Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 562.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

“MapInfo” да легендаларни ишлаб чиқиш принципи

Купить
“ MapInfo” да легендаларни ишлаб чиқиш принципи. Картани яратиш услуби ва танланган картографик усулга асосланган ҳолда картанинг легендасини ярим автоматик равишда тузиш мумкин. Бундай вақтда “ MapInfo” да қуйидаги 5 та услубдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: "Ёзувларни тенг сонли равишда тақсимлаш" "Равное количества записей" "Қийматларини тенг тақсимлаш" "Равный разброс" "Табиий гурухлар" "Естественные группы" "Дисперслаш асосида" "На оснаве дисперсии" "Квантлаш" "Квантование"11 16 0203 06 0A 0D12 12 19 1B Картограмма диапазонлари кўрсаткичларини (оралиқлар қийматларини) зарур бўлганда "Қўл билан" "Вручную" киритиш ҳам мумкин. "Тенг сонли ёзувлар" "Равное количество записей" услубида ҳар бир диапазонда хариталаштирилаётган кўрсаткичларининг тахминан тенг миқдорли кўрсаткичлари киритилиб диапазонлар яратилади. "Қийматларни тенг тарқатиш" услубида ёзувлар маълумотларнинг қийматлари тарқалиши нуқтаи назаридан қараб диапазонларга бўлинади. Масалан, жадвалда 1 дан 100 гача бўлган қийматлар мавжуд. Айтайлик, Сиз тўртта бир хил қийматга эга диапазоилари бор мавзули карта яратмоқчисиз. Бундай вақтда дастурда қуйидагича диапазонлар ажратилади: 1-25; 26-50; 51-75 ва 76-100. "Табиий гурухлар" "Естественные группы" ва "Квантлаш" "Квантование" услублари нотекис тақсимланган маълумотларии таҳлил қилишга имкон беради. Табиий гурухлар услубида диапазонлар алгоритм асосида тузилади, яъни алгоритм хар бир диапозоннинг ўртача қийматини олади, чунки у хар бир диапазон чегарасида маълумотларни бир хилда текис тақсимлаш имконини яратади. Қийматлар диапозонда шундай тақсимланадики, унда хар бир диапазоннинг ўртача қиймати шу диапазондаги қийматларга имкон қадар яқин бўлган ҳолатда тақсимланади. Шундай қилиб, диапазонларии уларнинг ўртача қийматига караб таърифлаб, диапазондаги маълумотлар кийматлари эса мумкин кадар ихчам гурухланади. "Квантлаш" услуби диапазонлар мавзули ўзгарувчиларини маълумотларнинг айрим сигменти бўйича тақсимланишини аниқлайдиган қилиб қуришга йўл беради. Масалан, "Квантлаш" услубини шаҳарлар аҳолисининг вилоят миқиёсидаги улушини ифодалашда қўлласа бўлади, лекин легендада диапозонларини кўриш учун "Квантлаш" услубидан фойдаланилди, деб кўрсатилмайди. Бундан ташқари, легенда диапазонларини ифодаловчи номлари сақланадиган қилиб ҳам тузиш мумкин. "Дисперсиялар асосида" услубидан фойдаланганда иккита ўртача диапазондан ўртача қиймат ажратади, бу диапазонлар ўлчами стандарт четланишга тенгдир (дисперсиялар). Бундан ташқари "Қўл билан" услубида диапазонлар кўрсаткичларини ўзимиз аниқлашимиз мумкин. Рақамли шкалани танлаш учун: 51gN формуладан босқичлар сонини аниқлаш мумкин; бу ерда N-картага олинаётган кўрсаткичлар сони. Вилоятлар карталарини тузишда "Қийматлар даражаси" "Ранг значений" графиги билан келишган ҳолда таклиф этилган услублардан бири танланади. "Қийматлар диапазони"лари усули бўйича район картасини тузишда "Тенг сонли ёзувлар" "Равное число записей" услубидан фойдаланмоқ зарур. Бунинг учун: "Узоққа" "Дальше" тугмасини танлаш ва экранда "Мавзули картани яратиш 3 тадан 3 қадам" "Создание тематической карти 3 шага из 3" (аввалги бўлимнинг 4 — банди бўйича) иши бажарилади. "Диапазонлар" "Диапазоны" кўникмасини "Диапазонларни созлаш" "Настройка диапазонов" диалогидан чиқариш учун босилади. "Диапазонларга бўлиш" "Деление на диапаозоны" услубини танланг (масалан "Тенг сонли ёзувлар" услуби) ва бошқа шунга ўхшаш ўзгаришлар бажарилади. "Қайта ҳисоблаш" "пересчёт" тугмасини босилади. агар диапазон қийматлари Сизни қаноатлантирса "ОК" тугмасини босинг. Акс ҳолда 2 ва 3 бандларни яна қайтаринг сонли шкала учун ҳисобланган графикли масала MapInfo томонидан автоматик танланади. "Узоққа" "Дальше" тугмасини диалогни тўла очиш учун эса: диапазон кўришини ҳоҳлаганча ўзгартириш учун тугмани танланг ва керакли ўзгартиришлар қилинади; "ОК" тугмасини босилади. Мавзули карталарнинг легендаларини тузиш ва уларни жиҳозлаш Мавзули картани яратишда MapInfo дастури шартли белгиларни автоматик тарзда яратади. Сиз шартли белгилар тизимининг стандарт кўринишидан фойдаланишингиз ёки уни ўз ҳоҳишингиз бўйича тузишингиз мумкин. Шартли белгилар тизимига таллуқли диалогни чақириш учун "Шартли белгилар" "Легенда" тугмасини "Мавзули карта яратишнинг 3 тадан 3 қадам" "Создание тематической карти — 3 шага — из 3" диалогида керакли ишларни, яъни картанинг шартли белгилари бўлимларига ном бериш, белгилар мазмунини ифодалаш, ёки бошқа кўрсаткичларнинг тушунтириш ёзувлари учун шрифт киритиш бўйича амалга оширилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha