Мустақиллик йилларида аграр ислохатларнинг бошланиши. Бу сохада Президент Шавткат Мирзиёевнинг хизматлари

        . Мустақиллик йилларида аграр ислох атларнинг бошланиши Бу
       	
сох ада През идент Ш авткат Мирз иёевнинг х из м атлари .
Режа:
1.Мустақиллик арафасидаги аграр-ислохатлар ва ахоли ижтимоий мухофазаси маслалари.
2.Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ахолини ижтимоий химоя қилиш хамда уларни турмуш
даражасини кутариш чоралари.
3.Аграр ислохатларни боришида Президент Ш.Мирзиёевнинг хизматлари.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Ўзбекистон   халқи   ва
Парламентига   Мурожаатномаси   хамда   Қишлоқ   хўжалик   ходимлари   кунига   бағишланган
марузалари. 2017-2024 йиллардаги марузалари.
2. Мирзиёев   Ш.   2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг   5   та
устувор йуналишлари буйича Харакаталар стратегияси. Т., 2017, 8-феврал.
3. Мирзиёев   Ш.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини   биргаликта   барпо
этамиз. Т., Ўзбекистон 2017.
4. Мирзиёев Ш. Буюк келажагимизни март ва олий жаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.,
2017.
5. Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон стратегияси. Т., 2021.
6. Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистон-Тараққиёт стратегияси. Т., Ўзбекистон, 2022.
7. Каримов И. Ўзбекистон мустақилликга эришиш остонасида. Т.2011.
8. Азизхужаев А. Чин ўзбек иши. Т., 2011.
9. Қуддус Аъзам. Оғир синовлар даври. Т. 2004.
10. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 12 жилд. Т., 2016.
1 МАСАЛА.
Биз бу масалада Ўзбекистонни мустақилликга эришиш арафасидаги ижтимоий-иқтисодий
ахволга   тўхталамиз.   Бу   масалада   биз   асосий   этиборни   1985-1990   йиллардаги   ижтимоий
ахволга   эътиборни   қаратишимиз   лозим.   Бу   соволга   жавоб   беришта   Ўзбекистоннинг   1
Президенти   И.Каримовнинг   2011   йилда,   мустақиллигимизни   20   йиллигига   бағишлаб
ёзилган   “Ўзбекистон   мустақилликга   эришиш   остонасида”   китобига   эътибор   беришимиз
лозим.   Савол:   Ўзбекистон   мустақилликга   эришиш   арафасидаги   3   та   асосий   қадам
нимадан иборат?  Савол:  Мустақиллик   арафасидаги   қишлоқ   хўжалигидаги   ахволнинг   нихоятда   оғир   эканлигини   қуйидаги
масалаларда кўришимиз мумкин: 
 Ахолининг   социал   таминотида   камчиликлар   кўп   эди.   Қишлоқ   ахолисининг   5%   конолизация   ва
водопровод билан таминланган эди.
 Қишлоқ   ахолисининг   50%   ичимлик   суви   билан,   17%   табиий   газ   билан   таминланган   эди.   Бу   нихоятда
ачинарли ахвол эди. 
 Ўзбекистон   қишлоқларида   етиштирилган   пахта   хосилининг   80-85%   четда,   Россияда   қайта   ишланган.   Бу
даврда “Мехнати бизга, фойдаси сизга” тамойили хукм сурар эди.
 Пахта   етиштиришда   мехнатнинг   84%   халқимиз   зиммасида,   даромаднинг   атиги   16%   бизга   тегар   эди.
Бундан келадиган даромад асосан бировларга тегишли эди. 
 Пахта   экиладиган   майдонларнинг   атига   14%   алмашлаб-ғўза,   беда,   макка   экилар   эди.   Пахта   экиладиган
ерларга доимий равишда пахта экиб келинган. Бу эса ернинг хосилдорлигини пасайтирган, шурланиш ва
эрозия йилдан йилга кучайиб борган.
 Ўзбекистонда   1700   та   мактаб   авария   холатида,   уларнинг   купчилиги   замон   талабига   жавоб   бермаган,
пахсадан қилинган эди. 
 Мамлакатда 8 млн 800 минг ахоли, яни жами ахолининг 45% 75 сумдан кам даромад қилган ойига.
 Ахолининг   ўсиш   суратлари   юқори   бўлиб   1979   йилда   жами   ахоли   15   млн   379,4   минг   киши   бўлса   1991
йилда   ахоли   сони   20   млн   708   минг   кишига   етган.   Уларни   иш   билан   таминлаш,   янги   иш   ўринлари   очиш
билан хеч ким шуғулланмаган. Вахоланки бу даврда ахолининг 59% қишлоқларда яшаган.
 Савол: Қишлоқ билан шахар ўртасида тафовут нималарда кўринади?
 Бу   масалани   марказ   томонидан   хал   қилиниши,   яни   чулларни   ўзлаштирилиши   авж   олган.   ХХ   асрнинг   70
йилларида   бу   холат   кенгайиб   борган.   Жиззах,   Сирдарё,   Қарши   чўллари   ўзлаштирилиб   бу   ерларда   янги
пахтачилик хўжаликлари ташкил топган. Бу ерларга ахоли зиж бўлган Фарғона водийси ахолиси мажбуран
кўчирилган.   Масалан:   Қарши   чўлларини   ўзлаштирилиши   натижасида   бу   ерга   600   оила   мажбуран
кучирилган, 1989 йилга қадар бу кучирилган оилалардан атига 40 та оила бу ерда яшаб қолган чунки бу
ерларда ахолини яшаши учун умуман шароит ва иш ўринлари бўлмаган.
 Хитойда   саноат   махсулотларини   40%   қишлоқларда   етиштирилади,   саноат   корхоналари   одамларнинг
уйлари   яқинида   жойлашган   бўлиб,   улар   бир   вақтнинг   ўзида   шахсий   таморқа   хўжалиги   билан   хам
шуғулланади. 
 Мустақиллик арафасида Республикада қишлоқларда ери йуқ оилаларнинг сони 240 минг нафарни ташкил
этган,   ўз   ерини   кенгайтиришга   мухтож   бўлган   ховлилар   сони   1,8   млн   ташкил   этган.   Фақат   Тошкент
шахрида ер участкасини олиш учун навбатда турганлар сони 92 минг нафар эди. 
 Тошкент бозорларида мева ва сабзавотларнинг нархи Сибир ва Узоқ Шарқ бозорлардаги нарх билан тенг
эди.  Савол: Бунинг сабаби нимада?
 1989   йил   17   августда   “Қишлоқда   яшовчи   хар   бир   оилани   томорқа   билан   таминлаш,   уларгаи   якка
тартибда уй жой қуриш учун барча шарт шароитларни яратиб бериш хақида” қарор чиқди. Бу қарорга
кура   қишлоқда   яшовчи   хар   бир   оилага   ўртача   25   сотиқдан   ер   ажратиш,   томарқа   майдонларини   4,5
баравар   купайтириш   назарда   тутилди.   1989-1990   йилларда   Республикада   жами   ярим   млн   оилага
қушимча ер ажратилди. 700 минг оилага янги томарқа ерлари берилди.  
 Пахта   етиштириш   режаси   700   минг   тоннага   камацтирилди.   Бу   эса   мамлакатда   пахта   якка   хокимлигини
бартараф этишдаги дастлабки қадам эди. 
 Республикада   хайдаладиган   ерларнинг   атига   5%   шахсий   ёрдамчи   хўжаликлар   қулида   эди,
етиштирилаётган   қишлоқ   хўжалик   махсулотларининг   26   %,   гўштнинг   49%,   сутнинг   65%,   жуннинг   66%,
сабзавотнинг 43% ШЁХ хиссасига тўғри келар эди. 1989 йил 17 августдаги юқорида айтиб ўтилган қарорига
кўра уй жой масаласи хам нихоятда долзарблиги куриб чиқилди. Обод қишлоқ ва обод махалла дастури
доирасида 2018 йил 416 та қишлоқнинг қиёфаси янгиланди. 
 Савол:   1990   йил   10   майда   қандай   қарор   чиқди?   Шахсий   хўжаликларда   моллар   ва   парандаларни   ем-
хашак билан таминлаш тўғрисида.  2 МАСАЛА
Биз   бу   масалада   бозор   муносабатларига   ўтиш   шароитида   ахолини   ижтимоий   химоя
қилиш хамда уларни турмуш даражасини кутариш учун қилинаётган чора-тадбирларларга
тухталамиз.            3 МАСАЛА 
Энди   бу   масалада   мамлакатимизда   аграр   сохада   амалга   оширилган   ислохатларда
мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг хизматлари хақида гаплашамиз. 
 Президент   Ш,Мирзиёев   томонидан   2017   йил   7   февралда   қабул   қилинган   “Харакатлар
стратегияси”   5   та   устувор   йуналишдан   иборат   бўлиб   унинг   3-йуналиши   “Иқтисодиётни
ривожлантириш   ва   либераллаштиришнинг   устувор   йуналишлари”   деб   номланиб   унинг
айнан   3   бўлими   қишлоқ   хўжалигини   модернизация   қилишга   қаратилган.   Савол:
Иқтисодиётни либераллаштириш  ва қишлоқ   хўжалигини  модернизация  қилиш-деганда
нимани тушунасиз?
 “Янги   Ўзбекистон”-деган   тушунчани   дунё   сиёсий   лўғатига   киргизган   киши
Президентимиз Ш.Мирзиёевдир. вахоланки Харкатлар стратегиясининг асосий мақсади
ва вазифаси:1 Янги Ўзбекистонни қуриш. 2 Учинчи ренессанс пойдеворига тамал тошини
қуйишдан   иборатдир.   3.   Ўзбекистонни   эркин   ва   фаровон   давлатга   айлантириш.   4.
Одамлар   хаётини   тубдан   яхшилаб,   инсонларни   эртага   эмас,   бугундан   яхши   яшашини
таминлаш.   5   .   Инсонларни   бахтли   хаётини   кафолатлаш.   6.   Мамлакатда   тинчликни
таминлаш. 
 Стратегиянинг   асосий   тамойиллари   қуйидагилардан   иборат:   Халқ   давлат   органларига
эмас, давлат органлари халқга хизмат қилиш керак. Инсон манфатлари хамма нарсадан
устун.   Халқ   бой   бўлса   давлат   бой   ва   қудратли   бўлади.   Тадбиркор   бой   бўлса   халқ   бой
бўлади. Халқ биздан рози бўлса ишимизда  унум ва барака бўлади. Манавият бўлмаган
жойда   хеч   қачон   адолат   бўлмайди,   шу   сабабли   манавий   ислохатлар   бошқа
ислохатлардан   10   қадам   олдинда   юриш   керак,   бу   сохага   ажратиладиган   маблағни   45
млрд дан 100 млрд га етказиш зарур, бу сохада ишловчи азоларнинг сонини 2 баравар
кўпайтириш лозим. Инсон дарду ташвишларини ўйлаб яшаш-одамийликнинг энг асосий
мезони. Парламент-халқ уйи бўлмоғи зарур.  “Янги Ўзбекистон” ғоясида қандай вазифа ётади? “Янги Ўзбекистон”- у қандай давлат?
 Бу ғоянинг заминида 3 асосий вазифа ётади:
1. Учинчи ренессанс пойдеворини яратиш.
2. Биринчи-иккинчи   ренессанс   даврига   асос   солган   улуғ   аждодларимизнинг   орзуларини
руёбга чиқариш. 
3. Бу   даврда   доимо   ўқиш,   изланиш   оқибатида   мамлакатимизда   бунёдкорлик,
яратувчанлик ишларини янада ривожлантириш.
 Янги  Ўзбекистон   деганда   Президентимиз   табри  билан   айтганда-бу   демократия,   инсон
хуқуқлари   ва   эркинликлари   борасида   умумэтироф   этилган   меьёр   ва   тамойилларга
қатьий   амал   қилган   холда   жахонхамжамияти   ва   дустона   хамкорлик   тамойиллари
асосида   ривожланадиган,   проварт   мақсадда   халқимиз   учун   эркин,   обод   ва   фаровон
хаёт яратиб берадиган давлатдир.
 Президентимиз   томонидан   2021   йилда   чоп   этилган   “   Янги   Ўзбекистон   стратегияси”
асарида   шундай   такидланди:   “Янги   Ўзбекистонни   барпо   этиш-бу   шунчаки   хохоиш
истак,   субьектив   ходиса   эмас,   балки   туб   таризхий   асосларга   эга   бўлган,
мамлакатимиздаги  мавжуд сиёсий, хуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, манавий, марифий
вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий интилишларига мос, унинг миллий
манфатларига тўла жавоб бераоладиган обьектив заруриятдир.
 2022-2026   йилларга   мўлжалланган   тараққиёт   стратегиясининг   3-устувор   йуналиши   (Бу
стратегия 7 йуналиш ва 100 мақсаддан иборат)   “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,
муаммолар   ва   уларнинг   ечимларига   бағишланган.   Бу   стратегия   2022   йил   28-январда
қабул   қилинди.   Савол:   Мамлакатимизда   камбағалликни   қисқартириш   учун   қандай
чоралар кўрилмоқда?
 Бизда қишлоқ хўжалиги ходимлари  куни 2017 йилдан бери нишонланмоқда, 7 йилдан
бери.   Мамлакатимизда   160   минг   фермер   хўжаликлари   бор   уларнинг   75   минги   куп
тармоқли,   12   минг   таси   рахбарлари   30   ёшгача   бўлган   ёшлар,   6   мингтаси   хотин-
қизлардир.   Муаммо   куп.   Манбаларга   кура   Израилда   битта   фермер   10-12   кишини
боқади. Бизда эса 2-3 кишини. Президентимиз бу соха вакилларига юқори бахо бериб
шундай   дейди:   “Бу   соханинг   мехнати   шарафли,   нони   эса   тотли   ва   ширин.   Дехқон   бу-
хаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустахкам таянчидир”. Бобомиз Алишер Навои
“Олам   ахлининг   туқлиги   қувончи,   аввало   ерга   уруғ   сочиб,   бебохо   ноз-немат
етиштирадиган фидойи инсонлар мехнатидандир.
 2023 йил 11 сентабрда “Ўзбекистон -2030” стратегияси Президентнинг 158 ПФ фармони
билан   қабул   қилиниб   бу   стратегия   5-йуналиш   100   мақсаддан   иборат.   Унда   асосий
этибор ер масаласига қаратилди. Хозир Ўзбекистонда 20 млн 236,3 минг гектар ер бор.
Шундан сўғориладиган ер майдони 3 млн 300 минг гектардир. Хосилдорликни ошириш
лозим   масалан   пахтадан   ўртача   хосилдорлик   Исроилда-53,5   ц.,   Австралияда-50,3   ц.,
Туркияда-40   ц.,   Бразилияда-42,24ц,   Мексикада-37,16   ц,   Ўзбекистонда   эса   хар   гектар
ердан   олинадиган   хосил   25ц   ташкил   этмоқда.   2021   йилда   малумотига   кура   хозирги
кунда ўзбек дехқонлари гектардан 40ц дан хосил олмоқда.
 2023   йил   якунларига   кура   мамлакатимиз   дехқонлари   илк   бор   ғалладан   8   млн   200
минг тонна ғалла олди. Вахоланки хозирги кунда дунёда жами 790 млн тонна ғалла
етиштирилади,   шундан   136   млн   тонна-Хитой,   134   млн   тонна   Европа   Иттифоқ
давлатлари,   111   млн   тонна   –Хиндистон,   92   млн   тонна   Россия-вахоланки   дунё
ғалласининг 11,5 % Россия беради, 49 млн тонна АҚШ беради.   2023 йил якунларига кура Республика пахтакорлари давлатга 3 млн 800 минг тонна
пахта,   15   млн   тонна   сабзавот   ва   полиз,   5   млн   тонна   мева   ва   узум,   4   млн   тонна
картошка, 26 минт тонна пилла етказиб бердилар-Республикада 800 дан ортиқ агро
кластерлар ташкил этилди. Улар бугунки кунда пахта ва ғалланинг 100% ни мева ва
сабзавотнинг 60% ортиғини бермоқда. 
 Давлатимиз   2023   йилда   10500   дан   ортиқ   юқори   унумли   техника   ва   агригатларни
дехқонларга   етказиб   берди.   Ерларни   шурланишини   олдини   олиш   мақсадида   500
минг   гектар   майдонда   сувни   тежайдиган   технологиялар   жорий   қилинди.   Унинг
оқибатида   3   млрд   куп   сув   иқтисод   қилинди   ва   қарийб   1   млн   гектар   ернинг   сув
таминоти   яхшиланди.   Унинг   оқибатида   Республикада   янги   100   минг     гектар   ер
фойдаланишга киритилди.
 Ахолини даромадини ошириш мақсадида охирги икки йилда жами 200 минг гектар
пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилди, 670 минг  гектар ер халқимизга  танлов
асосида   берилди,   2   млн   дан   ортиқ   доимий   ва   мавсумий   иш   ўринлари   яратилди,
қушимча   3   млн   тонна   махсулот   етказилди.   Келгуси   йилда   Репсубликада   сувни
тежайдиган  технологияларни 1,5  млн  гектар  ерда  амалага  ошириш   кўзда  тутилди,
селхосил   пахта   навларини   яратиш,   зотдор   чорва   насилини   купайтириш,   ахолига
экологик   тоза   махсулотлар   етказиб   бериш   соха   вакиллари   зиммасига
Президентимиз томонидан юкланди. 
 2024   йил   режасига   кура   хосилдорлиги   30   ц   дан   ошмайдиган   пахта   навларини
экмаслик, томарқаларда эртаги ва такрорий экинлар мацдонини 1,61 млн гектарга
етказиш   ва   уларда   500   минг   ахоли   банд   қилиш,   томарқа   эгалигига
минитехникаларни   божхона   имтиёзидан   2027   1илгаа   ўзайтириш   белгиланди.
Балиқчиликда   Словения   мамлакати   тажрибаси   асосида   50   та   кичик   сув   хавзалари
ташкил   этиш   белгиланди.   Бундай   ишларни   амалга   оширишда   Президентимиз
Ш.Мирзиёевнинг   хизматлари   катта.   Бу   саволга   жавоб   топишда   Президентнинг
мурожаатномаси   ва   қишлоқ   хўжалик   ходимлари   кунига   бағишланган   (2017-2024)
марузаларини  куздан кечириш лозим.  Дунёда   энг   кўп   пахта   ва   ғалла   етиштирувчи   мамлакатлар   (   манба   2023   йил,   ижтимоий
тармоқлардан олинди)
 Хитой-27,5  млн   тонна,   Хиндистон-26,2  млн   тонна,   Бразилия-14,6  млн  тонна,   АҚШ-
12,1   млн   тонна,   Покистон-6,7   млн   тонна,   Австралия-5   млн   тонна,   Туркия-3,2   млн
тонна,   Ўзбекистон-2,9   млн   тонна,   Аргентина-1,6   млн   тонна,   Мали-1,3   млн   тонна,
Бинин-1   млн     тонна,   Туркманистон-900   минг   тонна,   Камерон-660   минг   тонна,
Судан-600 минг тонна, Тожикистон-565 минг тонна, Афғонистон-500 минг тонна.
 Дон   етиштирувчи   мамлакатлар:   Хитой-136,9   млн   тонна,   Хиндистон-   109,6   млн
тонна,   Россия-76,1   млн   тонна,   АҚШ-44,8   млн   тонна,   Франция-36,5   млн   тонна,
Украина-32,1   млн   тонна,   Австралия-31,9   млн   тонна,   Покистон-27,4,   Канада-22,3,
Германия-21,4,   Туркия-17,6,   Аргентина-17,6,   Англия-14   млн   тонна,   Польша-11,9,
Қозоқистон-11,8,   Руминия-10,4,   Эрон-10   млн   тонна,   Миср-9   млн   тонна   ғалла
етиштиради. 
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !!! п

Мустақиллик йилларида аграр ислохатларнинг бошланиши. Бу сохада Президент Шавткат Мирзиёевнинг хизматлари