Нафас олиш тизимининг тузилиши, функцияси, ёшга оид хусусиятлари

REJA
1. Нафас олиш органлари ва нафасни 
бошқарувчи механизмлар
2. Чақалоқлик даврида ва болаликнинг турли 
даврларида нафас олишнинг хусусиятлари
3. Ўпкада газлар алмашинуви,
4. Нафас олиш органлари гигиенаси Мавзу:  НАФАС ОЛИШ ТИЗИМИНИНГ 
ТУЗИЛИШИ, ФУНКЦИЯСИ, ЁШГА  ОИД 
ХУСУСИЯТЛАРИ 1 .   Нафас олиш органлари ва нафасни бошқарувчи механизмлар 
•
  Нафас  тизими  –нафас  йўллари,  ўпка,  нафас  мускуллари  ва 
нафасни  бошқарувчи  механизмларга  ажратилади .  Нафас  йўллари-
одатда  юқори,  ўрта  ва  пастки  нафас  йўлларига  ажратилади. 
Юқориги   нафас  йўлларига  бурун  ва  томоқ    киради.  Чақалоқнинг 
бурни  нисбатан  кичик  бўлади.  Юқориги  ва  ўрта  бурун  йўллари   
анча  калта  1  мм  атрофида  бўлади.  Шу  сабабдан  бола  бурун  орқали 
нафас    олганида  ҳавонинг    ўтишига    қаршилик  юқори  бўлади. 
Чақалоқнинг  оғиз  орқали  нафас  олиши  қийин,  чунки    тил  хиқилдоқ 
усти  тоғайини  орқага  суриб,  ҳаво  йўлини  тўсиб  қўяди.  Гўдакнинг 
томоғи  ҳам кичкина ва тор бўлади.  Ўрта ҳаво йўллари -  ҳиқилдоқ, 
кекирдак    ва  бронхлардан  ташкил  топган.  Уч  ёшгача  ўғил  ва  қиз 
болаларда  ҳиқилдоқда  фарқ  бўлмайди.  Тўрт  ёшдан   бошлаб  ўғил 
болалар  ҳиқилдоғи  тез ўса бошлайди. Ўн ёшга бориб ўғил болалар 
овози  ҳам  ўзгаришга  учрай    бошлайди.  Бола  туғилганида  унинг 
ўпкаси  анча  нозик  бўлади.  Чақалоқ  ўпкасида  ҳаммаси  бўлиб,  20 
миллион   пуфакчалар  (альвеолалар)  учрайди.  Бу  пуфакчалар 
ташқаридан кирган хавони ўзида сақлаб туришда хизмат қилади. Нафас олиш органлари Упканинг ички куриниши Трахея ва бронхлар Нафас олиш органлари  Нафас тизими
•
Бола ҳаётининг биринчи  уч  ойи давомида ўпкаси оғирлиги икки 
 марта -50 г. дан 95 г гача ортади. Саккиз яшар боланинг ўпкаси 
оғирлиги чақалоқникидан  8 марта, 12 ёшар боланики 10 марта, 
катталарники эса 20 марта кўп. Болалар ва ўсмирларда нафас 
олиш ва чиқариш жараёнини –узунчоқ мияда жойлашган нафас 
маркази тартибга солиб, бошқариб боради.
•
     Узунчоқ мияда нафас  олишни таъминлаб турадиган  кўплаб 
нейронлар бўлиб, бу нейронлар автоматик тарзда ишлайди. 
Нафас олиш ва чиқариш жараёнида кўкрак қафаси мускуллари, 
диафрагма мускуллари( диафрагма одамнинг кўкрак ва қорин 
бўшлиғини ажратиб турувчи парда), ташқи ва ички 
қовурғалараро мускуллар иштирок этади.  Чақалоқлик даврида ва болаликнинг турли 
даврларида нафас олишнинг хусусиятлари
•
Чақалоқ илк бор нафас олганидан бошлаб, унинг нафас олиш 
органлари мунтаззам ишлай бошлайди. Демак, чақалоқлик ва 
болаликнинг турли даврларида ташқи нафас кўрсаткичлари 
қуйидагича бўлади:
•
Чақалоқда нафас олиш-бир дақиқада 44 марта
•
1 ёшли болада-35 марта
•
5 ёшли болада-25 марта
•
8 ёшли болада-22 марта
•
12 ёшли болада-18 марта
•
16 ёшли ўсмирларда-17 марта
•
Катталарда эса ўртача 16 мартани ташкил этади. Упканинг сигими

Одамда ўпканинг хавони сиғдира олиш қобилияти мавжуд бўлиб,у 
–ўпканинг тириклик сиғими деб аталади.  Ўпканинг тириклик 
сиғими ҳам болаларда турлича бўлади. 

5 ёшли болада-1300мл;

8 ёшли болада-1600 мл;

12 ёшли болада-2100 мл;

16 ёшли болада-3200 мл;

Катталарда эса ўпканинг тириклик сиғими ўртача-3500-4000мл ни 
ташкил этади.   Вояга етган одам ҳар бир нафас олганида 500 мл ҳаво 
олади.  Бу оддий нафас хавоси  дейилади. Агар одам чуқурроқ нафас 
олса яна ўпкага 1500 мл хаво киради. Бу  қўшимча хаво  дейилади. 
Агар янада чуқурроқ нафас олинса ўпкага яна 1500 мл хаво кириб 
боради.  Бу резерв ҳаво  деб аталади. Демак, ўпканинг тириклик сиғими 
3500 мл ни ташкил этади.Одам ўпкасининг тириклик сиғими   
спирометр   асбоби  билан ўлчанади. Упканинг жойлашуви Ў пкалар СПИРОМЕТРИЯ ҲАВОЛИ СПИРОМЕТР ҲАВОДА ГАЗЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ ВА 
АЛМАШИНУВИ
Таркибий кисм Кислороднинг 
микдори Карбонатангдр
иднинг 
микдори
Хавода 159 мм.с.уст. 0,3мм.с.уст
Алвеолада 104 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Артериал конда 85-100 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Веноз конда 40 мм.с.уст. 45 мм.с.уст.
хужайрада 40 мм.с.уст. 45мм.с.уст. 3.Ўпкада газлар алмашинуви,нафас олиш органлари гигиенаси
•
Биз    нафас  олаётган  атмосфера    ҳавоси  таркибида  20,94  % 
кислород,  0,03  %  карбонат  ангидрид,    79,3  %  азот  гази  бўлади. 
Бошқа  газлар  жуда  кам  миқдорда  бўлади.  Нафас    билан 
чиқарилган  ҳаво  таркибида    эса    16,3  %  кислород,  4  %  карбонат 
ангидрид,  79,7  %  азот  бўлади.  Маълумки  иккала  ўпканинг  иш 
бажарувчи  асосий    қисми,  ёки  структура  бирлиги  бу-ўпка 
пуфакчалари  (альвеолалари)  ҳисобланади.  Бу  пуфакчаларнинг 
сони иккала ўпкада 750 миллионга яқин  бўлади.
•
  Бу  ўпкадаги    пуфакчаларнинг  девори  жуда  юпқа  яъни  0,004  мм 
бўлади.  Ул арнинг    атрофини  майда  қон  томирлари  тўрсимон 
шаклда  ўраб    олган  бўлади.  Ўпка  пуфакчалари  ичидаги  ҳаво 
капилляр  қон  томирлари  орқали  қонга  ўтиб  бутун  тўқима  ва 
ҳужайраларга тарқалади. •
Тинч ҳолатда вояга етган одам бир дақиқада атмосфера  ҳавосидан 250-
300  мл  соф  кислород    қабул    қилади.  Ўпкадан  қонга    ўтган  кислород 
қизил  қон  таначалари-эритроцитлар  таркибидаги  гемоглобин    билан 
бирикиб,  одам  танасининг  барча  тўқималарига  боради.  Қонда 
кислороднинг  босими  юқори  бўлганлиги  учун  у  тўқимага  ўтади, 
тўқимада эса карбонат ангидрид газининг босими юқори бўлиб, у қонга 
ўтади.  Шундай    қилиб,  тўқимага  келган    артериал  қон  кислородни 
тўқималарга ўтказади ва тўқималардан карбонат ангидрид газини қабул 
қилиб,  веноз  қонга  айланади.  Мана  шу  тариқа  ўпка  ва  тўқималар 
ўртасида газлар қон орқали алмашиниб туради. Атмосфера босими 760 
мм  сим.устунига  тенг  бўлса,барча  физиологик  жараёнлар  нормал 
кечади.  Агар  юқори  тоғ  чўққиларига  чиқилса,юқорида  босим    паст   
бўлади.  Яъни  ҳаво  таркибида  кислород  кам  бўлади.  Натижада  нафас 
олиш қийинлашади ва болаларда  тоғ касаллиги  деб аталувчи касаллик 
юзага келади. 
Агар  ғорларга,  сув  тубига  тушилса  аксинча  у  ерда  босим  юқори 
бўлади ва одамда  Кессон касаллиги  пайдо бўлади.   Нафас олиш 
аъзоларининг  нормал  ривожланиши,  уларни  ҳар-хил 
касалликлардан  ҳимоя  қилишда  хар  бир    ёш  шахсий  гигиена 
қоидаларига  амал  қилишлари  лозим  бўлади.  Бунинг  учун  болани 
ёшлигидан  оғиз  билан  эмас,  бурун  билан  нафас  олишга  ўргатиш 
лозим.  Шунда  ўпка  бир  текисда  ривожланиб  боради.    Бундан 
ташқари  болани  ёшлигидан  доимий  равишда  спорт  билан 
шуғулланишини  таъминлаш  хар  ҳил  грипп,  ларингит,  фарингит 
каби  нафас  олиш  органлари  касалликларидан  ҳимоя  қилади. 
Бундан  ташқари  ёшлик  давридан  бошлаб  чекиш  турли  нафас 
олиш  органларида  рак  яъни  ўсма  касалликларини  юзага 
келтириши  мумкин.  Тамаки  тутини  таркибида  юзлаб  заҳарли 
моддалар  борлиги  аниқланган.  Демакки,  гигиена  қоидаларига 
амал қилиш, узоқ умр кўриш гаровидир. АЛВЕОЛАДА ГАЗЛАРНИНГ 
ТАҚСИМЛАНИШИ ВА АЛМАШИНУВ И
Таркибий кисм Кислороднинг 
микдори Карбонатангдр
иднинг 
микдори
Хавода 159 мм.с.уст. 0,3мм.с.уст
Алвеолада 104 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Артериал конда 85-100 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Веноз конда 40 мм.с.уст. 45 мм.с.уст.
хужайрада 40 мм.с.уст. 45мм.с.уст. ҚОН ВА ТУҚИМАДА ГАЗЛАРНИНГ 
ТАҚСИМЛАНИШИ ВА АЛМАШИНУВИ
Таркибий қисм Кислороднинг 
миқдори Карбонатангдр
иднинг 
миқдори
Хавода 159 мм.с.уст. 0,3мм.с.уст
Алвеолада 104 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Артериал конда 85-100 мм.с.уст. 40 мм.с.уст.
Веноз конда 40 мм.с.уст. 45 мм.с.уст.
хужайрада 40 мм.с.уст. 45мм.с.уст. Нафас йўлларидан ҳавонинг ўтиши НАФАС ҲАВОСИНИНГ ТАРКИБИ
Нафас олиш ҳавоси атмосфера 
ҳавосининг таркиби билан тенг.
Яъни атмосфера ҳавосида  
a. 20,94% - О2 (кисларод),
b. 0,03% - СО2 (корбанат ангидрит) 
c. 79,03% - N2 (азот)      мавжуд.  Нафас хавосининг таркиби
Нафасдан чикадиган ҳавода ўрта ҳисоб билан:

16,3% - О2, 

  4%  - СО2, 

  79,7% - N2 бор. 
Нафасдан  чиқадиган  ҳавонинг  таркиби  доимий 
бўлмай,  танадаги  модда  алмашинувига  ва  ўпка 
вентиляциясининг  ҳажмига  боғлик.  Бир  неча 
марта чуқур нафас олинса ва нафас ушлаб турилса 
нафас  билан  чиқадиган  ҳавонинг  таркиби 
ўзгаради.  АЛВЕОЛАЛАР ҲАВО
Алвеолалар ҳавонинг таркиби:

14,2 - 14,6% - О2, 

5,5 — 5,7% — СО2,

80% - N2 бор. 
Нафас чикариш ҳавоси билан, 
альвеола-лардан чикадиган 
ҳавонинг турлича  ПНЕВМОТОРАКС ВА УНИНГ 
ТУРЛАРИ
П н е в м о т о р а к с   -  деб плевра бўшлиғи нинг бузилиши 
туфайли   ҳавонинг  плевра  б ў шли ғ и  ёки   кўкрак  бўшлиғига 
ҳавонинг  қўшимча  киришига  айтилади.  Бундай  пайтда  нафас 
олиш кийинлашади.
  Пневмоторакс қуйидаги турларга бўлинади:

Очиқ  пневмоторакс  –  бу  кўкрак  қафасининг  бузилиши 
туфайли келиб чиқади.

Ёпик  пневмоторакс  –  бундай  пайтда  ҳаво  кириб  у  ердан 
чиқмайди.

Клапанли  пневмоторакс,  бундай  пайтда  клапанли  тешик 
ҳосил  бўлади.  Ҳаво  киради-ю,  чикмайди  ва  юракни 
босади.  Бундай  ҳолатда  биринчи  ёрдам  кўрсатиш  учун 
кўкрак қафасини тешиб ҳавони чикаради.

Бундан  ташқари  плевра  варағининг  бир  томонлама,  икки 
томонлама пневмоторакси тафовутланади . ЗАРА РЛ И БЎШЛИК ВА УНИНГ 
АҲАМИЯТИ
Зарарли  бўшлиқ   –  бу  бурун  бўшлиғидан  бошланиб 
альвеолаларгача   б ў лган   нафас  йўллари  киради,  бу 
ерда  130-150  мл  гача  ҳаво  сиғими  бўлиб,  бу  газлар 
алмашинувида  иштирок  этмаганлиги  учун  ўлик 
бўшлиқ деб ҳам аталади, зарарли бўшлиқ капиляр қон 
томирларига бой бўлганлиги учун 
1.ҳавони совуқда илитади, 
2.иссиқ  даврларда  намлаб  ва  совутиб  ўтказади. 
3.Зарарли  бўшлиқ  акса  уриш  ва  йўтал  каби 
физиологик  рефлексларни  келиб  чиқишини 
таъминлайди,
        4.товуш  талафузларини  ҳосил  бўлишида  иштирок 
этади.   Ўпка ва алвеола вентиляцияси
Ўпка вентиляцияси  - бу бир минут давомида ўпкада 
алмашинадиган ҳаво хажми ҳисобланади ва қуйидаги 
формула асосида аниқланади. 
ЎВ = НҲ*НС=500*16=8000мл
Альвеола вентиляцияси – бу бир минут давомида ўпка 
альвеолаларидаги алмашинадиган ҳавонинг ҳажми 
хисобланади ва қуйидаги формула асосида 
ҳисобланади:
  АВ = (НҲ-ЗБХ)*НС=500-150*16=5600
ЎВ  – ўпка вентиляцияси,  НҲ  – нафас ҳавоси,  НС  – 
нафас сони,  ЗБХ  – зарарли бўшлиқ ҳажми Упканинг триклик сигими
Упканинг максимал 
хавони кабул килишига 
упканинг тириклик 
сигими деб айтилади
УТС=чукур навас+эркин 
нафас+чукур нафас 
чикариш 
=2500+500+1500=4500мл ЧЕКУВЧИ ВА СОҒЛОМ ОДАМ ЎПКАСИ КЎРИНИШИ  АДАБИЁТЛАР
    1. Алматов К.Т. Одам ва хайвонлар  физиологияси. Тошкент, 
2004 й. УзМУ нашриёти.
    2.  Rajamurodov Z.T., Rajabov A.     О dam va hayvonlar 
fiziologiyasi. Toshkent, 2010 yil.
     3. Кодиров У. З. Болалар физиологияси. Тошкент, 2000.
     4. Содиков Б. Ёшлар физиологияси. Тошкент, 2011.
     •
E`TIBORINGIZ 
UCHUN RAXMAT!