Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Медицина

Продавец

Bohodir Jalolov

Нафас тизими фаолиятига таъсир этувчи дори воситалари

Купить
Нафас тизими фаолиятига таъсир этувчи дори воситалари  Сурфактант хосил бўлишини оширувчи дори воситалари  Нафас аналептиклари;  Йўталга қарши дори воситалари.  Балғам кўчирувчи  бронхолотик препаратлар  Ўпка шишида қўлланилувчи дори воситалари. Таснифи, таъсир механизмлари, фармакологик хусусиятлари, қўлланилиши, ножўя таъсирлари ва тиббиётдаги аҳамиятини ўрганиш МАЪРУЗА ВАЗИФАЛАРИ Нафас олиш жараёни узунчоқ мияда жойлашган нафас маркази орқали бошқарилади. Бу марказнинг фаоллиги қондаги карбонат ангидриди миқдорига боғлиқ,чунки CО2 нафас марказини бевосита қўзғатади Бундан ташқари нафас маркази рефлектор йўл билан (каротид коптокчасидаги хемерецепторлар) ҳам қўзғалади. Сурфактант хосил бўлишини оширувчи дори воситалари Сурфактант ҳосил бўлишини оширувчи моддалар СУРФАКТАНТ - ўпка альвеолаларини ростлайдиган модда — фосфолипидлардан (90-95%) ва оксил (5-10%) дан иборат. Сурфактант ҳомиладорликнинг 20—24 ҳафтасидан бошлаб ҳомила алвеоцитларининг М туридан ҳосил бўлади. Маълумки, ҳомила туғилиши билан биринчи нафас олишда сурфактант туфайли альвеолалар ростланиб, тўғриланиб нафас олишга ҳозирланади. Сурфактант етишмовчилиги: Бола вактидан олдин — чала туғилганда, гипокапния, гипотермия, ацидозларда альвеолалар тўғриланмай, пучайиб қолади ва чақалоқда ўзига хос нафас етишмовчилик пайдо бўлади. Бола тўхтаб-тўхтаб нафас олади, кейин эса нафаси бутунлай тўхтаб қолади. Сурфактант миқдорини қоғоноқ сувида фосфолипидлар спектрини аниқлаш туфайли белгилаш мумкин. Агар фосфолипидлардан лецитиннинг сфингомиелинга нисбати 1 рақамдан камайиб кетса, бу сурфактант микдори пасайганидан далолат беради, агар бу рақам 2 дан ошса сурфактант миқдори етарли деб ҳисобланади. Сурфактант ҳосил бўлишини оширувчи моддалар Сурфактант миқдорини ошириш учун глюкокортикоидлар қўлланади, улар II тур альвеоцитлар рецепторларига таъсир кўрсатиб, сурфактант синтезини оширади. Бу таъсир 1—2 кундан кейин бошланади, шунинг учун глюкокортикоидларни бўлажак онага туғиш жараёни муддатини узайтириб бўлса ҳам (бетта-адреномиметик— салбутамол билан) сурфактант синтезини ошириш учун юборилади. Глюкокортикоидлар, этимизол, бромгексин ва эуфиллин сурфактант ҳосил бўлишини оширувчи моддалар ҳисобланади. • Этимизол - гипоталамус марказларига таъсир кўрсатиб, гипофиздан АКТГ ажралишини оширади, АКТГ эса буйрак усти безидан глюкокортикоидлар ажралишини кучайтиради, глюкокортикоидлар ўз навбатида сурфактант ҳосил бўлишини оширади. Этимизолни бўлажак онага туғиш даври олдидан ҳамда янги туғилган чақалоққа қўллаш мумкин.Амп-1,5%-10 мл • Бромгексин - сурфактант ҳосил бўлишини оширади, бўлажак онага туғиш жараёнидан олдин қўлланади. Таб 8 мг. • Эуфиллин - чакалок туғилишидан 24 соат олдин вена ичига юборилади. Булар нафасни енгиллаштиради, тезлаштиради ва чуқурлаштиради, ўпкада ҳаво алмашинувини яхшилайди. Нафас аналептиклари нафас маркази қўзғалувчанлиги, сезувчанлиги камайиб кетганда, наркотик, ухлатувчи, анальгетик моддалар, углерод (1)-оксид билан енгил заҳарланганда, наркоздан кейин ўпкада ҳаво айланишини ошириш учун, чақалоқлар асфиксия билан туғилганда, болаларнинг коллаптоид ҳолатларида қўлланади. Нафас аналептиклари Таъсир механизмига қараб Бевосита нафас марказига таъсир этувчи моддалар. КОФЕИН БЕМЕГРИД, ЭТИМИЗОЛ Рефлектор таъсир этувчи моддалар. Лобелин ва цититон. Аралаш таъсир механизмига эга моддалар. кордиамин, камфора, сульфакамфокаин, углекислота. БЕВОСИТА НАФАС МАРКАЗИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАЛАР - КОФЕИН БЕМЕГРИД, ЭТИМИЗОЛ . Булар марказий нерв системасида нейронлараро импульслар ўтказувчанлигини оширади, марказий нерв системасининг ҳамма бўлимларига (мия пўстлоғи, узунчоқ мия орқа мия) қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Айниқса бу моддалар узунчоқ мияда жойлашган нафас марказининг нерв стимулларига, гуморал қўзгатувчи моддаларга, углекислотага сезувчанлигини оширади. Б е м е г р и д кам заҳарли кучли аналептик. Энтерал ҳамда парентерал юборилади. Э т и м и з о л ксантинларга ўхшайди, кам заҳарли. Нафас марказини кўзгатувчи модда, айрим миқдорлари мия пўстлоғига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Этимизол гипофиздан АКТГ ажралиб, буйрак усти безларида глюкокортикоидлар ҳосил бўлишини оширади. Глюкокортикоидлар эса янги туғилган чақалоқнинг янги шароитга мослашишига ёрдам беради, ўпка сурфактант ҳажмини ошириб, альвеолаларни ростлайди. Рефлектор таъсир кўрсатувчи аналептиклар: Лобелин ва цититон . Булар каротид синусда жойлашган Н-холинорецепторларни қўзгатиб, афферент толалардан рефлекс йўли билан импульслар нафас марказига ўтиб, уни қўзгатади. Лобелин, цититон фақат венага юборилади, таъсири тезда бошланиб, нафас тезлашади ҳамда чуқурлашади. Агар биринчи Аралаш таъсир механизмига эга моддалар: кордиамин, камфора, сульфакамфокаин, углекислота. Бевосита нафас марказини кўзгатади ҳамда кордиамин, углекислота синокаротид сохада жойлашган хеморецепторларни қўзгатиб, нафас маркази қўзғалувчанлиги ва сезувчанлигини рефлектор йўл билан оширади. Камфора юборилган жойида (мушаклар орасига, кўкрак юзасига камфора мойи, камфора спирти суртилганда) рецепторларни қўзгатади, кейин рефлектор йўл билан импульслар нафас марказига ўтиб уни кўзғатади. Углекислота карбоген аралашмаси тўпламида мавжуд. Сульфакамфокаин камфоранинг сувда эрийдиган тури бўлиб, ёгда эрийдиган камфорага нисбатан таъсири тезрок бошланади, мушаклар орасига, тери остига ҳамда венага юборилади. ЙЎТАЛГА ҚАРШИ МОДДАЛАР Йўтал - бу юқори нафас йўллари, бронхлар ва бронхиолаларни таъсирланиши туфайли юзага келадиган мураккаб рефлектор химоя жараён бўлиб, нафас йўлларидаги қитиқловчи баъзи заррачаларни тез чиқариб ташлашга қаратилган. Йўтал баъзи холатларда плевра пардаларини шикастланишидан хам ( қовурға синиши, қуруқ плеврит ва х.к.) ёки марказий (йўтал марказини қўзғалиши туфайли хам) келиб чиқади. Йўталга қарши моддалар  1.Марказий таъсир этувчилар:  а) наркотиклар (кодеин, этил морфин )  б) нонаркотиклар (глауцин гидрохлорид, тусупрекс)  2.Периферик таъсир этувчилар (либексин) Codeine phosphas қора дори -опий таркибига кирувчи алкалоид (метил морфин 0,5% ).  Терапевтик дозаларда оғриқсизлантирувчи, нафас ва йўтал марказини фалажловчи. • МНСдаги йўтал марказига бевосита таъсир кўрсатади, уни қўзғалувчанлигини кескин сусайтиради • Узоқ вақт мобайнида қўлланганда кодеин хамда дионинга тобелик пайдо бўлади, шунинг учун бу моддаларни ёш болаларга (икки ёшгача) қўлланиш ман этилади. Йўтал қолдирувчи наркотик бўлмаган моддалар: л и б е к с и н, г л а у ц и н, т у с у п р е к с. Улар юқори нафас йўллари шиллиқ қаватига, яъни йўтал рефлексининг периферик (четда жойлашган) қисмига, бронхларга анестетик таъсир кўрсатади, уларни кенгайтиради, импульсларининг йўтал рефлексининг марказий қисмига ўтишига тўсқинлик қилади, шу билан бирга бевосита йўтал рефлексининг марказий қисмига ҳам тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Лекин кодеин дионинга ўхшаб тобелик пайдо қилмайди, шунинг учун либексин, тусупрекс ёш болаларда хам қўлланиши мумкин. Нафас марказига салбий таъсири йўқ. Унга ўрганиш ва тобелик ривожланмайди. Глауцинга ўхшаб юқори нафас йўллари ва ўпка хасталикларида юзага келган йўталларни бартараф этиш учун қўлланилади. • Глауцин гидрохлорид ўсимликдан (Glaucium flavum) олинган алкалоид. Йўталга қарши таъсирга эга. Кодеиндан фарқ қилиб нафас марказини, ичак перисталтикасини сусайтирмайди.Унга ўрганиш ва қарамлик ривожланмайди. Уртача адренолитиклик хоссаси туфайли препарат қон босимини туширади. Гипотензия ва миокард инфаркт бўлган беморларга бериш мумкин эмас . Глауцин икки ёшгача бўлган болаларга қўлланмайди . Глауцин гидрохлорид Марказий йутал колдирувчи препарат Симптоматик йутал колдирувчи Синекод сироп 1,5 мг/мл 200 мл БАЛҒАМ КЎЧИРУВЧИ МОДДАЛАР 1.Рефлектор (билвосита) таъсирли : (гулхайри илдизи, афсонак ўти, қизил мия илдизи, анис меваси, арпабодиён, мукалтин, пертусин, терпингидрат). 2.Бевосита таъсир эувчилар: (калий йодид, кристал трипсин, хемотрипсин дезоксирибонуклеаза, пулмозим, ацетилцистеин (АЦЦ), карбоцистеин, амброксол, бромгексин, натрий бикарбонат ва бошқалар). Р е ф л е к т о р т а ъ с и р к ў р с а т у в ч и м о д д а л а р қаторига ўсимликлар: ипекакуана илдизи, термопсис ўти, гулхайри илдизи (уларнинг дамламаси ва экстракти кўлланади); мукалтин, кўкрак эликсири . Бу моддалар ичилганда ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ каватини қўзғатиб, импульсларнинг рефлектор афферент йўл билан марказга, у ердан эфферент импульсларнинг бронх ва бронхиал безларга ўтишига таъсир кўрсатади. Натижада бронхлар секрецияси, перистальтикаси ҳамда эпителий киприкчаларининг тебранувчанлиги ошади. Шу моддалар каротид ёйда жойлашган рецепторлар орқали ҳам рефлектор таъсир кўрсатиши мумкин. Гулхайри Термопсис ути Калий йодид, натрий йодид, натрий бикарбонат ўсимликлардан — арпабодиён ҳамда новшадил — арпабодиён томчиларидир. Улар қонга сўрилгандан кейин бевосита бронх шиллиқ каватига, уларнинг безларига таъсир кўрсатиб, балғам кўчишини яхшилайди. М у к о л и т и к м о д д а л а р : трипсин, химотрипсин, дезоксирибонуклеаза, бромгексин. Булар асосан ингаляция йўли билан қўлланиб, балгамдаги оқсил бирикмаларини парчалайди, унинг ёпишқоқлигини камайтиради, муколитик хамда озроқ бўлса ҳам йўтал қолдирувчи хусусияти бор. арпабодиен БРОНХОЛИТИКЛАР Бронх мушакларини бўшаштирадиган, кенгайтирадиган, бронх безлари секрециясини камайтирадиган моддалар бронхолитиклар деб аталади. Бронхолитиклар сифатида М- холинолитик, адреномиметик, миотроп ва бошқа моддалар, бронхиал астма хуружини бартараф қилиш ва хуружнинг олдини олиш учун қўлланади. Адреномиметиклардан бронхолитик сифатида адреналин гидрохлорид, эфедрин гидрохлорид, изадрин, салбутамол қўлланади. Бу моддалар бронхиал мушак ва безларда жойлашган |3- адренорецепторларни қўзғатади, уларни бўшаштириб кенгайтиради, безлар секрециясини камайтиради. Адреномиметиклар бронхларда жойлашган адренорецепторлар билан боғлик бўлган аденилатциклаза ферменти фаолиятини оширади, циклик АМФ микдори ҳам кўтарилади, шу туфайли хуружларда кальций миқдори камайиб, бронх силлик мушаклари бў 1. Йўтал 2. Қийинчилик билан ажраладиган балгам 3. Ҳансираш (экспиратор характерда) Миотроп моддалардан, яъни спазмолитиклардан бронхолитик сифатида эуфиллин қўлланади. Эуфиллин фосфодиэстераза ферментини камайтиради, ҳужайраларда циклик АМФ миқдорини ошириб, кальций миқдорини камайтиради, бронх силлиқ мушакларини бўшаштиради, бронхлар кенгаяди. Бронхлардан ташқари, эуфиллин мия, юрак, буйрак қон томирларини ҳам кенғайтиради, меъёрида сийдик ҳайдайди. Шу билан бирга эуфиллин миокардга таъсир кўрсатиб, юракнинг кислородга эҳтиёжини оширади ҳамда марказий нерв системасига таъсир этади. Бронхиал астма хуружининг олдини олиш учун натрий кромолин (интал) ҳам кўлланади. Интал қужайраларга таъсир этиб, уларга кальций ўтишининг олдини олади, ҳужайралар мембранасини мустаҳкамлаб, улардан гистамин ажралишига тўсқинлик қилади, асосан ингаляпия йўли билан қўлланади. Бронхиал астмани Ўпка шишида қўлланиладиган моддалар. Ўпка шиши оғир асорат бўлиб, юрак, кон томир етишмовчилигида, нафас йўли хасталигида, кимёвий моддалар билан заҳарланганда, баъзи юқумли касалликлар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Ўпка шишида босим кўтарилиши туфайли альвеолаларни суюклик кўпириб қоплайди, альвеолаларнинг нафас юзаси камайиб, нафас олиш оғирлашади. Ушбу оғир ҳолатни даволашда ганглиоблокаторлар, а-адреноблокаторлар, сийдик ҳайдовчи, суюкликнинг кўпикланишини камайтирувчи ва бошқа моддалар қўлланади. Ганглиоблокаторлар — гигроний, бензогексоний, пентамин ўпкадаги кичик қон айланиш доирасида қоп босимини тушириб, альвеолаларга суюқликнинг ўтишини камайтиради. Ганглиоблокаторлар таъсирида қон асосан кўл ва оёқларга тақсимланади. а-адреноблокаторлардан фентоламин ҳам умумий қон босимини тушириб, кичик қон айланиш доирасида босимни, альвеолаларга суюқлик ўтишини камайтиради. Сийдик ҳайдовчи моддалар — фуросемид, мочевина, маннит организмдан суюқликни чиқариб, босимни камайтиради. Маннит, мочевина венага юборилади, уларда осмотик босимни ошириб, ўпкага суюқликнинг ўтишига тўсқинлик қилади. Кўпикланишни сўндирадиган — этанол ва антифомсилан ингаляция йўли билан юборилади, улар кўпиклар таранглигини камайтириб, суюкликка айлантиради ва кўпик ҳосил бўлишини ҳам камайтиради, альвеолаларнинг нафас олиши осонлашади. Ўпка шишида юрак гликозидлари, глюкокортикоидлар ва бошка моддалар ҳам қўлланади. Хулоса Нафас тизими фаолиятига таъсир этувчи дори воситалари қўллаш хасталикнинг сабаблари патогенези ва асоратларига асосланиб олиб борилади 1. Xarkevich D.A. Farmakologiya. Uchebnik- 2021, Moskva «Meditsina»– 750 s. 2. Allayeva M.J., Xakhimov Z.Z., Ismailov S.R., Aminov S.S., Mustanov B.T. Farmakologia. Darslik– 2018, T. – 650 b. 3. Manuchair Ebadi. Pharmacology. Textbook. 3- edition,Boston New York Toronto London, 1996.-p.357. 4. Azizova S.S. Farmakologiya elektron darslik. 2005 y. 5. Vidal. Lekarstvennыe preparatы v Uzbekistane. Spravochnik. 2010, M.: AstraFarmServis,. – 672 s. 6. Karen Whalen. Pharmacology. Textbook. 6- edition. «Lippincott illustrated reviews». 2015.- p. 637. Foydalanilgan adabiyotlar Эътиборларингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Sog‘liqni saqlash tizimi va uning xususiyatlari
  • Rentgenologik tekshirishning umumiy, xususiy va maxsus usullari
  • Jigarda gormonlarning zararsizlantirilishi
  • Qon ivishi, qon guruhlari va rezus omili
  • Sust boruvchi neyrovirusli infeksion kasalliklar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha