Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 677.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет География

Продавец

Bohodir Jalolov

Мавзули карталар

Купить
Мавзули карталар РЕЖА: 1. Геологик карталар 2. Иқлим карталари 3. Зоогеографик ёки ҳайвонот дунёси карталари 4. Экологик карталар 5. Саноат карталари 6. Халқ маорифи карталари www.arxiv.uz • Мамлакатимизда нашр қилинган ва қилинаётган мавзули карталарнинг мазмунлари, ишлатилиши ҳам хилма- хилдир, шулардан айримлари билан танишамиз. www.arxiv.uz • Геологик карталар асосан йирик масштабли бевосита далада яратилган карталар асосида тузилади. Геологик карталар гео график карталарга ўхшаб, умумгеологик карталарга ва геология соҳалари бўйича тузилган карталарга бўлиниб тасвирланади. Уларда маълум бир ҳудуднинг геологик тузилиши тўғрисида, яъни геологик ёши, петрографик таркиби, тоғ жинсларининг жойлашиши ва тузилиши тўғрисида маълумот беради. Геологик карталарда шартли белгиларга қўшимча ҳарфлар, рақамлар, индекслар, чизиқлар ёрдамида бошқа кўрсаткичлар ҳам берилади. Тектоник ёриқлар, узилмалар, сурилмалар эса чизиқли белгилар билан тасвирланиши мумкин. Сейсмик карталарда белгилар усули ишлатилиб зилзила эпицентрларнинг ўрни белгилар билан, сейсмик тўлқинларнинг тарқалиши ва уларни районлаштирилиши изолиниялар (тенг чизиқлар) билан тас www.arxiv.uz • Собиқ Иттифоқда йирик геологик- картографик асарлар нашр қилинган бўлиб, улар 1:2,5 млн. масштабдаги Давлат геологик картаси (1965 йил) ва 1966 йилда собиқ Иттифоқнинг 1:5 млн. масштабдаги тектоник карталаридир. Бу карталар мамлакат геологиясини ўрганишга бағишланган йирик асарлардир. Ўзбекистоннинг ҳам 1:1 млн. масштабли умумгеологик ва тектоник карталари нашр қилинган. Ҳозирги вақтда республикамизнинг 1:1 млн. масштабли ўқув геологик картаси тузилмоқда. www.arxiv.uz • Иқлим карталари. Ҳудудларни иқлим кўрсаткичлари асосида маълум бир вақт учун камерал шароитда тузилган ва ҳудуднинг иқлим хусусиятларини картографик усулда тасвирловчи карталар иқлим карталари дейилади. www.arxiv.uz • Бундай карталар иқлим ва унинг шаклланиш қонуниятларини кўрсатиб, метеорологик манбалар асосида тузилади. Иқлим карталарининг асосини кундалик ва ойлик оби-ҳаво карталари ташкил қилади. Иқлим карталар амалда қишлоқ хўжалиги, авиация ва денгиз навигацияси ишларида, қурилишда ва ҳарбий соҳаларда ишлатилади. У ҳам географик карталар бўлиб, мавзули карталар ҳисобланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Иқлим карталари тенг чизиқлар усулида тасвирланиб, улар қийматлари бир хил бўлган нуқталарни туташтиради, масалан, изотермалар, ҳарорати иссиқ бўлса қизил чизиқлар, совуқ бўлса кўк рангли чизиқлар билан кўрсатилади. www.arxiv.uz • Атмосфера босимини изобаталар, ёғин-сочин миқдорини изогеталар, булутлар тарқалишини изонефлар, бир хил шамоллар кучини изотахлар билан кўрсатилади. Изохронлар билан иқлим ва оби-ҳаво билан боғлиқ бўлган ҳодисаларни (биринчи совуқ тушиши ва охирги совуқ муддати, қор қопламини қалинлиги ва уларни эриши, дарё, кўл ва денгизларни музланиш вақти ва муз эриш вақти ва ҳ.з.лар) тенг чизиқлар билан тасвирланади. www.arxiv.uz • Тенг чизиқлар ораси совуқ рангларда бўялса, ёғин-сочин миқдори, ҳаво босими ва шамоллар йўналишини кўрамиз. Илиқ рангларда ҳавонинг исиши билан боғлиқ бўлган воқеа-ҳодисалар тасвирланади. • Иқлим карталари ўртача кўрсаткичлар асосида, маълумотномалар олинган маълумотлар асосида тузилади. • Ундан ташқари иқлим ва оби-ҳаво карталари космик аппаратлардан олинган суратлар ёрдамида ҳам тузилмоқда. www.arxiv.uz • Ҳозирги вақтда иқлим карталари тузишни янги услублари ишлаб чиқилган. Иқлим карталари асосида иқлим атласлари тузилган. А.И.Воеков номидаги бош геофизик обсерваторияда 2 томли иттифоқ иқлим атласи тузилиб, унда республикамиз ҳудудига тегишли иқлим карталари мавжуд. Мамлакатимиз иқлим карталари 1963 йилда чоп этилган Ўзбекистон атласида, 1983 ва 1985 йилларда чоп этилган 2 жилдли Ўзбекистон аталсида ва 1999 йили нашр қилинган Ўзбекистон геогарфик атласларида етарли даражада ўз аксини топган. www.arxiv.uz • 2000 йилда Тошкент картография фабрикасида 1:1,5 млн. масштабда Ўзбекистонни деворий «Иқлим ўқув картаси» чоп этилган, унда ҳудудимиз тўғрисида етарли иқлимий маълумотлар берилган. • Иқлим ва оби-ҳаво карталари кундалик теле- кўрсатувларда ҳам намойиш қилиниб зарур маълумотлар берилиб борилмоқда. www.arxiv.uz • Зоогеографик ёки ҳайвонот дунёси карталари. Зоогеография ва география фанини ўрганишда катта аҳамияти эга. Шунинг учун махсус ўқув зоогеографик карталар чоп этилган. Зоогеографик карталарда ҳайвонот дунёсининг ҳудудлар бўйича географик тарқалиши, йўқолиб бораётган ҳайвонлар, океан ҳайвонлари белгилар усулида тасвирланади. Собиқ Иттифоқда 1:5 млн. масштабда зоогеографик карта чоп этилган. Республикамизда ҳам зоогеографик карталар чоп этилиб, улар алоҳида бўлмасдан, ўқув ва илмий маълумотномали атласлар таркибида, масалан, 1963 йил чоп этилган Ўзбекистон атласида ва 1980 йил чоп этилган республикамизни ўқув–ўлкашунослик атласида ва Ўзбекистонни илмий комплекс атласларида (1982) ва Ўзбекистонни географик атласларида (1999) берилган. www.arxiv.uz • Экологик карталар - республика картографиясида давр талабига кўра яратилган соҳа ҳисобланади, 1992 йилда Ўзбекистоннинг 1:1 млн. масштабли илмий-маълумотномали Экологик картаси чоп этилди. Унда ҳавонинг ифлосланиши, сув объектларининг ифлосланиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидаги экологик вазиятлар ўз аксини топди. Бу картада шунинг дек, ернинг шўрланиши, ерга солинадиган ўғитларнинг таъсири, экинларига сепилган кимёвий дориларнинг таъсири ва Орол денгизидаги вазият тўғрисида маълумот берилган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Ўзбекистон географик атласида (1999) «Табиатни муҳофаза қилиш» картаси ўз ўрнини топган. Ҳозирги вақтда мактаблар учун шундай деворий карталар тузиш устида иш олиб борилмоқда. www.arxiv.uz • Аҳоли карталари . Сўнгги йилларда меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан унумли фойдаланиш мақсадида турли хил аҳоли карталари тузилмоқда Аҳоли карталарида аҳолининг миллий таркиби, зичлиги, ёши, жинси, профессионал таркиби ва баъзан диний эътиқодлари ҳам кўрсатилмоқда. Бундай карталарда кўпроқ белгилар, ареаллар, картограмма усулларидан фойдаланилади. Аҳоли географиясининг ривожланиши натижасида аҳолишунослик картографияси вужудга келмоқда. Сўнгги пайтларда аҳолишуносликка тегишли йирик картографик асарлар яратилди. Масалан: Дунё аҳолиси атласи, собиқ Иттифоқнинг аҳоли картаси ва регионал атласларидаги кўплаб аҳоли карталари ва 1:1,5 млн. масштабли Ўзбекистон аҳоли картаси бунга мисол бўлаолади. Келажакда янги демографик карта ва атласлар яратиш зарурати туғилмоқда. www.arxiv.uz • Саноат карталари. Республикамиз картографиясида саноатга тегишли мавзули карталар алоҳида ўрин тутади. 1983- 1985 йилларда чоп этилган 2 жилдли Ўзбекистоннинг илмий маълумотномали атласида ҳам республикамиз саноатини ифодаловчи карталар талайгина. Ўзбекистон географик атласида (1999) саноат бўйича 5 та карта: ёқилғи-энергетика, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, енгил саноат, озиқ-овқат саноати карталари берилган. Қишлоқ хўжалигига тегишли 4 та карта: пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик, ирригация ва мелиорация карталари ҳам берилган. Шундай карталани Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ўқув географик атласида (2000) ҳам учратамиз. 1994 йилда Ўзбекистоннинг Умумиқтисодий картаси (1:1 млн. масштабда) чоп этилган. www.arxiv.uz • Халқ маорифи карталари. Бу соҳани картага тушириш сўнгги йилларда йўлга қўйилиб, нашр қилинган регионал ком плекс атласларда бир неча хилда берилмоқда. Масалан, синфлар бўйича ўқувчилар сони, мактабларда ўқувчиларни қайси тилда ўқитилиши, хар 10 000 аҳолига қанча ўқувчи тўғри келиши, ўқитувчилар сони, ўқитувчиларни билим даражаси, махсус мактаблар (мусиқа, спорт, математика мактаблари) ва бошқалар ҳам картада ўз аксини топмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Эндиликда соҳалар бўйича халқ хўжалигимизни ривожлантириш учун янги типдаги карталар методикасини яратиш ва нашр этиш ҳамда ишланган карталардан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб бериш ҳозирги вақтда картографиянинг асосий васифаси бўлиб келмоқда. Мактаблар ва олий ўқув юртлар учун зарур бўлган мавзули, деворий карталар яратиш ва уларни нашр қилиш кечиктириб бўлмайдиган асосий вазифа ҳисобланади. www.arxiv.uz • Ҳозирги кунда республикамизда ўқув картографиясига катта эътибор берилиб, умумтаълим мактаблари, академик лицей, коллежлар учун деворий карталар яратиш устида иш олиб борилмоқда. • Бундан ташқари мамлакатимиз тарихини ўрганишга ҳам катта эътибор берилиб, 1998 йилда «Ўзбекистон тарихи атласи» (олий мактаблар учун) чоп этилди. Ҳозирги вақтда умумтаълим yқув юртлар учун «Ўзбекистон тарихи атласи» ни яратиш устида иш олиб борилмоқда. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Belgilar, chiziqli belgilar, izoliniyalar, sifatli va miqdorli fon, nuqtalar, areallar, bir joyga taalluqli diagrammalar usuli
  • O'zbekiston aholisi va uning joylashuvi
  • Geodezik asosni yaratishda poligonometrik yo‘lni loyihalash va aniqligini baholash
  • O‘rta Osiyoning yirik suv omborlari
  • O’zbekiston yoqilg’i-energetika balansi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha