Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 351.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Апрель 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Мутахассис шахсини шаклантиришнинг педагогик асослари

Купить
МУТАХАССИС ШАХСИНИ ШАКЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ 2 3 41 Шахснинг шаклланишида жамоанинг ў рни ва ўзига хос хусусиятлари. Жамоада шахснинг ривожланиш босқичлари. .Педагогикада шахс тушунчаси. РЕЖА: Шахсни шакллантиришга таъсир этувчи асосий омиллар. Дунёга келган гўдак маълум ёшга қадар индивид саналади. «Индивид» — лотинча individuum сўзидан келиб чиққан бўлиб, «бўлинмас», «айрим шах c », «ягона» маъноларни англатади. Индивид биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудотдир. Шахснинг шаклланишида ҳаракат ўзига хос омил саналади. Гўдак (чақалоқ) ҳам турли ҳаракатларни бажаради. Бироқ бу ҳаракатлар кейинчалик шартли рефлекслар бўлиб, онгли равишда эмас, балки шартсиз ва шартли қўзғотувчиларга жавоб тарзида юз беради. Ш axc деганда муайян жамиятнинг аъзоси тушунилади. Одам шахс бўлмоғи учун руҳий жиҳатдан тараққий этган бўлиши, ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилиши лозим. Ҳар бир одам шахс сифатида турлича намоён бўлади. У ўзининг характери, қизиқиши, қобилияти, ақлий ривожланганлик даражаси, эҳтиёжи ва меҳнат фаолиятига нисбатан шахсий муносабати билан бошқалардан фарқланади. Одам боласининг шахс сифатида ривожланиши, унинг ҳар томонлама камолга етишининг самарали бўлишини таъминлаш учун педагогика фани шахс ривожланишининг умумий қонуниятларини, унга таъсир этадиган омилларни, ривожланиш жараёнига алоқадор босқичларни аниқлаши керак. Биз юқорида «ривожланиш» тушунчасини жуда кўп ишлатдик. Энди ушбу тушунчага атрофлича ёндошиб, таъриф беришга ҳаракат қилайлик. Одам биологик мавжудод саналади, унинг ривожланишига табиий қонунлар, биологик ва ижтимоий қонуниятлар таъсир этади, инсоннинг камол топишига замин яратади. Шахснинг шаклланишида шахсий хислат ва сифатларнинг ривожланиб, тараққий этиб бориши муҳим ўрин тутади. Акс сифатларни англаш ва уларни тўғри аниқлаш учун уни турли муносабатлар жараёнида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Демак, шахс ижтимоий муносабатлар махсули бўлиб, онгли фаолият билан шуғулланувчи ижтимоий мавжудотдир. 1. Психик хусусиятларни ривожланиши. Бунга ақл, диққат, ҳаракат, ирода, хотира ва ҳ.к. киради. Ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, Ватани, халқининг равнақи йўлида оғишмай, эътиқод билан хизмат қилиши, имонли бўлиши инсонни шахс даражасига кўтаради. Бундай сифатларнинг рўёбга чиқиши тарбияга боғлиқ. 2. Жисмоний ривожланиш. Бу ривожланиш жараёнида у турли ўзгаришларни, жисмоний, психик, миқдор ва сифат ўзгаришларни ўз бошидан кечиради. Инсонда бўладиган жисмоний ўзгаришларга бўйининг ўсиши, вазнининг оғирлашиб бориши, суяк ва мушак системалари, ички органлари ва асаб системасининг ўзгариб бориши киради. ИНСОН ИККИ ХИЛ ХУСУСИЯТГА КЎРА РИВОЖЛАНИБ БОРАДИ: ШАХСНИНГ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР ЖАМОА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Жамоа сўзи лотинча «коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини англатади. Аниқроқ айтиладиган бўлса, жамоа — бу кишилардан иборат гуруҳ демакдир. Замонавий талқинда «Жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан, ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, хўжалик жамоаси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. ЖАМОАНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Жамоанинг шаклланиш босқичларини белгилаш шартли ҳисобланади, чунки жамоанинг чегара ёки оралиқда эга эмас. Шунга қарамай, педагогик нуқутаи назаридан жамоанинг шаклланишини босқичларга ажратиш жуда муҳим. Болалар жамоасини ривожланиш босқичларига ажратиш жуда муҳимдир. Болалар жамоаси ривожланишининг ҳар бир босқичи таъсир кўрсатиш шакл ва методларини танлаш имконини беради. ЖАМОА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб фақат педагоглар томонидан қўйилади. Бу жамоа ривожлашининг бошланғич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жамоа ҳали тарбияловчи жамоа бўлмай, балки «ташкил этувчи бирлик» (синф, гуруҳ)дир. Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Ушбу босқич жамоа фаолининг педагог талабини қуллаб-қувватлаши ҳамда ўз навбатида унинг ўзи бу талабларни жамоа аъзолари зиммасига қўйиши билан тавсифланади. Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи. Бу босқич жамоа фаолиятида анчагина сермаҳсул ҳисобланади. А.С. Макаренконинг аниқлашича, бу даврда бутун жамоа айрим ўзини четга олиб қочувчи, инжиқ шахсларга талаб қуя бошлайди. Жамоа ривожланишининг туртинчи босқичи — бу босқич унинг барча аъзолари жамоа олдида турган талаблар асосида ўз- ўзларига талаблар қўя олишлари Педагоглар томонидан қўйилган талаблар қуйидаги шароитларда ижобий натижа беради: 1. Қўйилаётган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш асосида бўлиши керак. 2. Қўйилаётган талаблар муайян мактаб ёки синфдаги мавжуд шароитни ҳисобга олган ҳолда қуйилиши лозим. 3. Қўйилаётган талаблар аниқ бўлиши керак. 4. Ўқувчиларнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, юриш- туриши ҳамда муомаласига нисбатан қуйилаётган талаблар уларда маънавий маданиятни шакллантиришга хизмат қилиши шарт. Юқорида билдирилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 1. Жамоа кишиларнинг шундай муайян гуруҳики, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белгилар)ни намоён этади. 2. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга буйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик педагогларнинг эътироф этишларида тўрт босқичли жараёнда қарор топади. 3. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга оширилади. Ушбу методика доирасида жамоага нисбатан талабларнинг қўйилиши, жамоа фаоли (активи)ни тарбиялаш масаласи алоҳида аҳамиятга эгадир. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам, ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этад
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha