Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

“MapINFO”da mavzuli kartalar tuzish

Купить
• “ MapINFO”da mavzuli kartalar tuzish “ MapInfo”да мавзули карталар тузиш. Маълумотлар базаси яратилгандан кейин объектларга мавзуга қараб маълумотлар (атрибутив ахборотлар) берилади, уларга оид жадваллар тўлатилади, шундан кейин картанинг мавзули қатламларини тузишга бевосита киришилади. Маълумки, ҳозирги кунда картографияда 10 та тасвирлаш усуллари мавжуд. Kartografik tasvirlash usullarisifatli rang usuli Teng chiziqlar usuli; (izoliniyalar) belgilar usuli bir joyga tergishli diagrammalar usuli kartogrammalar usuli kartodiagrammalar usulichiziqli berlgilar usulixarakatdagi chiziqlar usuli Nuqtalar usuli arerallar usuli MapInfo дастурида сифатли ранг усулига– Алоҳида қийматлар" "Отдельные значения" усули; картограмма усулига – "Қийматлар диапазони" "Диапазоны значений"; нуқталар усулига – "Нуқталар зичлиги" "Плотность точек"; белгилар усулига – "Ўлчамли белгилар" "Размерные символы"; изолиниялар усулига – "Юза" "Поверхность"; картодиаграмммалар усулига – "Устунли ва айланмали диаграммалар" "Столбчатие и круговые диаграмми " тўғри келади. Ўзбекистон Республикасининг тупроқлари картаси Мавзули қатламларни ҳосил қилиш жараёнини республикамизнинг гидрологик мазмунга эга карталарини тузиш мисолида кўриб чиқамиз. "Алоҳида қийматлар" усулида карта тузишда MapInfo нуқтали, чизиқли ва майдонли объектларни мавзу бўйича ажратиш имконини беради. Бунинг учун жадвалда берилган майдон кўринишга эга бўлган алохидаги қийматлар танланади. Дастур ҳар бир қийматга мос келувчи рангни танлайди. Зарур бўлганда, фойдаланувчининг ҳохишига қараб ранг ўзгартирилади. Бу усул ўсимлик, тупроқ, ер сифати, қияликлар экспозицияси, сиёсий-маъмурий ва бошқа карталарни тузишда қўлланилади. "Қийматлар диапазони" "Диапазон значений" усулидан фойдаланишда MapInfo объектларнинг бир-бирига яқин бўлган қийматларини гуруҳлайди ва тузилган ушбу гуруҳларга бир хил рангларни, белгиларни ёки чизиқларни беради. "Қийматлар диапазони" усули объектларнинг ўлчами, уларнинг рақамли қийматлари билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолларда ҳам қўлланилади. Усулдан карталарда маъмурий ёки территориал хўжалик бирликлар бўйича нисбий картографик кўрсаткичларни тасвирлашда, яъни аҳоли зичлиги, хўжаликёки территориал бирликлари ва бошқа кўрсаткичларни, турли агрокимёвий мазмунли бўлган карталарни тузишда фойдаланилади. Вилоятлар бўйича ер солиқлари ставкалари картаси "Юза" "Поверхность" усулида MapInfo картанинг мавзули маълумотларини узлуксиз рангли бўёқлари билан растрланган юза кўринишида ифодалайди. Юзалар тасвирланган карталар кўпчилик геоахборот тизимларида ишлатилади, бунла рақамли маълумотлар бирор бир кийматга эга бўлиб, локал бир нуқтага тегишли, деб қаралади. Масалан, юза усулини ҳароратни ўзгариши, қор қоплами қалинлиги ёки топографик юзанинг рельефини тасвирлашда фойдаланиш мумкин. Рангли изочизиқлар билан рельефни ифодалаш Қуйида келтирилган мисол қатламли рангли изочизиқлар билан ифодаланган участканинг рельефини кўрсатади. Юза типидаги шартли белгиларии тузишда "Ўлчамли белгилар" "Размерние символи" турли ўлчамдаги белгиларни қўллаб, улар орқали ҳар хил қийматларни кўрсатиш мумкин. Қуйида келтирилган "Ўлчамли белгилар“ "Размерние симвоты“ типидаги шартли белгили қатлам турли маъмурий округларда турар жой ва жамоат объектлари қурилиши миқдорини кўрсатади. Ўлчамли белгилар усулида тузилган карта. "Ўлчамли белгилар" усулини картадаги график типдаги объектлар учун қўллаш мумкин. Бундай шартли белгилар рақамли маълумотларни тасвирлаш учун жуда қулайдир. "Ўлчамли белгилар" усулида карта яратишда белгиларнинг кўриниши, ранги ва ўлчамларини танлаш керак. Белгиларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш учун "Ўлчамли белгиларни созлаш" "Настройка размерних символов" диалогидаги тугмани босиш керак. "Белги шакли" "Стиль символа" диалоги пайдо бўлади. "Ўлчовли белгилар"нинг стандарт тури — қизил айланалардир. Белгилар ўлчамларини танлашда маълумотлар қиймати ва уларга мос келадиган ўлчамларга эга бўлган дарчалар пайдо бўлади. Картани тузишда белгиларнинг ҳамма ўлчамиии ишлатиш мумкин, яъни 0 дан то максимал кўрсатилган ўлчамларгача. Кичик қийматларга йирик белгилар мос келиши учун белгиларнинг ўлчамини максимал даражада катталаштириш керак. Объектларни белгилар усулида тасвирлаш учун, ҳатто, манфий қийматларни ҳам ишлатса бўлади. Бундан ташқари, алоҳида дарчада мусбат қийматли ёзувлар таққосланганда, кўриниши бўйича фарқланувчи белгиларни ҳам танлаш мумкин. Бу ҳолда янги диалог "Белги шакли" "Стиль символа" диалоги очилади, бунда белги турини танлаш, унинг рангини ва ўлчамини ўзгартириш мумкин. Белги ўлчами стандарт шаклининг манфий қийматини кўк айланада ифодалайди. Усул шаҳар ва вилоятдаги аҳоли сонининг нисбийлиги, шаҳар ва вилоятда саноат корхоналари типларини ифодаловчи карталарни тузишда қўлланади. Нуқталар зичлиги усулида тузилган карта. "Нуқталар зичлиги" "Плотность точек" усули картада айрим ҳудуд таркибида тарқалган объектларнинг қийматини ифодалашда кўлланилади. Ҳар бир ҳудуд ичидаги нуқталарнинг умумий сони шу ҳудудга тегишли бўлган объектнинг қийматини билдиради. Усулдан шунингдек, қишлоқ хўжалиги, экинлар майдони, чорвачилик ва бошқа карталарни яратишда фойдаланса бўлади. “ Нуқталар зичлиги" "Плотность точек" усулида мавзули карталарни яратишда нуқтанинг "вазни" тушунчаси киритилади, яъни битта нуқтанинг қиймати белгиланади. Ҳудуд ичидаги нуқталар MapInfo томонидан ихтиёрий тарзда, автоматик ҳолда қўйилади. "Устунли диаграммалар" "Столбчатые диаграммы" усулида дастур мавзули картада бир нечта ўзгарувчини акс эттириш имконини беради. Карталарда хар бир юзали график объектнинг марказига боғланган алоҳида устунли диаграмма тузилади. Ҳар-хил устунларда ифодаланган ўзгарувчи қийматлар графиклари бир-бирини тақкослаш имкониятига эга. Қуйида келтирилган картада "Устунли диаграммалар" қатлами орқали вилоятлар бўйича ижара тўловларининг тақсимланиши акс эттирилган. Диаграммадаги устун ранги турли тўловларни, устун баландлиги — тўлов ўлчамини билдиради. Усул экинлар ёки алоҳида ўсимликларнииг вилоят районларида умумий маҳсулотини таърифлашда кўлланилади. Устунли диаграммалар усулида тузилган карта. Дастурда диаграммалардаги ҳар бир устуннинг рангини танлаш, картага бошқа диаграммалар тузиш, уларнинг ҳар бирини рамкасини рангли қилиб бўяш имкониятлари бор. Бундан ташқари, устунларнинг йўналишини ўзгартириш, яъни горизонтал ёки вертикал кўринишда танлаш мумкин. Объектнинг маказий нуқтасига нисбатан диаграммани суриш, бевосита марказ нуқтасига қараб, яна 8 марта бошқа йўналишли диаграммалар шаклини танлаш мумкин. Бундан ташқари, картанинг турли жойларидаги устунларга ўлчамлар бсриш мумкин. Бу холда марказий нуқтани, яъни диаграмма белгилари жойлашадиган нуқталарни, MapInfo автоматик тарзда аниқлайди (белгилайди). Дастурнинг "Айланали диаграммалар" "Круговые диаграммы "усули бир қанча мавзули кўрсаткичларни бир вақтда таҳлил қилиш имконини беради. Картада диаграмманинг бўлаги катталиги ўзгарувчи қийматларнинг миқдорини аниқлайди, уни шу диаграммадаги бошқа бўлаклар билан ва ҳатто бошқа диаграммалардаги бўлаклар билан таққослаш мумкин. Қўйидаги расмда келтирилган "Айланали диаграммалар" "Круговые диаграммы" усули тузилган карта акс эттирилган. Айлана ўлчами райондаги умумий ер майдонини кўрсатади. Диаграмманинг секторлари ерларнинг ҳар хил категорияларини ифодалайди. Секторнинг майдони билан ердан фойдаланишнинг умумий структурасида шу ерларнинг нисбий майдонини белгилаш мумкин. Айланали диаграммалар – картодиаграмма ва бошқа усуллар ёрдамида тузилган карта Диаграмманинг биринчи секторларининг бошланғич бурчагини, секторлар тартибини соат стрелкаси бўйича ёки унга тескари йўналиш бўйича танлаши мумкин. Устунли диаграммалар каби айланали диаграммаларга ҳам уларнинг жойлашиш нуқтасини бериш мумкин. Стандарт жойлаштиришда марказий нуқта танланади. "Калибрлаш" "Калибровать" ёки "Ярим айлана" "Полукруг" байроқчалари ўрнатилса айланали диаграммадаги бўлимлар ўлчами компонентларининг йигиндиси қийматига боғлик холда ўзгаришини билдиради. Агар "Ярим айлана" "Полукруг" байроқчаси ўрнатилса, бўлимлар айланадан эмас балки ярим айланадан ажраладиган деган маънони билдиради. Ўқитувчи томонидан берилган вазифага мувофиқ картанинг мавзули катламини яратиш усулини танлаш лозим. Масалан: маъмурий картани яратишда бу усул "Алоҳида қийматлар" "Отдельные значения" "Ҳайдалганлик" "Распаханность" ёки "Район тупроқларининг фосфорли ўгитларга талаби" "Потребность почв района в фосфорных удобрениях", картасини яратишда — "Қийматлар диапазони" "Диапазон значений" ва ҳ.к. тўғри келади. "Қийматлар диапазони" "Диапазон значений" усулида мавзули карталарни яратиш учун ишни куйидаги тартибда бажариш керак: 1. "Карта", "Мавзули карта яратиш" "Карта", "Создатъ тематическую карту" командасини бажаринг ва экранда "Мавзули карта яратиш" командаси кўринади, экранда "Мавзули карта яратиш 3 тадан 1-чи кадам" "Создание тематической карты 1 шаг из 3"диалоги чиқади. 2. "Диапазонлар" "Диапазоны" ва "Узоқга" "Дальше" тугмасини босганда, экранда "Мавзули карта яратиш — 3 тадан 2-чи қадам" "Создание тематической карти 2 - шаг из 3" диалоги чиқади. 3. Объектлари ажратиладиган жадвални, қийматлари мавзули ўзгарувчи сифатида фойдаланиладиган майдонни (юзани) тангланг ёки ифодани ёзинг. 4."Кейинги" "Дальше" тугмасини босинг ва экранда "Мавзули картани яратиш — 3 тадан 3-қадам" "Создание тематической карти 3- шаг из 3" диалоги чиқади. 5. "ОК" тугмасини босинг. Карта дарчасида мавзули қатлам ҳосил бўлади. MapInfo дастурида "Созлаш" "Настройка" ибораси — рақамли ва графикли шкалалар яратиш, объектларнинг ҳар бир диапазони учун жиҳозлаш йўлларини танлаш жараёни тушунилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha