Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 293.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Метод ва методология - асосий тушунчалар

Купить
1Метод ва методология: асосий тушунчалар 2“ МЕТОД” ВА “МЕТОДЛОГИЯ” ТУШУНЧАЛАРИ Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъно- ларни англатади. Мето- дология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — фаолиятда қўлланилади- ган маълум усуллар ти- зими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.); тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси. Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот восита- лари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни таж- рибага татбиқ қилиш меха- низмлари ва шаклларини ўрганади. Шунингдек, ме- тодология методлар йигин- диси ва фаолият тури ҳа- қидаги таълимотдир. 3МЕТОДИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ Биринчидан, метод ва мето- дологик муаммо- ларнинг ролини инкор қилиш ёки тўғри баҳола- маслик ("мето- дологик негавизм"). Иккинчидан, методнинг аҳамия- тини бўрттириш, мут- лақлаштириш, уни бар- ча масалаларнинг калити, илмий янгилик- ларни яратиш- нинг энг қулай во- ситаси (методоло- гик эйфория), деб тушуниш нотўғридир.Ҳар қандай методи маълум назария асосида яра- тилади ва тадқиқотнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлади. Ҳар бир методнинг самарадор- лиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятга эгалиги, назария- нинг фундаменталлиги билан асосланади. Ўз навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради. 4МЕТОДИКА Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади. 5Фалсафа методлари Энг қадимги кенг тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси метафизикадир. Бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди. Бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Эндиликда турли методларни бирлаштириш жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, Гадамер герменевтикани рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади). 6ДИАЛЕКТИКА Диалектика (юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шакл- ланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги давр- га келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариш- да, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланиш- да, деб тушунишдир. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб туради- ган боғланишлар орқали намоён булади 7Диалектик мантиқ мавҳум тафаккурда энг умумий қонунларнинг амал қилиниши. Билиш жараёни диалектикаси, унда энг умумий қонунларнинг намоён бўлиши . МЕТАФИЗИК А Диалектиканинг бошқа томонлари ҳақидаги хулосалар, шунингдек ундан диалектиканинг энг умумий қонунларини илмий билишда қандай қўллаш мумкинлиги ҳақидаги қоиданинг келиб чиқиши.Объектив реаллик ва унинг умумий қонунлари тараққиёти ҳақидаги тасаввурлар. Методоло гияМанти қ Гносеологи яОнтология ДИАЛЕКТИКА 8Фалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни Фалсафанинг асосий услублари Диалектика – унда воқеа-ҳодисалар ҳаракатчан, танқидий, ички қарама-қаршилик, ўзгаришлар, ривожланиш, сабаб ва оқибат, қарама-қаршиликнинг бирлиги ва курашини ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчи фалсафий услубдир. Метафизика – диалектикага қарама-қарши бўлган метод, унда объектлар ўз ҳолича (бир- бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда), статик (доимий) ўзгариш, ривожланиш, ҳаракатларни ҳисобга олмасдан, қарама-қаршиликларга эътибор бермасдан ўрганувчи услубдир. Догматизм - бизни ўраб турган дунёни догма (қотиб қолган) призмасидан – ўзгаришсиз қабул қилинган дунёқараш, исботсиз, юқоридан берилган ва абсолют характерга эга. Бу услуб ўрта асрларда теологик фалсафага хос. Эклектика – тарқоқ бўлган, якка ижодий бошланишга эга бўлма 9Фалсафанинг асосий услублариФалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни Герменевтика – матнни мазмунини тўғри тушунтиришга қаратилган методологик йўналиш. Ғарб фалсафасида кенг тарқалган. Синергетика – мувофиқлашган, ўзаро ташкиллашган чизиқсиз тараққиёт методикаси. Фалсафа йўналишлари ҳамда фалсафа услублари Материалистик услуб – бу ҳолда борлиқ ҳаётда мавжуд, материя – бирламчи субстанция, онг эса, модус мифатида материянинг кўриниши (материалистик-диалектик усулб совет фалсафасида асосий бўлиб келган, замонавий россиялик файласуфлар орасида кенг тарқалган). Иедалистик услуб – бунинг мазмуни бирламчи ғоянинг кучи қабул қилинади, материя эса, ғоядан келиб чиқадиган натижа, унинг инъикоси деб қабул қилинган. Идеалистик услуб АҚШ ва Ғарбий Европанинг қатор мамлакатларида кенг тарқалг 10Диалектика Диалектика тамойиллари Категориялар Қ онунларЭнг умумий ҳаракат ва тараққиёт Энг умумий алоқадорлик Оқибат ВоқеликИмконият Зарурият ТасодифСабаб Мазмун Шакл Моҳият Ҳ одисаҚ арама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни Инкорни инкор қонуни Алоҳидалик Яккалик УмумийликЯккалик ХусусийликДИАЛЕКТИКАНИНГ ТУЗИЛИШИ 11Диалектика – замонавий фалсафада барча борлиқнинг ривожланиш назарияси ва унга асосланган фалсафий услуб. Диалектика материя, руҳ, онг, били шва борлиқнинг бошқа ходисаларини ривожланишини назарий акс эттиради. Диалектиканинг асосий муаммоси, ривожланиш ўзи нима? Ривожланиш – материянинг умумий хоссаси ва асосий белгиси; моддий ва идеал объектларнинг ўзгариши, ва айниқса оддий (механик) эмас, балки ўзини ривожлантириш сифатидаги ўзгариш, бунинг натижасида ташкил этилишининг янада юқори босқичига ўтилади. Ривожланиш – ҳаракатнинг энг юқори шакли. А сос бўлади Ҳаракат материянинг ички хоссаси ва воқеликнинг ноёб ходисасидир, чунки ҳаракат мукаммаллик, узлуксизлик ва бир вақтнинг ўзида зиддиятлар (ҳаракатланаётган жисм майдонда доимий ўрин эгалламайди – ҳар бир онда жисм муайян маконни эгал 12Диалектиканинг асосий тамойиллариД иалектиканинг асосий тамойил ва категориялари Алоқа турлари ташқи ва ички (энг кўп тарқалган алоқа турлари) бевосита ва билвосита генетик ва функционал макон ва вақт хусусиятитасодифий ва қонуний Тизимлилик, маъноси оламда кўплаб алоқалар тартибсиз эмас, балки тартиблиир. Бу алоқалар иерархик тартибда жойлашувчи ягона тизимни хосил қилади. Шунга мувофиқ олам ички ўз мақсадига эгадир. Сабабийлик – бири иккинчисини келтириб чиқарувчи алоқаларнинг мавжудлиги. Оламдаги жисмлар, ходисалар, жараёнлар нима биландир шартланган, яъни ички ёки ташқи сабабга эга. Ўз навбатида сабабни натижа келтириб чиқаради, шунинг учун сабаб-натижа деб номланади. Тарихийлик, маъноси оламнинг иккита омили: тарихни, оламни, унинг вақтда мавжуд бўлишини йўқ қилиб бўлмаслиги. Диалек 13Формал мантиқ - тафаккур жараёни итоат этадиган қоидалар мажмуи. Қ онуниятларнинг кашф қилиниши, амалдаги сабабларнинг ўзгармас асосларини англаш. Уларни билиш табиат моҳиятини мукаммал ва батафсил билишни билдиради. МЕТАФИЗИКА Тадқиқотнинг метафизик усули – ўз- ўзидан тараққиётни инкор қилади ва тараққиётни сон ўзгаришлари сифатида тушунишга асосланади.Табиат ҳақида шартли ривожланмайдиган ва абадий ҳаракатда эканлиги ҳақидаги тасаввурлар. МетодологияМантиқ Гносеологи яОнтология МЕТАФИЗИКА 14ЭСКИ МЕТАФИЗИКА XVII—XIX acp фалсафаси ва фанида айниқса камол топ- ди (метафизик материализм, натурфалсафа, фалсафа тарихи ва ҳ.к.) Метафизика- нинг бу шаклига xoc хусу- сият умумий ўзаро алоқа- дорлик ва тараққиётни инкор қилиш, оламга бир бутун тизимли ёндашув- нинг йўқлиги, тафаккурнинг иккиланувчанлиги, уму- мий дунёвий алоқадорлик- нинг тугаганлигига ишонишдир . Эски метафизик тафаккур услуби шаклланишининг объектив асослари бутуннинг алоҳида элементлари хусусийликни, ало- ҳида томонлар (фикран) нима учун бир бутунликдан айри ҳолда бўлиши ва бир-бири билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ривож-ланишини тушунтириш заруриятидир. Бу усул кундалик турмушда, ақл даражасида, предмет тараққиётидаги алоқа му- носабатларда зарур ва тўғридир. Шунинг учун метафизиканинг бу шакли предметлардаги барқарор 15ЯНГИ МЕТАФИЗИКАҲеч қандай янги- ликларсиз айлана Доирасидаги абадий ҳаракат кўринишида; моҳиятидан зид- дият келиб чи- қувчи ҳаракат сифатида; Буни қуйидаги йўналишларда тушуниш мумкин: Энг умумий, аба- дий ўсиш, ўзга- риш ёки аксинча кичрайиш (текис эволюционизм) тарзида; худди сифат Ўзгаришлари каби сакраш- лар занжири (катастрофизм) шаклида;такрорлаш си- фатида қатъий линияли йўналишга эга бўлган доимий жараён (тўғри чизиқ- ли ривожланиш) ҳолатида;прогресс сифатида, яъни оддийдан мурак кабга, пастдан юқорига интилиш тарзида.Тара- ққиётнинг ўзаро алоқадор- лик ва таъсирнинг бошқа аралаш изоҳлари ҳам бўлиши мумкин. 16Софистика Софистика фалсафий методлар жумласидан бўлиб, қадимги Юнонистонда мил. ав. V ва IV асрнинг биринчи ярмида ижтимоий-сиёсий ҳаётда хусусий бир йўналиш сифати- да пайдо бўлган. Софистика намояндалари Пратагор, Горгий, Гиппий, Антифонт ва бошқалардир. Софистиканинг пайдо бўлиши антик Юнонистонда иқтисодий тараққиёт га бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Бу оила уруғ анъаналаридаги турғунликни бартараф қи- лиш, янги ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга эҳтиёж даври эди. Софистиканинг инқирози эрамиздан аввал IV acp ўрталарида бошланди. Эрамизнинг II асрида классик юнон со- фистларининг ғоя ва услубларини қайта ишлашга интилувчи янги оқим пайдо бўлди. Софистика мавжуд назария ва маълумотларни сақлашга интилади. У янги фикр эски фикрнинг бир қисми эканлигини асослашга ёки мантиқ қонунини тузиб, мавжу 17Тараққиёт жараёни • Тараққиётни кичрайиш, кенгайиш, такрорланишдек тушуниш; • Ҳаракат манбасига ҳаракатлантирувчи кучга етарли эътибор қаратилмаслиги; • Оламдаги ҳодисаларнинг энг умумий ўзаро алоқаларини тушунмаслик; • Тарихий тараққиётни инкор қилиш. • Тараққиётни спиралсимонлигини тан олиниши, яъни олдинги йўлни такрорланиши, лекин янада юқорироқ босқичга кўтарилиши. (инкорни инкор); • Тараққиётнинг асосий сабаби ички зиддиятларнинг тан олиниши; • Сон ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига эҳтимолли ўтишининг тан олиниши; • Умуман оламнинг ягона тараққиётини келтириб чиқарувчи ҳодисаларнинг ва ҳодисалар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва ўзаро боғлиқликнинг тан олиниши.Метафизика ДиалектикаМЕТАФИЗИКА ВА ДИАЛЕКТИКА ТАРАҚҚИЁТ ҲАҚИДА 18Синергетика Синергетика – ўзаро мувофиқлашган, ўз-ўзини ташкиллаштирувчи тизимлар ривожланиши. Бифуркация Диссипатив тизимлар Флуктуация Аттрактор 19Синергетика Бифуркация Флуктуация Диссипатив тизим Иккиланиш нуқталари- нинг мавжудлигини ҳам- да ривожланиш даво- мининг ҳар хиллигини назарда тутади. Улар- нинг фаолияти натижа- ларини олдиндан ба- шорат қилиш қийин. И. Пригожиннинг фик- рига кўра, бифуркация жараёнлари тизимнинг мураккаблашувидан далолат беради. Н. Моисеевнинг фикрича, «ижтимоий тизимнинг ҳар бир ҳолати би- фуркация ҳолатидир». умумий ҳолда таъсир- лантиришни англатади. Улар- нинг икки катта туркуми: ташқи муҳит яратадиган флуктуациялар ва тизим- нинг ўзида вужудга кела- диган флуктуациялар фарқ- ланади. Баъзан флуктуа- циялар жуда кучайиб, тизи- мни тўла эгаллаб олиши ва моҳият эътибори билан унинг мавжудлик тартибини ўзгартириб юбориши мум- кин. Улар тизимни унга хос бўлган «тартиб тури»дан олиб чиқади, аммо хаосга 20Эвристика қоидаларига қуйидагилар – ижодий кашфиётчилик методологияси эвристикдир; – кашфиётчилик вазифалари туркуми чексиздир, кашфиёт усуллари туркуми чеклангандир; – масаланинг ечимини излаш усули ҳар доим субъектив жиҳатга эга бўлади, унинг самарадорлиги кашфиётчининг маҳоратига боғлиқ; – масалаларни ечишнинг янги усуллари камдан-кам ҳолларда ижобий натижага олиб келади, аммо улар ёрдамида топилган ечимлар ўзига хослиги билан ажралиб туради; – топилган ечимга муқобил тарзда масала ҳал қилинишининг қарама-қарши усули ҳамиша мавжуд бўлади; – бирон-бир кашфиётчилик вазифаси хулқ-атвор ва мушоҳада юритишнинг маълум англаб етилган ёки англаб етилмаган усули, стратегияси ёки тактикасисиз ҳал қилинмаган 21ИНДУКЦИЯ ВА ДЕДУКЦИЯ Умумий методлар ДЕДУКТИВ ХУЛОСА Кўпликнинг умумий хоссаларини билиш асосида, шу кўпликнинг баъзи элементлари ҳақидаги хулоса ИНДУКТИВ ХУЛОСА Қисмдан умумийликка, яъни предмет қисмларини билиш асосида умуман предмет ҳақидаги хулоса Тўлиқ бўлмаган индукция Барча предметларни ўзида мужассамлаштира олмайдиган умумий хулоса Тўлиқ индукция Барча предметларни ўрганиш асосида предмет ҳақидаги умумий хулоса Илмий Баъзи ҳодисалар, белгиларининг такрорланишини аниқлаш; Белгиларнинг ҳодиса, хоссалари боғланишда эканлигини аниқлаш асосидаги фикрЭмпирик Нисбатан кам ва рўйҳатга олинувчи кўпликка нисбатан элементларни бевосита тадқиқ қилишга асосланган фикр Популяр Оддий санаш йўли билан баъзи ҳодисалар, белгиларнинг такрорланишини аниқлаш 22МОДЕЛЛАШТИРИШ МОДЕЛЛАР Билиш объекти ўрнида қўлланиши мумкин бўлган предмет, ҳодиса ва жараёнлар нарса ҳақида ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади Моделлар таснифи Билиш жараёнида моделларни қўллаш мақсади бўйича Оригинал ҳақидаги ахборотни эгаллаш бўйича Моделларни яратишда инсон иштироки даражаси бўйича Эвристик моделлар Дидактик моделлар Белгили моделлар Нарсали-назарий моделлар Табиий моделлар Сунъий моделлар Моделли тадқиқот структурасиВазифанинг қўйилиши Моделни танлаш ёки яратиш Моделли тадқиқот қилиш Билимнинг моделдан оригиналга ўтказилиши Моделларнинг асосий функциялари Моделлар билимларни аниқлаш воситаси сифатидаМоделлар - ахборот манбаи сифатида 23СИНЕРГЕТИКА ТУШУНЧАЛАРИ Бифуркация Иккиланиш нуқталари- нинг мавжудлигини ҳам- да ривожланиш давоми- нинг ҳар хиллигини на- зарда тутади. Уларнинг фаолияти натижалари- ни олдиндан башорат қилиш қийин. И. Приго- жиннинг фикрига кўра, бифуркация жараёнла- ри тизимнинг мураккаб- лашувидан далолат бе- ради. Н. Моисеевнинг фикрича, «ижтимоий тизимнинг ҳар бир ҳола- ти бифуркация ҳолатидир». Флуктуация Флуктуация лар умумий ҳолда таъсирлантиришни англатади. Уларнинг икки катта туркуми: ташқи муҳит яратадиган флуктуациялар ва тизимнинг ўзида вужудга келадиган флуктуациялар фарқланади. Баъзан флук- туациялар жуда кучайиб, тизимни тўла эгаллаб оли ши ва моҳият эътибори би- лан унинг мавжудлик тар- тибини ўзгартириб юбори- ши мумкин. Улар тизимни унга хос бўлган. Диссипатив тизим таъ- сирлар тарқа 24Умумилмий тадқиқот методлари Умумилмий тадқиқот методлари. Улар фалсафа билан махсус фан- ларнинг фундаментал назарий-методологик қоидалари ўртасида ўзига хос «оралиқ методология» бўлиб хизмат қилади. Умумилмий тушунча- лар қаторига кўпинча «ахборот», «модель», «тузилма», «функция», «ти- зим», «элемент», «оқилоналик», «эҳтимоллик» сингари тушунчалар ки- ритилади. Биринчидан, бир қанча хусусий фанлар ҳамда фалсафий категориялар- нинг алоҳида хосса, белги ва тушунчалари умумилмий тушунчаларнинг мазмунига «сингдириб» юборилганлиги, иккинчидан, (фалсафий кате- гориялардан фарқли ўлароқ) математик назария ва символик мантиқ воситалари билан уларни формаллаштириш, уларга аниқлик киритиш мумкинлиги умумилмий тушунчаларнинг ўзига хос жиҳатларидир. 25Фанлараро тадқиқот методлари Фанлараро тадқиқот методлари –асосан фан соҳалари туташган жойда амал қилади- ган (методологиянинг турли даражаси элементларини бирлаштириш натижасида юзага келган) бир қанча синтетик ва интегратив усуллар мажмуи. Мазкур методлар комплекс илмий дастурларни амалга оширишда кенг қўлланилади. Методологияга фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа восита- ларни ҳам ўрганиш хос. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Номувозий, беқарор дунё ша- роитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида анча дол- зарб аҳамият касб этмоқда. Хусусий фанлар методларининг ўзига хос хусусиятлари м 26Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фанлар методлари. Ижтимоий-гуманитар фан- ларда кузатиш натижалари кўп жиҳатдан кузатувчининг шахсига, унинг ҳаётий қарашларига ва бошқа субъектив омилларга боғлиқ бўлади. Мазкур фанларда оддий (одатдаги) кузатиш (фактлар ва ҳодисалар чет- дан туриб қайд этилади) ва иштирокчиликка асосланган (ичдан туриб) кузатиш (бунда тадқиқотчи маълум ижтимоий муҳитга қўшилади, унга мослашади ва ҳодисаларни «ичдан» таҳлил қилади) фарқланади. Психологияда кузатишнинг ўз-ўзини кузатиш (интроспекция) ва эмпатия (бошқа одамларнинг руҳий кечинмаларига кириб бориш, уларнинг ички дунёси–сезгилари, фикрлари, хоҳиш-истакларини тушунишга интилиш ва ҳ.к.) фарқланади. 27Этнометодология Этнометодология ичдан туриб кузатишнинг турларидан бири бўлиб, у ижтимоий ҳодиса ва воқеаларни тавсифлаш ҳамда кузатиш натижа- ларини уларни тушуниш ғоялари билан тўлдиришни назарда тутади. Мазкур ёндашув ҳозирда этнография, ижтимоий антропология, социо- логия ва культурологияда тобора кенг қўлланилмоқда. Ижтимоий экспериментлар тобора ривожланмоқда, улар ижтимоий таш- кил этиш ва жамиятни бошқаришни оқилоналаштиришнинг янги шакл- ларини амалга татбиқ этишга кўмаклашмоқда. Ижтимоий эксперимент объекти одамларнинг маълум гуруҳи экспериментнинг бевосита иш- тирокчиларидан бири бўлиб, уларнинг манфаатлари билан ҳисобла- шишга тўғри келади, тадқиқотчи эса ўзи ўрганаётган вазиятга бево- сита қўшилади. 28Биографик ва автобиографик методлар Социометрия методи Ўйин методлари Социометрия методи –ижтимоий ҳодисаларни ўрганишда математи- ка воситаларидан фойдаланиш. Ундан кўпинча «кичик гуруҳлар»ни ва улардаги шахслараро муноса- батларни ўрганишда фойдаланилади. Ўйин методлари –бошқарув қа- рорларини ишлаб чиқишда қўлла- нилади. Имитацион ўйинлар (иш- билармонлик ўйинлари) ва очиқ ўйинлар (айниқса, ностандарт) ва- зиятларни таҳлил қилишда фарқ- ланади. Ўйин методлари орасида психодрама ва социодрама ало- ҳида ўрин тутади. Уларда ишти- рокчилар тегишинча индивидуал ва группавий вазиятларни кўриб чиқадилар. 29Куматоид - сузаётган объектни англатади ва объектларнинг тизимли хусусиятини акс эттиради. У вужудга келиши, ҳосил бўлиши, шунингдек йўқолиши, парчаланиши мумкин. У ўзининг барча элементларини бир- варакай эмас, балки ўзига хос «ҳиссий-ўта ҳиссий» тарзда намоён эта- ди. Масалан, тизимли объект–ўзбек халқини маълум замон, макон бў- лагида ифода этиш ва маҳаллийлаштириш мумкин эмас. Бошқача қи- либ айтганда, объектни яхлит ифода этиш учун ўзбек халқининг барча вакилларини йиғиш мумкин эмас. Шу билан бирга, мазкур объект сох- та эмас, реалдир. Уни кузатиш, ўрганиш мумкин. У бутун цивилизаци- он-тарихий жараённинг йўналишини кўп жиҳатдан белгилаб беради. КУМАТОИДҲозирги замон методологияси 30«Абдукция» фикр юритиш орқали эмпирик фактлардан уларни тушунтирувчи гипотезага юксалишни назарда тутади. Бундай фикр юритиш турмушда ва амалиётда кўп учрайди. Ҳар бир инсон тушунтириш йўлларини излашда бе- ихтиёр абдукцияга мурожаат этади. Масалан, врач касаллик аломатларига араб, унинг сабабини, детектив эса жиноят изларига қараб жиноятчини қи- диради. Худди шунингдек, олим ҳам содир бўлаётган ҳодисани тушунтириш- да абдукция методидан фойдаланади. Мазкур атама индукция ва дедукция сингари машҳур, кенг эътироф этилган бўлмаса ҳам, у янги ҳамда самарали методологик стратегияни ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнайди. «Абдукция» 31Эвристика Эвристика ўзига хос методология, яъни ижодий фаолият методларининг мажмуи сифатида маълум талаблар қўяди – у оддий танлаш усулларига эмас, балки муаммони ҳал қилиш вақтини қисқартириш имконини берадиган усулларга таянади; – қўлланилувчи усуллар анъанавий қабул қилинган ва эскирган усуллардан жиддий фарқ қилиши мумкин; – усуллардан фойдаланишга тадқиқот кўрсаткичларига қўйиладиган ташқи чеклашлар қаршилик кўрсатади; – изланиш моделлари жиддий даражада индивидуаллаштирилган бўлиб, билиш субъектининг руҳий ва мотивацион фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. 32Хулоса Фалсафий тафаккур, дунёқарашнинг кенгайишида ва умуман, ҳар қандай тадқиқотнинг муваффақияти асосида танланган йўл – яъни услуб (метод) ётади. Шундай экан, ҳар қандай соҳа вакиллари метод ва методология масалаларини мукаммал ўрганиши лозим.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha