Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мавзусини оъқитиш методикаси

74Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар мавзусини оъқитиш методикаси
МУНДАРИЖА
               КИРИШ 5-9
1.БОБ. Ўзбекистоннинг мустақил демократик тараққиёт йўли  10-43
1.1. Ўзбекистонда   миллий   давлат   бошқарув   тизимини
яратиш зарурати 10-14
1.2.  Ўзбекистонда  ҳокимиятнинг конституциявий асосда
бўлиниши   тамойили- давлат   бошқаруви   соҳасини
ислоҳ қилишнинг муҳим шарти 14-20
1.3.  Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар босқичлари   20-43
2.БОБ. Ўзбекистон тарққиётининг миллий юксалиш босқичида
давлат бошқаруви тизимини янда такомиллаштириш 44-62
2.1.   1.   Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш
бўйича  Ҳаракатлар  стратегиясининг   ишлаб  чиқилиши  ва  унда
давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши. 44-47
2.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
Олий   Мажлисга   Мурожаатномалари   ва   Янги   Ўзбекистон
тараққиёт   стратегиясида     давлат   бошқаруви   тизими
ривожланишининг устувор вазифалари. 47-61
        Хулоса ва тавсиялар
61-64
             Фойдаланилган адабиётлар 64- 71
       Глоссарий 71-82
    Таълим технологиялари    83-88
         Мавзу юзасидан тақдимотлар 89-96 74КИРИШ
Мамлакатимизда   мустақилликни   қўлга   киритиш,   миллий   давлатчилик
ва   суверенитетини   мустаҳкамлаш,   миллий   тикланиш   ва   юксалиш   йўлида
тарихан   қисқа   муддатда   улкан   муваффақиятлар   қўлга   киритилди.
Ўзбекистоннинг   кейинги   тараққиёт   йўлида   кенг   қамровли   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   одил   фуқаролик   жамиятини
ривожлантиришнинг   устувор   йўналишларини   белгилаш   ва   уларни   амалга
оширишда   юртбошимиз     Шавкат   Мирзиёевнинг     “Ўзбекистон
Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   Ҳаракатлар   Стратегияси
тўғрисида”ги   Фармони   (7   февраль   2017   йил),   парламентга   йўллаган
Мурожааномалар   (2017,2018,2019   йиллар)   ҳамда   улар   асосидаги   Давлат
дастурларида,   шунингдек   бир   қатор   маърузаларида   ҳам   давлат   ва   жамият
қурилишининг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Ҳаракатлар   стратегиясининг   д   авлат   ва   жамият   қурилишини   
такомиллаштиришга   йўналтирилган   устувор   йўналишида     демократик
ислоҳотларни   чуқурлаштириш   ва   мамлакатни   модернизация   қилишда
парламентнинг   ҳамда   сиёсий   партияларнинг   ролини   янада   кучайтириш,
давлат   бошқаруви   тизимини   ислоҳ   қилиш,   давлат   хизматининг   ташкилий-
ҳуқуқий   асосларини   ривожлантириш,   «Электрон   ҳукумат»   тизимини
такомиллаштириш,   давлат   хизматлари   сифати   ва   самарасини   ошириш,
жамоатчилик   назорати   механизмларини   амалда   татбиқ   этиш,   фуқаролик
жамияти   институтлари   ҳамда   оммавий   ахборот   воситалари   ролини
кучайтириш  вазифалар белгиланди.
Албатта,   давлат   ва   жамият   қўрилишидаги   белгиланган   муҳим
вазифаларни   бажаришда   Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихини   ўрганиш   фани
муҳим   аҳамият   касб   этади.   Зеро,   Биринчи   президентимиз   Ислом 74Каримовнинг   ибораси   билан   айтганда,   тарихий   хотирасиз   келажак   йўқ.
Жадидчилик   ҳаракатининг   йирик   намояндаларидан   Маҳмудхўжа
Беҳбудийнинг   “ Мозий   истиқболнинг   тарозисидур,   ҳар   ким   ўлчасинда
билсун”   деган   хитоблари   бугунги   кунда   тарихий   хотираси   кучли,   виждони
уйғоқ     ёш   кадрларни,   давлат   ва   жамият   қурувчиларини     тарбиялашда   ўта
долзарб аҳамиятга эга.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг
“ Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг
энг   янги   тарихи   бўйича   Жамоатчилик   Кенгаши   фаолиятини   ташкил
этиш тўғрисида ”ги 30 июнь 2017 йил ПҚ-3105-сонли Қарорида Ўзбекистон
миллий давлатчилигининг вужудга келиши ва тараққий топишининг энг янги
тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш мақсад қилинди.
Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихини   замонавий   назарий-методологик,
фанлараро ёндашувларга, тарихийлик ва холислик тамойилларига асосланган
ҳолда   тизимли   ўрганишни   ташкил   этиш,   Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи
бўйича долзарб муаммоларни ишлаб чиқиш, шунингдек, демократик ҳуқуқий
давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг «ўзбек модели» моҳияти
ва   мазмунини,   жамиятда   барқарорликни,   миллатлараро   тотувлик   ва   диний
бағрикенгликни   сақлаш   бўйича   кенг   кўламли   ишларни,   ҳозирги   дунёда
Ўзбекистоннинг   роли   ва   ўрнини   чуқур   ўрганиш   ва   яққол   очиб   бериш 1
вазифалари   белгиланди.   Мазкур   қарор   миллий   давлат   бошқарув   тизими
тарихини   чуқур   ўрганиб,   келажакда   ҳуқуқий   демократик   давлат   ва
фуқаролик жамияти бошқарув тизимининг илмий ва амалий жиҳатдан пухта
ва мукаммал йўналишларини ишлаб чиқишга ҳам даъват этади.   
Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихида     “Ўзбекистонда   миллий
давлатчилик   бошқарув   тизими”   мавзусини   илмийлик,   холислик,
ҳаққонийлик,   таққослаш,   қиёслаш,   диалектик   тамойил   ва   услубларда
1
  Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   “ Ўзбекистон   Республикаси   Фанлар
Академияси   ҳузурида   Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи   бўйича   Жамоатчилик   Кенгаши   фаолиятини
ташкил   этиш   тўғрисида ”ги   30   июнь   2017   йил   ПҚ-3105-сонли   Қарори.   https://lex.uz/docs/3251707 ?
query=президент 74манбаларга асосланган ҳолда ўрганиш, тадқиқ этиш   давр талабидир. Чунки,
бўлажак   зиёли   янгиланаётган   Ўзбекистоннинг   юксалишида   масъул   экан,
унинг миллий бошқарув тизими тарихи ва келажаги илмини чуқур ўрганиб,
ўз   ақли   ва   билимига   ишонадиган,   мустақил   фикрга   эга   бўлган,
боқимандаликнинг   ҳар   қандай   кўринишларини   ўзига   ор   деб   биладиган,
ватанпарвар, комил инсон даражасида тарбия топади. 
Битирув   иши   кириш,   икки     боб   ва   хулоса   қисмидан     иборат   бўлиб,
унда   Ўзбекистоннинг   мустақил   тараққиёт   йўли,   сиёсий   ислоҳоларнинг
босқичлари   ҳамда   юртимиз   тараққиётининг   миллий   юксалиши   жараёнида
давлат   бошқаруви   тизимини   янада   такомиллаштириш   масалалари   илмий,
назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганилди.
Мавзунинг   долзарблиги.   «Ўзбекистон   миллий   давлатчиликнинг
бошқарув   тизими»   мавзусининг   долзарблиги   демократик   давлат   бошқарув
тизимини   қуришнинг   назарий   асослари   ҳамда   уларни   ҳаётга   татбиқ   этиш
йўлларини   илмий   асосда   тушунтириш,   фуқароларимиз   онгига   сингдириб,
уларнинг   яратувчилик   фаолиятини   мамлакатимиз   равнақи   учун   сафарбар
этиш билан боғлиқ.
Миллий   давлатчилик   бошқарув   тизими   муаммоларни   чуқур   ўрганиш
орқали давлат бошқарув органларининг жамият тараққиётидаги ўрни қандай
бўлиши,   сиёсий   ислоҳотларнинг   босқичларининг   вазифалари,   якунлари   ва
сабоқлари   ҳамда   миллий   тикланишдан   миллий   юксалиш   сари   илдам   қадам
қўйган   Ўзбекистоннинг   давлат   ва   жамият   бошқарувидаги   асосий   устувор
вазифаларини тарихий, илмий нуқтаи назардан ўрганиш асосида тараққиётга
хизмат қилишдир.
Битирув     ишининг   мақсади:     Мустақиллик   йилларида   Ўзбекистон
Республикаси давлат бошқаруви тизимида юз берган муҳим ўзгаришлар, туб
ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кўрсатиш ва жамият ҳаётида талабанинг
ўрнини,   ўзлигини   англатишдан   иборат.     «Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи»
фани   дастуридан   5-мавзу   “Ўзбекистонда   демократик,   фуқаролик   жамияти
асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар” мавзусига 74оид   назарий   ва   услубий   тушунчаларни   чуқур   ўрганиш   асосида   кейинги
педагогик   фаолиятда   улардан   кенг   фойдаланиш,   давлат   ва   жамият
қурилишида фаол иштирок этиш.
Битирув  ишининг вазифалари :
-   Мустақилликка   эришиш   арафасида   давлат   ва   жамият   қурилишида
Ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни ҳамда мустақиллик йилларида
давлат   бошқаруви   соҳалардаги   ислоҳотларнинг   мазмун-моҳиятини   ўрганиш
ва   педагогик   фаолиятда     ислоҳотлар     мақсад   ва   вазифаларини   талабаларга
тушунтириб   бериш,   уларни   Ватанга   садоқат   ва   муҳаббат   рўҳида   тарбиялаш
ҳамда миллий ғуруни шакллантиришдан иборат.
-   Олий   таълим   муассасаларида   «Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи»
фанларини   ўқитишда     модулли   таълим   технологиясидан   фойдаланиш
йўлларини чуқур ўрганиш; 
-   «Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи»   фанидан     талабалар
ўзлаштиришини назорат қилиш учун тест саволларини ишлаб чиқиш;
-   Ўзбекистон   ижтимоий   ҳаётининг   барча   соҳаларида   кечаётган
жараёнларни   назарий   идрок   этиш,   ягона   мақсад   атрофида   халқимизни
жипслаштириш,   унинг   бунёдкор   ижтимоий-сиёсий   фаолиятини
кучайтиришдир. 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг  2022 йил 20 декабрда парламентга ва
Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида    “Аввал – инсон, кейин –
жамият   ва   давлат”   деган   ғояни   Конституциямиз   ва   қонунларимизга
ҳам,   кундалик   ҳаётимизга   ҳам   чуқур   сингдиришимиз   керак.   Ҳозирги
кундаги   жиддий   синовлар   ва   башорат   қилиб   бўлмайдиган   хавф-
хатарларни   енгиб   ўтишга   қодир   бўлган   миллий   давлатчилигимиз
асосларини   мустаҳкамлашимиз   зарур ” ,   деб     белгиланган   устувор
вазифалар   ҳам   мазкур   мавзунинг   мазмун-моҳиятини   чуқур   ўрганиш
масъулиятини юклайди. 2
 
                       Битирув ишининг илмий янгилиги:
2
  Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Ўзбекистон 
халқига  Мурожаатномаси. 2022 йил 20 декабрь. 74-   Олий   таълим   муассасаларида   номутахассислик   фанларини   ўқитишда
янги   -   педагогик   технологиялардан   фойдаланиш   долзарб   вазифа   сифатида
ўрганилди;
-   Номутахассислик   фанларини   ўқитишда   модулли   таълим
технологиясидан фойдаланилди;
-   «Ўзбекистонда   миллий   давлатчилик   бошқарув   тизими»   мавзусининг
модулли тузилмаси яратилди ва таълим технологияси, тавсиялар тайёрланди.
- Тадқиқот объекти : 
-   Юртимизда   ҳуқуқий   демократик   давлат   шаклланиши,   фуқаролик
жамияти   қурилиши,   қарор   топиши   ва   амал   қилишининг   дунёда   эътироф
этилган   умубашарий   принциплари   ҳамда   миллий   тамойилларга   асосланиб,
мамлакатимизга   хос   ва   мос   хусусиятлардан   келиб   чиққан   ҳолда   миллий
давлатчилик   бошқарув   тизимининг   шаклланиш   ва   такомиллашувини
ўрганиш,   Ўзбекистон   жамияти   сиёсий   ҳаёти   соҳалари   тадқиқотннинг
предмети ва объектини ташкил этади.
Битирув   ишининг   амалий   аҳамияти :   Тадқиқот   иши   натижаларидан
Олий   таълим   муассасаларида     «Ўзбекистон   тарихи» ,   “Ўзбекистонни
ривожлантириш   Стратегияси”,   “Фуқаролик   жамияти”,   “Миллий   ғоя:   асосий
тушунча   ва   тамойиллар”   фанларини   ўқитиш   жараёнида   фойдаланиш
имкониятини   яратади.   Шунингдек,   тадқиқот   ишидан   «Ўзбекистон
тарихи»нинг   муаммолари   «Фалсафа»,     «Ҳуқуқшунослик»,   «Социология»,
“Миллийҳоя: сосий тушунча ва тамойиллар” ва бошқа ижтимоий - гуманитар
фанлар   маълумотларига   таянган   ҳолда   таҳлил   қилинади.   Уларнинг   айрим
жиҳатлари   методологик   асос   бўлса,   айримлари   Ўзбекистон   тарихи     нуқтаи-
назаридан янги хулосалар чиқаришда хизмат қилади.
Хулоса   қилиб   шуни   айтиш   жоизки,   Ўзбекистонда   миллий   давлат
бошқарув   тизими   тарихини   чуқур   ўрганиш   Ўзбекистонда   ҳуқуқий
демократик ва фуқаролик жамиятини барпо этишда ёшларни етук мутахассис
ва комил инсонлар даражасидаги тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. 741.БОБ. Ўзбекистоннинг мустақил демократик тараққиёт йўли
1.1.  Ўзбекистонда миллий давлат бошқарув тизимини
яратиш зарурати
Мустақилликнинг   туб   моҳиятини   миллий   давлат   қуриш   ташкил   этади.
Биз 1991 йилнинг 31 августидан шундай мустақил давлат қуришга киришдик,
мустақиллик   авваламбор,   жамият   ижтимоий   ҳаётининг   барча   соҳаларини
мукаммал   давлат   бошқариш   тизимига   эга   бўлиш   заруратини   туғдирди.  
Давлат   –   жамиятнинг   бошқарув   тизими .   Ҳар   қандай   миллий   давлат
жамият   тараққиёти  билан   бирга  равнақ   топади.  Шунинг  учун   ҳам   давлат  ва
жамият қурилиши – яхлит кечадиган жараён.
Мустақилликнинг ўтган 29 йили, аввало, давлат ва жамият қурилишини
тубдан   ислоҳ   қилиш   орқали   кечди.   Бу   борада   ҳам   миллий   анъаналаримизга
таяниб,   ҳам   халқаро   тажрибаларга   суянган   ҳолда   иш   тутилди.   Истиқлол
тарихига биринчи галда давлат ва жамият қурилиши нуқтаи назаридан қараб
баҳо бериш зарур.
  Инсоният   цивилизацияси   қадимги   Шарқда,   Шимолий   Африкада   Нил,
Осиё   қитъасидаги   Дажла   ва   Фрот,   Амударё   ва   Сирдарё,   Ганг,   Янцзи   ва
Хуанхэ   дарёлари   воҳаларида   бошлангани   ҳозир   ҳаммага   маълум.
Цивилизация   ривожланиши   марказида   эса   энг   муҳим   унсурлардан   бири
сифатида   хар   доим   давлат   институти   туради.   Ўрта   Осиё   минтақаси
цивилизациясининг қадимийлиги бу ерда давлатчилик бир неча минг йиллик
тарихга эга эканлигини билдиради. Бундай заминда мавжуд давлатчилик нинг
ўзига хос бошқарув     салоҳияти унинг давомийлигини узлуксиз таъминлашга
қодир бўлган. Ўзбекистон нинг Биринчи   Президенти И.А. Каримов БМТ Бош
Ассамблеясининг 48- сессиясида  (1993 йил) ўзбек  давлатчилигининг тарихи
3000   йилдан   ортиқлиги,   бу   ҳудудда   гуллаб-яшнаган   давлатлар   нафақат 74Турон-Мовароунна ҳ р ,   Туркистондагина,   балки   жаҳон   тараққиётида   ҳам
ёрқин из қолдирганлиги ҳақида гапирганда тула асосга эга эди. 
Ҳозирги   замонда   «миллий   демократик   давлат»,   «миллий   давлатчилик
ва  демократик жамият» тушунчалари кўпроқ ишлатилмоқда. 
Унга   хос   бўлган   жиҳатлар   қуйидагиларда   ўзининг   аниқ   ифодасини
топади:
 демократик нормаларга таянадиган ҳуқуқуй давлат:
 демократияга   зид   бўлмаган   ҳолда   тарихий   анъаналар   ва   жамият
ҳаётининг   муҳим   соҳаларидаги   миллий   хусусиятларнинг
сақланиши: 
 барча фуқароларнинг тенглигига асосланган миллий сиёсат олиб
бориш:
 унинг   геосиёсий   мавқеи   иқтисодий,   маънавий   ва   ҳарбий   техник
имкониятига, салоҳиятига мос бўлиши: 
 фуқаролар   ижтимоий   онгида   демократик   тафаккурга   амал
қилиниши:
 мустақил ички ва ташқи сиёсат олиб бориши:
 ўз тараққиёт йўлини мустақил танлаши ва амалга ошириши:
 ўз   қобиғида   яшаш   мумкин   эмаслиги   қоидасига   таяниш,   очиқ
демократик давлат ҳисобланади. 
 бу   миллий   давлатчиликнинг   демократик   жамиятга   зид
эмаслигини кўрсатади.
  Демократик   жамият   қуриш     ва   бунда   давлат   бошқарув   тизимини
шакллантириш   ва   ривожлантириш   мақсадлари   эса   кўп     қиррали   жараён
бўлиб,   кўпгина   муаммоларни   ўз   ичига   олади.   Бунда   асосан   икки   муҳим
жиҳат   демократик   жамият   қўришда   дунё   мамлакатлари   эришган   ютуқлар,
умумэътироф   этилган   тамойиллар,   иккинчидан,   ҳар   бир   мамлакат   ва
халқнинг   ўзига   хос,   миллий   –   маънавий   хусусиятларини   ҳисобга   олиш
алоҳида аҳамият касб этади.     74Мустақиллик туфайли Ўзбекистон ўзига хос тараққиёт йўлини-ҳуқуқий
давлат ва демократик жамият қуриш йўлини белгилаб  олди ва ушбу йўлдан
оғишмай   олға   бормоқда.   Биринчи   президентимиз   Ислом   Каримовнинг
қуйидаги    “ Давлат – жамиятнинг кўзгуси, жамият қандай бўлса, давлат
ҳам   шундай   бўлади.   Давлат   жамиятнинг   маълум   тараққиёт
чўққиларига   эришишига   ёки   унинг   заифлашишига,   ночор   аҳволга   тушиб
қолишига   сабабчи   бўлади.   Яъни,   давлат   жамиятнинг   бир   қисми   ва   у
билан   ҳар   томонлама   боғлиқ   уюшма.   Улар   ўртасидаги   муносабатлар
қанчалик   ривожланган   ва   мукаммал   бўлса,   бу   давлатга   ҳам,   жамиятга
ҳам   ўзаро   манфаат   ва   барқарорлик   келтиради.   Шу   йўл   билан   кучли
жамият   қурилади ” 3
  деган   фикрларига   асосланиб,   жамият   тараққиётида
давлат бошқаруви  тизими муҳим аҳамият касб этишини идрок этамиз.
Ўзбекистон   Республикаси   мустақиллик   туфайли   демократик   жамият
қуришни   асосий   мақсад   қилиб   белгилаб   олар   экан,   миллий-маънавий
меросимизга,   миллий   давлатчилик     асосидаги   қадриятларимизга   таянган
ҳолда ўзига хос ва мос тараққиёт йўлини танлади ҳамда фуқаролик жамияти
қурилиши билан боғлиқ вазифаларни аниқлаб олди.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   1-моддасида:
“Ўзбекистон   –   суверен   демократик   республика.   Давлатнинг   “Ўзбекистон
Республикаси”   ва   “Ўзбекистон”   деган   номлари   бир   маънони   англатади”,   –
деб   ёзилган.   Мамлакатимизнинг   қандай   типдаги   давлат   эканини   “суверен
демократик   республика”   деган   ана   шу   уч   сўз   аниқ   ифодалаб   берган.  
“Суверен”   сўзи   –   французча   “souverain”   сўзидан   олинган   ва   у   луғавий
жиҳатдан “олий” деган маънони билдиради. Халқаро ҳуқуқ атамаси сифатида
эса   “мустақил   олий   ҳокимияти   эгаси”   деган   маънони
англатади.   Шундан   келиб   чиқиб,   бу   сўз   мустақилликка   эга,   эркин,   ҳур
давлатга   нисбатан   ҳам   ишлатиладиган   бўлган.   Шу   ўзакдан   ясалган
“суверенитет”   истилоҳи   халқаро   ҳуқуқда   “давлатнинг   ички   ишларни   олиб
3
  Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда.Т.,Ўзбекистон,1999,15-17-бетлар. 74боришда   ва   ташқи   муносабатларда   тўла   мустақиллиги”   маъносида
қўлланади.   Ёки   “суверенлик”   деган   сўзни   айнан
“мустақиллик” деб тушуниш керак.  
“Демократия”  сўзи, асли, юнонча  “demos”, яъни “халқ” ҳамда “kratos”,
яъни   “ҳокимият”   сўзларининг   қўшилишидан   ҳосил   бўлган.   Ҳуқуқий   атама
сифатида   “фуқаролар   эркинлиги   ва   тенглиги   конституция   ва   қонунларда
мустаҳкамланган, халқ ҳокимиятининг шакллари амалда ўрнатилган ва юзага
чиқарилган   сиёсий   тузум;   халқ   ҳокимияти”   маъноларида   талқин   этилади.
Бошқача   қилиб   айтилганда ,   демократик   тузумда   то   халқ   сайламагунча   ҳеч
ким   давлат бошлиғи бўла олмайди   ва то халқ сайламагунча ҳеч ким қонун
чиқариш ваколатини қўлга кирита олмайди.  
Албатта,   “демократия”   сўзи   “жамоа   барча   аъзоларининг   фаол
иштирокида   раҳбарлик   қилиш   усули”   тарзида   оддийроқ   маънода   ҳам
қўлланаверади.  
“Республика”   сўзи   ҳам   –   халқаро   ҳуқуқ   атамаси.   У   луғавий   жиҳатдан
лотинча   “иш”   маъносидаги   “res”   ҳамда   “ижтимоий”,   яъни   “кўпчилик”   ёки
“умумхалқ”   маъносидаги   “publika”   сўзларининг   қўшилишидан   ҳосил
қилинган.   Истилоҳий   маъноси   ҳам   шундан   келиб   чиқади:   у   “олий   давлат
ҳокимияти   маълум   муддатга   сайланадиган   ҳокимият   органи   (президент   ёки
парламент)га   тегишли   бўлган   бошқарув   шакли;   шундай   бошқарув   шаклига
эга бўлган давлат”ни англатади.  
Бош   Қомусимизнинг   1-моддасидаги   бу   уч   сўзни   тушунтириш   орқали,
мустақиллик   йилларида   Ўзбекистон   чинакам   суверен   демократик
республикага айланди.
Истиқлолнинг   дастлабки   кунларидан   бошлаб   миллий   анъаналаримизга
асосланган янги давлатчилик назарияси, миллий тикланиш ғояси, истиқболда
мўлжалланган   стратегик   долзарб   масалалр   ишлаб   чиқилди.   Ўзбекистонда
қурилаётган   ҳуқуқий   демократик   давлат   хусусиятлари,   демократик
тамойиллар   ривожи,   маданиятлар   ва   цивилизациялар   синтези,   фуқаролик
жамияти   тизимини   шакллантириш   йўллари,   миллий   қадриятларни   тиклаш, 74ўзбек   давлатчилигининг   неча   минг   йиллик   тарихини   ўрганишнинг
концептуал ғоялари асослаб берилди.
Ўзбекистонда   миллий   давлатчилик   бошқарув   тизимининг   шаклланиш
ва такомиллашуви жараёнларини ўрганар эканмиз, авваламбор, бутун дунёда
демократия, демократик жамият тўғрисида ишлаб чиқилган концепцияларда
демократик   жамиятнинг   қиёфаси,   асослари,   яшаш   ва   ривожланишнинг
умумэътироф   этилган   қонуниятлари   ҳамда   унинг   ҳар   бир   давлат,   халқнинг
миллий-маънавий хусусиятлари билан боғлиқ жиҳатларини идрок этишимиз
лозим.     Бугунги   кунга   келиб,   дунёнинг   160   дан   ортиқ   давлатларида
демократик тузум умумбашарий ва миллий қадрият сифатида қарор топгани,
демократия   инсоният   ҳаёт   тарзининг   энг   мақбул   ривожланиш   йўли
эканлигининг   эътироф   этилаётгани   давлат   бошқарувида   демократия   муҳим
аҳамият касб этишидан далолат беради.
Шарқ   ва   Ғарб   цивилизациялари   туташган   маконда   тарихда   биринчи
бўлиб,   умумэътироф   этилган   демократия   тамойиллари   миллий   қадриятлар
билан тўлдирилмоқда. 
1.2. Ўзбекистонда  ҳокимиятнинг конституциявий асосда бўлиниши
тамойили-   давлат бошқаруви соҳасини ислоҳ қилишнинг муҳим шарти .
Давлат   қурилиши   ва   бошқаруви   соҳасини   ислоҳ   қилишнинг   устувор
йўналишларидан   бири,   бу   албатта   ҳокимиятнинг   конституциявий   асосда
бўлиниши   тамойили   ҳисобланади.   Конституциямизнинг   11-моддасида
“Ўзбекистон   Республикаси   давлат   ҳокимиятининг   тизими,   ҳокимиятнинг
қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятига   бўлиниши   принципига
асосланади” деган қоида акс эттирилган.
Ҳокимиятнинг  конституциявий асосда бўлиниши тамойили жаҳондаги
ривожланган   мамлакатларда   демократик   жараёнлар   натижасида   вужудга
келган ва давлат ҳокимиятини амалга оширишда қўлланиладиган энг изчил,
самарали   усул   ҳисобланади.Биринчи   президентимиз   Ислом   Каримов   давлат
қурилиши   ва   фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   жараёнларини
эркинлаштиришнинг  асосий вазифаларидан  бири сифатида  “ҳокимият барча 74тармоқларининг   бир-биридан   мустақил   ҳолда   иш   юритиш   тамойилларини
мустаҳкамлаш”масаласига алоҳида эътибор қаратган эди.
2002   йилнинг   27   январида   ўтказилган   референдумда   икки   палатали
парламентни   шакллантириш   асоси   яратилди   ва   миллий   давлатчилигимиз
бошқарув   тизимида   туб   ўзгаришлар   амалга   оширилди.   2003   йил   24   апрелда
қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциявий   қонуни
билан қомусимизга тегиишли тузатиш ва қўшимчалар киритилди. Парламент
ваколатларининг   кенгайтирилиши,   ҳукумат   ваколатлари   ва   масъулияти,
ҳокимият турли тармоқларининг бир-бирини назорат  қилиш механизмининг
кучайтирилиши кўзда тутилди. 
“Давлат   қурилиши   ва   бошқарув   соҳасидаги   энг   муҳим   вазифа   бу-
қонунчилик   ҳокимияти   бўлмиш   парламентнинг   роли   ва   таъсирини
кучайтириш,   ҳокимиятнинг   қонунилик,   ижро   ва   суд   тармоқлари
ўртасида   янада   мутаносиб   ва   барқарор   мувозанатга   эришишдан
иборат ” 4
 эканлигини қайд этиш мумкин. 
Президентнинг   баъзи   ваколатларини   парламентнинг   юқори   палатаси-
Сенатга   ва   ҳукуматга   ўтказиш,   профессионал,   доимий   асосда   ишлайдиган
қуйи-Қонунчилик палатасини шакллантириш, унинг ваколат ва ҳуқуқларини
кенгайтириш кўзда тутилган.
Ҳукуматни   бошқариш   Бош   вазирга   юкланиши,   Президентнинг
Вазирлар   Маҳкамаси   раиси   лавозимидан   холи   бўлиши,   ҳукумат   аъзоларини
лавозимга   тайинлаш   учун   тақдим   қилиш   ваколати   Бош   вазирга   берилиши
ҳукумат   фаолиятининг   кенгайишига   ҳамда   масъулиятининг   ошишига   олиб
келади.   Бу   давлат   органлари   фаолиятини   қонуний   асосда   чегаралаш,
уларнинг   ваколатларини   аниқлаштиришга   хизмат   қилади.   Доимий   асосда
4
  Каримов  И.А. Бизнинг  бош  мақсадимиз-жамиятни  демократлаштириш  ва янгилаш,  мамлакатни
модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., Ўзбекистон,2005 й. 6-8 бетлар 74ишлайдиган   қуйи-Қонунчилик   палатаси   кўппартиявийлик,   муқобиллик
асосида шакллантирилиши демократиянинг ёрқин ифодаси бўлди. Мамлакат
бошқарув   тизимида   демократик   давлатлар   тажрибасида   синалган   қонун
чиқарувчи,  ижро этувчи   ва суд  ҳокимиятлари  ўртасида  барқарор  мувозанат,
бир-бирининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ўзаро чегаралаб туришни
таъминловчи механизмлар шакллантирилди. Бу механизмлар Конституция ва
қонунларда маустаҳкамланган. Масалан,   Қонунчилик органи-   Олий Мажлис
қонунлар   қабул   қилиш   орқали   барча   давлат   ҳокимияти   идоралари
фаолиятини   белгиловчи   ҳуқуқий   асосларни   яратади.   Президент,   Вазирлар
Маҳкамаси,   суд   органлари   ва   барча   идоралар   Парламент   қабул   қилган
қонунлар асосида иш юритишга мажбур.
Шунингдек, Парламент Бош вавзирни лавозимга тайинлаш, ҳукуматни
зиммасидаги ваколатидан соқит қилиш ҳақидаги аризасини қабул қилиш, суд
органларидаги таъсири, умуман парламент назоратини амалга ошириш билан
улар фаолиятига таъсир ўтказади.
“Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   тўғрисида”ги
Конституциявий   Қонун(2023   йил)нинг   105-моддасида     “Ўзбекистон
Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти
органларининг   келишилган   ҳолда   фаолият   юритишини   ҳамда
ҳамкорлигини   таъминлайди”   деган   қоида   киритилган   бўлиб,   президент,
ижро   ҳокимиятининг   бошлиғи   сифтида,   қонунчилик   ва   суд   ҳокимияти
органлари   фаолиятига   кучли   таъсир   этади.   Давлат   раҳбари   қонунчилик
ташаббуси   ҳуқуқига   эга.   У   паламент   қабул   қилган   қонунларни   имзолаб,
эълон   қилади.   Зарур   ҳолларда,   муайян   қонун   лойиҳасига   нисбатан   эътироз
туғилган тақдирда Президент уни имзоламаслиги ва такрор муҳокама қилиш
учун Парламентга қайтариши мумкин.
Ижро ҳокимиятини амалга оширувчи Вазирлар Маҳкамси  қонунлар
ижросини   таъминлар   экан,   турли   воситалар   орқали   қонунчилик   жараёнига 74таъсир   ҳам   қилади.   Бундай   таъсирнинг   энг   самарали   усулларидан   бири-
Республика   ҳукуматининг   қонунчилик   ташаббуси   ҳуқуқига   эга   эканидир.
Вазирлар   Маҳкамаси   қонунчилик   органи   фаолиятига,   қонунлар   мазмунига
таъсир қилади.
Суд   ҳокимиятини   амалга   оширувчи   суд   органлари   ҳам   ҳокимият
муносабатида   мутаносибликни   таъминлашда   иштирок   этади.Ўзбекистон
Республикаси   Конституциявий   суди,   Олий   суди   қонунчилик   ташаббуси
ҳуқуқига   эга   экани   туфайли   қонунчиликка   таъсир   этади.   Қонунлар   эса
мувозанат   мутаносиблигини   сақлашдаги   асосий   воситадир.   Ҳокимият
тармоқлари   ўртасида   мутаносибликни   сақлашда   Конституциявий   суд
фаолияти   алоҳида   ўрин   тутади.   У   Конституцияга   асосан   Ўзбекистон
Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент
Фармонлари,   ҳукумат   ва   маҳаллий   давлат   ҳокимияти   органлари   қарорлари,
давлатлараро   шартнома   ва   бошқа   мажбуриятларнинг   Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон   Республикаси   Конституцияси   Ўзбекистон
Республикасининг   Конституциясига,   Ўзбекистон   Конституцияси   ва
қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беради.  “Агар биз ҳокимият
тармоқларининг   бўлиниши   тамойилига   амал   қилмасак,   ҳар   қайси   ижро
ҳокимият   раҳбари   ҳокимиятнинг   бошқа   тармоғи   ишига     ўзбошимчалик
билан   аралашишига   уринадиган   бўлса,   у   ҳолда,   ҳаётда   адолат   у   ёқда
турсин, оддий тартиб-интизомни ўрнатиб бўладими”. 5
  
Давлат   бошқаруви   тизимида   парламент   муҳим   аҳамият   касб   этади.
Мустақиллик   йилларида   Ўзбекистонда   парламентаризмнинг   тараққиётининг
ўзига хос хусусиятларини қуйидагича изоҳлаш  мумкин.
5
  Каримов И.А. Эл-юртга ҳалол, виждонан хизмат қилиш-ҳар бир раҳбарнинг муқаддас бурчи. 
“Халқ сўзи”, 2004 йил 26 май. 74Биринчидан,   истиқлол   йилларида   ҳокимият   ваколатларини
тақсимлашнинг   конституциявий   принципи   асосида   жаҳон   парламентаризми
андозаларига хос халқ вакиллиги ва қонун чиқарувчи органи сифатида ўзбек-
парламенти-бир   палатали   Олий   Мажлис   шаклланди.   У   давлат   ҳокимияти
органлари   тизимида   ўзининг   муносиб   ўрнини   эгаллади   ва   демократик
ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратишда унинг хизмати беқиёсдир.
Иккинчидан,   Олий   Мажлис   замонавий   парламентларга   хос   қонун
ижодкорлиги,   парламент   назорати,   парламентлараро   алоқалар   каби
вазифаларни амалга оширди. Шу билан бирга , ўзига хос миллий парламент
анъаналари шаклланиб ривожланди.
Учинчидан,   Олий   Мажлиснинг   замонавий   парламентларга   хос
ташкилий   тузилмалари,   яъни   партия   фракциялари   ва   депутатлар   гуруҳлари,
қўмита ва комиссиялари ташкил топди.
Тўртинчидан,   мамлакатимизда   аҳолисининг   муҳим   демократик
институт-парламентга   муносабати   ўзгарди.   Ўзбекистонда   парламентаризм
қадриятларининг   қарор   топиши   ва   ўзбек   қонунчилик   мактабининг
шаклланиши,   миллий   парламент   давлат   ҳокимиятининг   мустақил   соҳаси
сифатида демократик тамойиллар асосида ривожланиб бормоқда. 
Президентимиз   демократияни   таъминлашда   парламентнинг   ўрни   ва
аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис
палаталари,   сиёсий   партиялар   ҳамда   Ўзбекистон   Экологик   ҳаракати
вакиллари билан учрашувда “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига
айланиши,   ислоҳотларнинг   ташаббускори   ва   асосий   ижрочиси   бўлиши
керак”   мавзидаги   маърузасида   “ Демократия   қаердан   бошланади   –
парламентдан   бошланади.   “Парламент   –   демократия   мактаби”,   – 74деймиз.   Шундай   экан,   миллий   парламентимиз   ҳақиқий   демократия
мактабига айланиши керак” , –  деган фикрларни илгари сурди. 6
 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбекистон
Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   ҳаракатлар   стратегияси
тўғрисида”ги Фармонида  бешта устувор йўналишнинг биринчисида  “Давлат
ва   жамият   қурилишини   такомиллаштиришга   йўналтирилган   демократик
ислоҳотларни   чуқурлаштириш   ва   мамлакатни   модернизация   қилишда
парламентнинг   ҳамда   сиёсий   партияларнинг   ролини   янада   кучайтириш,
давлат   бошқаруви   тизимини   ислоҳ   қилиш,   давлат   хизматининг   ташкилий-
ҳуқуқий   асосларини   ривожлантириш,   “Электрон   ҳукумат”   тизимини
такомиллаштириш,   давлат   хизматлари   сифати   ва   самарасини   ошириш,
жамоатчилик   назорати   механизмларини   амалда   татбиқ   этиш,   фуқаролик
жамияти   институтлари   ҳамда   оммавий   ахборот   воситалари   ролини
кучайтириш” каби устувор вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг     мазкур   фармони   билан
Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия
ҳамда   Ҳаракатлар   стратегиясида   назарда   тутилган   Ўзбекистон
Республикасини   ривожлантиришнинг   устувор   йўналишларини   амалга
ошириш   бўйича   комиссиялар   тузилди.   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг 2017 йил йил 14 февралдаги Фармойиши билан Ҳаракатлар
стратегиясида   назарда   тутилган   тадбирларнинг   экспертлик   ва   жамоатчилик
муҳокамасини   самарали   ташкил   этиш   борасидаги   саъй-ҳаракатларни
бирлаштириш,   уларни   мукаммал   амалга   ошириш,   фуқаролик   жамияти
институтларини,   экспертлар   ва   олимларни   мамлакатимизни
демократлаштириш   ҳамда   модернизация   қилиш   жараёнларига   фаол   жалб
этиш   мақсадида   Тошкентда   Тараққиёт   стратегияси   маркази   ташкил   этилди.
6
  Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги 
босқичга кўтарайлик. Т., Ўзбекистон,2017йил. 552-бет. 74Чунки   шиддат   билан   ўзгариб   бораётган   жамият   ижтимоий   –   сиёсий
ҳаётидаги   жараёнлар   давлат   ва   жамиятда   энди   ана   шундай   янада
такомиллашувга зарурат юзага келтирди. 
             Ҳозирги кунда Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан давлат
ва   жамият   ҳаётининг   барча   соҳаларини   ривожлантиришга   қаратилган   15   та
қонун   ҳамда   700   дан   ортиқ   норматив-ҳуқуқий   ҳужжат   қабул   қилинди.
Мустақил   давлатчилигимиз   тарихида   илгари   ҳеч   қачон   ҳуқуқий   базани
мустаҳкамлашда   бундай   жадаллик   юз   бермаган   эди.   Бу   мамлакатимизда
ислоҳотларни   мисли   кўрилмаган   даражада   чуқурлаштириш   жараёни
бошланганидан далолат беради.
Хусусан,   давлат   ва   жамият   қурилиши   тизимини   такомиллаштириш
соҳасида   замонавий   талаблар   ҳамда   устувор   йўналишларни   инобатга   олган
ҳолда 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ва
функциялари   қайта   кўриб   чиқилди,   20   та   давлат   ва   хўжалик   бошқаруви
органлари, бошқа ташкилотлар қайта ташкил этилиши албатта мамлакатимиз
давлат бошқарувида амалга оширилиши лозим бзлган заруриятдандир.
1.3.Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий
                                  ислоҳотларнинг босқичлари
Демократик   тамойил   ва   қадриятларга   асосланган   замонавий   ўзбек
суверен   давлатчилигининг   қарор   топиши   мамлакатимизнинг   XX   аср   сўнгги
ўн йиллигидаги буюк тарихий воқеа бўлди. Аввало ХХ асрнинг 80 – йиллари
иккинчи   ярмида   собиқ   Иттифоқда   рўй   берган   таназзул   Ўзбекистонда
Президент   лавозимини   таъсис   этиш   заруриятини   келтириб   чиқарди.
Президент   лавозимининг   жорий   этилиши   республика   мустақиллиги   учун
кураш   кучайган   ва   миллий   давлатчилик   ривожида   принцип   жиҳатдан   янги
босқичга ўтилаётганлигини англатар эди.
Шу   билан   бирга,   республикада   президентлик   бошқаруви   ҳокимият
механизмининг самарадорлигини, мамлакатдаги барқарорлик, қонунийлик ва 74ҳуқуқ-тартиботнинг   самарадорлигини   қатъиян   ошириш   воситаси   бўлиб
хизмат   қилиши   лозим   эди.   Айниқса,   Ўзбекистон   каби   кўп   миллатли
мамлакатда   ижтимоий-иқтисодий   ҳолат   оғирлашиб   бораётган   бир   даврда
жамиятни   жипслаштириш   янада   муҳим   эди.   Бундай   шароитда   сиёсий
тизимнинг   янгиланаётган   механизми,   аввало,   шунга   кўмаклашмоғи,   бу
тизимнинг ишларида ички ва ташқи сиёсат, стратегик йўналишлар ва уларни
амалга   ошириш   соҳасидаги   амалий  ишлар   мужассамлашиб,   яхлит   ҳаракатга
айланиши лозим эди.
Президент   ўзининг   амалий   иши   билан   турли   ижтимоий-сиёсий
ҳаракатлар   ўртасида   ва   ижтимоий   мулоқотни   ривожлантириш   учун   шароит
яратиши,   мамлакатда   тинчлик   ва   миллатлараро   тотувликни   таъминлаши,
шунингдек,   фавқулодда   вазиятларда-урушларда,   низоларда,   табиий
офатларда,   жамоат   тартиби   жиддий   бузилган   ҳолларда   олий   ваколатлар
соҳиби   бўлган   ташкилотчи   ва   мувофиқлаштирувчи   арбоб   сифатида   иш
кўриши керак эди. Айни вақтда Президент лавозими таъсис этилган тақдирда
ҳам   Олий   Кенгаш   давлат   ҳокимиятининг   олий   органи   бўлиб,   у   қонун
чиқарувчи, ҳукумат-ижрочи-бошқарувчи орган бўлиб қолаверади. Президент
эса мазкур тизимда қонун чиқарувчилик билан ижрочилик фаолиятини ўзаро
боғлайдиган мустаҳкам бўғин вазифасини бажарган.
1990   йилда   мазкур   лавозим   таъсис   этилаётган   вақтда,   бу   лавозимнинг
жорий   этилиши   Министрлар   Кенгашининг   ваколатини   чеклаши   мумкин,
деган  хавотир  ҳам  бўлди.  Бироқ,  ҳукуматнинг  ваколатлари  амалда  ўзгармай
қолди.   Шу   муносабат   билан   Министрлар   Кенгаши   ўз   иши   тўғрисида   ҳар
йили   Олий   Кенгашга   ҳисоб   берибгина   қолмай,   бу   ҳақда   Президентни
мунтазам   хабардор   қилиб   туриши   белгилаб   қўйилди.   Айни   пайтда   ҳукумат,
вазирликлар   ва   давлат   қўмиталари   қонунлар   билан   бир   қаторда   ўз
фаолиятида   Президент   Фармонларига   амал   қилишлари   шарт   эканлиги
мустаҳкамланди.   Президент   ҳузурида   ташкил   этилган   муҳим   орган-
Президент Кенгаши давлат ваколатлари билан таъминланди. 74Давлат   бошқарувининг   мазкур   замонавий   ва   самарали   шаклини   юзага
келтиришда халқимизнинг давлатчилик соҳасидаги кўп минг йиллик тарихий
тажрибалари, диёримизнинг муайян шарт-шароитлари, халқнинг анъаналари
ва   менталитети,   ўзига   хос   хусусиятлари,   шунингдек,   ҳозирги   замон   илғор
давлатларининг   тажриба   ва   ютуқлари   назарда   тутилди.   Қайд   этиш   жоизки,
бугунги кунда БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 143 тасида [9]
, яъни қарийб
75 фоизида Президент лавозими таъсис этилган.
Ўзбекистон   ССРнинг   биринчи   Президенти   республика   Олий
Советининг   1990   йил   24   мартдаги   сессиясида   сайланди.   Ислом     Каримов
яширин   овоз   бериш   йўли   билан   Ўзбекистон   ССР нинг   Президенти   этиб
сайланди.
Л.Левитин   ва   Д.С.Карлайлнинг   “Ислом   Каримов   –   янги   Ўзбекистон
Президенти”   номли   китобида   шундай   дейилади:   “1990   йилнинг   март   ойида
Ислом   Каримов   ўша   пайтдаги   иттифоқдош   республикалар   раҳбарлари
орасида биринчи бўлиб Президентликка сайланди. Москва буни жуда салбий
қабул   қилди.   Горбачев   очиқдан-очиқ   ғазабланди.   Телевидение   ва
минбарларда   Горбачевнинг   “16   президенти   бор   давлат   қандай   давлат
бўлади”, деган сўзларини қайтариш билан банд бўлдилар. (Бу Горбачевнинг
навбатдаги   мантиқий   фикри   эди   –   янгидан   пайдо   бўлаётган   давлатлар
иттифоқида   16   та   парламент   раислари   бўлиши   мумкин   эмишу,   16   та
Президент   бўлиши   мумкин   эмас   эмиш).   Каримовдан   қутулиш   учун
тазйиқнинг барча йўлларидан фойдаланиб кўришди. Горбачев уни ўтакетган
амалпараст деб айблади. Бу вақтда, мен ишонаманки, Каримов ҳақоратланган
ва   хўрланган   Ўзбекистоннинг   обрўсини   кўтариш   ҳақида   ўйларди.
Бу   курашда   Каримов   ўзи   ва   халқи   учун   ҳамма   нарсага   тайёр   йўлбошчи
сифатида ғолиб чиқди” 7
.
Ўтган   давр   мобайнида   мамлакатимизда   президентлик   институтининг
ҳуқуқий   асослари   шаклланиши   ва   ривожланишини   икки   даврга   ажратиб
ўрганиш мақсадга мувофиқ.
7
  Каримов И.А. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”  Тошкент, Ўзбекистон 
2011 й. 45-бет. 74Давлат   ҳокимиятининг   муҳим   субъекти   сифатида   президент
лавозимининг жорий этилиши, унинг давлат функцияларидан келиб чиқиб ўз
вазифаларига   эга   бўлиши,   давлат   механизмида,   хусусан,   ҳокимият
тармоқлари   тизимида   ўз   ўрни   ва   ролини   топиши   ҳамда   фаолият
юритишининг   ҳуқуқий   асосларини   шакллантириш   билан   боғлиқ   биринчи
галдаги   ислоҳотлар   ва   ўзгаришларни   ўз   ичига   олган   дастлабки   босқич   –
1990-2000 йиллар   мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш
даври, том маънода, тарихий аҳамиятга эга бўлган давр бўлди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини таъсис этиш ҳамда
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   (Асосий   Қонуни)га   ўзгартиш   ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
кўра,   Ўзбекистон   Республикасининг   Президенти   лавозими   демократия
жараёнларини янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш,
конституцион   тузумни,   фуқароларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва
хавфсизлигини   мустаҳкамлаш,   Ўзбекистон   Республикаси   давлат   ҳокимияти
ва   бошқаруви   олий   органларининг   ўзаро   алоқасини   такомиллаштириш
мақсадида   таъсис   этилди   ҳамда   унинг   конституциявий   мақоми   Ўзбекистон
Республикасининг   бошлиғи   этиб   белгиланди.   Қонунда   фуқароларнинг
ҳуқуқлари   ва   эркинликларига,   Конституция   ва   қонунларга   риоя   этилишига
кафил   бўлиш,   республиканинг   суверенитети,   хавфсизлиги   ва   ҳудудий
яхлитлигини   муҳофаза   этиш,   миллий   давлат   тузилиши   масалаларига   доир
қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, мамлакат
ичкарисида ва халқаро ташкилотларда республика номидан иш кўриш, Олий
Кенгашга   ҳар   йили   республикадаги   ҳолат   ҳамда   ички   ва   халқаро   ҳаётнинг
энг   муҳим   масалалари   юзасидан   ҳақида   маърузалар   тақдим   этиш,   айрим
шахсларни   лавозимга   тайинлаш   ва   озод   қилиш   бўйича   ваколатлар,
республика   олий   ҳокимият   ва   бошқарув   органларининг   баҳамжиҳат
ишлашини таъминлаш, ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари ижросини
тўхтатиб   қўйиш,   қонунларни   имзолаш,   фахрий   унвонлар   бериш,   фахрий
ёрлиқлар   билан   мукофотлаш,   республика   фуқаролигига   ва   сиёсий   бошпана 74беришга   оид   масалаларни   ҳал   этиш,   судлар   томонидан   ҳукм   қилинган
шахсларни   афв   этиш   ва   бошқалар   Президент   ваколатлари   сифатида   қайд
этилди.
Ўзбекистон   Республикасида   президентлик   институтининг   вужудга
келиши   мамлакатимиз   миллий   давлатчилигининг   ривожланишида   мутлақо
янги босқични бошлаб берди.
Халқаро   тажрибадан   маълумки,   жаҳонда   президентлик   институтининг
вужудга   келиши   ва   ривожланишининг   ягона,   универсал   модели,   схемаси
мавжуд   эмас.   Ҳатто,   энг   яхши   деб   топилган   моделни   кўчирган   давлатларда
ҳам   аслидагидек   самара   бермаслиги   мумкин.   Буни   АҚШ   модел и ни   олган
Лотин Америкаси давлатлари мисолида ҳам кўр са бўлади . Шунинг учун ҳар
бир   мамлакатда   президентлик   институтининг   вужудга   келиши,   фаолият
юритиши   ва   ривожланишига   бир   қатор   омиллар   ўз   таъсирини   ўтказади.
Уларни шартли равишда объектив ва субъектив омилларга ажратиш мумкин.
Кенг   маънода   -   устувор   ва   асосий   объектив   омилларга   сиёсий,   иқтисодий,
ижтимоий,   маданий ,   т ор   маънода   -   субъектив   омилларга   эса   ижтимоий,
сиёсий,   ҳуқуқий   онг,   аҳолининг   сиёсий-ҳуқуқий   маданияти   кабиларни
киритиш   мумкин.   Объектив   омилларни нгнегизини   иқтисодий   ва   ижтимоий
масалалар   ташкил   этади.   Ислоҳотларнинг   дастлабки   босқичида   асосий
ваколатлар   давлатнинг,   энг   аввало,   ижро   этувчи   ҳокимиятнинг   ихтиёрида
бўлишини   тақозо   этди.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
Каримов   бу   ҳақда   шундай   дейди:   “Айни   замонда,   агар   кучли   ижрочилик
ҳокимияти   бўлмас   экан,   энг   одил   ва   энг   оқил   қонунлар   ва   қарорлар   ҳам
бажарилмай,   шунчаки   қоғозда   қолиб   кетиши   мумкин.   Бу   ҳол   қонунларни
жорий   этишга,   фуқаролар   ҳуқуқларини   ва   эркларини   муҳофаза   қилишга,
сиёсий   ва   иқтисодий   ислоҳотларни   ўтказишга   қодир   президентлик
ҳокимиятини кучайтиришни тақозо этади”.
1990   йил   1   ноябрда   қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикасининг
“Ўзбекистон   Республикасида   ижроия   ва   бошқарув   ҳокимиятининг
тузилишини   такомиллаштириш   ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси 74Конституцияси   (Асосий   Қонуни)га   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш
тўғрисида”ги Қонуни билан давлат бошқарувининг уйғун тизимини яратиш,
қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи   ва   суд   ҳокимиятини   бир-биридан   қатъий
фарқлаб   қўйиш,   давлат   органлари   фаолиятида   параллелчилик   ва   бир-
бирининг   ишини   такрорлашга,   бир   органнинг   бошқа   органлар   вазифасини
бажаришига   барҳам   бериш   мақсадида   ҳамда   бозор   муносабатларига   ўтиш
шароитида   ижро   ҳокимиятини   бутун   чоралар   билан   мустаҳкамлаш,   давлат,
хўжалик   ва   социал-маданий   қурилишнинг   ҳамма   жабҳаларида   интизом   ва
тартиб   ўрнатиш   муҳим   эканлигини   ҳисобга   олиб,   президентлик   ҳокимияти
билан   Министрлар   Советининг   ижроия-бошқарув   ҳокимияти   қўшиб
юборилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Министрлар   Совети   Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг
Раиси   бўлиши,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ва   Ўзбекистон
Республикаси   Министрлар   Советининг   аппарати   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти ҳузуридаги битта аппаратга бирлаштирилиши белгиланди.
Мазкур қонун мамлакатимизда давлат бошқарув шакли – президентлик
республикасига   асосланишини   мустаҳкамлаб   қўйди.   Ўтиш   даврида   давлат
бошқарувининг   президентлик   республикаси   шаклининг   ўрнатилиши
Ўзбекистон   Республикасида   олиб   борилган   барча   ижтимоий   соҳалардаги
изчил   ислоҳотларнинг   муваффақиятли   кечишининг   гарови   бўлди.   Ўтиш
даврида   кучли   ижро   ҳокимиятига   асосланган   давлат   бошқаруви,   бунда
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   давлат   ва   ижро   ҳокимияти
бошлиғи   сифатидаги   ўрни   Конституция   ва   қонунлар   устуворлиги
тамойилининг   амалда   бўлиши   ва   бу   тамойил   қонунлар   ижросининг
таъминланишида таянч бўлди 8
.
8
  1990 йил 1 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон 
Республикасида ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни. 74Президентлик   институти   таъсис   этилганидан   сўнг   давлатимизда   кенг
қамровли   ислоҳотлар   бошланди.   М амлакатда   юзага   келган   вазият   ва
республика манфаатларини ҳимоя қилиш учун 1991 йил 25 августда бевосита
марказга   бўйсунадиган   республика   Ички   ишлар   вазирлиги,   Давлат
ҳавфсизлик   қўмитасини   Ўзбекистоннинг   юрисдикциясига   ўтказиш,   собиқ
Иттифоқ Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудида  жойлашган ички
қўшинларини   бевосита   Президентга   бўйсундириш   ҳақида   Фармон лар   қабул
қилинди. Бу ҳам президентлик институтининг тезкор ва аниқ мақсадли қарор
қабул   қилишга   имкон   берувчи   бошқарув   шакли   эканлигидан   далолат   берар
эди .
1991   йил   18   ноябрда   мамлакатимизда   президентлик   сайловларини
тартибга   солувчи   “Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   сайлови
тўғрисида”ги Қонун   9
қабул қилинди.
Марказий   Осиё   минтақасидаги   барча   республикалар   орасида   биринчи
бўлиб,   1991   йил   29   декабрда   Ўзбекистон   Республикаси   Президентлигига
муқобиллик асосида сайлов бўлиб ўтди.
1992   йил   8   декабрда   президентлик   институтига   оид   қоидалар
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   XIX   бобида   мустаҳкамлаб
қўйилди.   Мазкур   боб   Ўзбекистон   Республикаси   Президентига   бағишланиб,
унинг   89-моддаси   Президентнинг   давлат   ҳокимияти   тизимида   тутган   ўрни
ҳамда   ҳуқуқий   мақомини   белгилаб   берди.   Унда   “Ўзбекистон
Республикасининг   Президенти   Ўзбекистон   Республикасида   давлат   ва   ижро
этувчи   ҳокимият   бошлиғидир.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   айни
вақтда   Вазирлар   Маҳкамасининг   Раиси   ҳисобланади” 10
  деган   қоида
мустаҳкамланди.
9
  1991 йил 18 ноябрда мамлакатимизда президентлик сайловларини тартибга 
солувчи “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги 
Қонун  
10
  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . Тошкент, Ўзбекистон. 2018 йил. 
42-бет. 74Демократик   ҳуқуқий   давлат   ва   кучли   фуқаролик   жамиятининг
пойдеворини барпо этиш ҳамда давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши зарурати
ўтиш   даврида   Президент   зиммасига   катта   масъулият   ва   стратегик
вазифаларни   ҳал   этишни   юклаш   баробарида   унинг   етарли   ваколатларга   эга
бўлишини   ҳам   тақозо   этди.   Президент   давлат,   айни   вақтда,   ижро   этувчи
ҳокимият   бошлиғи   сифатида   ислоҳотларнинг   ташаббускори,   янгиланиш   ва
ўзгаришлар жараёнини ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди.
Ислом Каримов фикрича, “Юртбоши – ниҳоят даражада оғир, мураккаб
ва   масъулиятли   бир   вазифани   ўз   зиммасига   олиб,   унга   ишонч   билдирган
одамларнинг умидини оқлаш учун – бу баландпарвоз гап бўлиб туюлмасин -
шу олий мақсад йўлида ўз ҳаётини фидо қилишга ҳам тайёр туриши зарур”.
Биринчи босқичга хулоса ясаб шуни таъкидлаш жоизки, бу босқич учта
муҳим  жараён  амалга  ошгани  билан аҳамиятли.  Биринчи  жараён  -  1990 йил
24 мартдаги президентликнинг жорий этилиши, иккинчиси эса - 1991 йил 29
декабрдаги   муқобиллик   асосда   ўтган   сайловлар,   учинчиси   -   президентлик
институтини   “легитимизация”си   ҳамда   президентлик   институтининг
“марказлашуви” – кучли ижро ҳокимияти билан уйғунлашган ҳолатидир.
Иккинчи   босқич   (2001   ва   ундан   кейинги   йиллар).   Демократик
ҳуқуқий   давлат   қуриш   бўйича   муайян   тажриба   орттирилганидан   сўнг,
фуқароларнинг   сиёсий,   ҳуқуқий   онги   ўсгани   сайин   кучли   президентлик
ҳокимиятининг   роли   мувозанатлашиб,   кўп   масалалар   парламент   ва   ҳукумат
ваколатига ўтиши мазкур босқичнинг ўзига хос хусусияти га айланди .
Бу   даврда   миллий   давлатчилигимиз   ва   биз   учун   янги   бўлган   эркин
бозор   иқтисодиёти   шаклланаётган   ва   қарор   топаётган   дастлабки   йилларда
Президентга   берилган   ҳуқуқ   ва   ваколатларнинг   бир   қисмини   ҳокимиятнинг
қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи   тузилмаларига   ўтказиш   ишлари   изчиллик
билан   олиб   борилди.   2003   йил   24   апрел да   қабул   қилинган   “Ўзбекистон
Республикасининг   Конституциясига   ўзгартишлар   ва   қўшимчалар   киритиш
тўғрисида”ги   қонун   билан   илгари   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти 74эгаллаб   турган   Вазирлар   Маҳкамаси   раиси   лавозимининг   тугатилиши   ҳам
либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Икки   палатали   парламент   шаклланиши   билан   Президент
ваколатларининг   катта   қисми   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Сенатига ўтказилди.
Ўтган асрнинг 90-йиллар и да Президент кўп вазифаларни, масъулият ва
жавобгарликни ўзига олишга мажбур эди.
Одамларнинг   сиёсий,   ҳуқуқий   онги   ва   савияси   қанчалик   юксалса,
демократия   йўлида   қанча   кўп   ижобий   ўзгаришларга   эришсак,   давлат
қурилиши   ва   бошқаруви   соҳасида   эркинлаштириш   жараёнлари   ҳам   шунча
тезлашади.   Шу   асосда   Президент   ваколатларини   тегишли   тузилмаларга
бериши учун имкон туғилди.
2005   йилда   мамлакатимизда   икки   палатали   парламентнинг   иш
бошлаши,   шунингдек,   Президентнинг   конституциявий   вазифаларидан   аввал
Вазирлар   Маҳкамасининг   Раиси   лавозими,   кейинчалик   эса   ижро
ҳокимиятининг   раҳбари   мақоми   чиқарилганидан   сўнг,   Президентнинг
ҳуқуқий   ҳужжатларида   ишлатиб   келинган   Фармон   ва   фармойиш   сўзлари
қаторига,   Президент   қарори   амалиёти   ҳам   қўшилди.   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   қарорлари,   асосан,   ижро   ҳокимиятининг
ташкилий   тузилмасини,   ҳукуматлараро   халқаро   шартномаларни,   бир   қатор
кадрларни   тасдиқлаш,   давлат   мукофотларини   бериш,   ҳарбий   хизматга
чақириш ваколатларини амалга ошириш учун қабул қилина бошлади.
2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонун-
чилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма   мажлисида   Ўзбекистон   Республикаси
биринчи Президенти     И.А.  Каримов   “Мамлакатимизда   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   Концепцияси”ни   баён   этиб,   бу   билан   давлат   ҳокимияти   ва
бошқарувини   демократлаштириш   бўйича   таклиф   этилган   ташаббуслари
орқали   президентлик   институти-нинг   ривожланишида   муҳим   босқич
бошланишига замин яратди, сиёсий тизимни модернизация қилиш жараёнида 74мамлакатимизни   ислоҳ   этиш   ва   демократлаштиришнинг   янги   босқичини
бошлаб   берди.   Концепцияда   мамлакатимиз   аҳолисининг   сиёсий-ҳуқуқий
маданияти   ва   ижтимоий   онг   даражасининг   ўсиб   бориши,   жамиятни
демократлаштириш   ва   либераллаштириш   жараёнларининг   жадал
ривожланиши,   юртимизда   кўппартиявийлик   тизимининг   тобора
мустаҳкамланиши   давлат   ҳокимиятининг   учта   субъекти,   яъни   давлат
бошлиғи   бўлган   Президент,   қонун   чиқарувчи   ва   ижро   этувчи
ҳокимиятлар   ўртасидаги   ваколатларнинг   янада   мутаносиб
тақсимланишини   таъминлаш   учун   зарур   шарт-шароитларни   юзага
келтираётганлиги таъкидланди 11
.
Мазкур   Концепция   шу   давргача   амалга   оширилган   ислоҳотларни
мантиқий   давоми   бўлиб,   истиқболда   ислоҳотларнинг   янада   изчил   амалга
оширилишига замин, шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур   концепциядан   келиб   чиқиб,   2011   йил   19   апрелда   матбуотда
эълон   қилинган   “Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   айрим
моддаларига   ўзгартиш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида   (78,   80,   93,   96   ва
98-моддала-рига)”ги   Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   билан
Конституциямизнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   ваколатларига
бағишланган   93-моддаси   8,   15-бандлари,   98-моддасига   ўзгартиш   ва   қўшим-
чалар   киритилди,   яъни   “ижро   этувчи   ҳокимият   девонини   тузади   ва   унга
раҳбарлик   қилади”   деган   сўзлар   чиқарилди,   Ўзбекистон   Республикаси   Бош
вазири   ваколатига   вилоятлар   ҳокимларини   ҳамда   Тошкент   шаҳар   ҳокимини
қонунга мувофиқ тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш учун Президентга
тақдим   этиш   ҳуқуқи   берилди,   Президент   ваколатларидан   Вазирлар
Маҳкамаси   ваколатига   кирувчи   масалалар   юзасидан   қарорлар   қабул   қилиш
ҳуқуқи чиқарилди, Конституциянинг 96-моддаси янги тaҳрирда ифодаланиб,
унга   кўра   мaмлaкaтнинг   aмaлдaги   Прeзидeнти   ўз   вaзифaлaрини   бaжaрa
11
  2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва 
Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти  И.А. 
Каримов “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепцияси. 74oлмaйдигaн   ҳoлaтлaрдa   унинг   вaзифa   вa   вaкoлaтлaри   вaқтинчa   Ўзбeкистoн
Рeспубликaси   Oлий   Maжлиси   Сeнaти   Рaисининг   зиммaсигa   юклaтилиши
белгиланди.   Конституциянинг   98-моддасига   киритилган   қўшимчаларга
биноан ,   Бош   вазир   номзодини   таклиф   этишни   янада   демократик
конституциявий тартиби жорий этилди. Яъни ,   Ўзбекистон Респуб л икаси Бош
вазири   номзоди   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик
палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки
тенг   миқдордаги   энг   кўп   депутатлик   ўринларини   қўлга   киритган   бир   неча
сиёсий партия лар   томонидан таклиф этилади.
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   89-моддасига
кўра,   “ Ўзбекистон   Республикасининг   Президенти   давлат   бошлиғидир   ва
давлат   ҳокимияти   органларининг   келишилган   ҳолда   фаолият
юритиши ни   ҳамда   ҳамкорлигини   таьминлайди ” .   Бундан   келиб   чиқадики,
агар аввал Президент давлат ва ижро ҳокимиятининг бошлиғи вазифаларини
қўшиб   олиб   борган   бўлса,   эндиликда   у   ҳокимият   тармоқларининг   ўз
функциясини   бажариши,   ўзаро   ҳамкорлик   қилишини   тўлақонли   равишда
назорат   қилиш   ваколатига   эга   бўлди.   Бу   эса   Президентга   давлат
ҳокимиятининг   барча   тармоқларига   нисбатан   тегишли   муҳим   таъсир
воситалари,   тийиб   туриш   механизмларига   эга   бўлишни   тақозо   этди.
Яъни ,   агар   бирон - бирҳокимият   тармоғи   ўз   вазифасини   бажармаса   ёки
ваколат и ни   суиистеъмол   қилса,   Президент   зудлик   билан   бундай
ҳолатни нг олдини   олиш   ёки   бартараф   этиш,   тизимда   узилишлар   бўлишига
йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўради.
2011   йил   18   мартда   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   4295-
сон ли   Фармони   билан   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   девонининг
низоми ва тузилмаси тасдиқланди.
Юқоридагиларни   умумлаштириб   айтиш   мумкинки,   давлат   бошқаруви
тизимида   президентлик   институтининг   вужудга   келиши   ва   ривожланиши
мамлакатимизни нг   давлат   мустақиллигига   эришишида   ҳал   қилувчи   аҳамият
касб   этди;   тараққиётнинг   дунёга   машҳур   “ўзбек   модели”нинг   ишлаб 74чиқилиши   ҳамда   у   асосида   мустақил   давлатнинг   янги   давлат   ва   жамият
қурилиши,   давлат   ҳокимияти   органларининг   келишилган   ҳолда   фаолият
юритиши ҳамда ҳамкорлигини таъминлашнинг мустаҳкам тизими яратилди;
давлат   ва   жамият   ҳаётида   сиёсий-ҳуқуқий   бўшлиқлар   вужудга
келмаслигининг,   шунингдек,   ислоҳотларнинг   ўз   вақтида   ҳамда   тезкорлик
билан   ҳуқуқий   асосларини   шакллантириш   ва   самарасини   таъминлаш
тизими   яратилди .
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси.   Ўзбекистонда
парламентаризм асосларининг шаклланиши ва ривожланиши
Парламентаризмнинг   ривожланиши   босқичма-босқичлилик   тамойили
асосида   олиб   борилди.   Акс   ҳолда   ижтимоий-сиёсий   беқарорлик   ва
ҳокимиятлар   мувозанати   йўқ   пайтда   эндигина   фаолиятини   бошлаётган   ёш
парламент   демократик   институт   доирасидан   чиқиб   кетиб,   сиёсий   инқироз
келтириб   чиқарувчи   воситага   айланиши   мумкин   эди.   Бундай   шароитда
қонунчилик   иккинчи   даражали   вазифага   айланади,   у   фақат   сиёсий   курашни
давом эттириш ёхуд лоббилар фаолияти учунгина ишлатиладиган қўғирчоққа
ўхшаб   қолади.   Бундай   парламентдан   элнинг,   халқнинг   кор-ҳолига   ярайдиган,
миллий   манфаатларга   жавоб   берадиган,   етти   ўлчаб   бир   кесилган,   чуқур
ўйланган қонун ва қарорлар кутиш қийин бўлиб қолади. 
Энг   муҳими   -   мамлакатга   ишчан,   қобилиятли,   қонунчилик   ва   вакиллик
вазифаларини   тўлиқ   адо   эта   оладиган,   жамиятни   ажратиб   ташлайдиган   эмас,
балки   бунёдкорлик   йўлида   одамларни,   фуқароларни   жипслаштира   оладиган
парламент   керак   эди.   Зеро,   мамлакат   олдида   улкан   бир   вазифа   -   янги
демократик давлатчиликни яратишдек улкан вазифа турарди.  
  Ўзбек   парламентаризми   тарихига   назар   солсак,   1990-1994   йилларда
мамлакатимиз   парламенти   Олий   Кенгаш   номи   билан   аталиб,   150   депутатдан
иборат   эди.   1995-2004   йилларда   Олий   Мажлис   номи   билан   аталган   250
депутатдан   иборат   бир   палатали   парламент   шакллантирилди.   Бир   мандатли
ҳудудий   сайлов   округларидан   сайланган   депутатлар   таркибида
Халқдемократик   партиясидан,   “Адолат”   социал-демократик   партиясидан, 74“Ватан тараққиёти” партиясидан, “Миллий тикланиш” партиясидан депутатлар
бор   эди.   Парламент   фракциялари   илк   бор   ташкил   этилди.   Бундан   ташқари,
депутатларнинг   маълум   бир   қисми   Қорақалпоғистон   парламенти,   вилоятлар
ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан сайланди. Шунга
кўра, фракциялар билан бир қаторда парламент фаолиятида ҳокимиятларнинг
вакиллик   органларидан   келган   120   депутатлик   блоки   ҳам   бор   эди.
Депутатларнинг   ярмидан   кўпи   йилда   4   маротаба   бўладиган   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлиси   сессиялари   вақтида   қонунчиликни   амалга
ошириб,   аввалги   иш   ўринларида   ўз   вазифаларини   адо   этардилар.   Олий
Мажлиснинг   мунтазам   ва   самарали   иш   фаолиятини   унинг   Кенгаши
(президиуми),   қўмиталари,   комиссиялари,   шунингдек,   доимий   асосда
ишлайдиган депутатлар таъминлаб турарди.
Бу   даврда   демократик   парламентаризм   маданиятини   ривожлантириш
учун шароит яратилди, профессионал депутатлар, парламентда хизмат қилувчи
юксак   малакали   ходимлар   тарбияланди,   парламентнинг   обрў-эътибори   ошди,
қонунчиликнинг илмий базаси ҳам ривожлана бошлади. 
Парламент   фаолиятини   кучайтиришга,   шу   жумладан,   қонунчилик
жараёнини   тўла   профессионаллаштиришга,   қабул   қилинаётган   қонун   ва
қарорларнинг   сифатини   янада   оширишга   бўлган   эҳтиёж   -   икки   палатали
парламент   тизимига   ўтишни   тақозо   этарди.   Бундан   ташқари,   тақсимланган
вакилликларга   ҳам   эҳтиёж   туғил ди,   яъни   қуйи   палата   партиялар   вакиллари
билан   шакллантирадиган,   юқори   палата   жойлардаги   ҳокимият   органлари
вакиллари   (Қорақалпоғистон,   Тошкент   шаҳри   ва   вилоятлардаги
депутатларнинг маҳаллий кенгашларидан 6 кишидан) ва мамлакат Президенти
тайинлайдиган фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва
жамият ҳаётида катта амалий тажрибага эга бўлган алоҳида хизмат кўрсатган
энг обрўли фуқаролардан иборат 16 нафар депутат (жами 100 нафар сенатор)
билан тўлдириладиган бўлди.  
Бу ўзбек парламентаризми тарихидаги муҳим давр эди, зеро айнан мана
шу   даврда   қонунчилик   ҳокимиятини   амалга   оширувчи   олий   давлат   вакиллик 74органининг ишида бирмунча юксак профессионал даражани таъминлашга доир
имкониятлар аниқлаб олинди..
Олий   Мажлис   2001   йил   6   декабрда   қабул   қилган   “Ўзбекистон
Республикаси  референдумини ўтказиш  тўғрисида”ги   қарорига  кўра,  2002 йил
27   январда   референдум   ўтказилди.   Унинг   якунлари   асосида   “Референдум
якунлари   ҳамда   давлат   ҳокимияти   ташкил   этилишининг   асосий   принциплари
тўғрисида”ги   Конституциявий   Қонуннинг   қабул   қилиниши   қонун   чиқарувчи
ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.
2002   йил   12   декабрда   Олий   Мажлиснинг   10-сессияси   “Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлисининг   Сенати   тўғрисида”   ва   “Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлисининг   Қонунчилик   палатаси   тўғрисида”ги
Конституциявий   Қонунлар   ҳамда   уларни   амалга   ошириш   тўғрисида
қарорларқабул   қилинди.   2003   йилнинг   24   апрелида   эса   “Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
Қонун   қабул   қилинди.   Дунёнинг   ривожланган   мамлакатларида   тўпланган
парламентаризм   тажрибаси,   ўзбек   халқининг   қадриятлари   ва   менталитетини
ҳисобга   олган   ҳолда,   ишлаб   чиқилган   ушбу   қонунлар   икки   палатали
парламентимиз   ваколатлари   ва   фаолиятининг   ташкилий   шаклларини   аниқ
белгилаб берди.
Шундай   қилиб,   мамлакатимиз   тарихида   илк   бор   Ўзбекистон
Республикаси  Олий  Мажлиси  икки  палатадан   –  Қонунчилик  палатаси   (қуйи
палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат тарзда иш бошлади.
Мамлакат   парламентининг   босиб   ўтган   йўлини   тарихий   нуқтаи
назардан   таҳлил   этар   эканмиз,   уни   учта   асосий   даврга   бўлиш,   мумкин.
Биринчи давр – 1991-1994 йиллар, иккинчи давр – 1995-2004 йиллар учинчи
давр – 2005йилдан ҳозирги пайтгача.
Биринчи давр – 1991-1994 йиллар.   Ўтиш даври парламенти деб аташ
мумкин   бўлган   охирги   12-чақириқ   Олий   Кенгаш   депутатлари   давлат
бошқарувининг   мутлақо   янги   органларини   ташкил   этишнинг,   ижтимоий
йўналтирилган   бозор   иқтисодиётига   асосланган   демократик   жамият   қуриш- 74нинг   ҳуқуқий   негизи   бўлган   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясини
қабул   қилди.   Парламент   ёш   давлатнинг   суверенитетини   мустаҳкамлашга
қаратилган   “Ўзбекистон   Республикасининг   давлат   мустақиллиги   асослари
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги,
“Ўзбекистон   Республикасининг   Давлат   байроғи   тўғрисида”ги,   “Ўзбекистон
Республикасининг   Давлат   герби   тўғрисида”ги,   “Ўзбекистон   Республикаси-
нинг   Давлат   мадҳияси   тўғрисида”ги,   “Ўзбекистон   Республикасининг   давлат
тили   ҳақида”ги,   “Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисига   сайлов   тўғри-
сида”ги   ва   бошқа   мустақиллигимизни   ҳуқуқий   жиҳатдан   мустаҳкамлашга
қаратилган ниҳоятда муҳим бўлган бир қатор қонунларни қабул қилди.
Олий   Кенгашнинг   ўн   иккинчи   сессияси   1994   йил   23   сентябрда
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисига   биринчи   сайловни   1994   йил   25
декабрда   ўтказиш   тўғрисида   қарор   қабул   қилди.   Уч   босқичда   (1994   йил   25
декабр да,   1995  йил  8   ва   22  январда)   бўлиб   ўтган   сайлов   якунларига   биноан
245   нафар   депутатдан   иборат   таркибдаги   парламент   шакллантирилди.
Сайлов кўп партиявийлик асосида ўтказилди.
Иккинчи давр – 1995-2004 йиллар.   Олий Кенгаш ўрнига Ўзбекистон
Республикасининг   бир   палатали   парламенти   -   Олий   Мажлис
шакллантирилди.   Биринчи   чақириқ   (1995-1999   йиллар)   Олий   Мажлис
таркибида   Ўзбекистон   Халқ   демократик   партиясидан   69   нафар,   «Адолат»
социал-демократик   партиясидан   47,   «Ватан   тараққиёти»   партиясидан   14,
“Миллий   тикланиш»   демократик   партиясидан   7   нафар   депутат   бўлиб,
депутатларнинг   қолган   қисмини   ҳокимият   вакиллик   органларидан
кўрсатилган шахслар ташкил этди.
Иккинчи чақириқ   (2000-2004 йиллар) Олий Мажлисга сайлов ҳокимият
вакиллик органлари билан бир қаторда бешта сиёсий партия ва сайловчилар
ташаббускор гуруҳлари иштирокида бўлиб ўтди. 
Учинчи давр- 2005 йилдан ҳозирги пайтгача. Миллий парламентаризм
ривож   топишининг   учинчи   даври   Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва
Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисидан бошланиб, бунда янги 74икки палатали Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари амалда ўз ишларига
киришдилар.   Мамлакатимиз   қонун   чиқарувчиларининг   мазкур   тарихий
анжуманида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов
жамиятимизни   демократлаштириш   ҳамда   янгилаш   юзасидан   дастурий
маъруза   қилиб,   мамлакатимизни   2005   йилда   ва   узоқ   муддатли   истиқболда
ислоҳ   этиш   ҳамда   модернизация   қилиш   бўйича   асосий   вазифаларни   илгари
сурди. 
Таъкидлаш   жоизки,   икки   палатали   парламент   ташкил   этилгач,
Ўзбекистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимият ўз тараққиётида янги
поғонага   кўтарилди.   Энг   асосийси,   гарчи   қонунчилик   жараёни   анча
мураккаблашган   бўлса-да,   қабул   қилинган   қонунларнинг   сифати   сезиларли
даражада   ошди.   Қонунларни   қабул   қилишда   сиёсий   партияларнинг   роли
кучайди. 
Ўзбек   миллий   парламенти   фаолиятида   ҳам   демократик   давлатларнинг
парламентларига   хос   бўлган   хусусиятлар,   вакиллик,   қонунчилик,   ҳокимият
устидан   назоратни   амалга   ошириш,   шунингдек,   давлатнинг   ички   ва   ташқи
сиёсатида   асосий   йўналишларни   белгилашдек   универсал   вазифалар   намоён
бўлди..
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда
мамлакатни модернизациялашда сиёсий партиялар ролини кучайтириш
ҳақида”ги   Конституциявий   қонун   ҳамда   “Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг   баъзи   моддаларига   (89-модда;   93-модданинг   15-
параграфи;   102-модданинг   2-қисми)   ўзгартишлар   киритиш   тўғрисида”ги
Қонун   лойиҳаларининг   шарҳларида   қайд   этиладики,   “Бу   борада   айрим
хорижий мамлакатлар  давлат-ҳукуқий, сиёсий тизимида  янгитдан  сайланган
парламентда   мутлақо   кўпчилик   ўринни   эгаллаган   партиянинг   ҳукуматни
шакллантириш ҳуқуқини қўлга кири-тиши ва унинг етакчиси ёки вакили Бош
вазир   лавозимига   даъвогарлик   қилишини   назарда   тутадиган   тажриба   ҳам
мавжуд.   Бундай   модель   демократик   ривожланишнинг   узоқ   йўлини   босиб 74ўтган   ва   электорати   етарли   даражадаги   юксак   сиёсий   ва   ижтимоий
тафаккурга эга бўлган давлатлардагина кўлланилади.
Хуллас, мамлакатимизда миллий парламентни шакллантириш жараёни
қисқа   бўлса-да,   таркибий-тузилмавий   ва   сифат   жиҳатидан   муҳим   босқични
босиб ўтди. Бу йўналишда ҳам  жаҳон халқлари эришган ижобий тажрибалар
билан   бирга,   мамлакатимиз,   халқимизнинг   ўзига   хос   хусусиятлари,
менталитети,   шарт-шароитлари,   тарихий   анъана   ва   қадриятлари   ҳисобга
олинди.
Биринчи президентимиз И.А.Каримов  “Мамлакатимизда демократик
ислоҳатларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси”   номли   маърузасида   давлат   ҳокимияти
тармоқларини,   хусусан   парламентни   ривожлантириш   ва   мустаҳкамлаш,
сиёсий   нормаларнинг   ролини   ошириш,   мамлакат   суд   –   ҳуқуқ   тизимини,
сайлов   қонунчилигини   такомиллаштириш,   демократик   ислоҳатларни   янада
чуқурлаштириш  ва   иқтисодиётни   либераллаштиришга   қаратилган   бир   қатор
қонунчилик ташаббусларни илгари сурди.
Ўтган   давр   мобайнида   Ўзбекистонда   давлат   ҳокимияти   ва
бошқарувини   демократлаштириш   соҳасида   амалга   оширилган   ислоҳатлар
жуда   муҳим   бир   мақсадга,   яъни   ҳокимиятлар   бўлиниши   конституциявий
принцпини ҳаётга тадбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзини тийиб туриш ва
манфаатлар   мувозанатини   самарали   тизимини   шакллантириш,   марказда   ва
жойларда   қонун   чиқарувчи   ва   вакиллик   ҳокимиятининг   ваколатлари     ҳамда
назорат   вазифаларининг   ролини   кучайтириш,   суд   тизимини
либераллаштириш ва мустақиллигини таъминлашга қаратилган долзарб чора-
тадбирлар   амалга   оширилди.   Давлат   ҳокимияти   –   бир   бири   билан   ўзаро
боғлиқ   бўлган   муайян   тузилмага   бирлашган   давлат   ҳокимиятини   амалга
оширувчи давлат органларининг тизимидир.
Давлат   ҳокимиятининг   мавжуд   бўлиши   давлатнинг   асосий
белгиларидан ҳисобланади. Давлатдаги мавжуд ҳокимият (давлат ҳокимияти)
эса   маълум   принцип   асосида   тақсимланади.   Бу   “давлат   ҳокимиятининг 74бўлиниш принципи”деб  аталади. Мазкур принципга кўра, давлат ҳокимияти
бир-бири билан чамбарчас  боғланган  ва айни вақтда  маълум  мустақилликка
эга бўлган уч шаҳобчага  бўлинади: 
Қонун   чиқарувчи   ҳокимият,   ижро   этувчи   ҳокимият   ва   суд
ҳокимияти . Ана шу уч ҳокимият давлат ҳокимиятини ташкил этади.
Оммавий   ахбарот   воситалари   “тўртинчи   ҳокимият”   сифатида   тилга
олинади.   Бироқ   бу   мезон   юридик   мустаҳкамлаб   қўйилган   эмас   ва
мустаҳкамлаб   қўйилиши   мумкин   ҳам   эмас,   чунки   давлат   ҳокимияти   фақат
қонун чиқаруви, ижро этувчи, суд ҳокимиятларига бўлинишини тақазо этади.
Оммавий   ахборот   воситалари   яъни   “тўртинчи   ҳокимият”   мажбурлов
органларига эга эмас. Шу маънода, бу тушунча кўчма маънодаги ҳокимиятни
ифодалайди.   Шунинг   учун   ҳам   ҳокимиятни   бўлиниш   принципи   қарор
топиши   демократик   жамиятга   ҳос   жиҳатдир.   Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг   11-моддасида   қуйидаги   ҳуқуқий   норма   белгилаб
қўйилган:   “Ўзбекистон   Республикаси   давлат   ҳокимиятининг   тизими
қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига
асосланади”.
        Ўтган   даврда   Ўзбекистонда   демократик   жамиятга   хос   бошқарув
тизими   шакллантирилди.   Шундай   бўлсада   бу   тизим   ҳаёт   талабларига
мувофиқлаштирилиб,   демократик   принцип   асосларига   кўра
такомиллаштирилиб борилиши муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистонда   давлат бошқаруви тизимига   давлат бошлиғи сифатида
Президент,   республика   ҳукумати   сифатида   Вазирлар   Маҳкамаси,
вазирликлар,   давлат қўмиталари,   марказий давлат бошқаруви идоралари ва
уларнинг жойлардаги маҳаллий органлари, вилоят, шаҳар, туман ҳокимлари
ва ҳокимиятлар ҳамда уларнинг бўлимлари ва бошқармалари киради.
Кейинги   йилларда   бошқарув   соҳасидаги   вазифаларнинг   бир   қисми
республика   даражасидан   вилоят,   туман   ва   шаҳар   миқёсига   ўтказилди,
махалла   тизимини   шакллантиришга   катта   эътибор   берилди.   Бошқарув 74соҳасини   марказлаштиришни   чеклаш   ишлари   амалга   оширилди   ва   бу
борадаги ислоҳотлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон   давлат   мустақиллигига   эришгач,     мамлакатда   давлатни
идора     этишнинг   замонавий   ва   самарали     шакли   –   Президентлик   бошқарув
тизими   қарор   топа   бошлади.   Дунё   давлатчилиги   тараққиётида   давлат
бошқарувининг   асосан   икки   шакли   -   монархия   ва   республика   шакллари
мавжуд.   Республика,   ўз   навбатида,   парламентар   ва   пр е зидентлик
республикаси кўринишларига  э га. Пр е зидентлик республикаси ҳозирги кунда
э нг кўп тарқалган давлат бошқаруви шаклидир. 
Давлат   ҳокимияти   ва   бошқарувини   янада   демократлаштириш   ҳуқуқий
жиҳатдан такомиллаштирилди. Жумладан,  2002 йил 27 январдаги  умумхалқ
референдуми натижаларига биноан Олий Мажлис нинг У111 сессиясида, 2003
йил   24   апрелда   “Референдум   якунлари   ҳамда   давлат   ҳокимияти   ташкил
этилишининг   асосий   принциплари   тўғрисида”ги   конституциявий   қонун
қабул   қилинди.   Мазкур   конституциявий     қонунга   мувофиқ   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясинининг   бешинчи   бўлими     18,   19,   20,   ва   23-
бобларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилди.   Президент
ваколатларининг бир қисми, биринчи навбатда, давлат, суд тизими ва махсус
хизматларнинг   раҳбарларини,   чет   эллар   ва   халқаро   ташкилотлардаги
дипломатик вакилларни тайинлаш ва тасдиқлаш масалалари, амнистия эълон
қилиш   ваколати   Олий   Мажлиснинг   Сенатига   ўтказилди.   89-модданинг
“Ўзбекистон   Республикасининг   Президенти   айни   вақтда   Вазирлар
Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади”,  деган  2-хатбоши олиб ташланди.
Ўзбекистон   Республикасининг   2007   йил   11   апрелдаги   Қонуни   билан
Конституциянинг 89, 93-моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи
қисмига тузатишлар киритилди.
  2008   йил   25   декабрда   қабул   қилинган   Қонун   билан   Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси 77-моддасининг биринчи қисмига   ўзгартириш
киритилган. 74  Ўзбекистон   Республикасининг   2011   йил   18   апрелда   қабул   қилинган
Қонун билан Конституциянинг 78,80,93,96, ва 98-моддаларига ўзгартириш ва
қўшимчалар   киритилган.   “Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг
айрим   моддаларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида   (32,   78,
93,   98,   103   ва   117-   моддаларига)”ги   (16.04.2014й)   Ўзбекистон
Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритиш ҳақида
Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун   ва   ҳужжатларига
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида   Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни  2015 йил 29 декабрда қабул қилинди.
Биринчи   президентимиз   И.А.Каримов   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг     қўшма   мажлисидаги   2010
йил   12   ноябрда   ўтказилган   қўшма   мажлисидаги   "Мамлакатимизда
демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик
жамиятини   ривожлантириш   концепцияси"   мавзусидаги   маърузасида
давлат қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бўлган мамлакат
парламентининг   роли   ва   таъсирини   кучайтириш,   қонун   чиқарувчи,   ижро
этувчи   ва   суд   ҳокимиятлари   ўртасида   янада   мутаносиб   ва   барқарор
мувозанатга эришиш йўлларини белгилаб берди. 
Концепцияда   қуйидаги   6   та   энг       муҳим   устувор   йўналишни   илгари
сурди.   1. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш; 
2. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ  э тиш ;  
3.   Ахборот   соҳасини   ислоҳ   қилиш,   ахборот   ва   сўз   эркинлигини
таъминлаш;
4. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов
қонунчилигини ривожлантириш;
5.   Фуқаролик   жамияти   институтларни   шакллантириш     ва
ривожлантириш ;  
6.   Демократик   бозор   ислоҳотларини   ва   иқтисодиётни
либераллаштиришни   янада  чуқурлаштириш .   74Олий   қонун   чикарувчи   ҳокимият   (   Парламент)        хар   бир   давлатда   ўзига
хос   хусусиятга   эга   ва   турлича   аталади   (масалан,   АКШда   -   Конгресс,
Швецияда   -   Риксдаг,   Хитой   Халқ   Республикасида   -   Халқ   вакиллари
умумхитой   мажлиси).   Ўзбекистонда   бундай   ҳокимият   Олий   Мажлис   деб
номланади.   Унинг   мақоми,   тизими,   тузилиши,   вазифалари,   иш   фаолиятига
оид қоидаларни белгилашда дунёдаги  илғор давлатларнинг  ва умуман, олий
қонун   чиқарувчи   органни   ташкил   қилиш   бўйича   халқаро   тарихий   тажриба
чуқур ўрганилган ва инобатга олинган.
2003   йил   24   апрелда   "Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясига
ўзгартиришлар   ва   қўшимчалар   киритиш   тўғрисида"   Қонун   қабул   қилинди.
Дунёнинг   ривожланган   мамлакатларида   тўпланган   парламентаризм
тажрибаси,   Ўзбекистон   халқининг   қадриятлари   ва   менталитетини   ҳисобга
олган   ҳолда,   ишлаб   чиқилган   ушбу   қонунлар   икки   палатали   парламент
ваколат ларини ва фаолиятининг ташкилий шаклларини аниқ белгилаб берди.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Сенати .   Сенат   сўзи
л о тинча   “ Senatus ”,   “ sinex ”   сўзларидан   олинган   бўлиб ,   ўзбекчада   “ оқсоқол ”,
“ мўйсафид ”  деган маъноларни  а нглатади . 
Сенаторлар   сони 100 нафар.   Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари
вакилларидан   ташкил   топган   юқори   палата   –   Сенат   ҳудудий   манфаатларни
ифода   етади.   84   сенат   аъзолари   Қорақалпоғистон   Республикаси   Жуқорғи
Кенгеси,   вилоятлар,   туманлар   ва     шаҳарлар   давлат   ҳокимияти   вакиллик
органлари   депутатларининг   тегишли   қўшма   мажлисларида   мазкур
депутатлар   орасидан   яширин   овоз   бериш   йўли   билан   Қорақалпоғистон
Республикаси,  вилоятлар   ва Тошкент шаҳридан  тенг  миқдорда  – 6  кишидан
яъни,   14   та   ҳудуддан   6   кишидан),   жами   84   нафар   депутат   сайланади.   16
сенатор   Президент   томонидан   тайинланади:   84+16=100   сенатор 12
Ўзбекистонда   мустақиллик   йилларида   халқаро   ҳуқуқ   андозалари   ва   илғор
хорижий   давлатлар талабларига мос янги сайлов қонунчилиги яратилди.   2011
12
  Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси.   Тошкент,   Ўзбекистон.   2018   йил.
77-модда 25-бет. 74йил   18   апрелда   Ўзбекистон   Республикасининг   “Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида ( 78, 80, 93, 96 ва 98 моддаларига) ги” Қонуни қабул қилинди. 2011
йил 18 апрелда Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланди ва 19 апрелдан
кучга   кирди.   Натижада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколатлари, Олий Мажлис Сенатининг
мутлоқ   ваколатлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   ваколатларига,
Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ҳамда Бош Вазирни тайинлаш тартибига
ҳамда ваколатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Шунингдек,   давлат   ҳокимияти   ва   бошқарувини   янада
такомиллаштириш   йўлида   2014   йил   16   апрелда   “Ўзбекистон   Республикаси
Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида   (   32,   78,   93,   98,   103   ва   117   моддаларига)ги”     Ўзбекистон
Республикасининг   айрим     қонун   хужжатларига   ўзгартириш   ва   қўшимчалар
киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни  қабул қилинди.
Ижро   этувчи   ҳокимият   (Вазирлар   Маҳкамаси)   -   давлат
ҳокимиятининг   уч   асосий   тармоқларидан   бири.   Ўзбекистонда   давлат
ҳокимиятининг   тамойили   мавжуд   шароитларнинг   ўзига  
хослигини   инобатга
олиш,   жаҳондаги   ривожланган   демократик   мамлакатлар   тажрибасидан
ижодий   фойдаланиш   асосида   амалга   оширилмоқда.   Шунга   кўра,   ижроия
ҳокимият   давлат   ҳокимияти   тизимининг   бир   тармоғи   ҳисобланади.   Одатда
ижроия ҳокимият парламентга  ўтказилган  сайловлардан сўнг камида бир ой
ичида шакллантирилади..
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   ва
Сенатининг   ҳам   ҳуқуқий   асослари   такомиллаштирилди.   Депутатлик
ўринларини   квоталаш   институти   киритилди.   15   депутатлик   ўрни   оммавий
жамоат  ташкилоти - Ўзбекистон  Экологик  ҳаракатига  берилди.   Ўзбекистон
Республикаси   Бош   вазири   ва   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Қонунчилик   палатаси   ўртасида   зиддиятлар   доимий   тус   олган   холда
Қонунчилик   палатаси   депутатлари   умумий   сонининг   камида   учдан   бир 74қисми   томонидан   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   номига   расман
киритилган   таклиф   бўйича   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
палаталарининг   кўшма   мажлиси   муҳокамасига   Бош   вазирга   нисбатан
ишончсизлик   вотуми   билдириш   хақидаги   масала   киритилиши,   Олий
Мажлис   палаталари   қарорига   асосан   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
Ўзбекистон   Республикаси   Бош   вазирини   лавозимидан   озод   этиш   бўйича
қарор   қабул   қилиши,   бунда   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар
Маҳкамасининг   бутун   таркиби   Бош   вазир   билан   бирга   истеъфога   чиқиши
борасидаги   киритилган   таклифлар   ушбу   йўналишдаги   ислоҳотларни   янги
босқичга   кўтаради.   Вазирлар   Маҳкамаси   ваколатига   кирувчи   масалалар
юзасидан Бош вазирнинг қарор қабул қилиши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимига   номзодлар   Бош   вазир   томонидан   такдим   этилиши   Вазирлар
Маҳкамаси   ва   Бош   вазир   ваколатларини   ошириб,   унинг   масъулиятини
кучайтиради.
  Суд-ҳуқуқ   тизимини   либераллаштириш   ва   мустақиллигини
таъминлаш   м амлакатимизда   ҳуқуқий   демократик   давлат   ва     фуқаролик
жамияти қуришнинг  муҳим шартидир. 
Қонун   устуворлигини   ҳаëтимизнинг   барча   жабҳаларида   таъминлаш,
эскича   фикрлаш,   умуман,   қотиб   қолган   қарашлардан   тезроқ   воз   кечиш   ва
аввало,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш   масаласини   устувор
вазифадир.   Суд-ҳуқуқ   тизимининг   либераллашуви   бу   шунчаки   қонун
талабининг   юмшатилиши   ëки   заифлашуви   эмас,   балки,   аксинча
қонунларнинг инсонийлик ва демократик асослари мустаҳкамланишидир.
Суд   ҳокимияти   давлат   ҳокимиятининг   алоҳида   мустақил   тармоғи
бўлиб,   у   ўз   функцияси   бўйича   ҳокимиятининг   қонун   чиқарувчи   ва   ижро
этувчи тармоқларидан фарқ қилади. Суд ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва
ижро   этувчи   ҳокимиятлар   билан   биргаликда   мавжуд   бўлиши,   демократик
давлатнинг муҳим белгисидир.
Ўзбекистон   Республикасида   жамоатчилик   назорати   институтини
мустақилликнинг   дастлабки   йилларидан   бошлабоқ   ривожлантиришга   катта 74эътибор   бериб   келинмоқда.   Биринчи   президентимиз   Ислом   Каримов   “Агар
биз   жамоатчилик   назоратини   таъминламас   эканмиз,   яъни   жойларда
давлат   муассасалари   устидан   жамоатчиликнинг   назоратини   ўрната
олмасак, мавжуд салбий ҳолатларни таг- томири билан суғуриб ташлаш
учун   имкониятлар   бўлмайди.   Бу   иллат   бу   касаллик   билан   кураш   олиб
боришнинг бошқача йўли йўқ” 13
  деган фикрларни илгари сурган эди.
Давлат   органлари   устидан   кучли   жамоатчилик   назоратининг
мавжудлиги   демократиянинг   муҳим   шартидир.   Давлат   органларида
ишлаётган   ҳар   бир   раҳбар   кадр   ўз   фаолиятининг   жамоатчилик   назорати
остида эканлигини чуқур ҳис этиши жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Шу   боис,   давлат   идоралари   фаолияти   устидан   жамоатчилик   назоратини
кучайтириш ҳозирги даврда муҳим вазифалардин бири саналади.
            Жамиятнинг  сиёсий тизими, ҳокимиятнинг  барча  тармоқлари фаолияти
мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар талаби нуқтаи
назаридан қуйидаги тамойилларга тўлиқ жавоб бериши зарур:
-ҳокимиятнинг   барча   тармоқлари   фаолиятини   янада
демократлаштириш;
-   ижро   ҳокимияти   ваколатларининг   амалга   оширилиш   жараёнларининг
вакиллик ҳокимияти органлари томонидан тўлароқ назорат қилиниши;
- ҳукуматнинг ўз фаолияти ҳақида парламент олдида ҳисобот бериб бориши
шулар жумласидандир.
13
  Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳатларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. - Тошкент: Ўзбекистон, 2010. - 42 -43
бетлар.  742.Боб.   Ўзбекистон тарққиётининг миллий юксалиш босқичида давлат
бошқаруви тизимини янда такомиллаштириш
2.1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар Стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унда давлат
бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши.
.
Ўзбекистон   ўзига   хос   тараққиёт   йўлида   янги   босқичга   қадам   қўйиб,
мамлакатимизда   фуқароларга   ўз   иқтидорини   кўрсата   олиш   ва   орзуларини
рўёбга чиқаришга имкон берадиган давлат бошқаруви  тизими шаклланди. 
                      Олиб   борилаётган   ислоҳотлар   самарасини   янада   ошириш,   давлат   ва
жамиятнинг   ҳар   томонлама   ва   жадал   ривожланиши   учун   шарт-шароитлар
яратиш,   мамлакатимизни   модернизация   қилиш   ҳамда   ҳаётнинг   барча
соҳаларини   либераллаштириш   бўйича   устувор   йўналишларни   амалга
ошириш   мақсадида   Президент   Шавкат     Мирзиёев   мамлакат   тараққиётининг
комплекс   дастурини   илгари   сурди.   Бу   ҳужжат     «2017-
2021   йилларда   Ўзбекистон  Республикасини   ривожлантиришнинг
бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси» [1]
  деб   номланди.  
Мазкур   Ҳаракатлар   стратегиясида   давлат   ва   жамият   қурилишини
такомиллаштириш; қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини
янада   ислоҳ   қилиш;   иқтисодиётни   янада   ривожлантириш   ва
либераллаштириш;   ижтимоий   соҳани   ривожлантириш;   хавфсизлик,
миллатлараро   тотувлик   ва   диний   бағрикенгликни   таъминлаш,   чуқур
ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш бўйича
5 та устувор йўналишлар белгиланди.
Ҳаракатлар   стратегиясидаги   Ҳаракат   -   сўзи   арабча   қўзғалиш   сўзидан
олинган   бўлиб,   Ўзбекистон   тараққиётининг   миллий   юксалиш   боқичида
аҳолининг   барча   қатламини   маърифатга,   ташаббусга,   ижодга   тараққий
этишга қўзғатиш, уйғотиш маъносида ишлатилган. Бундай қўзғалиш харакат 74мамлакатни   миллий   юксалишга   ривожланишга   олиб   боради.   Ривожланиш   –
бу   бир  сифатдан   иккинчи   бир  сифатга   ёки  бир   ҳолатдан   бошқа   бир  ҳолатга
ўтишда   табиат   ва   жамиятда   содир   бўладиган   ўзгаришлар   ҳамда   ҳаракатлар
тури.   Ривожланиш   жараёни   ижтимоий   ўзгаришдан   бошланади.   Ўзгаришлар
ижтимоий,   иқтисодий,   маънавий,   маданий,   сиёсий   соҳалар   орқали   амалга
оширилади. 
“Стратегия”   тушунчаси   грекча   сўздан   олинган   бўлиб   аслида   “жанг
санъати”   маъносини   билдиради.   Бугунги   кунга   келиб   “стратегия”   кенг
тушунчага   айланиб   ,   турли   сиёсий-ижтимоий   соҳаларда   қўлланилмоқда.
Жумладан,   “Давлат   стратегияси”   сиёсий   терминология   сифатида   бугунги
кунда   фан   назарияси   ва   амалиёти   даражасида   ўзининг   алоҳида   тушунча   ва
категорияларига эга бўлиб:
1.)         Узоққа мўлжалланган режалаштириш санъати;
2.)         Бошқарув ва раҳбарлик маҳорат санъати;
3.)         Сиёсий ва ижтимоий жараёнларни идора қилиш санъати:
4.)         Аҳолини маълум мақсадлар сари сафарбар этиш санъати:
5.)         Мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш санъати:
6.)         Тақсимлаш   ва   самарадорликни   таъминлаш   санъати   каби
тушунчаларни қамраб олади.  
Стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими
бўлиб,   у   изчиллик   билан   ва   тўлиқ   амалга   оширилганда   узоқ   муддатли
муваффақиятни таъминлайди.
Стратегия бу – келажак ва номаълумлик парокандалиги орқали синовдан
ўтган   устуворликлар   ва   мақсадлар   сари   йўналтирувчи   ғоялар   мажмуаси.   Бу
ресурс   чекланганлигини   баҳолаш   орқали   ҳаракатларнинг   тўғри   танланган
йўналиши билан бойитилган донишмандлик [4]
.
  Айни   пайтда   бу   муҳим   стратегия   давлатимиз   ва   жамиятимизни
ривожлантиришнинг  мутлақо  янги босқичини бошлаб бермоқда.  74                      Ҳаракатлар   стратегиясининг   етакловчи   лакомотив   кучи   -   бу
давлат  ва унинг   органлари фаолияти  мақсади.   Ислоҳотларнинг  гарови  ва
кафолати эса лаёқатли ҳокимиятнинг фаолияти билан боғлиқ ҳодиса.
                      Ҳаракатлар   стратегияси нинг   биринчи   устувор   йўналиши   давлат   ва
жамият   қурилишини   такомиллаштиришга   йўналтирилган   демократик
ислоҳотларни   чуқурлаштириш   ва   мамлакатни   модернизация   қилишда
парламентнинг   ҳамда   сиёсий   партияларнинг   ролини   янада   кучайтириш,
давлат   бошқаруви   тизимини   ислоҳ   қилиш,   давлат   хизматининг   ташкилий-
ҳуқуқий   асосларини   ривожлантириш,   “Электрон   ҳукумат”   тизимини
такомиллаштириш,   давлат   хизматлари   сифати   ва   самарасини   ошириш,
жамоатчилик   назорати   механизмларини   амалда   та д биқ   этиш,   фуқаролик
жамияти   институтлари   ҳамда   оммавий   ахборот   воситалари   ролини
кучайтириш дир.   Ушбу   устувор   йўналишда   демократик   ислоҳотларни
чуқурлаштириш   ҳамда   мамлакатни   модернизация   қилишда   парламент   ва
сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бўйича аниқ чоралар кўзда
тутилгани   ўта   муҳим.   Негаки,   айнан   ҳокимиятнинг   вакиллик   органлари
Конституция   ҳамда   қонунларга   мувофиқ,   стратегик   вазифаларни
муваффақиятли   ҳал   этишнинг   мустаҳкам   ва   самарали   ҳуқуқий   негизини
яратишга ваколатли ҳисобланади. 
                      Ҳаракатлар   стратегиясининг   мақсади :   о либ   борилаётган
ислоҳотлар самарадорлигини тубдан  оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар
томонлама   ва   жадал   ривожланишини   таъминлаш   учун   шарт-шароитлар
яратишдан,   мамлакатни   модернизациялаш   ва   ҳаётнинг   барча   соҳаларини
эркинлаштиришдан иборатдир
2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг
бешта  устувор   йўналиши  бўйича   Ҳаракатлар   стратегиясини нг  биринчи   2017
йили   “Халқ   билан   мулоқот   ва   инсон   манфаатлари   йили”да   амалга
оширишга   оид   Давлат   дастури нинг   биринчи   йўналишига   кўра   д авлат
бошқарувини такомиллаштириш, энг аввало давлат хизматини ислоҳ қилиш,
шунингдек,    Халқ билан самарали мулоқотни таъминлаш Давлат дастурининг 74энг   муҳим   ва   долзарб   вазифаларидан     бўлди.   Шу   муносабат   билан
жамоатчилик   назоратини   такомиллаштириш,   нодавлат   нотижорат
ташкилотларини,   оммавий   ахборот   воситаларини   янада   ривожлантириш,
шунингдек маҳалланинг жамият ҳаётидаги роли кучайтири лди .  
  Ҳаракатлар   стратегиясининг   бешта   устувор   йўналиши   орасида   «Давлат   ва
жамият   қурилиши   тизимини   такомиллаштиришнинг   устувор   йўналишлари»
аҳамияти   жиҳатидан етакчи бўлиб, унинг муваффақиятли амалга оширилиши
қолган тўртта   йўналишни амалга оширишга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Давлат   ва   жамият   қурилиши   тизимини   такомиллаштиришда   –   давлат
бошқарувини   марказлаштиришдан   чиқариш   кўрсатмаси   алоҳида   аҳамиятга
эга. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги   кунда давлат бошқаруви марказлашган бўлиб, бу
маҳаллий   давлат   бошқарув   ролининг   пасайишига   олиб   келган,   натижада
маҳаллий   бошқарув   органларининг   мустақиллиги   чегараланган,   бу   эса
уларнинг   масъулиятсизлигини   келтириб   чиқарган.   Ҳаракатлар
Стратегиясининг   биринчи   устувор   йўналиши   вазифаларининг   бажарилиши,
албатта давлат бошқаруви тизимини янада такомиллашувига олиб келади.
 
2.2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаларида ижтимоий ривожланишнинг устувор
вазифалари.
Ўзбекистон   Президенти   Шавкат   Мирзиёев   раҳбарлигида   Ўзбекистон
тараққиётини   янги   босқичга   кўтариш   бўйича   амалга   оширилаётган   кенг
кўламли   ислоҳотлар   туфайли   халқимиз   ҳаётида   туб   ўзгаришлар   рўй
бермоқда,   унинг   дунёқараши,   онгу   тафаккури   юксалмоқда.   Ушбу
жараёнларда жамиятимизда янгича қадрият ва анъаналар шаклланмоқда. Ана
шундай   муҳим   янгилик   ва   анъаналардан   бири   –   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг ҳар йили  (2017 йилда 22 декабр куни, 2018 йилда 28 декабр
куни,    2020  йил  24   январ   куни  эълон   қилинди)   мамлакатимиз   парламенти   –
Олий   Мажлисга   Мурожаатнома   билан   чиқишидир.   Мамлакатимиз   сиёсий 74ҳаётидаги ана шу улкан янгилик жамиятимиздаги ижтимоий муносабатларни
сифат жиҳатидан ўзгартирмоқда. 
Давлат   бошлиғининг   парламентга   Мурожаатномаси   –   дастурий
сиёсий-ҳуқуқий   ҳужжатдир.   Мурожаатнома   миллий   давлат   бошқарув
тизимида муҳим янгилик бўлиб, унинг ривожланишида муҳим ахамият касб
этади. Мурожаатнома,  
Биринчидан,     Президентнинг   мамлакатни   яқин   истиқболда
ривожлантиришга   доир   стратегик   йўналишлар   бўйича   нуқтаи   назари   баён
қилинади. 
• Иккинчидан,   Мурожаатнома   сиёсий,   иқтисодий,   ғоявий-мафкуравий
қоидалар   билан   бир   қаторда,   парламентнинг   қонун   ижодкорлиги
фаолиятига тааллуқли аниқ таклифларни ҳам ўзида акс эттиради. 
• Учинчидан,   Президентнинг   парламентга   Мурожаатномаси   жаҳон
конституциявий   амалиётида   ҳокимият   ваколатлари   бўлиниши
принципини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий институтдир
Дунё   миқёсида   олиб   қаралганда,   давлат   бошлиғи   томонидан
парламентга Мурожаатнома тақдим этилиши тарихи олис ХIII асрга бориб
тақалади.   800   йилдан   ортиқ   тарихга   эга   бўлган   давлат-ҳуқуқ   анъанаси
Буюк Британия Қироли (Қироличаси)нинг парламент ҳузурида нутқ сўзлаши
–   “King’s/Queen’s   speech”   тантанаси   илк   намуна   вазифасини   ўтаган.
Шундан бери Буюк Британия парламентининг ҳар галги янги сессияси Қирол
ёки   Қироличанинг   ана   шундай   нутқи   билан   бошланиши   ҳуқуқий   одатга
айланган.   Бундай   нутқ,   одатда,   парламентнинг   яқин   келажакдаги   қонун
ижодкорлиги   фаолияти   юзасидан   ҳукумат   тавсия   этган   дастур
ҳисобланади. Бу дастурнинг парламент томонидан тасдиқланиши амалдаги
ҳукуматга ишонч вотуми билдирилгани билан тенгдир.
Америка   Қўшма   Штатларида   ҳам   Президентнинг   Конгресс   ҳузурида   ҳар
йили Мурожаатнома билан чиқиши анъанаси мавжуд. Бу анъанага  1790 йил 74АҚШнинг   биринчи   Президенти   Жорж   Вашингтон   ўзининг
Нью-Йоркда,   парламент   минбаридан   сўзлаган   батафсил   нутқи   билан   асос
солган.   Шу   ўринда   Қўшма   Штатларда   бу   анъанага   зид   ҳолатлар   юз
берганини ҳам айтиб ўтиш лозим. 
1801 йил ўша пайтдаги АҚШ Президенти   Томас Жефферсон демократик
республикага   бундай   “монархча   удумлар”   мос   келмайди,   дея   ҳисоблаган   ва
ўз   Мурожаатномасини   Конгрессга   мактуб   шаклида   йўллаган.   Мактуб
шаклидаги   Мурожаатнома   йўллаш   анъанаси   юз   йилдан   зиёд   давом   этгач,
1913   йил   Президент   Вудро   Вильсон   ташаббуси   асосида   Конгрессга   нутқ
сўзлаш   орқали   Мурожаатнома   қилиш   амалиёти   қайта   тикланган.   Албатта,
ХХ   асрнинг   иккинчи   ярмига   қадар   ҳам   АҚШда   айрим   Президентлар
Конгрессга ўз Мурожаатларини баъзан ёзма равишда юбориб турган. 
Бугунги   кунда   АҚШ   Президентининг   Мурожаатномаси   телевидение
орқали   тўғридан-тўғри   олиб   кўрсатилади   ва   Оқ   уй   маъмуриятининг   махсус
сайтида (http: //www.whitehouse.gov) онлайн режимида узатилади. Шу билан
бирга, Мурожаатноманинг тўлиқ матни ҳам ўша сайтда эълон қилинади. 
        Россия  Федерацияси   Президенти   ҳар  йили  Федерал   Мажлис  ҳузурида
Мурожаатнома   билан   чиқиш   қилади.   Собиқ   тузум   сиёсий   ҳаётида,   СССР
Президенти   лавозими   таъсис   этилгунига   қадар,   парламентга   Мурожаатнома
тақдим   этиш   амалиёти   умуман   мавжуд   бўлмаган.   Бундай   ҳолат,     советлар
сиёсий-ҳуқуқий амалиёти ҳокимият ваколатларининг бўлиниши назариясини
тан олмаганлиги билан боғлиқ. СССР Президенти институти жорий этилгач,
Конституцияга   тегишли   ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритилган   бўлишига
қарамай,   ушбу   лавозимни   қисқа   фурсат   эгаллаб   турган   М.Горбачёв   айни
нормаларни амалиётда тўлақонли қўллаб улгурмаган .  
Ҳозирги вақтда   давлат бошлиғининг парламентга Мурожаатнома тақдим
этиши   институти   бир   пайтлар   собиқ   иттифоқ   таркибида   бўлган   ва   бугун 74мустақил   тараққиёт   йўлидан   шахдам   бораётган   қатор   мамлакатларда   амал
қилмоқда.  Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон шулар
сирасига киради.
Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган
асосий   ишлар   якуни   ва   Ўзбекистон   Республикасини   2018   йилда   ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантиришнинг   энг   устувор   йўналишларига   бағишланган
Мурожаатномада   2017   йилда   мамлакатимизни   янада   тараққий   эттириш
бўйича   Ҳаракатлар   стратегиясида   кўзда   тутилган   мақсад   ва   вазифаларни
бажариш   учун   давлатимиз   ва   жамиятимизнинг   бор   куч   ва   имкониятлари
сафарбар   этилгани,   “Халқ   билан   мулоқот   ва   инсон   манфаатлари   йили”
Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари
кўриб чиқилди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз
томонидан   қўллаб-қувватланмоқда.   Бу   ўзгаришларнинг   дастлабки
натижалари   аҳолимиз   ҳаёти   ва   кундалик   турмушида   ўзининг   яққол
ифодасини   топмоқда,   эл-юртимизнинг   ижтимоий   фаоллиги,   эртанги   кунга
ишончи ўсиб бормоқда.
Биз   мамлакат   ҳаётига   доир   ҳар   бир   қарорни   халқимиз   билан
маслаҳатлашиб,   бевосита   мулоқот   асосида   қабул   қилмоқдамиз.   “Халқ
давлат   идораларига   эмас,   балки   давлат   идоралари   халқимизга   хизмат
қилиши керак”   деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Халқ   қабулхоналари   ва
Виртуал   қабулхонаси   фуқароларнинг   мурожаатлари   билан   ишлашнинг
ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.
Қисқа   муддатда   ана   шу   қабулхоналарга   бир   ярим   миллиондан   зиёд
фуқаро мурожаат қилган.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   8   сентябрдаги
ПФ-5185-сон   Фармони   билан   “Ўзбекистон   Республикасида   Маъмурий
ислоҳотлар   Концепцияси”   тасдиқланди.   Концепциянинг   асосий
мақсадлари   этиб   2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини 74ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегиясига   мувофиқ,   давлат   ва   жамият   қурилишини   такомиллаштириш,
қонун   устуворлигини   таъминлаш   ҳамда   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва
эркинликларини   ҳимоя   қилиш   кафолатларини   кучайтириш,   иқтисодиёт
тармоқлари   ва   ижтимоий   соҳани   ривожлантириш   ва   либераллаштириш,
хавфсизлик,   миллатлараро   тотувлик   ва   диний   бағрикенгликни   таъминлаш,
чуқур   ўйланган,   ўзаро   манфаатли   ва   амалий   руҳдаги   ташқи   сиёсат   юритиш
давлат ва жамиятни модернизация қилиш белгиланди.
Ушбу   мақсадларга   эришишнинг   муҳим   шарти   амалга   оширилаётган
ислоҳотлар,   қабул   қилинаётган   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   ва   давлат
дастурларининг   тўлиқ   рўёбга   чиқарилишини   таъминлай   оладиган,
шунингдек,   ижтимоий-сиёсий   ва   ижтимоий-иқтисодий   ривожланиш
муаммоларини   ўз   вақтида   аниқлайдиган   ва   самарали   ҳал   қиладиган   давлат
бошқаруви тизимининг аниқ фаолият кўрсатиши ҳисобланади.
Шу   билан   бирга,   Ҳаракатлар   стратегиясини   амалга   ошириш
жараёнининг   тизимли   таҳлили   ва   аҳоли   билан   мулоқот   натижалари   давлат
бошқаруви   органлари   ва   маҳаллий   ижро   этувчи   ҳокимият   органларининг
фаолиятини   ташкил   этишда   ислоҳотларни   тўлиқ   рўёбга   чиқаришга
тўсқинлик қилувчи жиддий камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳақида
тўхтилиб, улар қуйидагилар эканлиги таъкидланди:
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   фаолиятини   ташкил   этиш   асослари
ҳудудларни ривожлантириш суръатларини пасайтирувчи, жойларда тўпланиб
қолган   муаммоларнинг   ўз   вақтида   ҳал   этилишини   таъминламаяпти.   Ижро
этувчи   ҳокимият   органлари   (вазирликлар,   давлат   қўмиталари,   агентликлар,
қўмиталар, марказлар, инспекциялар) ҳуқуқий мақомининг айрим ҳолатларда
аниқ чегаралаб қўйилмаганлиги уларнинг давлат аппаратидаги аниқ ўрни ва
ролини аниқлаш имконини бермаётганлиги;
айрим   ижро   этувчи   ҳокимият   органларига   юклатилган   вазифаларнинг
декларатив   характерга   эгалиги,   уларни   амалга   оширишнинг   ташкилий-
ҳуқуқий   механизмлари   етарли   эмаслиги,   вазифаларнинг   такрорланиши   ва 74давлат   томонидан   ортиқча   тартибга   солиш   ҳолатларининг   мавжудлиги
амалга   оширилаётган   ислоҳотлар   самарадорлигига   салбий   таъсир
кўрсатмоқда.   Ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   томонидан   уларга   хос
бўлмаган   функцияларнинг   бажарилиши,   шунингдек,   сезиларли   даражада
квазидавлат   секторнинг   (хўжалик   бошқаруви   органлари,   давлат   унитар
корхоналари)   мавжудлиги   иқтисодиёт   тармоқлари   ва   ижтимоий   соҳанинг
давлат томонидан ҳаддан ташқари тартибга солинишига олиб келаётганлиги;
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   фаолиятини   мувофиқлаштириш   ва
назорат   қилишнинг   амалдаги   тизими   қабул   қилинаётган   қарорларнинг
ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва
бартараф   этишни   таъминламаяпти.   Давлат-ҳокимият   ваколатлари   берилган
кўплаб идоралараро коллегиал органларнинг (комиссиялар, кенгашлар, ишчи
гуруҳлар ва бошқалар) мавжудлиги ижро этувчи ҳокимият органлари вазифа
ва функцияларининг ўрнини эгаллашга, қабул қилинаётган қарорлар ва аниқ
натижаларга   эришиш   учун   жавобгарликнинг   сусайишига   олиб
келаётганлиги;
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   фаолиятини   баҳолаш   механизмлари
фақат ҳолатларни қайд этиш ва статистик маълумотларни жорий тўплашдан
иборат   бўлиб,   бу   аксарият   ҳолларда   жойлардаги   ишларнинг   ҳаққоний
ҳолатини акс эттирмаслиги;
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   ва   улар   раҳбарлари   жавобгарлик
соҳаларининг   аниқ   чегараси,   айниқса,   жойларда   ижро   этувчи   ҳокимият
органларининг   ички   идоравий   ва   идоралараро   ўзаро   ҳамкорлигининг
таъсирчан механизмлари мавжуд эмаслиги;
давлат   функциялари   ва   ваколатларининг   ҳаддан   ташқари
марказлаштирилганлиги   ҳудудларни   ривожлантириш   дастурларини
шакллантириш   ва   аҳолининг   энг   муҳим   муаммоларини   ҳал   қилишда
маҳаллий   ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   ролининг   пасайишига   олиб
келаётганлиги; 74бошқарув   жараёнига   ишларни   режалаштириш   ва   ташкил   этишнинг
замонавий   инновацион   услубларини,   илғор   ахборот-коммуникация
технологияларини   жорий   этиш   даражаси   қабул   қилинаётган   қарорларнинг
самарали   амалга   оширилишини   таъминлаш   ва   унинг   жараёнини   тезкор
кузатиб   бориш   имконини   бермайди,   шунингдек,   давлат   бошқарувини
ортиқча   бюрократлаштириш   ва   унинг   юқори   сарф-харажатларининг   сабаби
эканлиги;
хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлатнинг тартибга солиш ва
хўжалик   функциялари   қўшиб   олиб   борилиши,   етарли   даражада
мослашувчанликка   ва   бозорга   йўналтирилганликка   эга   бўлмаган,   эскирган
тармоқ   бошқарув   тизими,   индивидуал   имтиёз,   преференция   ва
афзалликларнинг   асоссиз   тақдим   этилиши   соғлом   рақобат   муҳитининг
ривожланишига тўсқинлик қилиши;
ижтимоий   ва   давлат-хусусий   шерикликнинг   ривожланмаганлиги
нодавлат   нотижорат   ташкилотлари   ва   тадбиркорлик   субъектларининг
долзарб   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларни   ҳал   этишдаги   иштирокини
чеклайди   ҳамда   оқибатда   бюджет   харажатларининг   камайишини
таъминламаслиги;
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   фаолиятининг   етарли   даражада   очиқ
ва   шаффоф   эмаслиги,   жамоатчилик   назоратининг   кучсиз   механизмлари
ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг турли кўринишларига олиб
келмоқда.   Давлат   хизматларини   кўрсатиш   даражаси   аҳоли   ва   бизнеснинг
истак   ва   талабларига   жавоб   бермаяпти,   давлат   бошқаруви   тизимига   бўлган
ишончни ошириш имконини бермаслиги;
айрим   раҳбарларда   лозим   даражада   масъулият   ва   ташаббускорликнинг
мавжуд   эмаслиги   ҳудудларни   комплекс   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ва мақсадли кўрсатмаларни ўз
вақтида   ҳамда   сифатли   ҳал   этишга   салбий   таъсир   қилмоқда.   Давлат
хизматининг унификацияланган ҳуқуқий асослари, давлат хизматчиларининг
мақомини   белгиловчи   ягона   нормалар,   уларнинг   фаолиятини   баҳолаш 74мезонлари   шакллантирилмаганлиги   давлат   хизматчиларининг   профессионал
корпусини яратиш имконини бермаслиги;
ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини ижтимоий-моддий ҳимоя
қилишнинг паст даражада эканлиги, юклатилган жавобгарлик даражасининг
улар  ижтимоий-ҳуқуқий  ҳолатига   мувофиқ  келмаслиги,   меҳнатга   ҳақ   тўлаш
ва   ижтимоий   таъминот   жамғармасини   шакллантиришнинг   ягона
принциплари   мавжуд   эмаслиги   малакали   кадрларнинг   давлат   хизматидан
чиқиб   кетиши   ҳамда   коррупциявий   ҳолатлар,   давлат   томонидан
ажратилаётган   молиявий   ресурсларнинг   адолатсиз   ва   номутаносиб
тақсимланиши учун шароит яратиши.
Ўзбекистон   Республикасида   Маъмурий   ислоҳотлар   концепцияси
қуйидаги йўналишлардан иборат :
I.   Ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   фаолиятининг   институционал   ва
ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш:
II.   Ижро   этувчи   ҳокимият   органларининг   вазифалари   (функциялари,
ваколатлари)ни,   уларни   амалга   ошириш   механизмлари   ва   жавобгарлик
соҳасини   аниқлаштириш,   мувофиқлаштириш   ва   ўзаро   ҳамкорлик
жараёнларини такомиллаштириш:
III.   Иқтисодиёт   тармоқларига   маъмурий   таъсир   кўрсатишни   янада
қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш:
IV.   Вертикал   бошқарув   тизими   ва   ижро   этувчи   ҳокимият   органлари
ҳамкорлигининг механизмларини такомиллаштириш:
V. Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий
шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш:
VI.   Профессионал   давлат   хизматининг   самарали   тизимини
шакллантириш,   ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   тизимида   коррупцияга
қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш:
VII.   Маъмурий   ислоҳотларнинг   амалга   оширилишидан   кутилаётган
натижалар: 742018   йилга   юртимизда   Фаол   тадбиркорлик,   инновацион   ғоялар   ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили,   деб ном бери лди.
Инновация   –   бу   келажак   дегани.   Б уюк   келажагимизни   барпо   этишни
бугундан   бош лаш да,   уни   айнан   инновацион   ғоялар,   инновацион   ёндашув
асосида бошлаш керак. Шунинг учун  Инновацион ривожланиш вазирлигини
ташкил   эт илди .   Бу   вазирлик   нафақат   иқтисодиёт   соҳасида,   балки   бутун
жамият   ҳаётида   энг   муҳим   лойиҳаларни   амалга   оширишда   ўзига   хос
локомотив ролини бажаради, деб ишон ч билдирди юртбошимиз ва қуйидаги
вазифаларни белгилади.
                          Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг
устувор йўналишлари   бўйича:
- “Давлат хизмати тўғрисида”ги  қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш
вақти келди.
-   Ўзбекистон   Республикасида   Маъмурий   ислоҳотлар   концепциясини
оғишмай амалга ошириш;
-   парламент,   депутат   ва   сенаторларнинг   ўрни   ва   ролига   алоҳида
тўхталиш;   уни   ҳақиқий   демократия   мактабига,   ислоҳотларнинг
ташаббускори ва асосий ижрочисига айлантириш;
-   Қонунчилик   ва   норматив   ҳужжатлар   ижодкорлигини
такомиллаштиришга доир концепция   ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-   қонуннинг   бирдан-бир   манбаи   ва   муаллифи   том   маънода   халқ
бўлишига эришиш;
-   Интернет   тармоғида   “Менинг   фикрим”   деб   номланган   махсус   веб-
саҳифа   ташкил   этиш,   жамоа   бўлиб   электрон   мурожаат   киритиш   тартибини
татбиқ қилиш;
- Партиялараро рақобатни таъминлаш;
- Экологик ҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш;
- ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш;
-   Давлат   органлари   фаолиятини   режалаштириш,   самарадорлигини
ошириш ; 74-   ижро   ҳокимияти   органларининг   уйғун   фаолият   олиб   боришига
эришиш;
- Давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш;
-   ҳудудларда   ижтимоий-иқтисодий   масалаларга   масъул   бўлган
раҳбарларни   танлаш   ва   жой-жойига   қўйиш   бўйича   ваколатларни   туман   ва
шаҳар ҳокимларига тўлиқ ўтказиш;
-   ҳокимларнинг   ижро   ва   вакиллик   ҳокимияти   раҳбари   сифатидаги
ваколатларини алоҳида-алоҳида ажратиб қўйиш;
-   барча   давлат   харидларини   амалга   ошириш   ва   давлат   мулкини
сотиш   учун Интернет тармоғида ягона майдон ташкил этиш ;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини
ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш;
- “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш;
-   оммавий   ахборот  воситалари ни   таъсирчан лигини   ошириш,    
Журналистика   ва   оммавий   коммуникация   воситалари   университетини
ташкил этиш   каби масалаларга эътибор қаратилди.
          Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада
ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари:
- Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга 
кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш;
- 2018-2021 йилларда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчи-
ликни   ривожлантириш концепциясини қабул қилиш;
- жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини қайта кўриб чиқиш;
-   Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясини   ташкил этиш ;
-   жиноятижро қонунчилигини янада такомиллаштириш ;
-   ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш ишларини   такомиллаштириш ;
- “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида”гива“Миллий 
хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёвнинг
парламентга   йўллаган   учинчи   Мурожаатномаси   мамлакатда     Ўзбекистон 74Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик   палатаси   депутатлари   ва   халқ
депутатлари   маҳаллий   Кенгашларига   ўтказилган   сайловлардан   кейин
2020   йил   24   январь   куни   амалга   оширилди.   Президент   Шавкат   Мирзиёев
“ Ҳар   томонлама   мукаммал   ва   самарали   бошқарув   тизимини   яратиш   –
олдимизда   турган   улкан   вазифаларни   бажаришнинг   асосий   шартидир.”
деган   фикрларни   илгари   сурар   экан,   парламентнинг   қонун   ижодкорлиги,
парламент   назоратини   самарали   ташкил   этиш   механизмлари   бўйича
қуйидаги долзарб масалаларга эътибор қаратишни таъкидлади.
Б иринчидан,   жойларда   ижро   ва   вакиллик   органларининг   давлат
бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш.
Ҳокимлар охирги 3 йилда уларга берилган кенг ваколатлардан қанчалик
самарали   фойдаланаётганини,   вазирлик   ва   идораларнинг   ҳудудий
тузилмалари   фаолияти   натижадорлигини   назорат   қилиш   бўйича   янги   тизим
яратиш   шарт.   “Шу   ўринда   ҳақли   савол   туғилади:   нима   учун   Бош   вазирдан
бошлаб   барча   ҳукумат   аъзолари,   вилоят   ҳокимлари   парламентга   ҳисобот
беради-ю,   вилоят   ва   туманлардаги   раҳбарлар   ўз   фаолияти   ҳақида   маҳаллий
кенгашларга   ҳисобот   бермаслиги   керак?   Шунинг   учун   вилоят   ва   туман
ҳокимлари   ўз   дастурлари   ва   уларнинг   ижроси   тўғрисида   вилоят
кенгашларида   ҳисобот   берадиган   тизим   жорий   қилинади.”-деб   уқтирди
юртбошимиз ўз маърузасида. 14
Айни   вақтда   фармонлар,   қарорлар,   концепция   ва   стратегияларда
белгиланган   индикаторлар   ва   мақсадли   параметрларнинг   ижроси   бўйича
ҳокимлар   ўз   ҳудудларидаги   оммавий   ахборот   воситалари   ва   жамоатчиликка
мунтазам   ахборот   бериб   боришлари   керак   бўлади.   Ишнинг   самарасини
ошириш   мақсадида   маҳаллий   вакиллик   органлари   фаолиятида   Кенгаш
сўрови институтини жорий этишни таклиф қилинди.
14
  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси. 24 янъвар 
2020 йил. 74Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг 300 га яқин вазифа ва
функциялари   назарда   тутилган.   Шундан   175   таси,   мазмун-моҳиятига   кўра,
ҳокимларнинг   асосий   вазифалари   тоифасига   кирмайди   ва   турли
идораларнинг   функцияларини   такрорлайди.   Бу   эса,   иш   сифати   ва   ижро
интизомига   салбий   таъсир   кўрсатиши   табиийлиги   сабабли   Олий   Мажлис
Сенатига,   Адлия   вазирлигини   жалб   этган   ҳолда,   2020   йилнинг   биринчи
ярмида   ҳокимларнинг   ваколатларини   қайта   кўриб   чиқиш   ва   уларга   хос
бўлмаган   ҳамда   бир-бирини   такрорлайдиган   функцияларни   тегишли
органларга ўтказишни таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.
Иккинчидан,   нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг
бошқа   институтлари   бугунги   кунда   аҳолини   ўйлантираётган   муаммоларга
давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини
бериб боришлари  вазифаси белгиланди.
Бунинг   учун   мамлакат   ва   ҳудудлар   даражасида   нодавлат   нотижорат
ташкилотлари   билан   ижтимоий   шерикликни   кенг   йўлга   қўйиб,   грантлар   ва
ижтимоий   буюртмаларни   кўпайтиришимиз   керак.   Мамлакатимизнинг
ижтимоий-иқтисодий   ҳаётига   оид   ва   жамоатчиликда   алоҳида   қизиқиш
уйғотадиган   ўта   муҳим   масалаларга   доир   қарорларни   қабул   қилишда
жамоатчилик   билан   маслаҳатлар,   жамоатчилик   эшитувларини   ўтказиш
мажбурийлигини   аниқ   белгилаш   керак.   Жамоатчилик   маъқул   деса   –
маъқул, номаъқул деса – номаъқул бўлади.
Жамоатчилик   назоратини   янада   кучайтириш,   давлат   ва   жамият
ўртасида   ўзаро   яқин   ҳамкорлик   ўрнатиш   мақсадида   Ўзбекистон
Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этишни таклиф қилинди.
Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   Барқарор   ривожланиш
мақсадларини   бажаришда   парламент,   ҳукумат   ва   фуқаролик   жамияти
институтларининг   амалий   ҳамкорлигини   йўлга   қўйиш,   бу   масала   бўйича
мунтазам   равишда   парламент   ва   жамоатчилик   эшитувларини   ташкил   этиш
лозимлиги таъкидланди. 74Ўзбекистон   Республикасининг   2035   йилгача   ривожланиш
стратегиясининг   Концепцияси     “Қонун   чиқарувчи   ҳокимият”   бобида   давлат
бошқаруви тизимини такомиллаштириш вазифалари қуйидагича белгиланди:
  2025   йилда   Ҳокимият   вакиллик   органларининг   мустақиллигини
ошириш   (шу   жумладан   ҳокимиятлар   даражасида   ижро   ҳокимияти   ва   қонун
чиқарувчи ҳокимият лавозимларини бирлаштирувчи амалиётдан воз кечиш)
  •   Сиёсий   маданиятни   ошириш,   жумладан,   янги   партияларни   рўйхатга
олиш   жараёнини   эркинлаштириш   ва   шаффофликни   ошириш   (Демократия
индекси бўйича топ 100 мамлакатлар қаторига кириш)
  •   Мустақил номзодларни сайлаш амалиётини жорий қилиш 
•   Жамоатчилик   назоратини   кучайтириш   ва   қонун   ижодкорлиги
жараёнида жамоатчилик иштирокини кенгайтириш 
•   Ҳуқуқий базани такомиллаштириш, "Regulatory guillotine" тамойилини
қўллаш (бевосита фойдаланилмайдиган қонунлардан воз кечиш)
  •   Қонунчилик   базасини   таҳлил   қилиш   соҳасида   халқаро   ташкилотлар
билан   ҳамкорликни   кенгайтириш,   парламент   аъзолари   экспертизасини   ва
уларни илмий-ресурс билан таъминлашни кучайтириш 
•   Электрон   қонунчилик   базаларини   ва   телекоммуникация
инфратузилмасини   ривожлантириш   орқали   қонунчиликдан   фойдаланиш
даражасини ошириш
  •   Далилларга асосланган сиёсат ва “оқилона тартибга солиш” таркибий
қисмларини   жорий   қилиш,   давлат   бошқаруви   сифатининг   глобал
кўрсаткичлари бўйича ЎзР балларини 3,8 етказиш. 
•   Қонун   ижодкорлиги   жараёнида   давлат   идоралари   ўзаро
ҳамкорлигининг электрон тизимини яратиш 
•   Парламент   назоратини   кучайтириш   (парламент   текширувларини
бошлаш,  парламент   ҳисоботларини  тузиш),   ижро   ҳокимияти   идораларининг
парламентга ҳисобот беришининг самарали тартибини яратиш 74  •   Ҳокимият идоралари томонидан халқаро шартномаларни қўллашнинг
самарали тартибини яратиш
2030 йилда
  •   Қонун   чиқарувчи   ҳокимият   фаолиятининг   устидан   ва   қонунларнинг
ижро   этилиши   устидан   жамоатчилик   назоратини   таъминлаш   (жамоатчилик
ташкилотлари учун грантлар) • Далилларга асосланган сиёсатни кенг қўллаш,
жумладан:   "Regulatory   Impact   Analysis"   воситасини   барча   нормативҳуқуқий
ҳужжатларга татбиқ этиш 
•   "Оқилона   тартибга   солиш",   жумладан,   “One   in   one   out”   ва   “Sunset
clause”   қоидаларини   кенг   қўллаш,   давлат   бошқаруви   сифатининг   глобал
кўрсаткичларидаги ЎзР баллини 4,4 қадар кўтариш 
•   Кенг   қамровли   мустақил   парламент   назоратини   ўрнатиш   учун
имконият   яратиш   (жамоатчилик   муҳокамалари,   учрашувлар,   муҳокамалар
учун ҳужжатларни юбориш)
  •   Қонун   чиқарувчи   ҳокимият   идораларининг   сиёсий   маданияти   ва
мустақиллигини   янада   ошириш   (Демократия   индекси   бўйича   топ   90   та
мамлакатлар қаторига кириш) 
•   Кенг миқёсли мустақил  парламент назоратини таъминлаш
                     2035 йилда
•   Парламентда   турли   фикрларнинг   ва   мухолифатнинг   мавжудлигини
таъминлаш 
•   Қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти идоралари ўртасида ўзаро тийиб
туриш   ва   манфаатлар   мувозанатини   ўрнатиш   (Демократия   индекси   бўйича
топ 50 мамлакатлар рўйхатига кириш) 
•   Қонун   чиқарувчи   ҳокимият   идорасининг   фаолияти   устидан   тўлиқ
жамоатчилик назоратини таъминлаш 
•   Тўлиқ  ошкора  сайловларни,  шу  жумладан,  блокчейн  технологиясидан
фойдаланиш орқали жорий эти 74  •   Қонунчиликнинг   барқарорлигини   ва   қонунларнинг   юқори   даражада
ишлаб   чиқилишини   таъминлаш,   давлат   бошқаруви   сифати   глобал
кўрсаткичларидаги ЎзР баллини 5,0 етказиш. 15
  Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёев   2021   йил   7
декабрда   Ўзбекистон   Конституцияси   қабул   қилинганлигининг   29   йиллигига
бағишланган   табригида   “Айни   вақтда   биз   Конституциямиз   нормаларини
ҳаётга   тўла   татбиқ   этиш,   жамиятда   қонун   ва   адолат   устуворлигини,
инсон   ҳуқуқ   ва   манфаатлари,   унинг   қадр-қимматини   янада   самарали
таъминлаш   борасида   ҳали   кўп   иш   қилишимиз   кераклигини   яхши
тасаввур   қиламиз”,   деб   ҳуқуқий   давлат нинг   муҳим   талаблари   ҳақида
таъкидлаб ўтди.
          Мазкур табрикда  “...ҳозирги кунда Ўзбекистон  ижтимоий давлат  ва
адолатли   жамият   қуриш   сари   дадил   бормоқда.   Шу   сабабли   « Янги
Ўзбекистон - ижтимоий давлат”,   деган тамойилни конституциявий қоида
сифатида муҳрлашнинг вақти-соати етди”деган фикрлар илгари сурилган.
          “ Ижтимоий   давлат   муҳтожларга   уй-жой,   яшаш   учун   зарур   бўлган
истеъмол   товарларининг   энг   кам   миқдори   белгилаб   қўйилишини   назарда
тутади.   У   шахс   ва   унинг   оиласи   муносиб   ҳаёт   кечириши   учун   етадиган   иш
ҳақи,   бандликни   таъминлаш,   хавфсиз   меҳнат   шароитини   яратиш,
камбағалликни қисқартиришни талаб қилади.
Шу   билан   бирга,   ишсизликдан   ҳимояланиш,   кафолатланган   сифатли
таълим,   малакали   тиббий   ёрдам,   барча   учун   тенг   имкониятлар,   оилалар,
болалар,   аёллар,   қариялар,   ногиронлиги   бор   шахсларни   ҳар   томонлама
қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир.
Шулар   қаторида   яшаш   учун   зарур   ресурслар   –   ичимлик   суви,   табиий
газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш,
мажбурий   меҳнатга   тақиқ   қўйиш   ҳам   ижтимоий   давлат да   муҳим   аҳамият
касб этади. Бир сўз билан айтганда, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан
четда   қолмайди,   ўз  муаммолари   билан  ёлғиз   ташлаб  қўйилмайди”,   деб   баён
этилган.
2023   йил   30   апрель   куни   ўткаилган   умухалқ   референдиумида
“Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   тўғрисида”ги   Конституциявий
Қонунини   халқимиз   фаоллик   билан   маъқуллади   ва   бош   қомусимиз   128
моддадан   155   моддага   кўпайди.   Янгиланган   Конституциямизга   киритилган
муҳим     қўшимча   билан   Ўзбекистон   давлатининг   сиёсий-ҳуқуқий   мақомига
янги   учта,   яъни   “ ҳуқуқий   давлат” ,   “ижтимоий   давлат”   ва   “дунёвий
давлат”  тушунчалари қўшимча қилинди.
  Ҳуқуқий   давлат   –   бу   демократик   тамойиллар   асосида   қабул   қилинган
қонунлар   олдида   барча   тенг   ва   ҳисобдор   бўлган,   ҳеч   ким   қонундан   устун
турмайдиган   давлатдир.   Қолаверса,   қонунларнинг   бутун   давлат   ҳудудидаги
15
  Ўзбекистон   Республикасининг   2035   йилгача   ривожланиш   стратегиясининг
Концепцияси. Uzbekistan2035/uz/2019/05/Концепция-Развития-Узбекистана-uzb/pdf 74устуворлиги,   хокимиятлар   ваколатининг   бўлиниши,   шахс   ва   давлатнинг
ўзаро маъсуллиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимояланишидир.
  2017-2021   йилларда   Ҳаракатлар   стратегияси   асосида   инсон
ҳуқуқларини   таъминлаш   ва   суд   ҳокимияти   мустақиллигини   кучайтириш
мақсадида Судьялар олий кенгаши тузилди, Олий суд ва Олий хўжалик суди
бирлаштирилди,   маъмурий   судлар,   туманлараро   иқтисодий   суди   ташкил
этилди,   Коррупцияга   қарши   курашиш   агентлиги   ташкил   этилди,
Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши тузилди ва ҳоказо.
Ижтимоий   давлат   –   бу   ҳар   бир   фуқаронинг   муносиб   турмуш   сифати   ва
даражасига   эришиш,   ижтимоий   тафовутларни   юмшатиш   ва   муҳтожларга
ёрдам   бериш   учун   ижтимоий   адолат   тамойилларига   мувофиқ   моддий
бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.
Энг   муҳими,   охирги   беш-олти   йилда   ижтимоий   давлатнинг   асосий
талаблари   амалда   қўлланилди,   хусусан   Иқтисодий   тараққиёт   ва
камбағалликни   қисқартириш   вазирлиги   ташкил   этилди,   “ Мономарказ ”лар
фаолияти   йўлга   қўйилди,   “ Темир   дафтар ”,   “ Аёллар   дафтари ”   ва   “ Ёшлар
дафтари ”   тизимлари   ташкил   этилди.   Ишлаётган   пенсионерларга   пенсиялар
100 фоиз  тўланишга ўтилди.
Ижтимоий   давлатда   таълим   ва   тиббиёт   жуда   катта   аҳамиятга   эга.   Шу
нуқтаи назардан қарасак, олий таълим билан қамров даражаси   9 фоиздан 40
фоизга   оширилди.   Олий   таълим   муассасалари   сони   2   бараварга   оширилди,
2017 йилда республикада 72 та олий таълим муассасалари фаолият кўрсатган
бўлса, ҳозирда 167 тани ташкил этди.
2017 йилда   5211 та   мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлса,
2021   йилда   муассасалари   сони   19   316   тага   етказилди,   республика   бўйича
қамров  62,4%  га етди.  Ёки,  Хусусий тиббиёт ташкилотлари сони  3 810 тадан
6   527 тага  етди.
Умуман   олганда,   Ўзбекистонни   ижтимоий   давлат,   деб   эълон   қилишга
асослар яратилди.
Дунёвий   давлат   –   давлат  ҳокимияти  диндан   ажратилган,  бошқарув   диний
қоидалар   билан   эмас,   балки   фуқаролик   қонунчилик   ҳужжатлари   билан
тартибга   солинадиган,   қарорлар   қабул   қилишда   диний   асосларга
таянилмайдиган   давлатдир.   Шунингдек,   ҳеч   қандай   дин   ва   мафкура
давлатнинг   мажбурлов   кучи   билан   ўрнатилмаслигини,   уларнинг   давлатдан
айри эканлигини тавсифлайди.
Шуни   алоҳида   таъкидлаш   зарурки,   дунёвий   давлатда   дин   давлатдан   ва
сиёсатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди.
Ижтимоий   давлат   функциялари   –   бу   ижтимоий   ҳимояланмаган   ёки
эҳтиёжманд   қатламни   қўллаб-қувватлаш;   ишсизликка   қарши   курашиш;
тадбиркорларга   ёрдам;   aҳолининг   бандлигини   ва   даромадларини   доимий
ўсишини   таъминлаш;   таълим,   соғлиқни   сақлаш,   ижтимоий   хизматлар   ва
маънавий-маданий   ривожланишнинг   қулайлигини   таъминлаш;   жамиятдаги
ижтимоий   тенгсизликни   юмшатиш,   имтиёзларни   қайта   тақсимлаш   орқали
муносиб турмуш шароитини яратишдир. 74Ижтимоий   давлат   белгилари   –   бу   сифатли   таълим,   малакали   ва   мақбул
тиббий хизмат; ижтимоий йўналтирилган иқтисодиёт; фуқаролик жамиятини
ривожланганлиги;   ижтимоий   давлат   дастурларини   ишлаб   чиқиши   ва   амалга
ошириш;   давлатнинг   ҳар   кимга   муносиб   турмуш   шароити,   ижтимоий
таъминот   ва   шахснинг   ўзини   ўзи   англаши   учун   тенг   бошланғич
шароитларини   таъминлаш   мақсадларини   тасдиқлаш;   фуқаролар   олдидаги
ижтимоий   масъулият;   ижтимоий   соҳага   тўловларнинг   юқори   миқдори;
ижтимоий   ҳаётни   яхши   ривожланган   тартибга   солиш   тизими;   бюджетдан
ижтимоий тўловларнинг мавжудлиги; ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот
ва   бандлик   давлат   тизимларининг   мавжудлиги;   жамиятнинг   барча   муҳтож
аъзоларини   истисносиз   ижтимоий   қўллаб-қувватлашнинг   мавжудлиги;
фуқароларнинг фаровонлик даражаси учун давлат томонидан жавобгарликни
қабул қилиш.
              “Янги   Ўзбекистоннинг   2022-2026   йилларга   мўлжалланган   тараққиёт
стратегияси”   IV   –   бобида   “Адолатли   ижтимоий   сиёсат   юритиш,   инсон
капиталини   ривожлантириш”   масаласига   алоҳида   эътибор   қаратилган.
Шунингдек,   мазкур   стратегиянинг   43   та   мақсади   бевосита   ҳар   бир
фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасини кўтаришга қаратилган.
        “Ижтимоий   давлат”   тушунчаси   биринчи   марта   ХIХ   аср   ўрталарида
Лоренс   фон   Штейн   томонидан   илгари   сурилган.   У   давлат   ғояси   тенглик   ва
эркинликни   тиклаш,   кам   таъминланган   синфларни   бой   ва   кучлилар
даражасига   кўтариш,   давлат   “барча   аъзоларининг   иқтисодий   ва   ижтимоий
тараққиётини амалга ошириши, чунки бирининг ривожланиши бошқасининг
ривожланишининг   шарти   ва   натижасидир”.   Ижтимоий   давлат   –   умумий
тамойиллари   (аралаш   иқтисодиёт,   ижтимоий   муаммоларни   ҳал   қилишда
иштирок   этиш   ва   бошқалар)   дунёнинг   иқтисодий   ривожланган   аксарият
мамлакатларида амалга оширилган модел.
Ижтимоий   давлат   модели   Буюк   Британия,   Франция,   Швеция,   Италия,
Бельгия,   Дания,   Финляндия,   Германия,   Португалия,   Испания,   Австрия,
Греция,   Япония,   Нидерландия,   Швейцария,   АҚШ   каби   давлатларда
қўлланилмоқда.
Ҳуқуқий   ва   дунёвий   давлат   тушунчаси   Германия,   Испания,   Италия,
США, Франция каби давлатлар Конституцияларда ифодаланган.
Хулоса ва таклифлар
Мамлакатимизда миллий давлат бошқарув тизимини шакллантириш ва
ривожлантириш   ҳам   на зарий,   ҳам   ҳуқуқий   асосларга   таяна ди.   Бу   жараёнда
юртбошимиз   Биринчи   президентимиз   И.А.Каримовнинг   давлат   ва   жамият
қурилиши   борасидаги   назарий   қарашлари,   амалий   фаолиятлари,   шу   ўринда
«Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва 74фу қаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси»   ислоҳотларнинг
на зарий   асоси     сифатида   ўз   аҳамиятига   эга.   Ислоҳотларнинг   ҳуқуқий
асослари   эса   Ўз бекистон   Конституцияси,   конституциявий   қонунлар,   қо нун -
лар,   Олий   Мажлис   палатала рининг   қарорлари,   Ўзбекистон   Президентининг
фармон   ва   қа рор лари,   Вазирлар   Маҳка маси нинг   қа рор лари   ва   бошқа
норматив-ҳу қу қий ҳуж жатлардир. Давлат бу ҳу қуқий асос ларни қабул қилиш
ва амалда уларнинг ижро этилиши га эришиш орқали жамиятни бошқаради.
  Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёев
раҳнамолигида   миллий   тикланишдан   миллий   юксалиш   сари   давлат   ва
жамият   қурилиши   соҳасида   олиб   борилаётган   ислоҳотлар   янгиланаётган
Ўзбекистон тараққиётининг муҳим омилидир.
Битирув   ишида   демократик   давлат   бошқаруви   тизиминининг
шаклланиши   ва   ривожланиш   босқичлари     тарихий   тажрибага   таянган   ҳолда
жаҳон   тажрибаси   намуналари   асосида   ўрганилди.     Демократик   ислоҳотлар
тарихи   холислик,     ҳаққонийлиқ,   илмийлик   услублари   ҳамда   тадрижий
ривожланиш тамойиллари асосида ўрганилди. 
  Юрт бошимиз   Шавкат   Мирзиёев   давлатимизда   туб   ислоҳотлар   ва
янгиланиш   жараёнларига   баҳо   берар   экан,   ҳаётимизнинг   барча   соҳаларини
эркинлаштириш   ва   модернизация   йўли   ўз   моҳиятига   кўра,   мамлакатимизда
амалга   оширилаётган   сиёсий   соҳадаги   барча   ўзгаришларнинг   асосий
боғловчи   бўғини   эканлигига   алоҳида   эътибор   қаратди.   Давлат   бошқаруви
тизимини   ривожлантиришда   “ «Халқ   давлат   идораларига   эмас,   балки
давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак»12 .бўлган вазифалар
ислоҳотларнинг   асосий   мазмун-моҳиятини   ташкил   этди.   Мазкур   ғоя
тадқиқот мавзуни ёритишда асосий таянч бўлиб хизмат қилди.
Битирув     ишида   Ўзбекистонда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда давлат
бошқарув   тизимитни   янада   демократлаштиришнинг   мазмун   моҳияти,
ҳокимиятлар     бўлинишининг   конституциявий   принциплари,   давлат
ҳокимияти   ва   бошқарувни   демократлаштириш   соҳасида   амалга   оширилган 74конституциявий   ўзгаришлар,   суд-ҳуқуқ   тизимини   либераллаштириш   ва
мустақиллигини таъминлаш масалалари ёритишга ҳаракат қилинди.
Мавзу   юзасидан   изланиш   жараёнида,   муаллиф   томонидан   қуйидаги
хулосалар қилинди ва   таклиф-мулоҳазалар  ишлаб чиқилди:
-     “Ўзбекистоннинг   энг   янги   тарихи”   фани   соҳасида   эгалланган
билимлар   инсоннинг   мақсадини   аниқлашда,   демократик   жамиятни   барпо
этишда   юксак   демократик   онг   ва   тафаккурга   эга   бўлиш,   ҳуқуқий   тенгликка
амал   қилишга,   ижодий   фаолияти   жараёнида   бурч   ва   масъулиятни   ҳис
қилишга ижобий таъсир қилади;
-   талаба-ёшлар   Ўзбекистонда   ҳуқуқий   демократик   давлат   ва
фуқарорлик     жамиятни   барпо   этишда   миллий   давлат   бошқарув   тизимидаги
ислоҳотлар   тўғрисида   ҳамда   унинг   ижтимоий   -   иқтисодий,   сиёсий   ва
маънавий   ҳаётини   эркинлаштириш,   демократиялашиш   билан   боғлиқ
хусусиятлар, йўналишларни  ўрганиш;.
-   ушбу   фандан   дарс   бераётган   профессор-ўқитувчилар   замонавий
педагогик технологиялари бўйича билимини мунтазам ошириб бориш;
- Профессор-ўқитувчилар нафақат талаба-ёшлар, балки фуқароларнинг
ҳам   давлат   ва   жамият   қурилишидаги   билимларини   оширишларида   фаол
бўлишлари,   давлат   ва     фуқаролик   жамияти   институтларида   бевосита
иштирок этиб боришлари зарур деб ўйлайман.
________________
12.   31   август   куни   пойтахтимиздаги   Халқаро   форумлар
саройида   Ўзбекистон   Республикаси   Мустақиллигининг   йигирма
олти   йиллига   бағишланган   тантанали   маросим   бўлиб   ўтди.   Унда
Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. 74                           Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
I.    Раҳбарий адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т. “Ўзбекистон”, 2014 й.
2. “Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   тўғрисида”   ги   Ўзбекистон
Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳаси. 2023 йил. Апрель.
3. “Давлат   бошқарувини   янгилаш   ва   демократлаштириш,   мамлакатни
модернизация   қилишда   сиёсий   партияларнинг   ролини   кучайтириш
тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциявий   Қонуни.2008
йил.
4. Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг
“Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги  7 февраль 2017 йил ПФ-4947-сонли Фармони
5.     Ўзбекистон   Республикаси   Президент   Шавкат   Мирзиёевнинг   2017-2021
йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг   бешта
устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегиясини   “Фаол
инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид
Давлат дастури тўғрисида Фармони. ПФ-5635. 17.01.2019 йил. 
6. “2022-2026-йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистон   тараққиёт
Стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январь ПФ-60-сонли Фармони.
7.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   “Давлат
бошқарувининг   очиқлиги   ва   шаффофлигини   таъминлаш   ҳамда
мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ПҚ-4273. 09.04.2019 йил.
8.   Uzbekistan2035/uz/2019/05/Концепция-Развития-Узбекистана-uzb/pdf
Ўзбекистон   Республикасининг   2035   йилгача   ривожланиш
стратегиясининг концепцияси.
9.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси. 22 декабрь 1917 йил. 7410. Ўзбекистон   Республикаси     Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси 24 январь 2020 йил.
11. Ўзбекистон   Республикаси     Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга Мурожаатномаси 28 декабрь 2019 йил.
12. Ўзбекистон   Республикаси     Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий
Мажлисга  ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 20 декабрь 2022 йил.
13.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг
мамлакатимизни   2016   йилда   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантиришнинг
асосий  якунлари ва  2017  йилга  мўлжалланган  иқтисодий  дастурнинг   энг
муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг
кенгайтирилган   мажлисидаги   маърузаси.   “Танқидий   таҳлил,   қатъий
тартиб-интизом   ва   шахсий   жавобгарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг
кундалик қоидаси бўлиши керак”. –Т.: Ўзбекистон,16.01. 2017. – 104 б.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 – 2017
йилларда   Олий   Мажлис   Қонунчилик   палатаси   ва   Сенатининг   қўшма
мажлиси,   Вазирлар   Маҳкамасининг   йиғилишлаги   маърузаси.     Миллий
тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан   давом   эттириб,   янги   босқичга
кўтарамиз. 1-жилд.–Т.: Ўзбекистон, НМИУ, 2017. – 572 б.
15.   Мирзиёев   Ш.М.   Танқидий   таҳлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий
жавобгарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси   бўлиши
керак. “Халқ сўзи”, 2017 йил 15 январ.
16.   Президент   Шавкат   Мирзиёевнинг   Ўзбекистон   Республикаси
Конституцияси   қабул   қилинганининг   26   йиллигига   бағишланган
тантанали   маросимдаги   сўзлаган   “Билимли   авлод   –   буюк   келажакнинг,
тадбиркор   халқ   –   фаровон   ҳаётнинг,   дўстона   ҳамкорлик   эса   тараққиёт
кафолатидир” мавзусидаги маърузаси. 07 декабрь 2018 йил.
17.   Каримов     И.А.   Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли.   Т.,
“Ўзбекистон”, 1992 й.
18.  Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI  асрга интилмоқда. Т., “Ўзбекистон”, 1999 7419.    Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш
ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Т., 2005 йил.
20.     Каримов     И.   А.   Инсон   манфаатлари   устуворлигини   таъминлаш   барча
ислоҳот   ва   ўзгаришларнинг   бош   мақсадидир.   “Халқ   сўзи”   газетаси,
2008 йил 9 феврал.
21.   Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси.
Т. “Ўзбекистон”, 2010 й.
22.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон   мустақилликка   эришиш   остонасида.   -   Т.
“Ўзбекистон”, 2011 й.
23.   Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1992. 1-сон. 
34-модда.
24.   Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси. 1993. 1-сон.   
4-модда.
II. Асосий адабиётлар
1. Азизхонов А.Т. ва бошқалар. ”Ўзбекистонда  демократик жамият
қуриш назарияси ва амалиёти”. Т.: “ДИТАФ”, 2001 й.
2. Бўриева М. “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси 
ва амалиёти” ўқув қўлланма. Т.: ТДЮИ, 2006.
3. Голиш Л.В., Файзуллаева Д.М.. Педагогик технологияларни 
лойиҳалаштириш ва режалаштириш. ТДИУ. Тошкент. 2010.
4. Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти институтлари. Ўқув 
қўлланма.- Т.: Академия, 2006 й.
5. Камолдинов М., Вахобжонов Б. Инновацион педагогик 
технологиялар. «Талқин». Тошкент. 2010.
6. Отамуротов С., Қувватов Н. Кучли давлатдан — кучли жамиятга: 
Олий ўқув юртлар учун ўқув қўлланма (муаллифлар жамоаси). Истиқлол, 
демократия фуқаролик жамияти. — Т.: 2003 й. 747. Сайидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия, 
2003
8. Саидахмедов Н.С., Абдурахимов С.А.. Педагогик махорат ва 
педагогик технологиялар. ТДТУ. Тошкент. 2010.
9. Эргашев.И ва бошқалар. ”Ўзбекистонда демократик жамият 
қуриш назарияси ва амалиёти”. Дарслик. Т.: Академия, 2005 й.
10. Ўзбекистонда маънавият соҳасидаги ислоҳотлар: ривожланиш 
босқичлари, эришилган натижалар ва истиқболлар. - Т.: “Академия”, 2010 й.
11. Ўзбекистон: сиёсий ислоҳотлар стратегияси, эришилган 
натижалар ва истиқболлар. - Т.: “Академия”, 2010 й.
           12. Ўзбекистонда давлат қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар ва 
ҳуқуқий сиёсат: ривожланиш босқичлари, эришилган натижалар ва 
истиқболи. - Т.: “Академия”, 2010 й.
III. Қўшимча адабиётлар
       1.   Азизхўжаев А.А. Демократия — халқ ҳокимияти демакдир. - Т.: 1996 й.
       2.   Жалолов А. ва Хоназаров Қ. умумий таҳририда. Мустақиллик: изоҳли-
илмий оммабоп луғат. Т., «Шарқ», 2006 й.
       3.   Жалилов Ш. Кучли давлатдан — кучли жамият сари: Тажриба, таҳлил, 
амалиёт. — Т.: «Ўзбекистон», 2001 й.
       4. Жумаев Р.З. Давлат ва жамият: демократлаштириш йўлида. Т.: «Шарқ»,
1998 й.
        5.   Жўраев Т.А. Миллий давлатчилик: хавфсизлик ва барқарорлик. Т.: 
“Академия”, 2007 й.                                                                                                    
       6.   Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий- таҳлилий 
мақола лар тўплами). — Т.: 2003 й.
       7.  Зокиров С. Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти сари: Ўзбекистон 
Республикаси Президснти И.А.Каримов асарлари асосида.  Т.: «Меҳнат», 
1999 й. 74       8.   Левитин Л., Карлайл Д. Ислом Каримов — янги Ўзбекистон 
Президенти. – Т.: «Ўзбекистон», 1996 й.
       9.  Норбоев Т. Фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим таянчи. //
“Ҳуқуқ ва бурч” журнали, № 6 (54) сон, 2010 й. 
      10 . Отамуротов С. Жамият сиёсий ҳаётини эркинлаштириш. // “Жамият ва 
бошқарув” журнали.  № 2-сон, 2003й.
      11.   Отамуротов С. Ҳокимият ва демократия мутаносиблиги.  // “Таълим 
тизимида ижтимоий- гуманитар фанлар” журнали, № 1-2-сонлар, 2003 й.
      12.  Раҳмонов А. ва бошқалар “Давлат қурилиши ва бошқаруви” -Т., 
“Ғафур Ғулом”, 2007 й.
     13.   Холбеков А. Демократия ва ижтимоий адолат. // “Жамият ва бошқарув”
журнали, №1.1998, 
     14. Холбеков А., Жумаев Р., Умарова Н. ва бошқалар “Бошқарувнинг 
ижтимоий сиёсий йўналишлари” -Т., “Ғафур Ғулом”, 2008 й.
     15. Шарифхўжаев М. Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамияти.Т.: «Шарқ», 
2003 й.
     16. Қирғизбоев М. Фуқаролик жамияти: сиёсий партиялар, сиёсий 
мафкуралар, сиёсий маданиятлар. — Т.: «Шарқ», 1998 й.
IV. Электрон таълим ресурслари
1. www.press-service.uz.
2. www.gov.uz. 
3. www.ziyonet. uz.
4. www.edu.uz.
5. www.ma’naviyat.uz
6. www.xs.uz
7. www.samqxЛеонид Левитин., Дональд С. Карлайл. Ислом Каримов – 
янги Ўзбекистон Президенти. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – Б.
8. www.senat.uz 
9.       www. Parliament.gov.uz 7410.   www.google.uz.
11.  http://www. узбекистан .uz/
12.   http://www.uzembassy.ru/
13.    http :// free - book . ru /
14.    http :// www . knigka . info /
15.    http :// www . kutubxona . com
  16.  http :// www . ensiklopediya . uz /
17.    http :// scopus . com /
18.  http :// googlescholar . ru /
19.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.
2 0 . Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали.
21.   “Тараққиёт стратегияси” Маркази.
22 . Корпоратив ахборот ягона портали
23.  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
24 . Ҳуқуқий ахборот портали.
МАВЗУ ЮЗАСИДАН ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
                                            ( Г Л О С С А Р И Й )
1)   Демократик   жамият   -   Демократик   принципларга,   инсон   ҳуқуқ   ва
манфаатлари   устувор   бўлган,   ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамияти
институтлари амал қиладиган жамиятдир.
2)   Давлат   ҳокимияти   -   Қонун   чиқарувчи,   ижро   этувчи,   суд   ҳокимият
тизимидир.
3)   Кучли   давлат   -   Давлат   манфаати   устувор   бўлган,   бошқарувнинг
нодемократик   принципларига   асосланган,   ягона   мулк,   мафкура   ҳукумрон
бўлган,   маъмурий   буйруқбозлик   ва   тоталитар   режим   устун   бўлган   давлат
кўринишидир. 744)   Фуқаролик   жамияти   -   Ижтимоий   макон   бўлиб,   инсон   ҳуқуқ   ва
эркинликлари,   манфаатлари   устуворлиги   принципи   асосида,   фуқароларнинг
давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этишга асосланган жамиятдир.
5)   Фуқаролик   жамияти   институтлари   -   Фуқарорларни   тегишли   ННТ,
жамият   бирлашмалари   ва   хакозолар   орқали   давлат   ва   жамият   бошқарувида
фаол   иштирокни   таъминлашни   устувор   мақсади   этиб   белгилаб   олган
институтлар.
6)   Номарказлаштириш   - Марказий давлат ҳокимияти айрим ваколатларини
маҳаллий   давлат   ҳокимиятига   ва   ўзини   –   ўзи   бошқариш   институтига
босқичма-босқич ўтиб боришидир.
7)   Ҳуқуқий   давлат   -   Инсон   ҳуқуқлари   ва   қонун   устувор   бўлган,   ҳокимият
бўлиниши   принципига   асосланган,   халқ   ҳокимиятнинг   бирдан   бир   манбаи
эканлиги, демократик сайлов принципларига асосланган давлатдир.
8)   Жамият   ривожланишини   цивилизацион   тушуниш   -   Тараққиёт   ва
демократия   моделларининг,   маданиятлар   хилма-хиллигига   асосланган,
тараққиётда   миллий   ва   умуминсоний   демократик   принциплар   уйғунлигига
асосланган ёндашув тизимидир.
9)   Жамият   ривожланишида   инсон   омили   -   Инсонни   жамият
ривожланишининг   муҳим   шарти,   инсоннинг   муносабатига,   тараққиётига
боғлиқ деб ҳисоблаш.
10)   “Онг   –   тафаккур   ўзгармаса,   ҳаёт   ўзгармайди”   ғояси   -   Инсон   онг   ва
тафаккурининг   ўзгариши,   унинг   ижтимоий   ҳаётига   фаол   таъсир   кучига,
бунёдкорлик хусусиятига эга эканлигини англатади.
11)   Бошқарув   шакли   -   бу   ҳуқуқий   институт   бўлиб,   давлат   ҳокимиятини
ташкил этиш тартиби. Олий ва махаллий давлат органларини тузиш усулини
ҳамда уларнинг бир-бири ва аҳоли билан ўзаро муносабатлари тартибини ўз
ичига олади.
1 2 )   Вето   -   (лот.   Veto   -   тақиқлайман)   —   ҳозирги   замон   давлатларида
қандайдир   бир   органнинг   қарорини   тўхтатиб   қўядиган   ёки   кучга   киришга
йўл   қўймайдиган   ҳаракат.   Давлат   бошлиғига   парламент   қабул   қилган 74қонунларга   Вето   қўйиш   (қарорларни   тақиқлаш)   ҳуқуқининг   берилиши
алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Ветонинг мутлақ (ёки резолотив), бунда
давлат   бошлиғи   парламент   қабул   қилган   қонунни   узил-кесил   қайтариш
ҳуқуқига   эга   бўлади   ва   нисбатан   (кечиктирадиган   ёки   суспенсив)   турлари
фарқланади.
1 3 )   Давлат   бошқаруви   -   давлат   органларининг   ташкиллаштирувчи,   ижро
этувчи   ва   фармойиш   берувчи   фаолияти   бўлиб,   қонун   асосида   амалга
оширилади. Бу фаолиятни давлат бошқарув органлари амалга ошириб, ижро
этиш   жараёнида   қонунларнинг   ва   унга   асосланган   ҳужжатларнинг
бажарилишини таъминлаш учун фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлади.
1 4 )   Давлат  бошқаруви  усуллари   - давлат  томонидан бошқарув соҳасидаги
вазифалар   қандай   ҳал   қилиниши   тушунилади.   Давлат   ўз   олдига   қўйилган
мақсадларга   эришиш   йўлида   ҳамда   вазифа   ва   функцияларни   бажариш   учун
турли   хил   усуллардан   фойдаланади.   Ишонтириш   ва   мажбурлаш   кенг
тарқалган маъмурий усуллардир.
1 5 )   Давлат   бошлиғи   -   (инглизча   “head   of   the   state”)   -олий   давлат   лавозими
бўлиб,   у   ижро   ҳокимияти   сохиби   ва   ташқи   муносабатлар   соҳасида
давлатнинг   олий   вакили   ҳисобланадиган   шахс.   Монархияларда   ––Буюк
Британия,   Дания,   Швеция,Испания,   Японияда   –   д.б.   монарх   (король,
император,   эмир)   бўлиб,унинг   ҳокимияти   қоидага   кўра,   ҳукмрон   шажара
вакилидан   кейингисига   қонунга   биноан   мерос   тариқасида   ўтказилади.
Республикаларда   (Италия,   Франция,   ГФР,   АҚШ,   Лотин   Америкаси
давлатлари   ва   б.)   д.б.   президент   бўлиб,   у   ёки   бевосита   аҳоли   томонидан
сайланади   (Мексика,   панама,   Колумбия),   ёки   билвосита   (АҚШ,   Аргентина),
ёхуд   кўп   босқичли   сайловлар(Италия,   ГФР,   Ҳиндистон)   натижасида
сайланади.   Кўпчилик   давлатларда   индивидуал   давлат   раҳбари   мавжуд,
президентлик   республикаларида   давлат   раҳбари   айни   пайтда   ҳукумат
раҳбари   ҳам   ҳисобланади.(АҚШ,   Мексика,   Аргентина,   Африканинг   айрим
давлатларида). 741 6 )   Давлат   -   бутун   мамлакат   миқёсидаги   ҳокимия-тнинг   махсус   бошқарув
аппартига   тая-надиган,   барча   учун   қонунлар   чиқара-диган   ва   суверенитетга
эга бўлган сиёсий ташкилот.
1 7 )   Электорат   -  сайловчилар   корпуси,  сайлов  жараёнида   иштирок  этадиган
аҳоли.
1 8 )   Институт   (сиёсий)   -   жамият   ҳаётининг   сиёсий   ва   бошқа   соҳаларини
бошқарувчи   расмий   ҳамда   норасмий   қоидалар,   тамойиллар,   меъёрларнинг
барқарор   мажмуасини   англатувчи   тушунча   (масалан,   ҳокимият   институти,
етакчилик институти ва бошқалар.)
2 9 )   Конституция   -   давлатнинг   асосий   қонуни,   жамият   ва   давлат   тузилиши
асосларини,   давлат   органлари   тизими,   уларнинг   ташкил   топиш   ва   фаолият
юритиш   тартиби,   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятларини   белгиловчи
ҳужжат.
2 0 )  Бош вазир  - парламент томонидан сайланадиган ҳукумат раҳбари.
2 1 )   Бюрократизм   -   расмиятчилар   (тўралар)   ҳокимияти,   ҳокимият
органларининг   оддий   фуқаролардан   ажралиши   билан   тавсифланадиган
жамиятнинг ижтимоий тузилиши шакли.
2 2 )   Виждон   эркинлиги   -   жамият   конституцияси   ва   қонунларида   берилган
диний эътиқод эркинлиги.
2 3 )  Деформация  - ниманингдир шаклини ўзгартириш
2 4 )   Диверсификация   -   сиёсий   муаммога   турлича   ёндашувлар   уйғунлиги,
сиёсий фаолият услубларининг ранг-баранглиги.
2 5 )   Концепция   -   сиёсий   –   у   ёки   бу   сиёсий   муаммоларни   ҳал   этишга
қарашлар ва ёндашувларнинг яхлит тизими
2 6 )   Коррупция   -  давлат   ва жамиятнинг  турли мансабдор  шахслари  орасида
амалда бўлган порахўрлик, пора билан сотиб олиш
2 7 )  Мажоритлар  - кўпчиликка тааллуқли, кўпчиликка асосланган.
2 8 )   Ма ҳалла   -   Ўзбекистоннинг   муайян   тарихий   шароитларида,   асрлар
давомида   шаклланиб,   фаолият   кўрсатаётган,   аҳоли   яшайдиган   маъмурий-
ҳудудий бирлик, юшма. 7429)   Мустақиллик   -   давлатнинг   ички   ва   ташқи   ишларда   бошқа   давлатларга
қарам   бўлмай   фаолият   кўрсатиши.   Мустақиллик   тамойилларига   риоя   этиш
давлатлараро   ўзаро   муносабатларда   етакчи,   ҳукмрон   қоидадир.   Ҳар   бир
давлатнинг   мустақиллигини   тан   олиш   ўзаро   тинч-тотув   яшашнинг
принципларидан   биридир.   У   БМТ   Устави   ва   халқаро   шартномалар   ва
декларацияларда мустаҳкамлаб қўйилган.
30 )  Н орматив  -  меъёрни, стандартларни ўрнатувчи, қоидаларни белгиловчи
31)   Президент   -   сайлаш   ҳуқуқи   асосида   сайланган   давлат   раҳбари.
Парламентли   республикаларда,   одатда,   парламент   томонидан,   президентлик
республикаларида   эса   тўғридан-тўғри   ёки   билвосита   сайловлар   йўли   билан
сайланади .
32)   Респондент   -   сиёсатшунослик,   жамиятшунослик   тадқиқотлари
иштирокчиси,   саволларга   жавоб   берувчи,   сўровнома   асосида   ўзфикрини
билдирувчи, интервью берувчи сифатидаги шахс.
33)   Мафкура   -   маълум   бир   жамият,   давлат,   ижтимоий   гуруҳ,   партия   ёки
миллатнинг   туб   манфаати,   мақсад   ва   вазифаларини   назарий   асослаб   ҳимоя
қилувчи,   шу   мақсад   йўлида   уларни   бирлаштирувчи,   сафарбар   қилувчи
фалсафий,   сиёсий,   аxлоқий,   диний,   ҳуқуқий   қарашларнинг
системалаштирилган илмий билимлар мажмуасидан иборатдир.
34)   Мафкуравий   иммунитет   -   шахс,   ижтимоий   гуруҳ,   жамият,   миллатни
турли ғаразли вайронкор, экстеремистик ва террористик ғоявий таъсирлардан
ҳимоялашга   xизмат   қилувчи   тарбиявий   тизим   асосида   мустаҳкам   ғоявий
дунёқарашнинг шаклланиши
35 )   М енталитет   -   турли руҳий хусусият ва сифатлар бирлиги, фикрлашнинг
маълум бир усули. Ҳар хил миллат ва элатлар, ижтимоий гуруҳларнинг ўзига
хос   менталитети   мавжуд.   Шунингдек,   сиёсий   ҳаётнинг   турли   субъектлари
ҳам ўз менталитетига эга.
36) Маънавият - кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, эстетик, бадиий, ахлоқий,
диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи. Маънавият мафкура, тафаккур
тушунчаларига яқин ва улар бир-бирларини тақозо этади. 7437)   Маърифат   - таълим-тарбия, иқтисодий, сие?сий, фалсафий, диний ғоялар
мажмуи   асосида   кишиларнинг   онг-билимини,   маданиятини   ўстиришга
қаратилган   фаолият.   Маърифат   тушунчаси-маънавият   ва   маданият	
‖ ‖ ‖
тушунчалари   билан   чамбарчас   боғланган;   маърифат   тарихи   жамият
тарихининг ажралмас қисмидир.
3 8 )   Г лобаллашув   -   а хборот   технологиялари,   маҳсулотлари   ва
тизимларининг   бутун   дунёга   тарқалиш   жараёни.   У   иқтисодий   ва   маданий
жиҳатлардан   қараганда   уйғунлашувга   олиб   келади.   Бу   жараённинг
тарафдорлари   бундан   кейинги   тараққиёт   имкониятларини   фақат   глобал
ахборот жамиятиининг ривожланиш шароитларида кўришади.
39)  Демография  - ижтимоий, иқтисодий, биологик, географик омиллар сабаб
ва   шарт   –   шароитлар   асосида   нуфуз   динами-каси,   миграцияси,   ўрнашуви,
струк-тураси қонуниятларини ўрганувчи ижтимоий-гуманитар соҳа.
40)   В азирлик   -   Ўзбекистон     Республикасида   алоҳида   тармок   ва   соҳаларни
бошқарувчи марказий идора органидир. Масалан, ички ишлар - Ички ишлар
вазирлиги   томонидан,   согликни   саклаш   –   Соғликни   сақлаш   вазирлиги
томонидан   идора   этилади.   Вазирликни   вазир   бошқаради.   Янги   вазирликлар
тузиш,   эскиларини   бекор   қилиш   Президент   томонидан   амалга   оширилиб,
унинг бу ҳақдаги фармони Олий Мажлисда тасдиқланади (Конституциянинг
93-модда, 8-банди).
41)   В отум   –   (лот.   votum   –   хоҳиш,   ирода)   –   сайлов   жамоаси   ёки   вакиллик
муассасасининг   кўпчилик   овози   билан   ифодаланган   ёки   қабул   қилинган
фикри   ёки   қарори.   Масалан,   сайлов   Вотуми   –   президент,   парламент,
муниципалитет   ва   бошқаларга     сайловларда   сайлов   компаниясининг
натижаси.   Бошқарувнинг   парламентар   шаклидаги   давлатлар   парламенти
амалиётида   Вотум   қоидага   кўра,   қуйи   палатанинг   ҳукумат   ёки   алоҳида
вазирнинг   сиёсий   йўли,   муайян   хатти-ҳаракати   ёки   қонун   лойиҳасини
маъқуллаши   (ишонч   Вотуми)   ёки   маъқулламаслигидир   (ишончсизлик
Вотуми). 7442)   Д авлат   органлари   -   давлатнинг   вазифаларини   амалга   оширувчи
тузилмалардир.   Давлат   ҳокимияти   алоҳида   турдаги   давлат   органлари
томонидан   амалга   оширилади.   Давлат   ҳокимиятининг   шохобчаларга
бўлиниши   қонунчилик  (вакиллик),   ижро,   суд   органлари   бўлиши   заруратини
тугдиради.   Ўзбекистонда   давлат   органлари   қонунчилик   (вакиллик)
ҳокимияти   органларидир.   Булар   -   Олий   Мажлис   ва   халқ   депутатлари
кенгашлари,   ижро   органлари   -   Вазирлар   Маҳкамаси,   вазирлик   ва   давлат
кўмиталари, ҳокимлардир. Суд ҳокимияти - суд органларидан иборат. Бундан
ташқари   махсус   вазифаларни   бажарувчи   Прокуратура   органлари   мавжуд
(қаранг:   Олий   Мажлис,   Президент,   Вазирлар   Маҳкамаси,   Суд,   Вазирлик,
Ҳоким, Прокуратура).
43)   Д епутат  - давлат ҳокимияти вакиллик органларида иш олиб борувчи халқ
вакилидир. У сайлов йўли билан сайланиб, халқдан тегишли органларда иш
олиб   бориш   учун   ваколат   олади.   Депутатлар   маълум   муддатга   сайланади.
Республикамизда   Олий   Мажлис   ва   махаллий   Кенгашларга   депутатлар   беш
йил   муддатга   сайланади.   Олий   Мажлис   депутатлигига   25   ёшга,   махаллий
Кенгаш   депутатлигига   21   ёшга   тўлган   Ўзбекистон     фуқаролари   сайланади.
Депутатликка   номзодлар   сиёсий   партиялар,   вакиллик   ҳокимияти   органлари,
фуқаролар   томонидан,   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органларидан
курсатилади.
44)   Д епутатнинг   ҳуқуқий   мақоми   -   депутатларга   тегишли   ҳуқуқ   ва
бурчларнинг   қонун   билан   белгиланган   йигиндиси.   Депутатларга   маълум
ҳуқуқлар   берилиши   билан   бирга,   уларга   маълум   бурчлар   хам   юкланади.
Депутатнинг   сессияларда   иштирок   этиши,   савол   ва   сўров   бериши,   овоз
беришда иштирок этиши - уларнинг ҳуқуқи бўлса, сессияда албатта иштирок
этиш   -   унинг   бурчи   хамдир,   бундан   ташкари   депутатларнинг   сайловчилар
олдида   ҳисоб   бериши,   белгиланган   вактларда   сайловчиларни   қабул   қилиши
уларнинг   бурчларидандир.   Ҳуқуқ   ва   бурчлар   биргаликда   депутатнинг
ҳуқуқий макомини билдиради. Депутатнинг ҳуқуқий макоми махсус қонунда
уз ифодасини топган.  7445)   Ж амоатчилик   назорати   -   Жамоат   назорати   қонунийлик,   инсон
ҳуқуқларининг   устиворлиги,   ихтиёрийлик   ва   ошкоралик   тамойилларига
таянган   ҳолда   амалга   оширилади.   Жамоатчилик   назорати   генезисига
мамлакатимиз   мисолида   эътибор   қаратадиган   бўлсак,     у   узоқ   тарихий
илдизларга   эга.   Чунончи,   у   азал-азалдан   маҳаллалар,   оқсоқоллар   кенгаши
кўринишларида   амал   қилиб   келган.   Жумладан,   ҳар   бир   оилада   ота-оналар
томонидан   фарзандлар   тарбиясига   бефарқ   бўлмаслик,   огоҳ   бўлиш   каби
фазилатлар   сингдирилган   ва   жамоатчилик   назоратини   амалга   оширишда
фарзандларнинг масъулияти маълум бир меъёрлар билан белгилаб берилган.
Ёши   улуғ   кексаларимизнинг   айтишича,   азал-азалдан   бирор   бир   маҳаллага
нотаниш   киши   ёки   меҳмон   кириб   келса,   унга   “Кимсиз?”,   “Қаердансиз?”,
“Қандай юмуш билан маҳалламизда юрибсиз?”, каби саволлар берилган ва бу
ҳолат жамоатчилик назорати сифатида намоён бўлган.
46)   И жро   органлари   -   ижро   этувчи   ҳокимиятни   амалга   оширувчи   давлат
органларидир.   Ўзбекистон     Республикасида   Олий   ижро   органи   -   Вазирлар
Маҳкамасидир, у ҳукумат ҳам ҳисобланади ва коллегиал, умумий ваколатли
органдир.   Ижро   органлари   турли   тармоқ   ва   соҳаларни   идора   этади.
Республиканинг   марказий   идоралари:   вазирликлар,   давлат   қўмиталари   ва
бошқалар, улар яккабошлик асосида иш олиб боради. Жойларда ижро этувчи
ҳокимиятни   ҳокимлар   яккабошчилик   асосида   амалга   оширади.   Жойларни
идора   этишда   у   ўзининг   тармок   идора   органларидаги   бўлим   ва
бошқармаларига   таянади.   Масалан,   ички   ишлар,   согликни   саклаш,   маориф
бўлими   ёки   бошқармалари.   Ижро   органлари   тайинлаш   ва   тасдиклаш   йўли
билан   ташкил   қилинади   ва   улар   ўзини   тайинлаган   шахc   олдида,   шунингдек
вакиллик органи олдида ҳисоб беради.
47)   И жро   этувчи   ҳокимият   -   ҳокимиятнинг   алоҳида   тури,   у   қонунчилик
(вакиллик),   суд   ҳокимиятидан   ҳоли,   мустакил   равишда   иш   олиб   боради.
Республика   ижро   этувчи   ҳокимиятга   Бош   вазир     бошчилик   қилади,
жойлардаги  ижро этувчи ҳокимиятга  хоким бошчилик қилади. Ижро этувчи 74ҳокимият   ижро   органлари   томонидан   амалга   оширилади   (қаранг:   Ижро
органлари). 
48)  Ижро этувчи ҳокимият бошлиғи   - ижро органларининг олий раҳбари. У
мамлакат   микёсида   -   Президент,   махаллий   микёсда   хоким   бўлади.
Конституциявий   монархия   шаклидаги   давлатларда   ва   парламентар
республикаларда   мамлакат   микёсида   ижро   этувчи   ҳокимиятнинг   бошлиғи   -
мамлакат ҳукуматининг бошлиғи ҳисобланади.
49)   П артиявий   тизим   -   жамият   ичида   сиёсий   фаолиятни   шакллантирувчи,
ташкил   этувчи   сиёсий   институтлар   мажмуасидир.   Сиёсий   институтлар   -   бу
бир   томондан,   сиёсий   партиялар   билан   давлат   ўртасидаги   ўзаро
муносабатлар,   бошқа   томондан   -   партиялар   сиёсий   тизимининг   ижтимоий
элементлари   ва   фуқаролар   ўртасидаги   ўзаро   муносабатлари   ифодаси.
Давлатларда   бир   партиявий   ёки   кўппартиявий   тизим   мавжуд.   Ўзбекистон
хам кўппартиявийлик  тизимига эга.
50)   К ўппартиявийлик   -   мамлакатда   икки   ва   ундан   ортик   партияларнинг
бўлиши.   Бу   демократик   давлатни   характерловчи   хусусият.   Мамлакатда   бир
неча   партияларнинг   бўлиши,   фикрлар   хилма-хиллигини   таъминлайди.
Куппартиявийликка   конституция   асос   солган.   Партияларни   ташкил   этиш,
руйхатдан   ўтказиш,   фаолиятини   тухтатиш,   тугатиш   махсус   қонунлар   билан
тартибга   солинади.   Партиялар   сафига   кириш,   чиқиш   ихтиёрий.   Фақат
партиялар   қонунсиз   ташкил   қилиниши,   харакат   қилиши   мумкин   эмас.
Конституциявий тузумга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қарши курашишни
мақсад   қилиб   қўйган   партия   тузиш   тақиқланади.   (Конституциянинг   57-
моддаси). (Яна қаранг: Сиёсий партиялар).
51)   О лий  суд   -  Ўзбекистон    Республикасининг  Олий  суд  муассасаси   бўлиб,
унинг Раиси  ва аъзолари Президент такдими билан Олий Мажлис томонидан
5 йил муддатга  сайланади. Унда жиноий ишлар, фуқаролик ишлари, ҳарбий
ишлар   бўйича   ҳайъатлар   мавжуд.   Олий   суд   қуйи   судларда   кўрилган
ишларнинг   қонунийлигини   назорат   қилади.   Пленумларда   судлар   учун
мажбурий   кўрсатмалар   беради   ҳамда   алоҳида   аҳамиятли   ишларни   узи 74биринчи инстанция   тартибида кўриб чикади. Олий судда қуйи судлар қабул
қилган   хукм   ва   ажримлар   бекор   қилинади,   ўзгартирилади.   Ўзбекистон     суд
ҳокимияти   тизимига   киради.   Олий   суд   аъзолари   депутат   бўлиши,   сиёсий
партияларга аъзо  бўлиши мумкин эмас.  
52)   П арламент   -   бу   сузнинг   асл   маъноси   “мунозара   жойи”,   французча
“парла”   –   гап   -   суз   бахс,     “мент”   –   жой,   урни   демакдир.   Демократик
давлатларда   олий   вакиллик   ва   қонунчилик   органининг   номидир.   Парламент
биринчи   марта   XIII   асрда   Англияда   ташкил   қилинган.   Олий   вакиллик
органлари   бир   неча   мамлакатларда   жумладан,   Англия,   Франция,   Италия,
Канада,   Бельгияда   тўғридан-тўғри   парламент   деб   аталади.   АКШ   ва   баъзи
Лотин   Америкаси   мамлакатларида   Конгресс,   Россияда   Федерал   Мажлис,
Литва,   Латвия,   Польшада   Сейм   деб   аталади.   Ўзбекистонда   эса   у   Олий
Мажлисдир. Парламентни ташкил қилиш тартиби, ваколат муддати, ваколат
доираси   турли   мамлакатларда   турлича   бўлиб,   улар   Конституция   ҳамда
қонунларда белгилаб қўйилади.
53)   П арламент   назорати   -   Давлат   назоратининг   бир   шакли   бўлиб,   купрок
сиёсий   характерда   бўлади.   Парламент   назоратининг   таъсир   кучи
Президентлик   ва   парламентар   республикаларда   хар   хил   бўлади.   Парламент
назорати   ҳукумат   ва   бошқа   органларнинг   ҳисоботлари,   ахборотларини
эшитиш,   маълум   масалани   ўрганиш   юзасидан   махсус   комиссиялар   тузиш
ҳамда   ўзининг   органлари,   депутатлари,   қўмита   ва   комиссиялари   фаолияти
орқали   ташкил   қилинади.   Парламент   назоратида   омбудсман   институти
алоҳида   роль   ўйнаб,   у   фуқаролар   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилади.
Бундай   тузилма   Ўзбекистон   да   Олий   Мажлиснинг   инсон   ҳуқуқлари   бўйича
вакилидир.
54)   П арламентни   тарқатиб   юбориш   -   парламентар   республика
давлатларида,   шунингдек,   республика   бошқарувининг   аралаш   шаклидаги
давлатларда   давлат   ҳокимиятини   амалга   оширишдаги   конституциявий
механизмнинг   асосий   элементларидан   бири   ҳисобланади.   Парламентни
таркатиб юбориш ҳуқуқи (парламентга муддатидан аввал сайловлар ўтказиш) 74давлат   бошлиғига   тегишлидир.   Бу   ҳуқуқни   давлат   бошлиғи   амалга   оширса-
да, қоида бўйича у ҳукуматнинг таклифи билан бўлади. Ўзбекистонда Олий
Мажлис   (Парламент)   унинг   таркибида   фаолиятига   тахдид   соладиган   ҳал
қилиб   бўлмайдиган   ихтилофлар   юз   берганда   ёки   бир   неча   марта
Конституцияга   зид   карорлар   қабул   қилганда,   Президент   томонидан,
Конституциявий суд билан келишиб, тарқатиб юборилади. (Конституциянинг
95-моддаси)
55)   С уд   тизими   -   ҳокимиятнинг   бўлиниши   принципи   натижасида   вужудга
келган   ва   ҳар   кандай   бошқа   органлардан   мустақил   равишда   амалга
ошириладиган   давлат   ҳокимиятининг   бир   туридир.   Суд   ҳокимияти   суд
органлари   томонидан   амалга   оширилади.   Ўзбекистон   да   суд   ҳокимияти
Конституциявий   суд,   одил   судлов   органлари   ва   хўжалик   томонидан   амалга
оширилади.   Суд   тизими   деб,   қонун   асосида   ташкил   қилинадиган   ва   иш
юритадиган суд органларининг йиғиндисига айтилади. Судлар фақат қонунга
буйсунади.   Уларни   ташкил   қилиш   тартиби,   вазифалари     Конституция   ва
махсус қонунлар билан тартибга солинади.
56)   С уд   ҳокимяти   –   Конституция,   давлат   ҳокимиятининг   бўлиниши
принципига асосан ҳокимият тармоғи бўлиб, у суд органлари орқали амалга
оширилади.   Улар   Ўзбекистонда   Ўзбекистон     Республикаси   Конституциявий
суди,   Олий   суди   ва   Олий   хўжалик   судидан     ташкил   топади   (қаранг:   Суд
тизими). 
57)  С удяларнинг мустақиллиги   - демократик давлатларда одил судловнинг
конституциявий принципи бўлиб, судьялар, халқ маслаҳатчиларининг судлов
ишини   фақат   қонун   асосида   хал   этишга   асосланади.   Судьяларга   ва   халқ
маслаҳатчиларига   ташкаридан   хеч   кандай   таъсир   ўтказилиши   мумкин   эмас.
Судьялар мустакилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил
судловни   амалга   ошириш   борасидаги   фаолиятига   бирор   бир   тарзда
аралашишга     йул   қўйилмайди   ва   бундай   аралашиш   қонунга   мувофиқ
жавобгарликка   сабаб   бўлади.   Судьяларнинг   дахлсизлиги   қонун   билан
кафолатланади. 7458)   Х алқ   ҳокимияти   -   халқнинг   ўз   хоҳиш-иродасини   амалга   ошириш
усулидир.   Демократик   мамлакатларда,   жумладан,   Ўзбекистонда
ҳокимиятнинг   ягона   манбаи   халқдир.   Халқ   ўз   ҳокимиятини,   узи   сайлаб
қўйган   ёки   тузадиган   органлар   орқали   руёбга   чиқаради.   Халқ   ҳокимияти
давлат   ҳокимияти   орқали   сиёсий   жараёнга   айланади.   Агар   ҳокимият   бирон-
бир   нарсага   эга   бўлиш,   таъсир   ўтказиш,   ҳатто   мажбурлаш   имкониятига   эга
бўлса, шу имкониятни халқ давлат ҳокимияти орқали амалга оширади. Халқ
ҳокимияти   -   сайлов,   референдум,   мухокамаларда   иштирок   этиш,   ўзини-ўзи
бошқариш органлари  каби  тушунчалардан  вужудга   келади. Халқ  ҳокимияти
халқ суверенитетининг ифодасидир.
59)   Ҳ укумат   -  давлатнинг   олий  ижро органи.  У  коллегиячилик   принципида
иш   юритади.   Ҳукумат   турли   мамлакатларда   турли   номлар   билан   аталади,
баъзи   мамлакатларда   ҳукумат,   баъзиларида   Вазирлар   Кенгаши.   Унинг
ташкил   бўлиши   ҳам   ҳар   хил,   баъзи   мамлакатларда   уни   парламент   тузади,
баъзиларида   Президент   тузади.   Ўзбекистонда   у   Вазирлар   Маҳкамаси   деб
номланган.   Ҳукумат   таркибига   Бош   вазир,   унинг   биринчи   ўринбосари,
ўринбосарлари   ва   аъзолари   киради.   Ҳукумат   аъзолари   бўлиб,   республика
марказий   идораларининг   бошлиқлари,   яъни   вазирлар,   давлат   қўмиталари
раислари ва бошқалар ҳисобланади.  74Таълим технологиялари
КЛАСТЕР МЕТОДИ
Кластер тузиш қоидалари
1. Топшириқни диққат билан ўқиб чиқинг.
2. Тармоқлантириш жараёнида пайдо бўлган ҳар бир фикрларни ёзинг.
3. Имло хатолар ва бошқа жиҳатларга эътибор берманг.
4. Белгиланган вақт тугамагунча ёзишни тўхтатманг, фикрингизни жамлашга
ҳаракат қилинг.
5.   Фикрларни   чегараламанг,   улар   ўртасида   ўзаро   алоқадорликка   эътибор
қаратинг.
Муаммоли савол
1. Маълумки,   ҳуқуқий   давлат   конституцияси   заминида   тийиб   туриш   ва
посанги   деган   тамойилга(chek   and   bulances)   биноан   тизим   ичида Давлат ҳокимияти ва 
бошқарувни 
демократлаштириш
Суд- ҳуқуқ 
соҳасида Парламент
Судлар 
мустақиллиги
Қуйи 
палатада Президент 
бошқарувида Президент 
ваколатларид
а да 74ҳокимиятни   тақсимлаш   тахминан   бир   хил   бўлиши   керак.   Турли   хилдаги
ҳокимият ўзаро боғлиқ бўладилар ва шу туфайли ҳокимиятни суистеъмол
қилиш   олди   олинади.   Ўйлаб   кўринг,   бу   тамойил   Ўзбекистон   Олий
ҳокимият органларига нисбатан амалга оширилиши мумкинми?
ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАР УЧУН
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
«Балиқ скелети» техникаси
Ушбу   технология   катта   муаммоларнинг   ечимини   топишга
қаратилган. Юқори қисмида муаммолар тури ёзилса, пастки қисмида эса
мисоллар билан изоҳланади.
«Қандай» органайзерини тўлдиринг
                    Қандай?
                               Қандай
         Қандай?
                           Қандай?
Қандай?            Қандай?Давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг 
демократлаштириш масаласини таҳлил 
қилиб, юртимизда амалга оширилаётган 
сиёсий соҳадаги ислоҳатларни ўрганиш 
орқали  давлат бошқарув тизими тўғрисида 
сизнинг ёндашувингиз қандай?
Давлат бошқаруви 
тизимининг 
мукаммалиги  
инсон ҳаётидаги 
ўрни қандай?  74           Қандай?
Қандай?          Қандай?
        Қандай? 74 74 74 74 74Мавзу бўйича тақдимотлар 74 74 74 74 74 74 74 74

Мустақиллик йилларида давлат бошқаруви тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мавзусини оъқитиш методикаси