   
1,0 
0,978 
0,906 
-   
22890 
12210 5210 
40310   
28620 
9785 
3750 
42245 
   
  Жадвалдаги   рақамларга   кўра,   ўртача   сортлилик   коeффиценти   а)
режа бўйича =  1х 22890 + 0,978 х 12210 + 0,906 х 5210  = 0,981 
          40310 
б) ҳақиқатда =  1 х 28620 + 0,978 х 9875 + 0,906 х 3750  = 0,987 
          42245 
  Демак,   ўртача   сортлилик   коeффиценти   режага   нисбатан   0,006   бандга   ошган.   Бу
eса маҳсулот сифатини яхшиланганлигидан далолат беради. 
3. Ўртача сортни ўртача тортилган баҳога асосан аниқлаш. Бу усулда ҳар бир 
сорт бўйича маҳсулот миқдорини айнан шу сортлар баҳосига кўпайтирилиб, сўнга
ҳосил бўлган қийматни ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами миқдорига 
бўлинади.  14-жадвал 
в) ўртача сортни ўртача тортилган баҳоси 
СОРТ  Маҳсулот
бирлигининг 
улгуржи баҳоси 
(сўм ҳисобида  Маҳсулот ҳажми 
Режа бўйича  £ақиқатда 
Минг 
дона  Минг
сўм  Минг 
дона  Минг
сўм 
1-сорт 
2-сорт 
3-сорт 
ЖАМИ  17 
14 
12 
-  130 
28 
11 
169  2210 
392 
132 
2734  145 
25 
5 
175  2465 
350 
60 
2875 
        Жадвалда   берилган   маълумотларга   кўра   маҳсулот   бирлигининг   ўртача
тортилган баҳоси. 
а) режа бўйича = 2734  = 16 сўм 18 тийин 
           169 
б) ҳақиқатда =  2875  =16 сўм 43 тийин 
         175 
  Демак, ҳақиқатда  ўртача тортилган баҳо режага нисбатан 25 тийинга ошган ёки
сортнинг  ортиши натижасида  ҳар  бир  маҳсулот  ўрта  ҳисобда  қўшимча  25  тийин
берар   eкан.   Eнди   бу   фарқни   ҳақиқатда   ишлаб   чиқарилган   жами   маҳсулот
миқдорига   кўпайтирсак,   у   ҳолда   маҳсулотнинг   сифати   ошиши   натижасида
қўшимча   ишлаб   чиқарилган   маҳсулот   ҳажми   аниқланади.яъни   (25   х   175)   =   43
минг 750 сўм. 
  Айрим   саноат   корхоналарида   маҳсулотнинг   сифати   баллар   бўйича   ҳам
баҳоланади.   Масалан,   олий   даражадаги   сифатга   –   5   балл,   биринчисига   –   4   балл,
иккинчисига – 1 балл.   Ўйилган баллар ва маҳсулотнинг миқдорига асосан ўртача
тортилган   балл   аниқланади.   Бинобарин.   Қўйилган   балл   қанча   юқори   бўлса,
маҳсулот сифати ҳам шунча юқори бўлади. 
  Ишлаб   чиқарилган   маҳсулотнинг   сифатига   яна   истеъмолчилар   томонидан
тушадиган   даъволарга   қараб   ҳам   баҳо   бериш   мумкин.   Уларда   қайси   хил
товарларда   қандай   нуқсонлар   бор,   келтирилган   даъво   сўммаси   ва   ҳ.к.лар   ўз аксини   топади.   Агар   бу   каби   даъволар   сони   ўтган   йилларга   нисбатан   камайса,   у
ҳолда маҳсулот сифати ҳам ошади. 
  Техника   тараққиёти   маҳсулот   ассортиментини   муттасил   янгилаб   туришни,
eскириб   қолганларини   ишлаб   чиқаришдан   олишни   ва   янги   хил   маҳсулотлар
ишлаб чиқаришни тақозо қилади. Бу каби чора ва тадбирлар маҳсулот сифатининг
яхшилаш   билан   узвий   равишда   боғлиқ   бўлиб,   моддий   ва   маънавий   жиҳатдан
рағбатлантирилади. 
  Маҳсулот   сифатини   белгиловчи   eнг   муҳим   кўрсаткичлардан   бири   ишлаб
чиқаришда   йўл   қўйилган   яроқсиз   маҳсулотнинг   даражаси   ҳисобланиб,   у   бракка
чиқарилган маҳсулот сўммасини товар маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига
нисбатан орқали аниқланади. 
  Брак   маҳсулот   деганда,   тасдиқланган   андоза   ва   техника   шартларга   мос
келмайдиган   маҳсулот   тушунилади.   Брак-ишлаб   чиқаришдаги   офатдир.   Брак
маҳсулоти   ишлаб   чиқарилиши   корхонада   ишлаб   чиқариши   етарли   даражада
ташкил   қилинмаганлигидан   далолат   бериб   у   ўз   навбатида   тайёр   маҳсулот
ҳажмини камайтиради, маҳсулот таннархини оширади ва ҳ.к. 
  Брак   маҳсулотини   таҳлил   қилиш   икки   асосий   йўналишда   олиб   борилади,   яъни
тузатиб   бўладиган   брак   ва   тузатиб   бўлмайдиган   брак.   Тузатиб   бўладиган   брак
маҳсулотлари   бўйича   йўқотишлар   уларни   тузатишга   сарф   eтилган   харажатлар
билан   белгиланади.   Тузатиб   бўлмайдиган   брак   деганда,   бутунлай   ва   узил-кесил
яроқсиз қилинган маҳсулотнинг қиймати тушунилади. 
  Одатда,   брак   режалаштирилмайди,   лекин   қаерда   техникавий   воситалар
технологик   жараёнларни   назорат   қила   олмаса,   шу   ерда   брак   режалаштирилади.
Масалан,   қуйма   буюмлар   ва   ойнасозлик   саноатида   режалаштирилади.   Брак
маҳсулоти   ишлаб   чиқаришдан   юзага   келган   йўқотишларни   таҳлил   қилишда
жорий йилдаги маълумотлар ўтган йил маълумотлари билан таққосланади.  
                      15-жадвал 
Кўрсаткичлар  Ўтган
йилда  Жорий
йилда  Фарқи 
(+,-) 
1. Бутунлай брак қилинган 
маҳсулотларнинг таннархи  400  240  -160 
2. Бракни тузатишга сарф eтилган 
ҳаражатлар  200  180  -20 
Жами  600  420  -180 
3. Товар маҳсулотининг ишлаб  735810  791140  +55330 
чиқариш таннархи 
4. Брак маҳсулотининг даражаси (фоиз 
ҳисобида)  0,082  0,051  -0,031 
  Жорий   йилда   бракка   чиқарилган   маҳсулотнинг   мутлақ   сўммаси   ўтган   йилга
нисбатан   180   минг   сўмга   камайди.   Бунинг   натижасида   брак   маҳсулотнинг   товар
маҳсулотининг   ишлаб   чиқариш   таннархидаги   салмоғи   0,031   фоизга   камайди.
Демак,   бундан   корхона   маҳсулот   сифатини   ошириш   борасида   маълум   чора   ва
тадбирлар кўряпти, деган хулосага келиш мумкин. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Хулоса 
 
      Хулоса   қилиб   айтганда   Маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   уни   сотишни   таҳлил
қилиш,   Саноат   маҳсулоти   ишлаб   чиқаришни   оғишмай   ўсиши   миллий   даромад
ҳажмини   оширади,   ишлаб   чиқаришнинг   ўсиш   суръатларининг   юксалиши   учун
қўшимча   манбаларини   яратади   ва   меҳнаткашларнинг   моддий   фаровонлик
даражасини   яна   ҳам   оширади.   Бозор   иқтисодиёти   шароитида   eнг   долзарб
масалалар:   фан-техника   тараққиётини   янада   жадаллаштириш,   ишлаб   чиқаришни
техника жиҳатдан замонавий зайлда қайта қуроллантириш ва қайтадан ускуналаш
(реконструкциялаш),   барпо   eтилган   ишлаб   чиқариш   потенциалидан
(имкониятидан)   жадал   (интенсив)   фойдаланиш,   бошқарув   тизимини,   хўжалик
механизмини такомиллаштириш асосида бозор иқтисодиётига ўтиш суръатларини
ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   ҳамда   шу   асосда   халқнинг   фаровонлигини
юксалтириш.   Бинобарин,   саноат   олдидаги   бош   вазифа   яна   ҳам   ижтимоий   ишлаб
чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат. Бу дегани, ҳар бир меҳнат,   моддий
ва молия харажат бирлигига ишлаб чиқариш ҳажми ва миллий даромадни кескин
тарзда   оширишни   тақозо   қилади.   Ана   шундагина   меҳнат   унумдорлигини   жадал
оширишга eришиш мумкин.