Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Информатика и ИТ

Продавец

Bohodir Jalolov

MapInfo дастурига кириш

Купить
MapInfo дастурига кириш Карталар яратишнинг "Қоғозли" деб аталган одатдаги технологияси билан бир қаторда кейинги йилларда Географик ахборот тизимидан (ГАТ, кейинчалик умумий қабул қилинган иборада ГИС сўзи ишлатилади) фойдаланган ҳолда карталар яратишнинг компьютерли технологияси жадал суратлар билан ривожланмоқда. Оддий қилиб айтганда, ГИСга табиат ва жамият объектлари ва ҳодисалари ҳақидаги топографик, геодезик, ер, сув ресурслари ва бошқа картографик ахборотни йиғиш, уларга ишлов бериш, ЭҲМ хотирасида сақлаш, янгилаш, тахлил қилиш, яна қайта ишлашни таъминловчи автоматлаштирилган аппарат-дастурли комплекс, деб таъриф берса бўлади. Барча ГИСларда маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, хотирада сақлаш, янгилаш, таҳлил қилиш ва маълумотларни компьютер ёки етарли даражада тасвир хусусиятини қайта ишлай оладиган махсус дастурли техник воситалар орқали ушбу жараёнларни бажариш усуллари эътиборга олинган. Демак, ГИС - турли усуллар билан тўпланган табиий тармоқлар хақидаги кенг мазмунли маълумотлар базасига таянган мукаммал ривожланган тизим ҳисобланади. Ҳозирги пайтда фойдаланиш соҳаларининг кенглиги жиҳатидан ГИСнинг тенги йўқ - у навигация, транспорт, қурилиш, геология, география, ҳарбий ишлар, иқтисодиёт, экология, мавзули картография ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Бугунги кунда илмий тадқиқотлар ва амалий фаолиятда кўплаб ГИСлар ишлатилиб, улар орасида шахсий ГИСлар кенг тарқалган. Жумладан уларга GeoDraw GeoGraph , (География институти, Россия), AtlasGis ва WinGis (АҚШ), ArcInfo , MapInfo (АҚШ) ва бошқа дастурларни келтириш мумкин. Карталар яратишнинг ГИС-технологиясини қуйидагича тасаввур қилса бўлади: Тайёргарлик ишлари. Электрон тахеометрлар ва GPS асбобларидан; тасвирларни қайта ишлаш воситаларидан изланишлар рақамли маълумотларидан; авторлик оригиналлардан; мавжуд фонд карталари ва ҳ.к. дастлабки материалларни тўплаш. Картографик ва фонд материалларини сканирлаб, растрли тасвирларни бир хил масштабга келтириш, сўнгра уларни компьютер хотирасига жойлаш. Яратилаётган картанинг мавзули қатламларини ва уларга тегишли жадвалларни тузиш, уларни таҳлил қилиш. Маълумотлар базасини тузиш. Объектлар таснифи мавжуд жадвал (атрибутлар) ва матн маълумотларни ЭҲМ хотирасига киритиш. Шартли белгилар тизимини ишлаб чиқиш. Картанинг мавзули қатламларини жойлаштириш, картографик тасвирни ҳосил қилиш ва уларни таҳрир қилиш. Картан Биз кенг тарқалган ГИСнинг универсал тизими бўлган MapInfo дастуридан фойдаланиб, мавзули карталарни тузишда олиб бориладиган иш жараёнини кўриб чиқамиз. MapInfo дастури рус тилида тузилгани учун, услубий қўлланмада ушбу дастурни бошқариш элементлари номларининг ўзбек тилидаги таржимаси билан бир қаторда рус тилидаги атамаларини ҳам келтиришни лозим топдик. MapInfo ГИС дастурининг асосий хусусияти — унинг оммабоплигидадир, яъни бу тизим: график тасвирларни ўқиш (кўриш) ва уларга кайта ишлов бериш; маълумотлар базаси билан ишлаш; маълумотлар базасида кидирув ишларини амалга ошириш, редакторлик ишларини бажариш; картографик белгиларни қуриш; диаграммаларни тузиш; картани нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш ишларини бажариш имкониятига эга. Дастурда-маълумотларни кўриш учун 3 хил дарча мавжуд: матнли, картографик ва графикли. Монитор экранида бир йўла бир неча дарчалар намоён бўлиши мумкин. Масалан: фойдаланувчига шаҳар кўчаларини тасвирловчи планли картографик дарча ва унга хос бўлган жадваллар матни дарчаси. Экранда ҳосил қилинган дарчалар фаол ҳисобланади. Дастурнинг яна бир хусусияти — уларнинг бир-бири билан узвий, бевосита боғланганлигидадир, яъни бирор дарчада ўзгариш бўлса, бошқа дарчаларда ҳам шунга қараб ўзгариш бўлади. Агар график объект ва унга мос келадиган матнли жадвал ёзуви танланса, у картографик дарчада ҳам ёритилади ва аксинча, картографик дарча тасвири танланса - у график дарчада ҳам ёритилади. Дастурда- маълумотларни кўриш учун 3 хил дарча мавжуд матнли картографик графикли Матнли дарча қатор ва устунларга эга бўлган жадвал кўринишдаги электрон дарчадир. Унинг ҳар бир қатори маълум ёзувни акс эттириб, ҳар бир устуни ушбу ёзув майдонини англатади. Дастур ёзувларни қўшиш, таҳрир қилиш, йўқотиш имконини беради. Фойдаланувчи дарчадаги керакли устунларни кўриш учун танлаб олиши, ўлчамларини ўзгартириши мумкин. Картографик дарча бошқа кўпгина ГИСлар каби қатламли тасвирлашдан фойдаланилади. Ҳар бир қатламнинг тавсифи фойдаланувчини талабидек кўрсатилиши, таҳрир қилиниши мумкин. Ташқи картографик дарча матн дарчаси каби жиҳозланган. У бошқа дарчаларни кўрсатиш учун горизонтал ва вертикал айлантириш чизғичига эга. График дарчадан нуқтали, чизиқли, юзали ва бошқа турдаги объектлар билан ишлаш учун фойдаланилади. MapInfo дастури ҳисоботлар тузиш, графиклар ва диаграмма Дастур мавзули карталар, шартли белгилар ва шрифтлар яратишга қодир. Маълумотлар базаси орқали объектнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичларни акс эттирувчи шкалалар тузиш йўлларига эга. Бундан ташқари, дастур карталарнинг шартли белгиларини ҳосил қилиш, уларни тушунтирувчи ёзувлар билан таъминлаш ва энг асосийси, карталарни таҳрир қилиш имкониятига эга. MapInfo дастури ахборот-маълумотномали туркумдаги шахсий ГИС ҳисобланади. Юқоридаги қайд этилган имкониятлардан келиб чиқиб, MapInfo географик ахборот тизимида мўъжиза яратса бўлар экан, деган фикр пайдо бўлади. Ҳақиқатан ҳам, сўралган заҳоти -"Карта тайёр", деган жавоб чиқади! Лекин, картани тайёрлаш жараёнида қандай технологиялар танланилишидан қатъий назар, жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилиши керак. MapInfo дастурида карта тузиш ишларини бошлаш йўллари MapInfo дастурида ишни бошлаш учун 2 марта MapInfo иконасини таъкидлаб кўрсатиш керак. MapInfo дастурида ишни бошлаш диалоги. Бир неча секунддан сўнг "Сеанс бошланиши" "Начало сеапса" диалоги пайдо бўлиб, унда Сиздан сеансни нимадан бошлаш керак эканлиги сўралади. Агар Сиз MapInfo билан аввал ишлаган бўлсангиз, сўнгги сеансгача бўлган шакл ҳолатини тиклашингиз мумкин. Бунинг учун "Аввалги сеансни тикланг" " Восстановить прошлый сеанс" ёки охирги фойдаланган "Аввалги иш йиғиндиси" "Предыдущий Рабочий набор" ёки бошқа иш йиғиндиси "Рабочий набор" ни очишингиз мумкин. Агар Сиз MapInfo билан биринчи марта ишлаётган бўлсангиз, "Жадвални" "Таблицу" шаклни танлашингиз керак. Янги ГИС дастурини тузишда ҳам "Жадвал" "Таблица" ни танлашингиз керак. Растрли тасвирлар билан ишлаш Иш бошланишида "Жадвални очиш" "Открить таблицу" диалоги пайдо бўлади (3-расм). Олинган вазифага мувофиқ Растрли тасвирлар билан ишлаш Растрли тасвир сақланадиган папкага мурожаат қилиш зарур. Диалогда "Файл тури — растр" "Tun файла — растр" ва "Тасаввур — фаол картада" "Представление — В активной карте" танланади. Монитор экранида вилоят ёки хўжалик корхонасига тегишли растрли тасвир кўринади. Растрли тасвир файлини очаётиб "Тасвирни рўйхатга олиш" деб аталган амални бажаришни назарда тутиш зарур. Рўйхатга олинмаган растрли тасвир MapInfo шартли координата тизимида ифодаланиб, кўриш учунгина хизмат қилади. Растрли файл танланиб "Очилсин" "Открыть" тугмасини босилгандан сўнг, "Рўйхатга олиш" "Зарегистрировать" жавобини бериш керак. "Тасвирни рўйхатга олиш" "Регистрация изображения" диалогида таянч нукталарнинг ( MapInfo ибораси билан — назорат нуқталари) географик координаталарини градусда (0,001 аниқликкача) ёки уларнинг тўғри бурчакли координаталарини бериш керак. Бунинг учун "Проекция" тугмасини босиш ва "Проекцияни танлаш" "Выбор проекции" диалогида биринчи ҳолат учун "Узоқлик / кенглик" "Долгота / широта" иккинчи ҳолат учун "План — чизма" "План — схема" (метрлар) қатори кўрсатилади Таянч нуқталар географик координаталарини танлаш Таянч нукталар учун тўғри бурчакли координаталарини танлаш Агар бирор районнинг 1:50 000 масштабли мавзули картаси тузилаётган бўлса, растрли тасвирга таянч нуқталарнинг координаталарини аниқлаш учун 1:25 000 масштабли топографик картадан фойдаланилади, у орқали растр таянч нуқталарининг координаталари аниқланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Operatsion tizimlarda journaling file system
  • I/O scheduling algoritmlari
  • O‘rta Osiyo kutubxonalarining o‘rganilish masalalari
  • Funksiyalar va arrow function
  • Tashkilot xodimlari ma’lumotlarini jamlovchi tizim

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha