Навоий лирикасида бегона байтларнинг ўрни ва аҳамияти ( “Ғаройиб ус – сиғар” девони мисолида

Навоий лирикасида бегона байтларнинг ўрни ва аҳамияти  ( “Ғаройиб
ус – сиғ ар” девони мисолида
Режа :
Кириш 
I  Боб Алишер Навоий ғазалиётида бегона байтларнинг ўрни
1.1. Бегона байтларнинг ўрганилиши.
1.2. Бегона байтларнинг мавзу мундарижаси.  
II  Боб Бегона байтларда ғоя ва бадиий саньатлар уйғунлиги
2.1 Ошиқона ғазаллардаги шоҳбайтлар.
2.2.
2.3 Орифона ва бошқа мавзудаги ғазаллар.
Бегона байтларда шоир тахаллусининг қўлланилиши.
III  Боб Алишер   Навоий   лирикасининг   мактаб   дастурида
ўрганилиши. 
ХУЛОСА
Адабиётлар рўйхати К ИРИШ
Мавзу нинг долзарблиги:  “Инсон қалбининг қувончу қайғусини,
эзгулик   ва   ҳаёт   мазмунини   Навоийдек   теран   ифода   этган   шоир
жаҳон   адабиёти   тарихида   камдан   кам   топилади.   Она   тилига
муҳаббат, унинг беқиёс бойлигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу
шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади.
Биз   бу   бебаҳо   меросдан   халқимизни,   айниқса,   ёшларимизни
қанчалик   кўп   баҳраманд   этсак,   миллий   маьнавиятимизни
юксалтиришда,   жамиятимизда   эзгу   инсоний   фазилатларни   камол
топтиришда шунчалик қудратли маьрифий қуролга эга бўламиз” 1
.  
Алишер Навоий асарларини ўрганиш ҳар доим долзарб масала
бўлиб   келган.   Бироқ   ҳали   ҳам   бу   хазинанинг   тубига   етолганимизча
йўқ!   Агар   Навоий   ижодини   бир   денгизга   қиёсласак,   шу   вақтгача
бизнинг ўрганганларимиз у денгиздан томчи бўлади, холос.  
Шундай   экан   ўрганганимиз   –   Навоий   ижодида   бегона
байтларнинг   ўрни   ва   аҳамияти   ҳам   долзарб   мавзудир.   Биринчи
Президентимиз   айтганларидек   :   “   Биз   маьнавий   қадриятларни
тиклашни   миллий   ўзликни   англашнинг   ўсишидан,   халқнинг
маьнавий   сарчашмаларига,   уларнинг   илдизларига   қайтишдан
иборат узвий, табиий жараён деб ҳисоблаймиз” 2
 
Мавзу нинг  ў рганилганлик  дараж аси.     Бегона байтлар ҳақида
Навоийдан   олдин   яшаб   ижод   этган   ижодкорлар   фикр
1
  Каримов И.А. Юксак маьнавият – енгилмас куч.Т.:Маьнавият. 2008-й. Б.42
2
Каримов И.А. Ўзбекистон. ХХI аср вўсағасида; хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари. Т.:Ўзбекистон, 1997-й. Б.137 билдирмаганлар.   Ҳозирги   кунгача   бу   мавзуда   аниқ   фикр   айтилган
эмас.   Ўзбек   адабиётига   бегона   байт   тушунчасини   Алишер   Навоий
киритган бўлиб, у бегона байтни “шоҳбайт” атамаси билан қўллаган.
Айнан “Хазойин ул-маоний” дебочасида ҳам бу атамани бир неча бор
келтириб   ўтганини   кўришимиз   мумкин.   Бегона   байт   атамаси
Навоийдан   кейин   ҳам   турли   номлар   билан   аталди.   Масалан
А.Ҳайитметов   “ л ирик   че к иниш”   ,   Ё.Исьҳоқов   “ бе гона   байт   ёки
қ истирм а   байтл ар” ,   Нажмиддин   Комилов   эса     “   гардиш”   ,
“ боз гашт” (қ айтиш)   деб   номлайди.   Абдулла   Орипов   ҳам   бегона
байтга   қуйидагича   таьриф   берган   эди:   “бу   байтда   шоир   кимни
мақтагиси   келса,     мақтайди,   кимни   ёмон   кўрса,   ундан   аламини
олади,   ғазал   умумйўналишига   унча   боғланмайдиганроқ   гапи   бўлса
ҳам   шу   ерда   айтиб   олади”.   Бироқ   бегона   байтнинг   мазмун-моҳияти,
унинг   адабиётимизда   тутган   ўрни   ва   аҳамияти   ҳақида   мулоҳаза
юритган бирорта илмий иш мавжуд эмас.
Битиру в м алак ави й  иш ининг  илм ий  янгилиги.  Мазкур тадқиқотда
илк   бор   Навоийнинг   “Ғаройиб   ус   –   сиғар”   девонидаги   ғазалларнинг
бегона   байти   мавжуд   бўлганлари   алоҳида   ажратиб   чиқилди   ва
таҳлил   қилинди.   Ғазал   маьлум   бир   мавзуда   бўлсада,   унинг   бегона
байти   бошқа   мавзуда   бўлиши   мумкинлиги,   бегона   байтларнинг
ботиний   маьноси   ипга   терилган   марварид   каби   узвий   ва   давомий
эканлиги илмий исботланди. 
Битиру в  м алак ави й  иш ининг  м ақ сади  ва  вазиф алари.   Ўзбек
мумтоз   адабиёти   деганда   илк   хаёлимизга   келадиган   жанр   бу   –
ғазалдир.   Унинг   бегона   байтларининг   ҳам   зоҳирий,   ҳам   ботиний мазмуни   ,   ўзига   хос   хусусиятини   ўрганиш   ишимизнинг   мақсади
ҳисобланади. Вазифаси эса қуйидагилардан иборат:
- Бегона байтларнинг мавзу мундарижасини ўрганиш;
- Ошиқона ғазалларнинг шоҳбайтларини таҳлил қилиш;
- Орифона   ва   бошқа   мавзудаги   ғазалларнинг   шоҳбайтларини
таққослаб ўрганиш;
- Бегона байтларда шоир тахаллусининг қўлланилишини кўриб
чиқиш.
Битиру в   м алак авий   иш ининг   обьек ти.   1987-   йилда   чоп   этилган
Алишер   Навоийнинг   ўн   жилдлик   мукаммал   асарлар   тўпламининг
биринчи   жилди   бўлмиш   “Ғаройиб   ус   –   сиғар”   девони   ва   2012-йилда
чоп   этилган   Алишер   Навоийнинг   ўн   жилдлик   мукаммал   асарлар
тўпламининг биринчи жилди ( “Ғаройиб ус-сиғар”) тадқиқотимизнинг
обьекти қилиб олинди.
Битиру в   м алак авий   иш ининг   назарий   ва   ам алий   аҳ ам ияти.
Битирув   малакавий   ишининг   назарий   аҳамияти   шундаки,   мактаб,
лицей   ва   олий   таьлим   муаассасаларида   Навоий   ғазалларини
ўрганишда   ўқувчиларга   бегона   байт   ҳақида   етарли   маьлумот
берилмаган.   Бизнинг   бу   ишимиз   ўқувчиларнинг   шоҳбайт,   бегона
байт   ҳақида   билимларини   кенгайтиради,   қолаверса,   Навоий
шахсиятини англашларига, даҳо ижодкорнинг  маьнавий хазинасини
англашларига   кўмак   беради.   Шунингдек,   тадқиқот   натижаларидан
мумтоз   адабиётимизнинг   бошқа   истеьдодли   шоирларининг
ғазалларини   таҳлил   қилишда,   Навоий   ғазалларини   шарҳлаш   ва шунга   ўхшаш   маьрузаларни   ўқишда,   талаба-   ўқувчилар   учун   махсус
курс сифатида ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Битиру в  м алак ави й  иш ининг  ту зилиш и.   Ушбу битирув малакавий
иши   кириш,   уч   боб   (   биринчи   боб   икки   фаслдан,   иккинчи   боб   уч
фаслдан иборат) , хулоса   ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан
ташкил топган.  I  БОБ. НА ВОИЙ ҒА ЗА ЛИЁТИДА  БЕГ ОНА  БА ЙТЛА РНИНГ  ЎРНИ
1.1 Бегона байтларнинг ў рганилиш и. 
Мумтоз   адабиётимизнинг   энг   нозик   туйғу   ва   кечинмалар
ифодасига   бағишланган   шеьр   шакли   ғазал   ҳисобланади.   Ғазал
дастлаб   факат   аёлларга   бўлган   муҳаббат   кечинмаларинигина
ифодалаган   бўлса,   кейинчалик   бу   шеьр   шаклидан   инсон,   олам,
орифона   каби   лирик   туйғуларни   бадиий   акс   эттирувчи   умумий
жанрга   айланди.   “Ғазал   дастлаб   форс-тожик   шеьриятида   пайдо
бўлган.   Ҳозирча   бизга   маьлум   ўзбекча   ғазалнинг   дастлабки   етук
наьмуналари   (ғазал   истелоҳининг   ўзи   ҳам)   Бурхониддин
Рабғузийнинг   “Қисаси   Рабғузий”   номли   насрий   асарида   учрайди.
Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”сида ҳам 5 та (туркий ва форсий) ғазал
мавжуд.   ХIV   асрда   туркий   ғазал   жанри   ривожига   ҳисса   қўшган
ижодкорлар   номи   маьлум   (Сайфи   Саройи   ва   унинг   замондошлари).
Навоий   ХV   асрда   ғазал   жанрида   қалам   тебратган   ижодкорлар
орасида   Саккокий,   Гадоий,   Атойи   ва   хусусан,   Лутфийнинг   номини
эҳтиром   билан   тилга   олади.   Уни   буюк   форсинавис   шоирлар   билан
беллаша   оладиган   ягона   ижодкор   сифатида   баҳолайди...   Навоий
ижодида   туркий   тилдаги   ғазал   ҳам   сон,   ҳам   сифат   жиҳатидан
мутлақо   янги   босқичга   кўтарилди.   Унинг   ғазаллари   фақат   туркий
ғазалчилик эмас, балки умуман ғазал ривожининг олий нуқтаси, деб
айтиш мумкин. Аввало, Навоий бу жанр тарихида энг кўп ғазал ёзган
шоир   ҳисобланади.   (Ўзбек   тилида   2600   та,   форс   тилида   554   та). Қолаверса,   Навоий   ижодида   ғазалнинг   мавзу   доираси   кенгайиб,
унинг ижтимоий салмоғи ниҳоятда ортди” 3
“Хазойин ул-маьоний” куллиётида ҳам энг кўп қўлланилган жанр
–  бу  ,   шубҳасиз,   ғазалдир.   “Ғазал   арабча   “ошиқона   сўз”   ,   “ишқ  изҳор
қилиш”   маьноларини   билдириб   ,   а-а   ,   б-а   ,   в-а   ,   г-а   ...   тарзида
қофияланувчи,   3   байтдан   19   байтгача   ҳажмда   бўлган   шеьр
шаклидир”  4
Ғазал   байтлардан   ташкил   топади.   Биринчи   байти   матлаь   ёки
мабдаь,   охирги   байти   эса   мақтаь   деб   аталади   ва   мақтаьда   шоир
тахаллуси   қўлланилади.   Мумтоз   адабиётимизда   “бегона   байт”
тушунчаси   хам   мавжуд   бўлиб,   у   асосан   мақтадан   олдинги   байтни
билдиради.   Унинг   бегоналиги   шундаки,   Ўзбекистон   Қахрамони,
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзлари билан айтганда “бу
байтда   шоир   кимни   мақтагиси   келса,     мақтайди,   кимни   ёмон   кўрса,
ундан   аламини   олади,   ғазал   умумйўналишига   унча
боғланмайдиганроқ гапи бўлса ҳам шу ерда айтиб олади”.
       Бу   фикрларни   инкор   этмаган   ҳолда   айтмоқчимизки,   шоир
ғазалда   маьлум   мавзуни   ёритар   экан,   ўз   фикрларини   тадрижий
равишда   давом   эттиради   ва   бегона   байтда   лирик   чекиниш   килади.
Лирик   чекиниш   бу   кенг   тушунча   ҳисобланади.   Ғазалдаги   ана   шу
лирик чекиниш ифодоланган, асосан, мақтадан олдинги байт бегона
байт ҳисобланади.
3
 Ё.Исҳоқов.Сўз саньати сўзлиги.Т.”Ўзбекистон” 2014-й 288-289-б. 
4
 Д.Юсупова. ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти (Алишер Навоий даври) Т.”Тамаддун” 
2016-й 44-б             Ўзбек   адабиётига   бегона   байт   тушунчасини   Алишер   Навоий
киритган бўлиб, у бегона байтни “шоҳбайт” атамаси билан қўллаган.
Айнан “Хазойин ул-маоний” дебочасида ҳам бу атамани бир неча бор
келтириб   ўтганини   кўришимиз   мумкин.   Яьни:   “ Наз м   шоҳ байтининг
з е варойи ” 5
,     “ Бу   де вонл ар   у л   ҳ аз ратнинг   (Ҳусайн   Бойқаронинг,
таькид бизники Н.Ҳ.)   адил сиз  табьиде к  бе наз ир-у  ҳ ар шоҳ байти  ў з
ҳ у м оюн   з отиде к   ол ам гир   бу л ғ ай ”   (17-бет).   Шунингдек,   бегона   байт
ёзиш   ҳам   шоирдан   юксак   истеьдодни   талаб   қилади.   Шунинг   учун
бўлса   керак   Навоий   давригача,   Навоийдан   кейин   ҳам   бегона   байти
мавжуд   ғазаллар   ниҳоятда   кам   учрайди.   Буни   Навоийнинг   ўзи
“Бадое ул-бидоя” девони дебочасида қуйидагича ёзади:
“ Д е вон   топил ғ айк им ,   анда   м аъ риф атом из   бир   ғ аз ал
топил м ағ ай   ва   ғ аз ал   бў л ғ айк им ,   анда   м авъ из атангиз   бир
байт   бў л м ағ ай.   Му ндоқ   де вон   битил са,   ху д   асру   бе ҳ у да
з аҳ м ах  ва з ойиъ  м ашақ қ ат тортил ғ он бў л гай 6
” .
Шоирнинг бу фикрлари бегона байт ҳақида эканлиги шубҳасиз.
Чунки   “ пардадарл ик ” ,   “ ж ил вагарл ик ” ,   “ насиҳ атсоз ”   бўлиши
ҳақидаги талаблар айнан шу байтга тегишлидир. 
Бегона байт атамаси Навоийдан кейин ҳам турли номлар билан
аталди.   Масалан   А.Ҳайитметов   “ л ирик   че к иниш”   ,   Ё.Исьҳоқов
“ бе гона   байт   ёки   қ истирм а   байтл ар” ,   Нажмиддин   Комилов   эса     “
гардиш”  , “ боз гашт” (қ айтиш)  деб номлайди.
5
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 10
6
 Алишер Навоий.Бадое ул-бидоя . МАТ, 20 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 21 А.Ҳайитметовнинг   бегона   байтни   айнан   “ л ирик   че к иниш ”   деб
номлаганининг  сабаби ғазалнинг  бошидан айтилаётган  фикрдан гўё
чалғигандек,   ғазал   умуммазмунига   гўё     боғланмагандек   таассурот
қолдириши   сабаб   бўлган   бўлса,   Ё.Исьҳоқовнинг   “ қ истирм а   байт”
дейишига   сабаб   эса   шоҳбайтнинг   маьноси   англанмаса,   бошқа   бир
ғазалдаги   байт   “қистириб   ўтилгандек”   туйилади.   Бегона   байт,
қистирма байт, лирик чекиниш, бозгашт,   гардиш деб аталадими ёки
шоҳбайтми,   муҳими   қандай   ном   билан   аталиши   эмас,   балки   ,
ғазалнинг айни шу байтида мавзунинг мағзи берилишидадир.  
Бегона   байтга   Ёқубжон   Исьҳоқов   ҳам   ўзининг   “Сўз   саньати
сўзлиги”   китобида   ўз   фикрларини   билдириб   ўтган:   “ Шоҳ байт   –
байтл ардан   ташк ил   топган   ше ьрдаги   энг   ё хши   ,   сара   байт.
Шоҳ байт   қ асида   ё к и   ғ аз ал да   ў з ининг     сал м оқ л и   м аьноси   ,
ж оз ибал и   ,   ё рқ ин     у сл у би   бил ан     бошқ а   барча   байтл ардан
аж рал иб  ту ради.” 7
  Шоҳбайт шу ўринда бегона байтга тўғри келиши
ҳам, тўғри келмаслиги ҳам мумкин. Масалан Навоийнинг  :
Ким к и бир к ў нгл и бу з уғ нинг хотирин шод айл агай
Онча борк им ,Каьба вайрон бў л са,обод айл агай
Матлаьси ҳам шоҳбайт ҳисобланади.
  Бегона   байтлар   ҳамма   ғазалда   ҳам   бўлавермайди.   Уни   ёзиш
ҳам   ўзига   хос   истеьдодни   талаб   қилади.   Бир   ғазалда   бегона   байт
айтиш   учун   ижодкордан   файласуф,   мутафаккир   бўлиш   талаб
7
 Ё.Исҳоқов.Сўз саньати сўзлиги.Т.”Ўзбекистон” 2014-й 262-б.  қилинади.   Чунки   бундай   байтларда   камида   икки   хил   маьно
яширинган   бўлади:   биринчиси   ўз   маьноси   яьни   зоҳирий   маьно
бўлса, иккинчиси эса ботиний маьносидир.  Навоийнинг: 
Не га к ў ргу з ди сову ғ  оҳ у  сариғ  ру хсор субҳ , 
Гар ниҳ оний м е ҳ ридин м е нде к  эм ас бе м ор субҳ .  8
 
деб   бошланувчи   ғазали   орифона   руҳда   битилган   бўлиб,   унинг   шоҳ
байти қуйидагича:
Со қ иё  ту т қ ил  сабу ҳ ий бодак им ,   бу  дайрдин ,
Биз  к е тиб бу  навь тол иь бў л ғ у си бисё р су бҳ .
Яьни:  эй соқий, тонг маҳали ичилувчи май – сабуҳий бодадин қуй,
бу   майхона   (дунё)дан   биз   кетсак   хам,   сабуҳнинг   бу   қисмати   кўп
такрорланаверади. Яьни, қайта-қайта тонг отаверади.
Бу   байтнинг   зоҳирий   маьноси   эди.   Орифона   мазмунини
тушуниш   ва   англаш   учун,   аввало,   соқий   сўзининг   маьносини
тушуниб   олишимиз   даркор.   Сўфийлар   соқийни   шундай
изоҳлайдилар:   “ Файз   манбаиким,   вужуд   зарротини   борлиқнинг
бодасидин   сарҳуш   қилгандир” 9
.   Бадиий   матнда   соқий   бир   неча
маьнода   келиши   мумкин:   Илоҳиёт   нури   ва   ёхуд   Илоҳнинг   ўзи;
Муҳаммад   пайгамбар(с.а.в.);   пири   муршид   (комил   инсон);   гўзал
маьшуқа.
8
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 125
9
  Қаранг.   Навоий   ғазаллари.   1-китоб.-Т.::   Ғ.Ғулом   нашриёти.   Бертельс   Е.Э   Сўфизм   и   сўфийская
литература. Москва.: Наука,1965.-С.259.                     Ушбу   байтда  эса   ошиқ  илоҳиёт  нурига   мурожаат   қилар  экан,
ундан   сабуҳий   бода   сўрайди,   зеро,   унинг   қалбидаги     зулматларни
соқий   узатган   сабуҳий   бодагина   тозалай   олиши   ва   оқибатда   ошиқ
кўнглининг   ёришиши,   фараҳ   топиши,   унинг   бу   дайрдин   воз   кечиб
кета   олишини   осонлаштириш   мумкин.   Тонг   эса   у   кетгандан   кейин
хам ҳали кўп бор ўзини намоён этаверади 10
.
       Бу   бегона   байтдаги   соқий,   бода,   дайр   ва   сабуҳий,   субҳ   сўзлари
таносуб  бадиий саньатини ҳосил қилган. Навоийнинг: 
Бў л са ик им из нинг юз и ак си су да пайдо,
Ул  су    не  тараф  борса, очил ғ ай гу л и раъ но 11
ғазали ошиқона руҳда битилган. Ғазалнинг тўртинчи байтида Фарҳод
ва   Мажнун   номлари   тилга   олиниб,   талмеҳ   саньатини   ҳосил   қилган.
Ғазалнинг бегона байти эса қуйидагича:
Д аврон санга з у л м  е тса,қ адаҳ л ар тўл а м ай ич,
Қ он ютсанг аё ғ л ар т ў л а даврон ғ а не  парво ?
  Яьни:   даврон(замона)   сенга   зулм   айласа   қадаҳларни   тўлдириб
май   ич,   агар   сен   қадах-қадах   май   ичсанг   ҳам,   қон   ичсанг   ҳам   замона
аҳлига не парво?
Бу   байтнинг   зоҳирий   маьноси.   Унинг   ботиний   маьносини   англаш
учун   даврон, кадах, май, аёғ   истелоҳларининг тасаввуфий маьносини
тушуниб олишимиз зарур.
10
  Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 95-102
11
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 56 Даврон - замона, давр, фалак, аср 12
. Дунё маьносида хам келади.
Дунё   эса   сўфийлар   наздида   нафсоний   хуруж,   шайтоний   истаклар
жамланган вокелик демакдир.
Қ ада ҳ   -   коса,   пиёла;   май   косаси;   май 13
.   Тасаввуфий   маьноси   эса
кўнгил.   Май   -   шароб,   бода 14
.   Тасаввуфий   маьноси   илоҳий   ишқ.   Аёғ   -
қадах,жом,май маъносида 15
.
Яьни:   сен   илоҳий   ишқ   йўлида   май   ютсанг   ҳам,   қон   ютсанг   ҳам
замона   аҳлига   ҳеч   қандай   аҳамияти   йўк,   демоқчи   бўлади   шоир.
Байтдаги   “ даврон ”   сўзи   икки   марта   такрорланиб   такрир   бадиий
саньатини,   “қадаҳ”,   “май”,   “аёғ”;   “ич”,   “ютсанг”   сўзлари   таносуб
бадиий   саньатини   ҳосил   қилган.   Байтдаги   қон   ютсанг   бирикмаси
билан   муболаға   бадиий   саньатидан   моҳирона   фойдаланганлигини
кўришимиз мумкин.
I.2 Бегона байтларнинг м авзу  м у ндариж аси  
Навоий   ғазалларидаги   бегона   байтларнинг   мавзу
мундарижасини   англаш   учун   ,   аввало   ,     унинг   ғазалларини   мавзу
жиҳатдан   таснифлаш   ўринли   бўлган   бўларди.   Дилнавоз   Юсупова
ўзининг “Ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти (Алишер Навоий
даври)”   китобида   Навоий   ғазалларини   мавзусига   кўра   шартли
равишда қуйидагича тасниф қилган:
1. Ҳамд ғазаллар
12
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.441
13
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 4-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.18
14
  .Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 2-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.209
15
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.47 2. Наьт ғазаллар
3. Ошиқона ёки ишқий мавзудаги ғазаллар
4. Орифона ёки тасаввуфий - фалсафий мавзудаги ғазаллар
5. Ахлоқий - таьлимий мавзудаги ғазаллар
6. Ижтимоий мавзудаги ғазаллар
7. Риндона ғазаллар
8. Табиат тасвири акс этган ғазаллар
9. Ҳажвий мавзудаги ғазаллар
“ Аслида   бундай   тасниф   –   дейди   Дилнавоз   Юсупова   -   нисбий
бўлиб,   баьзан   Алишер   Навоийнинг   ишқий   мавзудаги   ғазаллари
таркибида   (кўпинча   мақтаьдан   олдинги   байтда)   ижтимоий
масалалар   билан   боғлиқ   байтлар,   табиат   тасвири   акс   этган
ғазалларида   ёр   тасвири     ва   ҳоказо   мазмундаги   байтларни   ҳам
кузатиш мумкин” 16
Демакки,   Навоий   ғазалларининг   қайси   мавзуда   эканлигига
қараб   айнан   шу   мавзудаги   ғазалнинг   бегона   байти   ҳам   шундай
бўлиши   керак,   деган   фикрдан   йироқ   бўлишимиз   керак.   Масалан,
биргина   ошиқона   руҳда   битилган   ғазалларнинг   бегона   байти
орифона руҳда ҳам, ижтимоий руҳда ҳам бўлиши мумкин. Шоирнинг
ғазаллари ва уларнинг бегона байти билан бирга кўриб чиқамиз:
1. Ош иқ она ғ азалларнинг ориф она бегона байтлари:
16
 Д.Юсупова. ўзбек мумтоз ва миллий уйғониш адабиёти (Алишер Навоий даври) Т.”Тамаддун” 
2016-й 45-46-б Эй к ў нгу л , гар к им са аҳ вол им  де м ас ё р ол л ида,
Х отирим  к им дин м ал у л  ўл су н, к им им  бор ол л ида?!
   (47-бет) деб бошланувчи ғазалининг   бегона байти қуйидагича:  
Май бе ру р бў л санг м анга дайр ичра бе р, эй м уғ бача,
   К им   қ ў яй бошим ни к ў йсам  пири хам м ор ол л ида
  Ғазал ошиқона руҳда битилган. Бегона байтда эса шоир ўзининг
орифона   қарашларини   баён   қилар   екан,   муғбачага,   яьни   май
ташувчига   мурожаат   килиб   (муғбача   тасаввуфий   маьнода   пири
комилнинг   вакили   ҳисобланади),   менга   май   (илоҳий   ишқ)   берар
бўлсанг,   дайр   (яьни   майхона,   тасаввуфий   маьнода   орифлар
суҳбатлашадиган   жой)да   бер,   токи   бошимни   кўяр   бўлсам   пир
(узтоз)нинг олдида кўяй демоқда.
  Байтдаги   май,   дайр,   муғбача,   пири   хаммор   сўзлари   таносуб
бадиий   саньатини   ҳосил   қилган.   “ М ”   ва   “ б ”   товушларининг   такрори
эса  аллетератция га асос бўлган.
            Шоир   бегона   байтда   ўзи   ёритаётган   мавзудан   лирик   чекиниш
қилади,   бироқ   мазмун   жиҳатидан,   ғоя   жиҳатидан   боғланган   ҳолда
бўлади.   Юқорида   келтирилган   ғазал   кўнгилга   мурожаат   билан
бошланади ва матлаьдаёк    тажоҳули орифона  саньатини қўллаб, ҳеч
ким   ёр   олдида   аҳволинг   қандай   деб   сўрамайди,   дея   ўзининг
ошиқона   кечинмаларини   баён   қилиб   келаркан,   бегона   байтда
мавзудан   лирик   чекиниш   қилади.   Лирик   чекиниш   қилинган   бегона
байтда илоҳий ишқ ҳақида фикр юритилади. Умуман олганда, бегона байт хам ишқ хақида. Фақат энди бу ишқ илоҳий ишқ, Оллохга бўлган
муҳаббатдир.
2. Риндона ғ азалларининг ориф она бегона байти: 
Ҳ аво ху ш эрдию ол л им да бир қ адаҳ  м айи ноб, 
И чар эдим  вал е  ғ ам дин қ адаҳ -қ адаҳ  ху ноб 17
 деб бошланувчи  риндона ғазалининг бегона байти қуйидагича:
Чу  соқ ий этти қ адаҳ  к ў з гу сида ж ил ваи ҳ усн,
Не  айб,оши қ и м айхора к ў нгл и б ў л са ябоб.
Бу   ерда   соқий   Оллоҳ   маьносида   қўлланилган.   Ябоб   сўзининг
маьноси   эса   хароб,   қашшоқ,   камбағалдир 18
.   Яьни:   Агар   Оллоҳнинг
ишқи   қадаҳ   –   кўнгилда   тажаллий   этса   бу   ошиқнинг   аҳволини   хароб
қилади.Бу   ерда   хароб   сўзи   салбий   маьнода   эмас   ,   ижобий   маьнода
қўлланган. Ахир ҳар бир ошиқнинг ишқ йўлига киришдан олий мақсади
ҳам, умиди ҳам шу эмасми?!
3.Иж тим оий  ғ азалларининг ориф она ш оҳ байтлари:
Чобук е к им , ҳ ар тараф  м айдон аро айл ар шитоб, 
Бар қ и л ом иъ ду р сам анди гарди андоқ к им  саҳ об. 19
 
17
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 65
18
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд.--Т.:: Фан, 1983.-Б.587
19
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 64 деб бошланувчи ғазали бир караганда ижтимоий руҳда битилгандек
таассурот   қолдиради.   Ғазалнинг   мақтаьсидан   маьлум   бўладики,   бу
ғазал орифона ғазалдир:
Эй Навоий, чу н ў қ и ҳ ар дам  ф ал ак  м айл и қ ил у р,
Се н оти гардига  қ ониь б ў л к и,борду рсе н ту роб.
Яьни:   эй   Навоий,   ҳар   бир   ўқнинг   учиши   тақдир   (фалакнинг
тақдир маьноси ҳам бор)нинг майли билан бўлади. Сен унинг отининг
чангига   хам   қаноат   қилувчи   бўл,   чунки   бир   кун   келиб   аслингга   -
тупроққа айланасан!    Айни пайтда тупроқ сўзи камтарлик маьносида
ҳам келишини ёддан чиқармаслик керак. Байтдаги “ туроб ” 20
  (арабча
туроб   сўзининг   маьноси   тупроқ   демакдир)   ва   гард   сўзлари   таносуб
бадиий   саньатини   ҳосил   қилган.   Ғазалнинг   бегона   байти   эса
қуйидагича:
Киши сарк ашрак , ҳ аводис ў қ ига к ўпрак  ҳ адаф ,
Ушбу  ҳ ол атни қ абақ  аҳ вол идин қ ил гил  ҳ исоб.
Байтдаги   саркаш   сўзининг   маьноси   бош   бермас,   ўжар,
итоатсиз,   бош   тортувчи     демакдир 21
.   Қабақ   сўзининг   маьноси   эса
ёй   билан   машқ   қилиш   учун   узун   ходанинг   учига   ўрнатиладиган
нишондир 22
.
20
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд.--Т.:: Фан, 1983.-Б.259
21
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд. .--Т.:: Фан, 1983.-Б.50
22
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 4-жилд.-Т.:--Т.:: Фан,1983.-Б.10 Яьни:   кимки   итоатсиз   бўлса,   ёй   билан   машқ   қилиш   учун   узун
ходанинг   учига   ўрнатилган   нишон   каби   ҳодисалар   ўқига     кўпрок
нишон   бўлади.   Бу   ўринда   шоир   ҳусни   таьлил   бадиий   саньатини
моҳирона   қўллаган.   Ўқ,   ҳадаф,   қабақ   сўзлари   орқали   эса   таносуб
бадиий саньатидан фойдаланилган.
Навоийнинг   яна   бир   ижтимоий   руҳда   битилган   ғазалига
эьтибор берайлик:
 Ж у ну н водийсиғ а м ойил  к ў рарм е н ж они з орим ни, 
Тил арм е н бир йў л и бу з м оқ  бу з у л ғ ан рў з горим ни. 23
Деб   бошланувчи   ғазали   ҳам   ижтимоий   мазмунда.   Бегона   байти
қуйидагича:
Ҳ аётим  бодасидин саргаронм е н асру, эй соқ ий, 
Қ адаҳ қ а з аҳ ри қ отил  қ у й, дағ и даф ъ  эт ху м орим ни.
  Байтларни   таҳлил   қилишдан   олдин   баьзи   сўзларнинг   маьносига
эьтибор қилайлик:
Жунун – жиннилик, ақлдан озганлик, савдойилик 24
Асру – жуда, ниҳоятда; жуда кўп, беҳисоб 25
Дафь – қайтариш, йўқотиш, узоқлаштириш, ҳайдаш, кетказиш 26
дафь
эт – соқит қил.
23
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 398
24
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.:Фан, 1983.-Б.599
25
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.:Фан, 1983.-Б.130
26
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.:Фан, 1983.-Б. “ Нола   –   фиғолар   қилаётган   харобу   дардкаш   жонимни   девоналик
водийси   сари   боришини   мойил   кўраяпман.   Бу   ахволда   бузилаётган
хону моним , рўзғоримни  бира тўла вайрон бўлишини истайман.
    Бегона байт эса ирфоний руҳ билан йўғрилган:
Эй   соқий,   ҳаёт   майидан   беҳад   безор   ва   беҳуду   паришонман.   Қадаҳга
май ўрнига   заҳардан қуй.  Мени бир  йўла  хумордан  ҳам, сархушликдан
ҳам халос эт. Яньи бу ерда лирик қахрамон ориф – ошиқдир. 
Мақтадаги ғоялар ҳам бегона байтнинг узвий давомидир:
Ж аҳ он тарк ини қ ил м ай чу нк и тинм оқ  м у м к ин эрм асту р,
Навоий, қ ил  м е ни оз од ў ртаб йў ғ у  борим ни.
Яьни:   Зеро   дунёни   тарк   этмасдан,   киши   тинмайди,   эй   Навоий,   мени
бир йўла йўғу боримдан қутқар. 27
Биз   бу   байтларни   таҳлил   қилишда     Нажмиддин   Комилов
фикрларига   таяндик.   Устоз   Навоийнинг   бу   ғазалини   таҳлил   қилар
эканлар, қуйидаги фикрлари ҳам биз учун қимматлидир: 
“Ғаройиб   ус-сиғар”   девонидан   жой   олган   ушбу   ғазал   юксак
ғоялари,  ҳазин,  аммо қудратли  бир  инсоний  дарднинг  янграши билан
ажралиб туради.
Шеьрни ўқиганда фалак жафоси, қазо ихтиёридаги ҳаёти чеккан
аламлар,   ёрга   етолмаслик   алами   қўшилиб   улкан   Дард   бўлиб
портлагандай   туюлади.   Бир   томондан,   мухаббат   қийноқлари,
27
  Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 279-281 ҳижрон   азобидан   ҳайрону   саргардонлик.   Иккинчи   томондан,   диёр
аҳлининг нобоблиги, ошиқ аҳлини англамасдан, жафо қилишлари, “юз
меҳнат”   тошини   ёғдиришлари   лирик   қаҳрамонни   (демак   Навоийнинг
ўзини  ҳам)  руҳан эзади,  у ана  шу нотанти  замон   ва нобоб  макондан
қочиб кетмоқчи! Бундай руҳий азоб, буюк ниятлар йўлида тунни тун,
кунни   кун   демай   ижод   қилаётган,   инсонларга   фақат   яхшилик
қилишни   одат   қилиб   олган   ҳазрат   Навоийни   эзарди.   Айнан   шунинг
учун   унинг   асарларида   шодликдан   кўра   ғам,   фараҳли   дамлар
тасвиридан   кўра   инсон   нуқсонларидан   задалик,   фожеь   кайфият
етакчилик қилади.
Ҳаётда таянч – ҳақиқат излаш, ундан қониш, руҳий – маьнавий
инсонийлик булоғидан баҳрамандликни топмоқчи бўлади. Аммо, афсус,
дунёда   буни   топиш   имкони   йўқ.   Шу   боис   орифларга   қўшилиб,
барчасидан озод бўлишга даьват этади. Албатта, Навоий сўфий эмас,
умр  бўйи     у  Ҳусайн   Бойқаро  хизматида   бўлди,   давлат   хизматини  адо
этиб, шеьр ёзишни ҳам бир кун бўлсин , канда қилмади.
Аммо   унинг   лирик   қахрамонининг   кайфияти   орифлар,
мажнунсифат   ошиқлар   кайфиятига   эш.   Бу   Навоийнинг   идеали,   эрк
ҳақидаги   орзуси   эди.   Келтирилган   ғазалнинг   мақтаси   шундан
далолат беради” 28
. 
4. Ориф она ғ азалларнинг ирф оний  ш оҳ байтлари  
А шрақ ат м ин ак си шам сил -к аъ си анворул -ҳудо,
28
Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 280-281   « Ёр ак син м айда к ўр»  деб, ж ом дин чиқ ти садо. 29
Бу   “Ғаройиб   ус   –   сиғар”   девонининг   илк   ғазали   бўлиб,   бошдан
охиригача   орифона   мазмунда   битилган.   Матлаьнинг   маьноси   эса
қуйидагича:   “Эрталаб   чиққан   қуёш   косасининг   аксидан   ҳидоят
нурлари   порлаб   кўринди   ва   Худонинг   жамолини   унинг   тажаллийсида
кўр, деб оламдан садо чиқди” .
Ғазалда оламнинг илоҳий моҳияти  ва буни англаган инсон завқу
шавқи,   қалб   сурури   ифодаланган.   Ҳудудсиз   бу   олам   Яккаю   ягона
Аллоҳнинг   тажаллий   нури   билан   барҳаёт,   мунаввар   ва   жозибали.
Шукур,   шу   қудрат   барча   жисмларни   бир-бири   билан   вобаста   этади,
улуғ   мунтазамликда     сақлайди,   барқарор   ва   пойдор   этади.   Ушбк
нурнинг   Қуёш   кўринишида   беқиёс   неьмат   бўлиб,   ҳар   саҳар   порлаши,
барча   жонзотлар,     жумладан,   инсон   қалбини   шодликка   лиммо-лим
этиши  аён  ҳақиқат.  Аммо   Қуёш   ҳам   бир   тимсол,   бир   ташбеҳ,  холос.
Илоҳий   ҳақиқат,   тажаллий   бундан-да   улкан,   у   жами   борлиқни,
жумладан,   қуёшни   ҳам   қамраб   олади.   Бу   ҳақиқат   ва   беинтиҳо
Қудратни ориф инсон, пири комил англаб етади. Буни англаган ориф,
вали   зотлар   ҳам   қалблари   порлаб,   шу   маьрифат   нурини   бошқа
талабгорларга етказадилар. Ёр акси билан ошно этадилар” 30
.
Ғазалнинг бегона байти эса қуйидагича:
Се н гу м он қ ил ғ андин ў з га ж ом у  м ай м авж у д эру р. 
Бил м айин наф й этм а бу  м айхона аҳ л ин, з оҳ идо.
29
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 14
30
 Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 17-19  Яьни,   эй зоҳид, сен ўйлаётган жому майни ўйлаётганим йўқ, чунки бу
сен   назарда   тутган   жому   май   эмас,   билмасдан   дарвешларни
маломат қилма.
Диққат   қилсангиз,   ғазалда   жом   ва   май   истилоҳлари   бошидан
охиригача     бир-бири   билан   боғлиқ,   аммо   хилма-хил   талқинларда
давом   этган.   Жом   моддий   дунё   май   эса   Ёрнинг   тажаллийсини   акс
эттирувчи     ва   унга   боғланган   кўнгил   ишқи   туғёнини   англатувчи
тимсоллар   экан,   бунда   уч   маьно   бир-бири   билан   боғлиқ   ҳолд   зуҳур
этади: 1)илоҳий нур жилоси; 2) дунё; 3) инсон қалби.
Инсон   агар   фақат   дунё   ташвишлари   (занги0   билан   боғланса,   у
Илоҳий   нурдан   бебаҳра   қолади.   Холбуки,   инсоннинг   олий   мақсади   –   ўз
Аслиятини   идрок   этиш   ва   Унга   қайтишдир.   Шу   боис   у   кўнгил
кирларини     ювиб,   уни   Аллоҳ   нури   акс   этган   жомга   айлантириши
лозим, чунки ана шу даражага етган одам  дунёнинг ўзи Аллоҳ жамоли
акс   этган     мазҳар   ва   жом   эканини   англаб   етади.   Шунда   инсон   ўзини
қудратли,   мукаммал   ҳис   этади   ва   фақир,   ҳоксор   бўлса   ҳам   бу
муҳаббат оташида пишиб, подшо Жамшиддан кучлироқ сезади. Бунда
қуйидаги   ривоятга   ишора   ҳам   бор:   дейдиларки,   шоҳ   Жамшид   майни
ихтиро   қилгандан   кейин,   донишмандлар   кўмагида   шундай   бир   жом
ясатган   эканки,     агар   унга   май   тўлдирсалар,   бутун   олам   ва   унинг
воқеа-   ҳодисалари   акс   этаркан.   Жамшид   бутун   оламни   шу   жомда
кўриб   турар   экан.   (   Искандар   ясаттирган   кўзгу   ҳам   шундай
хусусиятга эга бўлган дейишади). Алишер  Навоий шу  ривоятларга  ишора   қилиб,   биринчидан,
ориф   инсон   қалби   ҳам   оламни   ва   илоҳий   тажаллийни
кўрсатадиган   кўзгудир,   чунки   у   Ишқ,   илоҳий   сирлар,
ҳикматларга   тўла   деган     ғояни   ифодаласа,   иккинчидан,
дарвешнинг синиқ  кўнгли  (“синғон  сафол”)   Жамшид каби шоҳлар
қадаҳидан     ҳам   эьтиборлироқ,   қимматлироқ   бўлиб,   айни   шу
“синиқ   кўнгиллар”   Илоҳ   нурини   акс   эттириб,   дунёни   кўрсата
олади, деган фикрни билдиради” 31
Эьтиборга   молик   жиҳати   шундаки,орифона   ғазалларнинг   бегона
байтлари   ҳам   орифона   бўлгани   учун   бошқа   байтлардан   алоҳида
ажралиб турмайди.
5. Ҳ асби  ҳ ол ғ азалларининг ориф она бегона байтлари
 Х аста ж оним  з аъ ф ин англ а, к ў нгл у м  аф ғ онин к ў ру б, 
Сў рм а к ў нгл у м  ярасин, ф аҳ м  эт к ў з у м  қ онин к ў ру б.
Деб   бошланувчи   ғазали   ҳасби   ҳол   мавзусида   битилган.   Байтнинг
маьноси   эса   шундай:     кўнглим   фиғонларини   кўргин   ва   хаста   жоним
касаллигиини   англа.   Кўнглим   қанчалар   яра   эканлигини   сўрама,
кўзимнинг қонини кўриб ўзинг фаҳм эт!
Байтдаги   жон,   кўнгил,   кўз,   қон;   англа,   фаҳм   эт;   заьф,   афғон,   яра
сўзлари   таносуб   бадиий   саньатини,   кўнгил   сўзи   икки   маротаба
такрорланиб   такрир   бадиий   саньатини,биринчи   ва   иккинчи
мисрадаги   сўзлар   устма-уст   қофияланиб   тарсеь     саньатини   юзага
келтирган. Ғазалнинг бегона байти қуйидагича:
31
Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 19-20  Чархдин сидқ  аҳ л и м отам  ичраду р, ф аҳ м  айл агил , 
Ҳ ар саҳ аргаҳ  субҳ нинг чок и гирибонин к ў ру б.
Яьни:   ҳар   тонгда   ўз   ёқасини   вайрон   қилишини   кўриб,   тақдирнинг   бу
ишидан сидқ аҳли (тўғри йўлдаги кишилар) мотам ичида қолдилар.
Демак   ғазал   қандай   мазмунда   бўлишидан   қатьи   назар   унинг
шоҳбайти   аксарият   ҳолларда   орифона   мазмунда   бўлар   экан.   Аммо
нега   шундай?   Бизнинг   изланишларимиз   шуни   кўрсатадики,   бегона
байтнинг   ғазал   таркибига   киритилишидан   мақсад   ҳам   ёзувчининг
ирфоний мазмундаги фикрлари ва ғояларини баён этишдир. Классик
лирика ўзининг маьно қатламларига бойлиги билан ҳам бошқа давр
адабиётидан фарқ қилишини ёддан чиқармаслик керак.   
II  БОБ БЕГОНА  БАЙТЛА РДА  ҒОЯ ВА  БА ДИИЙ СА НЬА ТЛА Р
УЙҒУНЛИГ И
II.1 Ош иқ она ғ азаллардаги  ш оҳ байтлар
Шунга   эьтибор   беришимиз   керакки,   биз   Алишер   Навоий
ғазалларини   айнан   бир   мавзуга   тааллуқли   дэёлмаймиз.   Чунки
орифона   ғазалларида   ошиқоналик,   ошиқона   ғазалларида
орифоналик, ёки ошиқона ғазалларида ижтимоийлик ғоялари билан
суғорилган байтларни кўришимиз мумкин.
              Биз   Навоийнинг   “Ғаройиб   ус-сиғар”   девонидаги   ошиқона
ғазалларнинг   орифона   руҳда   битилган   бегона   байтларини   ҳам
алоҳида таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
       Навоийнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонидаги:  Шаҳ р бир ой ф у рқ атидин байт у л -аҳ з онду р м анга, 
Бир гу л и раъ но ғ ам идин боғ  з индонду р м анга.
    деб   бошланувчи   ғазали     ошиқона   руҳда   битилган.   Ғазалнинг
умумий   мазмунида   эса   ошиққа     ёридан   етган   озорлар   ўз   аксини
топган. Бу ғазалнинг бегона байти қуйдагича:
              Май ичиб тоатни ф авт этм ангк и,у л  ўт тобидин,
             Не ча боқ сам  баҳ ра ҳ ол о доғ и ҳ ирм онду р м анга. 32
    Яьни:   Ул   Ёр   (Оллоҳ)нинг   ҳарорати   шу   қадар   кучлики,   қанча   боқсам
ҳам     ҳалигача   унинг   ҳиссаси   ортиб   бораверади.   Май   ичиб     –     илоҳий
ишқ   билан   маст   бўлиб,   Оллоҳ   васлига   интилаётган   банданинг     шу
ИШҚ билан сармастлигининг ўзиёқ тоат ўрнидадир.
Бу байтдаги  баҳра, ҳирмон; ўт, тоб  сўзлари  таносуб  , “ Т ” товушининг
такрори   эса   аллитерация ,   ўт   тоби   сўзлари   эса   истиора   бадиий
саньатини юзага келтирган.
        Ким к и к ў рса м ушк и ноб ул  су нбу л и се роб аро, 
Бир қ ора ту ф роғ  де гайк им  тушти м ушк и ноб аро.
  деб бошланувчи ғазали ҳам ошиқона руҳда битилган бўлиб, суюкли
ёр   мадҳига   бағишланган.   Гарчи   ғазал   мавзуси   ошиқнинг   маьшуқага
дил сўзлари бўлсада, бегона байти орифона руҳга йоғрилган:
            Чархи доир баҳ ридин е л  ту тм асу н соҳ ил  ум ид,
32
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 35             Ким  қ уту л м ас ҳ ар к ишик им  тушди бу  гирдоб аро. 33
Байтни   таҳлил   қилишдан   олдин   шуни   айтиб   ўтмоқ   жоизки,   Чарх     бу
ерда   тақдир   маьносида   келган,   Навоий   эса   Тақдирни   мутлоқ,
ўзгармас   деб   билади.   Тақдирнинг   мутлақлигини     Навоий   ўзининг
барча асарларида таькидлайди, фақатгина “Лисон ут-тайр” достонида
инсон   тақдирини   ўзгартириш   мумкин,   деган   ғоя   илгари   сурилади.
Байтнинг маьноси эса шундай:
          Айланиб   турувчи   чарх   гўё   гирдобга   ўхшайди   ,   ҳар   иккаласи   ҳам
айланиб   турган   қисматнинг   рамзий   тимсолидир,яни   бу   денгизда
соҳил йўқ,шундай экан эл ҳам қисмат ёзуғидан нажот кутмасин.
Юқоридаги   байтда   баҳр,   соҳил,   гирдоб;   киши,   эл   сўзлари   таносуб   ;
чархи   доир,   соҳил,   гирдоб   сўзлари   эса   истиора   бадиий   саньатини
юзага келтирган.
      Навоийнинг:
Д оғ л арк им , қ ў йду м  у л  ой ф у рқ ати оз орида,
Д у ди ҳ ар бирнинг эру р доғ е  ф ал ак  ру хсорида.
  деб   бошланувчи   ғазалида   ошиқ   ҳасратлари   ўз   аксини   топган.
Шоҳбайти эса қуйидагича:
Топм асанг давр аҳ л идин м е ҳ ру  ваф о, айб этм ак им ,
Бу тм ам иш бу  м е ва даврон боғ ининг ашж орида. 34
33
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 40
34
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 46 Яьни:  Агар бу замона одамларидан меҳр, вафо тополмасанг, айб этма,
чунки   замонанинг   ўзида   бундай   хислатлар   йўқ,   Меҳр   мевасини
етиштирадиган дарахтнинг ўзи бу боғда  унмагандан кейин меванинг
бўлмаслиги ҳам табиий ҳолдир.
Юқоридаги   байтда   давр,   даврон   сўзлари   тажнис;   меҳр   ,вафо;
мева,   боғ,   ашьжор   сўзлари   эса   таносуб   бадиий   саньатини   юзага
келтирган.
   Навоийнинг: 
Х ил ъ атин айл абм у ду р у л  шў хи сийм инбар қ аро, 
Ту н саводи бирл а к ийганде к  м аҳ и анвар қ аро.
деб   бошланувчи   ғазали   ҳам   ошиқонадир,   ва   бу   ғазалда   қора   ранг
устунлик қилади. Унинг бегона байти эса:
   Ғайрдин қ ил ғ ил  з ам иринг саф ҳ асин пок , эй ф ақ иҳ , 
Тобак ай  қ ил м оқ  ф ире бу  м ак р ил а даф тар қ аро. 35
Навоий   бу   байтда   диний   билимлар   эгаси   бўлмиш   фақиҳга   (   фақиҳ
сўзининг   маьноси   “диний     ҳуқуқлар   билимдони” 36
демакдир)мурожаат
қилар экан,   замирингни, кўнглингни доимо гуноҳ ишлардан   пок тут.
Ичингни  ҳам, сиртингни ҳам бир қил. Сенинг ишинг фақат  кимнидир
оқлаш   ёки   қоралаш   бўлмасин,   бирор   ҳукм   чиқаришдан   олдин
замирингни ҳам пок тут!
35
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 51
36
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.339 Байтдаги   макр,   фириб;   сафҳа,   дафтар   сўзлари   таносуб,   пок   ва
қора   сўзлари   тазод ни,   эй   фақиҳ   эса   илтифот   бадиий   саньатини
вужудга келтирган.
Ҳазрат Навоийнинг:
  Не ча бў л ғ ай м анга ҳ аж р ичра таз ал л у м , ё  раб? 
А йл а бу  з у л м  аро ҳ ол им ғ а тараҳ ҳ у м , ё  раб.
    деб   бошланувчи   ғазали   ошиққа     ёрдан   етган   озорлардан   шикоят
мавзусида   битилган   бўлишига   қарамай,   ғазалнинг   шоҳбайти
орифона руҳдадир:
Ум р чу н ф оний эм иш, гар к иши ол ам  шаҳ иду р, 
Чу н ў л ар, не вчу н этар м у нча тааз з у м , ё  раб.    37
   
Байтда   келтирилган   “ тааззум ”   сўзининг   маьноси   “ўзини   катта
тутмоқ,кибрланмоқ” 38
 Байтнинг маьноси эса:
Агар   бир   киши   оламнинг   шоҳи   бўлганда   ҳам     унинг   умри   фонийдир,   у
бир   кунмас   бир   кун   бу   ёруғ   оламни   тарк   этади.   Шундай   экан     кибрга
берилиш,   ўзини   бошқалардан     устун   қўйиш   нимага   керак   дея
ҳайратланади.   Шу   ўринда   айтиш   жоизки,   ё   раб   сўзи   ҳайратланиш
маьносида келган.
  Бу   байт   орқали   шоир   умрнинг   ўткинчилиги   ,   шу   қисқа   умри
давомида     кибрга   берилмаслик   лозимлиги,   агар   у   фақатгина
оламнинг   шоҳи   бўлмаган   тақдирда   ҳам   ўз     вужудининг   шоҳи
37
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 51
38
Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.143   ҳисобланади.   Шунинг   учун   шоир   бутун   инсониятни   камтарликка,
фоний   умри   давомида   фақат   эзгу   амал   қилиб   яшашга   ундайди   ва
кибрдан сақланишга чорлайди.
Байтда   илтифот   (   Ё   раб)   ,   таносуб   (ўлар,фоний,умр)   бадиий
саньатларидан фойдаланилган.
  Ке з арм е н к ў йида йил л ар наз ар ҳ ол им ғ а сол ғ ай де б,
А гар ўл ту рса қ оним  ранги туф роғ ида қ ол ғ ай де б.
  бошланувчи   ғазалида   ёрнинг   маьшуқага     илтижолари   ва   унинг
таьрифи   келтирилар   экан   бегона   байтда   эса   орифона   ғоялар   баён
этилади:
Ҳ арам  васл ин тил арсе н пў я у р м ардона, эй сол ик ,
Қ адам  оҳ иста че к м а бағ ринг у л  е л м ак да тол ғ ай де б. 39
Яьни:   бу   байтда   Навоий   тасаввуф   йўлига   кирган   соликка   мурожаат
қилар   экан,   Маккага   бормоқни   ўз   олдингга   мақсад   қилган   бўлсанг
кўксимга   ел     тегади,   озор   етади     деб   секин   -   секин   юрма,   бу   йўлда
мардона   бўл   ,   дейди.   Яна   бир   маьноси   эса  “ Эй  Яратганнинг   дийдори
учун   йўлга   отланган     инсон,   агар   унга   яқинроқ   бормоқчи,   Унинг
дийдорига   умид   боғлаган   бўлсанг,   бу   йўлда   дадилроқ   бўл,
машаққатлардан қўрқма”  демоқчи бўлади шоир.
   Навоийнинг ошиқона руҳда битилган ғазаллари бегона байтларини
таҳлил   қилиш   жараёнида   ғаройиб   ҳодисанинг   гувоҳи   бўламиз.
39
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 83 Ғазалдаги   ошиқона   руҳ   айни   пайтда   аслида   орифона   мазмунни   ҳам
ифодалаб   келаркан.   Ўқувчи   ғазални   хоҳ   ошиқона   ,   хоҳ   орифона   деб
тушунсин,   мазмун   ўзгармайди.     Шоҳбайтларда   илгари   сурилган   ғоя
Навоийнинг   бутун   ижодига,   эьтиқодига     тутилган   кўзгу   вазифасини
бажаради.
II.2 Ориф она ва бош қ а м авзу даги  ғ азаллар
Мумтоз   адабиётимизни,   айниқса,   мумтоз   лирикани   орифона
руҳ, орифона ғояларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Унинг бошқа давр
адабиётидан   ажратиб   турувчи   асосий   хусусияти   ҳам   айнан
орифоналикдир.   Шунинг   учун   мумтоз   шеьрий   жанрлар   гултожи
бўлмиш   ғазални   тасниф   қилишда   ҳам   орифона   ғазалларга   алоҳида
эьтибор   берилади.   Хусусан,   Навоий   ижодида   ҳам   орифона   ғазаллар
салмоқли ўринга эга.  Шоирнинг: 
Наф ис к ийгу л у к  ў л са ял анг таним ғ а ҳ авас, 
Ҳ асир нақ ши ҳ асирий л ибос ў рниғ а бас, 40
деб   бошланувчи   ғазали   ҳасби   ҳол   ғазал   ҳисобланади.   Байтнинг
маьноси   эса   қуйидагича:   Кийишга   ярайдиган   нафис   кийим   менинг
яланғоч   танимга   кийилиш   учун   ҳавас   қилса,   билсинки   ҳасир   нақши
(ҳасир сўзининг маьноси “бўйра, чипта” 41
 )менга қуроқ тўннинг ўрнига
етарли бўлади.   Бу байтнинг  зоҳирий  маьноси.  Ботиний  маьноси  эса:
Бу   дунё   моли   мени   қизиқтирмайди,   ишқ   йўлида   менинг   бундай   мол-у
дунёга эҳтиёжим йўқ, илоҳий маьрифатдан бир нишона бўлса бас.
40
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 159 
41
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 2-жилд.-Т.:Фан, 1983.-Б.113 Байтдаги   кийгулик,   нақш,   либос   сўзлари   таносуб   бадиий
саньатига   асос   бўлган   бўлса   ,   ҳасир,   ҳасирий   сўзлари   эса   такрир ни
юзага келтирган.
Ғазалнинг бегона байти: 
Кў нгу л к и, к оф ир и   и шқ  ўл ди ор эру р з у ннор, 
Не динк и м у ғ бача з у л ф ин бе л ига қ и л ди м арас.
Яьни:  Кўнгил ишқнинг кофири бўлди, энди унга зуннор тақиб юриш ор.
Чунки   у   муғбача   сочини   белига   боғлаб   олган.   Бу   байтнинг   зоҳирий
маьноси   эди.   Ботиний   маьносини   англаш   учун   келтирилган
тасаввуфий истелоҳларнинг маьносига эьтибор берайлик. 
Зулф (соч)-дунёвий ишлар; маьшуқ йўлидаги  қийинчиликлар
Муғбача –бу ўринда ёр, маьшуқа маьносида
Мен   ҳақиқий   кофир   эмасман,   балки   ишқнинг   кофири   бўлдим.   Чунки
ёримнинг   сочини   белимга   зуннор   ўрнига   боғлаб,   унга   етишиш
йўлидаги   барча   қийинчиликларга   таййорман.   Ғазалнинг   лирик
қаҳрамони   ориф-ошиқдир.   Шундай   экан   гап   Илоҳий   ишқ   ҳақида
бормоқда.   Бу   мураккаб   йўлни   танлаган   ошиқ   барча   синовларга
таййор,   айни   пайтда   уни   енгиб   ўтишига   ишонади.   Ахир   унинг
қалбидаги   Илоҳий   тажаллиётга   муҳаббат   унга   бу   йўлда   куч   беради.
Шу   ўринда   ҳазрат   Навоийнинг   “Фарҳод   ва   Ширин”   достонидаги
Фарҳод суюкли ёри йўлида (демакки Илоҳий муҳаббат йўлида) босиб
ўтган йўлини ёдга олиш кифоя. Фарҳод бу йўлда, аввало, ўз нафсини
жиловлашни   ўргангани   ҳам   бежизга   эмас   эдику!   Ёки   “   Лайли   ва Мажнун”   достонидаги   Мажнунни   олайлик.   У   ҳам   барча
қийинчиликларга   қарамай   Лайлининг   ишқида   ёнмадими,   Маккада
ҳам   ишқимни   комил   қилгин   деб   ёлвормадими?   Худди   Фарҳод,
Мажнун   каби   юқорида   кўрган   ғазалимизнинг   лирик   қаҳрамони   ҳам
ишқ   йўлида   қийинчиликлардан   чўчимайди,   аксинча,   шу
қийинчиликларни   босиб   ўтсагина   муҳаббатига   (демакки   илоҳий
маьрифатга)   етишиши   мумкинлигини   билади,   ва   бу   йўлда   собит
қадам ташлайди.
Не  тиригм е н, не  у л у г, не  соғ , не  бе м орм е н, 
А йта ол м анк им , ф ироқ ингдин не  янгл иғ  з орм е н. 42
Деб   бошланувчи   ғазали   бир   қарганда   ошиқнинг   кўнгил
кечинмаларини   ўзида   акс   эттиргандек   гўё.   Байтнинг   маьноси:   На
тирикман, на ўлик, на соғ, на беморман. Сенинг фироқингдан қанчалар
хароб   ахволга   келиб   қолганимни   айтишга   тилим   лолдир.   Бу   ерда
ошиқнинг   ишқ   йўлида   қай   ахволга   тушиб   қолганлиги   баён
қилинмоқда.   У   шундай   ҳолга   келиб   қолганки,   ўзининг   на   тирик,   на
ўлик   эканлигини   ҳам   билмай   қолган.   Ишқи     шундай   ҳолга   олиб
келганки, уни на соғ, на бемор дейиш мумкин. Лирик қаҳрамонни бу
ахволига       сабаб   ишқнинг   ўзигина   эмас,   ёрнинг   фироқи   ҳамдир.   Шу
фироқ   туфайли   ҳам   қанчалар   зор   ахволдалигини   айтишга,   ҳатто,
тили лол! 
Бу байтда  такрир  бадиий саньати ва  тазод  уйғун равишда жуда
гўзал   мисра   яратилган.   Матлаьнинг   1-мисрасида   “не”   сўзи   тўрт
42
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.—Тошкент:ФАН, 1987.-Б. 307 маротаба   такрорланиб,   мусиқий   оҳанг   ҳосил   қилган   бўлса,   иккинчи
мисрада   ҳам   шоир   яна   бир   бор   “не”   сўзини   қўллаб   маьнони
кучайтирган, таьсирчанликни оширган. Матлаь бадиий саньатга бой:
тирик- ўлик, соғ – бемор тазод  саньатини ҳосил қилган бўлса,  тирик ,
соғ;   ўлик,   бемор   ;фироқ,   зор   сўзлари   орқали   таносуб нинг   ўзига   хос
наьмунаси яратилган.
Айни   пайтда   тажоҳули   орифона га   ҳам   ишора   қилинган.   Шу
ўринда ушбу бадиий саньатга изоҳ бериб ўтишни жоиз деб билдик.
“Тажоҳул   ул-ориф”   (ар.билувчининг   билмаган   бўлиб   кўриниши)   –
шеьриятда     жуда   кўп   ишлатиладиган     маьнавий   саньатлардан.Бу
ҳақда   “Арузи   Ҳумоюн”да   шундай   дейилади:   “Бу   саньат   шундайки   ,
сўзловчи   мавзуни   ўзи   билади,   аммо   сўрайди;гапнинг   боришидан
англашилиб   турган   мазмундан   гўё   бехабардек,   ўзини   билмасликка
олади”.”Жамьи мухтасар”да эса :”Бу ерда тажоҳул ул- ориф шуки, шоир
нима эканлигини билади ,аммо ўзини билмаганга олади ва сен умисан,ё
бумисан,   деб   савол   беради”   ,   дейилади.Умуман   бу   саньатнинг
хусусиятини   шундай   изоҳлаш   мумкин   :шоир   ўзи   тасвир   этаётган
нарса ёки ҳодисани ёхуд унинг ўзига хос хусусиятини яхши билади.Ана
шу  хусусият   ёки  белгиларни   ёрқин   ва   таьсирли   ифодалаш   мақсадида
оддий   хабар,   баён   йўлидан   бормай,   риторик   савол   усулидан
фойдаланади.Бироқ   бу   саволнинг   ўзида   жавоб   ҳам,   яьни   шоирнинг
муддаоси ҳам кўриниб туради”. 43
  
43
 Ё.Исҳоқов.Сўз саньати сўзлиги.Т.”Ўзбекистон” 2014-й 188-б.  Навоий ҳам юқоридаги байтда ёридан айрилиқда қанчалар зор
эканлигини   айта   олмайман,   дейди-ю   аслида   шунинг   ўзиданоқ
ошиқнинг изтироблари не чоғли бисёр еканлиги аёндир.
Ғазалнинг бегона байти   ўқувчидан зийракликни талаб   қилади,
сабаби у орифона руҳда битилган:
Майда аф юн эз гил , эй м у ғ к им , бу  эск и дайр аро, 
Те л барарм е н ғ у ссадин гар бир наф ас ҳ ушё рм е н.
Яьни: Ей   муғ   ,бу   масканда   менга   кучлироқ   майингдан     тутгил,   токи
фироқ мени телба қилганда ишқим туфайли бир нафас ҳушёр бўлайин.
Демак   лирик   қаҳрамон   энди   доимги   ичадиган   майига   қаноат
қилмайапти,   янада   кучлироқ   май   сўраяпти.   Токи   уни   телба   ҳолига
келтирган   ғаму   ғуссалардан   бир   нафас   бўлсада   озод   бўлсин.   Бу
ғазалнинг зоҳирий маьноси эди. 
Орифона ғазалнинг, орифона байтнинг ўзига хос хусусияти унда
тасаввуфий истелоҳлар кенг қўлланилади.Хусусан:
Муғ   –   пири   комил,   дайри   фано   –   ҳайвоний   нафсдан   қутилган,   руҳан
тирик,   маьнавий   етук   кишилар   мажлиси   ва   уларнинг   маьнавий
шакли, дайр – оташпарастлар ибодатхонаси, мажозан майхона
Байтнинг   орифона   мазмуни   қуйидагича:   Эй   пири   комил,   энди   менга
илоҳий   ишқ   майининг   кучлироғидан   бергин,   ишқимни   камолига
етказай,   ёрнинг   фироқи   мени   телба   қилмоқда,   ахир   мен   шу   ишқим
билан ҳушёрманку!  Байтда   бир   қанча   шеьрий   саньатлар   қўлланган:   май,   муғ,   дайр
сўзлари   орқали   таносуб ;   эски   дайр   сифатлаш,   эй   муғ   деб   эса
илтифот   саньати яратилган.
Орифона   ғазалнинг   бош   ғояси   ўз   нафсини   енгиб,   илоҳий   ишқ
майидан тотмоқликдир.
Нафс   эса   ишқнинг   душмани   сифатида   қораланади.   Унга   қарши
курашиш   ошиқнинг   ва   пири   комил     –     орифнинг   бош   мақсади
ҳисобланади.
“ Нафснинг ёмонлигини англаш — одамнинг ўзини, демакки, ило-
ҳийлик ва э з гуликни англашидир. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд
ҳикмати: «Нафси худро ба бадй шинохтан — худшинохтан аст»
(«Ўз нафсингнинг ёмонлигини таниш — ўзлигингни танишдир»),
Мансур Ҳаллож ўғли Аҳмад шунлай хотира айтади: «Отамнинг
сўнгги кечаси (яъни ўлимидан олдинги кеча) андин васият талаб
қилдим. Дедиким, нафсингни бир шуғлға сол, андин бурунки,
сени бир шуғлға солғай»  (Алишер Навоий.  МАТ, 17-том, 93-бет).—
Нафс сени ўзига тобеъ этгунча, сен уни тобеъ эт — Мансур васия-
тининг маъноси шу.
Алишер Навоийнинг ўзи эса нафсни инсон боласининг энг
ғаддор душмани сифатида таърифлайди. Сен нафсга қарам бўлиб, асир тушган  д ушманни бан д  этишинг
мумкин, аммо сенинг нафсдан кўра кучлироқ душманинг йўқ,
қурбинг етса, уни асир ол, дейди Навонй. Шундай, энг кат т а
қаҳрамонлик,    жасорат — бу нафсни енгмоқ. Шу сабаб тожу тахтни
тарк этиб, дарвеш жандасини кийган Иброҳим Адҳамни сўфий
шоирлар мардлар марди деб алқайдилар.
Шу боис ҳам Туркистоннинг улуғ авлиёси Аҳмад Яссавий
нафсни инсонийлик душмани, имон душмани, деб ҳикматларида
уни ғазаб билан қоралаган эди. Чунончи:
Золим нафсим ҳеч қўймайин ўйга солди,
Нафсднн хечиб чин ошиқлар Аллоҳ деди.
Нафс — золим, нафс—қароқчи, ғаддор ғаним.  «Девони ҳик-
мат»да Яссавий нафсни ана шундай таърифлар билан тилга олади.
Нафс домига тушган одам гумроҳ ва забундир:
Нафс йўлига кирган киши расво бўлур,
Йўлдан озиб, тойиб-тўзиб гумроҳ бўлур.
 Маълум бўладики, тасаввуф аҳли нафс деганда фақат ейиш-
ичишни назарда тутмаганлар (гарчи бу эътиборлан соқит қилин-
маса-да), бу тушунча кенгайиб, ҳам чуқурлашиб, бойлик, мулк, тож-тахт масалаларига боғланиб кетади. Тасаввуфнинг  д унёга,
ҳаётга муносабати, эрк, у з лат каби ижтимоий ҳодисаларга қараши
ҳам шу тушунча асосида аёнлашади ” 44
.
Демак,   орифона   руҳда   битилган   ғазалларининг   шоҳбайтлари
ҳам орифона. Бироқ орифоналик бегона байтда фавқулотда кучаяди,
ирфоний   ғояларнинг   қаймоғи   ҳам   бегона   байтда   ўз   аксини   топади.
Бундай ғазалларнинг лирик қаҳрамони ҳам энди шунчаки ошиқ эмас,
ориф – ошиқдир!  
II.3   Бегона   байтларда   ш оир   тах аллу сининг
қ ў лланилиш и
Ғазал байтлардан ташкил топади. Унинг биринчи байти матлаь,
охирги   байти   эса   мақтаь   деб   юритилишини   таькидлаган   эдик..
Мақтаьнинг   энг  асосий   хусусияти   шундаки,     “ Ғазалдаги   мазмун,   фикр
мақтаьда   ниҳоясига   етибгина   қолмай,   айни   замонда   шоирнинг   ўз-
ўзига ёхуд умумга қаратилган салмоқли хулоса ҳам чиқарилади”. 45
 
Одатда   шоирнинг   тахаллуси   ғазалнинг   энг   сўнгги   байти   -
мақтаьда   келтирилади.   Навоийнинг     “Ғаройиб   ус-сиғар”   девони
ғазалларини   ўрганиш   асносида   шоир   тахаллуси   нафақат   мақтаьда,
балки,   ғазалнинг   шоҳ   байтида   ҳам   келган   ўринларни   кузатишимиз
мумкин. 
Мисол учун ҳазрат Алишер Навоийнинг 
44
 Нажмиддин Комилов.Тасаввуф .Т.”Мовароуннаҳр”-“Ўзбекистон” 2009-й Б.123
45
 Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б. 76 Илоҳо, подшоҳо, к ирдигоро, 
Санга очуғ  ниҳону ошк оро. 46
  деб   бошланувчи   ғазалида   шоир   тахаллуси   мақтаьда   эмас,   бегона
байтда келтирилган:
Навоий наф с з у л м отиғ а қ ол м иш,
Се н ў л м ай Х из ри раҳ , чиқ м оқ  не  ё ро?
Бу ерда  раҳ – йўл, из 47
, ёро – қувват, мадор, илож 48
 .  Яьни:  Навоий
нафснинг   зулматида   қолди.   Агар   сен   бу   йўлда   Хизр   каби   йўлбошчим
бўлмасанг,чиқишга не иложим бор?
Бу   байтда   шоир   Хизр   алайҳиссаломни   эслайди   ва   талмеҳ
бадиий   саньатидан   моҳирона   фойдаланади.   Бизга   маьлумки   Хизр   –
боқий умр, донишмандлик ва йўлбошловчи маьноларида келади. Бу
ғазалнинг   матлаьси   “ Илоҳо,   подшоҳо,   кирдигоро ”   деб   бошланади   ва
мақтаь   “ Расулингни   шафиь   эт,   кирдигоро ”   билан   ниҳояланади.
Кўриниб   турибдики,   шоир   кирдигоро   сўзини   ғазалнинг   бошида   ва
охирида қўллаб, маьнони кучайтиришга, оҳангдорликка эришган. 
Ғазалнинг   бегона   байтида   шоир   тахаллуси   келар   экан,   бу   байт
ҳам   хулосаловчилик   хусусиятига   эга   бўлади.   Бу   хулоса   сўнгги   байт
билан узвий боғлиқ бўлиб, мақтаьда ўз якунига етади. Навоийнинг: 
Ик к и ў тл у ғ  наргисингк им , қ ил дил ар бағ рим  к абоб
46
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 26.
47
 Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 2-жилд.-Т.:Фан, 1983.-Б.615
48
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.541 Бириду р айни ху м ор ичинда, бири м асти хоб. 49
деб бошланувчи ғазалида ҳам шоир тахаллуси мақтаьда эмас, бегона
байтда   келтирилади.   Байтнинг   маьноси   эса   қуйидагича:   сенинг   бу
наргиз   каби   ўтли   боқадиган   икки   кўзинг   менинг   бағримни   куйдириб,
мисли   кабоб   қилдилар.   Уларнинг   бири   мастлик   ичинда   (уйқусираган
ҳолатда)   бўлса,   яна   бири   эса   аллақачон   уйқудадир.   Кўриниб
турибдики,  ғазал ошиқона руҳда. Ошиқ ёрининг кўзларини наргизга
ўхшатар   экан,   бағрининг   куйиб,   кабоб   бўлишига   ҳам   шу   кўзлар
сабабчи эканлигини айтади. Суюклисининг кўзлари эса бири ноз ила
уйқусираган   ҳолатда   бўлса,   яна   бири   уйқу   пардаси   ортига
бекингандир. Матлаь шеьрий саньатларга бой. Жумладан,  икки ўтлуғ
наргис   истиора   саньатига   асос   бўлган   бўлса,   хумор,   маст   сўзлари
таносуб ни  юзага   келтирган.   “Б”   товуши   такрорланиб,   аллитератсия
бадиий   саньатини   ҳосил   қилган   бўлса,   “бири”   икки   бор   такрор
қўлланиб,   такрир     саньатига   асос   бўлганини   кўришимиз   мумкин.
Ғазалнинг бегона байти қуйидагича:
И ч, Навоий, м айк и ф аҳ м  этту к  табиби ишқ дин,
Ғуссаву  ғ ам  з аҳ риғ а тарё к  эм иш ё қ у ти ноб.
  Эй   Навоий,   энди   ичкил,   чунки   ишқнинг   даволовчи   табиби   бу
майдир. Ғуссаю ғамнинг заҳрига эса ёқути ноб – қизил, тиниқ, соф май
даво   бўлади .     Бу   ерда   май   сўзини   ўз   маьносида   тушунмаслик   керак.
Агар   шундай   тушунадиган   бўлсак,   Навоий   май   ичиш   каби
шариатимизга   тўғри   келмайдиган   амалга   ундамоқда   деган   нотўғри
49
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 62 хулосага   келиб   қолишимиз   мумкин.   Демак,   байтда   қўлланган   май
истелоҳи   тасаввуфий   маьнода   қўлланган.   Май   –   илоҳий   нур,   илоҳий
тажаллиёт, илоҳий ишқ   маьноларида келади. Шундан келиб чиққан
ҳолда   байтни   таҳлил   қилиш   ўринли   бўлади:   Эй   Навоий,   бу   ишқни
даволовчи   табиби   ҳам   яна   шу   ишқнинг   ўзидир.   Ёрдан   (демакки
Оллоҳдан ёки илоҳий ишқдан)  айрилиб  чеккан дардларингга  ҳам (ғам-
ғусса ёридан айрилиш, фироқ маьноларида келади) сенинг соф ишқинг
сабаб   бўлади,   демоқчи   бўлади   шоир.   Байтдаги   май,   ёқути   ноб,   ич;
табиб,   тарёк   сўзлари   таносуб   бадиий   саньатига,   ёқути   ноб   эса
истиора  саньатига асос бўлган. 
Навоийнинг: 
Баҳ ор се нсиз  ўл у пту р м анга аж аб дў з ах, 
Қ из ил  гу л  анда ў ту  оқ  шу к уф ал арду р ях. 50
деб   бошланувчи   ғазалида   ҳам   шоир   тахаллуси   бегона   байтда
келтирилади.   Матлаьнинг   маьноси   эса:   “   Баҳор   сенсиз   мен   учун
дўзахдир,   қизил   гуллар   олов   бўлса,   оқ   гуллар   муз   сингаридир.   Демак
ошиқ   учун   ёр   бўлмаса,   баҳор   фасли   қиш   каби   туюлиб,   кўкламда
очилган қизил гул олов, оқ гул муз сингари эканлиги баён қилиноқда.
Бу   орқали   ошиқ   учун   маьшуқасиз   ҳеч   нарса   керак   эмаслиги,   ҳатто
баҳор   ҳам   татимаслиги   англашиляпти.   Демак,   табиат   тасвирини
бериш   воситасида   шоир     ўз   кайфиятини   баён   этар   экан,   бундай
гўзаллик   ёрнинг   суҳбати,   дийдори   бўлмаса,   завқ   бағишламаслигини
50
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 129 айтиш   баробарида   ўз   ишқининг   нақадар   кучли   эканлигини   ҳам
сездириб қўяди” 51
.   Ғазалнинг бегона байти қуйидагича: 
Навоий эгни ял ангду р де м ангк и, борду р анга,
Ф ано ҳ асири, бал о хораси насиж  ил а нах.
  Байтнинг   маьноси:   “Навоийни   эгни   яланг,   яьни   либоссиз,   деб
ўйламанг,   чунки   унда   фанодан   палос   ва     абрешин   ипидан   тўқилган
бало матоси бордир.  Алишер Навоий лирик қаҳрамон истагини фано
бўлиш   билан   боғлаб,   у   халқ   кўзига   либоссиз   бир   мискин   каби
кўринаётган   бўлса-да,   аслида   унда   фанодан   палос   ва   балодан   мато
бор   эканлигини   айтади,   шу   орқали   тасаввуфдаги   жавонмардлик
таьлимотига   ишора   қилади.   Шу   ўринда   “Сабьаи   сайёр”   достонида
келтирилган   шанба   куни     қора   қасрда   Бахромга   айтиб   берилган
“Фаррух ва Ахий” ҳикоятини эсга олиш зарур. Ҳикоятда Ахийга туҳмат
қиладилар,   у   бору   будидан   айрилиб,   ҳатто   кийимсиз   қолиб,   бир
палосга   ёпиниб,   дўсти   Фарруҳнинг   мамлакатига   бориб   қолади.   Бу
ерда   Ахийнинг   мард   ва   сахийлиги,   энг   асосийси,   ҳамма   нарсасидан
ажралиб   қолганда   палос   ёпиниб   юрганлигига   урғу   қаратиш   лозим.
Ҳикоят   моҳиятан   рамзий   бўлиб,   унда   Ҳақ   йўлидаги   инсоннинг
фидойилиги     ва   унинг   бу   йўлда   дуч   келган   қийинчиликлари   Ахий
тимсолида   ёритиб   берилган.   Шу   нуққтаи   назардан   олганда,   байтда
эгнимда   палос   бор   ,   деган   маьнонинг   мавжудлиги     шоирнинг
51
 Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б.125-126 жавонмардлик   таьлимотига,   ахийлик   фаолиятига   бўлган   илиқ
муносабатини, мойиллигини билдиради” 52
.
Бу байтдаги   насиж –тўқилган мато 53
 ,ҳасир-бўйра, чипта 54
.
Навоийнинг: 
Д аҳ р су дидин там аъ  у з к им , з иё не  беш эм ас, 
Ум рни тут қ ил  ғ аним атк им , з ам оне  беш эм ас. 55
  деб   бошланувчи   ғазалининг   бегона   байтида   ҳам   шоир   тахаллуси
келтирилади.   Аввало,   матлаьни   таҳлил   қилиб   оламиз.   Унинг
маьноси:   “Бу   дунёга   (унинг   фойдаларига)   берилишдан   умидингни   уз.
Бундан   зиён   кўрмайсан,   ўтаётган   умрингни   ғанимат   билки,   у   жуда
тез ўтиб кетади.   Ғазалда иншо саньатининг амр ва наҳий усулидан
фойдаланилган   ва   буни   орифона   ғазалларга   хос   панд-   насиҳат
характери билан изоҳлаш мумкин. “ Умуман, сўфиёна адабиётда ўгит
оҳанги, панд-насиҳат етакчилик қилади. Бу табиий, чунки шайхлар ўз
муридларини   суҳбат   орқали,   насиҳат   қилиш   билан
тарбияланганлар” 56
.
Ғазалнинг бегона байти қуйидагича:
Гар Навоий истади авворал иғ , эй аҳ л и ху ш,
Ғам  е м анг де вонайи бе хону м оне  бе ш эм ас.
52
  Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б.127-128
53
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 4-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.434
54
  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 4-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.167
55
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 244
56
 Н.Комилов. Тасаввуф. Биринчи китоб.-Тошкент:Ёзувчи, 1996.-162-бет Яниь:   Эй  аҳли  ҳуш   -   ҳушёрлар,  агар   Навоий   овворваликни   истаётган
бўлса, сиз бунинг учун ғам еманг. Чунки у ҳам сарсон - саргардон кезиб
юрувчи   девоналардан   ўзга   эмасдир .   Бу   ерда   бехонумон-уй-жойсиз,
сарсон – саргардон, бечора 57
;  беш – кўп, ортиқ, зиёда 58
.
Бегона   байтдаги   фикрларни   далиллаш   учун     мақтаьда   шоир
ҳаётий мисолларга мурожаат қилади:
А вж и давл ат у з ра бў л су н доим о Бил қ иси аҳ д,
Ким  З у ҳ ал  қ асрида ҳ ар ту н посбоне  бе ш эм ас.
Яниь:   Давлатнинг   тожи   бўлиб   турган   замона   Билқисидек   малика
туннинг   посбони   бўлмиш   Зуҳалдан   ҳам   ортиқдир .   Бу   байтда   шоир
Билқис,   Зуҳал   сўзлари   орқали   талмеҳ   бадиий   саньатига   мурожаат
қилган.
Навоийнинг соқийга мурожаат билан бошланувчи:  
Соқ иё ,  дай   шиддатидин   ақ л у   ҳ ис  бе тоб эру р 
Ораз инг  ху ршиду  оғ з инг  з аррадин тим сол  эру р  59
деб бошланувчи ғазалининг  шоҳбайтида ҳам тахаллус келтирилади.
Матлаьнинг   маьноси   :   Эй   соқий,   бу   дай   (қишнинг   қаттиқ   совуғи)дан
ақл   ҳам,   ҳис   ҳам   бетобдир.   Агар     юзинг   Қуёш   бўлса,   оғзинг   ул   Қуёш
нуридан   бир   тимсолдир.   Шу   Қуёш   ила   менинг   қишнинг   қаттиқ
совуғидан   зулматга   чўмган   қалбимни   ёрит.   Бу   ерда   ақл,   ҳис,   ораз,
оғиз;   хуршид,   зарра   (айнан   Қуёш   нурлари)   сўзлари   орқали   таносуб
57
Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.279
58
Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.: Фан, 1983.-Б.281
59
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 215 бадиий   саньати   ҳосил   қилинган   бўлса,   оразинг   хуршиду,   оғзинг
заррадин   тимсол     бирикмалари   орқали   ўхшатиш   саньати   юзага
келган.
  Ғазалининг бегона байти шундай:
Эй Навоий, гар м у ҳ айё  топм асанг асбоби айш,
Ғам  е м а, шаҳ  қ ул л иғ и юз  айш у чу н асбоб эру р.
Яъни:   Эй   Навоий,   агар   сен   хурсандчилик   қилиш   учун   сабабларни
тополмасанг   асло   ғам   ема.   Чунки   Шоҳнинг   хизмати   юз   хурсандчилик
учун   етарли   бўлади .   Зоҳиран   бу   ерда   шоҳ   Ҳусайн   Бойқародир.
Ботинан эса шоҳ бу Оллоҳдир. Яьни зоҳиран шоҳ бу Ҳусайн Бойқаро
деб олсак, Навоий умрининг катта қисмини унинг хизматида ўтказган
ва   агар   хурсандчилик   учун   сабаб   тополмасанг,   шунинг   ўзи   шод-
хуррамлик   учун   сабаб   бўлади   демоқчи.   Шоҳни   Оллоҳ   маьносида
тушунсак,   эй   Навоий,   агар   хурсандчилик   учун   сабаб   тополмасанг,
Оллоҳнинг   хизмати   йўлида   қилинган   савоб   ишлар   юз   хурсандчилик
учун   етарли   бўлади   деган   маьно   келиб   чиқади.   Бу   байтда   асбоб   ва
айш  сўзлари икки бор такрорланиб,  такрир  бадиий саньатига,  ғам  ва
айш  сўзлари эса  тазод  саньтига  асос бўлган.
Шоирнинг: 
Қ он ёшим   сариғ  юз   у з ра  ошк ор этти ф ироқ
Ж у ну н тоши харобот ичра ҳ ар дам  к ў к су м а у рм оқ 60
60
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 336 деб бошланувчи ғазалида шоир тахаллуси мақтаьдан олдинги байтда
келтирилади. Матлаьнинг маьноси эса:   Ёримнинг фироқида қанчалар
адо   бўлаётганимни   қонли   кўз   ёшим   ва   сариғ   юзим   ошкор   қилиб
қўйади, энди менинг телбалик тошини кўксимга уришдан ўзга иложим
ҳам   қолмади.   Демак   ғазал   ошиқона   руҳда.   Ёридан   айрилиқда   ошиқ
чеккан   азобларини   қанчалик   яширишга   уринмасин,   қонли   кўз   ёши
ва дарддан сарғайган юзи  буни  ошкор  қилиб  қўяди.  Энди ошиқнинг
телбалик   тошини   кўксимга   уришдан   ўзга   иложим   қолмади,   дейди   .
Байтда   келтирилган   қон   ёшим   бирикмаси   муболаға   бадиий
саньатини,  сориғ юз  бирикаси истиора саньатини ҳосил қилган.
Ғазалнинг бегона байти қуйидагича:
         Эй Навоий, васл  аро бў л ғ айк и, боқ иб к у л гам е н,
Д оғ л арник им  к ў нгу л га ё дгор этти ф ироқ .
Яниь:   Эй   Навоий,   висол   пайтида   фироқ   доғларига   қараб   куламан.
Менинг     кўнглимга   фироқ   фақат   доғларнигина   ёдгор   қилиб   қолдирди .
Бу байтда  васл  ва  фироқ  сўзлари  тазод  саньатига;  васл, кулгамен; доғ,
фироқ   сўзлари   эса   таносуб   бадиий   саньатини   вужудга
келтирган.Бегона   байтдаги   фикрларини   шоир   мақтаьда   давом
эттиради:
Д е м ангиз , не тти ф ироқ  охирк и бў л динг ду шм ани,
Маньи васл и ху срави Ж ам иқ тидор этти ф ироқ . Яъни:   Фироқ   сени   нима   қилди,   ахир   у   сенинг   душманинг   эдику,
деманглар. Мени  маьнолар подшоҳи васлига етишишга қодир қилган
ҳам шу фироқдир .
Навоийнинг: 
Ме ҳ р к ўп к ў ргу з ду м , ам м о м е ҳ рибоне  топм адим ,
Ж он басе   қ ил дим  ф идо, ором и ж оне  топм адим .   61
деб   бошланувчи   ғазалида   ҳам   шоир   тахаллуси   шоҳбайтда
келтирилади.   Матлаьнинг   маьноси   эса:   “   Кўп   кишиларга   меҳру
мурувват   кўрсатдим,   лекин   улар   орасидан   бирорта   меҳрибон
топмадим.   Жонимни   фидо   қилиб,   яхшиликлар   қилдим,   аммо   жонимга
ором   бўладиганини   топмадим” 62
.   Ғазалнинг   лирик   қаҳрамони   бу
замон   аҳлидан,   суюкли   ёридан   ранжиган.   Сабаби   аён   :   у   шунчалар
меҳр   кўрсатса   ҳам   бунга   жавоб   берадиган   бирорта   меҳрибон
топилмайди,   ҳаттоки   жонини   фидо   қилиб,   яхшиликлар   қилса-да,
унинг   жонига   ором   бўладиган   инсон   йўқ!   Байтда   тазод   саньати
етакчилик   қилади.   Меҳр,   меҳрибоне   ;жон,ороми   жоне   сўзлари   эса   бу
ўринда  тажнис  саньатини юзага келтирган.
Ғазалнинг шоҳбайти қуйидагича:  
Ул  ам он ичинда бў л су н, эй Навоий гарчи м е н,
Бир з ам он ишқ ида м е ҳ натдин ам оне  топм адим .
61
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 433
62
 Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б.230           Яъни:   “ Эй   Навоий,гарчи   мен   унинг   ишқида   бир   лаҳза   азоб   –   у
уқубатдан   амонлик   кўрмаган   бўлсам   ҳам,   аммо   ул   ёр   амонликда
саломат  бўлишини  хоҳлайман ” 63
.  Демак,   ошиқ ўзини  зулм   кўрган  энг
нотавон   киши   сифатида   ҳис   қилади.   Лекин   шунга   қарамай,   шоир
маьшуқани   қарғамайди,   ундан   кўнгил   узмайди,   аксинча,   мен
ишқингда бир лаҳза осойишта – омонлик топмаган бўлсам ҳам, аммо
сен   омон   бўл,   деб   дуо   қилади.   Мана   сизга   ошиқ   садоқати,   ишқнинг
кучи,   муҳаббат   қудрати.   Навоий   ҳар   бир   ғазалида   ана   шу   беинтиҳо
қудратни   турли   лавҳаларда,   ҳолат   ва   кечинмалар   тасвири   билан
тараннум   этади.   Шу   боис   бу   ғазаллар   ҳеч   қачон   эскирмайди   ва
жозибасини йўқотмайди.
Байтдаги   амон,   амоне   сўзлари   иштиқоқ   бадиий   саньатини   ҳосил
қилган.
Навоийнинг: 
Ғам идин гарчи ж он йўқ  эрди танда, 
Тирил дим  л аъ л идин ўл ду м  де ганда. 64
 
деб   бошланувчи   ғазалининг   бегона   байтида   ҳам   шоир   тахаллуси
берилади. Матлаьнинг маьноси : Ёрнинг ғамидан бу танимда жон ҳам
йўқ   эди.   Аммо   унинг   сабаб   ўлдим   деганда   тирилдим.   Бу   ерда   яширин
талмеҳ   саньатидан   фойдаланиб,   Исо   Масиҳнинг   тирилтириш
хусусиятига   ишора   қилинган.   Яьни   ошиқ   ёридан   айрилиқда
вужудимда   жон   ҳам   қолмади,   аммо   энди   ўлдим   деганда   унинг   жон
63
 Навоий ғазаллари (насрий баён,шарҳ ва изоҳлар)1-китоб. Тўлдирилган ва тузатилган 2-нашр. -
Т.:: Ғ.Ғулом номидаги нашриёт, 2015. –Б.230
64
 Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 548 бағишловчи   сўзидан   яна   тирилдим,   демоқчи   бўлади.   Бунда
тирилдим, ўлдим   сўзлари орқали   тазод, ғам, ўлим; жон, тан   сўзлари
орқали   эса   таносуб   бадиий   саньати   ҳосил   қилинганини   кўришимиз
мумкин.
Навоий гарчи ўл ди л ол а янгл иғ ,
Эру р доғ инг бил а қ онл иғ  к аф анда .
Яъни:   Навоий  сенинг  васлинг   умидида    лола  янглиғ  ҳажрингда   вафот
этди,   унинг   кафани   ҳам   доғинг   билан   қонли   бўлди ,   дейди.   Лирик
қаҳрамон-ошиқ   ёрининг   васлидан   умид   қилиб,   худди   лола   каби
ҳажрингда вафот этди. Энди унинг кафанини кўр, ҳатто у ҳам сенинг
қонинг билан доғ бўлганини айтади.
Шоир  мақтаьда бу фикрларни давом эттириб, шундай дейди:
Не чак им  шоҳ  бепарвол иғ  этса,
Ке рак  ў к сутм аса қ у л л у ғ ни банда.
Яъни:   Агар   шоҳ   қанчалик   бепарволик   қилса   ҳам,   банда   –   хизматкор
қуллигини   –   хизматини   камайтирмаслиги   керак .   Бу   ўринда   шоҳ   бир
неча   маьноларда   келиши   мумкин   :   1)   Оллоҳ   маьносида   2)   Подшоҳ
маьносида   3)   Суюкли   ёр   маьносида.   Қайси   маьнода   тушунсак   ҳам,
моҳият ўзгармайди. 
Кўриниб   турибдики,   шоирнинг   тахаллуси   бегона   байтда
келтирилар   экан,   мақтаьда   айтиладиган   хулоса   бегона   байтдаёқ
айтилади   ва   бу   фикрларнинг   тадрижи   мақтаьда   давом   эттирилади.
Юқорида келтирилган бегона байтда   ўлди, кафанда; лола, доғ, қонлиғ (ранг   тасвири   жиҳатидан   ёндашсак)   таносуб   бадиий   саньатини
ҳосил   қилган.   Лола   янглиғ   деб   эса   ташбеҳ   бадиий   саньатига
мурожаат қилади.  Мақтаьда келтирилган   шоҳ, банда, қуллик   сўзлари
тазод   саньатининг,айни   пайтда   таносуб   саньтининг   наьмунаси
ҳисобланади. 
Навоийнинг   “Ғаройиб     ус   –   сиғар”   девонида   келтирилган
мустазод ида   ҳам   шоир   тахаллуси   сўнгги   байтда   эмас,   балки,   ундан
олдинги байтда келтирилади:
З у ҳ д ичида топм ади Навоий чу  м ақ ом и,
                                                 эм ди қ ил у р оҳ анг
         Ким  бў л ғ ай ул - у  бода –у  бир ту рф а м у ғ анний,
                                                    м у ғ  к у л баси м аьво. 65
Яъни:   Зуҳд   -   зоҳидлар   ичида   Навоий   бир   руҳий   мақом   топмади.Энди
шундай   жойда   оҳанг   қиладики,   у   макон   муғ   кулбаси   бўлиши   керак   ва
унда шоир,  бода ва бир ажойиб муғанний яъни чолғучи бўлсин,  дейди.
Бизга   маьлумки,   ғазалдаги   лирик   чекиниш   бегона   байтда
қўлланилади.   Агар   бу   байтда   шоир   тахаллуси   келтирилса,   аввало,
шоир хулоса чиқаришни бегона байтдаёқ бошлайди, лирик чекиниш
қилади. Бу фикрлар тадрижий равишда   мақтаьда давом эттирилади
ва   энди   лирик   чекиниш   мақтаьга   ҳам   кўчади.   Баьзан   бегона   байтда
айтилган   хулоса   ғазалнинг   мақтаъсида   ҳаётий   мисоллар   билан
далилланади.
65
Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--Тошкен:ФАН, 1987.-Б. 673 Бегона   байтда   тахаллус   келтирилганда   асосан   шоҳга   мурожаат
қилинганини   кўришимиз   мумкин   ва   бундай   байтларда   Эй,   Навоий
дея   шоир   тахаллусини   қўллаб,   ўз-ўзига   мурожаат   қилади,   яъни
илтифот бадиий саньатидан фойдаланилган.
Бегона   байтда   шоир   тахаллуси   келтирилиши   орқали   ғазалнинг
умумий маьноси тўлароқ ва таьсирчанроқ очиб берилади.   III . боб Навоий  лирик асининг м ак таб  дасту рида ў рганилиш и.
                  Алишер   Навоий   ҳаёти   ва   ижодини   ўрганиш   мактаб
дастурларида   бошланғич   синфлардан   бошланади.   Навоий     лирикаси
учун 8-синф адабиёт дарслигида 6 соат, академик литсейнинг 2-босқич
талабалари   учун   яратилган   Адабиёт   дарслигида   Навоий   лирикаси   ва
“Хамса”   достонларидан   парчаларига   12   соат   ажратилган.     Бироқ   биз
ўрганаётганимиз   шоир   ғазалларида   бегона   байтларнинг   ўрни   ҳақида,
уларни   ўрганиш   учун   алоҳида   дарс   соати   ажратилмагани   учун
факултатив   дарс   сифатида   ўтишни   тавсия   этамиз.   Шу   ўринда   савол
туғилади:   Бегона   байтларни   ўқувчиларга   ўқитиш   нима   учун   керак?
Ўринли   савол.   8-инф   адабиёт   дарслигида     шоирнинг   машҳур   “
Келмади”   ғазалининг   таҳлили   берилар   экан,   “бегона   байт”   атамаси
ишлатилади,   бироқ   ўқувчига   у   ҳақида   тўлиқ   маьлумот   берилмайди.
Бизнингча,   айнан   8-синф   ўқувчиларига   ғазал   ҳақида,   унинг   таркибий
қисмлари   ҳақида   етарлича   маьлумотни   факултатив   дарс   сифатида
ўтиш   мақсадга   мувофиқ   бўлган   бўларди.   Ҳозирги   кунда   таьлим
жараёнида   интерфаол   услублар,   иннаватсион   педагогик   ва   ахборот
техналогияларидан   фойдаланиб,   таьлимнинг   самарадорлигини
оширишга   бўлган   қизиқиш,   эьтибор   кундан   кунга   кучайиб   бормоқда.
Замонавий   технологиялар   қўлланган   машғулотларўқувчилар
эгаллаётган   билимларни   ўзлари     қидириб   топишларига,   мустақил
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб
чиқаришга   қаратилгандир.     Мисол   учун   қуйида   “   Навоий   лирикасида
бегона   байтларнинг   ўрни   ва   аҳамияти”   мавзуси   бўйича   ўтказаладиган факултатив   дарснинг     олдиндан   лойиҳалаштирилган   технологик
харитасини ҳавола этамиз:  
Мавзу Навоий   лирикасида   бегона   байтларнинг   ўрни   ва
аҳамияти
Мақсад, 
вазифалар Мақ сад :
Ўқувчиларга   Навоий   лирикасида   бегона   байтларнинг
ўрни   ва   аҳамияти,   унинг   ўзига   хос   хусусиятлари
ҳақида   тушунча   бериш,   бегона   байтларнинг
ўрганилиши,   уларнинг   мавзу   мундарижаси,   ошиқона
ғазалларнинг   бегона   байтлари,   орифона   ва   бошқа
мазмундаги   ғазалларнинг   бегона   байтлари,   бегона
байтларда   шоир   тахаллусининг   қўлланилиши
борасидаги шоир маҳоратини кўрсатиб бериш.
Вазиф алар :
Ўқувчиларда   мавзуга   нисбатан   қизиқиш   уйғотиш,
уларда   мавзу   асосида   билим   ва   кўникмаларини
шакллантириш ва кенгайтириш
-Мавзуга   оид   тарқатилган   материалларни   ўқувчилар
томонидан     якка   ва   гуруҳ   ҳолатида   ўзлаштириб
олишлари   ҳамда   суҳбат-мунозара   орқали   тарқатма
материаллардаги   матнлар   қай   даражада
ўзлаштирилганини   назорат   қилиш,   уларнинг
билимларини баҳолаш Ўқув
жараёнинин
г мазмуни Ҳозирги замон ўзбек адабиётида Навоий лирикасининг
ўрни,   унинг   аҳамияти,   ўзига   хос   жиҳатлари   таҳлил
қилинади.   Навоий   ғазалларидаги   орифона   руҳ,
тасаввуфий мазмунни ўрганиш. 
Ўқув
жараёнини
амалга
ошириш
техналогияс
и Услу б:   Оғзаки   баён   қилиш,   “   Балиқ   склети”
технологияси 
Шак л:   суҳбат   ва   мунозара,   амалий   машғулот,   кичик
гуруҳлар ва жамоада ишлаш.
Восита:   тарқатма   материаллар:   матнлар,
маьлумотнома, бланкалар
Усу л    :     тайёр ёзма материаллар ва чизмалар асосида
Назорат    :     оғзаки назорат, савол- жавоблар,кузатиш, ўз-
ўзини  назорат қилиш .
Баҳ олаш    :     рағбатлантириш,   5   балли   тизим   асосида
баҳолаш
Кутиладига
н натижалар Ўқ иту вчи:   Мавзуни қисқа вақт ичида барча ўқувчилар
томонидан   ўзлаштиришга   эришади.   Ўқувчилар
фаоллигини   оширади,   уларда   дарсга   нисбатан
қизиқиш   уйғотади.   Бир   машғулот   жараёнида   барча
ўқувчиларни   баҳолайди,   ўз   олдига   қўйган
мақсадларига эришади. 
    Ўқ у вчи    :     янги   билимларни   эгаллайди.   Якка   ҳолда   ва
бир   гуруҳ   бўлиб   ишлашни   ўрганади.   Нутқи ривожланади   ва   эслаб   қолиш   қобиляти   кучаяди.   Ўз   –
ўзини   назорат   қилишни   ўрганади .   Қисқа   вақт   ичида
кўп маьлумотга эга бўлади ва баҳолай олади.
Келгуси
режалар
( таҳлил,
ўзгаришлар ) Ўқ иту вчи    :  
Янги   педагогик   техналогияларни   ўрганиш,   уларни
дарсга   татбиқ   этиш,   такомиллаштириш,   ўз   устида
ишлаш,   мавзуни   бугунги   кунга   боғлаш,   педагогик
маҳоратни ошириш .
Ўқ у вчи    :   
Ғазалларни   эркин   таҳлил   қилишни   ўрганади.   Ўз
фикрини аниқ ифодалай олади. Ўтилган мавзу асосида
қўшимча   материаллар   топади,   уларни   мустақил
ўрганади .
“Навоий   лирикасида   бегона   байтларнинг   ўрни”   мавзусини   8-
синфларга   факултатив   дарс   сифатида   ўтар   эканмиз,   уларга   мос,
мутаносиб   ҳолда   бир   соатлик   дарс   таркибий   қисмларга   ажратилган
ҳолда берилади. Дарсни шундай ташкил этиш керакки, тушунилиши
қийин, мураккаб бўлган мавзу ҳам ўқувчига оғирлик қилмасин. Зеро,
бизнинг   дарс   ўтишдан   мақсадимиз   ўқувчилар   онгида   ортиқча
қийинчиликларсиз   мазкур   дарсни   ўзлаштириб   олишларини
таьминлашдир.   Биз   тавсия   этмоқчи   бўлган   бир   соатлик   дарсимизни
қуйидагича тақсимладик: I. Мавзу :    Навоий ижодида бегона байтларнинг ўрни ва аҳамияти
II. Дарснинг   м ақ сади .   Бунда   Навоий   ижодида   учрайдиган
ғазалларнинг   бегона   байтлари,   уларнинг   ўзига   хос   хусусиятларини
таҳлил   қилиш,   “бегона   байт”   ва   “шоҳбайт”   тушунчаларини   бир-
биридан фарқлаш, бегона байтларнинг ғазал таркибида тутган ўрни,
уларнинг   ирфоний   мазмунини   англаш,   бундай   байтларни   яратишда
шоир   маҳорати,   шоҳбайтларнинг   ўқувчилар   дунёқарашига   таьсири,
уларнинг   шоир   лирикасига   берган   баҳоси,   шу   билан   бирга,   бундай
байтлардан  ўзига хос хулоса чиқариш, ахлоқий-таьлимий, маьнавий,
руҳий таассурот олиш мақсад қилиб олинди.
III. Дарснинг   м етоди .     Оғзаки   баён,   Кластер,   Вен-
диаграммаси, Балиқ склети каби усуллар
IV. Дарснинг   ж иҳ ози .   Алишер   Навоий   портрети,   шоир   ҳаёти   ва
ижодига   бағишланган   филм   ва   слайдлар,   ёзган   асарларининг
хронологик жадвали, “Ғаройиб ус-сиғар” девони .
V. Дарснинг бориш и :
a) Ташкилий қисм ;
б) саломлашиш ;
в) тозаликка эьтибор бериш ;
г)давоматни аниқлаш ;
VI. Ўтилган м авзу ни  сў раш :
a) Тарқатма саволлар асосида 1. Алишер Навоий қачон ва қаерда туғилган?
2. Навоий асарларида ижтимоий ҳаётга муносабат .
3. Алишер   Навоий   асарларининг   ғоявий   мазмунини   нималар
ташкил этади ?
4. Навоий   асарларининг   мавзу   долзарблиги   ва   бугунги   кундаги
аҳамияти ?
5. Навоий асарларининг муштарак ғоялари нималардан иборат?
6. Навоий   асарларида   олам   ва   одам   муносабатлари   ҳақида
гапиринг .
7. Навоий асарларида тасаввуф ғоялари.
б) якунлаш .
Янги  м авзу  баёни :
VII. Янги  м авзу ни  м у стаҳ к ам лаш :
a) Саволлар асосида :
VIII. X у лоса .
IX. Уйга вазиф а бериш ,   шоир ғазалларини таҳлил қилиб, улардаги
бегона байтларни изоҳлаш, тасаввуфий атамаларни ажратиш ва улар
англатган   маьноларини   изоҳлаш,   бегона   байти   мавжуд   бўлган
ғазалидан ёд олиб келиш .
X . Ўқ у вчиларни  рағ батлантириб баҳ олаш . Биз   бир   соатлик   дарсимиз   мобайнида   қуйидаги   методлардан
фойдаланишимиз мумкин:
1.К ластер.
Аввало   биз   ўқувчилар   онгида   лирика   ўзи   нима?   Деган   саволга
жавоб   беришимиз   керак.   Бунда   кластер   бизга   ёрдамга   келади.
Унинг   афзаллиги   шундаки,   лирика   ҳақида   умумий   тушунча
тушунарли,   аниқ   ва   кўргазмали   ҳолда   берилганлиги   сабаб
ўқувчининг хотирасида тез қолади.
2.Вен диаграм м аси 3.Инсерт ж адвали       4. Балиқ  ск лети м етоди
  Ўқувчиларга   бегона   байт   ҳақида   маьлумот   берар   эканмиз,   албатта
уларнинг   ирфоний   мазмуни   ҳақида   ҳам   тушунча   ҳосил   қилишимиз
лозим.   Чунки   тасаввуфий   истелоҳларнинг   моҳиятини   тушунмай,
бегона   байтни   таҳлил   қилиб   бўлмайди.   Бунинг   учун   биз   “Балиқ
склети” методидан фойдалансак мақсадга мувофиқ бўлади.    
5. “ Ним а у чу н”  сх ем аси  
Бу   схема   орқали   ўқувчилар   мавзунинг   моҳиятига   етиб   борадилар.
Ўртага савол ташланади, гуруҳ бўлиб ўтирган ўқувчилар муаммонинг
ечимини   бир   жамоа   бўлиб   топадилар.   Масалан,   мақтадан   олдинги
байт   нега   бегона   байт   дейилади?   Чунки   унда   мавзудан   йироқ   бўлган
фикр айтилади. Нега мавзудан йироқ фикр айтилади? Чунки шоир шу
байтгача айтган фикрини кучайтириш ва асл маққсадини очиш учун
шу   байтдан   фойдаланади.   Нега   айнан   шу   байтдан   фойдаланади?   ...
шу тарзда  давом этилади. 6. “ К им  чақ қ он”  дидак тик  ў йини. 
Бу ўқувчилардан тезкорлик ва зукколикни талаб қилади.  Бегона байт
ҳақида   ўқувчиларга   етарли   билм   берилгандан   кейин   мавзуни
мустаҳкамлаш учун самарали усул ҳисобланади. 8. “ К ластер” .
 Бу метод енг кўп фойдаланиладиган методлардан бўлгани учун,
янги мавзуни мустаҳкамлашда ҳам қўл келади: 9. “ Нилу ф ар   гу ли”   м етоди. 10.   Б/БХ /Б   (   Билам ан,   билиш ни   х ох лайм ан,   билиб   олдим )
м етоди. 
Бу   методдан   фойдаланиш   орқали   биз   ўқувчилар   биз   ташкил
этган   бир   соатлик   дарс   мобайнида   нималарни   билиб   олди,
нимани   билишни   хохлайди   каби   саволларимизга   жавоб
топамиз. Х УЛОСА
Навоий  ғазалиётида  бегона   байтларнинг   ўрни   ва   аҳамияти  хусусида
олган хулосаларимиз қуйидагилардан иборат бўлди: 1) Алишер Навоий нафақат шоҳбайт атамасини илк бор адабиётга
киритди,   балки   унга   назарий   жиҳатдан   ёндашиб,     бегона   байт
бўлиши   учун   қандай   талабларга   жавоб   бериши   лозимлигини
ҳам айтди.
2) Ғазал қандай мазмунда бўлишидан қатьи назар унинг шоҳбайти
аксарият   ҳолларда   орифона   мазмунда   бўлар   экан.   Аммо   нега
шундай?   Бизнинг   изланишларимиз   шуни   кўрсатадики,   бегона
байтнинг   ғазал   таркибига   киритилишидан   мақсад   ҳам
ёзувчининг   ирфоний   мазмундаги   фикрлари   ва   ғояларини   баён
этишдир. Классик лирика ўзининг маьно қатламларига бойлиги
билан   ҳам   бошқа   давр   адабиётидан   фарқ   қилишини   ёддан
чиқармаслик керак.   
3) Навоийнинг   ошиқона   руҳда   битилган   ғазаллари   бегона
байтларини   таҳлил   қилиш   жараёнида   ғаройиб   ҳодисанинг
гувоҳи   бўламиз.   Ғазалдаги   ошиқона   руҳ   айни   пайтда   аслида
орифона мазмунни ҳам ифодалаб келаркан. Ўқувчи ғазални хоҳ
ошиқона   ,   хоҳ   орифона   деб   тушунсин,   мазмун   ўзгармайди.
Шоҳбайтларда илгари сурилган ғоя  Навоийнинг бутун ижодига,
эьтиқодига  тутилган кўзгу вазифасини бажаради.
4) Орифона   руҳда   битилган   ғазалларининг   шоҳбайтлари   ҳам
орифона.   Бироқ   орифоналик   бегона   байтда   фавқулотда
кучаяди,   ирфоний   ғояларнинг   қаймоғи   ҳам   бегона   байтда   ўз
аксини топади. Бундай ғазалларнинг лирик қаҳрамони ҳам энди
шунчаки ошиқ эмас, ориф – ошиқдир!   5) Бизга   маьлумки,   ғазалдаги   лирик   чекиниш   бегона   байтда
қўлланилади.   Агар   бу   байтда   шоир   тахаллуси   келтирилса,
аввало,   шоир   хулоса   чиқаришни   бегона   байтдаёқ   бошлайди,
лирик   чекиниш   қилади.   Бу   фикрлар   тадрижий   равишда
мақтаьда   давом   эттирилади   ва   энди   лирик   чекиниш   мақтаьга
ҳам   кўчади.   Баьзан   бегона   байтда   айтилган   хулоса   ғазалнинг
мақтаъсида ҳаётий мисоллар билан далилланади.
Бегона   байтда   тахаллус   келтирилганда   асосан   шоҳга   мурожаат
қилинганини   кўришимиз   мумкин   ва   бундай   байтларда   Эй,   Навоий
дея   шоир   тахаллусини   қўллаб,   ўз-ўзига   мурожаат   қилади,   яъни
илтифот бадиий саньатидан фойдаланилган.
6) Бегона   байтда   шоир   тахаллуси   келтирилиши   орқали   ғазалнинг
умумий маьноси тўлароқ ва таьсирчанроқ очиб берилади. 
  Навоий   ижодидаги   бегона   байтлар   гўё   тасбеҳ   доналарига
ўхшайди.   Шоир   бу   доналарни   атай   сочиб   юборгандек.   Агар   шу
доналарни   йиғиб,   яхлит   тасбеҳ   тузадиган   бўлсак,   Навоийнинг   соф
эьтиқоди   намоён   бўлади.   Шу   нуқтаи   назардан   Навоий   ижодида,
ғазалиётида бегона байтларнинг ўрни бениҳоя юксакдир.  Ф ОЙДА ЛА НИЛГА Н А ДА БИЁТЛА Р РЎЙХ А ТИ
1. Каримов   И.   Ўзбекистон   XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997.
2. Каримов   И.А.   Маънавий   юксалиш   йўлида.   –   Тошкент:   Ўзбекистон
НМИУ, 1998. – 480 б. 
3. Каримов   И.А.     Аждодларимиз   даҳосининг   бебаҳо   ёдгорлиги   //   Халқ
сўзи. – 1999. – 9 ноябрь.   
4. Президент   И.А.Каримовнинг   Навоий   шаҳрида   Навоий   ёдгорлик
мажмуасининг очилишига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи  //
Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – 2001. – 21 авг.
5. Каримов   И.А.   Ўзбек   халқи   ҳеч   қачон   ҳеч   кимга   қарам   бўлмайди.     –
Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2005. – 448 б. 
6.   Каримов   И.А.   Юксак   маьнавият   –   енгилмас   куч.Т.:Маьнавият.
2008-й.  7.   Каримов   И.А.   Ўзбекистон.   ХХI   аср   вўсағасида;   хавфсизликка
таҳдид,   барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари.
Т.:Ўзбекистон, 1997-й. 
8. Ё.Исҳоқов.Сўз саньати сўзлиги.Т.”Ўзбекистон” 2014-й 
9.   Д.Юсупова.   ўзбек   мумтоз   ва   миллий   уйғониш   адабиёти
(Алишер Навоий даври) Т.”Тамаддун” 2016-й 
10. Алишер Навоий. Ғаройиб ус-сиғар. ТАТ, 10 жилдлик, 1- жилд.--
Тошкен:ФАН,   1987.-Б.   10.  Алишер  Навоий  ижодий  ва  маънавий меросининг
оламшумул   аҳамияти   (халқаро   илмий   назарий   анжуман   материаллари).   –   Т.:
O‘zbekiston, 2011.
11. Алишер Навоий ғазаллари. Шарҳ ва изоҳлар. Т.: Баёз, 2015
12. Алишер Навоий.Бадое ул-бидоя . МАТ, 20 жилдлик, 1- жилд.--
Тошкен:ФАН, 1987.
13.   Қаранг.   Навоий   ғазаллари.   1-китоб.-Т.::   Ғ.Ғулом   нашриёти.
Бертельс   Е.Э   Сўфизм   и   сўфийская   литература.   Москва.:   Наука,1965.-
С.259.
14.   Навоий   ғазаллари   (насрий   баён,шарҳ   ва   изоҳлар)1-китоб.
Тўлдирилган   ва   тузатилган   2-нашр.   -Т.::   Ғ.Ғулом   номидаги   нашриёт,
2015. 
15.  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 1-жилд.-Т.:
Фан, 1983.
16.  Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 2-жилд.-Т.:
Фан, 1983. 17. Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати 3-жилд.-Т.::
Фан, 1983.
18.   Алишер   Навоий   асарлари   тилининг   изохли   луғати   4-жилд.-
Т.:Фан,1983.
19.   Нажмиддин
Комилов.Тасаввуф .Т.”Мовароуннаҳр”-“Ўзбекистон” 2009-й 
20.   Н.Комилов.   Тасаввуф.   Биринчи   китоб.-Тошкент:Ёзувчи,   1996-
й 13.   Абдуғафуров   А.   “Хазойин   ул-маоний”   жумбоқлари   //   Ўзбек   тили   ва
адабиёти. – Т.: Фан, 1995. - № 1.
21. Vohidov R., Eshonqulov H. O‘zbek mumtoz adabiyoti tarixi. – T.: O‘zYU.
22.Vohidov   R.,   Eshonqulov   H.   O‘zbek   mumtoz   adabiyoti   tarixi.   –   T.:   O‘zYU
Adabiyot jamg‘armasi nashriyoti, 2006.
23.Жумахўжа Н. Сатрлар силсиласидаги сеҳр. Т.: Ўқитувчи, 1996.
24. Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. – Т.: Фан, 1983.
25.Навоийнинг ижод олами (мақолалар тўплами). – Т.: Фан, 2001.
26.   Носиров   О.   ва   бошқалар.   Ўзбек   классик   шеърияти   жанрлари.   –   Т.:
Ўқитувчи, 1979. 
27. Ўзбек адабиёти тарихи. 5 жилдлик. 2-жилд. – Т.: Фан, 1978.

Навоий лирикасида бегона байтларнинг ўрни ва аҳамияти ( “Ғаройиб ус – сиғар” девони мисолида