Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 66.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Mehnat ta’limi darslarini innovatsion texnologiyalar asosida tashkil etishning shakl va metodlari

Купить
“ Mehnat ta’limi darslarini innovatsion texnologiyalar asosida tashkil etishning shakl va metodlari ” 1 МУНДАРИЖА КИРИШ .................................................................................................................... I боб. M еҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг илмий -назарий асослари 1.1 Умумий ўрта таълим тизимида дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш мазмуни ................................................. .......................... 1.2. Дарсларни ташкил этишда инновацион технологиялардан фойдаланишга нисбатан замонавий ёндашувлар ....................................................................... 1.3. Таълим жараёни ни ташкил этишда ў қитувчининг инновацион фаолияти ................................................................................................................ II. боб. меҳнат таълими дарслар КИРИШЮртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда, айниқса таълим тизимини ислоҳ қилишда “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қ абул қилиниши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу билан м амлакатимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишда, унинг сифати ва самарадорлигини оширишда, замонавий мутахассис кадрларни тарбиялашда демократик ва дунёвий мазмунга эга бўлган кўп босқичли, узлуксиз таълим тизимини шакллантиришда қонуний асоси яратилди. Узлуксиз таълимнинг турли бўғинларида ўқув-тарбиявий жараённинг мақсадлари, мазмуни, методлари, воситалари ва ташкилий шакллари билан боғлиқ ҳақиқий педагогик ва дидактик муаммолар истиқболини аниқлаш ҳамда самарали ечимларни топиш бўйича бугунги кунда турли илмий- тадқиқот ишлар талабига айланиб, таълим мазмунини янгилашнинг фундаментал принципларига, яхлитлигига, изчиллигига ва амалиётга йўналтирилганлигига асосланган муҳим омили бўлиб қолмоқда. Замонавий таълимнинг мақсади касбий, мутахассислик салоҳияти юқори даражада бўлган, ижтимоий жиҳатдан фаол, мустақил ижодкор шахсини шакллантириш учун шарт-шароитларни янада ривожлантиришдан иборат. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Республикамизда узлуксиз таълим тизимини малакали мухандис педогог кадрлар билан таъминлаш, уларга юқори самарадорликка эга бўлган технологик машина ва уску наларни қай даражада автоматлаштириш, автоматик асбоб-ускуна лар билан жиҳозлаш ва қўлланиладиган бошқариш ҳамда ростлаш тизимларининг турлари, ишлаш аниқликлари тўғрисида билим беришдай маъсулиятли вазифа катта аҳамиятга эгадир. Умумий ўр йўналиш яъни дарс мавзуларини инновацион технология асосида ўқитиш мавзуси тадқиқот қилинмаган. Шунинг учун ҳам мен ўз битирув-малакавий ишимнинг мавзусини “Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг шакл ва методлари” деб номлашга асос бўлди. Битирув-малакавий ишнинг мақсади: Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг шакл ва методларини асослаб беришдан иборат. Битирув-малакавий ишнинг объекти: Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими дарсларида инновацион технологияларни тадбиқ этишни ташкил этиш жараёни. Битирув-малакавий ишнинг предмети: Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими дарсларида инновацион технологияларни тадбиқ этишни ташкил этиш шакл ва методлари. Битирув-малакавий ишнинг илмий фарази: Меҳнат таъли ишининг предмети ва фаразларига асосан битирув-малакавий ишининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: - Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методлари мазмуни таҳлил қилиш; - Меҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялардан фойдаланиш шакл ва методларини асослаш; - Таълим жараёнини ташкил этишда ў қитувчининг инновацион фаолиятини ўрганиш; - Меҳнат таълими дарсларида инновацион технологияларни дарс жараёнида қўллаш; - т ажриба-синов ишларида педагогик технология самарадорлигини аниқлаш. Битирув-малакавий ишини бажариш жараёнида қуйидаги методлардан фойдаланилди. Мазкур мавзуга оид техник, политехник, педагогик-психологик адабиётларни ўрганиш; - педагогик кузатув - су ҳ бат, сўровнома ва те ст Битирув-малакавий иши мавзуси б - умумий ўрта таълим мактабларининг м еҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методлари мазмуни, тизими, усул ва воситаларидан амалиётда фойдаланишнинг самарали услубиёти ишлаб чиқилди; Битирув-малакавий ишнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган материаллардан умумий ўрта таълим мактабларининг м еҳнат таълими дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг ташкилий шакллари ва методларини таълим жараёнига қўллашга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган материаллардан умумий ўрта таълим мактабларининг меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда инновацион технологиялар воситасини таълим тизимига қўллаш мумкин. Битирув-малакавий и I-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ДАРСЛАРИНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Умумий ўрта таълим тизимида дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш мазмуни Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 1995 йил феврал ойидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги маърузасида “Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқоралар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади” деб таъкидлаб ўтганлар. Бугунги кунда муста қ Инновацион технология ўз моҳиятига, кўра субъектив хусусиятга эга, яъни, ҳар бир педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиқ қан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил э тилишидан қатъий назар и нновацион технологиялар: педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёнининг) самарадорлигини ошириши; ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ни қарор топтириши; ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаши; - ўқувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириши;.. - ўқувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур шартшароитларни яратиши; педагогик жараёнда демократик ва инсонпарвар л и к ғояларининг устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур. этиш шакллари (дарс, фан, техника тўгараклари, ўқувчилар илммй уюшмалари, экскурсиялар) фарқланади. Таълимни ташкил этиш шакллари педагогик жараённи ташкил этишнинг тарихан мавжуд бўлган, барқарор ва мантиқан тугалланган кўриниши бўлиб, унга мунтазамлик ва яхлитлик, ўз-ўзини ривожлантириш, шахсийлик ва фаолиятли характер, иштирокчилар таркибини доимийлигига ўтказишнинг муайян тартиби мавжудлиги хосдир. Дарснинг таркибий элементлари Б иринчи элементи - ташкилий қисм. Иккинчи элемент и - уйга берилган ёзма вазифани текшириш. Учинчи злемент - ўқувчилар билимини о ғ заки текшириш (ёки сўраш). Т ўртинчи элементи - янги материални тушунтириш. Бешинчи элемент - уйга вазифа бериш. Олтинчи элемент - янги материални мустаҳкамлаш. Еттинчи элемент - дарсни уюшқоқлик билан якунлаш. Дарснинг тузилиши Ан 4. Билимлар ва янги ҳаракат усулларини намунадагидек ҳамда ўзгартирилган шароит вазиятларида қўллай олиш. Дарсда излаш фаолият босқичлари 1. Муаммоли вазиятни ташкил этиш ва муаммони қ ўя олиш. 2. Тахминлар , фаразларни илгари суриш ва уларни асослаш. З. Фаразларни исбот этиш. 4. Муаммоларнинг тў ғ ри ҳал этилганлигини текшириш. 5. Хулосаларни шакллантириш. 6. Билимларни нотаниш (ностандарт) вазиятларда қўллаш. Дарснинг мотивланган тузилиши 1. Ўқувчиларнинг диққатини ташкил этиш ва бошқариш. 2. Фаолият мазмунини шар ҳ лаш (изоҳлаш). З. Мотивланган ҳолатларни актуаллаштириш. 4. Ўқувчилар билан ҳамкорликда дарснинг мақсадини белгилаш. 5. Мақсадга эришишда юту қ ли вазиятларни вужудга келтириш. 6. Ў қ увчиларнинг ҳ аракатларида ижобий ҳис-туйғу ва ўзига ишончни қўллаб-қувватлаш. Ўқув фаолияти Замонавий ўқитиш технологиялари-мажмуавий интегратив тизимлар бўлиб, улар ўзида таълим мақсадлари билан белгиланган касбий кўникма, малакалар ва шахс хислатларини ўрганувчилар томонидан эгалланиши ҳамда билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган операция ва ҳаракатларнинг тартиблаштирилган тўпламини акс эттиради. Бу ўринда таълим мақсадларининг белгиланиши (кимга ва нима учун?), мазмунни танлаш ва ишлаб чиқишга татбиқ этиш (нима?), таълим жараёнларини ташкил қилиш (қандай?), таълим методи ва воситаларини белгиланиш (нималар ёрдамида?), шунингдек, ўқитувчилар малака даражаси (ким?) ҳамда эришилган натижаларни баҳолаш методи (қандай йўл билан?) га асосланиши лозим. Келтирилган мезонларнинг мажмуавий қўлланилиши ўқув жараёни моҳияти ва унинг технологиясини белгилаб беради. Инновация (инглизча Inno Педагогик технология масалалари муаммоларни ўрганаётган ўқувчилар, илмий тадқиқотчилар, амалиётчиларнинг фикрича педагогик технология – бу факат ахборот техногияси билан боглик ҳамда ўқитиш жараёнида қўлланиши зарур бўлган ЎТВ, компьютер масофали ўқитиш ёки техник воситалардан фойдаланиш деб белгиланади. Педтехнологиянинг энг асосий негизи бу ўқитувчи ва ўқувчи-ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда эришишлари учун танланган технологияларга боглик. Яъни ўқитиш жараёнида мақсад бўйича натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ҳам ижобий натижага эриша олса, ўқув жараёнида мустақил фикрлай олса, ижод килса, изланса, тахлил килса, хулоса чикарса, ўзларига гурухга, гур натижага эришишида қандай технологияни танлашлари уз ихтиёрида. Чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ: натижага эришига каратилган, бунда уквчи билим савияси гурух ҳарактери шароитига қараб ишлатиладиган технологиялар танланади. Шу билан бир каторда ўқитиш жараёнини олдиндан лойихалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини жой ва шароитни, ЎТВни, энг асосийси ўқувчининг имконияти ва эхтижини ҳамда ҳамкорликда ишлай олишини хисобга олиш керак. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин. Киска килиб айтганда ўқувчи-ўқувчини таълимнинг марказига олиб чиқиши керак. Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит холда билиши, таъсаввур қилиши, дарсни лойихалаштириб олиши керак. Бунда ўқитувига у томонидан дарсни технологик ҳаритасини тузиб олиш аҳамиятга эга. Чун DARSNING TEXNOLOGIK XARITASI Dars turi: ______________________________________________________________ Mavzu: Maqsad va vazifalar: O`qituvchi: Mavzuni yoritish, ko`proq axborat berish. Mavzu bo`yicha bilimlarni mustahkamlash Mavzuni o`quvchilar tomonidan to`liq o`zlastirishga erishish. Darsni o`quvchilar bilan hamkorlikda olib boorish. O`quvchi: O`rganish, darsda faol qatnashish, topshiriqlarni bajarish, o`qituvchi tomonidan tan olinish. O`quv jarayonini mazmuni 1.Yo`qlama qilish,jurnalini yozish 5 daqiqa 2. Uy vazifasini va o`tilgan mavzuni tekshirish 15 daqiqa 3. Yangi mavzuni bayon qilish 30 daqiqa 4. Yangi mavzuni mustaxkamlash 10 daqiqa 5. Mashqlar bajarish 10 daqiqa 6. Baxolash 5 daqiqa 7. Uy vazifasini berish 5 daqiqa O`quv jarayonini amalga oshirish tehnologiyasi Uslub - “Aqliy huj o`zlashtiradilar.Dars samarali o`tadi.O`quvchilarning barchasi shu fanga bo`lgan qiziqishi ortadi. fikirlashni o`rganadi. Kelgusi rejalar (taxlil,o`zgartirishlar) O`qituvchi: O`tilgan darsni tanqidiy jihatdan tahlil qiladi: Mavzuga oid axborat izlaydi uy vazifalarini bajarishda o`quvchilarni mustaqil fikrlashga o`rgatish. O`quvchi: Uy vazifsini bajaradi,yangi mavzuga oid axboratlar izlaydi. Ўқувчи томонидан узи ўқиётган фаннинг ҳар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузилган юқоридаги технологик харита унга фанни предметини яхлит холда тасаввур этиб ёндашишга, тушинишга яхлит ўқув жараёнини бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасига кўра олишига ёрдам беради. Айникса технологик харита ўқувчининг имконияти эхтиёжидан келиб чиккан холда тузилиши, уни шахс сифатида таълим м 1.2. Дарсларни ташкил этишда инновацион технологиялардан фойдаланишга нисбатан замонавий ёндашувлар Жамиятнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг таракқиёти ва истиқболи, Республика мустақиллиги ва бозор иқтисодиётига мос ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантириш - замон талабларига жавоб берадиган, юқори малакали кичик мутахассис кадрларни тайёрлаш ва мазкур жараён самарадорлигини таъминловчи педагогик шарт-шароитларни яратишни тақазо этмоқда. Дарҳақиқат, кадрлар тайёрлаш тизими сифатини ошириш ва мазмунан бойитиш бугунги кунда долзарб масалалардан экан, бу таълимнинг белгиланган вазифаларидан бири - мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини шакллантириш мазмуни ва йўлларини янгича шаклда кўриб чиқиш заруратини юзага келтиради. Маълумки, ўқувчилар мустақил ва ижодий фикр юритиш жараёнида ўз имкониятла Бу ҳолда К.Г.Марквардт (1981) ғоясига кўра “билим” тушунчасига хотирада сақланадиган ахборот деган маъно берилади. Бу билимларни хотирада қайта тиклаш қобилиятига кўра текширилади (имтиҳонда), яъни бу билимларни қаратилган саволга жавобни хотирадан бирор бир қўлланмасиз айтиб бериш текширилади. Бу тизимда билим асосан эслаш натижасидир, кўп ҳолларда бу формал маълумотлардир. Маълумот берувчи тизимда бу билимга талаб ва уни активлик даражасига боғлиқ бўлмаган равишда “ўқитувчидан – ўқувчига” тайёр билимни бевосита беришдан келиб чиқилади. Мос равишда ўқитувчининг асосий вазифаси зарур ахборотни бериш ва уни хотирада мустаҳкамлашдан иборат. В. Гузев таъкидлайдики, анъанавий усул учун “ўзлаштириш” тушунчасига қамралиб қолган ўқувчиларнинг ҳолатларини ноаниқ ифодалайдиган ўқув дастури ўқувчила тестлар ва коррекцион тўлдирувчилар билан олиб борилади. Бу йўналиш қизиқтирадиганлик, тортишувлик ва ўзаро ёрдам элементларини инкор қилмайди. Шу вактнинг ўзида ўқитишнинг боришига репродуктив характер беради. Шунинг учун у мажбурий минимал билим, қобилият ва кўникмаларни ҳосил қилиш учун таълимда катта самара беради. Ўқитишнинг изланувчи модулларининг таълим мазмуни, табиат ва жамият билан ўзаро таъсири шахснинг тадқиқотчилик позицияси, унинг фаолиятининг актив ижодий характерлари билан боғлиқ. Бунда педагог ўқитувчиларнинг ўқув фаолиятларини рағбатлантирувчи раҳбарлик услубини амалга оширади. Уларнинг шахсий инициативаларини қўллаб қувватлайди, ўқувчилар ўқув фаолиятининг оператив-техник томонларини эгаллагунга қадар биринчи ўринга мазмун ва далилларни қўяди. Ўқитишга изланувчи ёндошишл оширилади. Тасвирий ва аниқ бир маънода догматиклик. Информацияни ихтиёрий ёдлаш. Асосий куч ахборотни хотирада эслаб қолиш, йиғиш ва мустаҳкамлашга қаратилади. Асосий билиш босқичларини бир-бири билан ягона системада етарли даражада боғланма-ган алоҳида фанлар ташкил этади. Дарслар академик (асосан) характерга эга ва у мутахассиснинг келажакдаги фаолияти билан етарли даражада боғланмаган Ўқувчиларнинг ҳаракатлари орқали ўқитиш. Хатоларни тузатадиган тескари алоқа. Шакллантирадиган ва натижавий баҳолаш. Мезоний назорат (тестлаш) Билим ва кўникмаларни тўлиқ эгаллаш. Режалаштирилган натижаларни кафолатли эгаллаш. Ўқитишни самарадорлиги. эксперимент. Рефлексив, танқидий, ижодий фикрлаш. Кўп критериялилик далил исботлар. Ечимни қабул қилиш. Шахсий моҳиятни, мазмун-ни излаш. Одоблилик, маънавий Дарсларни ташкил этишда инновацион технологиялардан фойдаланишга нисбатан замонавий ёндашишда умумлашган педагогик технологиялар маьлум психопедагогик асослардан иборат «синтетик назария» сифатида қаралади (2-жадвал). Тадбиқий педагогик технологиялар олдиндан режалаштирилган натижага эришишга йўналтирилган касбий тайёргарлик жараёнини лойиҳалаш муаммосини методик жиҳатдан ҳал этишга қаратилади. Бугунги кунда шахсий фаолиятли ёндошув, танқидий-ижодий фикрлаш, муаммоларни ҳал эта олиш, қарор қабул қилиш ва жамоада ҳамкорлик қилишга оид педагогик технологияларни ишлаб чиқишга эҳтиёж юзага келмоқда (2-жадвал). Шундай қилиб, илгаридан лойиҳалаштирилган таълим-тарбия жараёнининг педагогик технологияси ўзида методлар тизими, таълимнинг методик усуллари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолия лаштирил- ган ўқитиш қилиш хусусиятларига максимал даражада яқинлаштирилган таълим жараён тузилмасини яратиш блокларга бириктириш ҳисобига фанларни чуқур ўзлаштиришга эришиш олувчилар иш қобилияти динамикасини ҳисобга олувчи таълим методлари Модулли ўқитиш Таълим мазмунини шахс индивидуал эҳтиёжлари ва унинг базавий тайёргарлигига мувафиқлаштириш Таълим олувчиларнинг индивидуал ўқув дастури асосида мустақил ишлаши Муаммоли ёндашув, таълимни амалга оширишнинг индивидуал мароми Ривожлан- тирувчи ўқитиш Шахс ва унинг қобилиятларини ривожлантириш. Ўқув жараёнини инсоннинг потенциал имокниятлари ва уларни амалга оширишга йўналтириш Таълим олувчиларни фаолиятнинг турли соҳаларига жалб қилиш Дифферен- циаллашган ўқитиш Лаёқат, қизиқиш ва қобилиятларни аниқлаш учун қулай шароитлар яратиш Турли ўзл этилишининг ўйин методлари Ўйинли ўқитиш Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг шахсий фаолият тавсифида бўлишини таьминлаш Ўқув ахборотларини қайта ишлаш ва ўзлаштиришга йўналтирилган мустақил билиш фаолияти Меҳнат таълими дарсларининг самарадорлик даражаси ўқувчиларнинг меҳнат ва касбий кўникмаларини таркиб топтириш, унинг имкониятларини қай даражада ўзлаштирганлиги, ўз фикрларини ижодий ишларни бажариш ва яратиш орқали ифодалай олиш малакасини қай меъёрда эгаллаганликлари билан белгиланади. Меҳнат таълимини ўқитишнинг принциплари ҳам, методлари ҳам ўқувчиларда ижодийлик, мустақил фикрлаш, ижодий фикр маҳсулини шароитига мос равишда назарий ҳамда амалий кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилиши лозим. 1. Меҳнат таълими дарсларини ташкил этиш ва ўтказишда ўқувчилар қилувчи топшириқлар беришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу орқали ўқувчининг ижодий компонетларини яхшилаш, тафаккури ва дунёқарашини ўстириш, ижодий фикрлаш ва изланишга ўргатиш яхши самара беради. 4. Меҳнат таълими дарсларида тасвирий санъат асарлари, таълимий видеофильмлар асосида турли буюм ва нарсаларни операцияларни бажариш жараёнида мавзунинг ижодийлигига, ўқувчиларнинг ёши ва дунёқарашига, шунингдек, жамият мафкураси, миллий истиқлол ғоясининг мақсад- вазифаларига мувофиқлигини назарда тутиш тавсия этилади. Бундай ижодий ишлар аудиовизуал воситалар билан ишлаш методикасини ўзлаштириш, тегишли вақт тақсимотига амал қилишни тақозо этади. Меҳнат таълимии ўқитиш методикасида ёритилган ёндашувлар жуда кўп ва хилма-хил. Қуйида улардан баъзи бирлари келтирилган: № Номланиши Мазмуни Жор мантиқий-семантик ёки мантиқий-маъновий жиҳатдан талқин қилинган ёндашув, мулоқот жараёни 5. Структурал - функционал ёндашув Мазмун кўлами билан ифода кўламининг гап қурилиши билан нисбатланадиган шакли орасидаги узвий бирликни ҳисобга олиш имконини беради. Коммуникатив мақсадни амалга оширишда Демак, бир хил ёндошувда ўқитиш технологиялари ўқитишнинг барча воситаларини қамраб олган қандайдир жиҳозлаш сифатида белгиланади. Бошқача ёндошувда эса, технологияга таълим амалиётини янги ёки замонавийлаштирилган билимлар билан таъминлашнинг усули сифатида қарашга имконият беради. Бунда технологияга таълимнинг илмий тамойиллари ва амалиётини тадбиқ этиш сифатида қаралади. ПТ нинг моҳиятини ёритиш учун педагог – дидактикачилар томонидан берилган таърифларга тўхталиш мақсадга мувофиқ: «ПТ – психолог Юқоридаги таҳлиллардан ПТ натижасини қўлга киритиш учун таълим доирасида зарур бўлган воситалар тизимини режалаштириш ва тадбиқ этишдан иборат дейиш мумкин. Таълим технологияси деганда эса таълимнинг белгиланган мақсади ва ўқувчининг билим даражасига кўра ўқув фаолиятини бошқаришнинг назарий лойиҳаси ва педагогик тизимнинг амалда бўлишини таъминловчи зарур воситалар тизими тушунилади. Демак, педагогик технология - таълим мақсадларига эришиш ва шахснинг ривожланишига қаратилган педагогик фаолиятни доимий равишда ривожлантириш тизимининг лойиҳасидан иборат дейиш мумкин. Лойиҳалашни эса методологик функция бажаради. У эса ўз навбатида ўқувчининг психик ривожланиш қонуниятлари, ўқув жараёнининг ривожланиш хусусиятлари ва педагогик бошқарув усулларининг тадқиқот воситасидан иборат дейиш мумкин Унга илмий қарашда ўқитишнинг мақсади, мазмуни, методлари илмий асосланади, педагогик жараён лойиҳалаштирилади. Тавсифий қарашда режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришишнинг мақсади, мазмуни, методлари ва воситаларининг иштирокида алгоритм жараёни ишлаб чиқилади. Амалий қ арашда эса ПТ жараёни амалга оширилади. Таълим амалиётига қараб педагогик технологияларни уч хил кўринишга ажратиш мумкин: умумпедагогик, хусусий методик ва локал (модул); Умумпедагогикавий технология таълим жараёнини тўлалигича ифодалайди . Хусусий методик технология бирор бир фан доирасидаги жараённи ташкил қилиш ва амалга ошириш методлари ва воситаларидан иборат. Локал (модул) технология ўқув жараённинг махсус бўлимларига технологияни тадби қ қилиш тушунилади. Бу технология хусусий дидактик ва тарбиявий вазифаларни ҳ амалга оширишни лойи ҳ алаш, ундаги ўқитиш методлари ва воситаларини ўзгартириб туришдан иборат. ПТ нинг самарадорлик мезони таълим жараёнинг аниқ шароитларда олинадиган яхши натижаларни кўзда тутади. Педагогнинг маҳорати эса ўқув юртларининг таълим жараёнида фойдаланиладиган ва кенг тарқалган педагогик технологиялар: танқидий фикрлашни ривожлантириш, изланувчи ва муаммоли ўқитиш технологиялари, дастурлаштирилган ўқитиш технологияси, компьютерли ахборот технологияси ва бошқалар ҳисобига яратилади. Инновацияларни фақат янги воситалар ишлаб чиқиш билан тенглаштириш мумкин эмас. Инновациялар– бу педагогик тизимни сифатли такомиллаштиришга оид ғоялар, жараёнлар, воситалар ва натижаларнинг яхлитлиги (бирлиги) дир. Сўнгги йилларда педагогик тизимга кўплаб ўзгартиришлар содир бўлганлигига гувоҳ б бошқариш мустақил ўзига хос компонент. Чунки у ўзининг педагогик технологияларнинг 6-7 бет тарихий қисмлари В. П. Беспалько бўйича. Олимлар томонидан педагогик тизимнинг тизим ҳосил қилувчи компоненти сифатида кўпроқ таълим тарбия жараёни эътироф этилади. Чунки унда процессуал омиллар мавжуд бўлади. Педагогик тизим - турғун ташкилий технологик мажмуа бўлиб, кўзланган мақсадга эришишни таъминлайди. Педагогик тизим ҳар доим технологияланувчандир. Технологияланувчанлик - тизимнинг ички сифати бўлиб, унинг имкониятлари қатъий ташкилий мантиққа бўйсунишини белгилайди. Маълумки, методика тажрибаларини умумлаштириш ёки ортиқ билимларни янгича усулда етказиш усулларини ихтиро қилиш билан боғлиқ. Технология эса аниқ шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган натижага йўналтирилган бўлади. Тизимн Анъанавий педагогик тизимнинг фойдали иш коэффиценти 60% дан ошмаслиги исботланган. Тизимнинг умумий назариясидан маълумки, бир пайтнинг ўзида унинг параметрлари (йўналишларда) яхшилаш имконияти йўқ. Шунинг учун ҳам тизимга янгиликларни аста секинлик билан киритиб, унинг фойдалилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ҳар томонлама текшириш, кейинги қадамлар ҳақида ўйлаш зарур. Тажрибалар кўрсатишича барча янгиликлар энг аввало эскисидан ҳам ёмон вазифани бажаради. Чунки унга ўрганиш, мослашиш, мавжуд инерцияни йўқ қилиш зарур бўлади. Умумий педагогик инновацияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:  Янги эмас, лекин мунтазам долзарб ва таълим тарбия жараёнини мақбуллаштириш бўйича имкониятларидан фойдаланилмаган.  Гуманистик педагогика.  Педагогик жараёнларни ташкил этиш ва бошқаришга янги ғоялар Бу тизимчалардаги ўзгаришлар чуқурлигига кўра киритилган инновацион янгилик моҳияти, сифати ва мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Замонавий инновацион жараёнларнинг қуйидаги даражаларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Паст(қуйи). Одатдан ташқари номлар билан шаклга келтиришлар кўринишида ўзгаришларни кўзда тутувчи инновациялар. Ўртача. Мазмунга таъсир этмай фақат шакл ўзгаришини кўзда тутувчи инновациялар. Юқори. Тизимни моҳиятга кўра унинг бош компонентини ўзгартирувчи инновациялар. Ўқитувчининг инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият натижаси сифатида қаралади. Педагогнинг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга педагогнинг тайинли мулоқоти, қарама-қарши фикрларга нисбатан муносабати, турли ҳолатларда рационал ваз Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун халқ олдида, давлат олдида жавоб берадиган, болаларга таълим-тар бия беришга махсус тайерланган одамларнинг меҳнат фаолиятидир. Ўқитувчиларнинг фаолияти инсон шахсини шакллантиришга қа ратилган. Ҳар бир бола ўз хулқ атворига, характерига эга. Бола ларни тарбиялашда уларнинг ана шу ўзига хусусиятларини ҳисобга олиш, ўрганиш ниҳоятда мураккабдир. Бунда одамлар ўртасидаги иж тимоий муносабатларининг мураккаблигини ўзида акс эттирувчи мах сус усуллардан фойдаланилади. Педагогик фаолиятга тайёргарлик кў раётган ёшлар унинг ана шундай хусусиятларини билишлари лозим. Ўқитувчилик ихтисосининг бу хусусиятлари унинг профессиограммаси да ифодаланади. Профессиограмма қуйидагиларни ў з ичига олди: 1. Ўқитувчи шахсининг хусусиятлари. 2. Ўқитувч умумлаштирилган моделини ташкил этади. Умумлашган моделга мувофиқ асосий (фундаментал) талаблар қуйидагилардан иборат: -таълим бериш маҳорати: -тарбиялай олиш маҳорати; -ўқув-тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсият фазилатлари: -таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳорати. Таълим бериш маҳорати педагогга қўйиладиган талаблар ва ўқув- т арбия жараёнини амалга ошириш шартлари билан боғлиқ бўлган қуйидаги бош (доминант) омиллар билан аниқланади: -қўллаб-қувватлаш ва ўқув жараёни муҳити; -педагогнинг психологик-педагогик тайёргарлиги; -фанни чуқур билиши, касбий омилкорлик ва эрудиция: -янги педагогик ва компьютер технологияларни билиш; -касбий ахборот манбалари сифатида чет тилларни билиш; -янги услуб ва билим манбаси сифатида илмий-услубий фазилатлар педагогнинг таълим олувчилар олдида обрўсини белгилайди. Педагогнинг шахсий фазилатлари унинг таълим бериш ва тарбиялай олиш маҳоратига таъсир кўрсатади. Таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолаш ва назорат қилиш маҳорати психологик-педагогик жиҳатдан педагогнинг таълим бериш ва тарбиялай олиш маҳорати билан узвий боғлиқ. Педагог таълим олувчиларнинг билимларини объектив баҳолаш механизмларини билиши ва уларни мукаммал равишда рейтинг назоратда қўллай олиши, ҳамда стандарт тестларни ишлаб чиқа олиш ва қўллай олиш маҳоратига эга бўлиши лозим. Ўқитувчининг меҳнати ва маҳорати. Педагогик фаолияти ўз моҳиятига кўра ижодий характерга эга. Инсон олдида бирор муаммо тургандагина ижодкорликка эҳтиёж туғи лади. Ўқитувчилик фаолияти ана шундай хусусиятга эга. Педагогик ижодкорликн ларга мурожати ҳам фарқсиз эмас, ўқитувчи ўқувчиларни исми-шариф лари билан чақириши ва унга ўргатиши мақсадга мувофиқдир. Педа гог сифатида ўзлигини намоён этиши талаб қилиш зарур ҳолатларда ўқитувчи томонидан ўз ҳиссиётини акс эттиришини инкор этмайди. Ўқитувчи дарсларда зийрак, меҳрибон, қувноқ, ҳушёр, кўнгил чан бўлибгина қолмай балки жиддий хафа ва норозилиги билинган қиёфада ҳам керак. Ўқитувчиларнинг педагогик оптимизми унинг ўқувчиларга муносабатидаги ишонч, ўқув фаолиятини ташкил этишнинг турли шаклларидаги дарсда уларнинг ҳамжиҳатликдаги изланув чанлигини ташкил этиш, ўқувчиларнинг ишларига ҳаққоний баҳо бериш, уларга доимий зарур ёрдам кўрсатишга тайёр туришлик булар нинг барчаси жуда катта амалий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлади. Ўқитувчининг белгиланган режани бажариши юзасид Қўллаб қувватлаш ва ўқув жараёни мухити Психологик- педагогик тайёргарлик Чет тилларини билиш Ўз фанини чуқур билиш билимдонлик заковатлик Янги педагогик техналогияларни эгаллаганлик Илмий методик ишлар Илмий тадқиқот ишлар Ўз ишини доимо такомиллаштириб боришга интилиш Меёрий хужжатларни билиш Компютер техналогияларини эгаллаганлик Ахборот негизи Манбалар ва имкониятларЮқори даражадаги маданият ва манавийлик Шахсий намунали хулқ ва обрўли бўлиши Ватанпарварлик ва бурч туйғуси Инсонпарварлик ва ижтимоий тайёргарлик Ўқув тарбия ишларини ташкил этиш Ўқитувчига қўйиладиган талабларКасбий фазилатлар ( тарбиялашни билиш) Касбий фазилатлар ( ўқитишни би лиш ) Касбий фазилатлар ( ўқувчилар билимини холисона баҳолаш ва назорат қилишни билиш) Ўқувчилар билимини рейтинг назоратини билиш ва қўллай ол Ўқитувчи фаолияти турлари. Педагогнинг чегараланган сифати аҳамиятли бўлмасдан, уларнинг мажмуи, тўла тизими аҳамиятга эга бўлади. Ўқитувчи маҳоратининг тизими, характери, янги интеграллашган тушунчаси - педагогнинг касбий потенциалида (ПКП) ўз аксини топади. Бундай таърифнинг аҳамиятли томони шундан иборатки, у ўзига кўплаб турли режали ва турли даражали ўқитувчининг тайёргарлик ва фаолият аспектларини бирлаштиради. Касбий потенциал (лотинча potencia-умумлашган қобилият, имконият) ўқитувчининг асосий характеристикасидан иборат. У табиий ва қабул қилинган-орттирилган сифатларнинг тизимли мажмуи бўлиб, у берилган ҳолатдаги ўз вазифаларини бажара олиш имкониятидан иборат. Касбий потенциал касбий билимлар ва қобилиятларнинг асоси бўлиб, педагогнинг фаол фикрлаш, яратиш, ҳаракат қилиш, ўзининг «Касбий потенциал» тушунчасининг умумий структураси-тузилиши етарли даражада мураккаб ва кўп қ исмлардан иборат. Бир томондан, ПКП ўзида педагогик фаолиятга ва фаолиятнинг ҳ а қ и қ ий ҳолатига мойиллигини ўзида акс эттирувчи нисбатни ўз ичига олади. Бундай қ арашда қ абул қ илинган ва табиий қобилиятларнинг касбий фаолиятлар ўрнига ур ғ у берилади. Иккинчи томондан, ПКП педагогнинг касбий фаолиятга муносабатини ифодалайди. Бу шуни кўрсатадики, фа қ ат мавжуд ма ҳ оратнинг ўзи касбий фаолиятга етарли эмас. Учинчидан, ПКП ўз ме ҳ натини касбий ихтисослик талаби даражасида бўлишни талаб этади. Ни ҳ оят, тўртинчидан, ПКП - бу қ абул қ илинган сифатларнинг концентрациясидан яъни билимлар, ма ҳ оратлар, кўникмалар, фикрлаш усуллари ва фаолиятнинг тайёргарлик жараёнида қ абул қ илинган сифатлард ПКП нинг энг яқин умумий тушунчаси педагогнинг касбий билимдонлигидир. Касбий билимдонлик бу фикрлашни билиш ва касбий билимдонлик билан ҳаракат қилишдан иборат. ПКП умумий тузилишининг ташкил этувчиларига интеллектуал, асосланган, коммуникатив, ижодий ва ўз касбий қобилиятлари киради. Педагогнинг касбий потенциалини-идеал педагог билан ифодалаш маълум даражада осонлик ту ғ диради. Идеал педагог -профессионал педагогнинг бир кўриниши бўлиб, у энг ю қ ори даражадаги фу қ аролик, ишлаб чи қ ариш ва шахсий функцияларга эга бўлган шахс. Идеал педагог бу тайёргарлик бўйича энг ю қ ори солиштириш учун эталон. Педагогик потенциалнинг идеал педагог тушунчаси бўйича структураси (3-расм) дан кўриниб турибдики, педагогик сифат кетма-кетлиги жуда кўп бўлиб, уларнинг баъзилари замон талабига мувофи қ р турғунлик. Нут қ нинг ани қ ва ишончлилиги. Талабчанлик. Танти қ лик. Ўзини бош қ ара олиш. Тўғрилик. Ташкилотчиликни билиш. Дилкашлик. Эшита олишни билиш. та қ симлашни билиш. Ўзига жавобгарликни олишга тайёргарлик. Ҳозирги кунда педагогик адабиётлар, таълим муаммоларига оид маърузалар, расмий ҳужжатларда «Янги педагогик технология», «Илғор педагогик технология», «Прогрессив педагогик технология», «Замонавий таълим технологияси» иборалари кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистоннинг ижтимоий – педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни таълим – тарбия амалиётида қў ллашнинг долзарблиги: биринчидан, маълум сабабларга кўра жа ҳ он ҳ амжамияти тара ққ иётидан ортда қ олиб кетган жамиятимиз, тара ққ ий этган мамлакатлар қ аторидан ўрин олиши учун, а ҳ оли таълимини жадаллашт бешинчидан, ёшларни ҳ аётга мукаммал тайёрлаш талаби уларга энг ил ғ ор билим бериш усули ҳ исобланган объектив борли ққ а тизимли ёндошув тамойилидан фойдаланишни талаб қ илишидадир. “ Педагогика ” фани ва амалиётида, «педагогик технология», «таълим технологияси», «ўқитиш технологияси» каби атамаларидан кенг фойдаланилмо қ да . «Технология» - юнонча икки сўздан – «технос» ( techne ) – маҳорат, санъат ва «логос» ( logos ) – фан таълимот сўзларидан ташкил топган. Педагогик технологияни ўқув жараёнига олиб киришнинг зарурлигини, МД Ҳ га кирувчи мамлакатлар ичида биринчилар қа торида асослаб берган, россиялик олим В.П.Беспальконинг фикрича, «ПТ – бу ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳ олда педагогик муваффа қ иятни кафолатлай оладиган, ўқувчи шахсини шакллантириш жараёнининг лойи ҳ асидир». нинг бош қ а ҳ амма хусусиятларни, яъни ма қ садга йўналтирилганини, бир неча ўзаро узвий боғлиқ бўлган қ исмлардан ташкил топганлигидан ва бош қ аларни англаб олса бўлади. Ўқитиш технологияси – педагогик технология жараёнли - ҳ аракат аспектини англатади. Бу таълим жараёнини ўзгарувчан шароитларда ажратилган ва қ т давомида исти қ боллаштирилган натижаларига кафолатли эришишга ва аниқ таълим – тарбия жараёнларини амалга оширишни таъминловчи, усул ва воситалар (технологик операциялар) нинг тартибли бирлигини ўзида мужассамлаштирган, таълим моделини ишлаб чи қ иш ва амалга оширишнинг технологик жараёндир. Тизим деб, тартибланган, ўзаро узвий бо ғ ланган ва биргаликда умумий функцияни бажарувчи элементлар тўпламига айтилади . Демак, таълим жараёнини бир тизим деб қ арасак, уни ташкил этувчи Ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб, ҳиссий туйғулари ривожланади. Кейинги шарти - бу педагогнинг маданият ва мулоқотга шайлиги. Педагог ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши инновацион фаолият шартидан биридир. И нновацион фаолият қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланади: касбий фаолиятининг онгли таҳлили, ме ъ ёрларга нисбатан танқидий ёндашув, касбий янгиликларга нисбатан шайлик, ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва инт и лишларини касбий фаолиятида мужассам қилиш. Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида педагог инновацион фаолиятга бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади: 1. Ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методология ва ўқув жараёни технологиясини тубдан янгилашни талаб қилади, янги янгиликларни яратиш, Инновацион фаолиятга бўлган заруриятни англаш ; Ижодий фаолиятга талаб қилинишига тайёргарлик ; Шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; Инновацион фаолиятни ижро этиш технологиясига тайёргарлик д аражаси. Инновацион жараёнлари, уларнинг функциялари, ривожланиш қонуниятларининг педагогик асосларини ўрганиш ўқув жараёнини замонавий педагогика ва психология фанлари ютуқлари асосида, жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш имконини беради. Демак, ўқитувчи, янги педагогик технологиялар, назариялар, концепциялар муаллифи, тадқиқотчи, фойдаланувчи ва тарғиботчи сифатида намоён бўлади. Ҳозирги маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи инновацион фаолиятига бўлган талаблар қуйидагилар билан аниқланади: ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими методология ва ўқув жараёнин воситасидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради. Педагогик янгилик эса ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. В.А. Сластенин ўтказган тадқиқотлар ўқитувчининг инновацион фаолиятига ижобий тайёргарлигини аниқлаш имкониятларини беради: мўлжалланган янгиликни ялпи ва унинг алоҳида босқичлари муваффақиятини башорат қилиш; янгиликни бошқа инновациялар билан қиёслаш, улардан самарадорини танлаб олиш, уларнинг энг аҳамиятли ва аниқлик даражасини аниқлаш; янгиликни тадбиқ этишнинг муваффақиятлилик даражасини текшириш; янгиликни тадбиқ этадиган ташкилотнинг инновация қобилиятига баҳо бериш. Бунда ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошир Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион фаолиятига сезгирлиги ме ъ ёрларини белгилашга имкон беради: инновацион фаолият га бўлган заруратни аниқлаш; ижодий фаолиятга жалб қилишга тайёргарлик; шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш; ижодий муваффақиятсизликларни енгишга тайёрлик; инновацион фаолият ни касбий мустақилликка таъсири . Инновацион фаолиятни энг муҳим масалалардан бири- ўқитувчи шахси: у новатор, сермахсул ижодий шахс, кенг қамровли қизиқиш, ички дунёси бой, педагогик янгиликка ўч бўлиши лозим. И нновацион фаолият мотивацион , технологи к лик ва реф л е к циялик қисмлардан ташкил топади. Ўқитувчини бу фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга оширади: янгиликни идрок қилишга инновацион таёргарликни шакллантириш ва янгича ҳаракат қилишга ўргатиш. Ин Хулосалар Умумий ўрта таълим тизимида дарсларини инновацион технологиялар асосида ташкил этиш, д арсларни ташкил этишда инновацион технологиялардан фойдаланишга нисбатан замонавий ёндашувлар, т аълим жараёнини ташкил этишда ў қитувчининг инновацион фаолияти ҳамда мазмун-моҳиятини ўрганиш ва ў қитувчининг инновацион фаолиятини тўғри ташкил этиш, меҳнат таълими дарсларида ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш жараёнида иновацион технологияларни тадбиқ этиш мазмун ва моҳиятини кенгроқ очиб бердик. Жамиятимиздаги ўзгаришлар жумладан таълим соҳасидаги янгиликлар дарсларга иновацион ёндашувлар ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини иновацион технологиялар ёрдамида шакллантириш, меҳнат таълими дарслари жараёнида ўргатиш ва юқори босқичга кўтариш таълим соҳасида олиб борилаётган Фойдаланилган адабиётлар : 1. Каримов И . А . Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори .- Т .: Ўзбекистон , 1997 . 2. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 1993 3. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни.-Т.: Шарқ, 1997 . 4. Фарберман Б.Л. ва бошқалар. Олий ўқув юртларида ўқитишнинг замонавий усуллари. -Т.: 2002. 5. Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методлари. -Т.: Ўқитувчи, 1990. 6. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат.-Т.: ТДПУ, 2003 . 7. Ишматов Қ. Педагогик технология асослари (Илғор педагогик технологиялар) ўқув қўлланма .- Наманган : НамМПИ, 2003 . 8 . Голиш. Л.В. Таълимнинг фаол усуллари: мазмуни, танлаш, амалга ошириш.-Т.: Ў рта махсус , касб-хунар таълимини ривожлантириш институти нашр
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha