Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Нафас аъзолари функцияларига таъсир этувчи дори воситалари

Купить
Нафас аъзолари функцияларига таъсир этувчи дори воситалари • Нафас олишни рағбатлантирувчилар • Йўталга қарши воситалар • Балғам кўчирувчи воситалар • Бронхоспазмда қўлланувчи воситалар • Ўткир нафас етишмовчилигида қўлланувчи воситалар Нафас олишни рағбатлантирувчи воситалар 1. Нафас марказини бевосита фаоллаштирув чи воситалар бемегрид,этимизол, кофеин 2. Нафасни рефлектор рағбатлантирувчи воситалар цититон, лобелин гидрохлорид 3. Аралаш типда таъсир этувчи воситалар кордиамин, карбонат ангидрид Карбоген 5-7% СО ва 93-95% О дан иборат. Соғломларда Нафас хажмини 5-8 марта оширади.Нафас марка- зида рН камайиб Н ортади. Н нафас марказига яқин узунчоқ мияда жойлашган махсус химиоре- цепторларни қўзғотиш хисобига нафас марказини билвосита қўзғотади. Бир вақтни ўзида СО каро- тид коптокчасидаги химиорецепторларга хам таъ- Сир этиб нафасни рефлектор қўзғотади. СО нинг Таъсири 5-6 мин. кейин бошланади.Бунда умумий Қон айланиши ҳам кучаяди хаттоки бош мияда ҳам қон айланиши ортади. Нафасни рағбатлантирувчи воси- таларни қўллашга кўрсатмалар - Наркотик аналгетиклар билан захарланганда - Ис гази билан захарланганда - Чақалоқлар асфиксиясида - Наркоздан кейинги даврда ўпка вентиляциясини тиклаш учун Гипоксик холатларда кўпинча сунъий нафас олди- риш қўлланилади Йўталга қарши воситалар 1.Марказий таъсирли воситалар а) наркотик типда таъсир этувчилар: кодеин, этилморфин гидрохлорид б) нонаркотик препаратлар: глауцин, тусупрекс 2.Периферик таъсирли препаратлар либексин Глауцин гидрохлорид (алколоид) ва тусупрекс (синтетик) йўтал марказига танлаб сусайтирувчи таъсир кўрсатади. Препаратни беморлар яхши қабул қилади- лар. Глауцин нафас марказига салбий таъсир этмайди, аммо бош айланиш, кўнгил айнаши, қон босимини тушириши мумкин. Овқатдан кейин ичилади. Қабзият,унга ўрганиш,тобелик ривожланмайди. Либексин Юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватига анестетиклар каби таъсир этади. Бронхоли- тиклик хоссаси хам бор. МНСга таъсир эт- майди.Унга ўрганиш,тобелик ривожланмай- ди. Нафас марказига сусайтирувчи таъсир кўрсатмайди.Сурункали бронхитларда ял- лиғланишни камайтиради. Оғиз бўлиғининг анестезиясини олдини олиш мақсадида таб леткаларини чайнамасдан ютиш лозим. Ал- лергия, ангионевротик шиш, диарея, қайт қилиш,кўнгил айнаши каби нохуш таъсирлар ривожланиши мумкин Балғам кўчирувчи воситалар 1.Рефлектор таъсир этувчилар ипекакуана ва термопсис препаратлари 2. Бевосита таъсир этувчилар ( муколитиклар ) - ацетилцистеин, амброксол, бромгексин - протеолитик ферментлар : трипсин, химиотрипсин, дезоксирибонуклеаза - Калий йодит, натрий гидрокарбонат - Гулхайри, чучук мия, истод илдизлари- нинг препаратлари Ипекакуана ва термопсис препаратлари ичилганда меъда шиллиқ қаватини қитиғлаб, бронх безларининг секрециясини,хилпиллаб турадиган киприклари бор эпителий харака- тини ва бронх мушакларининг қисқаришини рефлектор кучайтиради. Балғам хажми орта ди, қовушқоқлиги камайиб, уни йўталиб ажра тиш осонлашади. Аммо катта дозаларда реф лектор йўл билан қайт қилишга олиб келади. Ацетилцистеин Молекуласидаги эркин сульфгидрил грухи протео- гликанлардаги дисульфид боғларини узиб деполи меризациялайди ва балғамни қовушқоқлиги камая ди.Суюқлашган ва хажми ортган балғамни ажратиш Осонлашади. МИТдан яхши сўрилади,аммо жигар- да препаратнинг кўп қисми биринчи ўтишдаёқ пар- чаланади. Ичиш ёки ингаляция қилиш тавсия этил- ади. Амброксол, Бромгексин Самарадор муколитик ва балғам кўчирувчи,кимёвий тузилиши бўйича ўхшаш воситалар. Муколитик таъ- сири балғам таркибидаги мукопротеинлар ва муко- полисахаридларни деполимеризациялаши билан боғлиқ. Иккала препаратнинг фармакотерапевтик таъсири асосида альвеолоцитларда эндоген сур- фактантнинг хосил бўлишининг ортиши ҳам ётади. Бронх безларининг секрецияси ортиб,балғамнинг реологик хоссалари яхшиланади, унинг қовушқоқ- лиги камайиб ажралиши осонлашади. Таъсири 30 минутдан кейин бошланиб 10-12 соат давом этади. Баъзан кўнгил айнаш, қайт қилиш, аллергик реак- циялар каби нохуш асорталар бўлиши мумкин. Бронхоспазмни бартараф этиш воситалари I .Бронхолитиклар • β 2 –адреномиметиклар ( сальбутамол, фенотерол, тербуталин,орципреналин сульфат ) • М-холиноблокаторлар ( ипаторий бромид, метацин, атропин сульфат ) • Миотроп спазмолитиклар (теофиллин, эуфиллин) II. Яллиғланишга қарши ва бронхолитик фаолликга эга бўлган воситалар • Стероид тузулишли (гидрокортизон, дексаметазон,триамцинолон, беклометазон ) • Аллергиягақарши воситалар (кетотифен,кромолин натрий) • Лейкотрен системасига таъсир этувчилар • Лейкотрен системасига таъсир этувчилар а) 5-липоксигеназа ингибиторлари зилеутон б) лейкотрен рецепторларининг блокатори зафирлукаст,монтелукаст Орципреналин Адреномиметик.Бронхолитик таъсири бўйича Изад- ринга тенг.Бронхларнинг β-адренорецепторлари ун га юқори сезгирликга эгадирлар.Бронхоспазм хуруж ларини бартараф этади ва уни ривожланишини ол- дини олади. Таъсири 10-15 мин.дан кейин бошла- ниб,3-6 с давом этади.Тахикардияни ривожланти- ради.Бронхоспазмларни олдини олиш, уни хуруж- ларини даволаш,брадикардия,юракни тухтаб қо- лишларида аэрозол кўринишда ёки энтерал қўлла- нилади. Тахикардия, АДни ўзгариши, безовталаниш уйқуни бузилиши, тремор, қайт қилиш, тришиш, ал- лергия каби нохуш таъсирлар ривожланиши мум-н. Ипраторий бромид М-холиноблокатор.Бронхолитик, бронх ва МИТ безлари секрециясини сусайтиради. Адашган нерв орқали бронхлар спазмини ол дини олади ва унинг хружларини бартараф этади.Ингаляция қилинганда қонга ўтмайди. Тахикардия чақиради.МНСга таъсири йўқ. Таъсири адренолитикларга нисбатан кечроқ Бошланади ва 6 с давом этади. Атропинси- мон нохуш таъсирларга эга: оғиз қуриши, қабзият, аккомодацияни бузилиши ва бошқа. Теофиллин Фосфодиэстеразани блоклаб цАМФ миқдорини оши ради, хужайраларда кальций ионларининг миқдори камайиб мушаклар бўшашади. Кичик қон айланиш доирасида босимни туширади, юрак,буйраклар, бош мияда қон айланишини оширади. Диуретик таъсири бор. Юрак, нафас маркази, МНС фаолиятини кучай- тиради,тромбоцитлар агрегациясини сусайтиради. Бронхоспазмларни даф этиш таъсири бўйича β-ад- реномиметикларга тенг, аммо терапевтик таъсир кенглиги тор (2-4). МИТдан яхши сўрилади. Плацен- тадан хам яхши ўтади. Сут таркибида ажралади. Нохуш таъсири: диарея, безовталаниш, уйқусизлик, бош оғриқ,тремор,тахикардия,аритмия, қон босими- ни тушиши,стенокардия хуружларини ва диурезни ортиши,сержахиллик.П-т дозаси камайтирилса улар камаяди. Эуфиллин Теофиллиннинг этилендиаминли брикмаси. ФДси бўйича теофиллинга ўхшаш, аммо аб- сорбцияланиши ва эрувчанлиги ундан юқори Кунигап икки марта ичилади ёки томирга ки- ритилади. Махаллий яллиғланиш чақиради. Дипрофиллин эуфиллинга нисбатан бироз Кучсиз,лекин кам захар, махаллий яллиғла- ниш чақирмайди.Энтерал ва парентерал қўл ланилади. Кетотифен Аллергия қарши препарат. Семиз хужайра- лардан аллергия медиаторларини ажрали- шига тўсқинлик қилади.Бронхиал астма ху- ружларини олдини олиш, хашак истмаси, ри- нит ва бошқа секин ривожланувчи аллергик реакцияларда қўлланилади. Бир кунда икки марта ичилади.Таъсири аста секин ривожла нади (3-4 хафтадан кейин). Нохуш таъсири: седатив таъсир, баъзан тромбоцитопения. Зилеутон 5 липооксигеназани танлаб қамаллайди, цик лооксигеназага таъсир этмайди. Шу сабабли лейкотренлар биосинтезини сусайтиради. Ял лиғланишга қарши ва бронхолитик хоссасига эга. МИТ дан тез сўрилади, жигарда қисқа вақтда парчаланади. t 1/2 = 1-2,3 с . Бронхиал аст- ма, ревматоид артрит, ярали колитларни да- волашда қўлланилади. Нохуш асоратлари: истмалаш, бош айланиш бош оғриғи, диспепсия, толиқиш, миопатия. Зафирлукаст Анафилаксияни секин таъсир этувчи субстрати тар кибига кирувчи LTC 4 - LTD 4 - LTE 4 лейкотрен рецеп- торларининг рақобатли антогонисти. Шу сабабли лейкотренлар таъсиротларини: нафас йўллариниг шишига олиб келувчи томирлар ўтказувчанлигини ортиши эозинофилларни нафас йўлларига кириши, уни яллиғланишини,қуюқ,ёпишқоқ балғам хосил бў- лишини бартараф этади, бронхиолаларни бўшаш- тиради. Шу туфайли турли хил омиллар таъсирида юзага келувчи бронхоспазмни олдини олади. Оч қоринга ичилади, жигарда тез парчаланади. t 1/2 = 10 с Таъсири аста секин ривожланади( 1 кундан кейин ). Брон- хиал астма хуружларини бартараф этишда самара сиз.Уни олдини олиш учун ва ринитларда қўллани- лади.Нохуш таъсири:гастрит,фарингит,миалгия,ар- тралгия,бош оғриғи. Монтелукаст ЛТД 4 лейкотен рецепторларини танлаб қа- маллайди. Зафирлукастдан фарқ қилиб, МОС га таъсир этмайди, шу сабабдан бошқа дориларни таъсир давомлилигини ўзгартир- майди. МИТдан тез сўрилади. t 1/2 = 2,7 – 5,5 с. Бронхиал астмани давомли даволаш ва олдини олишда қўлланилади. Нохуш таъсири: бош оғриғи, диспепсия , ал- лергия бўлиши мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha