Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Наврўз байрами

Купить
Наврўз WWW.ARXIV.UZ Наврўз (форсча زورو\u000E\u000E ن — „ янги кун“) — баҳор байрами, ҳамда форс ва туркий халқларида янги йилнинг биринчи куни. „Наврўз“ сўзи форсчадан таржима қилинганда, „янги кун“ маʼносини беради. Eрон, шунингдек, Марказий Осиё ва Кавказда наврўз 21- март куни,Қозоғистонда эса, 22-мартда нишонланади. WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ Наврўз тарихи Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври — энг қадимги замонлардан „зардуштийлик“нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олади. Ўзбек халқининг алломаларидан бири Абу Райҳон Беруний „Қадимий халқлардан қолган ёдгорликлар“ китобида Қуёш йили ҳисобида йилнинг биринчи ойи деб саналган Фарвардин ойи тўғрисида сўзлаб: "Бу ойнинг биринчи куни Наврўздир, — дейди. — Наврўз йилнинг биринчи куни бўлиб, унинг форсча номи ҳам шу маʼнони англатаркан. Наврўз эронликлар „зиж“лари бўйича ўтмиш замонларда, улар йилларини кабисали қилган вақтларида Қуёшнинг Саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра у орқага сурилгач, баҳорга келадиган бўлди. Энди у бутун йил унга хизмат қиладиган бир вақтда, яʼни баҳор ёмғирининг бирин WWW.ARXIV.UZ Шунинг учун Наврўз оламнинг бошланиши ва яратилишига далил қилинган" дея изоҳлайди. Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган. Баҳор ва янги айём ҳар бир юракдан муҳим жой олган қувончли дамларда кўпчиликнинг „Наврўз қаерда ва қачон пайдо бўлган экан?“ — деган саволига „Саодат“ журналида эʼлон қилинган „Онақутининг саховати“ мақоласида бунга асосли жавоб берилган. Унда жумладан: "Дунёга илк алифбони берган буюк алломаларнинг ватани бўлган, дунёвий фанларга асос солган Хоразм юрти қадимда, ҳатто эрамиздан аввалги мингинчи йилларда Хвайразам деб аталган. Кейинги йилларда олиб бори WWW.ARXIV.UZ Бошқа афсоналарга қараганда, Одам Ато Момо Ҳаво билан учрашган кун Наврўз деб тан олинган эмиш. Фирдавсийнииг „Шоҳнома“сида янги йил байрами шоҳ Жамшид номи билан боғланади. Жумладан, Жамшид юртга яхшилик қилиш мақсадида одамларга касб ўргатади, темир эритиб қурол ясатади, ип йигиртириб кийим тўқитади, иморатлар барпо қилади, табиблик сирларини очади, кема ясайди, боғ бунёд қилади. Ниҳоят, „ишлари гуркираб берганда мева“ бир куни тахт ясатиб, унда осмонга кўтарилади. Ушбу афсонага кўра худди шу куни Наврўз нишонланган. Алишер Навоий „Тарихи мулки ажам“ („Ажам шоҳлари тарихи“) асарида Жамшиднинг буюк кашфиётлари сўнгида улуғ Наврўз ихтиро қилинганлигини баён қилади. Навоий ёзишича: "Жамшид „Чиҳил минор“ номли одамзод кўрмаган ва ақл бовар қилмайдиган баланд бино қуриб… „бу иморат туганд Яқин тарих Наврўз Совет даврида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа қисмларида очиқ нишонланмаган. Бир неча минг йиллик тарихга эга бу байрам Ўзбекистонда айниқса 1980-йилларга келиб расман тақиқлангани ҳақида маʼлумотлар бор. Бу даврга келиб, дейди яқин тарихни шарҳлаётган айрим мутахассислар, Ўзбекистонда миллийлик туйғуси кучая бошлаган. Мустақилликдан кейин эса Наврўз давлат миқёсида кенг нишонланадиган байрамга айланди. Дастлаб маданий айём сифатида кўрилиб, халқ сайли сифатида тантана қилинган Назрўз бугунга келиб анча сиёсий-расмий тус олган. Совет даврида Наврўзнинг тақиқланиши икки босқичда кузатилган. "Аввал 1920-йилларда „худосизлар жамияти“ни тузиш даврида, одамларни диндан воз кечасан, деб мажбурлаш пайтида, Наврўз ҳам тақиқланган байрамлар қаторига кирган", — дейди WWW.ARXIV.UZ Қайта қуриш даврида кечган бу таʼқиблар миллий уйғониш даврини бошдан кечираётган ўзбек зиёлилари ўртасида кенҳ муҳокама қилинган. Халқ ҳофизи Дадахон Ҳасаннинг эслашича, шу йилларда Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Наврўзни „Бахт ва Баҳор“ байрами деб ўзгартириш ташаббуси билан чиққан. "Ўзбекистон Марказий қўмитасининг идеология бўйича котибаси Раʼно Абдуллаева эди. У қўмита пленумида Наврўзни диний байрам деб танқид қилган. Абдулла Орипов эса бу бахт ва баҳор байрами деган. Кейин мен „Марҳабо Наврўзи олам“ деган қошиғимни айтиб чиққан эдим", — дейди Дадахон Ҳасан. 1980-90 йиллардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар иштирокчиси бўлган ўзбек зиёлиларидан бири Ҳайитбой Абдуллаев фикрича, Наврўзни тақиқлаш ўзбек коммунистлари ташаббуси эди. „Бу фақат Ўзбекистон компартиясининг қарори би 1991-йилдан кейин Наврўз умумхалқ байрами даражасига кўтарилди. Байрам бугун катта тайёргарлик билан қаршиланади. Ўзбекистон президенти ҳар йили халқни Наврўз билан расман табриклайди. Бироқ, дейди шарҳловчилар, Наврўз ҳалигача ҳам, том маʼнода халқ байрамига айланмаган. „Совет даврида асосан 9 май, 1 май байрам қилинар эди. Миллий байрамлар йўқ эди. Халқимиз ўша қолипга тушиб қолган. Наврўз келганини ҳам консерт берилганига қараб сезади. Чунки советлар халқимизни Наврўз руҳидан узиб қўйган. Халқимиз ҳамон шу изимдан чиқолмаяпти“, — дейди ҳофиз Дадахон Ҳасан. Ҳайитбой Абдуллаев фикрича эса Наврўз тўқчилик, тўкин- сочинлик байрамидир. Халқ молиявий етишмовчиликдан қийналар экан, Наврўзга нисбатан муносабат ҳам шунга яраша. Наврўз мустақилликдан кейинги йилларда WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ „ Ҳозир байрамни миллий руҳга сингдириш учун ҳаракат бўлаяпти. Масалан, аввал кузатилган шанбаликлар тикланаяпти. Бу ҳам эҳтимол покизаликни сақлаш учун фойдалидир. Лекин 4-5 минг кишига ош бериш билан иш битмайди. Тўқлик замон бўлса, ҳар бир киши Наврўзни ўз хонадонида байрам қилади“, — дейди Ҳайитбой Абдуллаев. Адабиётшунос олим Наим Каримов назарида тарих чиғириқларидан қатʼий назар Наврўз руҳи халқни тарк этмаган. „ Навроз байрами тиклангач билдикки, у билан боғлиқ қанча удумларимиз бор экан. Қанча қўшиқлар, қанча таомлар бор экан. Ҳатто биргаликда жўр бўлиб, айтиладиган қўшиқларимиз бор экан. Қабристонга бориш, ўтганларни хотирлаш каби удумлари бор экан“, — дейди у. Наврўз, айрим диндорлар назарида, исломга хос байрам эмас. Шариатга тўғри келмайди, дейди улар. Бу мунозаралар Ўзбекисто Ўзбекистонда нишонланиши Ўзбекистонда наврўз 21-март куни нишонланади ва дам олиш куни ҳисобланади. Наврўз — яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. 21-март кеча ва кундуз тенглашган кун — Янги йил, яни Наврўз байрами сифатида Шарқ халқлари томонидан кенг нишонланади. У деҳқон учун экин- тикин ишларининг бошланиш палласи ҳисобланади. Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган. Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қишки манзиллари — қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканлари -ёзлоқларга кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган. Деҳқонлар эрга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлиб, ҳашарлар уюштиришган. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган. WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ Оммавий равишда меʼвали, манзарали дарахтлар ўтқазилган. Далаларда, ёзлоқларда Наврўз — янги йил, янги ҳаёт қайнаган. Аждодларимиз Наврўз байрамига атаб махсус кийимлар тикишган ва уларни кийиб, байрам қилишган. Наврўз таомлари ҳам ўзига хос бўлган. Улар орасида, айниқса, сумалак, ҳалим таерлаш ананавий тусга кирган. Бу байрамда болаларнинг иштироки жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрамида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар. От ўйин, чиллак, қўғирчоқ, тошўйин, лапар айтиш ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, бўй қизлар сумалак пишириш маросимида фаол иштирок этиш учун анча илгарироқ тайёргарлик кўришган. Бу жараёнларда турли-туман халқ ўйинлари, баҳор қўшиқлари ижро этилган. Китобхонликлар, турли жисмоний тарбияга оид совринли ўйинлар, мусобақалар ташкил эт Наврўз — меҳнат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик байрамидир. Бу кун марҳумларнинг қабрлари зиёрат қилинади. Кекса, ногирон, ёлғиз қариялар, ота-оналар йўқланади. Кишилар бир-бирларига совға-саломлар улашиб, ширинликлар ҳадя этишади. Наврўз — муҳаббат, севги, садоқат байрами. Наврўз муносабати билан никоҳ тўйлари ўтказилган. Йигит-қизлар бир-бирлари билан аҳду паймон қилишган. Янги тушган келин қўлидан чой ичиш мақсадида „келин кўрди“га борилган. Наврўз — дўстлик, биродарлик байрамидир. Ушбу кунни нафақат Шарқ халқлари, балки миллати, дини, эʼтиқодидан қати назар, барча байрам қилади. Наврўз байрами Ўзбекистонда дам олиш куни, расмий байрам куни деб қабл қилинган. Уни ҳозиргача ҳам ёшлардан тортиб ёши кекса кишилар ҳам тантали тарзда кутиб олишади WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ Наврўз Шарқ халқлари орасидаб бир неча минг йиллардан буён яшаб келмоқда. Кўп асрлар давомида македониялик Аликсандр, араблар, мўғуллар каби бир қанча босқинчи қўшинлар Шарқ халқларининг умумий байрами Наврўзни йўқ қилиб, ҳалок қилиб юборишга ҳаракат қиладилар. Аммо Наврўз барҳаётлигича қолаверди, қайта тирилаверди. Наврўз бирон бир санани нишонлаш учунгина байрам қилинадиган ҳодиса ҳисобланмайди. У табиатнинг ўзидан келиб чиққан, куни тун тенглашгандан сўнг, энди кунларнин узайиши, узлуксиз меҳнат арафасидаги байрамдир. Узоқ қишдан сўнг кўкда қуёшнинг юз кўрсатиши, қирда майса- гиёҳларнинг ниш уриб чиқишихалқимиз учун ҳақиқий шодиёнага айланган. Нега деганда, ўтган йилги йиғилган ғалла ҳам, озиқ- овқатлар ҳам соб бўлай деган, иликузди пайтларда яна Она Табиатнинг ўзи меҳр-мурувват кўрсати Наврўз байрамини барча форс, араб, туркий тилларда сўзлашувчи халқлар ҳар йили баҳорда нишонлаб келишган. Бу қадимий, анъанавий Янги йил байрамимиз ҳақида улуғ боболаримиз Абу Райҳон Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» асарида, Маҳмуд Қошғарий эса «Девону луғотит турк» асарида жуда ҳам қизиқарли маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Умар Ҳайём олим, шоир, файласуф сифатида бу байрам ҳақида «Наврўзнома» номли махсус китоб ёзганлар. Навоийнинг устози-туркигуй шоирларнинг маликул калами-Лутфий домла «Гул ва Наврўз» ўлмас достонини яратганларки, бу асар ҳамон саҳналаримизни безаб, бизга Наврўз ҳақида аадбий-бадиий тушунча, маълумот беришда давом этиб келаётир. Наврўз байрамида бизнинг кунларимизда ҳам бир муддат ҳужум уюштирилди. Аммо қадимий одатимиз бу галги қатағондан ҳам эсон-омон ўти WWW.ARXIV.UZ Наврўз байрами кеча билан кундузнинг тенглашган пайти, баҳор фаслининг 21-22 март кунларидан бошлаб бир ҳафта, ўн кун давомида ўтказилган. Бу байрам, аввало, табиатнинг жонланиши, янгиланиши, янги йил билан юртимизга гўзал Баҳор фаслининг кириб келиб, келинчакдек ўз яшил сепини кенг ёйиши билан бошланган. Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган. Қадимда аждодларимиз Наврўз кунлари қиш манзиллари-қишлоқлардан ёзги меҳнат ва ҳордиқ масканлари- ёзлоқларга кўчиб ўтишган. Далаларда баҳорги экин-тикин ишлари бошланиб кетган. Деҳқонлар эрга қўш солишган. Жамоа-жамоа бўлб, ҳашар-оҳсарлар уюштирилган. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилинган. Уларнинг мозорлари ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилган. Оммавий равишда мевали, манзарали да Бу байрамда Сиз тенги болаларнинг иштироклари, айниқса, жуда фаол бўлган. Улар Наврўз байрами ҳафталигида турли оммавий байрам ўйинлари ўйнаганлар. От ўйин, чиллак, қўғирчоқ ўйин, тош, лапар, ип ўйинлари ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, бўй қизлар, айниқса, сумалак пишириш маросимида фаол иштирок этиш учун унга анча илгарироқ тайёргарлик кўришган. Буғдой донини махсус идишларда қулай иқлим шароити яратиб, сабза қилиб ундириб олишган. Сўнг уни кеча-кундузи билан катта дошқозонларда қайнатиб, сумалак тайёрлашган. Аёнки, туну кун тинмай дошқозон қайнайверса, анча-мунча ўтин чидамайди. Шунинг учун ҳар бир хонадон бир боғ, ярим боғдан, ишқилиб, ўтинга ҳам ўз улушларини қўшадилар. Бу арзимасдек кўринган ҳаракат остида жуда улкан маъно ётибди: халқнинг биргалашиб ҳ Қўшни Тожикистоннинг Ғончи туманида hар йили Наврўз маhали келинчаклар сайли ўтказиш қадим-қадимдан одат тусига кирган. Бу сайилга оқ харир пардалар тутган, куёвга тушганига би йилдан ошмаган келинчаклар қатнашишади. Улар пастликда, худди оқ гуллар тўлқинидек кетаверишади. Қўлларида ўзлари меhр қўйиб тиккан матолари, сўзаналари, белбоғлари бўлади. Икки томонда қияликларда турган томошабинлар ўтаётган келинчакларнинг бирортасини hам кўздан қочиришмайди. Келинчакларнинг орзу-армонлари, ўй- hаёллари битилган матоларнинг қайси бири кўпроқ олқш олса, ўша ғолиб, мақтовга сазовор бўлади. Бу бениhоя чиройли, гўзал сайилдир. Бу хил сайилларни ўрганиб, оммалаштириш зарур. Наврўз байрамининг энг аhамиятли жиhатларидан бири-кексаларга hурмат, уларнинг hоларидан хабар олиш, кўмак беришдир. Наврўз тирик Этиборингиз учун раҳмат ! WWW.ARXIV.UZ
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha