Нафас органлари касалликларида асосий клиник синдромлар. Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши

Нафас органлари касалликларида асосий клиник синдромлар. Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши, ўпка тўқимасида ҳавони ортиб кетиши синдроми Нафас системаси касалликларидаги асосий клиник синдромлар -Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиш синдроми, -Ўпка тўқимасида ҳаво миқдорини ортиб кетиши синдроми, -Ўпка тўқимасини зичлашиш синдроми, -Плевра бўшлиғида суюқлик ва ҳаво тўпланиши синдроми, - Ўпка тўқимасида ковак (бўшлиқ) ҳосил бўлиш синдроми. Ҳар бир синдром симптомлар йиғиндиси ҳисобланади. Симптомлар асосий клиник текшириш (кўздан кечириш, пальпация, перкуссия, аускультация) ва қўшимча текшириш усуллари ёрдамида аниқланади. Ўпка синдромини ташкил этувчи барча симптомлар умумий ривожланиш механизмига эга, яъни, ягона патогенезга эга. Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши. Бронхообструктив синдром – бронх ўтказувчанлигини бузилиш синдроми сурункали оғир самарали ёки самарасиз кечувчи йўтал билан намоён бўлади, ҳамда ўпка эмфиземаси ривожланиши билан характерланади. Сабаблари: -Бронхлар шиллиқ пардасини яллиғланиши ва шиши, -Бронхоспазм, одатда шиллиқ пардани шиши билан (бронхиал астма), -Диффуз перибронхиал фиброз, бронхни ташқаридан сиқади, -Ўпка эмфиземасида бронхларни ташқаридан механик сиқилиши. Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши синдроми Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши Патогенези Бронхообструктив синдромни органик типи: -бронхларни чандиқли торайиши -эндобронхиал ўсмалар -бронхиолитлар мавжудлиги -нафас йўлларидаги ёт жисмлар -трахеобронхиал дискинезиялар Функционал тип: Экзобронхиал: -ўпкани эластиклик хусусияти камайганда (эмфизема) бронхларни кенгайишини пасайиши. -кўкрак қафасини ҳажмини камайиши (асцит, метеоризм, семириш). Эндобронхиал: бронх мускулларини тонусини ортиб кетиши бронх секрециясини кўп ажралиши бронхлар шиллиқ деворини шишиб кетиши (бронхиал астма). Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши Клиник манзараси -Шикоятлар: экспиратор характерга эга бўлган кучли хансираш- бўғилиш (астма). -Умумий кўздан кечириш: вазияти – ортопноэ, нафас мускуллари нафас актида фаол иштирок этади, юзи кериккан, цианоз. - Кўкрак қафасини кўздан кечириш: кўкрак қафаси эмфизематоз. Дистанцион хириллашлар эшитилади. -Кўкрак қафасини пальпацияси: кўкрак қафаси ригид, экскурсияси кескин чекланган, овоз дириллаши барча соҳада сусайган. -Кўкрак қафасини таққослама перкуссияси: барча майдонларда баланд қутичасимон перкутор товуш. - Топографик перкуссия: ўпкани юқори чегараси кўтарилган, пастки чегаралари пастга силжиган. Ўпка экскурсияси кескин чекланган. - Аускультация – нафас чиқариш фазаси узайган, везикуляр нафас сусайган, хар оҳангли кўплаб қуруқ ҳуштаксимон хириллаш Бронхлар ўтказувчанлигини бузилиши Лабаратор – инструментал текшириш маълумотлари: -Қонни анализи: лейкоцитоз, лейкоформулани бир оз чапга сурилиши билан ЭЧТ ошади. - Балғам анализи: шиллиқли, шиллиқ-йирингли, микроскопия- лейкоцитлар, хар-хил флора. - Рентгенологик текширишлар: ўзгаришлар йўқ, ёки деярли йўқ, (ўпка расми)* бир оз дағаллашади. Ўпка эмфиземасида ўпка тиниқлиги ошади, диафрагма пастга силжиган, яссиланган, ҳаракатчанлиги камайган. Ўпка тўқимасида ҳавони ортиши синдроми Ўпка тўқимасида ҳавони ортиши синдроми ёки сурункали обструктив касаллиги бронхообструктив синдром билан чамбарчас боғлиқдир. Сабаблари : Ўпкада обструктив касалликларни – СОК, БА, ўпка эмфиземаси – сурункали кечиши натижасида келиб чиқади. Ўпка тўқимасида ҳавони ортиши синдроми Патогенези : -Яллиғланиш ёки нейро-гуморал регуляцияни бузилиши сабабли, бронхларни ўтказувчанлигини бузилиши ва бронхоспазмни юзага келиши. -нафас чиқаришда альвеолада ҳавони тутилиб қолиши -нафас олишда кирган ҳаво, альвеола ичидаги босимни одатдагидан бир неча бор ошиб кетишига олиб келади, бу эса ўз навбатида альвеолалар деворини ҳаддан ташқари чўзилишига олиб келади -альвеола деворини эластиклиги йуқолади -қолдиқ ҳаво миқдори яна ортиб кетади -ўпка тўқимаси шиширилган ҳолга келади, ўпкада ҳавони ортиб кетиши синдроми юзага келади. Ўпка тўқимасида ҳавони ортиши синдроми Клиник манзараси. - Умумий кўздан кечириш – мажбурий ҳолат, максимал нафас олиш фазаси ҳолатида бочкасимон кўкрак қафаси, нафас мускулларини фаоллашиши, экспиратор характердаги хансираш, бурун, қулоқ цианози, акроцианоз, “барабан таёқчалари”, “соат ойнаси” симптоми. -Пальпация – кўкрак қафаси эластиклиги сусайган. -Таққослама перкуссия – қутичасимон товуш. -Топографик перкуссия – ўпкани юқориги, пастки чегаралари, Крениг майдони кенгайган, ўпка экскурсияси чекланган. -Аускультация – везикуляр нафас сусайган, - нафас чиқариш узайган, - қуруқ гўнғилловчи, ҳуштаксимон хириллашлар, - бронхофония сусайган. Ўпка тўқимасида ҳавони ортиши синдроми -Рентгенологик ўзгаришлар: ўпка майдони тиниқлиги ошган, диафрагма пастга силжиган, текисланган, ҳаракати чекланган, қовурғалар ораси кенгайган, сурункали бронхит ёки пневмосклероз белгилари. -Спирография -Пневмотахография -Пикфлуометрия: жисмоний зўриқишдан сўнг ёки бошқа омилларни таъсири остида нафас чиқариш тезлигини 15% камайиши. Ўпка тўқимасини зичлашиш синдроми (ўчоқли ва бўлакли). Ўпкани маълум қисмида (сегмент, бўлак, бир неча бўлак) ўпка тўқимаси ҳаволилик даражасини пасайиши ёки бутунлай йуқолиш ҳолатига ўпка тўқимасини зичлашиши дейилади. Сабаблари: -яллиғланиш инфильтрацияси (ўчоқли пневмония, сил инфильтрати). -тромбоэмболия ёки маҳаллий томир тромбози туфайли юзага келган ўпка инфаркти. -фиброз тўқима, бронхопульмонал лимфа тугунлар ҳисобига бронх ўтказувчанлигини камайиши натижасида ателектаз (обтурацион, компрессион) ёки гиповентиляция -ўпка ўсмаси -юрак етишмовчилигидаги қон димланиши Эътиборингиз учун рахмат!