Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 603.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Политология

Продавец

Bohodir Jalolov

Мафкура ва Сиёсат. Мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари

Купить
Мафкура ва Сиёсат. Мафкуравий жараёнларнинг сиёсий жиҳатлари  Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари  Сиёсий мафкураларнинг асосий кўринишлари  Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари  Мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири Режа: Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари «Мафкура» атамаси юнонча идея ва логос сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб, ғоялар хақидаги таълимот деган маънони англатади. Бу атама, илк бор 1797 йилдаги француз инқилоби даврида Дестут де Тресси томонидан илмий муомалага киритилган. Агар ғоялар тизими тўла шаклланиб, такомилига етса, мафкурага айланади. Бошқача айтганда, олдин ғоя пайдо бўлади, ундан кейин ғоя асосида мафкура, мафкура асосида эса тизим, сиёсат пайдо бўлади. Биз мазкур мавзуда ана шу масаланинг мазмун-моҳияти ва асосий кўринишлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Сиёсий мафкура – бу муайян ижтимоий гуруҳнинг ҳокимиятга интилишини ёки ундан фойдаланишини асословчи ва сиёсий ҳаракатнинг у ёки бу стратегиясини кўзда тутувчи ғоявий тизимдир. Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари (1) Сиёсий мафкура ижтимоий ҳаётда муайян функцияларни бажаради. Улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Мўлжаллаш фукцияси. Бу функция шундай ифодаланадики, мафкура жамият, ижтимоий равнақ, шахс, ҳокимият хақидаги фундаментал тасаввурларни ўзига қамраб олиб, у инсон фаолиятининг маъно- мазмуни тизими ва мўлжалини кўрсатиб беради. Сафарбар этиш функцияси. Фозил жамият идеалини таклиф қила туриб, сиёсий мафкура сиёсий фаолиятнинг бевосита мотиви сифатида чиқади ва уни амалга ошириш учун жамият ҳамда ижтимоий гуруҳларни сафарбар қилади. Бирлаштириш функцияси. Таклиф этилаётган дунёнинг фундаментал картинаси чегарасида сиёсий ҳаракатга маъно-мазмун бера туриб, сиёсий мафкура унга шундай аҳамият берадики, у ўз миқёси билан ҳар қанд Сиёсий мафкура тушунчаси, функция ва асосий йўналишлари (2) Сиёсий мафкура ижтимоий ҳаётда муайян функцияларни бажаради. Улардан қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: Амортизациялаш функцияси. Сиёсий мафкура жамият, гуруҳлар, индивид эҳтиёжлари ва уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасида номунофиқлик вужудга келган вазиятдаги ижтимоий кескинликни юмшатишга хизмат қилади. Муайян ижтимоий гуруҳ манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш функцияси. Бунинг маъноси шуки, сиёсий мафкура у ёки бу ижтимоий гуруҳ манфаатлари асосида вужудга келади ва уларни бошқа гуруҳлар манфаатларига қарама-қарши қўйишга даъват этади. Сиёсий мафкураларнинг асосий кўринишлари Либерализм Консерватизм Миллий мафкуралар Неолиберализм Социал-демократия НеоконсерватизмI II II I I V V V I Либерализм Бу атама лотинча «либералис» сўзидан олинган бўлиб «эркин» деган маънони англатади. Либерализм XVII-XVIII асрларда маърифатпарварлик ғоялари негизида тарих саҳнасига чиқиб келаётган буржуазия синфининг мафкураси сифатида шаклланди. Бу мафкуранинг асосий қоидалари Ж.Локк, Т.Гоббс, Ш.Монтеск p е, А.Смит, Т.Жефферсон, Д.Милл p ва бошқаларнинг асарларида асосланиб берилди. Либерализмнинг пойдеворини шахс эркинлиги , унинг барча жамият институтларига нисбатан энг олий қадрият эканлиги , шахснинг ҳам ўз олдида, ҳам жамият олдида масъуллиги , барча кишиларнинг ўзини ўзи рўёбга чиқариш ҳуқуқини тан олишлиги каби принциплар ташкил этади. Иқтисодий назарияда либерализм тадбиркорлик, бозор ва рақобат эркинлигини тарғибот ва ташвиқот қилади. Шу билан бирга бу мафкуранинг тарафдорлари шахсни Неолиберализм Мафкуранинг ҳар қандай кўриниши ўзгармасдан қола олмаслиги каби либерализм ҳам ўзгармасдан қолмади. У ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг таъсири остида ХХ асрнинг 30-йилларида неолиберализмга ўсиб ўтди. Бу янги мафкуравий оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар АҚШ Президенти Франклин Рузвел p тнинг «Янги йўл»и билан боғлайдилар. Рузвел p т либерализм мафкурасига асосланган сиёсатга қатор муҳим тузатишлар киритди. Бу тузатишлар давлатнинг иқтисодий ва социал ролини қайтадан кўриб чиқиш билан боғлиқдир. Неолибераллар давлатнинг иқтисодий муносабатларини тартибга солиш, фаол ижтимоий сиёсат олиб бориш зарурлигини тан оладилар. Неолибераллар сиёсий дастурининг негизини бошқарувчи ва бошқарилаётган-ларнинг ўзаро келишуви, сиёсий жараёнда омманинг иштирок этиши зарурлиги, сиёсий қаро Консерватизм Бу атама лотинча «консерваре» сўзидан келиб чиққан бўлиб, у сақлаш, қўриқлаш деган маънони англатади. Консерватизмнинг асосий қоидаларини XVIII асрда англиялик мутафаккир ва сиёсатчи Э. Берк, Франциянинг жамоат арбоблари Ж.де Местр ва Л. де Боналдлар томонидан асослаб берилди. Бу қоидаларнинг негизида табиий равишда қарор топган нарсалар тартибининг бузилмаслиги, оила, миллат, дин, табақавий бўлиниши билан боғлиқ бўлган анъанавий қадриятларни сақлаб қолиш ғояси ётади. Ана шундан келиб чиқиб, консерваторлар ижтимоий тараққиётда янгиликларга нисбатан ворислик устуворлигини ёқлаб чиқадилар. Уларнинг фикрича, сиёсий принципларни урф-одатларга, миллий анъаналарга, қарор топган ижтимоий- иқтисодий ва сиёсий институтларга мослаштириш лозим. Уларда зинапоя тарзидаги ижтимоий тузилишни Неоконсерватизм ХХ асрнинг 70-йилларида консерватизмнинг тарихида янги фаза – неоконсерватизм (Д.Белл, З.Бжезински, Н.Подгорец, Н.Кристолл, А.Хайек)дан бошланади. Бу янги оқимнинг пайдо бўлишини тадқиқотчилар АҚШда Ронал p д Рейган бошчилигида республикачилар, Буюк Британияда Маргарет Тэтчер бошчилигида консерваторлар, ГФРда Гелмут Кол бошчилигида ХДХ- ХСС блокининг ҳокимиятга келиши билан боғлайдилар. Неоконсерваторлар аҳолининг кам таъминланган қатламлари фойдасига ресурсларни қайта тақсимлаш мақсадида йирик капиталга солинаётган солиқларга қарши чиқадилар. Улар тенг тақсимлашнинг ашаддий душмани сифатида давлатнинг ижтимоий дастурларини қисқартиришни талаб этадилар. Неокон-серваторларнинг фикрича, ҳозирги давлат кишилар учун натижалар тенглигини эмас, балки имкониятлар тенглигини яратиб Социал-демократия Социал-демократия мафкураси Х I Х асрнинг охирида немис мутафак- кирлари ва жамоат арбоблари К.Каутский ва Э.Бернштейн томонидан асослаб берилди. Бу мафкурага биноан янги жамиятга инқилобий йўл билан эмас, балки тинч, эволюцион йўл билан – буржуа жамиятини аста-секин ислоҳ қилиш орқали ўтилади. Социал-демократлар бу кўрсатмаларни амалга оширишни давлатни йўқсиллар фойдасига қайта тақсимлаш, иқтисодиётнинг давлат секторини ва кўплаб давлат ижтимоий дастурларини ривожлантириш билан боғлайдилар. Жаҳонда социал-демократия мафкураси негизида турли-туман «социализм моделлари» шаклланди. Булар ичида швед ва герман модели энг обрў қозонди. Германия ва Швецияда социал-демократик партиялар бошқаруви даврида ҳаётнинг юқори даражаси ва сифатига эришилди. Миллий мафкуралар(1) Биринчидан, миллий мафкуралар дунё мустамлакачилик системасининг емирилиши, ёш мустақил миллий давлатларнинг ташкил топиши ва уларни қарамлик доирасидан чиқариш, ривожлантириш зарурияти билан майдонга келди. Х I Х асрнинг охири ХХ асрнинг бошларида ғарбий Европа миллий мафкураларнинг гуркираб ривожланишини ўз бошидан кечирган эди. Ҳозирги кунга келиб бу тенденциялар собиқ СССР ва бошқа социалистик мамлакатлар ўрнида ташкил топган республикаларда юз бермоқда. Иккинчидан, миллий мафкуралар фақат айрим ижтимоий, ирқий, этник гуруҳ, халқ манфаатинигина эмас, балки мустақиллик учун, миллий ҳаётни ривожлантириш учун кураш олиб бораётган халқларнинг дунёда тутган ўрни, турмуш тарзи, орзу-умидлари, интилишлари ва манфаатларини акс эттиради. Миллий мафкуралар(2) Учинчидан, миллий мафкуралар у ёки бу халқлар қарамлигининг объектив сабабларини, уларни бартараф этиш ва ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлларини очиб беради. Тўртинчидан, миллий мафкуралар ёш, мустақил давлатлар халқларининг ўзлигини англашга, қарамлик доирасидан чиқишга, уларнинг чинакамига эркин бўлишига, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрнини топишга ёрдам беради. Миллий мафкуралар Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асрларида асослаб берилган концепцияда ўз ечимини топди. Мазкур концепцияда Президент миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқишга жуда катта ҳисса қўшди, уни янги, фундаментал-назарий қоидалар, хулосалар билан бойитди. Президент Ислом Каримов мафкурага шундай таъриф беради: «Одамларнинг минг йиллар давомида шаклланган дунёқараши ва минталитетига асосланган, айни вақтда шу халқ, шу мамлакатнинг келажагини кўзлаган ва унинг дунёдаги ўрнини аниқ-равшан белгилаб беришга хизмат қиладиган, кечаги ва эртанги куни ўртасида ўзига хос кўприк бўлишга қодир ғояни мен жамият мафкураси деб биламан».Шу боисдан ҳам миллий мафкура ҳар қандай халқни – халқ, миллатни – миллат қиладиган, унинг йўли ва мақсадларини Ислом Каримов томонидан асослаб берилган демократик жамият қуриш концепциясининг асосий қоидаларига қуйидагилар киради: 1) Ўзбекистонда демократик жамият қуриш – энг долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа эканлиги; бу вазифани амалга оширмай туриб ундаги танг ҳолатни бартараф этиш, якка ҳокимлик тизимининг иллатларини тугатиш ва ривожланган мамлакатлар даражасига чиқиб олишнинг мумкин эмаслиги; 2) Ўзбекистонда демократик жамият қуриш – ғоят мураккаб ва кўп қиррали комплекс вазифа эканлиги; бу вазифа жамиятнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишни ва янгилашни талаб қилиши; 3) сиёсий соҳани ислоҳ қилиш ва янгилаш – Ўзбекистонда демократик жамият қуришнинг асосий соҳаларидан бири эканлиги; бу соҳани ислоҳ қилмай ва янгиламай туриб мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий муаммоларни ҳал Ислом Каримов томонидан асослаб берилган демократик жамият қуриш концепциясининг асосий қоидаларига қуйидагилар киради(2): 4) Ўзбекистонда демократик жамиятни қуриш иқтисодий соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва янгилаш билан боғлиқлиги; бу соҳада давлат мулкининг хилма-хиллигига эришиш; фақат бозор муносабатларигина жамият ва инсоннинг реал ривожланишига олиб бориши мумкинлиги; 5) Ўзбекистонда демократик жамиятни қуриш анъанавий ва маданий соҳани ҳам тубдан ислоҳ қилишни талаб қилиши; бу соҳада бир мафкура якка ҳокимлигидан қатъиян воз кечиш ва фикрларнинг эркинлиги, хилма-хиллигига эришиш; 6) Ўзбекистонда демократик жамиятни қуриш – «инқилобий сакраш»- ларсиз, эволюцион, яъни ислоҳотлар йўли билан босқичма-босқич амалга ошириладиган вазифа эканлиги; уни инқилобий йўл билан амалга оширишга уриниш Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари Дунёнинг сиёсий, иқтисодий, маданий қиёфаси бўлгани каби, мафкуравий манзараси ҳам мавжуд. Дунёнинг мафкуравий манзараси деганда одамларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун олиб борилаётган кураш қаерда, қандай кечаётгани, бу йўлда қайси жойда қандай усул ва воситалар қўлланаётганини тушунамиз. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасида инсон қалби ва онгига таъсир ўтказувчи турли хил воситалар билан кураш олиб борувчи мафкуравий полигонлар яққол кўзга ташланмоқда. «Мафкуравий полигон» тушунчасини биринчи марта Президентимиз Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига берган жавобларида ишлатган. Мафкуравий полигон деб, одамларнинг қалби ва онгини эгаллашга қаратилган ғоя ва мафкурани маблағ, замонавий техник воситала Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Бугунги кунда одамзод маълум бир ва сиёсий кучларнинг манфаатларигагина хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли маъно-мазмундаги мафкуравий кучларнинг таъсирини доимий сезиб яшамоқда». Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучли. Чунки, уларнинг таъсирида радио, телевидение, газета-журнал, интернет, умуман ҳамма ахборот тармоқлари орқали кириб келаверади. Улар одамларни уйда ҳам, кўчада ҳам, ишда ҳам тинч қўймаслиги мумкин. Бугунги кунда аксарият ривожланган давлатларнинг мафкураси умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланади. Улар тинчлик ва тараққиёт, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги, миллий ва диний тотувлик ғоя Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси ва глобаллашув жараёнлари Буюк давлатчилик шовинизми ( Шовинизм фран. буржуа миллатчи-лигининг ўта реакцион формаси) бошқа миллат ва халқларга нафрат ва душманликни авж олдиришга қаратилган. Шовинизм гўё тўлақонли бўлмаган бошқа миллатлар ва ирқлар устидан ҳукмронлик қилишга даъват этилган бир миллатнинг алоҳидалигини («мумтозлигини») тарғиб этади. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Муайян кучлар ва давлатлар томонидан бўладиган сиёсий, мафкуравий ва иқтисодий ҳукмронлик деб ёки миллатлараро ва давлатлараро, минтақавий муносабатларда унга интилиш деб таърифлаш мумкин. Буюк давлатчилик шовинизмининг бугунги кунда бошқача кўринишлари ҳам мавжуд: Пансоветизм – узоқ вақт давомида бир иттифоқ доирасида яшаш натижасида ижтимоий-сиёсий ҳаётда юзага кел Диний ақидапарастлик Диний ақидапарастлик – сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк, яъни мазкур дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этмоқ ниятидаги ҳаракат ва қарашлардан иборат. Масалан, ислом динидаги ҳозирги ақидапарастлар ижтимоий, миллий хусусияти, қайси давлатга мансублигидан қатъий назар, барча мусулмонларнинг маънавий бирлиги ҳақидаги тасаввурларга таяниб уларнинг ягона ҳалифалик остида сиёсий бирлашуви ғоясини асослашга ҳаракат қилади. Бу идеология диний асосда бирлашув ғоясини биринчи ўринга қўяди. Бу оқим маънавий заминда иқтисодий, маданий-маърифий, илмий-техник ҳамкорлик, салоҳият тараққиётга йўл очса, бунинг нимаси ёмон деган «беозор» мафкуравий қарашни илгари суради. Ислом ақидапарастлиги – замонавий исломда мавжуд 3 йўналишдан бири: бу диний ақид Диний экстремизм Диний экстремизм – маълум сиёсий мақсадлар йўлида ва дин ниқоби остида мутаассиблар ёки уларнинг иродасига кўра иш кўрувчи гуруҳлар томонидан олиб бориладиган ўта ашаддий ҳаракатлар ва қарашлар мажмуини англатади. Бошқача айтганда, диний экстремизм – муайян диний йўналиш ва ташкилотлардаги ашаддий мутаассиб унсурлар сиёсий фаолиятининг мафкураси Ислом модернизми Ислом модернизми – исломнинг диний таълимотдаги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий муаммоларга тааллуқли ақидаларини янги замон шароитларига мувофиқлаштириш, замонавийлаштириш орқали тараққиётнинг янги йўлларини ишлаб чиқишдир. Ислом традиционализми – бу оқим тарафдорлари ўрта аср ақидаларига қаттиқ амал қилиб, буларни ўзгармас деб ҳисоблаган ҳолда динни ҳар қандай ислоҳ қилишга, модернизмга қатъий қарши чиққанлар ва ҳозир ҳам шундай қилаётирлар. 1991 йил 14 июнда Ўзбекистон Олий Кенгашининг 12-чақириқ 5- сессиясида «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган эди. «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири 1998 йил 1 майда Олий Мажлиснинг 11-сессиясида қабул қилинди. Мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири Миллий истиқлол ғояси ва миллий мафкура Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бу ғоя ва мафкура Ўзбекистонда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топмоқда. Ўзбекистонда шўро тизимининг инқирозга юз тутиши жамиятнинг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилиш ва янги жамиятни қуриш масалаларини ишлаб чиқишни тақазо қилди. Бу масалалар Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» ва бошқа асарларида асослаб берилган концепцияда ўз ечимини топди. Мазкур концепцияда Юртбошимиз миллий истиқлол ғоясини ишлаб чиқишга жуда катта ҳисса қўшди, уни янги, фундаментал-назарий қоидалар, хулосалар билан бойитди. F оявий бўшлиқ деб, эски ҳукмрон мафкура ҳалокатга учраб, у билан боғлиқ тушунчаларнинг қ Мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири Тажовузкор мафкуралар бундай бўшлиқдан фойдаланиб, ўзларининг зарар-ли ғояларини сингдирмоқчи ва одамларни ўз ортидан эргаштирмоқчи бўлади. Со-биқ коммунистик партия ҳукмронлиги барҳам топгач, бизнинг юртимизда ҳам за-рурли оқимлар кириб кела бошлади. Бунга давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам-да сиёсий институтларнинг истиқлол ғояларини, бозор муносабатларини одамларга тушунтиришда сусткашлик қилгани, ижтимоий фанларнинг ҳаётимиздаги янги-ликларни вақтида таҳлил қилиб бермагани, жамият руҳияти ва тафаккурида рўй бераётган мураккаб жараёнларнинг ўз ечимини топмагани ҳам сабаб бўлди. Мустақиллик ва мафкуравий муаммолар: ғоявий бўшлиқ ва зарарли ғояларнинг жамиятимизга таъсири Президент Ислом Каримов мафкуравий иммунитетга шундай таъриф берган эди: «Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимиз юрагида Она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур». Мафкуравий иммунитетни шакллантирувчи омиллар – миллий истиқлол ғояси асосидаги мафкуравий тарбия, огоҳлик, жаҳолатга қарши курашдир. Яъни, мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг энг муҳим шарти – халқимизни миллий истиқлол ғояси асосида тушунча ва тамойиллари билан қуроллан-тиришдир.
Купить
  • Похожие документы

  • Zamonaviy ma’muriy boshqaruv jarayonlarida O‘zbekiston siyosiy elitasi
  • Davlat boshqaruv shakllari
  • Elitalogiya taraqqiyotining asosiy yo'nalishlari
  • O‘zbekiston Respublikasining tashqi siyosiy faoliyati konsepsiyasi
  • Siyosatshunoslik fanining boshqa ijtimoiy fanlar bilan aloqadorligi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha