Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 43.9KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш

Sotib olish
Мутахассис шахсини шакллантириш, тарбиялаш ва ривожлантириш • «Одам», «Инсон», «Шахс» тушунчалари ҳақида маълумот. • Одам туғилиши билан ўзида инсоний хислатларни шакллантира бошлайди. Бу хислатлар шахсий характер, мижоз, ҳиссиёт, диққат, идрок ва хотира таъсиридан ўтиб, шахсий хислат тусини ола бошлайди. Инсон секин – аста шахс деган мақомга эга бўлади. Шахслар эгаллаган билимлари ҳажми ва одамлар тақдирини ўзгартира олиш доирасига қараб оддий, кучли ва буюк шахслар тоифасига бўлинадилар. • Ижтимоий муҳит моддий ва маънавий турларга бўлинади. Моддий муҳит • киши умри давомида яшаб, кўрган – кечирган моддий олам таассуротлари киради. Буларга умри кечган уй – жойининг моддий ва маданий ҳолати, ҳудуднинг маданийлашганлиги, сайр – саёҳат қилган даврида олган маънавий ва эстетик завқи ва бошқалар киради. Маънавий муҳит . Маънавий муҳит, деб кишининг умри давомида уни ўраб турган одамларнинг ғоя, фикр, ахлоқ ва одобини ифодаловчи ўзаро муносабатлар мажмуига айтилади. Ижтимоий ривожланиш • Ижтимоий ривожланиш – бу одамнинг руҳияти ва вужудидаги ижобий томонга бўлган сифат ўзгаришларидир. Албатта, ривожланиш жараёнига кишининг меҳнат фаолияти, таълим ва тарбия тизими ҳамда давлатнинг олиб бораётган сиёсати фаол таъсир кўрсатади. • Педагогикада шахс тушунчаси. • Шахснинг ривожланиши қийин, мураккаб жараён, у кўплаб ички ва ташқи таъсирлар ва омиллар орқали рўёбга чиқади. • Инсон ҳаёт экан, бутун умри давомида ўсиб, ривожланиб, ўзгариб боради. Болалик, ўсмирлик ва ўспиринлик йилларида шахснинг камол топиши яққол кўзга ташланади. Шахс ривожланишига таъсир килувчи омиллар • ирсият, • муҳит, • тарбия • Биологиянинг асосий тушунчаси бўлган ирсиятнинг, яъни боланинг насл – насабининг ролига олимларимиз алоҳида эътибор бермоқда. Ҳар бир бола инсонларга хос туғма хусусиятлар билан дунёга келади. Шундай экан, одам боласи туғилгандан сўнг унда шахс бўлиб шаклланиши, етук инсон бўлиб вояга етиши имконияти мавжуд бўлади. Бола ўзининг авлод – аждодларидан кўпгина биологик белгиларни мерос сифатида қабул қилиб олади, ҳатто айрим касалликлар ҳам наслдан наслга ўтади. • Муҳит – бу шахсга таъсир этувчи ташқи воқеа ва ҳодисалар комплексидир. Буларга: табиий муҳит (географик, экологик), ижтимоий муҳит (шахс яшаётган жамият), оила муҳити ва бошқалар киради. Булар орасида ижтимоий муҳитнинг, яъни шахс яшаётган жамиятнинг инсон камолоти учун яратилган имкониятлари муҳим рол ўйнайди. • Шахс ривожланишига эришиш ҳар бир жамиятда амалга оширилаётган тарбия тизими орқали амалга оширилади. Фақат тарбия орқали инсондаги ривожланиш имкониятларини рўёбга чиқариш мумкин. Тарбия жараёнида аниқ мақсад ва режа билан шахсга таъсир этилади. Бунинг натижасида муҳитдаги воқеаларнинг тўғри ижобий таъсирини амалга ошириш имконияти туғилади. Кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс. • Президентимиз И.А. Каримов айтганидек: «Фуқаролар энди ижтимоий – иқтисодий жараёнларни иштирокчиси, бажарувчиси эмас, балки бунёдкори ва ташкилотчисидир». Бундай янгича ёндашиш педагогика фанининг объекти ва предметини кенгайтирди. Энди педагогика фани фақат таълим – тарбия жараёнини назарий, методик – амалий таъминловчи фан эмас, комил инсон шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг соҳаларни ўз ичига олган фандир. • Энди педагогика фани фақат таълим – тарбия жараёнини назарий, методик – амалий таъминловчи фан эмас, комил инсон шаклланишини, ривожланишини таъминловчи кенг соҳаларни ўз ичига олган фандир. • Шунинг учун Кадрлар тайёрлаш миллий дастуридаги миллий таълим моделида шахсга кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида қаралади. Маълумки, педагогика фани этник, антропологик, генетик, тарихийлик, мустақиллик, табиий – экологик, интуитив, руҳий – ҳиссий билиш, ривожланиш, комиллик омилларига ҳам суянади. Ривожланишнинг индивидуал хусусиятлари. • Инсон биологик мавжудот сифатида эмас, балки ижтимоий мавжудот сифатида ривожланади ва камолга етади. • Бола нутқни эгаллаши учун нутқ шароитида, меҳнат қилиш учун меҳнат шароитида, ақлий тараққий этмоғи учун ақлий фаолият шароитида яшамоғи керак. E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • O‘zbekiston bayrog‘i harflari - Bayroq fonidagi harflar - UZ harflar to‘plami Harflar (bayroq fonida)
  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский